• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Озғинлик ва семизлик ҳақида
Озғинлик ва семизлик ҳақида
DURDONDate: Yakshanba, 18-Avg-2013, 03:40 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Озғинлик ва семизлик ҳақида

Ориқ кишини семиртириш тўғрисида. Озиш саббаларининг энг кучлиси қуйида айтганимизча, мизожнинг қуруқлиги, мосариқо томирларининг қуриши ва ҳавонинг қуруқлигидир. Мосариқо қуруқ бўлса, улар озиқни қабул қилмайди.
Қуруқлик ва ориқликни ҳаммомдан аввал тери қизаргунча қаттиқлик ва юмшоқликда ўртача уқалаш билан даволансин; кейин уқалаш кучайтирилади. Сўнгра зифт суртилади, кейин мўътадил бадантарбия қилдирилади ва ҳаммомга туширилади. Ҳаммомда кўп турғизилмайди. Ундан кейин қуруқ сочиқ билан артилади ва озиган ёғ суртилади. Сўнгра мувофиқ келадиган овқат берилиб, агар ёши, вақти, одати йўл берса, устидан совуқ сув қуйилади.
Зифт суртишдан олдин қилинадиган ишқалашни ориқ ва қотма кишиларда (гавда) кўпчишидан бурун тўхтатилади.
Семиз кишини оздириш тўғрисида. Бунинг тадбири: ичак тутқичларидаги кичик вена томирчалари (овқат)ни батамом сўриб олмасин учун меъдадан ва ичаклардан овқатни тез ўтказиш, ҳажми кўп ва озиқлиги оз вақт истеъмол қилиш, доимо таомдан аввал ҳаммомга тушиш, тез ҳаракатли бадантарбия қилиш ва тарқатувчи ёғларни суртишдир. Маъжунлардан кичик атрифул маъжуни, лакк дориси ва тарёқ ишлатиш, эрталаб-наҳорга сиркани муррий билан қўшиб ичирилади.
Ориқликни кетказиш (даволаш). Ориқликка сабаб овқатда семиртирувчи модданинг йўқлиги ёки суюлтирувчи овқатни кўп истеъмол қилиш, — бунда баданда кўпда қон пайдо бўлмай қолади, ёки тоза қон пайдо бўлмайдиган овқат билан қолади, ёки тоза қон пайдо бўлмайдиган овқат билан чекланиб туришдир; бунга яна овқатни ишлатувчи қувватнинг, яъни ҳазм қилувчи қувватнинг ёки озиқнинг аъзоларга тортувчи қувватнинг заифлиги ҳам (сабаб) бўлади: уларнинг заифлигига (эса) мизож бузилиши, кўпинча, бузилган совуқ мизож сабба бўлади: ёки кўп ҳаракатсиз ётиш бўлади, бунда тортувчи қувват «ухлаб қолади», айниқса, табиатга озиқни тортишда ёрдам берадиган ва табиат унга одатланган жисмоний ҳаракатдан кейин ана шундай бўлади: жисмоний ҳаракат қиилнмай қўйилса, (тортувчи) қувват, ҳатто, мўътадил озиқни ҳам тортмай қўяди.
(Ориқликка) яна қоннинг табиатга ёқмаслиги ҳам сабаб бўлади, — сафро аралаш қон тортувчи қувват учун сув аралаш рутубатли қондан кўра ёқимсизроқ бўлади, — ёки талоқнинг катталашиб, жигарни қилиши сабаб бўлади; бунда қоннинг кўпа талоққа тортилади, талоқ ва жигар орасидаги зиддият саббали жигар қувват заифлашади. Гавда гижжаларнинг (кўпайиб) тўдаланиб ётиши ёки хилтдан тери тешикларининг тўсилиб торайиши ёки совуқлик ё иссиқлик ё фақатгина қуруқлик натижасида тери тешикларининг бирик буришиб торайиши ҳам ориқликка сабаб бўлади, буларнинг ҳаммасини ўз белгилари орқали биласан. Доимий равишда боқич боғлаб қўйиш ҳам ориқликка сабаб бўлади, бунда тери тешиклари ва йўллар тешикларини тўсиб қўяди. Ёки ориқлик тарқалишининг кўплигидан бўлади, бунда аъзоларга тортилаётган озиқ бир ерга тўпланмай, сочилиб тарқалиб кетади. Масалан, тез қилинадиган жисмоний жисмоний ҳаракатлар, турли хафйалик ва ғамгинликлар ва тарқатувчи касалликларда ШУНДАЙ БўЛАДИ.
Озгина вақт ичида озиб кетадиган баданларнинг қайтадан семириши ҳам қисқа бир муддатда бўлиши мумкин. Узоқ вақт ўтиб озган баданлар эса кўп овқат истеъмол қилишга қувваталрининг заиф экани саббали аста-секн қўлланиладиган тадбирдан бошқа тадбирни кўтара олмайди.
Териси ғовак ва осон чўзиладиган баданлар семиришга қобилиятли бўлади. Заифлик, иссиқ-совуқдан, тўқиниш-уринишлардан кўп таъсирланиш, уйқусизлик, нафсоний таъсирланишлар, меҳнат-машаққат, бўшатилиш ва жинсий алоқа кишини ориқланишдан сақланишга мажбур қиладиган омиллардандир, бундай кишининг еган овқати томирларда тўхталиб қолади, нарига ўтмасдан бузилади.
Семизликнинг ҳам зарари бор, уларни қуйироқда баён қиламиз. Мўътадил (ўртача) семизликдан яхшиси йўқ. Агар семизлик зарар келтирмаса, уни ёмон санама, чунки ҳаёт рутубатлидир; лекин эҳтиёт бўлишинг, гарчанд офат юз бермаса ҳам, ҳаддан ташқари семириш йўлини севмаслигинг керак.
Ҳаддан ташқари семизликнинг айблари. Ҳаддан ташқари семизлик баданннинг ҳаракатига, кўтарилишига ўзини эплай олишига халақит беради. У томирларни қисиб торайтиради, натижада руҳ йўли тўсилиб, кўпинча руҳ сўлиб қолади. Уларга майин ҳаво ета олмай қолади, натижада улардаги руҳнинг мизожи бузилади. Уларда тор жойга қоннинг ҳайдалиб бориш хавфи пайдо бўлади; баъзан тўсатдан бирор томир ёрилиб ўлдириб қўяди. Бундай ҳолатда ва бундан олдинги вақтларда у кишиларда нафас қисилиш ва хафақон юз беради: шу пайтдаги ҳолатга қарши томирдан қон оилш чораси кўрилсин, қисқаси, улар тўсатдан ўлиши мумкин. Умуман, ҳаддан ташқари семиз кишилар тез ўлади, айниқса, умрининг бошланғич пайтида семиз бўлган кишиларда шундай бўлади, чунки уларнинг томирлари тор ва қисилган бўлади: улар сакта, фалаж, хафақон касалликларига, рутубатликлари сабабли ич кетишга, нафас олишнинг ёмонлашувига, беҳуш бўлиб қолишга ва ёмон истималарга мойил бўладилар. Улар руҳ йўлларининг торлиги, мизожларининг жуда совуқлиги, қоннинг камлиги ва балғамнинг кўплиги сабали очликка ва ташналикка чидай олмайдилар.
Киши совуқ мизожли бўлмаса, бундай семизликка эриша олмайди, шунинг учун улардан фарзанд бўлмайди, ўзлари соғлом бўлмайдилар ва эрлик уруғлари оз бўлади. Семиз хотинлар ҳам шундай; уларнинг бўйида бўлмайди, ҳомиладор бўлсалар ҳам, бола ташлайдилар, уларнинг шаҳватлари ҳам заиф бўлади.
Бундай кишиларни дорилар билан даволаганда дорилар томирлар орқали касал аъзоларига ўтмайди, касал бўлганларида ҳам тезда уни сезмайдилар, чунки сезгилари кучсиз бўлади. Уларнинг томиридан қон оилш қийин, уларга сурги қилдириш хавфли ўлиб, баъзан хилтларини қўзғатиб юборади ва хилтлар қайтиб томирларга ўта олмайди, чунки томирлар қисилган бўлади; бу баъзан уларни ҳалок қилади.
Агар улар бирон нарса қилсалар, туғма ҳароратлари кучсиз бўлганидан заифлашадилар. Чунки (туғма ҳароратлари) турган жой тордир. Биз мўътадил даражада семизлик, айниқса, ёшлик пайтида яхши эканини айтдик. Ўртача семизлик гарчи кишини чарчатиб ҳаракат қилиш учун заифлаштирса ҳам, рутубатликка далолат қилиш сабабли узоқ яшашдан дарак беради.


«Саломатлик тақвими»дан


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Озғинлик ва семизлик ҳақида
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: