DURDON | Date: Dushanba, 06-May-2013, 08:35 | Message # 1 |
![DURDON](/avatar/29/2984054_1.png) SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status: ![](http://welcomeback.ucoz.ru/Logos/5.gif)
| Бадъфел аёлинг бўлса, Сабир бардошинг бўлсин..!
Бир донишманд Каъбани тавоф қиларкан, соч- соқоллари оқарган бир кишини елкасига опичлаб олган одамга дуч келибди. Ҳалиги одам ҳадеб елкасидаги қарияга: - Ёшлигимдагиси камлик қилгандек, энди кексайганимда ҳам бошимга дард бўлдинг! - дермиш. Буни эшитган донишманд ҳайратини яширолмабди: - Эй дўст, афсус, сен бу миннатларинг билан отангга қилган яхшиликларингни савобидан жудо бўляпсан. Отангни эъзозлаш сенинг бурчинг-ку! - Эй биродар! Нималар деяпсиз? Елкамдаги отам эмас, ўғлимдир. Мен унинг отасиман, - дебди ҳалиги киши. Донишманд баттар ҳайратланибди: - Ахир унинг соч- соқоллари оппоқ, сендан қари кўринади-ку! - Ҳа-а, - дебди бошини чайқаб у одам. - Ўғлим номаъқул, бадфеъл хотинга уйланиб қўйиб шу кўйга тушди... Донишманд уйга қайтгач, бу воқеани шогирдларига айта туриб, дебди: Эркакнинг афт- ангори унинг хотини ҳақидаги энг ишончли ҳужжат экан..!
|
|
| |