• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Muslimaning mas'uliyati / Муслиманинг масъулияти
Muslimaning mas'uliyati / Муслиманинг масъулияти
DURDONDate: Juma, 01-Fev-2013, 03:53 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Муслиманинг масъулияти 1

Муаллиф: Аллома Сафар Ҳаваалий
Мутаржим: Абу Жаъфр ал–Бухорий
Асл сарлавҳа: مَسْئُولِيَّةُ الْمِرْأَةِ الْمُسْلِمَةِ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.
Сўнг ...
1 – Муслиманинг зиммасидаги энг катта ҳуқуқ
Муслиманинг зиммасида катта ҳуқуқлар борлиги шубҳасиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу Уммат ичида яшаётган барча инсоннинг жавобгар эканини таъкидлаганлар ва ўзларидан нақл қилинган саҳиҳ ҳадисда шундай деганлар: «Ҳар бирингиз қўл остидаги кимсалардан жавобгарсиз: раҳбар –Умматдан– масъулдир ва қўл остидагилардан жавобгардир. Эркак хонадонидан масъулдир ...» (Имом Бухорий 853, 2416, 2419, 2600, 4892, 4904, 6719; Имом Муслим 1829; Абу Довуд 2928; Термизий 1705; Имом Аҳмад 2/5, 54).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганларидек, барча ибодатларни қилиш учун муслима аёл ҳам масъуладир. Чунки, у ҳам ибодат қилиш учун яратилгандир. Ислом динидаги ибодатлар аёлларга хос масъалалардан бошқа барча ҳукмларда, эркакка бўлгани каби унга ҳам машруъ қилингандир.
Муслима Аллоҳ таоло буюрган Аллоҳдан тақво қилиш, Ислом динида устивор туриш, Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзига эргашиш, Аллоҳ шариатлаб қўйган эркакларнинг ўзларигагина хос бўлган ҳукмлардан бошқа барча ибодатларга ҳамда аёлнинг яралиши ва табиатига муносиб ўлароқ юклатилган аҳком ва фармойишларга амал қилишга буюрилган масъуладир.
Демак, ҳар бир инсон – жавобгардир. Ҳар бир мусулмон ва ҳар бир банда ўз масъулияти ва вазифасини билиши керак. Агар шариатда баён қилинган масъулият ва вазифаларни тушунтирмоқчи бўлсак анчагина вақт керак бўлади. Шу боис вақт етганича уни лўнда қилиб айтиб ўтишимиз мумкин.
Энг катта ҳақ – Аллоҳ таолонинг ҳаққи бўлиб, муслима аёлнинг зиммасидаги энг катта масъулият Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
﴿وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا ﴾
«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз! Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди» (Нисо: 36).
Аллоҳ таоло барча пайғамбарларини – соллаллоҳу алайҳим ва саллам – шу масъулият билан юборди ва айтди:
﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).
Муслима аёлга фарз бўлган илк нарса, Аллоҳ таоло айтганидек, Аллоҳга шерик келтиришдан бутунлай йироқ бўлишдир:
﴿إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ ﴾
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48, 116);
﴿إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ ﴾
«Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72).
Бу, мўъминнинг ўз шахсияти ва даъватида катта ўрни бўлган вазифадир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни Яманга кузатар экан: «Сиз аҳли китобга мансуб бўлган одамлар олдига кетаяпсиз. Уларни илк ўлароқ «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) эканига (Имом Бухорий 1425, 4090; Имом Муслим 19. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти) –бошқа ривоятда: Аллоҳ таолони яктолашларига (Имом Бухорий 6937; Дору Қутний 2/136. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти), яна бошқа ривоятда: Аллоҳга ибодат қилишларига– чақиринг!» (Имом Бухорий 1458; Имом Муслим 19. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривояти)– дедилар. Бу уччала ривоят ҳам саҳиҳ ва айни маънога далолат қилмоқда. Банда ўзини ва чорлаётган кимсаларни даъват этадиган илк нарса – Аллоҳ таолога рубубийяти, улуҳийяти ва исму сифатларида бирон нарсани шерик қилмаслиги учун, Аллоҳнинг тавҳиди бўлиши керак.
● Рубубийятдаги ширк
Рубубийятдаги ширк – Аллоҳдан бошқа Холиқ бор ёки унинг Аллоҳ таолонинг Еру Осмонларни ёки уларнинг бирон заррасини яратишда шериклиги бор, деб эътиқод қилишдир. Чунки барча нарсанинг Холиқи Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
﴿اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ ﴾
«Аллоҳ барча нарсанинг Яратгувчисидир» (Зумар: 62).
Қадимги ва ҳозирги «тангри» ва сиғинилаётган «маъбуда»ларнинг ҳеч бири заррача нарсани яратишга қодир эмасдир. Чунки Аллоҳ таоло бунга ўзи якто эгадир. Барча мулк Аллоҳникидир ва барча ишлар Аллоҳга қайтади. Айрим замондошларимиз эътиқод қилган ҳамда ойнома ёки фильмлар жумладан мультфилм ва бошқа воситаларда нашр қилинаётган жодугар ёки фолбин ёхуд мунажжим (астролог) ёда қандайдир бир одамнинг ўликларни тирилтириши ёки қабрлардан чиқариши ҳақидаги эътиқодлар, Аллоҳ таолонинг рубубийятига таъсир қилади ва Аллоҳ таолога ширк келтириш ҳисобланади.
Бирон банданинг ғайбни билиши ёки ишларни бошқариши ёхуд Аллоҳнинг тадбири ва амридан четда ўликларни тирилтира олишга қодирлигига ишониш, рубубийятдаги ширкдир. Бу – Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида дарак берган жоҳиллар билмаган хунук ширк ҳисобланади:
﴿وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва доно (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)» (Зухруф: 9). Бу жоҳиллар Еру Осмонларни яратиш ва уларни бошқаришда Аллоҳнинг биронта шериги борлигини хаёлларига ҳам келтира олмас эдилар:
﴿وَمَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ ﴾
«Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар» (Юнус: 31). Ҳатто улар барча ишларни Аллоҳ таоло тадбирлаб туришига ишонишар эди. Бу – жуда ҳам катта жиҳат бўлиб, уни жуда яхши тушунишимиз, Аллоҳ азза ва жалла бу Коинотда ёмғирларни ёғдирадиган, ишларни бошқарадиган ва Ўзигина сиғиниладиган ягона маъбуд – Яратгувчи, Раззоқ, Ўлдирувчи ва Тирилтирувчи зот эканини билишимиз шартдир.


 
DURDONDate: Juma, 01-Fev-2013, 03:55 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
1- davomi

Афсуски бунга зид бўлган эътиқодлар – авлиёлар Коинотни бошқаради, деган мутасаввифлар эътиқоди ёки Коинотни имомлар бошқаради, Аллоҳ таоло уларга мулкини ато этган ва уни бошқариш ҳаққини берган!, деган шиа–рофизалар эътиқоди каби тасаввурлар, шу кунларда одамлар орасида кенг ёйилмоқда.
Бу – энг ботил ва маҳол нарсалардан биридир. Чунки Аллоҳ таоло ўзи ҳақида хабар берган оятида шундай дейди:
﴿كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ ﴾
«У зот ҳар куни иш-амалдадир» (Раҳмон: 29).
Аллоҳ ҳар куни ризқ беради, тирилтиради, хоҳлаган бандасини азиз, хоҳланини хор қилади ва хоҳлаган бандасига неъматларини ато этса, хоҳлаганини неъматларидан маҳрум қилади:
﴿وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ ﴾
«... ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).
Ҳаётдаги ҳар бир нарса Аллоҳнинг ҳикмати ва тадбиридан четда эмасдир. У нарса Аллоҳнинг яратиши ҳамда Коинотни бошқариши натижасидир. Бундан бошқача эътиқод қилган одам Аллоҳ таолога рубубийят бобида ширк келтирган бўлади.
● Улуҳийятдаги ширк
Сўнгра эҳтиёт бўлиш керак бўлган гуноҳлардан бири улуҳийятдаги ширк бўлиб, бу – Ислом Оламининг турли бурчакларида, жумладан, ўлкамиздаги одамларнинг адашган тасаввуф ва шунга ўхшаш гуруҳлар таъсирида Аллоҳ азза ва жалладан бошқалар учун дуо ва қурбонлик қилишлари, улардан Аллоҳ қодир бўлган нарсаларни умид қилиб, қўрқишлари, уларни Аллоҳни суйгандек севишларидир.
Одам Аллоҳдан бошқаси учун дуо ва қурбонлик қилар, ундан мадад сўрар ёки қабрини тавоф этар ва шунга ўхшаш ишларни қилар экан, Аллоҳнинг илоҳлигига бўлган ишончининг бузилмаганини ва бу ҳам тавассул ва воситанинг бир тури эканини тушунади. Аслида, бу – шайтоннинг ғаламислигидан бошқа нарса эмасдир. Чунки Нуҳ алайҳссалом даврида сиғинилган Вадд, Сувоъ, Яғус ва Наср каби солиҳ одамларнинг расм ва ҳайкаллари бўлсин бутларга сиғинган мушриклар, шу мақсадда – восита ўлароқ уларга ибодат қилишар эди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
﴿وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى ﴾
«У зотдан ўзга «дўстлар»ни («худо») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)» (Зумар: 3).
Улар бу бутлар ўзларини Аллоҳга яқин қилишини гумон қилишар эди. Бошқа оятда ҳам айнан шу мазмун мавжуддир:
﴿وَيَقُولُونَ هَؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ ﴾
««Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар» (Юнус: 18). Ҳозирги мушриклар «восита» деб аташаётган ушбу васила, биринчи жоҳилият давридаги мушриклар эътиқод қилган василанинг ўзгинасидир. Биринчи жоҳилият давридаги мушриклар талбия айтишар экан:
((لَبَّيْكَ لا شَرِيكَ لَكَ إِلا شَرِيكا هُوَ لَكَ تَمْلِكُهُ وَمَا مَلَكَ))
«Амрингга мунтазирман! Сенинг Ўз(инг истаган) шеригинг бор. Сен унга ва унинг мулкига эгасан» дейишар эди (Табароний «Мўъжамул Кабийр» 12179). Улар мазкур тангрилар ва улар эга бўлган нарсаларнинг барчаси Аллоҳники эканини эътиқод қилишар эди.
Шундай бўлсада, бу – Аллоҳ таоло тавҳид дини бўлган Ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан бекор қилган ширкдир. Энди Аллоҳга иймон келтирган мўъмин банда:
((لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لاَ شَرِيكَ لَك))
«Аллоҳим, амрингга мунтазирман! Амрингга мунтазирман ва Сенинг шергинг йўқдир! Амрингга мунтазирман, барча ҳамду неъматлар ва мулк Сенингдир! Сенинг шеригинг йўқдир!» дея бошлади. Бу талбия аввалги талбия ва муширклар эътиқодидаги ширкни бекор қилди. Бироқ бугунги кундаги айрим одамлар гўё ботил талбиянинг ҳақиқатини қабул қилгандек ва ҳатто ижро этгандек кўринадилар. Гарчи уни ҳаж ёки бошқа ибодатларда оғизларида талаффуз қилишмаса ва очиқ сиғинишмасада, лекин авлиёлар ёки тангрилари ёхуд солиҳ одамлар ҳақидаги эътиқодларида намоён этишмоқда. Албатта, улар эътиқод қилаётган одамлар ҳақиқатан ҳам солиҳ ёки авлиё ёхуд фосиқ инсонлар бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, Шайтон уларга бу ибодатларини чиройли қилиб кўрсатган. Бу, масаланинг катта жиҳатидир.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ● لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ ﴾
«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман»» (Анъом: 162, 163).
Аллоҳ таоло бандаси ва элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ширк ботқоғига тушишдан огоҳлантирди. Биз тилга олган нарса ўша ширкдан биридир. Ҳолбуки Аллоҳ таоло:
﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ ﴾
«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан!», деган (Зумар: 65).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавҳиддаги миллатига, ширкни тарк этишига ва муҳаббатни Аллоҳ учунгина қилишида эргашишга буюрган халили ва муваҳҳидлар пешвоси Иброҳим алайҳиссаломга шундай фармойиш берди:
﴿وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин» (Ҳаж: 26).
Ҳозирги кунда ва бошқа замонларда ҳам кўп содир бўлгани учун ширкдан хусусан шу жиҳат – улуҳийят жиҳатидан ҳушёр бўлиш ва огоҳлантириш, зиммамиздаги вазифадир.
● Исм ва сифатлардаги ширк
Биз ҳушёр бўлишимиз керак бўлган ширк турларидан бири Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларидаги ширк бўлиб, Аллоҳнинг исмларини инкор этган ёки сифатларини фаолсизлаштирган жаҳмийлар, файласуфлар ва уларнинг айримларинигина инкор этган ашъарийлардек бўлмаслигимиз керак.
Алҳамдулиллаҳ, сизлар ўз динига риоя қилган толибалар бўлсангизда, афсуски, ҳозирги кунда айрим таълим дастурларида, кутубхоналарда ва овоз тасмаларида Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилиб тушунтириш ҳамда исм ва сифатлардаги тавҳид: Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун фаол, ўхшатмай, шакллантирмай ва ўзгартмай Аллоҳ ва расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун исбот этган исм ва сифатларни задалайдиган маълумотлар мавжуддир.
Шунинг учун баъзи одамларнинг: «Ғазаб» сифатининг маъноси «интиқом олиш», «Раҳмат» сифатининг маъноси эса «неъматларни инъом этиш» деяётганини кўрамиз. Бу – таъвилдир. Ёки Аллоҳнинг юксакларда экани ва Аршига кўтарилганини: «Аллоҳ ҳар жойдадир!» деб айтаётганига шоҳид бўламиз. Афсуски бундай таъвиллар ушбу кунда анчагина кўпайди. Бундан ташқари «қўл» ва «ўнг қўл»ни «қудрат» деб таъвил қилинмоқда. Бундай ишларга қарши курашиш ва қарши туриш керак. Чунки улар, исм ва сифатлардаги тавҳидни задалайди.
Мазкур таъвилчиларнинг ҳоли, агар Аллоҳнинг исм ва сифатларини фаолсизлантиришса, иймондан чиқиш даражасига қадар етиб боради. Бинобарин, бундан аввалги ғулув кетганлар иймонларидан шундай ажрашган эди. Аллоҳ таолодан офият ва соғлик тилаймиз!


