• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Жигарни асранг!
Жигарни асранг!
DURDONDate: Dushanba, 29-Apr-2013, 11:33 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Жигарни асранг!
Ҳамма ишга қодир
Жигар организмда содир бўлаётган кўпгина жараёнларда иштирок этади:

– ичакларга соғлик учун зарур бўлган моддаларни ҳазм қилишга ёрдам берадиган сафро ишлаб чиқаради;
– қондаги доимий қанд миқдори тўғрисида қайғуради (нормада бу кўрсаткич 4-5 ммоль/л.ни ташкил этиши зарур);
– организмнинг касаллик ва инфекцияларга қарши курашувчанлиги жигарга боғлиқ. Чунки жигар иммун тизимига бевосита таъсир кўрсатади;
– гўзаллик ҳам жигарга чамбарчас боғлиқ. Негаки, айнан жигар бизнинг ортиқча вазн тўплашимизга халал беради. Агар унинг гликоген тўплаш қобилияти бўлмаганда эди биз тўхтовсиз овқатланган бўлардик;
– организмда моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўлган ёки ташқаридан тушган зарарли бирикмаларни қайта ишлайди, микроб, бактерия, вирус, содда ҳайвонлар (хламидия, гонококк, трихомонад ва ҳоказо)ни зарарсизлантиради, шундан сўнг ичак орқали чиқариб юборади;
– бир суткада жигар қонни ўзидан 400 марта ўтказади! Жигар ҳарорати бошқа ҳар қандай аъзодан кўра юқорироқ бўлиши ажаб эмас. Негаки, у доимо қизғин фаолиятда бўлади.

Жигарнинг 4 душмани
1. Биз истеъмол қилаётган таом. Ёмон тайёрланган ёки бузилган маҳсулотларнинг бўёқлари, консервантлари, нитратлари, токсинлари, алкоголь – буларнинг ҳаммаси жигаримизда чўкиб қолади ва уни ишдан чиқаради.
2. Организм дори воситаларини ёт жисм сифатида қабул қилади ва жигарда қонни улардан тозалаш жараёни кечади. Шундай препаратлар борки, улар жигарнинг ишига деярли таъсир кўрсатмасдан, буйрак орқали чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам дориларни назоратсиз, ўз билганича ичиш тавсия этилмайди. Кўпгина препаратлар жигарнинг ҳолатини доимий назорат қилиб туришни талаб қилади. Бу иш фақат шифокор назорати остида тиббий муассасаларда олиб борилади.
3. Бизни ҳамма томонимиздан ўраб турадиган токсик моддалар – бензин, бўёқ, тутун ва ҳоказо.
4. Вирус ва инфекциялар. Гепатит А – энг кенг тарқалган вирус. Гепатит А организмга озиқ-овқат, ювилмаган қўл, идиш-товоқ орқали тушиши мумкин. У бошқа гепатит турлари орасида энг яхшиси ҳисобланади. Негаки, у бутунлай тузалади. Гепатит В ва С билан аҳвол чатоқроқ. Улар кўпинча қонда учрайди ва қон орқали ўтади. Кўпинча ушбу вирус чақирган касаллик сурункали кўринишга эга бўлади ва умр бўйи жигар ҳужайраларини ишдан чиқаради. Жигарга нафақат гепатит, балки бошқа кўпгина вируслар, бактериялар, инфекциялар ҳам токсик таъсир кўрсатади. Улар организм интоксикацияси натижасида келиб чиқади.

Жигар касалланишининг асосий аломатлари
Жигар ҳийлакор аъзолар сирасига кириб, уни хўрлашларимизга анча вақтгача чидайди, лекин қаттиқ қасос олади. Қариган чоғда азоб-уқубатлар сурункали тусга ўтади, лекин кўпгина аломатлари айни гуллаган ёшингизда пайдо бўлиши мумкин:
– тери ва кўз оқ пардасининг сариқлиги;
– теридаги юлдузсимон тошмалар;
– ўнг қовурға остида оғирлик ва оғриқ;
– жигар ҳажмининг катталашиши (нормада жигар қовурға остидан чиқиб турмайди; кўнгил айниши, қайт қилиш;
– кафтларнинг қизариши;
– тери қичишиши, ачишиши ҳисси, умуртқада электр токи ўтиши ҳисси ёки тана бўйлаб илиқ тўлқин;
– мушакларда увишиш ҳисси, қўл ва оёқ бармоқ учларининг музлаши;
– қўл ва оёқдаги тирноқ шаклларининг ўзгариши. Уларнинг қалинлашиши ва қорайиши сурункали жигар интоксикациясидан далолат беради.
Жигар ва ўт йўли касалликлари кўпинча нерв-руҳий бузилишлар билан бирга кечади. Гап шундаки, кўпинча интоксикациянинг юзага чиқиши неврастения ҳисобланади.
Аломатлари – асоссиз жаҳл, ҳиссиётини жиловлай олмаслик, серҳаракатлилик ёки, аксинча, сустлашиш, жисмоний ва руҳий толиқиш, жиззакилик, бадгумонлик. Бемор бош оғриғи, бошда оғирлик ҳисси, бош айланиши, юрак соҳасида оғирлик, юрак уриши, жинсий соҳадаги бузилишлардан шикоят қилади. Шунинг учун агар сизда бу аломатлар пайдо бўлса, тинчлантирувчи дори ютиш ўрнига жигарни текшириб кўриш керакдир.

Яхши ишлаши учун парҳез зарур
Жигаримиз – организмнинг ҳақиқий фильтри. У орқали ташқаридан тушадиган ҳамма моддалар ўтади, у токсинларни зарарсизлантиради, уни ҳимоя қилиш учун эса тўғри овқатланиш лозим.
Асосий принциплари жуда оддий:
1. Организмни овқатга бўктириб ташламанг. Йогаларнинг машҳур ибораси бор: «Кўп еб қўйдингми – демак, заҳарландинг». Овқатни тез-тез, кичик-кичик порцияларда истеъмол қилиб туриш керак. Энг яхшиси, кундузги таомингизни 4-6 тага тақсимланг. Таом жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмаслиги керак.

2. Оч қолманг. Қувват, оқсил, витамин ва микроэлементлар етишмаслиги жигар ҳужайраларининг эзилишига ва, ҳатто, уларнинг ҳалокатига олиб келади.
3. Овқатланишлар оралиғида тез-тез сув ичиб туринг (камида 2 л 2-3 қултумдан). Сув ўрнига далачой (зверобой), момақаймоқ (одуванчик), ертут (земляника), мармарак (шалфей), учбарг (трилистник), бўзноч (бессмертник) дамламаларини ичиб туринг. Бунда ўсимликларни аралаштириш лозим.
4. Қовурилган таомларни камроқ енг. Қовурилганда ҳосил бўладиган зарарли бирикмаларни хаста жигар зарарсизлантиришга қийналади.
5. Дастурхон атрофида узоқ ўтириб тинимсиз овқат ейишдан ўзингизни тийинг. Овқатланишлар оралиғида кўпроқ ҳаракат қилинг. Бу қон айланиши ва ҳазм қилишни яхшилайди.
6. Кечаси соат еттидан сўнг овқатланманг. Бу вақтда аксарият одамларда алмашинув жараёнлари секинлашиб қолади. Кечки овқат табиий биоритмларнинг бузилишига сабаб бўлади.


 
DURDONDate: Dushanba, 29-Apr-2013, 11:35 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Жигар учун таомнома
Тўғри овқатланиш жигарга тушадиган юкни камайтиради. Даволаш парҳези турли препаратларга қараганда каттароқ самара бериши исботланган.
Жигарингиз ёқтирмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни тўхтатинг ёки ҳеч бўлмаса чекланг.
– Маринадланган, қовурилган, дудланган, музлатилган, аччиқ таом ва зираворлар, шунингдек, спиртли ва газланган ичимликлар.
– Шовул, равоч ва исмалоқ (улар кальций ва темир сингишига тўсқинлик қилади).
– Таркибида крахмал кўп бўлган маҳсулотлар (оқ ун, картошка).
– Қовурилган гўшт (қўй гўшти), ғоз ва ўрдак гўшти.
– Жигарингиз қовурилмаган, буғда пиширилган таомларни хуш кўради. Бу борада вегетарианлик ҳам жуда фойдали. Лекин нима бўлганда ҳам ҳар куни дастурхонингизда сабзавот бўлиши зарур. Бунда лавлаги, жўхори, помидор, қовоқ, қовоқча ҳамда петрушка, шивит кўкатлари етакчилик қилади.
– Карамнинг, яхшиси, гулкарам ва брокколисини истеъмол қилинг. Уларни ҳам буғда пиширинг.
– Лавлагидан шарбат тайёрлаш (сув билан тенг миқдорда аралаштирилади), салат, карам шўрвага қўшиш ҳамда гарнир учун фойдаланиш мумкин.
– Мева ва резаворлардан жигар учун, айниқса, банан, хурмо, олхўри, майиз фойдали.
– Оқсилли маҳсулотлардан ёғсиз балиқ (форель, треска, судак, зоғорабалиқ).
– Гўштлардан бузоқ ва курка гўшти фойдали.
– Пишлоқ, кефир (йогурт), янги соғилган сут, творог, тухум фойдали.
– Шўрваларни сабзавотлар қўшиб тайёрлаган маъқул.
– Салат, рагуга ўсимлик ёғи (кунгабоқар, жўхори, зайтун)ни қўшинг.
– Жигар учун энг қадрли маҳсулот – асал! Кунига 2 маҳал овқатдан ярим соат олдин ҳеч бўлмаса чой қошиқдан асал истеъмол қилиб туринг.

Алкоголни чекланг.
Халқ орасида хаста жигар – ичкиликбозлик ёки гепатит асорати деган гап юради. Агар оз миқдорда, мунтазам ичиб турсангиз, ароқнинг жигарга ҳеч қандай зарарли таъсири бўлмайди, деганлар ҳам топилади. Лекин «оз миқдорда» деган иборани хоҳлаганча тушуниш мумкин. Баъзилар бир кунлик максимал хавфсиз миқдор – 40 г тоза этанол, яъни 100 мл ароқ, 400 мл мусаллас ёки 800 мл пиво демакдир. Бироқ бу агар одам ҳар куни 100 граммдан ароқ ичиб турса, жигари соппа-соғ бўлади дегани эмас. Бу кўп жиҳатдан организмнинг ўзига хослигига боғлиқ. Бундан ташқари, аёллар учун хавфсиз миқдор икки баравар кам.

Назорат тести
1. Ортиқча вазнга эгасизми?
2. Сизда қорин шиши, қабзият кузатиладими?
3. Сизда холестерин миқдори юқорими?
4. Ҳазм қилишда муаммонгиз борми?
5. Ўт пуфаги касаллигидан қийналасизми?
6. Чарчоқни тез-тез ҳис қилиб турасизми?
7. Бош оғриғидан қийналасизми?
8. Кайфиятингиз тез-тез тушиб турадими?
9. Қон босимингиз юқорими?
10. Оғзингизда ёқимсиз ҳидни сезасизми?
11. Кўнглингиз ширинликни тусайверадими?
12. Ичак санчиғлари сизни безовта қиладими?
13. Алкоголни кўтара олмайсизми?
14. Аллергиядан қийналасизми?
15. Алкоголга ружу қўйганмисиз?
16. Иммунитетингиз пасайганлиги белгилари кузатиладими?

Агар юқоридаги саволлардан бор-йўғи бир нечтасига «Ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, демак, жигарингизга ёрдам керак.


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Жигарни асранг!
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: