НИКОХДАГИ ГУВОХЛИК
Никохдаги асосий нарсалардан бири икки адолатли шохидсиз никох бўлмаслигидир.
Шохидликсиз никох бўлмайди. Ана ўша гувохлар икки шахснинг халол-пок йўл, никох йўли билан оилавий турмуш куришганига шохид бўладилар. Бошка кишиларга хам буни етказадилар. Шунингдек, эру хотин орасида никох маласида даъволашув бўлиб колса, козининг олдида гувохлик хам берадилар. Ушбу эътиборлардан никох гувохсиз бўлиши мумкин эмас. Никохда гувохлар икки эр киши, Ханафий мазхабида икки эр киши бўлмаса, бир эр киши, икки аёл киши бўлса хам бўлаверади. Факат аёл кишиларнинг ёлгиз ўзларининг гувохлиги кифоя килмайди.

Гувохларда куйидаги шартлар бўлиши лозим:

1. Акл.
Мажнун киши гувох хисобланмайди.
2. Балогатга етганлик.
Ёш бола гувох хисобланмайди.
3. Хур.
Кул гувох бўлмаган.
4. Мусулмонлик.
Мусулмон эмас киши гувох бўлмайди.
5. Икки гувох хам никохланувчи икки томоннинг гапларини эшитиши керак.
6. Гувох адолатли – диний жихатдан тўлик, одам бўлса яхши бўлади. Бўлмаса, адолати суриштирилмаган, ёлгончилиги, фосиклиги маълум бўлмаган киши хам бўлаверади. Ханафий мазхабида бу масала бошка мазхабларга караганда бир оз кенгрок олинган.
Бу масала жуда кенг масалалардан бўлиб фикх китобларимизда батафсил баён килинган.

Категория: Diniy kitoblar | Добавил: x_zibit (25-Fev-2010) | Автор: olimjon
Просмотров: 1028 | Комментарии: 4
Всего комментариев: 1
0  
DURDON 02-Iyun-2011 11:57 [Материал]
Bilib qöyish kerey buni ham
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Reklama uchun joy
So'rovnoma
Yangi ko'rinish qanday?
1. Juda zo'r
2. O'rtacha
3. Avval yahshi edi
4. Juda yomon
5. Farqi yo'q
Total of answers: 102
Dizel Narxlari shtatlar bo'yicha Truck stops