 
DURDONDate: Juma, 01-Fev-2013, 04:00 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


2 – Итоат ва тақво

Шулар билан бирга Аллоҳ таолонинг бизнинг устимиздаги ҳақларидан бири Унга итоат этиб, Ундан тақво қилишимиздир. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
● «Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш» нинг тафсири
«Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш»ни Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу шундай тафсир қилдики, ичингиздан ҳар бир муслима синглимиз ёдлаб олиши ва Аллоҳнинг изни билан амал қилиши мумкин. Абудллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бунинг тафсирида: «Аллоҳга итоат этилиши ва осийлик қилинмаслиги ва шукрона келтирилиб, нонкўрлик қилинмаслигидир»– деди (Ҳоким 2/323; Ибн Абу Шайба 7/106; Абу Нуайм «Ҳиля» 7/238). Яъни, Аллоҳга берган барча неъматлари учун шукрлар айтиш. Зеро олдимиздаги барча яхши нарсалар Аллоҳнинг бизга берган неъматларидандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿وَمَا بِكُمْ مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنَ اللَّهِ ﴾
«Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир» (Наҳл: 53);
﴿وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَتَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ الْإِنْسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ ﴾
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир» (Иброҳим: 34).
Муслима аёл Аллоҳ таолога иймон, Ислом, покдомонлик ва покликка ҳидоят қилгани ва гуноҳу маъсиятлар ботқоғида булғанган, Аллоҳ юборган бу дини билан юксакларга кўтаришни, эзгу ишларни қилган, динига қатъий риоя қилган бўлишларини истамаган кўплаб хотин–қизлардан афзал қилгани учун шукроналар келтириши керак. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг уни танлаб олишидандир:
﴿وَرَبُّكَ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَيَخْتَارُ مَا كَانَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ ﴾
«Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хохлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир» (Қасас: 68).
Аллоҳнинг танлаб олиши сизнинг даъватчи, мураббия, ораста, ҳаёли ва ҳижобли бўлишингиз, кўзингизни (ҳаром нарсалардан) юмишингиз, жилвали гапирмаслигингиз, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишингиз, Аллоҳни кўп зикр қилишингиз, демакдир. Бу дунёда бойлигингиз ёки вазифангиз ёхуд обрўйингиз ёда ҳозирги кунда айтилаётганидек фуқаролигингиз ва ижтимоий ўрнингиз қанчалар оз ва паст бўлмасин, булар ҳам неъматдир.
Агар Аллоҳ таоло бандасига тақво неъматини берса, ундан бошқа неъматларнинг қиймати қолмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
﴿الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِنْدَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ أَمَلًا ﴾
«Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқ ва орзулироқ (орзу қилишга арзирлироқдир)» (Каҳф: 46).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу яна: «Унутилмаслиги учун ёдга олиш» ҳам деди (Ҳоким 2/323; Ибн Абу Шайба 7/106; Абу Нуайм «Ҳиля» 7/238). Аллоҳ таолони зикр қиладиган эркагу аёлларнинг барчаси, энг олий ва муаззам мақом эгаларидир. Чунки одам ўйлаб кўрса намоз, Аллоҳ таоло айтганидек, Аллоҳни зикр қилиш – ёдга олиш учун жорий қилинган:
﴿وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي ﴾
«Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!» (Тоҳа: 14).
Банда қилиши мумкин бўлган энг оғир ибодатлардан бири бўлган жиҳод ҳам худди шундай. Чунки, уни Аллоҳнинг сўзлари ва зикрини олий қилиш учун олиб борилади. Азон ҳам, Қуръон ўқиш ҳам зикрлардан ҳисобланади. Ва ҳоказо ...
Аллоҳнинг зикри барча ибодатларни ўз ичига олади ва барча итоатлар унинг остида жамланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳни зикр қилишнинг мартабаси баланддир. Бинобарин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти, таълими ва ҳикмати билан онги мунаввар бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Аллоҳдан ҳақиқий қўрқишни Аллоҳга бўлган тақвони рўёбга чиқарадиган учинчи омил қилди. Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни Аллоҳнинг тақвосига муяссар бўлган бандалар қаторида қилишини тилаймиз.


 
DURDONDate: Juma, 01-Fev-2013, 04:07 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

Жибрил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга эҳсондан хабар беринг?»– деб савол берганида ушбу ҳақиқатни назарда тутган эди: «Эҳсон – Аллоҳ таолога кўриб турганингиздек ибодат қилишингиздир. Чунки сиз уни кўрмасангиз, У сизни кўриб туради» (Имом Муслим 8. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия этганларидек, мўъминнинг Аллоҳ таолога бўлган муносабати доимо шундай бўлиши керак: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан тақво қил!» (Имом Аҳмад 5/253 – 258; Термизий 41/312; Абу Зарр разияллоҳу анҳу ривояти. Аллома Албоний 96).
Аллоҳни, Аллоҳнинг йўлини билган ва Аллоҳдан тақво қилган одам, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, Аллоҳнинг йўлида сабот билан устивор туришга ҳаракат қилиши керак:
﴿وَانْتَظِرُوا إِنَّا مُنْتَظِرُونَ ﴾
«... (қилаётган ишларингизнинг оқибатини) кутаверингиз, биз ҳам кутувчилармиз» (Ҳуд: 121);
﴿إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا ﴾
«Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар» (Аҳқоф: 13);
««Иймон келтирдим!» денг ва устивор туринг!» (Имом Муслим 38. Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий разияллоҳу анҳу ривояти).
Демак, устивор туриш ва сабот шартдир. Фармойиш, дин ва ҳақиқат – жиддийдир. Тез кунда Аллоҳ таоло ҳар биримизни ушбу ҳаётимиз, вақтларимиз ва умримиз учун сарҳисоб қилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Қиёмат кунида тўрт нарса: умри ва ёшлигини нима билан ўтказгани, билимини нимага сарф этгани, бойлигини қаердан топиб, қаерга ҳаражат қилганидан сарҳисоб қилинмай туриб банданинг оёқлари ердан узилмайди» (Термизий 2417; Доримий 537; Абу Яъло 7434. Абу Барза Асламий разияллоҳу анҳу ривояти).
Банданинг (Қиёмат кунида) амал номаларини кўриши ва унинг катта–ю кичик барча нарсани қайд этганини кўриб ҳайратга тушиши муқаррардир:
﴿وَكُلَّ إِنْسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَائِرَهُ فِي عُنُقِهِ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَابًا يَلْقَاهُ مَنْشُورًا ● اقْرَأْ كِتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا ﴾
«Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйгандирмиз (яъни, унинг қилган ҳар бир амали икки дунёда унга ажралмас ҳамроҳ бўлур). Биз Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз. (Ва унга дейилур); «Номаи аъмолини ўқи! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир»» (Исро: 13, 14).
● Вақтнинг қиймати
Муҳтарама опа–сингиллар!
Ишимиз жиддий бўлиб, ичида ҳазили йўқдир. Биз вақтларимизни ўйин–кулгу ва беҳуда нарсалар билан, Аллоҳнинг зикридан ғафлатда ўтказмаслигимиз керак.
(Афсуски), Аллоҳни таниган, динига қатъий риоя қиладиган ва ҳидоятдаги мусулмон эркак ва аёлларнинг вақтларини ўйин–кулгу ва ҳазиллар билан ўтказиш жамиятда кенг ёйилди. Бу эса иймонни кучсизлантириб, қалбни қора қолади, одамга Аллоҳнинг зикри ва охиратни унуттиради. Иш – жиддийдир. Бу Марказ ҳам жиддий жойдир. Опа–сингилларимиз бу жойга фойдаланиш, фойда бериш ёки бирон эзгу ишни қилиш учун келишлари, хонадонига қайтгач эса олган маълумотларини эслашлари, такрорлашлари, агар таълим олаётганлардан бўлса илмий манбаъларга боқишлари, телефон ёки мактуб ёхуд бошқа воситалар ёрдамида уламолардан фойдаланиб, билимларини кўпайтиришлари керак.
Улар олган билимлари кучайиши, иймонлари, дин ҳақидаги фикр ва билимлари кўпайиши учун ўқишлари, амаллари, тоат–ибодатлари ва Аллоҳ таолонинг йўлига даъватни кучайтиришлари керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, эркагу аёл саҳобалар шундай эдилар. Уларнинг ишнинг жиддий эканини, олдиларида катта ғовлар борлигини, умр ва ҳаёт кириб чиқадиган нафаслардан иборат экани ва унинг қачон тўхташини одамзот билмасада умри, бойлиги ва ҳаётидаги барча нарсалардан сарҳисоб қилинишини яхши билар эдилар.
Салаф солиҳ ҳам одамлар ичида Аллоҳнинг динига энг ғайратли одамлардан бири бўлганлар. Чунки улар Аллоҳнинг динини ўзларида жорий қилгач, одамлар ўртасида ҳам жорий қилишлари зарур эканини билганлар. Улар Аллоҳнинг дини ва ҳурматли нарсаларига ўта диққатли бўлганлар. Бу ҳақда улардан бири (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ): «Мен бирон киши Аллоҳга осий бўлмаслиги учун танам қайчилар билан қирқиб ташланишига розиман»– деган эди.
Биз–чи?! Ғофиллигимиз, ўйин–кулгуларимиз ва вақтларимизни зое қилиш билан бирга Аллоҳ йўлига даъват қилиш фурсатини ҳам зое қилмоқдамиз!
Бу – кўнгилларнинг даъват ва ҳидоятни кўрсатиш ишига тор ва ғайратлари заиф эканини кўрсатмоқда. Хотин–қизлар муҳитида содир бўлаётган нарсаларни мендан кўра сизлар яхши биласизлар. Менга эса улар орасидаги ҳодисаларнинг озгинасигина мактублар ёки телефон қўнғироқлари орқали етиб келади. Орадан бир–икки кун ёки бирон ҳафта ўтгач уларни ўқиб ёки тинглаб баданларим титраб кетади ва беихтиёр: «Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтажакмиз!»– дейман. Бу нарсалар мусулмонлар ўлкаси ва тавҳид тупроғида содир бўлаётган бўлса, бошқа ўлкаларда иш қай даражага етиб борди экан?!
Аслида, даъватчи муслималар Аллоҳнинг олдидаги бу масъулият ва омонатнинг қадрини билишлари, жиддий, Аллоҳнинг дини ва ҳаромларига ғайратли бўлишлари керак. Чунки Аллоҳ таоло саҳиҳ ҳадисда келганидек рашкли–ғайратлидир: «Аллоҳ – ғайратли–рашклидир. Ғайрати унинг ҳаромлари қилингани маҳал келади» (Имом Бухорий 4925; Имом Муслим 2761). Мўъмин ҳам Аллоҳнинг дини учун ва ҳаром нарсаларни қилинар экан ғайратли бўлади ҳамда бу ахлоқ билан безанади.


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:19 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
3 – Хотиннинг зиммасидаги эр ва фарзандлар ҳаққи
Хотиннинг зиммасидаги ҳақлардан бири эр ва фарзандларнинг ҳақларидир. Биз бу ерда муҳим мавзулардан бири: хотин кишининг иши оналик ва рафиқалик эканини таъкидлаб ўтишимиз керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
﴿وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى ﴾
«Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!» (Аҳзоб: 33).
Демак, хотин кишининг иши ва вазифаси рафиқалик, оналик ва уйда ўтиришдир. Бу – Қуръон Карим тилга олган, саҳобалар ва салафларнинг илк насллари ҳаётга татбиқ қилган ҳақиқатдир. Натижада, Ислом ва бу ҳақиқат билан бирга фазилат ҳам чор атрофга ёйилди.

● Хотин кишининг уйдан ташқаридаги ишлари
Ғарбнинг турмуш тарзи ва кофир халқларнинг сулуки (юртимизга) олиб келиниб, хотин–қизлар эркакларнинг иш майдонига тушиб улардек ишлаб, уларнинг дастурларини ўрганиб, мансаб поғоналарида гарчи четланган бир суратда бўлсада юксала бошлагач, худди ғарблик кофираларга ўхшай бошлашди. Чунки айрим жамиятлар ғарбликларга очиқ–сочиқликда бутунлай ўхшаб қолишган. Бу, бизнинг ўлкамиздан бошқа жойларда мавжуддир. Биз ва бизга қўшни бўлган айрим мамлакатлар уларга жузъий равишда эргашдик. Бироқ, бунинг хатари каттадир. Қизлар мактабларда таълим дастурларининиг бошланғич, ўрта ва лицей босқичларида, дорулфунун, вазифа, мансаб ва бошқа идорий ва илмий ишларда ғарбликлар низомига амал қилишмоқда. Бу ҳам менгзашнинг бир кўринишидир.
Мен Уммул Қуро дорулфунунида шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд раҳимаҳуллоҳ қилган маърузани эслайман. У жумладан: Қизларнинг таълим олиш низомини ўғил болаларникидек қилиб тузган одам жиноятчидир, жиноятчидир!,– дея бир неча марта такрорлаган эди. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, у тўғри гапни айтган! Агар бу низомни қасддан тузган бўлса, унинг хотин–қиз ҳаққига тажовуз қилган жиноятчи эканида ҳеч қандай шубҳа йўқдир!

● Хотин–қизлар меҳнати туфайли Ғарб маданиятида келиб чиққан муаммолар
Аслида бу муаммолар Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида баён қилинган ҳамда хотин–қизларнинг уйидан ташқарига чиқиб ишлашни асосий мақсад қилгач келган ҳалокат, фалокат ва надоматларни бошидан кечирган Ғарб ҳаётидаги аччиқ ҳақиқатдир. Олмон файласуфи ва маданиятшуноси Освальд Арноьд Готфрид Шпенглер (29 май 1880 й. – 8 май 1936 й.) бу ҳақда Европада балки бутун Оламда нодир ҳисобланган башарий асарлардан бирини ёзди. Бу асар Der Untergang des Abendlandes («Ғарб маданиятининг инқирози» ёки «Ғарбнинг таназзули») деб аталади ва унда муаллиф маданиятларнинг инқирози ва емирилиш омилларини батафсил айтиб ўтади. (Бу асар 1918 йилда нашр қилинган. Мутаржим изоҳи).
Муаллиф асарида: «Барча маданиятлар аёл ўзининг оналик вазифасини йўқотган ва хонадонидан ташқарига чиққан, очиқ–сочиқ юрган ва ҳаё пардаларини йиртган пайтда инқирозга учраган»– дегач Юнон, Византия, Эрон, Япония, Хитой ҳануз маълумотларимиз бўлмаган Корея, яқинда кашф этилган Жанубий Америка маданиятлари ва тарихда мавжуд бўлган машҳур маданиятлар –муаллифнинг таъбирича– «ушбу нозик иш» – хотин кишининг ўз уйидан ташқарига чиқиб эркакка иш соҳасида шерик бўлиши ва Аллоҳ таоло яратган ва қобилиятли қилган вазифаси – оналикни тарк этгани маҳал инқирозга учраганини таъкидлаган.
Ҳозирги кундаги соф кўнгилли таҳлилчи жамиятшунослар ҳам миллатлари, тиллари ва дунёқарашлари фарқли бўлишига қарамай хотин кишининг уйидан чиқиши жиноятлар, ҳаёсизликларнинг ёйилиши ва хавфсизликнинг емирилиши ҳамда бошларига келган бахтсизликларнинг асосий омили эканини айтмоқдалар. Мен бу ерда тўпланган опа–сингилларимизнинг кўп вақтларини олишни хоҳламайман. Чунки даъватчиларнинг бу мавзуга тааллуқли кўплаб овозли тасмалари , маърузалари ва китобчалари бор.

● Хотин–қизларнинг ҳозирги воқеълик билан муомала қилиш услублари
Мен шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, оналик ва рафиқалик муслима аёлнинг ҳаётидаги энг осон вазифадир. Бироқ жамиятдаги низом, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларидаги дастурлар ва улар оқибатида шаклланган ҳаётимиз хотин–қизларнинг ишлаш учун чиқишга мажбурлаётган бўлса ва уларнинг чиқишлари зарурат бўлса, буни биз мусулмон ўлароқ бутунлай йўқ қилиш ёки бутунлай кўз юмишга кучимиз етмаса нима қилишимиз керак?
Биз имкони борича ҳаётнинг бу тарафини тўлдиришга ёки ишни тузатишга ҳаракат қилишимиз, нуқсону камчиликларимиз ва хотин–қизларни уйидан чиқишга мажбурлаган босимли оғир муҳит олдида содир этган тажовузимиз учун Аллоҳга истиғфор айтишимиз керак. Хотин–қизлар эса бу чиқишлари уларнинг асосий ишларига нисбатан иккиламчи иш эканини билишлари лозим:
Агар улар турмуш қуришмаган бўлишса унутмасинларки, турмушга чиқиш уларнинг биринчи ишларидир. Таълим ҳаётини тугатиши ёки давом эттириши ёки айрим опа–сингилларимиз каби иш ҳаётидаги мавқеъи – карьерасини яхшилашни кутмаслиги керак.
Агар улар турмуш қуришган бўлса, умр йўлдош ва фарзандларнинг ҳаққи асосдир. Шундан кейингина қизларни ва толибаларни тарбиялаши, дугоналари ўртасида бу асосни ёйиши ва эслатиши керак. Бирон зарурат ёки эҳтиёж туфайли уйларидан чиқишлари, уларнинг бу асосий вазифани унутганлари ёки ундан ғофил эканликларини, уларнинг бу чиқишлари ҳаётимизнинг воқеъий ҳақиқатига айланиши зарурлигини англатмайди. Балки биз бу ишга эътиборимизни қаратишимиз зарур. Бунга муқобил эса, мусулмон биродарларимиз – валийлар ва умр йўлдошлардан икки вазифани бирлаштирган қизлари ва опа–сингилларига ёрдамчи бўлишлари керак. Чунки, уларнинг эрлари ёки фарзандлари ҳаққида хато ва камчиликлари бўлиши муқаррардир. Хотин кишининг эса икки ишни бирданига олиб кетиши қийиндир. Бу қизларга таълим бериш, даъватни ёйиш ва баъзида ўзимиз мажбурлаган ишларни қилишда риоягарчилик муносабатида бўлишимиз лозим. Бу ишлар бизнинг истагимиз билан бўлмагани учун сабр қилишимиз керак. Ишимизда Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлсин!


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:23 | Message # 6
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
4 – Муслиманинг муслима дугонаси устидаги ҳаққи

Хотин кишининг зиммасидаги ҳуқуқлардан бири, ҳар бир жойдаги муслима дугонасининг ҳаққидир. Бу – ҳозирги замонда, жумладан, ҳозирги кунларда муслималарнинг масъулиятидир. Чунки ривожланган оммавий ахборот воситалари дунёнинг чор атрофига боғланиш имконини бермоқда. Шу боис муслиманинг муслима дугонасига айтадиган гапи ёки тавсияси ёхуд чақириғи ёда қандайдир муомаласи бўлиши эҳтимолдан холи эмасдир.
Бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, барча пайғамбарлар, солиҳлар ва даъватчиларнинг иши бўлган Аллоҳ таборака ва таолонинг йўлига даъват қилиш фарздир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾
«Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»» (Юсуф: 108).
Бу оятдаги «Мен ва Менга эргашган кишилар» жумласи эркакларни ўз ичига олганидек, хотин–қизларни ҳам ўз ичига олади. Сизлар Аллоҳнинг йўлига даъват этишингиз керак. Зеро мўъминларнинг оналари (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқалари) бу мавзуда чиройли ўрнак бўлганлар.
● Аёл ва Аллоҳ йўлига даъват
Оиша разияллоҳу анҳо қанча ҳадис ёд олган эди? Қанча одамга таълим ва қанча одамга тарбия берган эди?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг бошқа рафиқаларининг қилган ишлари ҳаммангизга маълум. Ҳой синглим, Аллоҳ йўлига даъват қилиш сизнинг ишингиз бўлиши керак! Бу – синфдош дугоналарингиз, ишлаётган бўлсангиз ҳамкасбларингиз, қариндошларингиз, қўшниларингиз ва эзгулик қилиш имкони бўлган барчага нисбатан қилинадиган ишингиздир!
Ўлкамизнинг хорижида яшаётган муслима сингилларимиз сизларда ўзлари учун ўрнак ва намунани кўрмоқдалар. Айрим даъватчи муслима сингилларимиз Босния–Герцеговиниядаги қочоқ муслималар ҳузурига боришганида улар ҳижобни кўришади ва: Ҳарамайн – Ислом ўлкасида хотин–қизлар шундай кийинишадими?,– деб савол беришган ва даъватчиларнинг: Ҳа,– деб берган жавобларидан сўнгра шу ҳижобни кийишга ошиқишган. Биз шундай деймиз: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, улар қўналғадан кўтарилиши биланоқ ҳижобларини чиқариб, насроний европаликлар каби ярим яланғоч кийинган ва ишва билан юриб хорижга саёҳатга чиқадиган хотин–қизларни кўришмади! Аллоҳдан офият тилаймиз! У ердаги опа–сингиллар сизларни ўзлари учун ўрнак қилиб олишган. Аллоҳ бизни шундай яратган ва бу мамлакатда йўлбошчи ва намуна бўлиб яшашимизни тақдир қилган.

● Хотин–қизлар ҳаётида ўрнак бўлишнинг аҳамияти
Биринчи ўрнак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ундан кейин эса саҳобалар ва уларнинг муҳтарама рафиқалари эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Бироқ одамлар учун жонли намуналар керак. Шунинг учун Уммат ичида китобларда ўқиганларидан бошқа одамлар кўзига ташланадиган, одамлар фойдаланадиган, таълим оладиган намуналар бўлиши шарт. Бундай намунанинг одамлар ичида бўлмаслиги ва Умматнинг бундай намунани йўқотиши катта зиёндир. Шу муносабат билан мен таъкидлаб айтмоқчиманки: Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг йўлига қайтган дугоналарингизнинг сони анчагина кўпайди ва улар сиздан динингизга яна ҳам қаттиқроқ амал қилишингизни ҳамда фазилатли исломий намуналарда устивор туришингизни талаб қилишмоқда.
Миср, Сурия, Ироқ, Туркия ҳатто Филиппинлар ва Америкада ҳам, афифа покиза муслима сингилларимиз кўп.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, жаҳонда ҳижоб, устиворлик ва динга қатъий риоя қилиш суръат билан кўпаймоқда. Бу ҳақда эшитиб, кўрмоқдамиз, гувоҳлар шоҳид бўлиб, аниқ хабарлар келмоқда. Ўша опа–сингилларимиз сизлардаги соф шаръий билимларга, амалларингизнинг бидъатлардан холи эканига, кўринишларингиз кофираларга менгзамаслигига, мактабларингиз исломий намуна эканига қарашмоқда. Ҳа, шундай. Улар сизлар бераётган таълим дастурларингиз энг тараққийпарвар эканини тушунишмоқда. Агар бу Марказ ҳақида эшитсалар, балки хабарлари ҳам бордир, уларнинг ҳар бири, модомики очиқ экан, бу ерга келиш, бу ердаги яхшиликларни олишни орзу қилишар эди. Чунки бу, очиқ ҳақиқатдир. Зеро мен хориждан келаётган мактуб ва қўнғироқлардан бу нарсани сезмоқдаман. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Аллоҳ таолодан ушбу гумонни воқеъда ҳақиқатга айлантиришини, қилаётган барча ҳаракатларимизга баракалар ато этишини ҳамда Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга бизни муваффақ айлашини сўраб қоламиз.


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Muslimaning mas'uliyati / Муслиманинг масъулияти
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: