• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Rasululloh (s.a.v ) ni qizlari Fotimaga bergan o'gitlari
Rasululloh (s.a.v ) ni qizlari Fotimaga bergan o'gitlari
DURDONDate: Payshanba, 14-Fev-2013, 14:42 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг «Шариатда шарм йўқ», дея қилган марҳаматларига асосланган.
Расули Акрам (с.а.в.) жинсий тарбия масаласида керак бўлса, оталар қизларига ҳам ўгитлар бериши лозимлигини уқдирганлар.
Расулуллоҳ (с.а.в) қизлари Фотимани келин қилиб Ҳазрати Али (р.а.)нинг уйига олиб бораётиб берган ўгитлари бугунги қизлар учун ҳам жуда ибратлидир:

«Қизим, ўзингни озода тут. Роббингни зикр эт ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга қараганда кўнгли ёришсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки сурма аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун ёғидан сурт, зайтун ёғи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.

Эй Фотима! Эринг сенга қараганида кўзларингни юмма, токи севгинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайт сен унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

Эй Фотима! Эринг сени ётоққа чақирганда рад этма. Рад этсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан. Эй Фотима! Яқинлик пайти қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортсин ва бошқага муҳаббат қўймасин.

Эй Фотима! Эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, айтсанг Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига дучор бўласан.

Эй Фотима! Бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».
«Сен уй юмушларини бажар, эринг эса ташқаридаги ишларни қилсин».


Жаноби Пайғамбаримиз қизлари Фотима билан Ҳазрати Али турмуш қурганда уларни:
Эй Аллоҳим! Буларга баракот эҳсон айла ва қурган турмушларини муборак қил... Эй Аллоҳим, Фотиманинг зурриётини шайтоннинг ёмонлигидан асра..., — дея дуо қилганлар ва «Ихлос», «Фалақ», «Нос» сураларни ўқиб, уларни уйларига кузатган эканлар.

Тўй қилиб, зиёфат бериш суннат бўлса-да, дастурхонда спиртли макруҳ бодалар бўлиши ўта хатарлидир. Зеро, юртимизда ногирон гўдакларнинг кўпайиб кетаётганлигига сабаблардан бири ҳозирги ёшларнинг куёвга «дадил бўлиши» учун ичираётган бодаи заққумлари эканлиги шубҳасиз.
Аждодларимиз илк висол оқшомида таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқишлари, гуноҳларига тазарру қилиб, Аллоҳдан солиҳ фарзандлар сўрашлари нақадар ибратга лойиқлигини англаш лозим. Улар папирос, ароқ, саримсоқ пиёз, тер кабиларнинг бадбўй ҳидига бурканиб рафиқаларига яқинлашишни ҳақиқий эрга ноўрин дея билишган.

Пайғамбаримиз ҳақиқий эркакларга: «Рашк иймондандир, рашксизлик эса мунофиқликдандир», — дея марҳамат қилганлар.

Аммо рашк васваса ва ёмон гумондан холи бўлиши шарт. Ҳозирги йигитларнинг айримлари аёлини кўча-кўй учун безатиб, уни дўстларига кўз-кўз қилиши мунофиқликдир.

Зеро, Расули Акрам: «Аёл авратдир. Бинобарин, у кўчага чиқиши билан шайтон уни таъқиб эта бошлайди», — деганлар. Шунингдек, бошқа бир ҳадисда «Расули Акрам «Эр хотинини ётоғига чақирса-ю, хотини (маъзияти бўлмаган ҳолда) келмаса ва эри ундан хафа бўлиб ухлаб қолса, фаришталар эрталабгача бу хотинга лаънат айтиб турурлар», — дея марҳамат қилганлар. Албатта, ҳайз ёки нифос пайтидаги аёллар бундан мустаснодирлар.


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Rasululloh (s.a.v ) ni qizlari Fotimaga bergan o'gitlari
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: