• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Yurak- qon tomir kasalliklari
Yurak- qon tomir kasalliklari
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:31 | Message # 1
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Юрак пороклари;
Юрак ва ундан бошланадиган томирларнинг тузилишдаги ўзгаришлар, нуқсонлар бўлиб, улар юрак фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлади. Туғма ва орттирилган юрак пороклари бир-биридан фарқ қилади. Туғма юрак пороги эмбрионал ривожланиш даврида ҳомиланинг нотўғри ривожланиш натижасида келиб чиқади. Орттирилган юрак пороги эса турли касалликларда юрак клапанлари ёки камералари тўсиқларининг зарарланиши натижасида пайдо бўлади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:38 | Message # 2
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Орттирилган юрак пороги;
Кўпроқ ревматизм, сепсис, заҳм, атеросклероз, пшкастланиш натижасида вужудга келади.

Албатта, юқорида таъкидланган юрак-томир тизимлари касалликларини ҳозирги давр медицинаси замонавий аппаратлари, ташҳислаш ускуналари, дори-дармонлар ёрдамида даволаш ишларини олиб боради, мураккаб операциялар амалга оширилади. Лекин, таажжубки, юрак-томир тизими касалликлари билан хасталанганлар сони ошиб бормоқда. Шундай экан, бу касалликлар вужудингизга бостириб келмасданоқ унинг йўлини қирқиш афзалроқ. Бу тадбирни бажаришингизда кўп синовдан ўтган халқ табобати тажрибалари сизга ёрдам беради.


Стенокардия;
Юрак қисиши - юрак ишемик касаллигининг кенг тарқалган формаси бўлиб; юрак соҳасида тўсатдан пайдо бўладиган ғижимловчи оғриқ стенокардиянинг асосий белгисидир. Стенокордияда оғриқ тўш орқасида бўлиб, кўпинча тўш суягидан чапроқда-юрак соҳасида ҳам сезилиши мумкин. Тўсатдан тутилган оғриқ бир неча дақиқадан ярим соатгача давом этиб, чап қўлга, куракка, елка ва бўйинга, баъзан эса ўнг томонга, орқага, ўнг қўлга тарқалиши мумкин. Кўпинча оғриқ хуружи ўлим ваҳимаси билан кечади.

Стенакардия хуружига атеросклерозда юрак тож томирларининг торайиши ва қисилиши (спазми) оқибатида юрак мускулларининг қон билан етарли таъминланмаслигига сабаб бўлади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:56 | Message # 3
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Юрак бир умрга керак

Юрак-томир тизими - организмдаги гемолимфа ёки қон айланадиган томирлар ва бўшлиқлар тизимидир. У юрак, суюқ тўқималар, қон билан тўлган қон томири ва лимфа тизимидан иборат. Юрак фаолияти (насос каби қонни отиши) туфайли қон доимо ҳаракатда бўлади. Қон томирлари артериялар, артериолалар, капиллярлар ва веналарга бўлинади. Артериялар қонни юракдан тўқималарга етказиб беради. Улар дарахт шохлари каби майда тармокдарга бўлиниб, ниҳоят артериолаларга айланади. Артериолалар эса ўз нав-батида яна ҳам майда ва ингичка қон томирларига айланиб кетади. Капиллярлардан майда вена қон томирлари бошланади. Улар бир-бири билан қўшилиб, йирик вена қон томирларини ҳосил қилади. Юракка қон энг йирик веналардан оқиб келади. Органлардан ўтадиган қон миқдорини артериолалар тақсимлайди. Атоқли рус физиологи И.М. Сеченов артериолаларни "қон айланиш тизиминингжўмраги" деб атаган эди. Органларнинг эҳтиёжига қараб артериолалар кенгайиши ва торайиши мумкин, шу туфайли орган ва тўқималарнинг қон билан таъминланиши ўзгариб туради. Юрак-томир тизими қон циркуляциясини таъминлайди, у тўқималарга озиқ модцалар - кислород етказиб беради ҳамда орган ва тўқималардаги алмашинув маҳсулотлари - карбонат ангидрид газини олиб кетади. Бундан ташқари қон гормонлар, ферментлар, микроэлементлар ва бошқа моддаларни етказиб бериш билан бирга кимёвий (гуморал) фаолиятларни амалга ошириб, организмнинг бир бутунлигини таъминлайди. Юрак қон айланиш тизимининг маркази ҳисобланади. Ундан қон айланиши дои-ралари бошланиб, улар катта ва кичик қон айланиш доираларига бўлинади. Қон кичик (ўпка) қон айланиши доирасидан ўтгандан кейингина катта қон айланиш доирасига тушади, Бунинг натижасида қон берк тизим бўйлаб узлуксиз ҳаракат қилади. Қон айланиш тезлиги катта қон айланиш доирасида ўрта ҳисобда 22 сонияни, кичик қон айланиш доирасида эса 5-6 сонияни ташкил этади.
Қадимда қон фақат веналарда оқади, артерияларда эса одам нафас олиши учун ҳаво бўлади, деб ҳисоблашарэди. Қадимги юнон шифокори Гален юракнинг ўнг ярим қисми ва веналарда тўқ қизил қон, юракнинг чап ярми ва артерияларда эса лола (оч) ранг қон бўлишини аниқлаган. Инглиз физиологи Вильям Гарвей томонидан қон айланиш доирасининг кашф этилиши (1628 й.) тиббиётда буюк кашфиёт бўлди. У биринчи бўлиб юрак томирларга қон ҳайдашини ва бу қон бутун гавдага тарқалишини, веналар ва тўқималарга бориши ҳамда венаЛар орқали орқага қайтиб, юракнинг ўнг бўлмачасига қуйилишини аниқлаб берди. Юрак-томир тизиминингтузилиши ҳақидаги ҳозирги давр тушунчаси вужудга келишида италиялик олим М.Мальпиги томонидан капиллярларнинг кашф қилиниши (1661 й.) охирги тафсилот бўлди.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:56 | Message # 4
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Артериялар ҳар хил катталикдаги цилиндирсимон эластик найчалардан иборат. Веналар ҳам артериялар каби тузилган, фақат уларнинг девори артерияларнинг деворига қараганда юпқа бўлади. Артериялар тармоқлари каби веналар тармоклари ҳам ўзаро қўшилиб, анастомаз (табиий тарз-да ўзаро қўшилиш ёки уланиш, боғланиши, масалан, бир қон томирининг иккинчиси билан қўшилишини) ҳосил қилади. Асосий қон томирларида қоннинг оқиб келиши ёки оқиб кетиши бузилганда (шикастланиш натижасида) операция вақтида томирлар боғлаб ташланганда, атеросклероз натижасида томирлар тешиги жуда ҳам торайиб қолганда ва бошқа ҳолларда) қон айланиши яқин жойлашган қон томирлар ҳисобига анастомоз орқали тикланади. Натижада коллатераль қон айланиши ҳосил бўлади.
Артерия ва веналар турлича тармоқланади. Сиз ўз қўлингиз ёки бошқа бировнинг қўлидаги бўртиб чиққан томирларга назар солсангиз, чап қўлдаги томирлар ўнг қўлникига, бир кишининг қўлидаги томирлар иккинчи кишиникига сира ўхшамаслигига амин бўласиз. Шунга асосланиб машҳур рум анатом олими В.Н.Шевкуненко томирлар тармоқланишининг икки шаклини кашф этди. Органлар артерия ва веналарнинг катта-кичиклиги шу органлар бажарадиган фаолиятга боғлиқ. Масалан, буйрак, ички секреция безлари каби ўта интенсив ишлайдиган органлар бирмунча кичик бўлишига қарамай, йирик артериялар билан таъминланган бўлади ва ҳоказо.
Маълумки, қон доимо ҳаракатда бўлувчи қизил рангли суюқтўқимадан иборат. У юрак, артерия, вена ва капилляр томирларнинг қисқариши ва эластиклиги туфайли ҳаракатланиб туради. Қон ҳужайра ва тўқималарга етиб бориб, уларнинг ҳаёт ҳамда физиологик фаолиятларининг бажарилишини таъминлайди. Қон суюқ қисми плазма ва шаклли элемент (эритроцит, лейкоцит, тромбоцит)лардан иборат. Қон газ алмашинуви, нафас, сув-туз алмашинуви, кислота-ишқор мувозанатида иштирок этади. Овқат.ҳазм қилиш органларидан глюкоза, аминокислота, ёғ кислоталари, туз ва бошқаларни ҳужайра ҳамда тўқималарга, моддапар алмашинуви маҳсулоти - мочевина, креатинин ва бошқаларни чиқариш органларига олиб боради. Қон тана ҳароратининг турғунлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Қонда антителалар, антитоксин ва лизин, шунингдек, лейкоцитлар борлиги учун у ҳимоя функциясини ҳам бажаради. Ҳимоя мосданиши - қон ивиши организмнинг ортиқча қон йўқотишига қаршилик қилади ва ҳоказо.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:57 | Message # 5
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Одамда кўмик асосий қон яратувчи органдир. Кўмикда қизил қон таначалари (эритроцитлар), оқ қон таначалари (донали лейкоцитлар), қон пластинкалари (тромбоцитлар) ва айрим донсиз оқ қон таначалари (лимфоцитлар) шаклланади. Лимфа тугунлари, талоқ, айрисимон без ҳам қон яратувчи органларга киради. Сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам эмбрионида сариқлик халтаси ва жигар қон яратувчи органлар ҳисобланади. Организмда қон узлуксиз яратилишп туфайли қон хужайраларининг тўхтовсиз емирилишига қарамай, уларнинг миқдори деярли ўзгармайди.
Юрак - одам ва ҳайвонларнинг қон айланиш тизимидаги ковак мушакли конуссимон орган. Кўкрак қафаси бўшлиғида тўш суягининг орқасида асимметрик жойлашган. Юракнинг катта қисми қўкрак қафасининг чап томонида, кичик қисми ўнг томонида жойлашган. Юракнинг катталиги ҳар бир кишининг муштидек келади, деб ҳисобланади. Катта кишиларда юракнинг оғирлиги 300 гр. атрофида бўлиб, одамнинг тинч ҳолатида бир дақиқада 5,5 л. қонни ҳайдайди. Зўр бериб жисмоний ҳаракат қилинганда бу кўрсаткич бир дақнқада 30 л.га етиши мумкин. Юракда учта - олд-тўш ва қовурғаларга қараган, пастки-диафрагмал ва ўпкага қараган, қизилўнгачга ватушувчи аортага қара-ган орқа ўпка юзлари бор. Юрак деворлари учта қаватдан иборат. Ички қават - эндокард юрак бўшлиғини ичкарисидан қопланган бўлиб, унингўсимталари юрак клапанларини ташкил этади. Эндокард юпқа, ясси, силлнқэндотелиал тўқималардан ташкил топган қатламдан иборат. Ўрта қават - миокард кўндаланг тарғил мушак толаларидан тузилган. Ташқи қа-ват - эпикард юракнинг устки ва аортанинг юракка яқин қисмини, ўпка стволи ҳамда ковак веналарни қоплаб туради. У эпителиал хужайралардан ташкил топган. Перикард (юракни ўраб турадиган парда)нйнг ички ва ташқи варақлари ўртасидаги тор бўшлиқда турадиган сероз суюқлик. Юрак ишлаётганда унинг деворлари ишқаланишни камайтиради. Юрак узунасига кетган тўсиқорқали ва ўзаро туташмаган иккита (ўнг ва чап) бўлакка бўлинган. Ҳар икқала бўлакнинг юқори қисмида ўнг ва чап юрак бўлакчалари, пастки қисмида эса ўнг ва чап юрак қоринчалари жойлашган. Ўнг бўлакдан веноз қон, чап бўлакдан эса артериал қон оқади. Одам юраги тўрт камерали бўлиб, иккита бўлмача ва иккита қоринчадан таркиб топган. Қоринчаларнинг ички юзасида сўрғичсимон мушаклар бор. Ўнг бўлмача иккита йирик (юқори ва пастки) ковак веналар, чап бўлмачага тўртта ўпка веналари қуйилади. Ўнг қоринчадан ўпка стволи чиқиб, ундан ўпкага веноз қон келади. Ўпка стволидан кичик қон айланиши доираси бошланади. Чап қоринчадан бутун органлар учун артериал қон ташувчи аорта чиқади. Аортадан катта қон айланиш доираси бошланади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:58 | Message # 6
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Юрак ўзининг қисқаришлари туфайли қонни қон томирларига итариб беради ва унинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Юрак тўхташи биланоқ дарҳол ўлим юз беради. Чунки тўқималарга кислород ва озиқ моддалари етказиб берилиши ҳамда парчаланиш маҳсулотларининг органлардан олиб кетилиши тўхтаб қолади. Юрак қонни қон томирларига чиқариб туради, сўнгра қон ана шу томирлар бўйлаб айланиб чиқади ва яна юракка қайтиб келади, бу ерда эса юракнинг қисқаришлари туфайли яна қон томирлари тўри бўйлаб отилиб чиқади. Қоннинг организмда ҳаракатланиши қон айланиши, деб аталади. Қон томирлари бутун танамиздан ўтади. Уларнингтузилиши бир хил эмас. Артериялар юракдан чиқиб, танага қон олиб кетувчи томирлардир. Бу томирларнинг деворлари қалин ва эластик бўлади. Артерияларнинг бундай тузилиши бажарадиган фаолиятга мувофиқдир: юрак қисқарганда қон катта босим билан артерияларга отилиб чиқади. Артерияларнинг деворлари қалин ва эластик бўлгани учун бундай босимга бардош беради ва бир оз кенгаяди. Юракдан йирик артериялар чиққан. Юракдан узоқлашган сари бу артериялар аста-секин тармоқлана бошлайди. Энг майда артериялар бутун организмдан ўтувчи жуда ингичка капиллярларга ажралади. Капиллярлар ниҳоятда ингичка, одамнинг соч толасидан тахминан ўнлаб марта ингичкадир. Уларнинг деворлари бир қатламгина ясси ҳужайралардан ташкил топган. Қон плазмасида эриган моддалар мазкур деворлар орқали тўқима суюқлигига сизиб ўтади, ундан эса ҳужайраларга киради. Ҳужайраларнинг ҳаёт фаолиятида вужудга келган маҳсуллар бўлса, тўқима суюқлигидан капилляр деворлари орқали қонга ўтади. Капиллярларнинг бутун давоми бўйлаб қон билан тўқималари ўртасидаги ана шундай алмашинув давом этиб туради, капиллярларнинг узунлиги эса ниҳоятда каттадир. Агар бир одамнинг танасидаги барча капиллярларни бир чизиқ бўйлаб учма-уч улаб чиқиш мумкин бўлганида, бучизиқнинг узунлиги тахминан 100 000 км.га етади, яъни бу чизиқ билан ер шарини экватор бўйлаб 2,5 марта ўраб чиқса бўлади. Капиллярлардан қон веналарга йиғилади, веналар бўйлаб қон юракка қараб ҳаракат қилади. Веналарда қон босими катта эмас, шу сабабли уларнинг деворлари артерияларникига қараганда анчагина юпқа бўлади. Қон айланишининг кичик доираси - юракнинг ўнг ярмига таркибида кислород кам бўлган веноз қон келиб қуйилади. Ўнг қоринча қисқариб, қонни ўпка артериясига чиқариб беради. Ўпка артерияси икки тармоққа бўлинади, анашу тармоқлар бўйлаб қон ўпкага қараб йўналади. Ўпкада мазкур тармоклар тобора майда артерияларга бўлина боради ва ниҳоят капиллярларга айланади. Капиллярлар жуда кўп ўпка пуфакчаларини қалин тўр каби қоплаб олади, бу пуфакчаларга эса доимо атмосфера ҳавоси келиб туради.
Қон ўпка капиллярлари орқали оқиб ўтаётганда ҳаво таркибидаги кислород эритроцитларининг гемоглобини билан қўшилиб, беқарор бирикма ҳосил қила-ди. Ўпка капиллярларида веноз қон артериал қонга айланади. Қон кислородга тўйиниши билан бир вактда, ўзидаги карбонат ангидридни ўпкани тўлдириб турувчи ҳавога беради.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 13:59 | Message # 7
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Сўнгра қон веналарда тўпланади. Бу веналар эса бир-бири бйлан қўшилиб, тўртта ўпка венасини ҳосил қилади. Ўпка веналари чап бўлмага бориб қуйилади.
Қоннинг ўнг қоринчасидан чиқиб, ўпка капиллярлари орқали чап бўлмага етиб келгунича босиб ўтадиган йўли қон айланишининг ўпка доираси ёки қон айланишининг кичик доираси, деб аталади. Чап юрак бўлмасидан қон чап қоринчага ўтади, у ердан эса қон айланишининг катта доираси бошланади. Чап қоринча қисқариб, қонни аортага - танамиздаги энг йирик артерияга чиқариб беради. Аорта юрақцан чиқиши биланоқ бир неча артерияларга тармоқланади. Бу артерияларнинг бир қисми юрак мушагини қон билан таъминлайди, бошқалари эса бўйин, бош ва иккала қўлга қон олиб боради. Кўкрак ва қорин бўшлиқларида аортадан тананинг турли органларига борувчи яна майдароқ артериялар тармоқланади. Шундан кейин аортадан қорин бўшлиғининг пастки қисмидаги органларни ва оёқларни қон билан таъминловчи тармоқлар чиқади. Ҳар бир органда артериялар аста-секин тармоқлана Сюриб, капиллярларнинг қалин тўрларига айланади. Қон қон айланишининг катта доирасидаги капиллярлар бўйлаб ҳаракатланиб, барча тўқи-маларни ювиб ўтади ҳамда ўзидаги кислородни шу тўқималарга беради ва бунда артериал қондан веноз қонга айланади. Ана шу капиллярларнинг ўзида қон озиқ моддаларни ҳам тўқималарга беради. Шунингдек, карбонат ангидрид ҳамда парчаланиш маҳсулотлари билан тўйинади. Капиллярлар дастлаб майда веналарга йиғилади, сўнгра эса улар аста-секин йириклаша боради. Веналардаги бутун қон иккита йирик венага келиб қуйилади. Юқоридаги ковак вена бош, бўйин ва иккала қўлдан юракка қон олиб келади, пастки ковак вена эса тананинг қолган ҳамма қисмларидан қон олиб келади. Иккала ковак вена ҳам ўнг юрак бўлмасига бориб қуйилади. Қоннинг чап қоринчадан бошланиб, тананинг барча органларидаги артериялар, капиллярлар ва веналар орқали ўтиб, ўнг бўлмага етиб келгунга қадар босиб ўтадиган йўли қон айланишининг катта доираси, деб аталади. Ўнг юрак бўлмасига келган веноз қон ўнг қоринчага ўтади. У ердан эса қон яна қон айланишининг кичик доираси бўйлаб ҳаракатлана бошлайди ва ҳоказо.
Лимфа - ҳужайралар орасидаги бўшлиқлар ва лимфа томирларини тўлдириб турувчи рангсиз, тиниқ суюкдик. Лимфа ҳам қонга ўхшаб тўхтовсиз ҳаракатланиб туради ва бу лимфа айланиши, деб номланган. У организмда қон билан тўқималар ўртасида моддалар алмашинувини таъсирлайди. Одамнинг лимфа тизимида 1-2 л. лимфа бўлади. Лимфанинг ўзи ҳужайралараро бўшлиқлардан бошланувчи лимфатик капиллярларда тўқима суюқлигидан ҳосил бўлади. Бу капиллярлардан у лимфатик томирларга йиғилади, лимфатик томирлар бир-бири билан қўшилиб, аста-секин йириклаша боради. Пировардида лимфа иккита лимфатик оқимга йиғилади, булар қон айланишининг катта доирасйдаги веналарга қелиб қуйилади. Шундай қилиб, лимфа қонга қўшилади. Танада лимфатик томирлар қалин тўр ҳосил қилади.
Лимфа тизими - лимфа томирлари, лимфа тугунлари ва лимфа тўқималари мажмуидир. Унга лимфа безлари ва лимфа йўллари ҳам киради. Лимфа тугунлари (лимфа безлари) - лимфа томирлари йўлида жойлашган органлар, иммун тизимнинг морфологик тузилмаларидир. Антителалар ва лимфацитлар ишлаб чиқаради, бактериялар ҳамда токсинларни тутиб қолади ва зарарсизлантиради. Шу тариқа лимфанинг биологик фильтри ҳисобланади. Лимфатик тугунлар қон ҳосил қилиш фаолиятини бажариб, уларда лейкоцитлар ҳосил бўлади. Лимфатик тугунга касаллик туғдирувчи микроблар тушиб қолса, лейкоцитлар уларни қириб ташлайди..
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:00 | Message # 8
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Кўпгина ички органларнинг мушаклари силлиқ мушак тўқимасидан ташкил топган. Аммо юрак мушагининг толаси кўндаланг чизиқли бўлади. Бу жиҳатдан улар скелет мушакларини эслатади. Юрак мушакларининг бошқа хусусияти унинг ташқи таъсирларидан қатъий назар ритмик қисқариш қобилияти билан боғлиқдир. Агар ҳозиргина ўлган сут эмизувчи ҳайвон ёки одамнинг танасидан ажратиб олинган юракнинг томирлари оркали таркиби жиҳатидан қон таркибига яқин бўлган илиқ озиқли эритма юбориб турилса, юрак қисқара бошлайди. Маълум бўлишича, юрак мускулида махсус ҳужайралар бўлиб, уларда вақти-вақти билан қўзғалишлар пайдо бўлиб турар ва бу қўзғалишлар иккала бўлманинг мушакли деворларига, ундан кейин эса қоринчаларга оширилар экан. Бу эса юрак бўлимлари-нинг - аввал бўлмаларнинг, сўнгра қоринчаларнинг бирин-кетин қисқаришини кеятириб чиқаради.
Юракнинг ҳар кайси ярим қисмида бўлмани қоринча билан боғловчи тешик бор. Мазкур тешикчаларнинг четларида юрак клапанларининг бириктирувчи тўқимадан ибораттавақалари мавжуд. Тавақалардан пай иплари кетади, бу ипларНинг икки учи қоринчаларнинг деворларига туташиб кетган. Тавақалар билан улардан чиқиб кетувчи иплар юракнинг тавақали клапанларини ҳосил қилади. Юрак қоринчаларидан аорта ва ўпка артериялари "бошланадиган жойда ярим ойсимон клапанлар жойлашган. Бу клапанлар мазкур қон томирчаларининг ички деворларида жойлашган "чўнтак"ларга ўхшайди. "Чўнтакча"ларнинг таг томони юрак қоринчаларига қараган. Бўлмалар қисқарган пайтда клапанларнинг тавақалари қоринчаларнинг ичига осилиб тушади. Шу сабабли бўлмалардаги қон очйлйб қолган тешиклар орқали қоринчаларга бемалол ўтаверади. Қоринчалар қисқарганда эса уларнинг йчидаги қон клапанларнингтавакаларини қисабошлайди ва юқорига кўтаради. Натижада улар ёпилиб қолади. Ёпилиб қолган тавақаларни пастга тортиб турувчи пай иплари эса бу тавақаларнинг тескарига ағдарилиб, бўлмалар томонига очилиб кетишига йўл қўймайди. Шунинг учун қон бўлмаларга қайтиб чиқолмайди. У аорта ва ўпка артериясига итарилиб чиқади. Бу пайтда қон ярим ойсимон клапанларнинг тавақаларини шу томирларнинг деворларига қисиб қўяди ва ўзи бемалол уларнинг ичига ўтаверади. Қоринчалар бўшаган пайтда қон юракка қайтиб киролмайди: ярим ойсимон клапанлар бунга йўл қўймайди. Қон қоринчалар томонга йўналиши биланоқ, "чўнтакча"лар ичига оқиб кириб, уларни чўза бошлайди, натижада улар маҳкам беркилиб қолади. Юрак клапанлари қоннинг бир хил йўналишида: бўлмалардан қорйнчаларга, қоринчалардан эса артерияларга қараб ҳаракатланишини таъминлайди. Юрак бир меъёрда (ритмик) қисқариб туради. Нисбий тинч туриш ҳолатида юрак бир дақиқада тахминан 70-75 марта қисқаради. Иккала бўлманинг қисқариши 0,1 сония чамаси давом этади. Бу вақтда қон бўлмаларидан қоринчаларга ўтади. Сўнгра бўлмалар бўшашади, қисқариш эса иккала қоринчага кўчади ва қоринчалар қонни аорта билан ўпка артериясига итариб чиқаради. Қоринчаларнинг қисқариши тахминан 0,3 сония давом этади, сўнгра эсаулар бўшашади, шундан кейинги 0,4 сония давомида бутун юр^к мушаги бўшашган ҳолатда туради: юракнинг умумий бўшашиши юз беради. Юракнинг фаолияти юрак циклларининг риғмик алмашиниб туришидан иборат бўлиб, ҳар бир цикл уч фазадан ташкил топади: бўлмаларнинг қисқариши, қоринмаларнинг қисқариши, юракнинг умумий бўшашиши. Юракнинг умр бўйи дам олмай ишлаши ва барча органларни узлуксиз қон билан таъминлаб туриши биринчи қарашда жуда таажжубланарли бир ҳол бўлиб кўринади. Биргина юрак қоринчаларининг ўзи бир суткада 17-18 минг КЖга тенг иш бажаради. Бу эса, масалан, бир тонна юкни беш қаватли бино тепасига чиқариб берган кўтарма краннинг бажарган ишига тенг келади. Юрак қисқаришларининг тезлиги ортиб ва кама-йиб туриши мумкин.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:02 | Message # 9
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Қисқаришлар тезлиги билан бир қаторда уларнинг кучи ҳам ўзгаради. Агар юракнинг иши тезлашса ва қисқаришларнинг куч» ошса, у ҳолда юрак маълум вақт бирлиги ичида қон томирлар тизимига кўпроқ қон чиқариб беради. Юрак фаолиятининг секинлашиши ва заифлашиши эса организмдаги қон томирларига келиб турувчи қон миқдорининг камайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам танадаги барча органларнинг қон билан таъминланиши ўзгариши мумкин. Юрак фаолиятининг ўзгариши организмнинг қандай шароитда бўлишига боғлиқ. Бунда асаб тизими катта рол ўйнайди. Юракка марказдан қочувчи икки жуфт асаб келади. Олимларнинг таъкидлашича, шу асаблардан бири таъсирланганда юракнинг иши тезлашади ва кучаяди. йккинчи жуфт асаб таъсирланганда эса юраК фаолияти секинлашади ва кучсизлашади. Юрак фаолиятига асаб тизими билан бир қаторда танамиздаги баъзи органлар ишлаб чиқарадиган моддалар ҳам таъсир кўрсатади. Бу моддалар қонга тушади ва қон орқали юракка таъсир этади. Масалан, буйрак усти безларида ҳосил бўлувчи адреналин ана шундай моддалар жумласига киради. Адреналин таъсирида юрак қисқаришлари кучаяди ва тезлашади. Организмда ҳосил бўлиб, қонга тушувчи баъзи моддаларнинг таъсири эса юрак қисқаришларини кучсизлантиради ва секинлаштиради. Ҳозирги кунда бу ва шунга ўхшаш модцалар фармацевтика саноати томонидан ишлаб чиқарилиб, беморларда нормал юрак ритмини тиклаш мақсадида қўлланиляпти.
Шундай қилиб, юракнинг фаолиятини фақат асаб тизимигина бошқармас экан. Юрак ишининг характери танамиздаги баъзи органлардан қонга келиб турувчи муайян моддаларнинг химиявий таъсир кўрса-тишига ҳам боғлиқ бўлади. Бундай регуляция гуморал регуляция, деб номланган. Жисмоний меҳнат вақтида юрак фаолиятининг тезлашуви ва кучайиши асосан рефлексларга боғлиқ. Аммо скелет мушакларининг шиддат билан ишлаши натижасида организмда адреналин кўпроқ ҳосил бўла бошлайди. Бу адреналин эса қон орқали юракка таъсир этиб, юрак қисқаришларини тезлаштиради ва кучини оширади.
Асаб ва гуморал регуляция биргалиқда юрак фаолиятининг организм эҳтиёжларига ва атрофдаги ша-роитларга жуда аниқ мувофиқлашишини таъминлайди. Тананинг йирик артериялар юзада жойлашган қисмларида, масалан, кафт суягининг ички томонида, чеккада, бўйин ёнларида томир уриши билиниб туради, пульс сезилади. Баъзилар томир уриши қоннинг артериялар бўйлаб айрим-айрим порциялар ҳолида оқиб ўтиши натижасида вужудга келади, деб ҳисоблайдилар. Бу нотўғри фикрлигини олимлар исботлаган. Организмда қон ҳаракатининг энг катта тезлиги бир сонияда 0,5 м.дан ошмайди, томир уриши (пульс) тўлқини эса артериялар бўйлаб бир сонияда 10 м.гача тезлик билан тарқалади. Томир уришини келтириб чиқарувчи сабаб нима?
Чап Қоринчадан қон катта босим остида итариб чиқарилади. Қоринчаларнинг ҳар сафарги кисқаришида қон аортанинг эластик деворларига куч билан урилади ва уларни кенгайтиради. Худди шу пайтда деворларда тебраниш тўлқини пайдо бўлиб, у артериялар деворлари бўйлаб тез тарқалади. Шундай қилиб, ҳар бир томир уриши юракнинг бир марта қисқаришига тўғри келади. Шунинг учун ҳам одамнинг томир уришини ҳисоблаш йўли билан унинг юрак уриши сонини аникдаш энг қулай усул ҳисобланади. Қон ўзининг турли участкаларида қон босими бир хил эмас. Қон босими юрак қоринчаларининг қисқариши кучидан ҳосил бўлади. Шу сабабли артерия юракка қанча яқин бўлса, унинг ичида қон босими юқори бўлади. Қон томирлар тизими бўйлаб ҳаракатлана борган сайин қон босими аста-секин пасая боради. Бунинг сабаби қоннинг ёпишқоқ суюқдик эканлигидадир. Қон томирлар бўйлаб ҳаракатланаётганида унда ишқаланиш вужудга келади. Бу ишқаланишни енгиб ўтар экан, қон юрак қоринчаларининг қисқариши туфайли олган ўз босимини аста-секин сарфлай боради. Қон томирлари тизимининг турли участкаларида қон босимининг фарқли бўлиши қоннинг томирлар бўйлаб тўхтовсиз оқиб туришини таъминлайди, чунки қон доимо юқори босимли жойдан паст босимли жойга интилади. Аортада қон босими айниқса юқори бўлади.
Қон артерия бўйлаб ҳаракатлана борган сайин босим аста-секин камаяди. Артерияларнинг майда тармоқларида у айниқса кескин пасаяди. Капиллярлар ва веналарда қон босими тобора камая бориб, устки ва пастки ковак веналарда энг паст даражага тушиб қолади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:08 | Message # 10
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Қон босимини одам қўлининг елка артериясида ўлчаш айниқса қулайдир. Ҳали қаримаган соғлом кишиларда улар нисбий тинч ҳолатда бўлганда қон босими манометр бўйича тахминан 120 мм. симоб устунига тенг бўлади. Синалаётган одамнинг тирсаги юқорисига ичи ҳаволи резина манжетни тақиб, токи елка артерияси сиқилиб, ундан қон ўтиши тўхтаб қолгунга қадар дам билан ҳаво тўлдирилади. Сўнгра ҳаво манжетдан аста-секин чиқарилади. Қон елка артерияси орқали ўта бошлаган пайтда қон босими манжетдаги ҳаво босимига тенг бўлади. Соғлом одамнинг қон босими тахминан бир даражада туради. Бу қон босимининг ўз ўзидан регуляция қилиниши йўли билан амалага оширилади. Қон босими кўтарилиши билан қон томирлари деворларидаги махсус рецепторлар қўзғалади. Бу уларнинг рефлекс равишда кенгайишига, шунингдек, юрак фаолиятининг секинлашуви ва сусайишига сабаб бўлиб, натижада қон босими нормага қайтади. Аксинча, қон босимининг пасайиши -қон томирларинингторайиши ва юрак фаолиятининг интенсивлашувига олиб келади. Қон босимининг ўз ўзидан регуляция қилиниши шу тарзда амалга оширилади. Қон босимининг нормадан анча ортиқ ёки кам бўлиши касаллиқдан далолат беради. Гипертонияда (хафақон) қон босими нормал ҳолатдан юқори, гипотонияда эса меъёрдан паст бўлади.
Юракнинг соғлом ва бақувват бўлиши одам организмининг нормал фаолияти учун муҳим шартдир. Муайян вақт бирлиги ичида томирлар тизимидан нечоғли кўп қон оқиб ўтса, органлар кислород ва озиқ моддалар билан шунчалик мўл таъминланади, тўқималардан ҳужайраларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари шунчалик кўгс оқиб кетади. Жисмоний иш бажараётганда органларнинг кислородга бўлган эҳтиёжи ортади. Юрак қисқаришлари кучаяди ва тезлашади. Бун-дай ишни эса қон йўлига кўп миқдорда қон ҳайдаб беришга қодир бўлган бақувват юрак мушагигина таъминлай олади. Юрак мушаги қанчалик кучли бўлса, вақт бирлиги ичида у томирлар тизимига шунчалик кўп қон чиқариб беради. Чидамли, хилма-хил турдаги меҳнатни бажаришга қодир бўлиш учун юракни чиниқтириш, унинг мушаклари кучини ошира бориш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай мушакни ривожлантиришнинг асосий шарти унинг қон билан мўл таъминланиб туришидир. Юрак мушагига қон олиб келувчи томирлар аортадан, унинг шундоққина чап юрак қоринчасидан чиқадиган жойидан тармоқланади. Бу томирларга артериал қон келиб туради. Бу қон юракнинг мушак толаларини ювиб ўтиб, веналарга қайтиб кетади. Кучли жисмоний иш вақтида юрак фаолияти ҳам кучаяди. Бундай пайтда юрак мушаги орқали ўтадиган қон миқдори ортади. Агар одам жисмоний меҳнат, физкультура ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб турса, унинг юрак мушаги озиқ моддалар ва кислородни кундан-кунга кўпроқ олади. Шу сабабли у аста-секин ривожланади ва бақувват бўла боради. Жисмоний меҳнат, физкультура ва спорт айни вақтда ҳам скелет мушакларини, ҳам юрак мушагини ривожлантиради. Аммо шуни эсда тутиш керакки, юракни аста-секин чиниқтира бориш лозим. Машқ қилмаган одам жуда оғир ишни ёки жуда мураккаб жисмоний машқни бажаришга уринса, унинг юраги ҳаддан ташқари катта нагрузкани эплай олмайди, скелет мушакларини зарур миқдорда кислород билан таъминлаёлмай қолади. Қурби етмайдиган иш юрак мушагининг ўзини ҳам қон билан етарлича таъминланмаслигига олиб келади: унинг кислород ва озиқ мод-даларга бўлган эҳгиёжи тўла қондирилмайди. Шу сабабли юракнинг ортиқча нагрузка билан ишлаши унинг заифлашиб қолишига олиб келади ва юрак касаллигини келтириб чиқариши ҳам мумкин. Болалар ва ўсмирларда юрак қон томир тизимининг шаклланиши ҳали тугалланмаган бўлади. Шунинг учун улар юрагининг ортиқча нагрузка билан ишлаши айниқса хавфлидир. Турли ёшдаги болалар учун жисмоний меҳнатнинг давомийлиги турлича бўлиши керак. 14-16 ёшдаги ўсмирларда қон томирлар тармоқларининг ўсиши юракнинг ўсишидан орқада қолади. Шу сабабли кучли жисмоний иш бажараётганда юрак қон томирларининг ҳали тор бўлган коваклари бўйлаб қонни итариб бериш учун қўшимча куч сарфлашга мажбур бўлади. Бу ёшда юракка ортиқча нагрузка бермаслик, меҳнат тацлими раҳбарлари ва физкультура ўқитувчиларининг кўрсатмасига қатъий риоя қилиш айниқ-са, катта аҳамиятга эга. Агар енгилмашқ ва ишлардан оғирроқ машқ ва ишларга оз вақтдан кўпроқ вақтга аста-секин ўтиши ёшга мувофиқлаштириб олиб борилса, гавда мушаклари билан бир вақтда юрак мушаги ҳам чиниқа боради. Ёш оша борган сайин жисмоний машқ ва спорт ўйинлари ҳам мураккаблаштириб борилиши лозим.
Олдимизда турган навбатдаги энг муҳим вазифалардан бири доимо соғлом бўлишни, тўғри ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишни кишилар онгига сингдиришдир.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:16 | Message # 11
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Машҳур Россия клинист педиатри ААКиселғ ёзган эди: "Юрак хасталикларини даволаш пайтида ҳаракат, ҳатто маълум даражадаги жисмоний зўриқиш жуда фойдали эканлигига ҳар доим иқрор бўлмоқдаман. Албатта бундай касалликларни даволашда осойишталйк ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳеч қачон инкор этиб бўлмайди. Шу билан бирга юракнинг сира дам*олмасдан тиним.сиз ишлашини ҳам унутмаслик керак. Унинг фаолиятини тўғри бошқариш йўли билан юракка ёрдам бериш мумкин. Беқувват юракка даво қилишда тоғ йўлларидан аста-секин юқорига кўтарилиш самарали натижаларни беради. Кундалик меҳнат қилиб, одатдаги турмуш кечириш юрак учун кучли зўриқиш ҳисобланиб, унинг олдига улкан талаб ва вазифаларни қўяди, юрак талабларини бажариши шарт, бажармасликнинг ҳеч иложй йўқ. Шу боисдан терапиянинг вазифаси касал юракни навбатдаги вазифани бажаришга тайёрлаш учун доимо чиниқтириб боришдир".
Юрак аритмиялари - юрак қисқаришидаги нормал ритмнинг бузилиши. Юрак қисқариши тезлашганда (тахикардия) ёки секинлашганда (брадикардия), юрак вақтдан олдин ёхуд қўшимча қисқарганда (экстрасистолия), юрак ўйнаганда (пароксизмал тахиқардия), юрак бўлмаси бир текис қисқармай қолганда (тебранувчи аритмия) кузатилади.
Тахикардия кўпинча симпатик асаб таъсирида юрак асаб тугунчаларининг фаоллигиюшишидан пайдо бўлади. Соғлом кишиларда жисмонан ва руҳан зўриқиш, овқат ейиш, тана ҳолатини кескин ўзгартириш ва ҳоказода (бу физиологик тахикардия, дейилади) кузатилади. Гавда ҳарорати кўтарилганда (иситма - ҳарорат 37 даражадан юқори бўлса, томир бир дақиқада одатдагидан 8-10 та кўп уради), шунингдек, кўпгина касалликлар: тиреотаксикоз, сил, анемия, невростенияда тахикардия пайдо бўлади. Юрак қисқариши ритмининг тезлашиши юрак мушакларида модда алмашинуви ва қон айланишининг бузилишига олиб келад,и.
Пульснинг тўсатдан тезлашиб, бир дақиқада 160-300 гача етиши пароксизмал тахикардия, дейилади. Тахикардия бир неча дақйқадан бир неча кунгача давом этиши мумкин.
Брадикардия - юрак ритмининг секинлашиши, юракнинг секин (бир дақиқада 60 марта ва ундан кам) уриши соғлом кишиларда ҳам кузатилади. Юрак блокадаси натижасида бўлма - қоринча ўтказувчанлиги органик бузилганда, миокард инфарктида ва юрак мушаклари яллиғланиб зарарланганда кузатилади. Оч қолиш, баъзи токсикозлар (сариқ касаллиги, уремия), юқумли касалликлар ва бошқалар брадикардияга сабаб бўлади. Брадикардияни бартарф этиш учун энг аввал уни келтириб чиқарган касаллик даво қилинади.
Тебранувчи аритмия ҳамда юрак бўлмачаларининг титраши кўпроқ учрайди. Тебранувчи аритмияда юрак бўлмаси бутунлай қисқармай, фақат унинг айрим толалари қисқаради холос, юрак қоринчалари тартибсиз қисқаради. Баъзи бир юрак порокларида, юракнинг ишемик касаллигида, шунингдек, тиреотоксикозда тебранувчи аритмия рўй бериши мумкин. Юрак аритмиясига юракнинг миокардит, склероз каби касалликлари ёки юракнинг асаб тизими томонидан бошқарилишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин.
Нафасга алоқадор (нафас олганда юрак уришининг тезлашуви) ёки ўсмирлиқдаги юрак аритмияси кўпроқ болалар ва ўсмирларда кузатилиб, физиологик жараён ҳисобланади. Юрак аритмияси баъзи кишиларни мутлоқ безовта қилмаслиги, бошқаларда бош айланиши, юракнинг тепиб уриши, ҳатто қон айланишининг бузилишига олиб келиши мумкин. Юрак аритмиясида бемор иш қобилиятининг қай даражада бўлиши унинг юрак ва қон айланиш тизими фаолиятининг умумий аҳволига боғлиқ. Юрак аритмиясининг давоси асосий касалликни бартараф этиш ва юрак ритмини нормаллаштиришдан иборат. Юрак ўйнаши - юракнинг тез ёки кучайган қисқаришларини ҳис этиш - соғлом кишиларда юрак ўйнашининг пайдо бўлишига юрак фаолиятини бошқарувчи асаб аппарати қўзғалувчанлигининг зўр бериб жисмоний иш қилиши, иссиқ ҳаво таъсир этиши, тамаки, алкоголь, аччиқ чой, кофе ва бошқаларни истеъмол қилиш натижасида ўзгариши сабаб бўлади. Юрак ўйнаши юрактомир тизими касалликлари (юракнинг ишемик касаллиги, гипертония, юрак пороклари, миокардитлар)да бошқа органлар ва тизимларнинг оғир касалликлари билан давом этувчи ҳолатларда, иситма касалликлари ва бошқаларда юзага келади. Кўпинча юрак ўйнаши умумий неврозларда, климатерия даврида, шароит ўзгаришига мослашувнинг издан чиқиши ва ҳоказода қайд қилинади. Юрак ўйнаши арзимаган жисмоний зўриқишда, ҳатго тинчлик ҳолатида ҳам сезилиши мумкин, гоҳо қўрқинч сезгиси билан давом этади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:17 | Message # 12
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Юрак пороклари (юрак нуқсонлари) - юрак ва ундан бошланадиган томирларнинг анатомиктузилишидаги турғун камчилик, нуқсонлар, нормал қон оқимига халақит беради. Бу нуқсонлар юрак фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлади. Туғма ва ортти-рилган юрак пороклари фарқ қилинади. Туғма юрак пороклари ҳомила юраги ва юрак йирик томирларининг эмбрионал ривожланиш даврида ҳомиланинг нотўғри ривожланиши натижасида келиб чиқади. Бунга ҳомиладорликнинг илк даврида она организмининг заҳарланиши, баъзи касалликлар (масалан, қизилча) билан оғриши, ионлаштирувчи нурларнинг биологик таъсири ва ҳоказо сабаб бўлади. Баъзи юрак пороклари ирсий касалликлардан, 1 ёшгача бўлган даврда гўдак юрак-томир тизимининг тўла ривожланмай қолиши (масалан, очиқ артериал йўллар ёки овал тешикнинг битмай қолиши) ҳам юрак порокларига киради.
Туғма Юрак порокларининг кўп учрайдиган турлари: катта ва кичик қон айланиш доиралари ўртасида ҳар хил комбинациядаги анормал йўллар бўлиши, юракнинг йирик томирлари (масалан, ўпка артерияси ва аорта)да торайган ёки битиб қолган жойлар бўлиши ёки шу томирларнинг нотўғри жойлашуви, аралаш тип Пороклар, юрак бўлмача (камера)лар сони ва тузилишига оид нуқсонлар.
Артерия ва вена қонининг қай даражада аралашиб туришига қараб баъзи туғма юрак пороклари цианоз билан (кўк типдаги пороклар), баъзилари цианозсиз (оқ типдаги пороклар) ўтади. Бу қоннинг катта ва кичик қон айланиши доираларини туташтирувчи ноўрин тешиклар орқали қайси томОнга рқиб ўтишига (шунт йўналишига), ўпка артериясидаги босимнинг кўтарилиши даражаси ва юрак мушаклари ҳолатига боғлиқ. Боланинг жисмонан тузук ривожланмаслиги, рангпарлик ёки кўкариб кетиши, нафас қисиши, юрак ҳажми ва ҳолатининг ўзгариши, юрақца шовқин эшитилиши ва бошқалар кўпчилик туғма юрак порокларига мос белгилардир. Орттирилган юрак пороклари юрак клапан (қопқоқ)лари ва юракнинг йирик томирлариДаги орттирилган нуқсон ва камчиликларидйр. Бу тур.юрак пороклари ҳаёт даврида юракнинг хасталаниши, аксари ревматизм, ревмакардит, баъзан атеросклероз, септик эндокардит, заҳм, шикастлашиш натижасида ва ҳоказо касалликлар оқибатида пайдо бўлиши таъкидланади. Орттирилган юрак порокларига юрак клапандарининг (ёпилиш вақтида) зич беркилмаслиги, бўлмача-қоринчалар (ўнг ва чап) ўртасидаги тешик ёки асосий томирлар чиқиш жойининг торайиши (стенози), шу нуқсонларнинг аралаш бўлиши, бир ёки бир неча клапанда баравар камчилик бўлиши ва ҳоказо киради. Юракнинг митрал (чап бўлмача билан қоринча ўртасидаги тешик ва икки тавақали клапан) пороги ва аорта пороги кўп учраши кузатилган. Юрак порокларида клапан нуқсонлари туфайли қон қисман орқага қайтиб тушади ёки торайган тешиқдан зўриқиб ўтиш натижасида юракнинг мушак девори қалинлашиб (гипертрофия), кейинчалик қисқариши кучи сусаяди, бўшлиқлари кенгаяди (дилятация). Натижада қон айланиши издан чиқиб, қон айланиши етишмовчилиги содир бўлади. Юрак пороқларининг клиник кўриниши порокнинг характери, шунингдек, унга сабабчи асосий касалликнинг кечиши, беморнинг меҳнат ва дам олиш режимига боғлиқ. Томир уришининг тезлашиши, оёқларнинг шишиб қолиши ва бошқалар юрак иши етишмовчилигидан дарак беради. Юрак пороклари перкуссия, аускультация, рентген, фонокардиография ва бошқа текширув усуллари ёрдамида аниқланади.
Юрак пороги билан оғриган бемор кўп йиллар давомида касаллигини сезмай, ўзини яхши ҳис қилиб, одатдаги ишини бажариб юравериши мумкин. Бунга сабаб юракнинг катта резерв имкониятларга эга эканлигидир, шунинг учун мавжуд порок юрак тегишли камераларининг зўр бериб ишлаши ҳисобига сезилмайди. Лекин бу ҳолларда ҳам шифокор юракнинг ҳажми ва уришининг ўзгарганлигига ҳамда юракда шовқин мавжудлигига қараб юрак порогининг белги-лари борлигини аниқлаб беради.
Касалликнинг зўрайиши юракнинг резерв имкониятлари тугаб, фаолиятининг кучсизланишига ва юрак етишмовчилиги белгиларининг пайдо бўлишига олиб келишига шубҳа қолмайди. Бу босқичда юрак пороги декомплексацияланган (организмнинг фаолияти ва тузилишидаги бузилишлар ёки нуқсонлартикланиш механизмининг суса-йиши ёки издан чиқиши) ҳисобланади. Клапанлар деформациясининг кучайиши ва.юрак мушакларининг.зарарланишига олиб келувчи ревматизмнинг зўрайиши жисмоний зўриқишлар, турли юқумли ва бошқа касалликлар, ҳомиладорлик ва туғруқ декомпенсациянинг ривожланишига ёрдам беради.
Олимларнинг таъкидлашича, кўп ҳолларда компенсациянинг бузилиши қайтадиган характерда бўлиб, даволаш ўз вақтида ва мунтазам ўтказиб турилганда компенсация ҳолатини узоқ вақт тиклаб ва қувватлаб туриш мумкин. Юрак пороги билан оғриган беморни шифокор даволайди. Даволаш чоралари юрак порогининг турига қараб таъминланади ва энг аввало юракнинг яхшироқ ишлашига, қон айланишини тиклашга қаратилган бўлади. Бу мақсадда бемор учун оптимал дам олйш ва ишлаш режими белгиланади. Беморнинг мунтазам равишда ўз-ўзини назорат қилиб туриши жуда муҳим: ҳансираш, юрак уриши, юрак тўхтаб қолишига сабаб бўладиган жисмоний тазйиқ ва эмоционал зўриқишта йўл қўймаслик лозим. Тикланган юрак порогида ҳам ортиқча толиқишга (оғир жисмоний меҳнат, тунги уйқусизликка, жинсий алоқага ружу қилишга, интенсив спорт машқлари ва мусобақаларда қатнашиш, пляжда ёки ҳаммомда бўлиш, оғир туристик походлар, тоққа чиқиш ва бошқаларга) йўл қўймаслик керак, чунки у аҳволнинг ёмонлашуви ва декомпенсацияни келтириб чиқаришга сабаб бўлади. Айни вақтда шифокор томонидан тавсия этилган махсус машқлар билан шуғулланиш маъқул кўрилади. Декомпенсация босқичида режимга қатъий амал қилиш керак: қон айланишининг рўй-рост бузилишида бемор вақти-вақти билан ётиб-туриши, баъзи ҳолларда эса бутунлай ётиши керак. Нафас олишни осонлаштириш учун беморнинг бош томонини баландроқ қилиб қўйиш лозим. Баъзан бемор суянчиғи баланд бўлган креслода оёқларини осилтириб ўтирганида ўзини яхши сезади. Бемор ётган хонани мунтазам равишда яхшилаб шамоллатиб туриш зарур.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:22 | Message # 13
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Шифокорнинг парҳез тўғрисидаги тавсияларига қатъий риоя қилиш керак. Овқат юрак ишини қийинлаштириб қўймаслиги учун оғирлик қилмайдиган ва меъёрида бўлиши лозим. Ётиш ваҳтида овқат ейиш ярамайди (овқатни кечи билан ётишдан 3-4 соат олдин ейиш лозим). Ош тузини чекланган миқдорда истеъмол қилиш керак, чунки ош тузи организмда суюқликнинг ушланиб қолишига ёрдам беради. Суюқликни ҳам камроқ ичган маъқул. Сут маҳсулотлари, ҳул мевалар (айниқса, ўрик, шафтоли, баргак) ейиш жуда фойдали.
Декомпенсацияланган юрак порогига учраган бемор мунтазам равишда дори-дармонлар билан даволанишга муҳтож бўлади. Даво шифокорнинг кўрсатмаси ва унинг доимий кузатуви остида олиб борилади. Юракнинг қисқарувчанлик қобилиятини яхшилайдиган воситалар ва организмда айланиб юрадиган суюқлик ҳажмини камайтириш йўли билан юрак ишини енгиллаштирадиган сийдик ҳайдовчи препаратлар қўлланиладИ. Бемор бу хил дорилар билан кўп йил давомида мунтазам равишда даволанади. Беморнинг аҳволига қараб бериладиган дори ва унинг дозаси, юбориш усули ўзгартириб турилса-Да, лекин қон айланишини яҳшилайдиган дорилар доим. бериб борилади. Беморнинг дориларни ўз билганича бекор қилиши ёки шифокордан бемаслаҳат унинг дозасини ўзгартириши давони бефойда қилиб қўиишга ва турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Ревматизм зўраймаган декомпенсацияланган юрак порогига учраган беморларга асосан маҳаллий иқлимли курортларда, шунингдек, ёз ойларида Кисловодск, Кавказнинг Қора денгиз қирғоқларидаги курортларда даволаниш тавсия этйлади. Клиника амалиётида туғма ва орттирилган юрак порокларига учраган беморларни операция қилиш замонавий тиббиётнинг жуда катта ютуғи ҳисобланади. Бу тйдбир фақат порок асоратларини тузатишгагина эмас, балки бир қанча ҳолга ҳам имкон беради.
Клапан тавақаларининг ўсиб, бир-бирига яқинлашиши натижасида юрак камералари орасидаги тешик торайиб қолганида хирург бу ўсимталарни кесиб ташлайди ва тешикни нормал ўтказадиган ҳолга келтиради. Бошқа ҳолларда катта нуқсонлари бўлган клапанлар операция пайтида олиб ташланиб, ўрнига сунъий клапанлар қўиилади. Туғма юрак порокларида қилинадиган операция ҳам мавжуд нуқсонни бартараф этиш имконини беради. Клиника амалиётида гипербарик оксигенация (баротерапия) усули, сунъий қон айланиши аппаратлари тадбиқ этилгандан кейин операция йўли билан даволашнинг имкониятлари ортди, булар юрак қон айланишидан ажратиб, тўхтатиб қўйилганда қоннинг томирлаб бўйлаб ҳаракатланишини таъминлайди. Айни вақтда юрак ишини вақтида сунъий қон айланиши аппарати бажаради. Порокнинг баъзи турларида дори-дармонлар билан даволаш яхши натижа бериши исботланган. Шу сабабли беморни операция қилиш ёки қилмасликни фақат мутахассис шифокор айтиб бериш мумкин. Юрак пороги бўлган бемор операциядан кейин терапевт ва кардиохирург кузатуви остида бўлади, бемор тайинланган меҳнат, дам олиш, овқатланиш, дори ичиш, даво физкультураси билан шугулланиш режимига қатьий амал қилиш зарур. Юрак порогини, мутахассислар фикрича, хирургик ва дори-дармонлар билан даволаш бир-бирига зид келмайди, балки улар бир бирини тўлдиради ва юрак порокларига қарши курашишда замонавий тиббиёт имкониятларини бойитади.
Юрак порогининг олдини олиш қоидалари кўп жиҳатдан юрак порогига сабаб бўладиган ревматизм ва бошқа касалликларнинг олдини олишга ўхшайди. Ҳомиладор аёл саломатлигини мухофаза этиш (юқумли касаллиги бор кишилар билан мулоқотда бўлмаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик ва ўз билганича ҳар қандай дори ичишдан воз кечиш) туғма юрак порогининг олдини олишга ёрдам беради. Юрак пороги бўлганда профилактика чоралари декомпенсация ва ревматик жараённинг зўрайишидан эҳтиёт қилишга қаратилган бўлади. Бу мақсадда юрак пороги бор беморлар яшайдиган ёки ишлайдиган жойдаги поликлиникаларда диспасеризация қилинади. Бемор ноқулай ишлаб чиқариш факторлари бартараф қилинган ишда ишлаши, яъни оғир жисмоний меҳнат қилмаслиги, зах бинода, елвизакли жойда ишламаслиги керак. Яхши дам олиш, кечаси тиниқиб ухлаш, тоза ҳавода сайр қилиш зарур. Чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас. Юрак порогига йўлиққан аёллар фарзанд кўриш ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиши лозим, чунки ҳомиладорлик ва туғруқ декомпенсацияга сабаб бўлиши мумкин. Касбни тўғри танлаш, ишлаш ва дам олиш режимига амал қилиш, ўз вақтида ва мунтазам даволаниш юрак пороги билан оғриган беморнинг узоқ йиллар бақувват бўлиб яшашига имкон беради. Юрак астмаси - юрак чап қоринчасининг ўткир етишмовчилиги оқибатида тўсатдан нафас қисиши, бўғилиш хуружидир. Юрак астмаси гипертония касаллиги, юрак тож томирлари етишмовчилиги, кардиосклероз, миокард инфарктии, юрак (аорта ва митрал) порокларида, буйрак яллиғланиши (нефрит)да, юрак ишемик касаллиги ва бошқа касалликлар оқибатида юзага келиши мумкин.
Юрак астмаси хуружи бир неча дақиқадан бир неча соатча давом этиши мумкин. Бунда юрак чап қоринчаси кескин заифлашиб, ўпкадан ўзига келаётган қонни аортага тўла ўТказмай қолади. Айни вақтда юрак ўнг қоринчасидан қоннинг кичик қон айланиш доирасига ўтказилиши давом этавериши таъкидланади. Натижада унда қон дамланиб, ўпкада газ алмашинуви бузилади, қонда карбонат ангидрид кўпаяди ва бу эса нафас марказларини таъсирлаб, бемор нафаси қисиши, бўғилиб қолишига сабаб бўлади. Жисмоний зўриқиш, қаттиқ ҳаяжонланиш ёки ортиқроқ овқат еб қўйиш, кучли йўтал тутиши ва ҳоказолар юрак астма хуружига олиб келади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:24 | Message # 14
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Юрак астмаси кўпинча тунда хуруж қилади, бемор тўсатдан ҳаво етишмаслигидан уйғониб кетади ва ўриндан туриб ўтириб олади. Кучли ҳаллослайди, йўталиб, кўпикли балғам ташлайди. Жуда бўшашади, безовта бўлади, муздек ёпишқоқ тер босади, кўкаради, Оғирроқҳолларда ўпка шиши пайдо бўлади. Кўпинча қон аралаш суюқ балғам ташлайди, пульс тезлашади, ўлиб қолаётгандек ваҳимага тушади. Хуруж тутганда юрак соҳаси одатда оғримайди, лекин гоҳо унга стенокардия хуружи қўшилади. Юрак астмаси бемор ҳаётига хавф солувчи оғир касаллик бўлганлиги учун қутқарув даво чораларини ҳаялламай бошлаш зарур. Бунда "Тез ёрдам"ни чақириш керак. Шифокор етиб келгунича беморнинг оёкдарини пастга осилтириб ўтқазиб қўйиш, дераза дарчасини ёки деразани очиб тоза ҳаводан нафас олдириш, оёқдарни иссиқ ваннага солиб, болдирларигача горчичник қўйиш ҳам мумкин. Беморга кислород ёстиғидан намланган кислороддан нафас олдириш фойдали, бунинг учун кислород ёстиғининг лабга қўййладиган қисми устига 2-3 қават ҳўл дока тортиб қўйиш керак. Хуруж узоқроқ чўзилса, бемор касалхонага ётқизилади. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилса, кўпинча юрак астмаси ўтиб кетиши мумкин. Юрак астмасига олиб келувчи касалликларни ўз вақтида даволаш ғоят муҳимдир.
Давоси - томир кенгайтирувчи, юрак фаолиятини кучайтирувчи, сийдик ҳайдовчи дори-дармонлар, кислород ва ҳоказо буюрилади, парҳез тавсия этилади.
Юракнинг ўтказувчи, томир ва асаб тизими фарқ қилинади. Бўлмача билан қоринчаларнинг тўғри кетма-кет қисқариши ўтказувчи тизим орқали амалга ошади. Бу тизим махсус тузилган мушак толаларидан иборат бўлиб, улар бўлмача ва қоринчалар миокардида тугун ҳамда тутамлар ҳосил қилади. Ўтказувчи тизим қўзғалишни синус тугунидан юракнинг барча мушак ҳужайраларига ўтказади. Синус тугуни ўнг бўлмача деворида жойлашган махсус тўқимадан пайдо бўлган. Бу ерда рўй берган қўзғалиш учта ўтказувчи тутам толалари орқали бўлмачага ва ўнг бўлмача билан қоринча ўртасида жойлашган бошқа тугунчага тарқалади. Ана шу тугунчадан Гис тутами бошланади. Бу тутам қоринчалараро тўсиқдан ўтатуриб, ўзига тегишли қоринчаларга борувчи чап ва ўнг оёқчаларга ажралади. Оёқчалар жуда кенг махсус ҳужайралар билан тугалланади. Улардан қўзғалиш бевосита қисқарувчи ҳужайраларга ўтади. Юракнингтомир тизими иккита тож (коронар) артериялар ва улар билан бирга бора-диган веналардан иборат. Алмашинув жараёнининг интенсивлиги туфайли юракда капиллярлар жуда кўп бўлиб, ҳар бир мушак толасига битта капилляр тўғри келади. Юрак фаолиятини асаб тизими ростлаб туради. Юракка адашган ва симпатик асаблардан толалар келади.
Қўзғалувчанлик, автоматизм, ўтказувчанлик ва қисқарувчанлик миокарднинг асосий фаолйяти ҳисобланади. Миокарднинг ҳамма ҳужайралари қўзғалувчанлик хусусиятига эга. Автоматизм хусусияти шундан иборатки, миокарднинг баъзи ҳужайралари 1 дақиқада энг кўп қўзғалади ва юракнинг бир маромда қисқаришини таъминлайди. (Нормада юрак бир дақиқада 60-80 марта қисқаради.)
Миокардда импульсларни ўтказиш ҳужайраларнинг ўзаро электрохимиявий таъсирланиши туфайли амалга ошади. Бунинг натижасида импульслар бутун миокардга тарқалади ва гавданинг хоҳлаган жойидан ёзиб олиш мумкин бўлган интенсивликда электр юритувчи куч пайдо бўлади. Юракнинг электр юритувчи кучи таъсир этаётган вақтдаги ўзгаришини акс эттирувчи эгри чизиқ электрокардиограмма (ЭКГ) деб аталади. (ЭКГ электрокардиограф ёрдамида ёзиб олинади.)
Юрак циклик равишда ишлайди. Синус тугунида импульслар пайдо бўлган вақт циклнинг бошланиши ҳисобланади. Бўшашган бўлмача ва қоринчалар бу вақтда қонга тўлган бўлади. Импульслар таъсирида бўлмачалар қисқаради. Натижада қоринчаларга қўшимча қон оқиб келади. Бундан улар таъсирланади. Импульслар тарқалиши билан бўлажак қисқариш тўлқинлари ҳам ҳаракат қила бошлайди (асинхрон қисқариш фазаси). Қисқариш кучи кўпайган заҳоти қоринчалар босими бўлмачалар босимидан ошиб кетади ва тавақали клапанлар ёпилади. Шу ондан изометрик қисқариш фазаси бошланади. Бу фаза қоринчалар босими аорта ва юракдан чиққан бошқа томирлардаги босимдан ошгач, тугайди ва ярим ойсимон клапанлар очилади. Кейин қонни ҳайдаш фазаси бошланади, қон қоринчалардан ташқарига отилиб чиқади. Изометрик ва асинхрон қисқариш фазалари ва қонни ҳайдаш фазаси юрак систоласини ташкил этади. Қонни ҳайдаш фазасидан кейин юрак бўшашиб қодади, томирлардаги босим таъсирида ярим ойсимон қдапанлар ёпилади. Юракнинг бўшашиши давом'этади. Бу изометрик бўшашиш фазаси, деб аталади. Қоринчалардаги босим бўлмачаларда шу вақтда йиғидган крн босимидан пастга тушганда тавақали клапанлар очилиб, қоринчаларга қон тўла бошлайди. Сўнгра кейинги цикл бошланади. Изометрик бўшашиш қоринчаларнинг қонга тўлиш фазалари ва бўлмачалар систоласи юрак диастоласини ташкил этади.
Систола - юрак бўлмачадари ва қоринчаларининг қисқариши, бунда қон артерияларга ҳайдалади. Систоланинг диастола билан изчил алмашиниб туриши юрак фаолияти циклини ташкил этади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:25 | Message # 15
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Диастола - юрак мушаги деворининг бўшашишидан унинг бўшликдарининг кенгайиши ва қонга тўлиши. Диастола юрак бўлмачаларида 0,7 сония, қоринчаларда эса 0,5 сония давом этади. Диастолада юрак бўшашиши ва кенгайиши асаб тизими орқали бошқарилади; симпатик асаблар диастолани тезлаштиради.
Юрак қоннитомирларга маълум бир миқдорда (озоздан) отади ва нормада унинг максимал босими симоб устуни ҳисобида 120 мм.ни ташкил этади. Йирик қон томирлар босими ҳам худди шундай. Катта ёшдаги одам организмидаги 5-6 л. қон 1 дақиқада организмни тўлиқ айланиб чиқади.
Асаб тизими қонда гормонлар миқдорининг ўзгариши ва юракнинг ўз-ўзини идора этиши ҳисобига қон айланиши регуляциясини таъминлайди. Қон айланиши ҳолати, қон босими ва қонда кислород, карбонат ангидрид гази ва водород ионлари концентрацияси ҳақидаги сигналлар аорта ва йирик томирларда жойлашган асаб учлари орқали марказий асаб тизимига келади. Барча органлардан марказий асаб тизимига уларнинг қонга бўлган эҳтиёжи ҳақида ахборот берилади. Марказий асаб тизИмидан келаётган асаб импульслари таъсирида мушак томирлари ўзининг диаметрини юрак кучи ва қисқариши тезлигини, шуниигдек, ўтказувчи тизимдаги импульслар ўтказиш тезлигини ўзгартйради, қўзғалувчанликни регуляция қилади. Агар бирор органда қонга кўпроқ эҳтиёж бўлса, у артериолаларнинг кенгайиши ва жуда кўп капиллярларнИнг очилиши, шундан кейин юрак фаолиятининг кучайиши ҳисобига қондирилади. Адашган асаб импульслари қисқариш кучини, тезликни бир оз пасайтиради. Симпатик асаблар ва гормонал регуляторлар эса аксинча таъсир этади. Юрак касалликларидан миокард инфарктии, ишемик касаллиги, юрак пороги ва бошқалар кўпроқ учрайди.
Юрак^томир тизими организмда гелиолимфа ёки қон айланадиган томирлар ва бўшликлар тизими. У юрак, суюқ тўқималар, қон билан тўлган қон томир ва лимфа тизимидан иборат.
Юрак-томиртизими касалликлари жула кўп ва хилма-хилдир. Бунда қон айланиш тизимидагй юрак (тож томирлар қон айланишининг бузилиши ҳам киради) ҳамда артерия ва вена томирлар касалликлари ажратилади. Бу касалликларнинг баъзилари (ревматизм, миокардит ва бошқалар) юракни, бошқалари артериялар (атеросклероз) ёки веналарни (флебит, веналарнинг туғма кенгайиши ва бошқалар), иккинчи хиллари бутун юрак-томир тизимини шикастлайди (гипертония касаллиги). Бу касалликларга эмбрионал ривожланишнинг туғма нуқсонлари, шикастланиш, яллиғланиш жараёнлари, интоксикация, томирлар фаолиятини бошқарувчи механизмларнинг издан чиқиши, моддалар алмашинуви жараёнидаги паталогик ўзгаришлар ва бошқалар сабаб бўлиши аниқланган. Юрак ва йирик томирлар тузилишидаги нуқсонлар кўпинча юрак пороклари, деб аталади ва уларни шифокорлар болаларда, асосан, эмизикли болаларда юрақца шовқин эшитилиши, терининг кўкариши ва бошқа белгиларга қараб аниқдашади. Ҳозирги замон хирургияси бундай нуқсонларни (мураккаб усуллар ёрдамида) аниқдаш ва операция йўли билан даволаш учун катта тажрибаларга эга.
Юрак-томир тизими касалликлари орасида яллиғланиш оқибатида юзага келадиган турлари ҳам учрайди. Яллиғланишлар бактериялар фаолияти натижасида бўлса, (юракнинг ички қаватида бактериялар кўпайиб, йирингли яллиғланиш пайдо қилади), бактериялар кўпайишини тўхтатадиган дори-дармонлар билан даволанади. Юрак мушакларининг яллиғланиш жараёни бактериялар иштирокисиз ҳам кечиши мумкин. Лекин булар кўпинча юракка алоқадор бўлмаган бактериал (масалан, ангина) ёки вирусли (масалан, грипп) касалликлар оқибатида юзага келади. Мана шулар асосида ревматизм, миокардит ва эндокардитнинг баъзи формалари пайдо бўлади. Вена томирлари касалликларининг кўп қисмини веналарнинг варикоз кенгайиши ташкил этади. Баъзан веналарнинг яллиғланиш касалликлари - флебитлар ва тромбофлебит-лар учрайди. Гипертония касаллиги ва' атеросклероз юрак-томир тизимининг кенг тарқалган хасталикларидан ҳисобланади. Аксарият улар бирга ўтади. Юракнинг ишемик касаллиги (ЮИК), тож томирлар касаллиги ёхуд тож томирлар етишмовчилиги ҳам дейилади. Юрак мушакларининг қон билан етарли таъминланмаслик оқибатвда вужудга келади. Асосан, юрак тож артерияларининг атеросклеротик ўзгаришларга учраши, спазми, шунингдек, улар бўшлиғида қоннинг (ивиб) лахта бўлиб чўкиши (тромбоз) ва бошқалар туфайли келиб чиқади. ЮИКга стенокардия, миокард инфарктии, атеросклеротик кардиосклероз киради. Клиник амалиётда юрак мушакларининг яллиғланиши - миокардит ва яллиғланмай зарарланиши миокардодистрофия кўпроқ кузатилади. Эндокардит (юрак ички қаватининг яллиғланиши) ревматизм ва бошқа орттирилган юрак порокларига сабаб бўлади. Перикардит (перикарнинг яллиғланиши) кам учрайди. ЮИК, миокардит ва миокардодистрофия, шунингдек, невротик ҳолатлар натижасида юрак аритмиялари ва юрак блокадаси содир бўлиши Мумкин. Юрак аритмиялари юрак қисқаришлари (уриши)нинг тезлашиши (тахикардия) ёки секинлашуви (брадикардия), юракнинг навбатдан ташқари қўшимча қисқариши (экстрасистолия), юрак уришининг тўсатдан тезлашуви (пароксизмал тахикардия), юракнинг ҳар хил вақт оралиғида нотўғри қисқариши (тебранувчи аритмия) ва бошқаларда намоён бўлади. Одатда киши ўз юрагининг уришини сезмаганлиги сабабли унинг ритмини ҳис қила олмайди. Аритмиялар содир бўлганда юракнинг нотекис уриши, тезлашуви ёки секинлашуви дарҳол сезилади. Аритмиялар одам ҳаёти ва юрак фаолияти учун хавфли эмас, лекин уларнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Аритмиянингтурлари жуда кўп. Юрак блокадаси юракнинг ўтказувчи тизимида асаб импульслари ўтишининг бузилиши, масалан, бўлмачалардан қоринчаларга ёки Гис тутами оёқчаларига импульс ўтишининг бузилиши ва бошқалардан иборат. Юрак етишмовчилиги юракнинг ўзига юкланган тўла ҳажмдаги функционал нагрузкани бажара олмаслигини кўрсатувчи патологик белгилар (терининг кўкариши, нафас қисиши, оёқ шишиб қолиши ва бошқалар) комплексидан иборат. Юрак етишмовчилигини билдирувчи асосий белгилардан бири нафас қисишидир. Бирор иш қилаётганда нафас қисиб қолиши патологик белги ҳисобланади. Ўткир юрак етишмовчилиги жуда хавфли, лекин камдан-кам учрайди. У кугилмаганда ёки тўсатдан нафас қисиб, бўғилиш хуружи билан намоён бўлади. Хуруж кўпинча кечаси тўсатдан бошланади. Дарҳол тез тиббий ёрдамни чақириб, шифокор келгунича беморнИ орқасига бирор нарса тираб ўтқазиб қўйиш (масалан, креслога ўтқазиш), деразаларни очиб, тоза ҳаводан Нафас олдириш керак. Дорилардан нитроглицерин таблеткаси (тил остига қўйилади), валокордин, корвалол томчиларидан фойдаланиш мумкин. Бемор бўғилиши кўпая бориб, у ҳириллаб, окзидан кўпик чиқарса, бу ўпкада шиш пайдо бўлганидан дарак беради. Ўпка шишини шифокор уйда даволайди, кейинчалик бембр касалхонага ётқизилади.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:26 | Message # 16
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Мушакларнинг актив фаолияти ва ҳаракатчанлик (меъёрида, одамнинг физик ҳолати ва ёшига қараб) юрак-томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлардан биридир. Фаол ҳаракат ва машқлар ҳар қандай касалликларда ҳам даво бўла олмайди, лекин кўп касалликлардан (бундай касалликларга ирсий мойиллик бўлса ҳам) ҳимоя қилади. Ўзича зўр бериб машқ қилиш, бировнинг маслаҳати билан кўр-кўрона ҳар хил машқларни бажариш, шифокор маслзҳатисиз ва ўз организмининг имкониятини инобатга олмасдан режим тутиш ярамайди. Шифокор назоратисиз қилинадиган актив жисмоний ҳаракатлар кишига бирмунча зарар етказади ва юрак-томир касалликларини зўрайтириб юбориШи мумкин. Баъзи бир юрак-томир касалликларининг олдини олиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак: юракнинг яллиғланиш касалликлари олдини олиш учун грипп ва ангинани яхшилаб даволаш, оғиз ва бурун бўшлиғидаги турли хил яллиғланишлар (масалан, стоматит, сурункали тонзиллит ва бошқалар)ни йўқотиш ва организмни чиниқтириш зарур. Юрак-томир касалликлари (гипертония касаллиги, ревматизм, юракнинг ишемик касаллиги)ни мунтазам ва ўз вақтида даволаш юрак касалликларининг олдини олишнинг энг яхши воситаларидан ҳисобланади. Юрак-томир касалликларини аниқлаш, даволаш, олдини олиш ва бошқа кардиоревматологик марказларда ҳамда диспансерларда амалга оширилади. 1999 йилдан бошдаб Тошкент шаҳар кардиология маркази беморларга хизмат кўрсатмоқда.
Неврозлар туфайли юрак асаб аппарати фаолияти бузилганда аритмиялар билан бирга юрак зирқиллайдиган, санчадиган, жазиллайдиган оғриқ сезгилари ҳам пайдо бўлади. Атеросклероз ва гипертония касаллиги артерия томирларининг кенг тарқалган хасталиклари ҳисобланади. Аксарият улар бирга ўтади. Атеросклероз тож томирлардан ташқари аорта ва унинг йирик шохлари, жумладан, буйрак артерияси, мия томирлари, қўл-оёқнинг периферк томирларини ҳам зарарлайди. Артериал томирларнинг яллиғланиши - артериитлар (аллергенлар таъсирида юзага келадиган аллергик артериит, инфекция қўзғатувчисининг томирлар деворига бевосита таъсири билан боғлиқ бўлмаган заҳарли аллергик кўринишдаги асертик артериит, юқумли касалликлар (ревматизм, скарлатина, грипп ва бошқалар) оқибатида келиб чиқадиган юқумли артериит фарқланади), кўпроқ инфекцион (масалан, заҳм, сепсис) ва аллергик ҳамда коллаген касалликлар (коллаген биосинтезининг бузилиши билан боғлиқ бир нечта ирсий ва ташқи муҳитга боғлиқ касалликлар учрайди) туфайли юзага келади. Клиник формаси облитерацияловчи эндартериит, аорта панартериити ва ҳоказо веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбофлебит вена томирларининг кўп учрайдиган касалликларидан.
Кўпчилик юрак-томир касалликлари оқибатида юрак мушагининг қисқариш фаолияти ҳамда томирлар девори мушак қаватининг қисқариш қуввати сусаяди. Натижада организмда қон айланиши бузилади.
Бу омилларнинг қай бири устун бўлишига кўра юрак ёхуд томир етишмовчилиги вужудга келади.
Юрак-томир касалликларини даволашда юрак-томир тизими препаратлари - юрак гликозидларй (кардиотоник воситалар - гликозидларнинг алоҳида тури, юрак етишмовчилигида унинг мушаклари қисқарувчанлигини танлаб кучайтиради. Юрак гликозидлари кўпроқ ангишвонагул, марваридгул, адонис ва строфант ўсим-ликларида учрайди), томир кенгайтирувчи дорилар, шунингдек, операция усули ва турли замонавий даво усуллари кенг қўлланилади. Эндокардит - юрак ички пардаси (эндокард)нинг яллиғланиши кўпинча ревматизм оқибатида келиб чиқади. Бундан ташқарй сепсис, заҳм, сил, миокард инфаркти натижасида ҳам юзага келади. Эндокардитда кўпинча юрақ клапанларига путур етади, натижада унинг тузилиши ва фаолиятида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юз беради. Бу зса юрак порогига олиб келади. Ревматизм натижасида ҳосил бўлган эндокардитда дармонсизлик, камқувватлик, ҳаддан ташқари тез чарчаш, ҳарорат кўтарилиши, юрак атрофида нохушлик сезиш, юрак "ўйнаши" кузатилади. Эндокардит билан оғриган беморларни касалхонада даволаш зарур. Эндокардитдаги яллиғланиш жараёни йўқолмагунича бемор ўрин-кўрпа қилиб ётиши керак. Беморнинг овқати тез ҳазм бўладиган, тузи кам, витаминларга бой бўлмоғи даркор. Эндокардитнинг олдини олиш учун ревматизм, сепсис каби касалликларни ўз вақтида даволаш, шунингдек, хроник тензиллит, гайморит, чириган тишларни даволаш, организмни чиниқтириш керак. Эндокардит билан оғриган беморлар доим шифокор назоратида бўлиши зарур.
 
SAKINADate: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:27 | Message # 17
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Миокардит - юрак мушаклари (миокард)нинг яллиғланиши. Кўпинча болалардан ревматизм билан бирга кечади. Баъзи ҳолларда бир қатор юқумли касалликлар (дифтерия, ич терлама, ангина, скарлатина, сепсис, грипп) оқибатида юзага келиши мумкин. Юрак мушакларининг ревматизм натижасида яллиғланиши кўпинча эндокардит билан бирга ўтади. Миокард ҳар хил дори-дармонлар, микроблар, уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларига ута сезувчан(лик) бўлганлиги сабабли миокардит аллергик характерда бўлиши ҳам мумкин. Кечишига кўра миокардит ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир миокардитда кўпинча нафас қисиши, тери ва шиллиқ пардаларнинг кўкимтир тусга кириши (цианоз), бўйин трмирларининг бўртиши, жигарнинг шишиши, оёқларда шиш пайдо бўлиши кузатилади. Аммо касалликнинг бундай тури камдан-кам учрайди. Кўпинча касаллик яширин бошланиб, беморлар юрак соҳасидаги оғриқцан, юракнинг тез бетартиб уришидан, нафас қисишидан, тез чарчашдан шикоят қилишади. Бу белгилар жисмоний иш билан шуғулланганда зўраяди. Беморнинг гавда ҳарорати ўзгармаслиги ёки бироз кўгарилиши мумкин. Бундай ҳолатдан олдин ангина, гайморит ва бошқа касалликлар ҳам кузатилади. Сурункали миокардит сил, заҳм ва ревматизм сингари касалликларда кузатилиши мумкин. Болаларда миокардит бир қатор юқумли касалликлар билан бирга учрайди. Дифтерияли миокардит касалликнинг иккинчи ҳафтасида бошланиб, оғир кечади. Ич терлама миокардит касалликнинг 3-4-ҳафгасида ёки бемор тузала бошлаганда кузатилиб, бироз енгилроқўгади. Сепсисда миокардит жуда оғир кечади.
Миокардитда беморлар касалхонада даволанади. Улар овқатланиш режимига риоя қилиши, енгил ҳазм бўладиган, витаминларга бой, сут ва сабзавбтлардан тайёрланган овқатлар, қайнатилган гўшт ва балиқ еб туриши керак. Суюқликлар ва ош тузини кам истеъмол қилиш лозим. Юрак етишмовчилиги аломатлари йўқолганидан сўнг (шиш, тинч ҳолатда хансираш ва бошқалар) даво физкультураси машқлари шифокор назорати остида олиб борилади. Касаллик енгил кечганда дастлабки кундан бошлаб даво физкультураси тавсия этилади.
Юқумли касалликлар оқибатида келиб чиққан миокардит одатда тузалиб кетади. Ревматик ва инфекцион аллергик миокардитлар қайталаниб туриши мумкин. Диспансер назорати ва ўз вақтида олиб борилган профилактик даво билан касаллик қайталашининг олдини олиш мумкин. Миокардит профилактикаси уни келтириб чиқарадиган касалликларни ўз вақтида даволаш, инфекция манбалари (тонзиллит, гайморит ва бошқаларни йўқотишдан иборат).
Перикардит - юрак халтаси (перикард)нинг яллиғланиши. Сабаби хилма-хил бўлиб, ўткир перикардит кўпинча ревматизм, шунингдек, ўпканинг крупоз яллиғланиши, грипп, ангина, сепсис каби юқумли касалликлар натижасида рўй беради (юқумли перикарцит).
Миокард инфаркти, уремия, кўкрак қафаси жароҳатланганда ҳам перикардит пайдо бўлиши мумкин (юқмайдиган перикардит). Сурункали перикардитга сил касаллиги сабаб бўлади.
Юрак халтасида суюкдик бор-йўқлигига қараб перикардитнинг қуруқ ва экссудатли хиллари фарқ қилинади. Қуруқ перикардитга юрак халтасида қопнинг ғирчиллашига ўхшаш товуш эшитилади, юракда оғриқ пайдо бўлиб, нафас қисиши мумкин. Экссудат (суюқлик)ли перикардитда оғриқ кам ёки умуман бўлмайди, бемор нафаси қисиб энтикади, тан ҳарорати кўта-рилади. Беморни шифокордаволайди. Касалликка сабаб бўлган асосий омиллар бартараф этилиб, бемор ўрин-кўрпа қилиб ётса ва у тўғри парвариш қилинса, соғайиб кетади.

Сафар Муҳаммад
 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Salomatlik » Yurak- qon tomir kasalliklari
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: