• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Аёлларга Рамазон насиҳатлари
Аёлларга Рамазон насиҳатлари
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 04:57 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Рамазоний аёл қандай бўлмоғи лозим?

Муҳтарама синглим: Сиз буюк ойда турганингизни ҳис этмоқдасиз, лекин бу ойни бошқалардан ажратиб турувчи хусусиятлари ва фазилатлари нималар эканини биласизми? Уларни барчасини санаб ўта оласизми?

Кундалик дастур, тавсия ва танбиҳотлар...


МУҚАДДИМА


Оламлар роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар, набий ва расуллар сарвари, пайғамбаримиз Муҳаммад ва у зотнинг оиласи ҳамда саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Амма баъд: Алоҳ таоло айтади: “Рамазон ойидирки, унда одамларга ҳидоят ва ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир.” (Бақара:185)
Бу муборак ойда раҳматлар ёғилади, яхшиликлар тўлиб-тошади, барака кўпаяди ва яхши амаллар ортади. Гуноҳлар ва хатолар кечирилади.

Бу буюк ой кўплаб хусусият ва фазилатлар эгасидир. Мен улар ҳақида, муборак ойда вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида Сиз билан қурбим етгани қадар ўртоқлашиш ниятидаман. Аллоҳ азза ва жалладан ушбу ойда Аллоҳнинг ҳақларини адо этишни насиб айлашини сўровчи муслима аёл биладики, Аллоҳ рўза ва намоз ойига, мағфират ва дўзах оташидан қутилиш ойига етишишдек неъматни насиб этди. Қанча инсонлар борки, бу фазилатдан маҳрумлар, қанчалари ер остида, бир кунгина бўлсада ортга қайтишни орзулаб ётибдилар. Шундай экан, қолган умримиздан, берилган муҳлатдан, бу бир ойлик фурсатдан унумли фойдаланиб қолайлик.

 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 04:59 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
“Рамазоний аёл қандай бўлмоғи лозим” рисоласининг моҳияти

Мақсадимиз, эй муслима синглим, рамазоннинг ҳар бир лаҳзасинии Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштурувчи тоат билан ўтказишдир, бу мукаррам ойнинг моҳиятини тўлиқ англашдир. Ундан нафсингизни ислоҳ қилиш ва бошқа ойларда ҳам поклаб бориш йўлида фойдаланиб қолишдир. Мақсадингиз асло – бугуннинг баъзи аёллари каби – рамазонни ибодатда, қолган ойларни бекорчиликда ўтказиш бўлмасин. Зеро Сиз рамазоннинг роббиси бошқа ойлар ва йилларнинг ҳам роббиси эканлигини аниқ биласизку!

Биласизми?
Амал қилиш учун билиш керак
Муҳтарама синглим: Сиз буюк ойда турганингизни ҳис этмоқдасиз, лекин бу ойни бошқалардан ажратиб турувчи хусусиятлари ва фазилатлари нималар эканини биласизми? Уларни барчасини санаб ўта оласизми? Амалларингиз ва саъй-ҳаракатларингизни янада ошириш учун уларни билмоғингиз лозимдир.

Биринчидан: Билингки, рамазон ойига саломатликда ва омонликда кириб келишингиз- шунинг ўзи буюк неъматдир. Шундай экан, ушбу неъмат ва фазлни ато этган Аллоҳга шукрлар ва мақтовлар айтиш даркор. Қанчадан қанча бемор ва ожизлар борки, рўза ва намозларда мусулмонларга шерик бўлишни истайдилар, аммо Аллоҳ уларни муяссар қилмаган. (Сизга насиб этгани учун) Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин....

Иккинчидан: Рўзанинг мукофоти жуда улуғ бўлиб, уни фақат Аллоҳнинг ўзигина билади. Ҳадиси қудсийда келганидек, Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла деди: Одам фарзандининг барча амаллари ўзи учундир, фақат рўза мен учундир. Унинг мукофотини мен ўзим бераман. Рўза тўсувчидир. Бирортангиз рўза тутган бўлсангиз, аёлига яқинлик қилмасин ва бақириб-чақирмасин. Уни биров сўкса ёки уришса, “мен рўзадорман, мен рўзадорман” деб айтсин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан чиқаётган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушк атридан-да хушбўйроқдир. Рўзадор икки марта хурсанд бўлади: ифтор маҳал оғзини очганидан хурсанд бўлса, роббисига йўлиққан онда рўза тутганидан қувонади” (Бухорий, Муслим.).

Муслим ривоятида шундай келади: “Одам фарзандининг ҳар бир амали учун ўн баробардан етти юз баробаргача савоб ёзилади. Аллоҳ таоло деди: Илло рўза (бундай эмасдир), у мен учундир ва унинг мукофотини ўзим бераман. (Чунки бандам) менинг йўлимда шаҳватдан ва таомдан тийилди...” (Муслим)

Учинчидан: Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ дўзах оловини ундан етмиш йиллик масофага узоқлаштиради. Шундай экан, бир ой рўза тутганнинг ажри қандай бўлади?
Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади: расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Банда Аллоҳ таоло йўлида бир кун рўза тутаркан, ушбу кун учун Аллоҳ таоло унинг юзини дўзах оташидан етмиш йиллик масофага узоқлаштиради” (Насоий).
Бошқа бир ривоятда шундай келади: “Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутган кишидан дўзах оташи юз йиллик масофага узоқлашади”.

Тўртинчидан: Рўза қиёмат куни бандага шафоатчи бўлиб, жаннатга киришига сабаб бўлади.
Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) расулуллоҳдан ривоят қиладилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандага шафоатчи бўладилар. Рўза дейди: “Эй роббим, мен уни таом ва шаҳватдан тўсган эдим, бас, мени унга шафотчи қилгил. Қуръон айтади: Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, бас, мени унга шафоатчи қил! (Расулуллоҳ) дедилар: сўнг улар шафоат қиладилар” (Аҳмад).

Бешинчидан: Ким Аллоҳнинг жамолини кўриш умидида рўза тутса ва бу унинг номаи аъмолига муҳрланса, жаннатга киради.
Ҳузайфа (р.а.)дан ривоят қилинадиган ҳадисда келади: “Набий (с.а.в.)ни бағримга босдим сўнг у зот дедилар: “Ким “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса ва бу унинг номаи аъмолига ёзилса, жаннатга киради. Ким бир кун Аллоҳ жамоли умидида рўза тутса ва бу унинг номаи аъмолига ёзилса, жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг жамоли умидида садақа қилса ва бу унинг номаи аъмолига ёзилса, жаннатга киради”.

Олтинчидан: Жаннатда бир эшик бор, уни “Раййон” дерлар, ундан фақат рўза тутганларгина кирадилар.
Саҳл ибн Саъд (р.а.)дан ривоят қилганларидек, расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Жаннатнинг “Раййон” номли бир эшиги бордир, қиёмат куни ундан рўзадорлар киради, улардан бошқа ҳеч ким кирмас. Рўзадорлар кириб бўлгач, (эшик) ёпилади ва сўнг ҳеч ким кирмайди” (Бухорий).

Еттинчидан: Рамазон ойи рўзаси туфайли аввалда қилинган барча гуноҳлар кечириб юборилади.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: Набий (с.а.в.) дедилар: “Ким қадр кечасини имон ва ажр умидида (иҳтисобан) бедор ўтказса, аввалда қилган гуноҳлари кечирилади. Ким рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, аввалда қилинган гуноҳлари кечирилади” (Бухорий).
“Имон ва ажр умидида” деганнинг маъноси ният ва азму-қарордир. Рўзадор ишонган ва савобдан умидвор бўлган ҳолда, нафсини шунга мойил қилиб, оғринмай, балки катта савоб оламан, деган ишонч билан рўза тутмоғи лозимлигини англатади (Имом Хаттобий таърифи). Бағавий дейди: “Иҳтисоб”дан мурод Аллоҳнинг жамоли ва савоб талабида бўлишликдир”

Саккизинчидан: Рамазонда жаннатлар эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади, Шайтон хор ва мағлуб бўлади..
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилган ҳадисда келишича, расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Рамазон ойи келганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади” (Бухорий ва Муслим).

Тўққизинчидан: Рамазон ойида минг ойдан афзал бўлган Қадр кечаси мавжуддир.
Анас ибн Молик (р.а.) дедилар: “Рамазон ойи кириб келганда расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Кириб келган бу ойда минг ойдан яхшироқ бир кеча бордир. Ким ундан қуруқ қолса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди. Унинг яхшилигидан маҳрум қилинганлардан бошқа ҳеч ким қуруқ қолмас” (Ибн Можа).

Ўнинчидан: Рамазон рўзасини тутаётган одамнинг дуоси қабул бўлади. Аллоҳ бандаларини дўзахдан озод қилади.
Абу Саид ал-Худрий (р.а.)дан ривоят қилинадики, расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Албатта Аллоҳ таборака ва таоло (рамазоннинг) ҳар бир куни ва кечасида (бандаларини дўзах оловидан) озод қилади ва албатта ҳар бир мусулмон учун ҳар бир кун ва тунда дуоси ижобат бўлади”. (Аҳмад)

Мана энди, синглим, бу улуғ ойнинг моҳиятини англадингизми? Бу ойга Аллоҳ таоло қандай фазилатлар индирганини билдингизми? Қалбингизда ушбу ажрларнинг барига рўза орқали эришишга интилиш ҳиссини туйдингизми? Айнан шундай ҳолатда эканлигингиздан асло шубҳаланмайман. Аммо бу истагингизга етишиш учун ишга дадил киришишингиз керак. Бу ютуқлар соҳибларидан бўлиш учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилинг. Аллоҳ азза ва жалладан бизни бу ажрларнинг ҳеч биридан маҳрум қилмаслигини сўраймиз.


* * *
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:04 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муслима аёл-қизларнинг рамазон ойидаги кундалик дастури


Дастурни татбиқ этишдан аввал бир неча изоҳлар билан танишинг:

1- мулоҳаза. Дастур шартларини адо этиш ихлос, холис ният ва кучли иродани талаб этади.
2- мулоҳаза. Дастурдаги тартибга қаттиқ боғланиб қолиш талаб этилмайди. Имкониятдан келиб чиқиб амалларнинг ўрнини алмаштириш, олдин ёки кейинроқ бажариш мумкин.
3- мулоҳаза. Катта оила бекаси, зиммасидаги катта масъулиятни ҳисобга олсак, дастурни тўлиқ бажаришга қодир эмас. Унга, иншааллоҳ, уй ишлари, фарзандларининг тарбияси учун ҳам ажрлар ёзилади. Лекин у қурби етганча амал қилиши, Аллоҳдан ёрдам ва вақтининг баракали бўлишини сўраши лозим. Унинг хаёти бу каби масъулиятлардан холи бўлганлар учун бир ибратдир: “Банд бўлиб қолишингдан аввал бўш вақтингни ғанимат бил”.
4- мулоҳаза. Ушбу дастурнинг татбиғи Аллоҳнинг фитратини ўзгартириб, тунни кунга, кунни тунга алмаштириб қўйганлар учун қийин кечади.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:13 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
БАМДОД


1. Бамдод намозини вақтида адо этиш, сўнг намоз зикрлари ва субҳ зикрларини ўқиш.
2. Бамдод намозидан сўнг қуёш чиққунга қадар Аллоҳнинг зикрини қилиб ва Қуръон тиловат қилиб ўтириш, қуёш чиққач икки ракаатли Ишроқ намозини ўқиш. Ушбу намозни ўқисангиз, ҳаж ва умра ибодатларини тўлиқ адо этгандек бўласиз. Саҳиҳ ҳадисга мувофиқ, бу мукофот Ишроқ намозини ҳар куни ўқисанг, ҳар куни берилади.
3. Ундан кейин савоб умидида ухлаш. (Яъни: Аллоҳнинг ибодатига куч тўплаш учун дам оламан, деган ниятда.)
4. Икки ракаат бўлса-да, Зуҳо намозини адо этиш учун тушдан аввал уйғониш. Бу “солатул-аввобин” (“тавба қилувчилар намози”) бўлиб, ким уни ўқиса, танасининг ҳар бир бўғини учун садақа берган бўлади.

Пайғамбар (с.а.в.) айтганларидек: “Ҳар бир аъзо (бўғин)ингиз учун садақа лозимдир. Ҳар бир тасбиҳ садақадир, ҳар бир ҳамд садақадир, ҳар бир таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ дейишлик) садақадир, ҳар бир такбир садақа, яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир. Зуҳода ўқилган икки ракаат намоз уларнинг ўрнини босади”. (Муслим)
5. Аллоҳнинг зикри ва истиғфор айтган ҳолда уй ишларини бажариш. Агар ишга жуда берилиб кетмаган бўлсангиз, Қуръон тиловат қилиб ишласангиз ҳам бўлади.

ПЕШИН

1. Пешин намозини вақтида ўқиш ва ундан кейинги зикрларни айтиш.
2. Ўзингиз учун намоздан кейин муайян вақт ажратинг ва унда Қуръондан камида бир пора ўқинг. Шунда Рамазон охиригача Қуръонни камида бир маротаба хатм қилиб оласиз.
3. Бироз дам олиш ёки баъзи ишларни ниҳоясига етказиб олиш.

АСР

1. Аср намози ва ундан кейин ўқиладиган дуолар.
2. Ифтор дастурхонини исроф ва дабдабадан йироқ бўлган ҳолда ҳозирлаш. Уй ишларини қилиш жараёнида радио ёки магнитофондан Қуръони карим ҳамда фойдали маърузаларни тинглаб бориш.

ШОМ

1. Ифторлик қилиш. Бу чоғда дуо қилишга эътиборли бўлиш керак, чунки ҳадисларда келганидек, оғиз очар маҳалдаги дуолар ижобат бўлади.
2. Таомни кўп емаслик мустаҳабдир, чунки кўп ейишлик ибодатга дангаса қилиб қўяди ва рўзанинг моҳиятига зид келади.
3. Шом намозини вақтида адо этиш ва таом билан чалғиб қолишдан эҳтиёт бўлиш. Намоздан кейинги дуоларни ва оқшом зикрларини ўқиш.
4. Оила даврасида фойдали нарсаларни ўрганиш, турли бефойда сўзлар, ишлардан йироқ бўлиш. Шунингдек, уй ишлари билан банд бўлиш, болаларга қараш, ифторликнинг қолганини тановул қилиш. Яна радио, журналларда эълон қилинадиган мункар ишлардан холи, исломий мусобақаларда иштирок этиш ҳам мумкин.

ХУФТОН

1. Хуфтон намозини ўз вақтида адо этиш ва ундан кейинги зикрларни айтиш.
2. Уйдами ёки масжиддами, таровеҳ намозини адо этишга эътиборли бўлиш. Агар масжидга чиқиладиган бўлса, ўраниш ва хушбўйланмаслик каби одоб шартларига риоя қилиш.
3. Таровеҳ намозидан кейин қариндошлар, қўни-қўшни ва дўсту биродарлар зиёратига бориш мумкин. Улар билан вақтни бекорга ўтказмай, китоблар ўқиш, таълим олиш, аёлларга хос - таҳорат, ҳайз, нифос кабиларга оид фатволар билан танишиш, ғийбат ва бошқа ҳаром ишлардан четланиш лозим.
4. Саҳарлик тайёрлаб, болалар, хусусан, мактабга борадиганлар ҳолидан хабар олиб, сўнг эртароқ ухлаш.
5. Бедорликдан тийилиб, кечалари ухлашни одат қилинг, чунки тунги уйқуда яхшиликлар, саломатлик ва барака бўлади.
6. Ухлаш чоғида таҳорат билан, ўнг томонга ёнбошлаб ётиш ва уйқуолди дуоларини ўқиш каби пайғамбар (с.а.в.) суннатларини унутманг.
7. Саҳарда барвақт туришга кўзингиз етмаса, витрни ухлашдан аввал ўқиб олинг.
8. Тунда озгина бўлса-да, таҳажжуд намозини ўқиш учун уйғонинг. Кечанинг охирги учинчи қисмида роббимиз таборака ва таоло дунё осмонига тушади ва дейди: “Истиғфор айтгувчи борми, кечираман. Сўровчи борми, сўраганини бераман. Дуо қилувчи борми, ижобат қиламан”. Қайси биримиз Аллоҳнинг мағфирати ва фазлини хоҳламаймиз? Орамизда кимнинг Аллоҳга эҳтиёжи йўқ?
9. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.): “Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бордир” (Бухорий), деган ҳадисларига мувофиқ саҳарликни суннатда белгиланган вақтида, олдинга ҳам сурмай, кечга ҳам қолдирмай тановул қилиш. Саҳарликни бамдодга тақаб қилиш ва унда хурмо ейиш суннатдир. Саҳарликнинг фазилати ҳақида расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: “Албатта Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга саловот йўллайди”. (Табароний ривояти)
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:27 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ҳайзли ва нифосли аёллар ва Рамазон...

Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта, қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига, болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун енгиллик бўлсин, деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан, унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам қазосини тутишга амр қилинган.

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят: «Оишадан: «Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Сен Ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман, холос», дедим.
«Бизга шу ҳол етганда рўзани қазо қилишга амр қилинар эдик ва намозни қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди».
Шарҳ: «Ҳаруро» Куфа яқинидаги бир қишлоқнинг номи бўлиб, Хавориж мазҳаби ўша ерда ташкил топган. Хаворижлар ҳайз туфайли намоз ва рўзани қолдирган аёл икковининг ҳам қазосини бажариши шарт, дейдилар. Муоза розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди, деб сўраганида, у киши бу ҳам намознинг қазосини ўқиш керак деган фикрда шекилли, деб ўйлаб, сен Ҳарурийямисан, яъни, хаворижларданмисан, деб сўрадилар. Муоза розияллоҳу анҳо одоб билан хаворижлардан эмаслигини, билиш учун сўраётганини айтди. Шунда Оиша онамиз шариатнинг амри шундоқ бўлган деб жавоб бердилар. Яъни ҳайз туфайли рўзани тарк қилган аёлга рўзанинг қазосини тутишга амр қилинган, тутган. Ҳайз туфайли намозни тарк қилган аёлга эса намознинг қазосини ўқишга амр қилинмаган, ўқимаган.
Аввалги мусулмонларнинг ҳоллари шундай эди: Шариатнинг каттаю кичик барча амрларини нима учун, деб суриштирмай амалга ошираверганлар. Шариат амрини муҳокама қилишни эп кўрмаганлар. Ҳақиқий мўмин-мусулмон шундай бўлиши керак.
Замон ўтиши билан бунга ўхшаш саволлар кўпаявергач кейин уламоларимиз уларга жавоб беришга ҳам киришганлар. Жумладан, ҳайз туфайли намоз ва рўзани адо эта олмаган аёл нима учун рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди, деган саволга қуйидагича жавоб берганлар.
Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта, қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига, болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун енгиллик бўлсин, деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан, унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам қазосини тутишга амр қилинган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: «Бизлардан биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида оғзини очар ва унинг қазосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила тутишга қодир бўлмай туриб, Шаъбон келиб қолар эди», дедилар». Икки ривоятни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида У зотнинг завжаи мутаҳҳараларидан баъзилари ҳайз ёки нифос туфайли рўза тута олмаса, кейин эса Шаъбон ойи келгунча ҳам қазосини тута олмай юрар эдилар. Яъни қазо бўлган рўзани дарҳол ёки маълум муддатда тутиш шарт эмас экан. Янаги Рамазон келгунча тутса бўлди. Чунки Шаъбондан кейин Рамазон келади. Ривоятда Шаъбон зикр қилиниши ҳам шундан.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазоннинг қазосини хоҳласа тарқоқ, хоҳласа кетма-кет қилади», дедилар. Дора Қутний ривоят қилган. Ибн ал-Жавзий, саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Демак, рўзанинг қазосини тутишда тутилмай қолган кунларнинг ададича кетма-кет тутиш шарт эмас. Хоҳлаганича тутса бўлаверади.
Рамазон ойида рўзани тутмасликка рухсат берадиган узрлар қуйидагилардан иборат:
1. Сафар.
Намозни қаср қилиб ўқишга сабаб бўладиган сафар рўзани тутмасликка ҳам сабаб бўлади. Бундоқ сафарда бўлган одам оғзини очиши ва кейин қазосини тутиб бериши жоиз. Мусофир ўз ихтиёри ила сафарда ҳам рўза тутаверса, яхши бўлади.
2. Беморлик.
Рўза тутса ҳалокатга, қаттиқ машаққатга, хасталикнинг зиёда бўлишига ёки тузалишини орқага сурилишига сабаб бўладиган беморликка учраган киши рўзани очиб кейин қазосини тутиб беради.
3. Ҳомиладорлик.
Агар ҳомиладор аёл ўзига ёки ҳомиласига аввалги тажрибалар ёки мусулмон табиб гапи асосида зарар етишини билиб рўзасини очса рухсат. Кейин имконини топганда қазосини тутиб беради.
4. Эмизуклилик.
Бола эмизаётган аёл ҳам юқоридаги ҳомиладор аёл учун зикр қилинган сабабларга кўра рўзасин тутмай кейин қазосини тутса жоиз.
5. Қарилик.
Ўта қариб қолган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат. Улар ҳар бир тутмаган рўзалари учун бир мискинни тўйдириш ила фидя берадилар.
6. Ким оғир машаққат, очлик ва чанқоқ туфайли рўза тутса ҳалок бўладиган, ақли нуқсонга учрайдиган ёки аъзоларидан бири ишдан чиқадиган бўлса, рўзани имкон топганда қазосини тутиб беради.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:29 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ҳомиладор, эмизувчи... рўзаси



Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ва у(рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомини бериш» ояти қари чол ва қари кампирга тегишли рухсатдир. Икковлари рўзани қийналиб тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берурлар. Ҳомиладор ва эмизукли аёллар қачонки қўрқсалар, оғизларини очурлар ва таом берурлар». Абу Довуд ва Бухорий тафсирда ривоят қилган.

Бухорийнинг лафзида: «Ибн Аббос: «Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Бас, ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» дейилган.
Шарҳ: Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган.
Бу ҳақда «Бақара» сурасида оятлар келган. Биз ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини тушунтириб бермоқдалар.
Мазкур оятга кўра ўта қари чол-кампирларга рўза тутмасликка рухсат бор ва рўзаси тутилмаган ҳар бир кун эвазига бир мискинга таом берсалар мумкин.
Баъзи бир кишилар ўзлари соғ бўлсалар ҳам ёшлари катталиги туфайли рўза тутсалар қийналадиган бўлиб қоладилар. Ана ўшандай кишилар ҳам рўза тутмасалар мумкин. Рўзанинг ўрнига фидя берадилар.
Фидянинг луғавий маъноси, фидо қилиш бўлиб, шариатда маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш фидя бериш, дейилади.
Қариликлари туфайли рўза тута олмайдиганлар учун фидя беришнинг жорий қилиниши бежиз эмас. Унда мискинларнинг манфаати билан бирга ўша рўза тута олмаган кишиларнинг ибодатни адо эта олмаганлари учун афсус-надоматларини енгиллатиш ҳам бор.
Бу ривоятда қари чол ва кампирлар ҳукмига ҳомиладор ва эмизукли аёллар ҳам қўшилиши, агар улар ўз ёш болалари соғлигига зарар етишидан қўрқсалар, оғизларини очиб юришлари мумкинлиги ва кейин фидя беришлари кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда.
Ҳомиладор ва эмизукли аёллар ўзлари ва болаларига зарар етишидан қўрқсалар рўзани очиб юборишларига рухсат бор. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилган.
Аммо мазкур тоифадаги аёллар рўзанинг қазосини тутадими-йўқми, деган масалада хилоф бор.
Ҳанафий мазҳабида, улар рўзанинг қазосини тутадилар, дейилган. Бу мазҳаб уламоларининг ўзларига яраша ҳужжат ва далиллари бор. Қари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани уларнинг кейинчалик ҳам рўза тутолмасликлари эътиборидандир. Чунки улар борган сари қариб заифлашиб бораверадилар. Уларнинг қайтиб ёшариб, рўза тутишларидан умид йўқ.
Ҳомиладор ва эмизукли аёллар эса, вақтинчалик беморга ўхшайдилар. Ҳомилани туғиб, болани кўкракдан ажратгандан сўнг яна рўзани тутиш имконига эга бўладилар. Бир йилда бир келадиган рўзани қазо қилиб тутиш осондир.
Бу ривоятдаги маъно эса ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шахсий фикрлари бўлиб, ояти каримани тафсир эта туриб айтган бўлишлари мумкин.
Худди Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ўзларидан қилинган бошқа бир ривоятда, бу ояти кариманинг тафсирида ҳомиладор ва эмизукли аёл зикр қилинмагани ҳам шуни кўрсатади. Келинг, ўша ривоятни ҳам ўрганайлик.

Яна ўша кишидан ушбу оят ҳақида ривоят қилинади: «Бу рухсат фақат рўзани кўтара олмайдиган ва шифосиз беморгагина берилади». Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Кўриниб турибдики, мазкур ояти каримада кўзда тутилганлар умуман рўза тутишга ярамайдиган ўта қари чолу кампирлар ва тузалишидан умид йўқ беморлардир. Бу тоифадаги кишилар ҳеч рўза тутиш имконига эга бўлмаганлари учун ўрнига фидя беришлари жорий қилинган.
Вақтинчалик рўза тутишда қийинчиликка дучор бўлиб, кейин яна рўза тутишга эга бўладиган мусофир ва тузалишидан умид бор беморларга эса, имкон топганда қазо қилиб тутиб бериш жорий қилинган. Ҳомиладор ва эмизукли аёллар ҳам худди шу - кейин рўза тутиш имконига эга бўладиган кишилар қаторидадирлар.

Абу Қилоба розияллоҳу анҳудан, у киши бир одамдан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ҳожат билан борсам, тушлик овқат қилиб турган эканлар.
«Тушликка кел!» дедилар.
«Мен рўзадорман», дедим.
«Бери кел, сенга рўзадан хабар берай. Албатта, Аллоҳ мусофирдан намознинг ярмини ва рўзани соқит қилгандир. Ҳомиладор ва эмизуклига рухсат бергандир», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Ривоятда номлари зикр қилинаётган ровий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган Молик ибн Анас ал-Каъбий розияллоҳу анҳудирлар. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ходим бўлган машҳур Анас ибн Молик ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан бошқа бир саҳобий эканлигини Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиз аниқлашган.
Кўриниб турибди, Анас ибн Молик ал-Каъбий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳожат билан сафар вақтида борган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушлик қилиб ўтиришлари ва Анас ибн Молик ал-Каъбий розияллоҳу анҳуни ҳам тушликка таклиф қилишлари шуни кўрсатади. Бу маънодаги ҳадисларнинг ҳаммаси Макка фатҳи йили содир бўлгани маълум ва машҳур.
Шу билан бирга бу ривоятдан олим одамнинг одобини кўринг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушлик қилиб ўтирганларини кўрган Анас ибн Молик ал-Каъбий шундоқ қилса ҳам бўлар эканми деб ҳузурларига боради. Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб бўлсин деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўза тутмаслигига ижозат берилган кишиларни тушунтириб қўядилар. Бу иш турли гап-сўзларнинг ҳам олдини олади.
Шунинг учун ҳам етук уламоларимиз кўпчилик ичида тушунмовчиликка сабаб бўладиган вазият вужудга келганда биров сўрамаса ҳам ҳукмни баён қилиб қўядилар. Натижада уни кўпчилик билиб олади ва турли тушунмовчиликлар барҳам топади.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:33 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Рамазонда жинсий яқинлик...

...Гарчи, воқеъликдаги ушбу мисолда иш бир оз енгилроқ бўлиб кўринса ҳам аслида иш ўта оғирдир. Рамазон рўзасининг бир кунини узрсиз ўтказиб юбориш улкан гуноҳдир. Унинг ўрнини тўлдириш жуда ҳам мушкулдир. Ушбу ҳадисда зикр қилинаётган каффоротлар бир кун тутилмай қолган, хато туфайли очилган рўзанинг каффоротидир. Агар ўша миқдор икки ёки уч кунга ўтса, бир ой ёки бир умрга ўтса нима бўлишини бир ўйлаб кўриш керак...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Сени нима ҳалок қилди?» дедилар.
«Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди.
«Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
«Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга): «Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадина)нинг икки чети орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: «Бор! Уни аҳлингга таом қилиб бер», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Рўзадор жинсий яқинлик қилса, рўзаси очилиши.
2. Рўзасини бузган рўзадор каффорот бериши вожиблиги.
3. Энг аввалги каффорат қул озод қилиш экани.
Бу Исломнинг қулдорликка қарши курашининг кўринишларидан бири. Мусулмон кишининг гуноҳини ювишга қул озод қилишнинг шарт қилиб қўйилиши шуни кўрсатмаса, нимани кўрсатар эди! Фақат гуноҳкор қул озод қилишга қодир бўлмасагина, унга қарши бошқа чоралар кўрила бошлайди.
4. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса, кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим.
Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.
Албатта, олтмиш кун кетма-кет рўза тутиш осон эмас. Албатта, бунга қодир бўлиши мумкин кишиларга бошқа чора ҳам йўқ. Лекин ушбу биз ўрганаётган қиссанинг қаҳрамони, аъробийлардан бўлмиш Салама ибн Сахр розияллоҳу анҳу олтмиш кун кетма-кет рўза тутишга қодир эмас эдилар. Бошқа бир ривоятда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» деганларида,
«Рўзани деб шу ҳолга тушиб турибман-ку!» деган.
5. Рамазонда жинсий алоқа қилиб, рўзасини очиб юборган одам икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 мудд - 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир. Ислом дини мискин-фақирларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ҳар бир қулай имкониятни тўлиқ ишга солган.
Ҳадиснинг охирида Салама ибн Сахр розияллоҳу анҳунинг аъробийларга хос соддалик ва очиқликлари гувоҳи бўламиз. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига ҳадя қилиб келтирилган хурмо қобиғидан тўқилган занбилдаги олтмиш мискинга етадиган, олтмиш мудд миқдоридаги хурмони олтмиш мискинга бериш ҳақидаги гапларини эшитиши билан Мадинада ўзидан кўра мискинроқ аҳли байт йўқ эканини эслатди. Бу, ўзим еб қўйсам бўлавермайдими, дегани эди. Шундоқ ҳам бўлди. Лекин буни рўзасини бузгани учун мукофот маъносида тушунмаслик керак. Бу Салама ибн Сахр розияллоҳу анҳунинг ўзига хос. Бошқаларга мумкин эмас. Қолаверса, ҳозирча ўзинг еб тур, кейин топганингда каффоротни берасан, деган маъно ҳам бор.
Жумҳур уламолар жинсий алоқада қатнашгани учун аёл киши ҳам каффорот беради, деганлар.
Гарчи, воқеъликдаги ушбу мисолда иш бир оз енгилроқ бўлиб кўринса ҳам аслида иш ўта оғирдир. Рамазон рўзасининг бир кунини узрсиз ўтказиб юбориш улкан гуноҳдир. Унинг ўрнини тўлдириш жуда ҳам мушкулдир. Ушбу ҳадисда зикр қилинаётган каффоротлар бир кун тутилмай қолган, хато туфайли очилган рўзанинг каффоротидир. Агар ўша миқдор икки ёки уч кунга ўтса, бир ой ёки бир умрга ўтса нима бўлишини бир ўйлаб кўриш керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, узрсиз бир кун рўза тутмаган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам ўша куннинг ўрнини тўлғиза олмайди, деганлар.
Яна бошқа бир ҳадисда бир кун рўза тутмаган одам қирқ йил жаннатнинг исини ҳам ҳидлай олмайди, деганлар. Шунинг учун Аллоҳ етказганига шукр қилиб, рўзани канда қилмай тутиш
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:51 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Аёлларга Рамазон насиҳатлари



...Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно. Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади.
Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.
Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таъолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:55 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Биринчи насиҳат

Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир
Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидандир. Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, гуноҳлар мағфират қилинади, ажр-савоблар кўпайтирилади ва Аллоҳ бандаларини жаҳаннамдан озод қилади.
Набий (с.а.в) айтдилар: «... Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади...». Муттафақун алайҳ.
«Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазон рўзасини тутса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади». Муттафақун алайҳ.
Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофатини ҳам Ўзим бераман». Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Рамазон ойининг ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг жаҳаннамдан озод қиладиган бандалари бор ва ҳар бир мусулмоннинг дуо қилса, ижобат қилинидиган бир дуоси бор». Аҳмад ривояти.
Яна бу ойда қадр кечаси ҳам бор.
«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир». «Қадр», 3.
Муниса опа-сингиллар! Биз Рамазон ойининг баъзи фазилатларини зикр этдик. Бу Аллоҳнинг сизга берган неъматининг нечоғлик улуғлигини баён қилиб беради: Сизни бошқалардан афзал қилиб, Рамазон рўзаси ва қиёми учун тайёрлади. Ўтган Рамазонда биз билан бирга рўза тутган қанча кишилар ҳозир тупроқ остида, қабрларидалар. Бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг, уни гуноҳлар ва ёмонликлар билан қарши олманг. Акс ҳолда, бу неъмат завол топади.
Мана бу шоирнинг сўзи қандай ҳам яхши:

Шукр эт, Аллоҳнинг иноятига,
Токи гуноҳ сабаб топмасин завол.
Омонлик фақат Ҳақ ибодатида,
Ношукр бандага кўп оғир савол.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:57 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Иккинчи насиҳат

Рамазонни қандай қаршилайсиз?
1. Ҳақиқий тавба қилишга шошиш билан...
«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар». «Нур», 31.
2. Ёлғон, ғийбат, чақимчилик, бузуқлик, мусиқа, жоҳилият ясан-тусани, номаҳрамлар билан аралашиш каби барча гуноҳлардан халос бўлиш билан...
3. Рамазонни солиҳ амаллар билан барпо қилишга ҳамда қимматли вақтларни беҳуда сарфламасликка қатъий ният ва олий ҳиммат билан...
4. Зикр, дуо, истиғфор ва Қуръон тиловатини кўпайтириш билан.
5. Беш вақт намозни ўз вақтида, хотиржам ва хушуъ билан адо қилиш.
6. Фарзларни бажаргандан кейин нафл ибодатларни ҳам комил адо қилиш билан.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:57 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Учинчи насиҳат

Муслима тутган рўзаси Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши учун рўзанинг фарзлари, суннатлари ва одобларини ўрганиши лозим. Аёллар рўзасига тегишли бўлган ҳукмларни келтириб ўтамиз.
1. Балоғатга етган, оқила, муқим (мусофир эмас), қодир (касал эмас), ҳайз ва нифос каби ман қилувчилардан холи ҳар бир муслима аёлга рўза тутиш фарз бўлади.
2. Агар навниҳол қиз кундузи балоғатга етса, куннинг қолган қисмида (рўзани бузувчи нарсалардан) тийилиши керак. Чунки унга рўза фарз бўлди. Ойнинг ўтган қисмининг рўзасини қазо қилиб тутиб бериши лозим эмас. Чунки у пайтда унга рўза вожиб эмас эди.
3. Фарз рўзада қалб билан ният қилиш шарт. Тил билан талаффуз қилинмайди. Шунингдек қазо рўза ва каффорат рўзалари каби вожиб рўзаларда ҳам ният шарт.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтадилар: «Кечаси рўза (тутишни ният) қилмаган кишига рўза йўқ. (Яъни рўзаси саҳиҳ эмас)». Аҳмад ривояти.
Рўзани туннинг қайси қисмида ҳатто тонг киришидан бир лаҳза олдин бўлса ҳам ният қилсангиз, рўза дуруст бўлади.
4. Рўзани бузадиган нарсалар еттита;

а) Жимоъ
б) Қучоқлашганда, ўпганда эркак ёки аёлдан маний келиши
в) Емоқ, ичмоқ
г) Озиқлантирувчи укол каби қувват бўладиган нарсалар
д) Қон олдириш йўли билан қон чиқариш
е) Қасддан қайт қилиш
ж) Ҳайз ва нифос қонининг келиши

1. Ҳайз кўрган аёл оқ ипни (яъни ҳайз тугагандан кейин чиқадиган оқиш суюқлик.. Бу билан аёл покланганини билади) кўрса, кечаси рўзани ният қилиб, рўза тутади. Агар аёл покланганини билолмаса, пахта ёки шунга ўхшаш нарса билан артинади. Тоза бўлса, рўза тутади. Ҳайз қони бўлса, рўза тутмайди.
2. Ҳайз кўрган аёл ўз табиатида қолиши афзал. Аллоҳ унга ёзиб қўйган нарсага рози бўлсин ва ҳайзни тўсадиган амалларни қилмасин. Чунки бу (ҳайз) Аллоҳ таъоло Одам алайҳис-салом қизларига ёзиб қўйган нарсадир.
3. Агар нифос кўрган аёл қирқ кун тўлмасдан покланса, рўза тутади ва намоз учун ғусл қилади. Агар нифоси қирқ кундан ўтиб кетса, рўза ниятида ғусл қилади. Тўхтамаётган қонни истиҳоза деб эътиборга олади. Лекин одатий ҳайз вақтига тўғри келса, ҳайз ҳисобланади.
4. Истиҳоза қони рўзани бузмайди.
5. Ҳомиладор ва эмизикли аёл касалга қиёс қилинади. Оғиз очишлари жоиз. Улар қазосини тутиб беришади.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кечди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди». Термизий ривояти.
6. Рўзадор эҳтиёж туғилганда таомни татиб кўриши мумкин. Лекин ютиб юбормайди. Оғзига олган таомни туфлаб ташлаши рўзасини бузмайди.
7. Шом намозидан олдин ифторликни тезлаштириш ва саҳарликни кечиктириш мустаҳаб бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Инсонлар модомики ифторликни тезлаштирар эканлар, яхшиликда давом этадилар». Муттафақун алайҳ.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:58 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Тўртинчи насиҳат

Рамазон рўза ойи, таом ойи эмас
Аллоҳ Рамазон рўзасини мусулмонлар сабрга одатланиши учун фарз қилган. Токи улар нафсларини ва шаҳватларини тийувчи, Роббиларига тақво қилувчи бўлсин.
«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди». «Бақара», 183.
Салафларнинг биридан: «Рўза нима учун машруъ қилинган?»- деб сўралди. У жавоб берди: «Бой ҳам очлик нималигини билиши учун. Шунда камбағални унутмайди».
Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно. Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади.
Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?
Муҳтарама опа-сингиллар! Бу ойни Аллоҳга итоат, ибодат қилмасдан беҳуда ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг. Дарҳақиқат Рамазонга етиб, гуноҳлари кечирилмаган кимса бадбахт бўлибди.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига гавдасини тутиб турадиган бир-икки луқма таом кифоя. Агар иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири таомига, учдан бири ичимлигига ва яна учдан бири эса нафас олишигадир». Аҳмад ва Термизий ривояти.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 05:59 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Бешинчи насиҳат

Рамазон – Қуръон ойидир
Рамазон ойининг Қуръон билан ўзига хос боғлиқлиги бор.
«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва Фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган». «Бақара», 185.
Рамазон ва Қуръон бир-бирига боғлиқдир. Рамазон зикр қилинганда Қуръон ҳам зикр қилинади.
Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в) инсонларнинг энг қўли очиғи эдилар. Рамазонда Жаброил алайҳис-салом билан учрашган пайтларида яна ҳам сахийроқ бўлар эдилар. Жаброил Расулуллоҳ (с.а.в) ҳузурларига Рамазоннинг ҳар кечасида келарди ва Қуръондан таълим берарди. Расулуллоҳ (с.а.в) Жаброил (а.с) билан учрашган пайтларида ҳур шамолдан ҳам яхшиликни (улашувчи) сахийроқ бўлар эдилар». Бухорий ва Муслим ривояти.
Демак Рамазон тунлари Қуръон тиловат қилиш ва Қуръондан дарс қилиш мустаҳаб экан. Чунки кечаси ташвишлар тин олади. Инсон бир хотиржамлик туяди.
«Албатта кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш (тун уйқу-ором вақти бўлгани сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир». «Муззаммил», 6.
Салафлар Рамазонни Қуръон тиловати билан ўтказардилар. Баъзилари Рамазоннинг ҳар ўн кечасида қоим бўлиб Қуръонни хатм қилардилар. Қатода ҳар доим етти кунда хатм қиларди. Рамазонда эса уч кунда хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида ҳар кеча хатм қиларди.
Зуҳрий Рамазон ойи кирса, «Бу ой Қуръон тиловат қилиш ва таом бериш ойидир»- деб айтарди.
Ибн Абдулҳакам айтади: «Молик Рамазон ойи кирганида ҳадис ўқишни ва илм аҳли давраларини тарк қилиб, мусҳафдан Қуръон тиловат қилишга киришар эди».
Абдураззоқ айтади: «Суфён Саврий Рамазон ойи кирганда барча ибодатларни тарк қилиб, Қуръон тиловатига киришарди».
Сиз ҳам Қуръон тиловатини одат қилиб олинг. Шунда қалбингиз уйғонади, нафсингиз покланади ва аъзоларингиз Аллоҳ ҳукмига бўйсунади. Иншааллоҳ Қиёмат куни Қуръоннинг шафоатига ноил бўласиз.
Набий (c.а.в) айтдилар: «Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандага шафоатчи бўлади. Рўза айтади: «Эй Роббим. Мен уни таомдан ва шаҳватдан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Қуръон айтади: «Мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Ҳар иккаласи шафоатчи қилинади». Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 06:00 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Олтинчи насиҳат

Рамазон саховат ва эҳсон ойидир
Набий (с.а.в) аёлларни садақа қилишга чақириб, шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа қилинглар ва кўп истиғфор айтинглар. Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги сизлардан эканини кўрдим». Муслим ривояти.
«Эй аёллар! Тақинчоқларингдан бўлса ҳам, садақа қилинглар». Бухорий ривояти.
Оиша разияллоҳу анҳо онамиз бир куни юз минг садақа қилиб юбордилар. Ўша куни рўзадор эдилар. Хизматчиси айтди: «Инфоқ-эҳсон қилган нарсаларингиздан бир дирҳамига ифторлик қилишингиз учун гўшт сотиб олсангиз бўларди-ку?». Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар эслатганингда, шундай қилган бўлардим».
Рамазонда қилинган саховат бошқа ойда қилинган эҳсондан афзалдир. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в) Рамазонда ҳур эсадиган шамолдан ҳам яхшилик (улашувчи) сахийроқ бўлар эдилар. У кишининг сахийликлари саховатнинг барча турларини ўз ичига олар эди. Аллоҳнинг динини ғолиб қилишда ва бандаларни тўғри йўлга бошлашда Аллоҳ учун илмини, молини ва жонини сарфлар эдилар. Инсонларга кўп томонлама фойда етказар эдилар. Очларни таомлантирар, ваъз-насиҳат қилар, ҳожатларини раво этиб, оғирларини енгил қилар эдилар.
Рўзадорларга таом бериш Рамазондаги саховатлар жумласидандир.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридек ажр бўлади. Лекин (бу билан) рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди». Аҳмад ва Термизий ривояти.
Шунингдек мудом етиб турувчи садақага ҳам ҳарис бўлинг.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Одам боласи вафот этса, амали тўхтайди. Фақат уч нарса тўхтамасдан давом этиб туради; Жорий садақа, фойдаланиладиган илм ёки уни дуо қиладиган солиҳ фарзанд». Муслим ривояти.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 06:00 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Еттинчи насиҳат

Рамазон – кечалари қоим бўлиш ойидир
«Расулуллоҳ (с.а.в) кечалари намоз ўқиб қоим турардилар. Ҳатто оёқлари шишиб кетарди. Саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в)га айтдилар: «Ё Расулуллоҳ! Сиз нимага бундай қиляпсиз, ваҳоланки сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилган-ку?». Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Шукр қилувчи банда бўлмайинми». Муттафақун алайҳ.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Ким иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади». Муттафақун алайҳ.
Аёл ҳам намоз учун масжидга чиқиши мумкин. Лекин уйда ўқиган намози афзал. Набий (с.а.в) айтдилар: «Аёлларингизни масжиддан тўсманглар. (Лекин) уйлари улар учун яхшироқдир». Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.
Ҳофиз ад-Димётий айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в) вақтларида аёллар намозга чиқсалар, кийимлари, ёпинчиқлари билан ўраниб чиқардилар. Ғира-ширада уларни таниб бўлмас эди. Расулуллоҳ (с.а.в) намоз ўқиб салом берсалар, эркакларга: «Аёллар кетгунларича жойларингда ўтиринглар!»- дер эдилар. Шундай бўлса ҳам Расулуллоҳ: «Уйларида ўқиган намозлари афзал»- деб айтдилар. Энди бўяниб, ясан-тусан қилиб,, «таннозхон» бўлиб кўчага чиқадиган аёллар хусусида нима дейсиз?!. Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар Расулуллоҳ (с.а.в) аёлларнинг у кишидан кейин нималар қилганларини билганларида, уларни масжидга чиқишдан тўсиб қўйган бўлар эдилар». Бу Оишанинг саҳобия аёллар хусусида гапирган сўзлари. Оиша разияллоҳу анҳо бизнинг замона аёлларини кўрганларида нима дер эдилар?».
Оқила аёл масжидга чиқмоқчи бўлса, салафларнинг аёллари каби ўраниб, мастура бўлиб чиқиши керак.
Аёлнинг нияти тўғри бўлсин. Яъни намозни адо қилиш учун ва Аллоҳнинг оятларини эшитиш учун боряпман, деб ният қилиб олсин. Бу уни хотиржамлик, виқор ва бошқаларнинг этиборини ўзига тортмасдан юришга чақиради.
Баъзи аёллар машинада ёлғиз ҳайдовчи билан масжидга борадилар. Натижада нафл ибодат қиламан деб ҳаром ишга қўл уришади. Бу жоҳиллик ва нодонликдан бошқа нарса эмас.
Аёл кишига уйидан чиқаётганида хушбўйлик сепиш мумкин эмас.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Қайси аёл хушбўйлик сепса, биз билан бирга хуфтон намозига ҳозир бўлмасин». Муслим ривояти.
Аёллар агар ўз ҳолига ташлаб қўйилса йиғлаб, бақириб ёки масжиддаги нарсаларни ўйнаб, атрофдаги мусулмонлар хаёлини чалғитадиган ёш болаларни ўзлари билан бирга намозга олиб чиқмасинлар.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 06:01 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Саккизинчи насиҳат

Тана аъзоларининг рўзаси
Муҳтарама опа-сингиллар! Рўзадор ўзининг аъзоларини гуноҳлардан тияди. Кўзлари ҳаромга қарашдан, қулоқлари ёлғон, ғийбат, чақимчилик, мусиқа каби ҳаром овозларни эшитишдан тийилади. Қўллари зулмдан, оёқлари ҳаромга боришдан, тили ғийбат, ёлғон, туҳмат ва бузуқ сўзлардан, қорни еб-ичишдан ҳамда фаржи қўшилишдан тийилади. Фақат фойдали ва яхши сўзларни сўзлайди. Рўзасига зарар етказадиган ёки бузиб юборадиган беҳаё, бузуқ сўзларни гапирмайди. Шунингдек мусулмонларнинг шаънига ёлғон, ғийбат, чақимчилик ва ҳасад тўқимайди.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Ким ёлғонни, унга амал қилишни ва жоҳилликни тарк қилмас экан, унинг емай-ичмай юришининг Аллоҳга бирор-бир ҳожати йўқ». Бухорий ривояти.
«Агар биронтангиз рўза тутса, бузуқ сўзни айтмасин, бақирмасин. Бирортаси уни ҳақорат қилса ёки уришса: «Мен рўзадорман»- деб айтсин». Муттафақун алайҳ.
Фақат еб-ичишдан тийилиб, мусулмонларнинг гўштлари ва обрўларига чангал солишдан тийилмаган кимсага Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ушбу сўзлари тааллуқлидир. «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзадан насибалари фақат очлик ва ташналик бўлади». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 06:02 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Тўққизинчи насиҳат

Рамазон ойида вақтни беҳуда ўтказмаслик учун амалий қадамлар
Муслима опа-сингиллар! Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг. Жаннатга яқинлаштирадиган ва жаҳаннамдан узоқлаштирадиган ишларда Рамазон кеча ва кундузларини ғанимат билинг. Албатта, бу Аллоҳга итоат қилиб, маъсиятлардан узоқлашиш билан бўлади. Рамазонни хайрли ўтказиш учун қуйидагиларга риоя қилинг.
1. Уйдан фақат зарурат ёки ибодат учун чиқинг.
2. Бозорларда айланиб юрманг. Хусусан Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўзингизни ушланг. Ҳайит учун кийим-кечакларни охирги ўн кунликкача ёки Рамазонгача харид қилиш ҳам мумкин.
3. Беҳуда меҳмондорчиликларни йиғиштиринг. Агар касални кўриш каби сабабли зиёрат бўлса, узоқ ўтириб қолманг.
4. Ёмон давралардан четланинг. У ерлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон, бошқаларнинг устидан кулиб, таъна етказиш мажлисларидир.
5. Мусобақаларга, (топишмоқ) бошқотирма ечишга, кино ва сериаллар кўришга вақтингизни кетказманг. Акс ҳолда сиз Рамазондан фойдалана олмайсиз.
6. Бомдодгача бедор бўлишдан четланинг. Чунки бу намозларни зое қилишга ва кун бўйи ухлашга олиб боради.
7. Ёмонлар суҳбатидан қочинг.
8. Кунни ухлаб ўтказманг. Баъзи бировлар бомдоддан кейин уйқуга кетиб, пешиндан кейин уйғонадилар. Бу қанақа рўза бўлди?
9. Бутун вақтингиз турли егуликлар тайёрлаш билан ўтмасин.
10. Вақтни ясан-тусан қилиб, бўяниб-тараниб ойна олдида ўтказманг.
11. Вақтни телефонда гаплашишга сарфламанг. Бу иймони заифларнинг очлик ва чанқоқни енгиш учун тутган йўлларидир. Агар Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, дарс қилганларида, улар учун яхшироқ бўларди.
12. Талашиб-тортишишдан йироқ бўлинг. Чунки бу фақат вақтни зое кетказиш ва ҳаром ишларни қилишга олиб боради. Агар сиз билан кимдир тортишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман»- деб айтинг.
 
OSIYODate: Shanba, 13-Avg-2011, 06:03 | Message # 18
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ўнинчи насиҳат

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги
Муслима опа-сингиллар! Рамазон ойининг йигирма куни ортда қолди. Яна ўн кун фурсат бор. Агар ўтиб кетган кунларда сусткашлик қилган бўлсангиз, қолган ўн кунни ғанимат билинг. Чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.
«Расулуллоҳ (с.а.в) (охирги) ўн кунликда кечасини бедорлик билан ўтказардилар, оила аъзоларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар». Муттафақун алайҳ.
Бу саноқли кунларни баъзи инсонлар ғанимат билишади. Баъзилар эса ҳасратда қолишади.
Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг аёли кечаси унга шундай дерди: «Кеча ўтиб кетди. Йўл эса узоқ. Озуқамиз жуда оз. Солиҳларнинг карвони узоқлашиб бораяпти. Биз эса ортда қолиб кетдик».
Аллоҳ таъоло Ўз фазли билан «Қадр кечаси»ни охирги ўн куннинг бирида қилиб қўйди. Бу охирги ўн куннинг тоқ кунларида бўлади. Оиша разияллоҳу анҳодан: Расулуллоҳ (с.а.в) айтардилар: «Қадр кечасини Рамазонда охирги ўн куннинг тоқ кунларидан қидиринглар». Муттафақун алайҳ.
Қадр кечаси улуғ кеча ва ғанимат фурсатдир. Унда қилинган ибодат минг ойлик ибодатдан яхшидир. Шунинг учун Набий (с.а.в) айтдилар: «Албатта бу ой келди. Унда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким бу кечадан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина бебаҳра қолади». Ибн Можа ривояти.
Қадр кечасини талабида бедор бўлинг. Бу улуғ ажрдан маҳрум бўлманг. Агар сиз охирги ўн куннинг барча кечаларида қоим бўлсангиз ҳамда уни ибодат ва тоат билан ўтказсангиз, шубҳасиз қадр кечасига етасиз.
Қадр кечасида қилинадиган дуо. Оиша разияллоҳу анҳо Набий (с.а.в)дан сўрадилар: «Агар қадр кечасига етсам нима деб дуо қилай?». У киши дедилар: «Эй Аллоҳим! Сен авф этгувчисан. Авфни яхши кўрасан. Мени авф этгин». Аҳмад ва Термизий ривояти.
Муҳаммад (с.а.в)га, аҳли оилаларига ҳамда асҳобларига салоту саломлар бўлсин!
 
DURDONDate: Dushanba, 15-Avg-2011, 16:31 | Message # 19
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

Ҳайзли ва нифосли аёллар ва Рамазон.

Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта, қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига, болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун енгиллик бўлсин, деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан, унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам қазосини тутишга амр қилинган.

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят: «Оишадан: «Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Сен Ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман, холос», дедим.
«Бизга шу ҳол етганда рўзани қазо қилишга амр қилинар эдик ва намозни қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди».
Шарҳ: «Ҳаруро» Куфа яқинидаги бир қишлоқнинг номи бўлиб, Хавориж мазҳаби ўша ерда ташкил топган. Хаворижлар ҳайз туфайли намоз ва рўзани қолдирган аёл икковининг ҳам қазосини бажариши шарт, дейдилар. Муоза розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди, деб сўраганида, у киши бу ҳам намознинг қазосини ўқиш керак деган фикрда шекилли, деб ўйлаб, сен Ҳарурийямисан, яъни, хаворижларданмисан, деб сўрадилар. Муоза розияллоҳу анҳо одоб билан хаворижлардан эмаслигини, билиш учун сўраётганини айтди. Шунда Оиша онамиз шариатнинг амри шундоқ бўлган деб жавоб бердилар. Яъни ҳайз туфайли рўзани тарк қилган аёлга рўзанинг қазосини тутишга амр қилинган, тутган. Ҳайз туфайли намозни тарк қилган аёлга эса намознинг қазосини ўқишга амр қилинмаган, ўқимаган.
Аввалги мусулмонларнинг ҳоллари шундай эди: Шариатнинг каттаю кичик барча амрларини нима учун, деб суриштирмай амалга ошираверганлар. Шариат амрини муҳокама қилишни эп кўрмаганлар. Ҳақиқий мўмин-мусулмон шундай бўлиши керак.
Замон ўтиши билан бунга ўхшаш саволлар кўпаявергач кейин уламоларимиз уларга жавоб беришга ҳам киришганлар. Жумладан, ҳайз туфайли намоз ва рўзани адо эта олмаган аёл нима учун рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди, деган саволга қуйидагича жавоб берганлар.
Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш марта. Агар аёл кишидан ҳайз пайтида ўқимаган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинса, албатта, қийинчилик юзага келади. Муслима аёл уй-жойига, болаларига, эрига қараши керак. Шунинг учун енгиллик бўлсин, деб ундан ҳайз вақтида тарк қилган намозларининг қазосини ўқиш талаб қилинмаган. Рўза эса оз бўлганидан, унинг савобидан аёл кишини маҳрум қилмаслик учун ҳам қазосини тутишга амр қилинган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: «Бизлардан биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида оғзини очар ва унинг қазосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила тутишга қодир бўлмай туриб, Шаъбон келиб қолар эди», дедилар». Икки ривоятни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида У зотнинг завжаи мутаҳҳараларидан баъзилари ҳайз ёки нифос туфайли рўза тута олмаса, кейин эса Шаъбон ойи келгунча ҳам қазосини тута олмай юрар эдилар. Яъни қазо бўлган рўзани дарҳол ёки маълум муддатда тутиш шарт эмас экан. Янаги Рамазон келгунча тутса бўлди. Чунки Шаъбондан кейин Рамазон келади. Ривоятда Шаъбон зикр қилиниши ҳам шундан.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазоннинг қазосини хоҳласа тарқоқ, хоҳласа кетма-кет қилади», дедилар. Дора Қутний ривоят қилган. Ибн ал-Жавзий, саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Демак, рўзанинг қазосини тутишда тутилмай қолган кунларнинг ададича кетма-кет тутиш шарт эмас. Хоҳлаганича тутса бўлаверади.
Рамазон ойида рўзани тутмасликка рухсат берадиган узрлар қуйидагилардан иборат:
1. Сафар.
Намозни қаср қилиб ўқишга сабаб бўладиган сафар рўзани тутмасликка ҳам сабаб бўлади. Бундоқ сафарда бўлган одам оғзини очиши ва кейин қазосини тутиб бериши жоиз. Мусофир ўз ихтиёри ила сафарда ҳам рўза тутаверса, яхши бўлади.
2. Беморлик.
Рўза тутса ҳалокатга, қаттиқ машаққатга, хасталикнинг зиёда бўлишига ёки тузалишини орқага сурилишига сабаб бўладиган беморликка учраган киши рўзани очиб кейин қазосини тутиб беради.
3. Ҳомиладорлик.
Агар ҳомиладор аёл ўзига ёки ҳомиласига аввалги тажрибалар ёки мусулмон табиб гапи асосида зарар етишини билиб рўзасини очса рухсат. Кейин имконини топганда қазосини тутиб беради.
4. Эмизуклилик.
Бола эмизаётган аёл ҳам юқоридаги ҳомиладор аёл учун зикр қилинган сабабларга кўра рўзасин тутмай кейин қазосини тутса жоиз.
5. Қарилик.
Ўта қариб қолган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат. Улар ҳар бир тутмаган рўзалари учун бир мискинни тўйдириш ила фидя берадилар.
6. Ким оғир машаққат, очлик ва чанқоқ туфайли рўза тутса ҳалок бўладиган, ақли нуқсонга учрайдиган ёки аъзоларидан бири ишдан чиқадиган бўлса, рўзани имкон топганда қазосини тутиб беради.


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Аёлларга Рамазон насиҳатлари
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: