• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Аёл ўз эрига аёллик вазифасини адо этиши
Аёл ўз эрига аёллик вазифасини адо этиши
DURDONDate: Juma, 20-Dek-2013, 21:16 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аёл ўз эрига аёллик вазифасини адо этиши, уни рози
қилишга ҳарис бўлиши.


Байҳақий «Шўъбул иймон» китобида, ибн Асир, Абу Ҳотам Розий, ибн Абдулбир, ибн Манда ва Абу Нуаймлар Асмо бинти Язид розиялло анҳодан ривоят қилишларича, у аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари даврасида эдилар.

У аёл айтдиларки: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ, мен аёллар номидан сизга элчи бўлиб келдим. Ернинг шарқ ёки ғарб қисмидаги ҳар қандай аёл мени сизнинг олдингизга келганимни хоҳ билсин, хоҳ билмасин барчаси менинг ушбу фикримдадирлар.

Аллоҳ Таоло сизни эркагу аёлларга пайғамбар қилиб юборди. Биз сизга ва илоҳингизга иймон келтирдик. Биз аёллар жамоасининг амаллари чеклаб қўйилгандир. Биз хонадонингизнинг бекаларимиз, шаҳватларингизни қондирамиз, фарзандларингизни кўтариб юриб парвариш қиламиз, сиз эркаклар эса, биздан афзал қилиндингиз.
Зеро жамланасизлар, жамоат билан ибодат қиласизлар, касалларни зиёрат қиласизлар, жанозаларга қатнашасизлар, ҳаж кетидан ҳаж қиласизлар. Бундан ҳам афзали, сизлар Аллоҳ йўлида жиҳод қиласизлар. Сизлардан бир киши ҳаж қилгани ёки умра қилгани ёки чегарани қўриқлагани кетадиган бўлса, биз сизларнинг молларингизни муҳофаза қиламиз
ва либосларингизни тикиб берамиз, фарзандларингизни
тарбия қиламиз. Биз бу савоб ишларда сизларга шерик бўламизми, ё Расулаллоҳ?».

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига бира тўла бурилиб айтдиларки:
«Сизлар бу аёл ўз дини ҳақида сўраган саволдан кўра чиройлироқ сўз эшитганмисизлар?».

Шунда саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, аёл киши бунчалар
ҳидоят топади деб ҳеч ўйламаган эдик» - дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бояги аёлга қараб айтдилар: «Аёлларга бориб айтингки, аёл киши ўз эрига аёллик вазифаларини чиройли адо этиши, унинг розилигини исташи ва унинг раъйига эргашиши эркакларнинг барча ишига баробар келади».

Шунда аёл хурсанд бўлиб «Ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар» деб қайтиб кетди.

Аёллик вазифаларини яхши адо қилиш, бу - аёл кишининг
эри бор бўлиб турган пайтда унинг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги, ўз маҳрамларига эрининг уйига унинг изнисиз киришга рухсат бермаслигидир.

Чунки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай дедилар: «Аёл киши эри уйда бўлиб турган пайтда унинг рухсатисиз нафл рўза тутиши ва эрининг уйига унинг рухсатисиз бирор кимсани киргизиши жоиз эмас».
Яна аёл кишининг нафл намозни фақат эрининг рухсати билангина ўқиши.

Табароний ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳасан санад билан ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аёл киши бирор кимсага эрининг изнисиз унинг уйига киришга рухсат бермайди ва унинг рухсатисиз нафл намоз ўқиш учун ётган тўшагидан туриб кетмайди».

Муслим Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, Асмо айтадилар: «Менинг олдимга бир киши келиб:
«Эй Умму Абдуллоҳ, мен фақир одамман, мен ҳовлингнинг ёнида савдо қилмоқчиман» деди. Мен айтдим: «Мен сенга рухсат берганим билан Зубайр рухсат бермайди, сен Зубайр бор пайтда келиб мендан сўрагин». У Зубайр бор пайтда
келди ва айтди: «Эй Умму Абдуллоҳ, мен фақир одамман,
мен ҳовлингнинг ёнида савдо қилмоқчиман».
Мен: «Мадинада менинг ҳовлимдан бошқа ҳовли йўқми?» - дедим. Шунда Зубайр менга: «Сен бу фақирни нима учун
савдо қилишдан қайтармоқдасан?» деди. Кейин то касб қилиб, бойлик орттиргунга қадар шу ерда савдо қилди».

Яна аёл кишининг эрига аёллик вазифаларини чиройли адо этишига эри ғазабланган пайтда уни рози қилиши ҳам киради. Байҳақий сунанида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга аҳли жаннатлардан бўлган аёлларингизнинг хабарини берайинми? Улар агар эрига озор бериб қўйсалар, зудлик билан унинг олдига келиб, қўлидан ушлаб: «Аллоҳга қасамки, мен сиз рози бўлмагунингизча
ҳеч қачон ухламайман» деб айтадиган, серфарзанд,
меҳрибон аёллардир».

Булар аёл киши сифатланиши керак бўлган "ижобий"
сифатлар эди.


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Аёл ўз эрига аёллик вазифасини адо этиши
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: