Совчи кўйилаётган кизга назар солмок
Оила куриш ниятидаги кишилар бевосита бир-бирлари билан кўришишлари шариат хукмига биноан ўтиши керак. Ўзлари хилватда ёлгиз колишлари мумкин эмас. Махрамлардан бирор киши улар билан бирга бўлиши керак. Йигит кизнинг юзига, икки кўлига назар солса бўлади...

Оиша розияллоху анходан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам:
«Мен сени тушимда икки марта кўрганман. Бирдан бир киши сени ипак матохга ўраб кўтариб келиб, бу сенинг хотининг, дер эди. Очиб карасам, сен бўлар эдинг. Мен агар бу Аллохнинг хузурида бўлса амалга оширади, дер эдим», дедилар».
Икки Шайх ривоят килишган.
Шарх: Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг тушларида Оиша онамизни ипак чойшабга ўраб, кўтариб олиб келган киши Жаброил алайхиссалом бўлганлар. Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг тушлари хам вахий маъносида бўлади. Шу йўл билан Аллох таоло Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга бўлажак хотинлари Оиша онамизни икки марта кўрсатган. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам агар шу тушлар Аллох томонидан бўлса, Аллох уни рўёбга чикаради, мен Оишага уйланаман, деб ўйлаганлар.
Кейинчалик шундок бўлган хам. Шу билан Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Оиша онамизни у кишига уйланишдан олдин худди ўнгларида икки марта кўргандек бўлганлар. Аллох таоло бу ишни хикматсиз килмаган.
Категория: Diniy kitoblar | Добавил: x_zibit (25-Fev-2010) | Автор: olimjon
Просмотров: 953 | Комментарии: 3
Всего комментариев: 1
0  
DURDON 02-Iyun-2011 11:57 [Материал]
rahmat
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama uchun joy
So'rovnoma
Yangi ko'rinish qanday?
1. Juda zo'r
2. O'rtacha
3. Avval yahshi edi
4. Juda yomon
5. Farqi yo'q
Total of answers: 102
Dizel Narxlari shtatlar bo'yicha Truck stops