• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » ОҲИРИ ЎЙЛАНМАЙ ҚИЛИНГАН ҲАР ИШ, УМРБОД БЎЛАДИ БОШГА У ТАШВИШ
ОҲИРИ ЎЙЛАНМАЙ ҚИЛИНГАН ҲАР ИШ, УМРБОД БЎЛАДИ БОШГА У ТАШВИШ
DURDONDate: Dushanba, 18-Mar-2013, 02:49 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Barno Karimova yon daftarchasidan

Voqea real hayotdan olingan.

Аллоҳнинг синовлари сабаб тенгдошларимга нисбатан онгим жуда тез улғайдим..
6-синфда ўқиб юрган пайтларим "Ҳар бир ота-онага фарз экан фарзандини илмли қилиш"деб ойижоним мени бир отинойиникига қўлимдан етклаб олиб бордилар ва"гўшти сизники,суяги бизники"дея уларга мени илмли қилиб беришин илтимос қилди.Мен араб ёзувидан ва дин илмидан сабоқ ола бошладим.Зеҳним ўткир эди жуда тез ўрганардим.Устозим ҳам мендан ҳурсанд эдилар,чунки айтганларини вақтида ,ҳеч бир камчиликсиз бажарардим.2 йил давомида сабоқ олдим ва мен мустақил намоз ўқишни,шу билан биргаликда Қуръони каримни майда сураларини бемалол ўқиш даражасига етгандим.Устозим маълум бир сабабларга кўра яшаб турган жойидан бошқа жойга кўчмоқчи бўлди ва мени илм олиш жараёним шу ерда тўҳталиб қолди.Бирон бир одам етаклаб кетмаса бу йўлда ва далда бўлиб тургувчи бўлмаса бироз қийин кечаркан.Мен ҳам аста секин ўқишни ва уй ташвишларини баҳона қилиб намозни ҳам Қуръон ўқишликни ҳам тарк эта бошладим.Ва намоз ўқимаслигим мен учун оддий ҳолатга айланди чунки тенгдошларим орасида намоз ўқийдиганлари йўқлиги сабабми ,уларни ўйнаб кулиб юришларига ҳавасим келдими,Мен Аллоҳни зикр қилишни ёддан чиқардим.ЭНГ БИРИНЧИ ҲАТОИМ ШУ ЭДИ.
Йиллар ўтиб тиббиёт билим юрти талабаси бўлдим.Қувончларим чексиз эди.Шу орада бир йигит менга қаттиқ кўнгил қўйди.Менга ҳам у жуда ёқарди.Чунки ўсмирлик даври яъни ўтиш даврида бўлганим учун севги мухаббатга мойиллик даврида эдим.Муносабатимиз жуда самимий эди.3 йил давомида бир биримизни яхши билиб олгандик.Аммо у менга совчи жўнатганидан кейин у билан бирга яшашни тасаввур қилиб туриб бошимдан ўтганларини таҳлил қилдим ва ҳаёт ташвишлари сабаб унга бўлган меҳрим ,севгим(агар бани севги деб аташ мумкин бўлса)сўниб қолишини ҳоҳламадим.Мени қалбимда ўша самимият йўқолишини асло истамадим ва ундан воз кечдим.

Muallif: Barnohon Karimova


 
DURDONDate: Dushanba, 18-Mar-2013, 03:03 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi...

Йиллар бир бирин қувиб кечагина мактаб ўқувчиси ва талаба бўлган қизни ёши улғайиб турмушга чиқиш вақти ҳам келган экан.Ота -онамни сўзларини икки қилмай улар айтган йигитга турмушга чиқдим.Турмуш ўртоғимни оиласи жудаям замонавийэди.елкамга ўтириб олган шайтон йиллар давомида ўз ҳукмини ўтказиб келаётганлиги сабаб менга ушбу шароит жуда ёққанди.Чунки биров менга нега очиқ кийиняпсан,бошинга рўмол ўра деб айтишмасди.Аксинча ўзлари очилиб сочилиб юришимни тайинлашар ва одамлар кимни келини деб ҳавас қилишсин дейишарди.Ўйламас эдикки ҳавасни ўрнига нафрат билан қаровчилар ҳам бор эканини.
Келин бўлиб тушган ҳонадоним ўрта хол эдилар.Қайнотам қурувчи уста эди ва у кишини топган пули билан рўзғор тебратиларди.Котта қизини турмушга берган,уйда мен котта келин ва қаноғам,қайнсинглим бор эдилар.Ҳамма оила аъзолар қайнотамни қўлига қараб ўтирарди.Бизни оилада ҳамма тенг ҳунарли бўлиб оз бўлсада рўзғорга ҳиссамизни қўшганимиз учун ушбу шароитга бироз кўникишим қийин кечди ва мен ҳам ўз ҳиссамни қўшиш ниятида ишга чиқиб кетдим.Ёзда тўйимиз бўлганлиги сабаб турмуш ўртоғим қишга кийгани пальто олмаган экан.Совуқ кунлар бошланганда эса менга маҳр учун берилган узукни сотиш таклифини киритди.Ҳайрон бўлиб қолдим.Ота-онаси эса бу ҳақда асло ташвиш қилмадилар."Ўзинг пул топиб кийим кечагингни қил"дейишди.Эрим жуда ҳам ювош,ота оансини гапини икки қилмайдиганлар тоифасидан эди.Аммо қўлида ҳунари бўлмаса,бир жойда ишламаса пулни қаёқдан олади.Шундай қилиб узукни сотдик ва эрим ўзига пальто олди.БИЗНИ ҲАТОИМИЗ МЕНИМЧА ШУ ЭДИ.Чунки маҳр сифатида берилган узукни сотилиши мени жуда ранжитганди.
Шу иш сабабми ёки Аллоҳ зикрини унутилган бирон марта Қуръон тиловат қилинмайдиган ҳонадонда яшаётганлигимми,Аллоҳнинг тақдиридирки,оиламиздан барака кета бошлади.Эрим ўзини ўтга чўққа уриб бир ишлар топиб қилиб юрарди.Аслло топганида барака йўқ эди.Мени ҳам ойлик маошим кўзга кўринмай рўзғорнинг ғорига тушиб йўқ бўлиб кетарди.Қўл учида кун кўра бошладик.Аммо ушбу ҳолатга мен чидай олардим ,чунки ундан-да баттар синовларни бошдан кечирганлигим учун тишимни оқини бировга кўрсатмадим ва асло оилавий шароитимдан нолимадим.Шу орада бир воқеа юз берди.Дадамни убу иши мени ҳаётимда бир умрга дарс бўлган эди.
Бир куни эрим билан нимадир бўлиб гап талашиб қолдикда аччиқлаб уйга кетиб қолдим.Уйга йиғлаб бордим"Куёвингиз билан уришдим"деб.Шунда дадажоним бошқа уйда туриб овозини кўтариб ойижонимга шундай дедилар"онаси қани бир ош дамлангчи кўчамизни бошидаги Абобакр тоғага(маҳалламизда ёлғиз яшайдиган 50 ёшлардаги киши бор эди) қизимизни никоҳлаб бераман"дедилар.Миямга шу заҳоти бир нима урилгандай бўлди ва наҳотки дадам шу ишни қиладилар дедиму,оёғимни қўлимга олиб ҳудди ўз эримдан ажраб қоладигандек уйга учдим.Ҳатто ойим билан ҳайрлашмадим ҳам.Дадамни гапирган шу бир оғиз гапи мени уйга гап тошиб келмасликка ўргатди.


 
DURDONDate: Dushanba, 18-Mar-2013, 08:47 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi...

Бир йилдан сўнг котта қизим дунёга келди.Оилада биринчи невара.Энди бизни ота оналик маъсулиятимиз янада ошганди.Эрим эса бу ҳақда асло ўйламас,ҳаётга жуда ҳам енгил қарарди.Қизим 1 ёшга тўлар тўлмас уни боғчага бердим ва ишга чиқиб кеттим.Оила бюджетига оз бўлсада ўз ҳиссамни қўшишни дадам миямизга қуйгандилар.Эримни ҳам бироз иш билан машғул бўлишини жуда,жуда истадим ва зирагимни сотиб ҳайдовчиликка ўқишини таклиф қилдим.Рози бўлдилар ва ўқиб гувоҳнома олди.Бу орада қайнотам Россияга ишлагани кетди ва ўша йили бироз таъмирталаб бўлсада машини олдик.Энди эрим ҳам таксисли қилиб пул топа бошлаганди.Аммо бир кун ишга чиқса икки кун машина устахонада эди.Қайноғамни ҳам буорада ўзи қизиққанлиги учун машина таъмирлаш устахонасига беришган эди шогирдликка,уста бўлиб чиқди,лекин ишлашга бўйни ёр бермасди.уззу кун уйда бўларди.Бир амаллаб қайнсинглимни узутдик(албатта қарз-ҳавола билан).Мен асло ҳаётимдан нолимасдим.Чунки Аллоҳ менга яна бир қизни туҳфа этганди ,шу билан бирга эримга нисбатан кучли мухаббат уйғотганди.Бир куни у жудаям тушкун аҳволда келди ва машинада бир болани уриб юборганиниайтди.Эсҳонам чиқиб кетти.Энди нима бўлади десам,қайнотам бировга бериб қўйишлик учун пул берган экан(тўйни қарзларидан бири).Ўша пул билан тинчитиб келдим яхши у болага ортиқча хеч нима қилмаган экан деди.Ҳар тугул кўнглим бироз таскин топди,у эса" Барно,у пулни энди эгасига қаердан топиб бераман.Кунлик топган пулим рўзғордан ошмаса,ишҳонангдан биронтасидан қарз олайлик акс ҳолда дадам билиб қолса мени уйдан ҳайдайди "деди.Чунки қайнотамни феъли жуда оғир ва битта гапирадиган инсон эдилар.Мен рози бўлдим ва бир яқин опадан қарз олиб бердим .БИЗНИ ЯНА БИР ҲАТОИМИЗ ШУ ЭДИ МЕНИМЧА.

Эрим у пулни олиб ҳар тугул ўзининг ташвишини аритди,аммо мени ташвишли кунларим ўшанда бошланди.Ҳар ойлигимни маълум миқдорини ўша қарзни узишга кетарди.Ойлик маошимни чўғи камайиб қолганидан хабар топган қайнотам "Ўз муаммоларингни ўзларинг ҳал қилинглар,аммо рўзғорни ғорини тўлдириб қўйинглар шу уйда еб ичиб ўтирибсизлар"деб гап қистириб қўйдилар.Ҳамма гап менга текканди.Эримни эса парвосига асло келмади қарзи.Яна бир кун машинани авария қилиб юбордим деди ва "Дадам билса мени ўлдирадилар"деди йиғлагудай бўлиб.Ўз отасидан бунчалар қўрқишининг сабаби ота иймондан анча йироқда фарзандларини ўқитиб илмли қилиш вазифаси эканлиги ҳақида асло ўйламайдиган ҳеч бўлмаганда "Иҳлос"сурасини-да ёдлатишга ярамаган ва керак бўлса пулни олдида ўз фарзандидан-да кечишга тайёр бўлган бир инсон эди.Яна эримга раҳмим келди ва яна ҳатога қўл урдим.Қарз олиб машинани икки кунда олиб чиқди.У эса яна машинани миниб тарллабедод кўчага чиқиб кетар мен эса ишлаб қарз узишга ақлим етмай қолди.Бу орада иккинчи бойлигим ҳаётим қувончи қизалоғим дунёга келди.Мен яна уйда қолдим.Бу орада қайнотам эримни ҳам Россияга ишлашга олиб кетди.Мен эса "Қарзни нима қиламиз"десам "Ўзинг бир амалларсан"деб бўйнимда тоғдай қарз билан сафарга отланди.Яна 8 ойлик чақалоғимни болалар боғчасига бериб ишга чиқишга мажбур бўлдим.Энди бор ойлик маошим қарз узишга кета бошлади.Эримни ва қайнотамни ишлаган пуллари эса машинани янгилаш учун тўпланар эди.Бюджет ташкилотлар банк пластик карталарига ўтиб кетгандан сўнг мени тушкун аҳволда юрганимни кўриб бир опа мендан ҳол сўрагандай бўлди.Ва мени қарзим борлигин билиб менга ёрдам қўлини чўзишини,агар ишчиларни пластик карталарини ечиб,яъни пул қилиб бериш шарти билан тўплаб берсангиз 10га бир фоизи сизники бўларди.Қарзларингиздан шу баҳона узулиб олардингиз деб "меҳрибончилик "кўрсатди.Мен ушбу ишим рибо яъни судҳўрлик эканини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.МЕНИНГ ЯНА БИР ҲАТОИМ ШУ ЭДИ.


 
DURDONDate: Dushanba, 18-Mar-2013, 08:52 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi...



Мени иш жойимда обрўйим ўзига яраша,ва ҳамкасблар ҳаммаси менга ишонишарди.Чунки туманда ўз ишимни устаси эдим ва барчага бирдек яхши муомалада бўлганлигим учун ҳам катта-ю,кичик ҳурмат билан қарашарди.Шундай қилиб ҳаётимда яна бир катта хатога йўл қўйдим.Қарзларимни ва мушкулотимни Ёлғиз Аллоҳдан сўраш ўрнига мен бандасидан сўраган эдим.Агар Аллоҳ ҳор қилмоқчи бўлган бандасини бандаси асло бор қилолмас экан.Агар бор қилмоқчи бўлса ,бандаси асло уни хор қилолмас экан.Қарзларни узуман деб бандасига термулдим ва борган сари ботқоққа ботиб бораётганимни ич-ичимдан ҳис қилардим.Аммо елкамга миниб олган шайтон сенга тўғри йўл деб ушбу ҳаром йўлни кўрсатди ва мен одамларни менга бўлган ишончидан фойдаланиб улардан тер тўкиб ишлаган ойлик маошларини бир фирибгарни қўлига тутқаздим.Икки марта пулларни ўз вақтида етказиб берди ва менга бу жуда ёқиб тушди.Чунки қўлимга бирмунча пул тушган эди.Учинчи марта пластик карта йиғиб берганимдан сўнг эса у аёл изсиз йўқолди.Бир ҳафта давомида дардим ичимда бировга айтолмай уни ўзим излаб топишга ҳаракат қилдим.Натижа бермагач пулни эгаларига қазиятни тушунтирдим.Ана ўшандан кейин пул аччиғи жон аччиғи эканлигин ҳис қилдим.Чунки менга энг яқин инсонлар деб юрган одамларим қиёфаларининг иккинчи томонини кўришга муваффақ бўлгандим.Ёшликдан одамови бўлиб ўсганим ва жуда кўп қийинчиликларни кўтара олганим учун буни ҳам ўзим ечимини топа оламан деб ўйлагандим.Ҳаттоки ота-онамга ҳам айтишни эп кўрмагандим.Чунки укаларим ҳали ёш,дадамни қўлига қараб кун кўришарди.Укаларим эса талаба эдилар.Эримга айтишнику умуман фойдаси йўқ эди.Сабаби ишлаган пулини кўрмасди қайнотам пулни уйга қайнонамга жўнатарди.Яна бўйнимга тоғдай юкни орттимда яна бир мудҳиш хатога йўл қўйдим.Ҳаётим яъни турмушим бошланишидаёқ хатодан бошланганлиги аниқ бўлиб қолганди.Билмадим эримни шу даражада қаттиқ севганим учунми,ёки аёл киши эри учун керак бўлса тиргак бўлиши керак муаммоларини бирга ечиш керак,ё бўлмаса ҳаётда нима бўлса ичимга ютиб ўрганганим учунми,билмадим ушбу ишларни хам ичимга ютишга қарор қилдим.Асло у пайтларда Аллоҳни ўйламадим.Мушкулимни осон қилишини ва қилган хатоларим ва гуноҳларимни кечиришини тавба қилиб сўрамадим.Шунча пайт оралиғида бир марта бўлсада қўлимга Аллоҳ каломини олмадим.Шу мени энг катта хатоим эди ва буни хато деб асло ўйламасдим.Миямда эса бир фикр нима қилиб бўлса ҳам одамларни пулини қайтариш керак.Нима қилиб бўлса ҳам...
Бир аёлдан (эрим сафардан қайтса бир иложини топар бафуржа тушунтираман келганда деган мақсадда)фоиз эвазига катта қарз кўтардим.МЕНИНГ ХАТОЛАР ВА ГУНОҲЛАР САРИ БОСАЁТГАН ҚАДАМЛАРИМНИНГ БИРИ ЭДИ БУ ИШИМ.

Энди мен елкамга янаям оғирлашган юкни ортмоқлаб олган эдим.Эрим сафардан қайтгунча пулни фоизини тўлаб юрдим.Аммо жудаям тушкунликка тушиб қолгандим.Стресс ҳолати мени тарк этмай қўйганди.Шу сабаб оилам билан ҳам унча ишим бўлмай қолди ҳатто қизларим ҳам кўзимга кўринмай қолганди.Эрталаб туриб уларни боғчасига ташлардиму яна ўз дардимга бошим билан кўмилиб қолиб фикри ҳаёлим пул топиш бўлиб қолганди. Кўчада тентираб кўзларим маъносиз кезарканман,мени бу ботқоқдан олиб чиқиб кета оладиган инсон бормикин деб ўйлардим.Асло Аллоҳдан сўрашликни тилим айланмасди.аллоҳ деб тилимда зикри ўтмасди.Фақатгина бандасига термулардим.Эрим сафардан қайтса албатта бир иложи топилади деб ўйлардим.Афсуски чучварани хом санаган бўлиб чиқдим.Эрим сафардан қайтиб бўлган воқеаларни эшитиб томи кетиб қолай деди.Ўзинг қилдингми ўзинг тўғрила мени аралаштирма деди.Орқаваротдан қайнотам ҳам эшитиб иккимизга шарт қўйди.Агар уйга биров пул сўраб келса иккингизни ҳам уйдан ҳайдайман деди.Бошим қотиб қолганди.Шок холатида эдим.Миям ҳеч нимани қабул қилмай қўйганди.Яна бировга тиш ёрмай пулни фоизини тўлаб бордим икки йил давомида.Бу орадаги гап сўзлар,тухмат-у бўхтонлар болалагандан болалаганди.Уйга эса ойлик маош ҳам чўғи камайиб қолганди.Чунки ойликдан тўлардим камига уйда дори дармон сотиб фоиз тўлардим.Бировга ёрилмаслигим МЕНИ ЯНА БИР ҲАТОЛАРИМДАН БИРИ ЭКАНЛИГИМГА АМИН БЎЛДИМ КЕЙИНЧАЛИК .аФСУС ЭНДИ КЕЧ ЭДИ.мЕН БИЛИБ ТУРИБ ТИКАННИ БОСГАНДИМ ВА УНИ ЗАҲРИ БУТУН БАДАНИМГА ТАРҚАБ БЎЛГАНДИ.



 
DURDONDate: Dushanba, 18-Mar-2013, 09:00 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Davomi...



Бу орада эрим яна сафарга кетди ва мен яна дардларим билан яна ёлғиз қолдим.Унга роса ҳар томнлама тушунтиришга ҳаракат қилдим.Аҳир бу ишларга ёлғиз ўзим сабабчи эмаслигимни агар мени пулсиз қолдирмаганда,ёки бўйнимга барча оғирликни ташлаб "Муаммоларини ўзинг ҳал қиларсан"деб ташлаб кетмаганда оз бўлса мени қўллаганда балки иш шу даражага бориб етмасмиди...Агар,шу биргина агар бўлмаганда эди...
"Агар ундай бўлганда,агар бундай бўлганда"дейишлик шайтонни қанчалар ҳурсанд қилишини билмасдим.Бу билан Аллоҳнинг тақдирига пешонамга ёзган тақдир йўлига иймон келтирмаганимми,тўғриси бунга илмим камлик қиларди.Ёшлик йиллар ола бошлаган илмимни давом эттира олганимда қадам қўяётган хатоларимни тушуниб етган бўлармидим балки...
Мен ушбу юкни роппа роса беш йил кўтариб юрдим ва кунларнинг бирида ўзимда қандайдир ўзгариш кетаётганини яъни жисмим тўлишиб бораётганини сездим.Ҳомиладор эмасдим лекин кун сайин шишиб бораётганимни сезиб қолдим.Аввал оёқ кийимларим қиса бошлаган бўлса ,эндиликда уст бошларим ҳам тор кела бошлади.Ҳайрон бўлдим бир жойимда оғриқ йўқ эди лекин кун сайин димиқиб борардим.Эрим сафарда эди шу пайтда ҳам.Энди бизни оила қўл учида кун кўрадиган оилалардан эмасдик аксинча маҳалланинг олди одмлар қаторидан жой олгандик.Чунки Оиладаги ҳамма эркаклар Россияда ишлаб яхши пул топишиб уй жойларин-да ўзгартириб юборишганди.
Мени танамда кетаётган ўзгаришни қайнонам сезиб қолди ва" кўп уҳлайсизда шунга ишиб кетяпсиз"деган гап қилди.Шундагина ўзимга қарашим кераклигини тушундим ва ишга боргач докторга кўринишга қаро қилдим.Докторлар эса ҳайрон бўлишди.Менда ҳеч қандай касаллик аломати йўқ эди чунки анализлар шуни кўрсатарди.Ҳайрон бўлиб қолгандим,борган сари ҳолсизланиб борардим.Қор ва ёмғир остида нураб бораётган деворга ўҳшардим.Дардим оз вақтга яна ёдимдан кўтарилди,чунки қарз тўлашни вақти келиб қолганди.Яна кимдан сўрашни билмай юрганимда бир ҳожи она бор қийналганларга ёрдам беради деб қолишди.Ўша аёлни топиш иштиёқи кучли келди ва мен уни қидириб топдим.Умид уйғонганди балки мени шу ботқоқдан олиб чиқиб кетар деб умид қилдим.(яна биргина Аллоҳдан эмас бандасига умид қилдим.)Ҳожи онани уйларига бордим ва аҳволимни обдон тушинтирдим бошимдан ўтганларин қисқача баён қилдим.У аёл эса кўзларимга шундай тикилдики баданим музлаб кетди.Бу аёл мени иймонга қайтишимга сабаб бўлган Аллоҳнинг сабабчиси эди.Унинг гаплари ҳали,ҳали қулоғимда."Синглим сиз мендан ёрдам сўраманг,бошингизга рўмолингизни ўранг 5 вақт намозингизни ўқинг,нимаки сўрасангиз Ёлғиз Аллоҳдан сўранг.Ҳозир остонамдан чиқиб кетаётиб бир тошга қоқилиб йиқилиб шунча бошингизда тоғдай қарзингиз ва гуноҳларингиз бўла туриб Аллоҳни ҳузурига кетиб қолсангиз унда нима бўлади.Сиз асло бандасидан сўраманг,ундан кўра тавба қилинг"деди ва мени эшикка кузатиб қўйди.Кўр кўзларим аҳийри очилганди.Йўлда кетиб борар эканман ичим йиғларди кўз ёшларимни тўхтата олмасдим.Ўша ердан тўғри ўз уйимга оёқларим бошлади.Бордиму ойимни бағрига ўзмни отдим ҳеч нима демай фақат йиғлардим.Ойим ҳайрон,йиғимни сабаббини билолмай ҳалак эди.Йиғлаб йиғлаб аҳийри кеч қилдим ва уҳлаб қолибман.Туш кўрдим.Бир оатаҳон қўлимдан етаклаб жойнамоз устига бошлаб борди ва "Намозда бардавом бўл,асло қазо қилма тавба билан ўқи,ўқи,ўқи"деди.Уйғониб кеттим ҳатто уйқумда ҳам йиғлагандим.шу заҳоти таҳорат олдим,таҳорат олар эканман кўз ёшимни тўҳтата олмасдим.Чунки нақадар ғафлатда юрганимни ич ичимдан ҳис қилиб йиғлардим.Намозга туриб ниятни бошлаганимни биламан ҳолос у ёғини эслолмиман.КЎЗИМНИ ОЧСАМ.....



davomi bor...

Muallif: Barnohon Karimova


 
DURDONDate: Juma, 22-Mar-2013, 17:38 | Message # 6
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Кўзимни очганимда онам теппамда йиғлаб ўтирарди.
-"Қизим,нега бунчалар оҳирги пайтларда ўзгариб кетдинг.Бировга оғиз очмайсан,дардинг билан ўртоқлашмайсан.Наҳотки бир кўнгил очадиган инсонинг йўқ,наҳотки биз сенга ёмон ота-она бўлдик.Ҳаттоки бошингдан нималар ўтганини бировга айтмас экансан ҳам.Бунчалар эзилиб юришингни бизни билмайди деб ўйлармидинг.Неча бор сўрашга уринганимда гапни бошқа ёққа бурардинг ва биро ғиз эзилиб юришингни сабабини айтмагандинг.Мана бир ҳафтадирки кўзингни очмайсан.Ўзинга келишингни шунчалар ҳоҳладимки,ичингдаги дардларни билмай қоламанми деб қўрқдим.Бу ерда докторлар ҳайрон нима сабабдан бундай бўлганинга .Ҳаттоки бир яқин инсонинг ҳам йўқ эканки ,биров билмайди сени нима ишлар қилиб юрганингни ва кўнглингдан оҳирги кунлари нималар ўтганини.Аҳволинга бир қара,тананг дардга чалинганига икки йил бўлибди-ю,наҳотки сезмаган бўлсанг":дедилар
Ойижонимни гапларини эшитарканман кўз ёшимни тўҳтатаолмасдим.Ҳам руҳан ,ҳам жисмонан жуда чарчагандим.Шу он миямга келган биринчи фикр шу бўлди."Қанийди уйғонмаганимда"Аммо бу фикрни дарҳол қувиб чиқардим ва "Шунча қарз билан Яратганни олдига қандай бораман"деган фикр яшин тезлигида ўтди ва яна мени ўша тушкунлик чулғаб олди.Шу пайт ҳонага докторларни бир группаси кириб келди.Уларни менга қўйган ташҳисларини эшитарканман,ҳушим бошимдан учаёзганди.Кичиккина жисмимга шунчалар касаллик сиққанига ҳайрон қолгандим.
Кардиологни ташҳиси:"Организмда бўшлиқ жойларда жуда кўп миқдорда сув йиғилганлиги сабабли,юракни ўз ҳажмига нисбатан катталашиб кетиши,яъни Кордит".
Инфекционист ташҳиси:"Организмда бўшлиқ жойларда жуда кўп миқдорда сув йиғилганлиги сабабли жигарнинг иш фаолияти сусайиши ва хажмига нисбатан катталашиш,яъни гепатоз."
Пульмонолог ташҳиси:"Организмда бўшлиқ жойларда жуда кўп миқдорда сув йиғилганлиги сабабли ўпкада ҳаво етишмаслик,ва плевра бўшлиғида ҳам суюқликни ҳисобига плеврит".
Гастраэнтеролог ташҳиси:"Организмда бўшлиқ жойларда жуда кўп миқдорда сув йиғилганлиги сабабли,ошқозон қисилган ва овқат талб қилмай қўйган.Сурункали гастрит".
Уролог ташҳиси:"Организмда бўшлиқ жойларда жуда кўп миқдорда сув йиғилганлиги сабабли,буйрак жомчалари яллиғланиши,яъни пиелонефрит".
Нефролог ташҳиси:"Организмда кучли толиқиш ва стресс натижасида буйрак ўз иш фаолиятини тўҳтатяпти,яъни сурункали гломерулонефрит,яъни буйрак етишмовчилиги."
Бу ташҳисларни эшитиб ,ўз танамга бошқатдан назар солдим.Мен ётган кроват бош томони яримгача кўтарилган,яъни ярим ўтирган ҳолатда эдим.Бутун баданим шишиб кетган дум,думалоқ бўлиб қолгандим.Ўзимга шу даражада эътиборсиз бўлдимми деб ҳайрон қолдим.Аммо қачон иштаҳа билан ёки тўйб овқат еганимни эслай олмасдим.Шоша пуша апилдан тапил овқатланиб кетаверардим.Тўғриси кичик ҳожатни ҳам қачон қилганимни эслай олмасдим.Ва шуни ҳисобига бутун баданимга суюқлик тарқаб кетганди.Энди мен янаям тушкунлик ҳолатида эдим.Ётган холатимни ўзгартиришларини сўраганимда "плевра бўлиғига сув йиғилганлиги учун чалқанча ётолмайсиз ўтирган холатда уҳлайверасиз,чунки ётсангиз ўпкага ҳаво етмай қолади,нафас олишингиз қийинлашиб юрак янада зўриқади"деб жавоб беришди.Энди мени бунданда кўпроқ синовлар кутаётганди....


 
DURDONDate: Juma, 22-Mar-2013, 17:41 | Message # 7
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


9
Энди елкамни тоғдай босиб ётган юкдан қутулишим керак эди.Эрим шу пайтда ҳам сафарда эди ва мен унга қўнғироқ қилиб ҳамма гапни айтдим.У индамай эшиттида агар мени сабабчи қиладиган бўлсанг сен билан ажрашаман деди.Агар ҳамма айбни бўйнинга олсанг уйдагилар сенга бирон нима дейишолмайди чунки касал экансан.Айбни бўйнинга олсанг нима дейишса дейишаверсин сендан воз кечмайман деди.Бошқа гап гапирмай телефонни қўйиб қўйди.Сирни очиш вақти келганди.Уч кун ўйладим ва қизларимни тирик етим қилишни ҳоҳламадим.Бутун айбни бўйнимга олиб оила аъзоларни йиғиб ҳамма гапни,яъни қулоғимгача қарзга ботганимни ва шу сабаб шунчалик касалликка чалинганимни айтдим.(қарзнинг суммаси шаҳардаги иккита квартиранинг пули эди,чунки пулни фоизини тўлолмай қолган пайтларим ўша ойни фоизи танига қўшилиб бораверганди)Ҳамма шок ҳолатида эди.Биринчи гапни қайнотам бошлади.
-"Мени уйимга бу пуллар келмаган ва мен бу қарзни узмайман,ана қизингиз агар уйи бузилмасин десангиз қарзини тўлаб қўйинглар,бўлмаса катта кўча":деди.
Ойим фақат йиғларди.Дадажоним эса ҳозир пулни ўйламас мени соғлигим ҳақида қайғурарди.
-Қуда аввал қизим эсон-омон тузалиб олсин,қарз бўлса узилар: дедилар.Қайнотам эса ана бемалол даволатаверинг аммо мени уйимга пул сўраб биров келса сизникига жўнатаман дедида чиқиб кетди.Қайнонам ҳам роса йиғлади,билмйман нимага йиғлаган,аҳволимни кўрибми,ёки бўлмаса ўғлини пешонаси шўр шундай ҳотинга учрайдими деб йиғлаганми билмадим.Чиқиб кетаётганда эримга телефон қилди ва коридорда туриб гаплаша бошлади.Донёр ҳотинингни жавобини бер энди у сенга ҳотинлик қилолмайди ,яна шунча қарзи билан мен уйга киритмиман деди.Кошкийди шу гапларни эшитмасам.Аҳир 10 йил ҳизматларини қилгандим.Бирон марта гап қайтармагандим.Бировини ичини оғритмагандим.Юзларига асло тик қарамагандим,ҳизматларидан бўйин товламагандим.
Дадам уларни ортидан чиқди ва ортларига қайтариб мени олдимга олиб келди.
-Қуда,сизни лафзингизга ишониб қарзни бўйнимга оламан лекин қизим тузулгунча ва эри келгунча кутайлик ўртада даволатайлик: дедилар.Қайнотам эса қарзни тўласангиз яшайди мен гапимда тураман деди.Мени эса миям ҳеч нарсани қабул қилмасди,бир нарсани ўйлардимки бу пулларни дадам қандай тўлайди.Агар оз бўлсада эрим айбни бўйнига олганда ўша қарзни ярмича уйда пул борлигини билардим.Камига машина ҳам бор эди.Аммо энди ғишт қолипдан кўчганди.Эримни кутишдан бошқа чорам йўқ эди.
Икки кундан кейин дадам келди ва "Қизим пулни асло ўйлама нима бўлса бўлди энди ортга қайтариб бўлмайди,укангни уйини сотадиган бўлдик деди.Укамни яқинда уйлагандик ва қуда тараф шаҳардан уй олиб берганди.Бошга тушган ишларни эшитишиб маслаҳат қилишибди ва уйни сотишга қарор қилишган экан.Мен бировга гапирадиган аҳволда эмасдим.Бир оғиз гап гапирмадим.Фақат уларга ачиндим.
Шу ҳолатда касалҳонада 65 кун қолиб кеттим.Ҳамма даво чораларини қўллаб бўлишгандан сўнг мени буйрак касалликлари касалҳонасига ўтказишди.Бу вақт ичида бекор ётмадим.Ойимга диний китоблар олиб келиб беришини сўрадим.Китобларни ўқиган сарим қалбим очилиб борар ва қилган ишларим хато эканлигини тушуниб борардим.Буйрак касалликлари касалхонасида бир аёл билан ҳамҳона бўлдим ва у аёл ҳам мен каби адашганлардан ва ҳозирги кунда Аллоҳ қалбига иймон нурини солганлардан эди.Бир биримизни жуда яҳши тушунардик.У аёлга илк бор буйрак саратони деб ташҳис қўйишганда ҳаётдан умиди қолмаган экан.Аммо Ёлғиз Аллоҳга умид қилиб тавба қилган экан ва ибодатга ўзини бағишлаган экан.Ордан йиллар ўтиб қайта текширувга келганда ташҳис натижаси нотўғри бўлганлиги ва у аёлда ҳеч қандай саратон йўқлиги аниқланган экан.Ўша аёл ҳам менга дардимга ҳамдард бўлди ва мени билмайдиганларимни ўргата бошлади.Бу орада жуда кўп китобларни ўқиб қўйгандим ва имкон топиб намоз ўқишни бошламоқчи бўлиб юргандим.Докторлар сизга ўриндан туриш мумкин эмас бироз ўзингизга келиб олинг кейин ўқийверасиз намозни деди.Бир жойда ётишликни ўзи бўлмасди.Аммо тилимдан истиғфор ва дуо ,зикрлар тушмасди.Ортимга қараганимда эса фақат йиғлардим.Намоз вақтларида саловотлар айтардим.Бир зум бўлсада Аллоҳни зикрини унутмадим.Бу орада эрим келди.Қарзларни учдан бири узулиб бўлганди.Бир куни ёнимиздаги хонага бир аёлни келганини ва у аёл фоизга пул бериб кун ўтказишини айтиб қолишди.Унга бўлган қизиқишим устун келди,кимлигига қизиқдим.Бор кучимни оёққа тўпладимда ўша аёлни кўргани чиқдим.Не кўз билан кўрайки,менга фоизга пул берган аёл эди.Унинг касаллик тарихини эшитдиму музлаб кетдим.Суяк илиги қуриб бораётган буйраги тамом ишдан чиққанди.Нари борса бир ойлик умри қолган дейишди докторлар.Тўғриси унга раҳмим келди.Чунки Аллоҳни танимаган инсон қилаётган ишларини яхши ёмонлигини тушуниб етмас экан.Албатта Аллоҳ суйган бандасига иймон бераркан деган гапни эшитиб роса йиғлагандим.Чунки қалбим иймон нури билан нурланиб бораётган эди.У аёлга эса Аллоҳни танитадиган инсон бўлмаган бўлса керак ,ёки Аллоҳ учун севимли бўлмаганмикан деб ўйлаб қолгандим.Хонамга чиқар эканман фақат ўша аёл ҳақида ўйлай бошладим ва ёрдамим тегар деган умидда,ажабмас мени Аллоҳ сабабчи қилса уни иймонга келишига деб ўйладим ва унга иймон калимасини айттирмоқчи бўлдим афсус,минг афсус бўлсинки Аллоҳ ҳоҳламаган бўлса бандасига иймон беришликни бандасини қўлидан ҳечнима келмас экан.Ҳуши ўзига келганда мени кўриб "қарзни қолганини тезроқ бермасанг сени судга бераман"деди.Ўзингиз нима аҳволдасизу гапирган гапингизни қаранг эртага ким бор ким йўқ ундан кўра тавба қилинг десам сенга берган пулларимни бошқасига берганимда қанча фойда кўрардим-у...деган гап бўлди.Аллоҳга истиғфор айтдиму ҳонамга қайтдим ва унга инсоф тиашдан бошқа чорам йўқ эди.У аёл 1 ҳафтагина ётди ва оламдан кўз юмди.Оҳирги гапларини эшитган ҳамширани ҳуши бошидан учаёзганди.ҚАНЧА ПУЛЛАРИМ ОДАМЛАРДА ҚОЛИБ КЕТТИЯ...


 
DURDONDate: Juma, 22-Mar-2013, 17:46 | Message # 8
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Дадам ҳар келганларида қарзни маълум қисми узилганлигини айтар сени кўзларингда қачон қувонч кўраркинман деб йиғлаб олардилар.Мен эса касаллигимни асло тан олмай қўйгандим,чунки Меҳрибон Аллоҳ суйган бандасига дард беришини ва бу дарди гуноҳларига каффорат бўлишини билганимдан сўнг асло касаллигим ҳақида ўйламай қўйгандим.Аллоҳ бир бандасига дард берарканда унга фаришталарни юбориб 3 нарсани олишни буюраркан.Оғзидаги таъм билиш ҳусусиятини,танасидаги қувватни ва гуноҳларини.Дард чекаётган пайтида ушбу уч нарса бандасидан кўтариларкан.Унга шифо пайти келганда эса яна фаришталарни уни олдига юборарканда унга танасидаги қувватни ва таъм билиш ҳусусиятини қайтаришларини айтаркан.Фаришталар эса Эй Буюк Зот бу бандангга касаллик берганингда ундан уч нарсани олгандинг нега энди иккитасини қайтаряпсан деб сўрашаркан.Шунда Раҳмлиларнинг Раҳмлиси бўлган Зот"Мен гуноҳларни кечиргувчиман гуноҳини қайтариб бергувчи эмас"деб жавоб бераркан.Бандаси Аллоҳ берган дардига шукур қилиб сабр билан уни енгса онадан янги туғилгандек бўлиб гуноҳлардан покланаркан.Ўша дард сабабли чеккан азоблари гуноҳларига каффорат бўларкан.
Ушбу ҳадисни ўқиганимда кўз ёшимни тўҳтата олмай қолдим.Чунки Аллоҳ менга шундай дардни бергандики ва мен бунга рози бўлдим ва беҳисоб ҳамдлар айттим.Зора шу касаллик сабаб гуноҳларимни Кечиргувчи Зот кечирса деган умид мени ёлғизлатиб қўймади.
Ҳар куни бир китоб ўқирдим мени кўргани келадиганлар ейдиган нарса кўтариб келмасин битта китоб кўтариб келсин деб айтадиган бўлдим.Мени тобора соғаяётганимни кўрган яқинларим гапимни икки қилишмасди ва ким келса китоб кўтариб келарди.Бир йил давомида касалҳонада қолиб кетдим,аммо танамдаги шиш қайтмаган эди.Докторлар ҳайрон бўлишар ,анализ натижалари эса ҳаммаси яҳши чиқа бошлаган эди.Шунда дадам энди уйга ҳам бир бориб келсинчи,муҳит ҳам бироз ўзгарса ажабмас.дедилар.Дкторлар камроқ юриш шарти билан уйга жавоб беришди.Эрим ўша йили сафарга бормади.Ҳартугул ёнимда бўлди.Қизлик уйимга қайтдим,сабаби дадам бир дам солдириб юборайликчи деб эримдан рухсат олди.Уйга келганимда эса уй жиҳозларидан ҳеч нима қолмаган,мебель ва гиламларни ўрнида эски палослар-у ёшлигимизда ётган кроватимиздан бошқа нарсани кўрмадим.Мен тушунгандим,қарзни эвазига ҳамма нарса сотилиб кетганди.Ойижоним йиғиб териб олган тилла зираклари ҳам ва никоҳ узугигача қолмаганди.Кўзимга ёш келди."Дадажон ушбу нарсаларни йиллар давомида битталаб олмаганмидингиз,мендайин бир ношуд қизингизни қилган иши бадалига тўлов сифатида олиб қўйганмидингиз,аҳир фарзанд бўлиб сизга фойдам тегиши ўрнига фақат зарарим тегди.Катта бўлиб ёнимга кирганида бирим икки бўлармикан деб оқ ювиб оқ тараган,ва сизга рахмат олиб беришни ўрнига мендан келган оқибат шу бўлдими"деб роса йиғладим.Дадам эса "Сени соғ-саломат кўрганим мен учун катта бойлик қизим.Аллоҳ сени менга қайтиб берди.Шу ишларинг ўзинга бир умр сабоқ бўлсин.Қадамингни ўйлаб босасан.Энди буёғига ўзингни ҳафа қилдириб қўйма ,иймонингни мустаҳкам қилгин.Имконини қила олсанг намозингни бошла"дедилар.
Эртасига эрим келди ва мени машинада масжид имоимни олдига дадам билан биргаликда олиб бордилар.Уч кун давомида менга "Ёсин ва "Таквир "суралари билан дам солди.Учинчи кун деганда негадир туш кўра бошладим а фақат ноҳушликларни кўрардим албатта эртасига ўша туш ўнгидан кела бошлади.Аввалига эътибор бермадим,лекин укмни ўғилчаси тушимда сувга тушиб оқиб кетганидан сўнг ўша куни жиянимга эътиборли бўла бшладим.Эндигин атак чечак юра бошлаганди.кўчамизда ариқда котта сув келаётган экан ва мен бирозгина кўзим илиниб унга эътиборсиз бўлиб қолганимда кўчага чиқиб кетибди ва сувга тушиб кетибди.Бақир чақирдан ўзимга келдим.Шу заҳоти тушим эсимга тушди-ю баданимдан муздай тер чиқиб кетди.Энди бу ҳолат нимаси бўлди деб тушунмай қолгандим.Аллоҳга шукур жияним омон қолди.Мен эса ўша заҳоти дадамга Қори акани олдига олиб боришини сўрадим.Боргач бўлаётган воқеаларни айтиб бердим.Мени синамоқчи бўлдиларми Қори ака "менга ҳам бир туш кўриб берсангиз бўларкан мени қандай ноҳушликлар кутяптикан"деди.Ҳайрон бўлиб қолдим ва "тавба"денг дедим.Фолбинларни кўргани кўзим йўқ ёмон кўраман ундай ишларни ва ишонмайман ҳам деб жвоб бердим.Менга бундан қутулиш йўлини кўрсатинг дедим.У киши сизни снамоқчидим.дедлар ва бир дуо ўргатдилар.Уйқуга ётишдан аввал "Аллоҳумма бикалиматиллаҳи тамман мин шарри ма Холақо"деб шу дуони ўқиб ётсангиз ИншаАллоҳ тушларни ёмонидан Ўзи асрайди деди.Етти кун давомида дам солдирган қатнадим ,чунки шишларим борган сари қайтиб бораётган эди.Эримни охирги куни чақирди ва (бўлган воқеаларни айтиб бергандим)мени нафақасиз қолдирмаслигини таъминлаб туришлик вазифаси эканлигини ва маҳр учун берилган узукни ўринига қайтариш кераклиги ва пул ҳам беришлик никоҳ пайтида белгиланган бўлса беришлигини ё бўлмаса мендан розилик олишни тайинладилар.Акс ҳолда оилангизда барака бўлмайди ва охиратда сиздан маҳрини талаб қилишга ҳақли бўлади.У пайтда пул ё боқа нарса билан тўлай олмайсиз балки савобингиздан олиб берилади.Аслида савоб ўзингизга у пайтда сув ва ҳаводек керак бўлади.дедилар ва яна жуда кўп эркаклик вазифаларини тушунтириб қўйди.
Уйга қайтиш вақтида дадам қарзларин оз миқдори қолганини ва ўзида энди имкон қолмаганини айтди.Эрим эса Маҳридан кечсин қолган қарзни тўлайман деди.(Маҳрга ўша қолган қарз миқдорича пул ҳам айтилган экан,мени ҳабарим йўқ эди)Мен рози бўлдим ва уйдагиларни гувоҳлигида маҳримдан кечдим.Чунки менга тинчлик керак эди.

Muallif: Barnohon Karimova


 
SAKINADate: Shanba, 23-Mar-2013, 01:51 | Message # 9
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Davomi...

11.

Уйга келганимда эса вазият тамоман бошқача эди.Ҳаммаси бир ёқадан бош чиқариб "Ҳеч нимага ярамайдиган ногирон хотинни нима қиласан яхшиси жавобини бер,гурсиллаб меҳнатини қиладиган гапинга кирадиганидан олиб берамиз.Бир томондан уйга қарз сўраб келувчилардан ҳам қутулисан ажрашганман деб,йўқот буни"деб туриб олишди.Шунда эримга қарадим.У эса қизларимни тирик туриб онасидан ажратмайман.Деди.Қайнотам бўлса "Бўпти агар ажрашмасанг ўзинг биласан,эртага менга палон докторда даволатишим керак ,палончи пулини сўрачпти деб мени бошимни қотирма,уйимда пулим бўлсада буни бу қилган ишлари учун асло пул бермиман.Кўчадаги етти ёт бегонага садақа қилворишим мумкин аммо хотингга бир тийин сарфламиман"деди.Эрим "Майли пешонамда борини кўраман"деди.Мен эса эримни биргина шу гапи учун ўзимни дадил тутдим ва касаллигимни тан олмасликка ҳаракат қилдим.Асло ўзимни аямадим.Аллоҳга таваккал қилиб ўзимни меҳнатга урдим,ҳечам меҳнатдан қочмадим.Докторлар эса икки йил давомида уч килодан ортиқ юкни,оғир ишларни ва кўп юришни таъқиқлашган эдилар.Чунки бошқа касалликларим асоратсиз даволанган бўлсада буйрагимни биттаси ўз иш фаолиятини тўҳтатаётган ва қуриб бораётган эди.Мен дардимни унутдим ва қизларимни ўзга онани кўзига термултирмаслигини Аллоҳдан ҳар тун-у,кун намозларимда ёлвориб сўрардим.Шу билан бирга гуноҳларимга-да астойдил тавба қилгандим.Фарз намозларни вақтида ўқиб Ёлғиз Ўзигагина ибодатда бўлдим ва уй ишларини ҳам уддалаошга ҳаракат қилардим.Кечалари эса ҳаммани уҳлатиб чала қолган илмимни устоз тополмай ўзим давом эттиришга қарор қилдим.Аллоҳ каломини ўқир эканман уни маъносини тушунмасамда кўз ёшларимни тўхтата олмасдим.Чунки мени қалбим борган сари очилиб браётган эди ва мен Аллоҳни жудаям яқиндан таний бошлагандим.Ислом дини нақадар енгил дин эканлигини ва ҳар қандай шароитда ҳам намоз ўқишликка монелик йўқлиги,намоз шароитга қараб қилинадиган амал эмас эканлигига амин бўлгандим.
Намоз ўқишни бошлаганимда умуман рўмиол кўрмаган бошим рўмол кўрди.енги йўқ кўйлакларни ўрнини енги узун кўйлакларга бўшатиб берди.Оёқларимни тўса олмаган калта юбкалар узун ва кенгина лозимлар беркитишга муваффақ бўлди.Шу орада мени ишга чақириб қолишди.Мени югургилаб юрганимни кўрган Қайнон ва қайнотам эримга"Хотининг ишга чиқсин еб ётавермасдан,қачонгача нон қопилик қилади"дейишди.Мен эса "У ерда эркаклар кўп ва ишлашни ҳоҳламиман,ўғлингизни вазифаси мени таъминлаш едириб ичиришлик."дедим.Уйдагилар бу гапимга томлари кетиб қолай деди,чунки ишимни яхши кўришимни билшарди ва мени ишга қайтади деб ўйлашганди.Ўша кунни ўзида бориб ишдан бўшаш учун ариза ёздим ва биргина дипломни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилдим.Чунки мен энди номаҳрамлик тушунчасини тушуниб олган эдим.Ишҳонадагилар ҳам ҳайрон бўлиб қолишди"Ҳеч бўлмас ўрнинга мутаҳассисин тайёрлаб бериб кейин ишдан бўшагин"деб илтимос қилишганди,мен эса "Мени иш ўрним кимга керак бўлса ўша ўзи ҳаракат қилиб мутаҳассис бўлиши мумкин,менга ҳам ҳеч ким ёрдам бермаган ўзим учун ўзим югуриб ,изланганман,ўқиганман"деб жавоб бердим ва ишдан бўшадим.Елкамдан катта бир тоғ ағдарилгандай ўзимни қушдай енгил ҳис қилдим ўша пайтларда.
Энди мени олдимда ибодат қилишлигим учун аста секин тўсиқлар пайдо бўла бошлаганди....



Muallif: Barnohon Karimova
 
SAKINADate: Seshanba, 26-Mar-2013, 04:40 | Message # 10
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Davomi...

12.

Бир куни намозга таҳорат олаётсам қайнотам келиб қолди ва
-Намоз ўқиманг менга деса,ҳамма бало ўзи намоз ўқиётганлардан чиқяпти.Ҳали вақти келади намоз ўқишни,пенсия ёшига етганда ўқийверасиз намоз ёшлар учунмас:деди.
Томим кетиб қолай деди.Шунча йил бир уйда яшаб дадамни бу даражада ғафлатда эканлигин билмагандим.Шунда мен:
-Дада тавба деб гапиринг,намоз ўқисам ўзим учун ўқияпман.Эртага сўроқ -савол қилинганда мени ўрнимга сиз жавоб бермайсизку.Яна ким қанча яшашини ўзи билмайдику.Эртага борманми,йўқманми кафолат бера оласизми?:дедим.
Дадам индамади.Мен эса ичимдаги туғёнлар мени тинч қўймасди.Роса йиғладим.Бошимни саждага қўяр эканман тилимга келган дуо шу бўлди"Аллоҳим қайнотамни қалбига иймон нури билан жазолагинки инсоф туйғулари асло тарк этмасин"деб дуо қилдим.Ҳар намоз ўқиётганимни кўраркан дадам менга шундай ҳунук қарардики,аҳийри яшириниб таҳорат олиб намоз ўқийдиган бўлдим.
Кўп китоб ўқиган сарим мен ўзим учун эмас атрофимдагиларнинг ҳам мен билган нарсалар устида ҳқлари борлигини тушуниб етгандим.Аҳир атрофимда бенамозлар жуда кўп эди.Биринчи ўринда қизларимга динни тушунтиришдан бошладим,чунки улар роса оқ-қорани ажратадиган пайтда эдилар.Тўғри бироз кечқолгандим,аммо ҳечдан кўра кеч дедимда қатъий қарор қилдим ва уларга намозни ва диннинг шартларини ўргата бошладим.Бундан ҳабар топган қайнотам эса:
-Болаларни фикрини бўлмағур нарсалар билан чалғитманг,акс ҳолда мендан яхшилик кутманг.:деди.
Мен ҳўп дедим-у фикримдан қайтмадим.Уларга ҳам яшириб ўргата бошладим ва бунга эришдим ҳам.Улар намоз ўқилганда ўқиладиган дуоларни ва зикрларни тамом ёдлаб олишди ва мени қувончим чексиз эди.Энди навбат эримга келганди.Унга дин йўли нақадар гўзал ва ҳақ эканлигини тушунтирдим.У ҳеч қандай илми бўлмасада ҳар тугул Жумъа намозига боришга кўндирдим.У кетганда шунақанги ҳурсандлигимдан йиғладимки,тасвирлаб беролмайман.Жумъа намозидан қайтганда эса нималар бўлганини ,қандай ҳутба бўлганини сўрадим.У эса бўлган гапларни айтиб берди ва кўзларида қувонч кўрдим.Қувончим чексиз эди.Аллоҳ уни тўғри йўлга солаётганига шукурлар қилдим.У беш вақт намоз ўқимасада ҳар ттугул Жумъа намозига бориб турарди.У ҳар кетаётганда кузатиб қоларканман дил қулфини очишини Аллоҳдан тинмай дуо қилиб сўрардим.Намоз ўқишлик учун дуоларини ўргата бошлаганимда эса қайнотам бу ҳолатни билиб қолди ва ўғлига зуғум қилди.
-Агар эртага бир балони бошлашсанг мендан яхшилик кўрма.Қайтиб жумъага борганингни кўрмай.Агар яна борганингни кўрсам,ўлигинг чиқади уйдан,ёки сендан воз кечаман:деди.
Эрим қўрқиб кетди ва менга ҳам намоз ўқимай қўя қолгин ҳали вақтинг бўлади ўқишга ҳали ёшмизку,деди.Унинг гапларини эшитиб:
-Майли сиз отангизни айтганини қилинг,аммо мени қайтараман деб ўйламанг.Мен эндигина ўзлигимни топдим.Аллоҳни таниганимга шукур қиламан,ва ёлғиз ўзидан бошқасига сиғинмайман.Исломда эрига итоат қилишга буюрилган аёллари,аммо Аллоҳга осий бўладиган ўринда маҳлуқига итоат йўқ.Сиз ҳам мен ҳам Аллоҳни яратган маҳлуқотимиз.Ҳамма гапингизни итоат билан қиламан ,лекин бу гапингизга кирмайман:дедим.
Эрим мйли ўзинг биласан,лекин энди мен жумъага бормиман,чунки замон алғов далғов бўлиб турибди.Тинч юришни ҳоҳлайман деди.Мен эса "Оҳиратда ҳар кимни ўз савобу гуноҳи бўйича сўроқ савол қилинади.Ҳар ким ўзи учун жавоб берадиган кунда сиз учун мен жавоб беролмайман."Нега намоз ўқимадинг деганда отам ёки онам менга ўргатмаган деб сиз отангизни ёқасидан оласиз ана ўшанда даднгиз кимни ёқасидан олади",десам эрим мени ҳайрон қолдириб"Ддадам намоз ўқишни билади лекин ўқимайди"деди.Аҳир нега десам намоз қариганда ўқиладиган қарияларни амали.Ёшликда пул топиб уй жойни қилиб олиш керак деб фикр юритади деди.Билиб ўқимаганни гуноҳ билмай ўқимаганни гуноҳидан оғирроқ эканини айтмайсизми десам биласанку дадам бировни гапин олмайдиганлардан деди.Аллоҳдан у кишига инсоф тилашдан бошқа чорам йўқ эди.Эндигина намозни ўргатаётганимда эрим яна бошқа йўлга қараб кета бошлади дадасини гапи билан.Унга ҳам инсоф тилашдан бошқа чорам қолмаганди.Қанча ҳаракат қилиб тушунтирмай дадамдан қўрқаман дерди.Аллоҳданчи десам индамасди.Мени шошилтирма секин ўзи пайти бўлади дерди.Афсус ҳаракатларим зое эди.Аллоҳ ўзи ҳоҳлага бандасига инсоф бермаса қийин экан бандасини қўлидан ҳеч нима келмас экан.


Muallif: Barnohon Karimova

 
SAKINADate: Chorshanba, 27-Mar-2013, 01:51 | Message # 11
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Davomi...

13.

Шундай кунларнинг бирида бир ҳақдор пулини сўраб келди.Қарзларни оз миқдори қолган бўлсада ,лекин бор эди.У инсон қарз бера туриб топганингизда қайтарасиз деганди.Орадан 3 йил ўтибгина энди сўраб келганди.Қайнона қайнотам эса шунақанги ҳақоратлар ёғдиришдики...
-Мени эшигимга тиланчига ўҳшаб пул сўраб келма.Нима қилган бўлса ўзи қилган менга бир сўм пулини кўрсатмаган.Ана ота-онасини уйига бор тўлашади,аммо мени эшигимдан гадой пул сўраб келса бераманки бунинг қарзи учун пул бермайман:деди.
У одам бўлса:-Аҳир бу аёл сизни уйингизда яшаяпти,сизни ҳизматингизни қиляпти.Ҳар қалай келинингиз,уйига ҳам бордим қарзни катта миқдорини тўлашибди.Сизни аҳволингиз у даражада ёмон эмас экан менимча,қолган оз миқдорини хеч бўлмаса болаларини ҳурмати тўласангиз бойлигингиз камайиб қолмайдиган кўринади.Аҳир уй жойингиз ҳеч кимдан кам эмас,энг сўнги русумдаги машинадан иккитаси эшигингизда турибди.Ноҳақлик қиляпсиз менимча:деганди
-Мени уйимда буни заррача келинлик ҳурмати йўқ мен учун.Ўғлимни раъйига қараб олиб ўтирибман мажбур.Пулим бўлсада мендан ҳеч қандай пул ололмайсиз.Ўғлим олиб берган тиллаларигача қарзларига бериб юборибди индамадимку:днганда мен чидаб туролмадим,
-Дада,агар ўғлингиз Россиядан олибкелган битта кўримсизгина узук ва зиракни айтаётган бўлсангиз,менга маҳр сифатида берган узукни сотиб юборгани учун ўрнига деб олиб келган эди.Уни нима қилиш мени ишим.Агар шу ишларни барчасига ўзим сабабчи деяётган бўлсангиз адашасиз.Мени қулоғимгача қарзга ботириб ўзинг эплайсан деб мени пулсиз қолдириб ўғлингиз кетмаганида шу кўргуликлар йўқ эди.Агар заррача эрлик маъсулиятини бўйнига олиб ҳамма оғирлигини менга айтмасдан сиздан қўрқмай айтганида эди бу ишлар газак олиб фасод бойлаб кетмаган бўларди.Мени айбим ўғлингиз қилиб қўйган ишлари учун қарзини узаман деб шу ишга қўл урганим бўлди.Шу пайтгача эримни ҳурмати сабаб тишимни тишимга қўйиб келдим.Болаларимни тирик етим қилишни ҳоҳламадим.Энди бу гаплариз ортиқча мен учун.Ҳамма айбни менга ағдаришни бас қилинг:деб ичимдагиларни тўкиб солдим.Шунда дадам
-Мени ўғлим нималар қилган эканки сен бу муаммоларни ечибсан.Нимага мен ҳеч нарсадан беҳабарман:
-Бу ишларда ўғлингизни ҳам айби борлигини ва сизни пулни яҳши кўришлигингиз ва муамммоларни бирга ечишга уринмаслигингиз сабаб бўлган.Бирон иш тушса бошимизга "Ўзларинг ҳал қилиш"дейсиз.Меҳнат қилиб топган пулига ўғлингизни заррача ҳадди сиғмас.Пул сўраса"Ана энг замонавий машиналарни миндириб қўйдим мендан пул сўрама"десангиз,аҳир умашина пул топишга мўлжалланмаган бўлса.Юргазиш учун машинани ҳам қорнини тўйдириш керакку бунга пул керак.Ўғлингизни ё ўқитмагансиз,ё ҳунарли қилмагансиз.Булар сизни айбингиз эмасми?Уст бош қилиш учун ҳам сиздан пул сўраса бермайсиз "Ўзинг топ"аҳир қўлида иши бўлмаса Россияда оддий ёрдамчилик қилиб топган пулига ҳам ҳадди сиғмаса нима қилиши керак.Сизга ортиқча гап гапиргани қўрқса...:Керак бўлса мени ота-онам мени уйим бузилмасин деб айтиш жоиз бўлса куёвни қарзини узди дедим
-Мен ҳеч нимани билишни истамайман.Кимни айби билан бўлганлиги ҳам қизиқтирмайди.Қарзларингни ўзларинг тўлаш:деб уйга кириб кетди.Пул сўраб келган одам эса майли ҳамма қарзингизни узиб кейи меникини берарсиз,энди сўраб келмайман деб чиқиб кетди.Эрим келганда эса қайнотам роса қийин қистовга олди ҳамки бошида нималар бўлганини айтолмади қўрққанидан.Дадасини нима деб тинчлантирди буёғи менга қоронғу эди.
Бу ишлар учун дилим жуда оғриди.Кечаси билан унсиз йиғлаб чиқдим.Аллоҳга нола қилдим"Мушкулимни осон қил"деб.Эртаси куни эса қайнсинглим йиғлаб кириб келди.Эри қимор ўйнаб катта миқдорда тушиб қолганмиш.Дадаси билса уйдан ҳайдармиш...
Кўз олдимда ўзимни ҳаётим кинолентадай ўта бошлади.Қайнонам қайси гуноҳимиз учун бундай ташвишлар деб йиғларди.Қайнотам эса дарҳол битта машинани сотиш пайига тушди.Чунки қизи кўчада қолмаслик керак эдида...
Ҳуллас Аллоҳ бир кунда қайтарган эди.Қайнотам куёвини қарзларини тийин,тийинигача тўлади.Амммо бир оғиз мен бир нарса демадим.Чунки Аллоҳ Ўзи кўрсатиб қўйганди.Лекин улар тушуниб етмадилар.Бу ишга ҳам мени касофатим урганмиш...Мен сабр қилишда давом этдим.Касал бўлсам дарҳол ўз уйимга кетардим.аллоҳга шукур укаларим ўқимишли бўлиб дадамни ёнига кириб пул топар бўлиб қолишганди.Мени оиламда заррача ҳурматим бўлмасада сабр қилдим.Мени ҳар қанча ҳақорат қилсаларда ,ибодатимда ва намозларимда бардавом бўлдим.Бир куни таваллуд топган куним экан.Ҳеч ким эсламади.Ўз уйимдагилар телефон қилиб ҳол аҳволимни сўраб табриклаб қўйишди.Шунда болалик йилларимга бир назар ташладим.

Ортимга қарайман,оз-оз ёдимга тушади.4 ёшлар чамаси эдим.Ойижоним билан дадажоним туғилган кунимда кўйлак совға қилишган.Уни кийгазиб мени хонтахта устига чиқариб табриклаб қўшиқ айтишганди.Болалигимни энг беғубор,қувончли ва эркалик давримдан шуни эслайман ҳолос.Ундан кейин эркаланиб онам кўксига бош қўймоқчи бўлсам йўқчилик сабаб туну-кун сменада ишлайдиган ойим чарчаганидан мени нари итарарди...Асаблари жуда таранг юрарди ойимни.Билмадим яна оилада катта фарзанд бўлганлигим учунми менга катта одам сифатида қарай бошлашганди.Кечалари оймни ёнига кириб дўппи тикардим.Сабаб рўзғорга қўлимдан келганча ҳиссамни қўшмоқчи бўлардим.Дадам эса ҳам сиртдан ўқирди ҳам қоровулчилик қиларди.Ҳеч кимга эркалана олмасдим.Чунки эркалигимни кўтара оладиган даражада эмасдилар.Шунинг учун ҳам тенгдошларим орасида ёшимга нисбатан онгим тез улғайган.Турмушда нималар бўлишлигини яҳши тушунардим.Айниқса ўз оиламдан келиб чиққан ҳолда.Шунинг учун бўлса керак,ҳамма болалик онларини ширин энтикиш билан эслаб ва қани энди болаликка қайтиб қолсам деб орзу қилишса,мен асло болалигимни ширин ҳотиралар билан эслай олмасдим ва ортга қайтишни орзу ҳам қилмасдим.Нима учун ортга қайтишим керак,яна азоб тортиш учунми,ёки қатор оҳирини ўйламай қилган ҳатоларимни такрорлаш учунми.Аҳир Аллоҳни танимай айбу-гуноҳлар қилиб озмунча заҳрини тортдимми.Шу кунгача ҳар бир қилган ишим,босган қадамим учун жавоб бериб келмаяпманми.Аммо бу гуноҳларимни ҳақиқий сўроқ савол қилинадиган кунда жавобини қандай қилиб бераман...
Йўқ,асло ортга қайтишни истамайман,аксинча ҳатоларини тушуниб ,айбларини тан олиб тавба қилгувчи инсон бўлишни,катта бўлишни ҳоҳлайман.
Ҳар қанча эркалик қилса болага ярашади.Эркалигингизни кўтараман қизалоқларим...
Бағримга босганимда исларимга тўйиб олинг,эртага сиз ҳам улғайганингизда мен каби эркалик қилгувчи қидирганингизда ҳам бағримга талпинаверасиз...Мен эса ,юксакка интилиб катта бўлишни ҳоҳлайвераман...
Ҳар кимнинг ҳам бош қўйгувчи,соғиниб талпингувчи бағри бўлсин илоҳим.
МЕН БАРИБИР БАХТЛИМАН!
Шу кунларимга шукрона айтаман.Дардим айтгувчи инсон бўлмаса нима қипти,яхшидир,ёмондир эрим бор.ШУКУР ҚИЛАМАН!
Ташвишим кўп бўлса нима қипти,қорним тўқ устим бут.ШУКУР ҚИЛАМАН!
Атрофимдагилар менга захрини сочса нима қипти,кириб келгувчи уйим бор.ШУКУР ҚИЛАМАН!
Ортимдан ғийбат қилиб,бошимдан мағзава ағдарсалар,нима қипти,шириндан шакар фарзандларим,муҳими оилам бор.ШУКУР ҚИЛАМАН!
Нима қипти атрофимдагилар мени тушунмаса,нима қипти фикрларим яқинларим билан бир жойдан чиқмаса,нима қипти мени ҳеч нарсага,ҳатто фикр билдиришга-да ҳаққим бўлмаса.ШУКУР ҚИЛАМАН АЛЛОҲ ҚАЛБИМГА СОЛГАН ИЙМОНИМ БОР!
Шу ҳам ҳаётми дерсиз?Ҳа,бу ҳаёт!Ҳаёт бўлганда ҳам Аллоҳ менга тақдир қилиб берган ҳаёти.Шу ҳаётни менга насиб этган Яратганга шукрона айтмасам ношукур бандаларидан бўлиб қолмайманми?..Йўқ ,мен ҳар бир кунимдан ибрат оламан,ҳар танбеҳга сабр қилиб бош эгаман,сўз қайтаришга ҳаққим йўқ.МЕН ШУКУР ҚИЛАМАН!Оилада ўз ўрним бўлмаса ҳам,Меҳрибон Аллоҳим Рост дунёда менга муносиб жой беришлигига умид қиламан.ҒИЙБАТ ҚИЛСАЛАРДА ШУКУР ҚИЛАМАН!Аллоҳим мени дўзаҳ оташларидан асрасин деб дуо қиламан.МЕН ШУКУР ҚИЛГУВЧИ БЎЛАМАН.РАҲМАТИ ВА МАРҲАМАТИ ҒАЗАБИДАН УСТУН ЗОТ,ДАРГОҲИМНИ КЕНГ ҚИЛИШИНИ ВА ҲАР ҚАНДАЙ СИНОВЛАРИГА САБР ТОҚАТ БЕРСИНКИМ,ШАЙТОННИНГ МАКРИГА АЛДАНИБ ҚОЛМАЙИН.НАФСИМИЗНИ ГАПИГА КИРИБ ҚОЛМАЙЛИККИ ВИСОЛИГА ЕТИШАЙЛИК.
МЕН ШУНДАЙ ДУО ҚИЛАМАН.
ИЙМОНИМИЗНИ МУСТАҲКАМ ҚИЛСИН.ЎЗИНИНГ ҲАҚ ЙЎЛИДАН АДАШТИРМАСИН.ОМИЙН!


Muallif: Barnohon Karimova

]
 
SAKINADate: Chorshanba, 27-Mar-2013, 01:53 | Message # 12
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
ХОТИМА ЎРНИДА.
АЗИЗИМ,КИМДУР ЁНИНГИЗДА ҲАРАКАТ ҚИЛЯПТИМИ,УНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНГ,СИЗГА ТЕРМУЛИБ НАЖОТ КУТАЁТГАН ИНСОНДАН ҲЕЧ БЎЛМАСА ШИРИН СЎЗИНГИЗНИ АЯМАНГ.ҲАР КИМНИНГ АЛЛОҲ БЕРГАН ЎЗ ЙЎЛИ,ВА РИЗҚИ БОР.МУҲТОЖЛАРДАН АСЛО ЁРДАМИНГИЗНИ АЯМАНГ
Ён дафтарчамдан.

.14.
Алҳамдулиллаҳ аста секин мени ҳаётимда ёруғ кунлар бошланди.Бироз чеклов ва таъқиқларга қарамай ҳар тугул қайнотам бизни алоҳида қилиш пайига тушди.Ўғлини мендан воз кечтиролмагандан кейин албатта.Биз учун уй солина бошлади.Аллоҳга беҳисоб шукурлар қилардим ҳаммаси ўз изига тушаётганига.Сабр қилиб номусимни ва иймонимни йўқотмаганимга беҳисоб Аллоҳга ҳамдлар айтардим.Бир воқеа бўлди-ю,яна бир ортга қарашимга тўғри келди.
Қурилиш бошланганда уйда гўшт қолмай қолган экан.Қизлар билан ўзим ёлғиз эдим.гўштсиз шўрва қилдим.Бизни водийда бу овқатни пиёва дейишади.Қизларим гўшти йўқ экан деб ичишмади.Шунда уларга болалигимдаги бир кунимни айтиб беришга қарор қилдим.
Ўша куни мактабдан бироз эртароқ қайтгандим,сабаби ойим тайнилаган иши яъни 10та дўппини тикиб қўйишим керак эди.Уйга келсам ойим ош қилаётган экан шекилли ошни зирвагини ҳиди дмоқни қитиқлаб иштаҳани очгудай эди.Эндигина қозонга сабзи солинган экан.Мен ишимни бошлаб юбордим,шу пайт дадам қўлида 4 та бозор нони билан келиб қолди.Ойим:
-Гуруч олиб келмадингизми,аҳир қачон ош еганимни эсалай олмайман.Эрталаб огоҳлантиргандимку уйда ҳартугул гўшт ва ёғ бор экан деб:деди.Дадам эса
-Онажониси ойлик маош бермади бугун сабр қилайлик :деди.
Ойим йиғлаганча капгирни қозонга жаҳл билан ташлади-ю,ун қолмаганига ҳам бир ойдан ошди деб уйга кириб кетди.Биз оилада 4 фарзанд эдик.Укаларим ҳали ёш бу жанжални сабабини тушунмасдилар.Шунда дадажоним кўзларига келган ёшини кўрсатмасликка уриниб синиқ жилмайдиларда(бу синиқ жилмайгани ҳали-ҳали кўз олдимда)"Ҳозир болажонларим сизларга антиқа овқат қилиб бераман"дедилар.Ошни зирвагини устига ўзи олиб келган бозор нонни 4 га бўлиб устига босиб димлаб қўйди ва "онажониси овқат пишди"деди.Ойим эса "Қорним тўйди еяверинглар "деб бақирди.Дадам катта оштовоқни устига аввал нонни кейин ошни зирвагини солдиларда дастурҳонга қўйди.Мен бу овқат ноиложликдан қилинганини билардим аммо укаларим чуғурлашиб"дада бу овқатни номи нима"деб сўрай бошлашди.Дадам яна ўшандай синиққина жилмадида"БУ ОВҚАТНИ НОМИ ОЙИБУЛАББЕРИНГ"деди.
Ушбу воқеадан кейин қизларим ҳам борига қаноат қиладиган ва борига шукур қиладиган бўлдилар.Мени ўтмишим уларга дарс эди.

ТАМОМ.


Muallif: Barnohon Karimova
 
Mumina1Date: Seshanba, 02-Apr-2013, 09:01 | Message # 13
Orta tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 70
Status:
Raxmat katta Alloh rozi bo'lsin.

Alloh hammamizdan rozi bo'lsin.
 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » ОҲИРИ ЎЙЛАНМАЙ ҚИЛИНГАН ҲАР ИШ, УМРБОД БЎЛАДИ БОШГА У ТАШВИШ
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: