• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Qur'onda ayollar haqida
Qur'onda ayollar haqida
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:29 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аллох таоло деди:
“Эй, Пайгамбар аёллари, аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар агар такводор бўлсангизлар (парда ортидан бирон номахрам эркакка жавоб килган пайтларингизда) майин-назокатли сўз килмангларки, у холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимса таъма килиб колур. Яхши — тўгри сўзни сўзланглар! Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар, (яъни, бесабаб уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусандек ясанманглар! Намозни тўкис адо килинглар, закотни (хакдорларга) ато этинглар хамда (барча ишларда) Аллох ва Унинг пайгамбарига итоат этинглар! Эй, (Пайгамбар) хонадонининг ахли, Аллох сизлардан гунохни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос.”
(Ахзоб: 32, 33).


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:58 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
«Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!» (Нур: 31),

«Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар!» (Аҳзоб: 59)


 
DURDONDate: Yakshanba, 03-Mar-2013, 02:57 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
"Osmonlaru yerning mulki Allohnikidir.U zot hohlagan narsasini yaratur.U zot xohlagan kishisiga qizlar hadya etur va xohlagan kishisiga o'g'illar hadya etar" (Sho'ro 49)

 
DURDONDate: Yakshanba, 07-Apr-2013, 13:57 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Пoкизa aёллaр пoкизa эрлaр учундир, пoкизa эрлaр пoкизa aёллaр учундир” (Нур: 26).

“(Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга) итoaтли, ғоибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларнинг сирлари, мулклари вa обрўларини сақловчи)лардир". (Нисо: 34).

“Эҳтимoл Пaрвaрдигoри - aгaр у сизлaрни тaлoқ қилсa - унгa сизлaрдaн яxширoқ жуфтлaрни - муслимa, мўминa (Аллоҳ вa Унинг росулигa) итoaт этувчи, тaвбa-тaзaрру қилувчи, oбидa (мудoм Аллоҳ йўлидa) юрувчи жувoн вa қизлaрни aлмaштириб бeрур». (Таҳрим:5)

“Эй Мaрям, Аллоҳ сeни (фазли учун) танлаб олди ва (ёмон ишлардан) поклади ҳамда сени бутун oлaм aёллaридaн мумтоз этди. Эй Мaрям, Роббинггa итoaт эт сажда қил ва рукуъ қилувчилaр билaн биргa рукуъ (яъни ибoдaт) қил!”- дeгaнлaрини эслaнг». (Оли Имрон: 42-43)

“Аллоҳ иймoн кeлтиргaн зoтлaр ҳaқидa Фиръaвннинг aёлини мисoл кeлтирди. Ўшaндa у: “Эй роббим, ўзинг мeн учун ҳузурингдa – жaннaтдa бир уй бинo қилгин, мeнгa Фиръaвн вa унинг қилмишидaн нaжoт бeргин вa мeни зoлимлар қaвмидaн халос этгин”, дeди”. (Тaҳрим:11).



 
DURDONDate: Chorshanba, 08-May-2013, 16:27 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Одамларга аёллар, болалар, туганманс олтин кумуш бойилклар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. (Ҳолбуки), бу нарсалар хаёти дунёнинг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой – жаннат бордир. (Яъни, ўткинчи нарсаларга кўнгил бермай, ҳақиқий гўзалликни севмоқ, унга интилмоқ лозим).
--Оли Имрон, 14-оят


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Qur'onda ayollar haqida
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: