• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Islomda muslimalar libosi haqida
Islomda muslimalar libosi haqida
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 20:55 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:




 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:10 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

Муслималар ҳижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва «муҳтарама» деб ҳис қилишларини айтар эдилар (ҳижоб – Ислом динида аёлларга фарз қилинган камтарона либос бўлиб, уларнинг гўзаллигини, баданларини ва қадди қоматларини бегона кўзлардан тўсиб туради). Энди эса бунинг илмий тарзда исботланган ҳикмати борлиги аниқланди.

Психолог Сюзан Фиске ҳамда Принстон университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари соғлом эркаклар бош миясини магнит-резонансли томография воситасида текшириб кўришди. Текширилаётган эркакларга ярим яланғоч ҳамда тўлиқ кийинган эркак ва аёлларнинг бир қатор фотосуратлари кўрсатиб турилди. Баданлари очиқ аёлларни кўрган эркакларда аниқ ва очиқ-ойдин қўзғалиш кузатилди. Суратдаги аёлларнинг бадани қанчалик очиқ бўлса, эркаклар бош мия пўстлоғининг олд мотор ҳудуди ҳамда ўрта чакка қисмининг орқа томонида (премоторная кора головного мозга и задняя часть средней височной борозды) қўзғалиш шунча кучли бўлди. Маълумки, миянинг бу қисмлари асбоб-ускуналар билан ишлар, қўлларнинг ҳаракати ва умуман бирор амалга ундаш каби ҳатти-ҳаракатларни бошқаради (Сикара, Дель-Амор).

«Гўё эркаклар шу заҳоти ўзларида бу аёлларга нисбатан уйғонган истак-ҳоҳиш ҳақида ўйлай бошладилар», - деди Фиске хоним 12-16 февраль кунлари Чикагода бўлиб ўтган Америка фанни ривожлантириш уюшмасининг ҳар йили бўлиб ўтадиган учрашувида. «Улар бу фотосуратларга одамлар жонли жисмларга қарагандек қарадилар», - дейди у (Николсон).

Эркакларнинг ўзлаштириш қобилиятлари синаб кўрилганда, улар чўмилиш кийимларини кийган аёлларнинг юзлари кўрсатилмаган суратларини бошқаларга кўра яхшироқ эслаб қолганлари маълум бўлди, ваҳоланки улар бу суратларга бор-йўғи бир лаҳза кўз ташлаган эдилар, холос (Ландау).

Фиске хоним ўз гуруҳи билан эркакларнинг аёлларга нисбатан адоват кайфиятини ҳам синаб кўрди. Маълум бўишича, тажовузкорроқ эркаклар чўмилиш кийимидаги аёлларнинг суратларини томоша қилаётганда уларнинг миясидаги ўз фикрини ва бошқаларнинг ҳиссиётларини ўйлаб кўришни (оддий қилиб айтганда, ўйлаб иш қилишни) бошқарувчи ҳудудларда фаолият энг кам бўлган.

«Бу пайтда эркаклар аёлларнинг ақли ҳақида ўйлаб ҳам кўрмас эканлар», - дейди Фиске хоним (Сикара, Дель-Аморе, Ландау).

Хуллас, эркаклар ўзларининг жозибасини бўрттириб кўрсатувчи аёлларни инсонийликдан узоқроқ деб қабул қилар эканлар.

Фискенинг «IslamOnline»га тақдим қилган маърузасига кўра, эркакларнинг атрофдаги воқеликни фаҳмлаб олиш тизими тормозланиб қолса, улар шаҳвоний ҳисларни қўзғатувчи аёлларнинг инсонийлик даражасини паст деб қабул қилар эканлар (Сикара).

Фиске хонимнинг айтишича, инсонда бошқа бир киши ҳақда бундай ёмон таассурот ҳосил бўлиши лаборатория тадқиқотларида кам учрайдиган ҳолдир. Бунга ўхшаш ҳолат фақат бир марта - яқинда «National Geographic»да чоп этилган мақолада қайд этилган эди. Унга кўра, тажрибада иштирок этган кишиларга дайдилар ва наркоманларнинг фотосуратлари кўрсатилганда уларда нафрат ва ижирғаниш ҳислари уйғонганлиги кузатилган (Дель-Аморе).

Эркаклар ярим яланғоч аёлларнинг суратини кўрганда уйсиз дайдиларни кўргандагидек ҳолатга тушмадилар. Аксинча, тадқиқотлар бу эркакларнинг фотосуратдаги чўмилиш кийими кийган аёлларни «итариб юборгиси», «қўлига олгиси», «тутиб олгиси» келганлигини қайд этди (Дель-Аморе, Ландау).

Ушбу тадқиқотда иширок этган Принстон университети битирувчиси Мина Сикаранинг фикрича, эркаклар ўз аёллари ёки опа-сингилларига очиқ либос кийган аёлларга қарагандек қарамайдилар.

Бунинг устига, эркаклар тўлиқ ўранган аёлларнинг суратларини кўрганда ўз фикрларини асосан учинчи шахсда – «у итариб юборди», «қўлида кўтариб турибди», «тутиб олди» шаклида билдирганлар. Бу эса, Фиске хонимнинг фикрича, эркаклар ўранган аёлларни мустақил, ҳур аёллар деб қабул қилишларини, уларга нисбатан бирор ҳатти-ҳаракат содир этиш фикридан узоқ бўлишларини кўрсатади (Эшльман, Ландау)


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:12 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Аёлнинг либоси қанчалик тўлиқ бўлса, унга ҳурмат шунчалик кўп бўлади

Фиске хонимнинг айтишича, тадқиқот натижалари аёллар учун, айниқса эркак-аёллар аралаш бўладиган шароитларда ишлайдиган ғоятда муҳим хулосаларга олиб келади. Ўз аёллик жозибасини бўрттириб кўрсатиб юрадиган аёлларга кўп назар солиш эркакларнинг ўша аёлларга бўлган муносабатига ва бунинг оқибатларига бевосита таъсир кўрсатади (Ландау, Сэмпл).

Лоуренс университети профессори Питер Глик олиб борган тадқиқотда эркакларнинг аёлларга салбий муносабатда бўлиш сабаблари ўрганилди. Маълум бўлишича, ишхонада очиқ-сочиқ кийиниб юрадиган аёлларнинг савияси ва ақл-заковати, айниқса улар раҳбар лавозимда бўлсалар, эркакларнинг наздида пастроқ туюлар экан. «DiversityJobs» маълумотларига кўра, профессор Гликнинг тадқиқотларида «юқори мансаб, раҳбар лавозимда ишловчи аёллар қўл остидагиларнинг ҳурматига сазовор бўлишлари учун камтарона ва анъанавий кийинишлари керак»лиги қайд этилган.

Бир қатор тадқиқотлар ҳам порнографияни томоша қилиш ва аёлларга нисбатан тажовуз ҳолатлари, шу жумладан зўрлашлар ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини кўрсатмоқда. Босния ва Ироқда бўлиб ўтган урушларда мисли кўрилмаган ғайриинсоний жиноятларини содир қилган солдатларнинг аксарияти порнографиянинг ашаддий ишқибозлари эканлиги, ҳатто бундай суратларни қотилликлардан кейин «ўзига келиш» учун томоша қилишлари маълум бўлган (Чу, Риджали).

Фиске хоним ўз тадқиқот натижалари бошқа олимларнинг хулосалари билан солиштириб кўриб, юқоридаги мазмундаги теледастурларни томоша қилиш ҳам инсоннинг зўравонликка бўлган эмоционал сезгисини сусайтириб юборишини қайд этди.

Ғурур ва ишонч

Камтарона ва анъанавий бичимдаги либосларнинг афзаллиги очиқ-ойдин бўлишига қарамай, ОАВда ҳижоб ҳақидаги фикрлар муслималарни камситилган, ҳақсизлардек тасвирлайди. Бироқ, Карен Дэниэльсон хоним ҳижоб аёл кишида ўзига ишонч ва ғурур ҳиссини мустаҳкамлайди.

Дэниэльсон хоним асли америкалик бўлиб, Иорданияда яшар эканлар. Ҳижобни илк бор йигирма йил аввал, 1983 йилда муслима бўлганларидан кейин кийган эканлар. «Кўчада ҳижобда юраман. Ҳижобдалигимда менинг эркаклар учун гўзал ёки хунуклигимни ҳеч ким кўра олмайди, - дейдилар Карен «IslamOnline» мухбирига. - Мени ўзимнинг аҳлоқим ва заковатимга қарабгина баҳолашлари мумкин. Бу имкониятни менга ҳижобим беради. Чунки мен кўзга ташланмайдиган, эркакларнинг эътиборини тортмайдиган либосда камтарона қиёфада бўламан».

«Мен ҳижобда ўзлигимни сақлаб қоламан, ўз фикрим, ўз қарашларимга эга бўламан, - суҳбатга қўшилади Сумайя Финнигэн. – Мен ҳамма нима деса шуни гапирмайман, ҳамма нима кийса шуни киймайман, мен қандай либос кийишни ўз эътиқодимдан келиб чиқиб танлайман. Бу эса мен учун мутлақо ҳурриятдир».

1979 йилда Исломни қабул қилган америкалик муслима Билқис Муҳаммаднинг фикри ҳам худди шундай. Унинг айтишича, ҳижоб «аёлнинг ўзини ҳам, унинг атрофидагиларни ҳам камтарликка, ҳаёли бўлишга ундаб туради». Бугунги кунда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган Билқис хоним қадди-қоматини ҳам, юзини ҳам бегона кўзлардан тўсиб юради ва «бу нарса атрофдагиларни, айниқса бегона эркакларни кўзи ва тилини тийиб юришга мажбур қилади, менга бекорчи гап айтишга йўл бермайди» дейди.

Ҳижоб ва хавфсизлик

Иорданияда яшовчи яна бир америкалик аёл - Кари Абудейи ўн икки ёшидан буён Исломда экан. У ҳам «IslamOnline»га интервью беришга рози бўлди. «Мен ҳижобда юрсам, камтарона кийинсам, ўзимни мутлақо хавфсиз сезаман», - дейди у. «Бу мени эркаклардан тўсувчи, уларнинг назарларидан, менга ва менинг номусимга ҳурматсизлик қилишларидан ҳимоя қилувчи пардамдир. Бу парда мени тасодифан кўзи тушиб қолган бегона эркакнинг инстинктив (беихтиёр) синовчан назар ташлашидан, уларда менга нисбатан шаҳвоний майл уйғонишидан, ҳатто очиқ-сочиқ либос кийганларни кўрганда уларнинг фикридан ўтадиган хаёллардан ҳам ҳимоя қила олади».

Кари хоним сўзида давом этиб, шундай дейди: «Бу сенга шилқимлик қиладиган эркаклардан, уларнинг ёнингга келиб олишидан, гап отиб, сенга тикилиб туришидан ва ҳатто қўл теккизишидан ҳимоя қилувчи мустаҳкам зирҳли қалқондир».

Асли Лондонлик Финнигэн хоним ҳижоб кийишни «Парвардигоримга итоат рамзи, аёлни жисмоний жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам ҳимоя қилиш» деб ҳисоблайди ва ҳозирги ҳолатини 1999 йилда Исломга кириб, ҳижоб кийгунгача бўлган давр билан қиёслайди. «Баъзан, кимдир ортимдан эргашиб келмаяптимикан, деб ҳатто ўз уйимга етиб олгунча қўрққанимдан сал ёпиқроқ кийим кийиб олсам бўлар экан, деб афсусланган пайтларим бўларди. Ҳар куни кечқурун уйга қайтар эканман, менга кимдир ташланиб қолмасмикан, номусимга тажовуз қилиб қолмасмикан, деб ортимга қўрқа-писа қараб келарди», - деб эслайди Финнигэн хоним.

Тўғри, аёлнинг ҳулқи ёки кийимидан қатъи назар унга тажовуз қиладиганлар ҳам топилади, - тан олади Билқис хоним. Бироқ, унинг фикрича, муслиманинг ҳижоби «кўнгилсиз жисмоний тажовузлардан қўшимча ҳимоядир».

«Ҳижобнинг асосий мақсадларидан бири – аёлни маиший бузуқ кишиларнинг назаридан, шилқимлик қилиб, гап отадиганлардан ҳимоя қилишдир», - дейди ар-Риёддаги ал-Имом университети профессори шайх Риёд ал-Мусаймирий.

«IslamToday» нашрига кўра, баъзи ғарб шарҳловчилари аёлнинг рўмол ўраши унинг ижтимоий мавқеи пастроқлигини тан олишидир, деб ҳисоблайдилар. «Бундан ҳам қаттиқ адашиш мумкинми? Ахир Қуръони каримда бундай либосдан мақсад аёлнинг атрофдагилар томонидан ҳурмат қилинишидадир, деб очиқ-ойдин айтилган-ку. Ҳижоб аёлнинг номидан атрофдагиларга «Мени инсон сифатида ҳурмат қил, шаҳватни қондириш омили сифатида эмас» деб туради, деб ёзади «IslamToday».

Билқис хоним ҳижоб кийишда бир лаҳза ҳам иккиланмаганларини айтадилар. «Менда хавфсизлик муаммоси бўлмаган. Мен бу ҳақда ҳеч қачон ўйлаб ҳам кўрмаганман», - дейди у. «Бу Аллоҳнинг фарзларини адо қилиш масаласи эди. Мен Исломни қабул қилиб, унинг ярмигагина риоя қилиб, бахтли бўла олмас эдим ахир. Мен ё муслима бўлиб, шариат аҳкомларига энг тўлиқ тарзда амал қилишим ёки аввалги ҳолимда қолишим керак эди».

«Менинг бу либосим менга ҳам, атрофдагиларга ҳам менинг кимлигимни, аҳлоқимни, динимни эслатиб туради, - суҳбатга яна қўшилади Дэниэльсон хоним. - Бу энг олий мақом хавфсизликдир. Бу тафаккур ва соғлом қалбдир. Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин!»

Амель С. Абдуллоҳ – адиба, публицист, таржимон. Саломатлик, фан, технологиялар, маданият, тарих, тилшунослик ва маориф мавзуларидаги 200 ортиқ мақола муаллифи


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:19 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:




Либос одоблари

Иймонга мос келмаган кийим тўғрисида

Давримиз аёлининг диндорлик, ахлоқ, номус ҳақидаги тушунчалари билан бирга ёқаси очиқ кўйлаклар кийиши, очиқ-сочиқ юриши ички дунёси билан зидлашади. Уйида эрларига ҳокисорона муомала ва кўринишда бўлиб, ташқарида бегона кўзларга гўзал кўриниш эҳтиёжини ҳис этган аёллар бошқаларга нисбатан ҳар қанча яхши ниятли, холис, пок қалбли эканликларини сўзласалар-да, бу ишлари ўз қадр-қимматларига қарорларига мувофиқ ҳаракат эмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши тушунмоқдалар.

Исломда кийим одам танасини кўз-кўз ёки намойиш қилиш учун эмас, ўраниш, беркитиш учун кийилади. Кийим жинсий майлни кучайтирмоқ, уйғотмоқ учун эмас, аксинча тинчлантирмоқ, камайтирмоқ учундир. Маънавий юксалиш инсонни моддий машаққатга ташламайди. Ислом фақат моддиятга йўл кўрсатиб, уни назорат қилади. Диннинг ғояси жисмга беэътиборлик ёки инсонни дунёдан узоқлаштириш эмас, Ислом инсон ҳиссиётларининг мўътадиллигини сақлайди. Ўзини фақат танадан иборат деб билиб, жисмдан фойдаланишдан бошқа нарсани ўйламайдиганлардан бўлмаслиги учун ўлчов, чегара қўяди.

Эркак ҳар жойда, дуч келган аёлдан хоҳлаганча фойдаланишини дин таъқиқлаган. Ислом бу борада аёллар учун исломий кийиниш қоидаларини кўрсатиб, аёллар зиммасига мажбурият юклаган.

Ислом буюрган шаклда кийинмаганлар ўзларини қанчалик яланғоч эканликларини билмасалар ҳам, кийинганмиз дея ўйласалар ҳам, ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) ифодалаганларидек “кийинган яланғочлар”дир.

Яланғочлик луғатда “ҳеч нарса киймаган ҳолат, ечинганлик, урён, устида либос бўлмаслик” мазмунида келади. Яланғочлик исломий маънода эса, авратлари бутунлай ёки қисман очиқ маъносидадир. Яланғочлик – Ислом дини бошқа инсонлардан ҳимояланиш учун ўрашни амр этган тана аъзоларининг очиқ қолишидир. Балоғатга етган қизларнинг ёки хотинларнинг турмушга чиқиши мумкин бўлган эркакларга вужудининг ҳар қандай бир (аврат ҳисобланган) аъзосини кўрсатиши яланғочлик саналади. Яланғочлик динимизга кўра бир фитнадир. Террор инсоннинг танини ўлдираркан, яланғочлик эса ҳам инсон баданини, ҳам руҳини ўлдирмоқда. Яланғочлик туфайли уялиш туйғуси йўқолади. Аллоҳ Зулжалол таъкидлаган ёмон туйғу ва ҳатти-ҳаракатлардан тийилмоқ ва қочмоқ ҳаё (уялиш туйғуси)дир. Ҳаё – уялиш ва ор маъносидадир.

Ислом атамасига кўра ҳаёнинг бошқа бир таърифи; мункар (ёмон ва ҳаром)дан чекинмоқ, узоқлашмоқ, қочмоқ ва инсон ўз-ўзини айбламоғидир. Уялмоқ – нотўғри хоҳишдан тийилмоқдир, шариат таъқиқлаган иш-ҳаракатлардан тўхтамоқ ва хижолат бўлмоқ туйғусидир. Уялиш туйғуси инсонни яхшиликка йўллаб, ёмонликдан қайтарувчи бўлгани учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) иймоннинг бир шохи деганлар.

“Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган одам, бошини ва бошидаги кўз, тил, қулоқ каби аъзоларини, қорнини ва қорин бўшлиғидаги аъзоларини (Аллоҳнинг амрига зид ҳаракатдан) тийсин, (аксинча) ўлимни ва чириб йўқ бўлажагини хотирласин. Охиратни истаган дунё безакларини тарк этади. Буларни адо этган, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё этган (уялган) бўлур” .

Тасаттур қоидалари уйланиш ва оила қуришни ҳимоя қилади. Эркак билан аёл орасидаги фитна, адашиш сабаби аввало эркак билан аёлнинг бирга бўлиши ва дўст тутинишидир. Динимиз мажбурий ҳоллардан ташқари аёл ва эркак бирга бўлишини хавфли ҳисоблайди. Шариат бу сақланишни фақат қариндошлик ва эҳтиёт чора-чегаралари ичида жоиз кўради. Жаноби ҳақ аёл билан эркакни ҳассос яратган ва бу икки жинс орасида маълум бир чегара қўйган. Бу икки жинс орасидаги фарқлилик ҳолатига шундай мисол келтиришимиз мумкин. Урғочи билан эркак (зид) қарама-қарши (жинс) баҳоланади. Позитив (+) ва негатив (–) сифатида таърифлайдиган бўлсак, бу баҳолар аёл ва эркак орасидаги тортишиш қувватини етиштиради. Эркакнинг аёлга бўлган шаҳвати сабабли эркак билан аёл орасига тушадиган таъсирга тўсиқ бўлувчи тасаттур аёл билан эркакнинг аралашувини ман қилади. Яланғочлик туғдирган чегарасизлик аёл ва эркакни бир-бирига гиж-гижлаб, уйланиш ва оила қуриш тамалларини бузади.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:21 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Жинсий эркинлик келтирган хасталиклар

Ялонғочлик “маданияти” билан бирга келган жинсий эркинлик тери-таносил хасталикларини тезлик билан ёйилишига сабаб бўлди. Қадимдан қолган жинсий хасталиклар давоси бугун осонроқ бўлса ҳам, янги пайдо бўлаётган хасталиклар қаршисида тиб илми даволашда ожизлик сезмоқда. Баъзи одамларда асоратини қолдирган бу хасталиклар кўпинча ўлимга сабаб бўлмоқда.

Сўзак (гонорея), заҳм (сифилис), харрас ва кейинги йилларда пайдо бўлган хламидия каби бузуқ жинсий муносабатдан ҳосил бўлувчи хасталиклар, буларни ҳам йўлда қолдирувчи ОИТС хасталиклари бор.

Сўзак сийдик йўлларини яллиғлаб, яралайди. Бу хасталикка учраганлар бутунлай соғайиб, аввалги ҳолларига қайтишлари мушкул. Сийдик қопига, жигар ва бошқа аъзоларига ҳам зарари бор. Бу касаллик сўзак хасталиклари билан оғриган одам билан алоқада бўлганларга юқади. Аёллар бепушт бўлиб қолишлари мумкин. Заҳм микроблари барча аъзоларга тарқалади, наслдан-наслга ўтади, осон юқади.

Хламидия аёл-эркакка бир хил таъсир этади. Ҳеч қандай белги бермасдан вужудга ёйилиш хусусиятига эга. Насл борасида аёл учун таҳликали. Хасталик аёлдан туғилган болага ўтиб, мия асорати ва саратон (рак) касалига олиб келиш хавфи бор.

ОИТС вируси сабаб бўлган хасталик эса ўта хавфли ва ҳалокатли. Бу вирус дастлаб француз Л. Монтагниэр, сўнгра америкалик Роберт Галло томонидан 1984 йилда топилди. Бу хасталикка энг аввал 1980 йилда Нью-Йоркда дуч келинди. Африкадан, хусусан Хаитидан келган жуфт жинс сайёҳлар бу вирусни қисқа вақтда Америкадаги жуфт жинсларга тарқатди.

HTLV-3 вируси вужудни хасталиклардан ҳимоя қиладиган Т ёрдамчи ҳужайраларини йўқотади. Кейинги босқичда ўпка яллиғланиши, саратон ва шунга ўхшаш касалликлар бошланиши мумкин. Хусусан, ҳужайра пардасида ёмон қабариқлар пайдо бўлиб, бу ОИТС эканини далиллайди. Бу пуфакчалар терида бинафшаранг доғлар ҳосил қилади. Қон, туфук, маний ва жинсий алоқа орқали бошқага ўтади. ОИТС вируси хусусан бир жансдагилар ва бисексуалларда ва улар билан алоқада бўлганларда тез урчийди. Инсоннинг касалликларга қарши қобилиятини йўқотади.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:24 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Оятларнинг нузул сабаблари

Али ибн Абу Толибдан (р.а.) ривоят қилинишича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) замонида Мадина кўчаларида кетаётган бир аёл ва бир эркак рўбарў келишганида қарашади. Шайтон бу боқишларини бир-бирига ёқтиришга ҳаракат қилади. Киши бир томондан юрар ва у аёлга қарарди. Боши аёл тарафга бурилган бўлгани учун олдиндан чиққан бир деворга урилиб, бурнини қонатди; “Аллоҳга (ж.ж.) қасамки, Расулуллоҳга (с.а.в.) бориб, вазиятни тушунтирмагунимча бурнимнинг қонини ювмайман”, деб қасам ичди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бориб воқеани айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) “Бурнингни деворга уриб қонатганинг гуноҳингнинг жазосидир”, дедилар. Шундан сўнг мўмин эркакларга: “Кўзни (ҳаромга қарашдан) тўсинглар...” ояти нозил бўлди.

Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий шундай ривоят қилади: “Асмо бинти Мирсаъднинг (р.а.) Бани Ҳориса ерларида бир хурмозори бор эди. Аёллар у ерга этак тутмасдан, кўкси, сочлари ва оёқларидаги тақинчоқларини кўрсатиб, очиқ ҳолда борардилар. Асмо (р.а.) “Бу кўринишингиз нақадар чиркин!” дедилар. Шундан сўнг, “Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар...” ояти нозил бўлди”.

Оят тафсиридаги тафсилотлар

Биринчи кузатиш: Аллоҳ таолонинг “Кўзларини тийсинлар” ва “Номусларини қўрисин” сўзларидаги ҳикмат шуки, номаҳрам аёлларга боқиш зино элчиси, ёмонликларнинг бошидир. Назарлар қалб элчиси бўлгани учун, кўринган манзаралар инсонни ўзига тортиб, қийнайди. Зеро, ҳар кўрганингни адо этолмайсан, баъзи кўрганларингга сабр қилолмайсан. Зеро, қараш билан мубтало бўлиш мумкин. Бундан сақланмоқ қийин. Кўз ҳар нарсани қалбга етказадиган эшикдир, йўлдир. Инсон бу йўл орқали гуноҳга ботади. Чунки, боқиш табассумга, табассум саломга, салом суҳбатга, суҳбат келишувга, келишув эса, ғайри машруъ ишга васила бўлади.

Иккинчи кузатиш: Оятдаги “кўзларини тийсинлар” амри ҳар нарса учун эмас, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга тегишлидир.

Учинчи кузатиш: Оятдаги “Зийнатларини очмасинлар” таъбири зийнатлар тақилган жойларни, шу сабабли зийнатлар беркитилишини ифодалайди.

Замаҳшарий айтадилар: “Оятда зийнат жойининг зикр этилишидан ҳикмат; зийнат жойларни беркитиш зарурлигини ифода этилишидир. Чунки, Аллоҳ таоло “Зийнатларини очмасинлар” дея буюрар экан, аслида зийнат жойларининг очилмаслигини қасд этган, яъни, мақсад қилиб қўйган. Чунки, тақилмаган зийнатларнинг кўриниши ҳаром эмас. Бу жиҳатидан зийнатларнинг таъқиқланишига зарурат йўқ. Демак, аслида таъқиқлангани – зийнатлар тақиладиган жойлардир” .

Тўртинчи кузатиш: баъзи олимларнинг фикрига кўра, одам кўз билан завқлангани каби, қулоқ билан ҳам лаззатланади. Шунинг учун, Аллоҳ аёллар юрганларида, “ҳамда кўриниб турадиган бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар!...” деб буюради. Чунки оёқлар ерга урилганда тақилган зийнатларнинг масалан, қўнғироқчаларнинг овози эшитилади. Бу овоз эркакларга аёл келганини билдириб, шаҳвоний хоҳишларини қўзғайди. Шу сабабдан бу оят ҳам аввалги оятда бўлгани каби зийнат тақилган аъзолари, оёқларининг очилиши ҳаромлигига далолат этади. Хуллас, шаҳватни қўзғайдиган атр-упа, нозли юриш ва нозли суҳбатлашишлар ҳам таъқиқланади. Чунки, Аллоҳ таоло: “...Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангларки, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса тамаъ қилиб қолур..”, деган. Бу оятдан англашиладики, аёллар атайлаб овозларига майинлик, оҳанг бериб, товушларини титратиб номаҳрам эркакларга сўзламасинлар, чунки бундан ўртада шаръий бўлмаган муносабат келиб чиқиши, бу эса кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин.

Бешинчи кузатиш: “Кўзни тийиш”нинг бир неча фойдалари бор:

1. Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилган бўлади.

2. Бир ўқ каби қалбни яралайдиган манзаралардан ҳимояланган бўлади.

3. Қалб қувватланади.

4. Қалб ёмон нарсалар билан машғул бўлмайди. Аллоҳ билан боғланишга, машғул бўлишга одатлантиради, имкон пайдо қилади.

5. Қалбни нурли қилади.

6. Қалбга (заковат) фаросат беради.

7. Шайтон кирадиган йўлларни беркитган бўлади.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:26 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Эркак ва аёлда аврат чегаралари

Оятдаги “Номусларини асрасинлар” деган калима аврат жойларининг ўралиши фарзлигига далолатдир. Зеро, бу оят номусни асрашни амр этгани каби бошқаларнинг кўзларидан аврат жойларни ҳам ҳимоя қилишни буюрмоқда.

Фақиҳлар аврат жойлар очиқ бўлиши ҳаромлиги тўғрисида билиттифоқлар, фақат аврат чегаралари хусусида ихтилоф этганлар.

Эркакнинг эркакка нисбатан аврати

Эркакнинг эркакка нисбатан аврати киндигидан тизза остига қадар. Мазкур жойларга бошқа эркакнинг қараши ҳаром. Бундан ташқари жойларга қараш ҳаром эмас. Чунки, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бир эркак бошқа бир эркакнинг аврат жойига, бир аёл ҳам, бошқа бир аёлнинг аврат жойига қарамасин!”, деб буюрганлар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнида ҳеч ким бўлмаса ҳам ечинишни ва аврат жойларини очишни тақиқлаганлар. “Қип-яланғоч бўлиб, ечинманг. Зеро, шундай малаклар борки, сиздан фақат ҳожатхонада эканингизда ва жуфтингиз билан қўшилаётганингизда ажрашади” .

Эркакнинг аёлга нисбатан аврати

Хоҳ маҳрам, хоҳ номаҳрам бўлсин, эркакнинг аёлга нисбатан аврати эркакка нисбатан бўлгани каби киндигидан тиззасининнг остига қадар. Фақат эр-хотиннинг орасида аврат жойлар йўқ. “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, улар маломат қилинувчи эмаслар!” (Мўъминун сураси, 5-6-оятлар).

Аёлнинг аёлга нисбатан аврати

Аёлларнинг аёлларга нисбатан аврати эркакларнинг эркакларга нисбатан аврати кабидир, киндикдан тизза остига қадар. Шунга кўра, бир аёлга бошқа бир аёлнинг киндигидан тиззаси остигача бўлган аъзоларига қараш ҳаромдир. Бундан ташқари жойларга қараш мумкин.

Аёлнинг эркакларга нисбатан аврати

Саҳиҳ (ишончли) қарашга кўра, аёлнинг эркакка нисбатан аврати бутун вужудидир. Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг қараши шундай. Ҳатто имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а.) бу хусусда: “Аёлларнинг бутун вужуди аврат бўлганидек, тирноқлари ҳам авратдир”, деганлар .

Имом Абу Ҳанифа (р.а.) ва Имом Молик (р.а.) фикрига кўра, аёлнинг қўллари ва юзидан ташқари бутун вужуди авратдир .

Ушбу қарашларнинг ўзига хос далиллари бор, шулар хусусида бир оз тўхталамиз:

Ҳанафийлар ва моликийларнинг далиллари: ҳанафийлар ва моликийларнинг юз ва қўлларнинг аврат эмаслиги қуйидагилар: “Булардан кўриниб турганлари мустасно” ояти юз ва қўлларнинг очиқ бўлиш заруратига, уларнинг аврат эмаслигига ишорат этмоқда. Бу қараш баъзи саҳобий ва тобеинларда ҳам ривоят этилган. Ҳақиқатда, Саид ибн Жубайр (р.а.): “Булардан кўриниб турганлари мустасно” оятидан мақсад “юз ва қўллардир”, деганлар.

Шу ерда нега бизнинг диёрда момоларимиз паранжида юришган, деган савол туғилиши мумкин. Ўша даврда аёллар гоҳ сачвонларини тушириб, гоҳ очиб юришган, масалан бозорларда очишган. У даврларда замон нотинч, тез-тез урушлар бўлиб турган. Аёлларнинг юзларини ёпиб юришлари уларни ана шундай вазиятларда озор топмасликлари учун, уларни асраш учун бўлган. Осуда пайтларда эса юзни очиб юришларига шариат қаршилик кўрсатмаган.

Шофеъий ва ҳанбалийларнинг далиллари: шофеъий ва ҳанбалийларнинг юз ва қўллар аврат эканига далиллари Китобдаги: “Зийнатларини очмасинлар” ояти. Бу ояти карима зийнатларни очишни ҳаром қилган. Зийнат икки хилдир – бири яратилишдан бўлган зийнат, иккинчиси эса эришилган зийнат. Юз яратилишдан бўлган бир зийнатдир. Ҳатто гўзалликнинг асли фитна ва фасод манбаидир. Эришилган зийнат эса кийилган гўзал либос, тақинчоқлар, кўзга сурилган сурма, қўлга қўйилган хинага ўхшаш нарсалардир. Ояти карима аёлларга қайдсиз, шартсиз равишда эркакларга аъзоларини ва зийнатларини очишни таъқиқлайди, ҳаром қилади. Шофеъий ва ҳанбалийлар фикрига кўра, “Булардан кўриниб турганлари мустасно” ифодасидан мақсад, қасдсиз ўз-ўзидан, яъни, ихтиёрсиз очилган қисмидир. Масалан, шамол аёлнинг ёпинчиғини, рўмолини кўтариб очиб юбориши. Чунки оят маъноси: “Аёллар зийнатларини қатъиян очмасинлар. Очган тақдирда танқид этилади. Қасдсиз ўз-ўзидан, шамол каби ихтиёрсиз нарсалар сабаби билан очилса танқид этилмайди”. Шундай экан, юз-қўл ҳам очилиши таъқиқланган зийнатлардандир.

Юз ва қўлнинг аврат эмаслигини даъво қилган олимлар юз ва қўлларда ҳеч бир зийнат ашёси бўлмаслигини ва буларнинг очилиши фитнага сабаб бўлмаслигини шарт қилиб қўймоқдалар.

Аёллар зийнатларини кўрсатиши мумкин бўлган маҳрамлар

Қуръони карим аёллар зийнатларини кўрсатиши мумкин бўлган эрдан ташқари маҳрам эркакларни умумий ҳукмдан истисно тарзда бирма-бир санаган. Бунинг ҳикмати оятда зикр қилинган эркаклар билан аёлнинг давомли муомалада ва бирга бўлиш заруратидир. Бу эркаклар аёл ила қариндошлик риштаси билан боғлиқ ва фитнага ўрин йўқ.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:27 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Аёлларнинг маҳрамлари

1. Эр. Эр хотинининг барча жойларига, бутун вужудига қараши мубоҳдир. Оятда истисно этилган аъзолардан ташқари барча аъзолардан манфаатланиши мумкин.

Қуртубий шундай дедилар: “Аёлнинг эри ва жориянинг хўжайини унинг бутун вужудига боқиши мумкин бўлганидек, бир истиснодан ташқари барча аъзоларидан ҳам фойдалана олади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло аёл зийнатларини кўрсатиши мумкин бўлган эркаклар саноғини эр билан бошлагандир”.

2. Ота ва боболар. Аёлнинг ота ва она томонидан оталари айни ҳукмдадир.

3. Эрнинг отаси.

4. Аёлнинг ўз ўғиллари, эрнинг ўғиллари ва набиралари.

5. Аёлнинг қариндоши (ака-ука, опа-сингил)лари. Хоҳ ота-онаси бир, хоҳ фақат она ёки ота бир қариндоши бўлсин, фарқи йўқ.

6. Қариндош (ака-ука, опа-сингил)ларнинг ўғиллари.

Саналганларнинг бари аёлга маҳрамдирлар. Булар олдида зийнатларини очиш мубоҳдир.

Аллоҳ таоло бу оятда амаки ва тоғаларига оид ҳукмни баён этмаган. Барча фақиҳларга кўра амаки ва тоғаларнинг ҳукмлари ҳам маҳрамият жиҳатидан яқинлик даражалари саналган кишилар билан бирдир. Амаки ва тоғалар ота ҳукмида бўлгани учун оятда алоҳида саналмаган.

Оятда саналган насаб йўли билан қариндош эркаклар аёлнинг маҳрами бўлгани каби бир онанинг сутини эмганлар ҳам аёлнинг маҳрамлари ҳисобланади. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.) “Уйланиши насаб йўли сабабли ҳаром бўлган аёллар ва сут эмишганлар ҳам бир-бирларига ҳаромдирлар”, дея марҳамат қилганлар.

Мусулмон аёлларнинг ғайридин аёлларга нисбатан аврати. Фақиҳлар бу хусусда ихтилоф этганлар. Баъзи олимларга кўра, оятдаги “ўз аёллари” дан мурод “мусулмон аёллар”дир. Салафнинг кўпчилиги шу фикрда.

Қуртубий шундай дедилар: “Оятдаги “ўз аёллари”дан мақсад “мусулмон аёллар”дир. Шундай бўлса, мўмин аёл мушрик, зиммий ва кофир аёл қаршисида вужудининг бирор жойини очиши ҳалол эмасдир. Фақат жориялар ҳукми мустаснодир”.

Баъзи олимлар фикрига кўра, насоро (христиан) бир аёлнинг мусулмон бир аёлни ўпиши ёки мусулмон бир аёлнинг мушрик бир аёлга аврат жойидан ташқари ерларини (ўринларини) кўрсатиши макруҳдир.

Оятдаги аёлга эҳтиёжсизлар кимлар?

Ояти карима аёлга эҳтиёжи бўлмаган эркакларни эркаклик ҳукмидан истисно этган. Аёл нелигини билмаган, аёлга нисбатан хоҳишсиз, ақлсиз эркаклар қаршисида зийнатларини очишда ҳеч бир гуноҳ йўқ. Чунки, булар аёлларга ёмон кўз билан қарай олмайдилар. Оятдан саҳиҳ маъно чиқарилиши ва оят мақсадини аниқлаш учун баъзи саҳобий, тобеин ва муфассирларнинг оят тафсири хусусидаги қарашларини келтирамиз:

Ибни Аббос (р.а.) фикрига кўра, “эҳтиёжи бўлмаган”дан мурод аёлларга ҳеч эҳтиёжи қолмаган эркаклардир.

Абу Қатода (р.а.) фикрига кўра, фақат қорин тўйдириш учун уйга келган эркаклардир.

Бу хусусда бир неча қараш бор. Буларнинг ҳаммаси оятдаги “эҳтиёж бўлмаган”лардан мурод, ё эркаклик кучини йўқотган, жинсий қувват ва хоҳиши сўнган ёки жинсият соҳасида ҳеч нарса тушунмайдиган ақли нуқсонли эркакларни ифодалайди.

Аёллар неча ёшли болалар олдида ўранмасликлари мумкин?

Уламолар оятдаги “ҳали аёлларнинг яширин жойларидан хабардор бўлмаган болалар” ифодасида ихтилоф этганлар. Баъзи олимлар фикрига кўра, балоғатга етмаган болалар назарда тутилган. Баъзи олимлар фикрига кўра эса, болалиги туфайли аёлнинг махфий бўлмаган жойларини фарқлай олмайдиган болалардир. Бу болалар ўн ёшга етмаган бўлишлари керак. Бола балоғатга етмаган бўлса-да, аёлнинг махфий жойларини тушунса, аёллар бундай болалар олдида зийнатларини кўрсатмаслиги янада уйғундир.

Аёл овози авратми?

Ислом фитна-фасодга сабаб бўлувчи ҳар нарсани ҳаром қилган. Ҳатто аёллар юраётганда оёқларини ерга қаттиқ уришини ҳам таъқиқлаган. Чунки, аёлнинг оёқ товуши эркакникидан фарқли. Шу жиҳатдан эркак қалбида аёлга хоҳиш уйғотади. Ҳақиқатда Аллоҳ марҳамат қилмоқда: “ҳамда кўриниб турадиган бошқа зийнатларни кўрсатмасинлар! ”

Ҳанафийлар бу оятга таяниб, аёл овозини ҳам аврат эканига ҳукм этганлар. Бу оятда аёллар оёғидаги тақинчоқлар овози тақиқланмоқда. Аёл овози эса, тақинчоқ овозидан жозибалидир. Шу сабабдан тақиқ зарурийдир.

Баъзи муфассирларнинг фикрига кўра, “Бу оят аёлнинг баланд овозда суҳбатлашиши ҳаром эканига далолат этади. Чунки, аёл овози тақинчоқлар овозидан кўпроқ фитна уйғотади. Шунинг учун бу оят аёл овозини таъқиқлаганига далолат этгани каби мазҳабимиз аёл азон айтишини таъқиқлаган. Эркаклик ҳиссини уйғотиши билан фитна ва шубҳа туғдириши туфайли аёл юзига қарашнинг ҳам ҳаром эканига далолат этади”.

Имом Шофеъий ва бошқа баъзи олимлар эса аёл овози аврат эмаслигига ҳукм этганлар. Зеро, аёл олиш-бериш қилиши, гувоҳлик бериши жоиздир. Бу ҳолда гапириши, суҳбатлашиши зарурийдир.

Фитнадан амин бўлиш шарти билангина аёл овози аврат эмас. Зеро, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хотинлари эркаклар билан суҳбатлашар, ҳадис ривоят этардилар. Шубҳасиз, суҳбатлашиб ҳадис ривоят этган эркаклар орасида уларга маҳрам бўлмаган эркаклар ҳам бор эди. Буларнинг суҳбатларига ҳеч бир саҳобий эътироз этмаган.

Яна аёл қўлларидаги билакузуклари, қўлларини соллантириб, кўз-кўз этиб, керилиб ёки нозланиб юришлари ҳаромдир. Тор ва жозибаси рангли либосларда кўчага чиқиши, чиқаётиб хушбўй сепиши, суриши ва эркаклар эътиборини тортадиган шаклда юриши ва суҳбатлашиши ножоиз. Чунки, Аллоҳ марҳамат қилмоқда: “...Бас, сизлар (номаҳрам эркаларга) майин сўз қилмангларки, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангизлар! Ўз уйларингизда қарор топинглар, (кўчага чиққанларингизда эса) илгари жаҳолият (даври) ясанишидек ясанмангизлар...” (Аҳзоб сураси, 32-33-оятлар).

Фасод кўпайиши, тарқалиши, ахлоқнинг бузилиши, эркакнинг ҳаракатсизлиги ва ғайратсизлигидандир. Номусини қизғанмаган, асрамаган кимса мусулмон бўлмайди. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уч синф (гуруҳ, табақа) инсон борки, жаннатга ҳам киролмайди, жаннат ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Ўзини эркакларга ўхшатган, давомли (маст қилувчи) ичкилик ичганлар ва даюслар”, деб марҳамат қилдилар. Асҳоби киром: “Даюс ким?”, деб сўрадилар. “Аҳли оиласини эркаклардан қизғанмайдиганлардир”, дея жавоб бердилар Пайғамбаримиз (с.а.в.).


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:31 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Аёллар либоси I

Аллоҳ таоло:

«Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир», деган (Аҳзоб, 59).



Шарҳ: Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга аввало ўз жуфтлари ва қизларига жилбобларини ўзларига яқинлаштиришни буюришга амр этмоқда. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари ва қизларининг шарафлари улуғ бўлгани учун бу ишни ҳаммадан олдин улар қилмоқлари лозимдир.

Жилбоб устдан кийиладиган ёки ёпиладиган кенг либосдир. Мўмина аёлни бошқа аёллардан ажратиб турадиган бу кийим турли мусулмон ўлкаларда турлича бўлган. Лекин ҳаммаси ҳам мўмина аёлни ёмон кўздан сақлаш, уни бошқа аёллардан ажратиш каби вазифаларни адо этган.

Жоҳилият даврида аёллар очиқ-сочиқ юришар эди. Турли кийимлар кийиб, кўча-куйда эркакларнинг эътиборини ўзларига тортишга ҳаракат қилишарди. Шунинг учун, фосиқ ва фожирлар уларнинг ҳам ортларидан тушишган, гап отишган, турли қилиқлар қилишган. Ўша фосиқ ва фожирларга мўминлар эътироз билдириб, Ислом дини мўмина аёлларга бундай муносабатда бўлишни манъ қилганини айтганларида, улар биз буларнинг мўмина эканини билмабмиз, мўмина эмас, балки чўри бўлса керак, деб ўйлабмиз, дейишган.

Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин эса, шароит тамоман ўзгарган.



Имом ибн Абу Ҳотим Умму Салама онамиздан қилган ривоятда у киши розияллоҳу анҳо:

«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар» ояти нозил бўлганидан кейин ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек сокинлик билан чиқардилар», деганлар.

Ҳа, исломий ҳижоб кийими мўмина аёлларнинг мўминалик аломатлари–белгиларидир. Бу нарса оятда ҳам таъкидланмоқда.



«Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир».

Яъни, жилбобларига ўраниб, ёпинчиқ ёпиниб юришлари, мўмина аёлларнинг бошқалардан ажраб, мўминаликлари танилмоғи учун яқинроқдир. Уларнинг фосиқ ва фожирларнинг озорига учрамасликларига яқинроқдир.

Ушбу ояти карима тафсирида машҳур тафсирчилардан ал-Суддий қуйидагиларни айтадилар:

«Мадина аҳлининг баъзи фосиқ одамлари кечаси бўлиши билан шаҳар кўчаларига чиқиб, аёлларнинг йўлларини тўсар эдилар. Мадина аҳлининг масканлари тор эди. Аёллар қазои ҳожатга кечаси ташқарига чиқардилар. Фосиқлар шуни кутиб турар эдилар. Кейин жилбоб ёпинган аёлни кўрсалар, бу ҳур экан, деб ўзларини тиядиган, жилбоби йўқ аёлни кўрсалар, бу чўри экан, деб унга ташланадиган бўлдилар».

Бу гапга изоҳнинг ҳожати йўқ. Ҳар ким ўзи тушуниб олса, бўлади, деб ўйлаймиз.



«Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир».

Ушбу оят нозил бўлгунича ўтган амалларни Ўзи кечиради. Бу борадаги ҳисоб-китоб, оят нозил бўлганидан кейин бошланади.

Агар шунда ҳам кофирлар, мунофиқлар, фосиқ ва фожирлар мўмин ва мўминаларга озор беришдан тўхтамасалар, унда Аллоҳ таоло бошқача чора кўради.



Аллоҳ таоло яна:

«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига…», деган (Нур, 31).

Ушбу иқтибос «Нур» сурасидаги машҳур оятнинг бир бўлагидир. Фойда тўлиқ бўлиши учун оят кариманинг қолганини ҳам келтириб, сўнгра шарҳига ўтайлик.



«…Ё оталарига, ё эрларининг оталарига, ё ўғилларига, ё эрларининг ўғилларига, ё ака-укаларига, ё ака-укаларининг ўғилларига, ё опа-сингилларининг ўғилларига, ё аёлларига, ё ўз қўлларида мулк бўлганларга, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга, ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар».

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва аврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришини буюрмоқда.



«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар..»

Мусулмон эркаклар каби, муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари керак. Чунки аёлларнинг эркакларга давомли назар солишлари ҳам ўртада фитна, ҳаром ишлар, зино келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, аёл киши бошқа аёлнинг авратига назар солиши ҳам манъ этилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.

Уламоларимиз Қуръони Карим оятларини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини чуқур ўрганиб чиқиб, аёлларнинг эркакларга назар солишида енгил йўл тутилганини таъкидлашган.

Аёллар бир жойда ўтириб олиб, номаҳрам эркакка ноўрин қарамоқликлари ҳаром. Аммо кўча-кўйдаги ёки ҳаром бўлмаган ўйинлар ўйнаётган эркакларга узоқдан қарасалар, майли.

Имом Бухорий, Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни ҳабашийларнинг масжиддаги ўйинларига қараб турганларида Оиша онамиз ҳам У зотнинг орқаларидан туриб томоша қилганлар. У зот Оиша онамизни улардан тўсиб турганлар. Онамиз ўзларига малол келгандагина қайтиб кетганлар.

Шу билан бирга, ўша пайтда аёлларнинг масжид, бозор ва бошқа жойларга боришига рухсат берилган. Сафарларга чиққанлар. Табиийки, бу ҳолатларда эркакларни кўрадилар.



 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:34 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


«...фаржларини сақласинлар...»

Бу ибора эркаклардаги каби аёлларда ҳам икки маънони ифода этади: аёллар фаржларини ҳаром иш, зинодан сақласинлар ҳамда бировнинг назари тушишидан сақласинлар.

Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати - юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Маълумки, муслима аёлга баданини номаҳрам эркаклардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Мўмина-муслима аёл шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак. Бунинг учун эса, юзи ва икки кафтидан бошқа бутун танасини тўсиб турадиган кийим киймоғи лозим. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган, тор бўлмаслиги ҳам зарур. Номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак.

Имом Абу Довуд Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асмаа бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва:

«Эй Асмаа, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган.

Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Оиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки:

«Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутамлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутамча жой қолди».

Ҳанафий мазҳаби уламо аҳли аёл кишига юз ва кафтларини очиб юришга изн берар эканлар, юз ва қўлни зийнатламасдан, табиий ҳолда тутишни шарт қилиб қўядилар.



«...ва зийнатларини кўрсатмасинлар...»

Зийнат деганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади.

Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол қилинган. Чунки чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Ҳар бир аёл чиройли кўрингиси келади. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, аммо аёл кишининг зийнатга бўлган рағбати ўзгармайди. Ислом аёл кишидаги ушбу рағбатни эътиборга олади. Аёл кишига зийнатланишга рухсат беради. Шу маънода эркакларга ҳаром қилинган тилла, кумуш ва шойи-ипаклар аёллар учун ҳалолдир.

Лекин Исломда ушбу зебу зийнатнинг таъсир доираси тартибга солинган. Аёлларнинг зебу зийнатлари номаҳрам–бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишга, шаҳвоний ҳисларини қўзғашга, фитна чиқишига ва зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак. Аёл киши, шунинг учун ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим.



«...магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса, (майли)».

Яъни, беркитишнинг имкони бўлмай қолганда гуноҳ эмас. Мисол учун, беихтиёр шамол турибми ёки бошқа сабабданми, зийнати зоҳир бўлиб кўриниб қолса, гуноҳ ҳисобланмайди.



«Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар».

Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин.

Ушбу амру фармонларни ҳақиқий мўмина аёллар улкан итоат билан кутиб олганлар. Чунки уларнинг қалблари илоҳий нур ила мунаввар эди. Уларнинг нафслари зийнатларини кўз-кўз қилишни истаса ҳам, ўзлари Аллоҳнинг фармонига сўзсиз бўйсунганлар. Жоҳилият даврида аёллар иффат ва шарм-ҳаё билан кийинишни билмас эдилар. Чиройларини кўз-кўз қилишда мусобақалашар эдилар. Соч ўримларини, бўйинларини, томоқларини, қулоқларидаги тақинчоқларини, ҳатто кўксиларини очиб юрар эдилар. Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин мўмина аёллар тамоман бошқа ҳолатга кирдилар. Буни Оиша онамиз ҳам жуда яхши англатиб қўйганлар.

Имом Бухорий қилган ривоятда Оиша онамиз қуйидагиларни айтадилар:

«Биринчи муҳожир аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» оятини нозил қилиши билан дарҳол жилбоб-тўнларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар».

Имом Абу Довуд қилган ривоятда эса, София бинти Шайбар розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар:

«Биз Оишанинг олдида ўтириб Қурайш аёллари ва уларнинг фазилатларини зикр қилдик.

Шунда Оиша розияллоҳу анҳо:

«Албатта, Қурайш аёлларининг фазли бор. Аммо мен, Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг китобини тақсимлашда ва нозил бўлган нарсага иймон келтириш борасида ансорий аёллардан афзалини кўрмадим. Сураи «Нур»даги «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» ояти нозил бўлганда эрлари Аллоҳ улар учун нозил этган нарсани тиловат қилиб бердилар. Эркаклар ўз хотини, қизи, синглиси ва ҳар бир аёл қариндошига тиловат қилдилар. Бирорта ҳам аёл қолмай, ҳаммаси дарҳол тўнини олиб, бошига ёпди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан (намозда) худди бошларида қарға тургандек (қора ёпинчиқ билан) турар эдилар», деди.



 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:37 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Аёллар либоси II

Шундай қилиб, Исломда гўзалликдан завқланиш ҳалол ва тўғри йўлга қўйилди. Аёлларнинг чиройи ва зебу зийнатлари бегона эркакларнинг ҳирсларини қўзғаш учун кўз-кўзлаш эмас, балки ўзларининг жуфти ҳалолларига ҳалол завқ берадиган бўлди.

Шунингдек, аёлларга шаҳват билан қарамаслик эркакларга ҳам айтиб қўйилди.

«Зийнатларини кўрсатмасинлар...»

Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини кўрсатиб юриши мутлақо мумкин эмас.

«...магар...»

қуйидагиларга кўрсатсалар, майли:

1. «Эрларига...»

Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр аёл танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир.

2. «...ё оталарига...»

Мўмина-муслима аёлга унинг отаси энг бош маҳрам бўлади. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланишни, умуман, шаҳват билан қарашни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун мўмина аёл ушбу маҳрамларга зийнатини кўрсатса, бўлади. Юзини, қўлини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳи йўқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган.

«Оталар» дейилганда катта ота, бобо ва боболарининг оталари ҳам кўзда тутилади.

3. «...ё эрларининг оталарига...»

Яъни, қайин оталарига. Бунга қайин отанинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсаларнинг бўлиши мумкин эмас.

4. «...ё ўғилларига...»

Бунга ўз ўғиллари, ўғилларидан ва қизларидан бўлган ўғил набира ва чеваралар киради. Буларнинг ҳаммаси ҳам аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган.

5. «...ё эрларининг ўғилларига...»

Яъни, эрларининг бошқа хотиндан бўлган ўғиллари. Булар ҳам мўмина-муслима аёл учун маҳрам саналади. Ораларида никоҳ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки ўртада она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳватни уйғотмайди.

6. «...ё ака-укаларига...»

Бунда туғишган ака-укалар, ота бир ака-укалар ва она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Уларнинг барчаси маҳрам ҳисобланадилар, сингилларининг зийнатини кўрсалар, майли.

7. «...ё ака-укаларининг ўғилларига...»

Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл ака-укаларнинг фарзандларига амма бўлади. Ўртада маҳрамлик бор, уйланиш ёки шаҳват билан қараш, умуман, бўлиши мумкин эмас. Бошқа маҳрамлар қатори булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришга эҳтиёжлари бор. Шунинг учун ҳам, жиянларига аммаларининг зийнатларига қарашларига рухсат берилган.

8. «...ё опа-сингилларининг ўғилларига...»

Бу ҳолатда ҳам туғишган, ота бир ёки она бир опа-сингилларининг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл улар учун хола бўлади. Ўртада маҳрамлик бор. Шунинг учун мўмина аёл зийнатларини уларга кўрсатса бўлади.

Аммо мўмина-муслима аёлнинг эркак маҳрамлари бу билан тугамайди. Оятда зикри келмаган маҳрамлар ҳам бор. Мисол учун, амакилар, тоғалар ва куёвлар. Шунингдек, эмикдошлик орқали маҳрам бўлганлар бор. Улар ҳақида ояти каримада бирор нарса дейилмаган бўлса ҳам, ҳадисларда келган ҳукмлардан қиёс қилиб, мўмина-муслима аёл уларга зийнатини кўрсатса, гуноҳ йўқ, деб фатво берилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога эмикдошлик орқали амакиси ва тоғаси бўлган эркаклардан қочиб, ҳижоб олишга рухсат бермаганлар. Шундай экан, насаб орқали бўлган амаки ва тоғаларга, албатта, зийнатини кўрсатишга рухсат бор.

Ҳадис илми соҳасидаги энг мўътабар олти китобда ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Муснад»ларида Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Абул Қуъайснинг укаси Афлаҳ келиб, у кишининг ҳузурларига киришга изн сўраган. У Оиша онамизга эмикдошлик орқали амаки эди. Оиша онамиз бу ҳақда шундай дейдилар:

«Мен унга изн беришдан бош тортдим. Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида қилган ишим хусусида У зотга хабар бердим. У зот cоллаллоҳу алайҳи васаллам менга унга (Афлаҳга) изн беришимга амр қилдилар».

Имом Абу Довуд қилган ривоятда бу яна ҳам равшанроқ баён этилган:

«Оиша онамиз қуйидагиларни айтадилар:

«Ҳузуримга Афлаҳ келган эди, ундан яшириндим. У:

«Амакинг бўлсам ҳам, мендан қочасанми?!» деди. Мен:

«Қаердан менга амаки бўласан?!» дедим. У жавоб берди:

«Сени менинг акамнинг хотини эмизган», деди. Мен:

«Мени эмизса, аёл киши эмизган, эркак киши эмас», дедим. Сўнг олдимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар, мен бўлган гапни айтиб бердим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, у амакинг бўлади, ҳузурингга кираверсин», дедилар».

Юқорида зикр қилинган маҳрамларнинг ҳаммаси абадий маҳрам ҳисобланадилар. Яъни, уларнинг мазкур мўмина аёлга уйланишлари абадий ҳаром қилингандир.

Аммо маҳрамлиги вақтинчалик шахслар ҳам бўлади. Мисол учун, опа-сингилларининг эрлари вақтинчалик маҳрам саналади, яъни, опа билан никоҳда турган эркакка унинг синглисига уйланиши ҳаром саналади. Опа билан ажрашгандан кейингина сингилни никоҳига олиш ҳалол бўлади.

Уларга нисбатан қандай муомалада бўлиш керак? Бу ҳукм шариатда чегаралаб қўйилмаган. Уламо аҳлларининг айтишларича, буни чегаралашнинг имкони ҳам йўқ. Чунки бундай қариндошлик алоқалари турлича бўлади. Шунинг учун ҳукми ҳам турлича. Бунда қариндошлик нисбати, ёш, ҳолатлар, бир жойда яшайдиларми ёки айричами ва бошқа омиллар ҳам эътиборга олинади.

Мисол учун, Оиша онамизнинг опалари Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайинсингиллари бўлади ва У зотдан қочмаганлар. Уйларига бемалол кириб юрганлар. Ҳолбуки, икковлари орасидаги никоҳнинг ҳаромлиги вақтинчалик бўлган.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларининг қизлари Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳо ҳам У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан қочмаганлар. Ҳолбуки, икковларининг ораларида никоҳ дуруст бўлган.

Шу билан бирга, Зайнаб бинти Жаҳш онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Фазл ибн Аббосдан қочганлар. Ҳолбуки, Зайнаб бинти Жаҳш онамиз Фазл ибн Аббос аммаларининг қизи бўлган. Шунга ўхшаш ҳолатларни ўрганган уламо аҳли, юқорида айтилганидек, бундай ишларда шароитга қараб ҳукм чиқарилади, деганлар.

Шунингдек, қариндошлиги шубҳа бўлган эркаклардан ҳам мўмина аёллар ўзларини ҳижобда тутганлари яхши, дейилади.

Энди маҳрам ҳисобланмаса ҳам, мўмина аёл зийнатини кўрсатса, бўладиган шахсларнинг зикри келади.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:40 | Message # 12
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


9. «...ё аёлларига...»

Яъни, мўмина аёллар аёлларга зийнатларини кўрсатсалар бўлади. Уламо аҳли бу ҳақда турли фикрларни айтганлар. Баъзилари «аёллар»дан мурод ҳамма хотинлар, деганлар. Баъзилари мусулмон аёлларни назарда тутганлар, бошқа бирлари эса, ўзларига тегишли хотинлар, деб айтганлар. Чунки фосиқа, фожира аёллар муслима аёлнинг авратини, зийнатини кўрса, унга яқинлашса, фисқу фужурга бошлаши, фитна чиқариши мумкин, дейишган.

10. «...ё ўз қўлларида мулк бўлганларга...»

Бу иборадан қул ва чўриларига зийнатларини кўрсатсалар бўлаверади, деган маъно чиқади.

Аммо уламо аҳллари бу ҳақда ҳам икки хил фикр айтишган. Улардан бир тоифаси бундан мурод фақат чўрилар, қуллар эмас, чунки қул ҳам номаҳрам эркак, шаҳвати бор, озод бўлгандан кейин ўз аёл хўжайинига уйланиши мумкин, дейдилар. Ундай бўлса, аввал «аёлларга» деб туриб, кейин «чўриларига» дейишнинг нима ҳожати бор? Чўри ҳам аёл-ку, деган эътирозга, аввал ҳур аёллар зикр қилинди, кейин чўриларга мумкин эмас экан-да, деган гумон уйғонмасин учун улар ҳам санаб ўтилди, дейдилар.

Иккинчи тоифа эса, «ё ўз қўлларида мулк бўлганларга» жумласидан мурод муслима аёлнинг мулки бўлган қул ва чўрилардир, бунда нафақат чўри, балки қул ҳам кўзда тутилган, дейдилар ва ўз гапларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан далил келтирадилар.

Имом Абу Довуд Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қул олиб келиб, Фотима розияллоҳу анҳога совға қиладилар. Фотима розияллоҳу анҳонинг эса, биттагина кийими бўлиб, бошини беркитса, оёғи очилиб қолар, оёғини беркитса, боши очилиб қолар эди. У кишининг қийналиб қолганини кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Майли, сенга ҳеч гап йўқ. Булар сенинг отанг ва ғуломинг», дедилар.

Имом Термизий ва бошқа имомлар Умму Салама онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларига:

«Агар сизлардан бирортангизнинг мукотаби (баҳосини тўлаб, озод бўлишга келишган қули) бўлса ва у (ўз баҳосини) адо этишга имкони бўлса, ундан ҳижоблансин», деганлар.

Яъни, бу одам озодлиги жуда яқинлашиб қолди. Энди у қул бўлмайди, шунинг учун ундан қочиш лозим, деганларидир.

11.«...ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга..»

Булар табиий, жисмоний жиҳатдан эркакликлари ўлган кимсалар бўлиб, қорин тўйғазиш учун одамларнинг хизматини қилиб юрадилар. Уларда умуман шаҳват, аёлларга қизиқиш деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Муслима аёл ана шундай одамларга ҳам зийнатини кўрсатса, бўлади.

12. «...ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли)...»

Чунки кичкина болалар аврат нима, шаҳват нима, билмайдилар.

Кўриш орқали фитна содир бўлмаслиги, зинога элтиш эҳтимоли уйғонмаслиги учун уларнинг йўли тўсилгандан кейин, энди эшитиш орқали фитна туғдирадиган йўлларни ҳам тўсиб, мўмина аёлларга:

«Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар», дейилмоқда.

Жоҳилият даврида аёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўнғироқлар тақиб олишар экан. Кейин эса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ уриб юриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида, эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилиши ва охир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.

Шунинг учун махфий зийнатларни ошкор этиш мақсадида ўша зийнатларнинг овозини қасддан чиқаришга ҳаракат қилиш ҳам Исломда таъқиқланди.

Руҳшунос олимларнинг таъкидлашларича, баъзи одамларда аёлларнинг чиройини кўриб, шаҳвати қўзимаса ҳам, улардаги зийнатларнинг овозидан ҳирслари уйғонар экан. Ҳолбуки, Қуръони Карим бу ҳақиқатни бир минг тўрт юз йил муқаддам эътиборга олган.

Ушбу ояти каримадан олинган қоидага биноан, мўмина-муслима аёлларга бегона эркакларнинг шаҳватини қўзғатиб, фитнага сабаб бўлмасликлари учун нафақат ҳирсни қўзғотадиган овоз бериш, балки шунга восита бўлиб қоладиган бошқа нарсалар ҳам жоиз эмас. Шунинг учун ҳам мўмина-муслима аёлларнинг кўчага хушбўй атирлардан сепиб чиқишлари манъ қилинган.

.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:42 | Message # 13
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Имом Насаий бундай ривоят келтиради:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзларига йўлиққан бир аёлда хушбўй ҳидни сезиб қолиб:

«Эй Жабборнинг чўриси, масжиддан келдингми?!» дедилар. У аёл:

«Ҳа», деб жавоб қайтарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:

«Мен ўз ҳабибим, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Аллоҳ таоло ушбу масжидга хушбўй атир сепиб келган аёлнинг намозини то у аёл жунубликдан кейин ғусл қилгандек ғусл қилмагунича қабул қилмайди», деганларини эшитганман, дедилар».

Имом Термизий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир кўз зинокордир. Қайси бир аёл атир сепиб олиб, бир мажлис аҳли олдидан ўтса, бундоқдир, бундоқдир», деб оғир нарсани айтганлар.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ширали овоз билан эркаклар эътиборини тортишини ҳам манъ қилганлар.

«Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки нажот топсангизлар».

Яъни, ушбу баён қилинган ҳолатларда сиздан хато ўтган бўлса, Аллоҳга тавба қилинг ва бу хатоларни бошқа такрорламанг. Шундагина нажот топишингиз мумкин.

Ўрни келганда, ушбу ҳукмларга боғлиқ бошқа масалаларни ҳам эслаб ўтиш лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина-муслима аёлларни бегона эркак билан, ҳатто эркак қариндоши билан ҳам ёлғиз қолишини манъ қилганлар. Фақат ёнида маҳрами бўлсагина, бошқалар билан бир жойда турса, бўлади.

Имом Термизий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эри ғойиб аёлларнинг олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қонингизда юради», деганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, маҳрами йўқ аёл билан холи қолмасин, акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади», деганлар.

Агар номаҳрам эркак ва аёл бирга қолсалар, ҳеч бўлмаганда бошқаларда шубҳа туғилади, турли гап-сўзлар кўпаяди. Бу эса, ифк ҳодисаси каби мусибатларга олиб келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам бу масалада жуда ҳушёр бўлганлар.

Имом Абу Довуд келтирган ривоятда қуйидагилар баён қилинган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида завжаи мутаҳҳаралари Софийя онамиз кечаси У зотни зиёрат қилгани келдилар. Суҳбатлари тугаб, у киши қайтиб кетаётганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини кузатиб эшик олдига бордилар. Икковлари гаплашиб турганларида ансорийлардан икки киши ўтиб қолдилар. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тез юриб кета бошладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларига:

«Шошманглар! Бу аёл Софийя бинти Ҳуйайдир», дедилар. Улар:

«Субҳаналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, шайтон одамларнинг қон томирларида юради. Икковингизнинг қалбингизга бирор ёмонлик солмасин, деб қўрқдим», дедилар.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакнинг қўли номаҳрам аёлнинг ҳеч бир жойига тегмаслиги лозимлигини қаттиқ тайинлаганлар. Ўзлари байъат олган вақтларида ҳам аёлларнинг қўлларидан тутмаганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина-муслима аёлнинг ёлғиз ўзи ёки номаҳрам эркак билан сафар қилишини қаттиқ манъ этганлар.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётиб:

«Ҳаргиз бир эркак бир аёл киши билан холи қолмасин, агар аёлнинг маҳрами бўлса, майли, аёл киши зинҳор сафарга маҳрамсиз чиқмасин», дедилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг аёлим ҳажга чиқди, мен эса фалон жойда бўладиган ғазотга ёзилдим», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Сен бориб аёлинг билан бирга ҳаж қил!» дедилар.

Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, аёл кишини ҳатто ҳажга ҳам ёлғиз ўзини юбориб бўлмас экан. Ҳатто Аллоҳнинг, дину диёнатнинг йўлида қилинадиган жиҳодни қўйиб бўлса ҳам, аёлнинг маҳрами бўлиб ҳажга бориш лозим эканлиги таъкидланмоқда. Чунки, сафар машаққат ва хавфдан холи эмас. Мўмина аёлларни машаққат ва хавфда ёлғиз қолдиришга унинг маҳрамларининг эркаклик ғурурлари ҳам йўл бермаслиги керак. Йўлда аёлнинг хизматини қилиб, қийинчиликлардан, хавф-хатар ва турли кўнгилсизликлардан ҳимоя этиши керак.

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркак-аёлларнинг бир-бирига аралашиб кетишини жуда қаттиқ манъ қилганлар.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абу Усайд ал-Ансорий айтадиларки:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид ташқарисида туриб, йўлда эркаклар билан аёллар аралашиб кетганини кўрдилар ва аёлларга: «Сизлар орқада қолинглар, сизлар йўлнинг ўртасидан эмас, чеккасидан юринглар!» дедилар. Аёллар девор тагидан юра бошладилар. Улар деворга жуда яқин юрганларидан кийимлари унга тегиб кетар эди».

Жамоат бўлиб намоз ўқиш, жума намозини адо этиш нақадар аҳамиятли эканини ҳар бир мусулмон яхши билади. Жума фарз. Жамоат намозини эса, баъзилар вожиб, баъзилар суннати муъаккада, дейдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида:

«Хоҳлар эдимки, бировни одамларга жамоат намозини ўқиб беришга буюриб қўйиб, ўзим бориб, жамоат намозига келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам», деганлар. Қолаверса, бундан ҳам шиддатлироқ маънони англатувчи ҳадислар жуда кўп. Жума намозини узрсиз қолдирган одамнинг гуноҳи ҳақида эса, гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Лекин эркак-аёл аралашиб юриши яхши эмаслиги эътиборга олиниб, аёл кишига жумага бормасликка рухсат берилган.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жамоат билан жума ўқиш ҳар бир мусулмон учун ҳаққу вожибдир. Фақат тўрт кишигагина: қулга, аёл кишига, ёш болага ва касал одамга (вожиб эмас)», деганлар.

Жамоат намозига аёлларнинг қатнашмасликлари афзал экани хусусида бундан ҳам очиқроқ айтганлар.

Имом Аҳмад ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Умму Ҳумайд ас-Соғидий исмли аёл келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен сиз билан бирга намоз ўқишни яхши кўраман», дебдилар. У зот cоллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, сенинг мен билан намоз ўқишни яхши кўришингни биламан. Сенинг уйингдаги намозинг ҳужрангдаги намозингдан яхшироқдир. Ҳужрангдаги намозинг ҳовлингдаги намозингдан яхшироқдир, ҳовлингдаги намозинг қавминг масжидидаги намозингдан яхшироқдир, қавмингнинг масжидидаги намозинг менинг масжидимдаги намозингдан яхшироқдир», деб жавоб берганлар.

Тўғри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга масжидга келиб намоз ўқишга рухсат берганлар. Лекин бу шартли рухсатдир.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва имом Абу Довудлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Хотинларингизни масжиддан манъ қилманглар. Уйлари улар учун яхшироқдир», деганлар


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 21:59 | Message # 14
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Аёллар либоси III

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мўътадил равишда зийнатланиб, атир-упалар билан лозим топилган жойларда хушбўйлашиб юришга тарғиб қилганлар. Аммо шу билан бирга, зебу зийнат орқасидан қувиб, ҳаддан ошишдан, шариатга хилоф иш қилишдан қаттиқ қайтарганлар. Ана шундай манъ қилинган ишлар қаторига аёл кишининг сочига бошқа сочни улаш ва улатиш, ясама хол қўйиш ва қўйдириш, қошни ингичка қилиб териш ва тердириш, тишларининг орасини сунъий равишда очиш ва очдириш, юзининг рангини бутунлай ўзгартириш учун турли воситалар билан ювиш ва ювдириш каби амаллар ҳам киради.

Мўмина-муслима аёлларга бу ишларни қилишлари ҳам, бошқаларга бажартиришлари ҳам мутлақо мумкин эмас.

Буларнинг барчаси жамиятда беҳаёлик, шаҳвоний бузуқлик, фоҳиша гап-сўзлар, жинсий ахлоқсизлик ва зино тарқалишининг олдини оладиган чоралардир. Ушбу илоҳий тадбирларга бандалар чин ихлос билан амал қилган тақдирдагина жамият мазкур ифлосликлар ва ижтимоий касалликлардан пок бўлади.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят:

«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар» ояти нозил бўлганидан кейин ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек сокинлик билан чиқдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоят илк исломий даврнинг шонли аёллари, инсоният тарихи саҳифаларига ўз исмларини олтин ҳарфлар билан ёзишга мушарраф бўлган, Ислом умматининг шону шарафи бўлган, ер юзини Ислом нурига тўлдирган, биринчи исломий давлатни барпо қилишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўз ҳиссаларини қўшган буюк момоларимизнинг кўплаб қаҳрамонлик намуналаридан бирини васф қилмоқда.

Ушбу ривоятда шарафланаётган аёллар кечагина ўзларининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган очиқ-сочиқлик, турли беодобликларини қилиб юрган эдилар. Бугун эса, улар виқорли бўлдилар. Ҳижобли бўлдилар. Ўз қадрларини билдилар. Ўзларини турли беҳаё ва шилқимларга мўлжал бўлишдек шармсизликдан ҳимоя қилишни ўргандилар.

Уларни бунчалик олий даражага кўтарган нарса уларнинг иймонлари эди. Аллоҳга бўлган иймонлари уларга пасткашлик қилишга изн бермас эди. Улар энди барча ишни Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси ила қилишга ўтган эдилар. Буни эса ўзларига чексиз шараф деб билардилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг каломи шарифида биргина оятнинг нозил бўлиши уларнинг кийиниш борасидаги дунёқарашлари, ўзларини тутишлари ва юриш-туришларини тамоман ўзгартириб юборди.

Худди мана шу руҳ ўша момоларимизнинг номларини инсоният тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилишига сабаб бўлди. Уларни инсоният тарихидаги энг бахтли авлодни туғиб-тарбиялаш бахтига муяссар қилди. Шунингдек, бошқа кўплаб ғалабаларга, муваффақиятларга сабаб бўлди.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Биринчи муҳожир аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» оятини нозил қилиши билан дарҳол муртларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Мурт» аёл кишининг жисмини тўсиб турадиган, елкадан ташлаб юриладиган кийим.

Бу ривоят ҳам ўзидан аввалгисини қувватлиб келмоқда. Исломдан олдин ҳозиргига ўхшаб аёллар рўмол ўрашни, ўзини хиёнатчи кўзлардан сақлашни ёмон кўрар эдилар. Аксинча, ҳозиргига ўхшаб иложи борича эркакларнинг кўзини ўйнатишга, баданининг кўпроқ қисмини очиб юришга ҳаракат қилар эдилар. Шунинг учун ҳам, «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» ояти нозил қилинган чоғда ўша оятга амал қилмоқчи бўлган муслима аёллар ҳам ўрагани рўмол топа олмай қолганлар ва ушбу ривоятда айтилаётганидек, дарҳол муртларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар.

Бу ўша ажойиб мўминалар авлодининг қаҳрамонлиги ва Аллоҳнинг амрига дарҳол юришларининг намунаси эди. Шунинг учун ҳам, Оиша онамиз уларни мадҳ ила эсламоқдалар ва ҳақларига дуо қилмоқдалар.

Ушбу ривоятнинг бошқа сийғаларида, мурт ўрнига жилбоб ва изор ҳам келган. Яъни, ҳар аёл ўз имконига қараб ўзида бор ортиқча кийимдан йиртиб рўмол қилиб бошига солган.

Баъзи муҳтарама опа-сингилларимиз Аллоҳнинг ушбу масаладаги амрини билмай келаётган бўлсалар, билишлари ила худди мазкура саҳобияларга ўхшаш иш қилиб, дарҳол рўмол ўраб, ўзларини исломий кийимга олсалар улуғ иш бўлади. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир бирор кийимни йиртиб рўмол қилиш эҳтиёжи ҳам йўқ. Рўмоллар етарли. Фақат истак керак, холос.

Аёл киши ўзига хос кийиниши ўзига хос гўзаллик кашф этишини аёлларнинг ўзлари тушуниб етмоқлари керак. Бу ҳақиқатни аёллар ўзларига келган, уларнинг ҳақиқий инсоний табиатлари ўзлигини намоён қилган пайтда кўриш мумкин.

Ўшандоқ пайтлардан бири яқинларнинг ўлими. Бошига ўлим қайғуси тушган аёллар ўзларини ўнглашга ҳаракат қилиб қолишади. Ҳатто бошқа диндагилар ҳам. Ана шундоқ пайтларда улар бошларига рўмол ўрашга биринчи бўлиб шошиладилар. Таъзияга кетаётган аёллар бошқаларидан рўмол сўраб туришлари ҳам шуни кўрсатади. Аммо бир оз ўтиб, ўлим, ўлимни келтирувчи Аллоҳ эсларидан чиққанда рўмол ҳам эсларидан чиқади.

Ҳақиқий мўмина-муслима аёлларда эса бу ҳолат мутлақо бўлмайди. Чунки улар Аллоҳ таолони бир лаҳза ҳам унутмайдилар. Аллоҳнинг амридан бир лаҳза ҳам четга чиқмайдилар. Ҳар бир ишни Аллоҳ таолонинг динига-Исломга мослаб қиладилар. Ана ўша ҳолатнинг зоҳирий кўриниши мўминаларнинг шариатга мувофиқ кийинишларида бўлади


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 22:03 | Message # 15
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мўътадил равишда зийнатланиб, атир-упалар билан лозим топилган жойларда хушбўйлашиб юришга тарғиб қилганлар. Аммо шу билан бирга, зебу зийнат орқасидан қувиб, ҳаддан ошишдан, шариатга хилоф иш қилишдан қаттиқ қайтарганлар. Ана шундай манъ қилинган ишлар қаторига аёл кишининг сочига бошқа сочни улаш ва улатиш, ясама хол қўйиш ва қўйдириш, қошни ингичка қилиб териш ва тердириш, тишларининг орасини сунъий равишда очиш ва очдириш, юзининг рангини бутунлай ўзгартириш учун турли воситалар билан ювиш ва ювдириш каби амаллар ҳам киради.

Мўмина-муслима аёлларга бу ишларни қилишлари ҳам, бошқаларга бажартиришлари ҳам мутлақо мумкин эмас.

Буларнинг барчаси жамиятда беҳаёлик, шаҳвоний бузуқлик, фоҳиша гап-сўзлар, жинсий ахлоқсизлик ва зино тарқалишининг олдини оладиган чоралардир. Ушбу илоҳий тадбирларга бандалар чин ихлос билан амал қилган тақдирдагина жамият мазкур ифлосликлар ва ижтимоий касалликлардан пок бўлади.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят:

«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар» ояти нозил бўлганидан кейин ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек сокинлик билан чиқдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоят илк исломий даврнинг шонли аёллари, инсоният тарихи саҳифаларига ўз исмларини олтин ҳарфлар билан ёзишга мушарраф бўлган, Ислом умматининг шону шарафи бўлган, ер юзини Ислом нурига тўлдирган, биринчи исломий давлатни барпо қилишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўз ҳиссаларини қўшган буюк момоларимизнинг кўплаб қаҳрамонлик намуналаридан бирини васф қилмоқда.

Ушбу ривоятда шарафланаётган аёллар кечагина ўзларининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган очиқ-сочиқлик, турли беодобликларини қилиб юрган эдилар. Бугун эса, улар виқорли бўлдилар. Ҳижобли бўлдилар. Ўз қадрларини билдилар. Ўзларини турли беҳаё ва шилқимларга мўлжал бўлишдек шармсизликдан ҳимоя қилишни ўргандилар.

Уларни бунчалик олий даражага кўтарган нарса уларнинг иймонлари эди. Аллоҳга бўлган иймонлари уларга пасткашлик қилишга изн бермас эди. Улар энди барча ишни Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси ила қилишга ўтган эдилар. Буни эса ўзларига чексиз шараф деб билардилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг каломи шарифида биргина оятнинг нозил бўлиши уларнинг кийиниш борасидаги дунёқарашлари, ўзларини тутишлари ва юриш-туришларини тамоман ўзгартириб юборди.

Худди мана шу руҳ ўша момоларимизнинг номларини инсоният тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилишига сабаб бўлди. Уларни инсоният тарихидаги энг бахтли авлодни туғиб-тарбиялаш бахтига муяссар қилди. Шунингдек, бошқа кўплаб ғалабаларга, муваффақиятларга сабаб бўлди.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Биринчи муҳожир аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» оятини нозил қилиши билан дарҳол муртларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Мурт» аёл кишининг жисмини тўсиб турадиган, елкадан ташлаб юриладиган кийим.

Бу ривоят ҳам ўзидан аввалгисини қувватлиб келмоқда. Исломдан олдин ҳозиргига ўхшаб аёллар рўмол ўрашни, ўзини хиёнатчи кўзлардан сақлашни ёмон кўрар эдилар. Аксинча, ҳозиргига ўхшаб иложи борича эркакларнинг кўзини ўйнатишга, баданининг кўпроқ қисмини очиб юришга ҳаракат қилар эдилар. Шунинг учун ҳам, «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» ояти нозил қилинган чоғда ўша оятга амал қилмоқчи бўлган муслима аёллар ҳам ўрагани рўмол топа олмай қолганлар ва ушбу ривоятда айтилаётганидек, дарҳол муртларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар.

Бу ўша ажойиб мўминалар авлодининг қаҳрамонлиги ва Аллоҳнинг амрига дарҳол юришларининг намунаси эди. Шунинг учун ҳам, Оиша онамиз уларни мадҳ ила эсламоқдалар ва ҳақларига дуо қилмоқдалар.

Ушбу ривоятнинг бошқа сийғаларида, мурт ўрнига жилбоб ва изор ҳам келган. Яъни, ҳар аёл ўз имконига қараб ўзида бор ортиқча кийимдан йиртиб рўмол қилиб бошига солган.

Баъзи муҳтарама опа-сингилларимиз Аллоҳнинг ушбу масаладаги амрини билмай келаётган бўлсалар, билишлари ила худди мазкура саҳобияларга ўхшаш иш қилиб, дарҳол рўмол ўраб, ўзларини исломий кийимга олсалар улуғ иш бўлади. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир бирор кийимни йиртиб рўмол қилиш эҳтиёжи ҳам йўқ. Рўмоллар етарли. Фақат истак керак, холос.

Аёл киши ўзига хос кийиниши ўзига хос гўзаллик кашф этишини аёлларнинг ўзлари тушуниб етмоқлари керак. Бу ҳақиқатни аёллар ўзларига келган, уларнинг ҳақиқий инсоний табиатлари ўзлигини намоён қилган пайтда кўриш мумкин.

Ўшандоқ пайтлардан бири яқинларнинг ўлими. Бошига ўлим қайғуси тушган аёллар ўзларини ўнглашга ҳаракат қилиб қолишади. Ҳатто бошқа диндагилар ҳам. Ана шундоқ пайтларда улар бошларига рўмол ўрашга биринчи бўлиб шошиладилар. Таъзияга кетаётган аёллар бошқаларидан рўмол сўраб туришлари ҳам шуни кўрсатади. Аммо бир оз ўтиб, ўлим, ўлимни келтирувчи Аллоҳ эсларидан чиққанда рўмол ҳам эсларидан чиқади.

Ҳақиқий мўмина-муслима аёлларда эса бу ҳолат мутлақо бўлмайди. Чунки улар Аллоҳ таолони бир лаҳза ҳам унутмайдилар. Аллоҳнинг амридан бир лаҳза ҳам четга чиқмайдилар. Ҳар бир ишни Аллоҳ таолонинг динига-Исломга мослаб қиладилар. Ана ўша ҳолатнинг зоҳирий кўриниши мўминаларнинг шариатга мувофиқ кийинишларида бўлади


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 22:05 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



Ҳа, аёллар ҳар бир умматнинг кучи ёки заифлигини кўрсатиб турувчи дақиқ белгидирлар.

Улар ҳар бир умматнинг тараққиёти ёки қолоқлигини ўлчайдиган тўғри ўлчовдирлар.

Ҳар бир жамиятнинг аҳли солиҳ бўлиши ундаги оилаларнинг аҳли солиҳ бўлишига боғлиқ.

Ҳар бир оиланинг аҳли солиҳ бўлиши эса, ундаги аёлнинг аҳли солиҳ бўлишига боғлиқ.

Ҳар бир аёлнинг аҳли солиҳ бўлиши иймон-эътиқодли, илмли ва тақводор бўлишига боғлиқ.

Аёли йўлдан чиққан оиланинг ўзи ҳам йўлдан чиқади, иши орқага кетади.

Оилалари йўлдан чиққан жамиятнинг ўзи ҳам йўлдан чиқади, иши орқага кетади.

Халифа Муъизлидиниллаҳ Мисрни ўзига бўйсундиролмай узоқ вақт қийналди. У кўп марта куч ишлатиш режасини қилар, лекин Мисрда ҳукмни қўлларида тутиб турган Ихшидийларнинг шавкатидан қўрқиб, орқага қайтар эди.

Бир куни унга, Ихшидийлар қасрининг аёллари айш-ишратга берилибдилар, фазилатларини унутибдилар, деган хабар келди. Шунда халифа енгил нафас олиб, энди Миср бизники бўлди, деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламанинг олдига кирганларида у рўмол ўраётган эди. Бас, У зот: «Бир марта айлантириш. Икки марта эмас», дедилар.

Шарҳ: Яъни, рўмол ўраганда уни бўйиндан икки марта айлантирмасдан бир марта айлантириш кераклиги таъкидланмоқда.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юпқа кийим билан кирди. Бас, У зот ундан юзларини ўгириб олдилар ва: «Эй Асмаа, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар».

Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан мўмина аёлнинг кийиниши ҳақидаги масалага оид бир неча ҳукмлар олинади:

1. Мўмина-муслима аёлларнинг кийимлари юпқа бўлмаслиги шарт.

Тагидан бадан кўриниб турадиган кийим сатри авратга кирмайди. Уламо аҳли бунга ўзи қалин бўлса ҳам торлиги учун баданни васф қилиб турадиган кийимларни ҳам қўшадилар.

2. Мусулмон эркаклар очиқ-сочиқ, ношаръий кийиниб юрган аёллар қаршиларидан чиқса уларга қарамаслик чорасини қилишлари лозимлиги.

3. Шаръий кийиниш, бошқа шаръий таклифларга ўхшаб, қизлар балоғатга етгандан сўнг фарз бўлиши.

4. Юз ва икки кафт муслима аёллар учун аврат эмаслиги. Муслималар юзлари ва икки кафтлари номаҳрамларга кўриниши туфайли гуноҳкор бўлмайдилар.

Бу жумҳури уламо, жумладан, Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳабларининг иттифоқидир. Албатта, ўша пайтда юз ва икки кафт зебу зийнатсиз бўлиши ва фитна хавфи бўлмаслиги шарт.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар.

Шунда Умму Салама:

«Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди.

«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот.

«Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у.

«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар У зот».

Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Зироъ» - ўртача икки қарич узунлигидаги ўлчов бирлиги.

Аввал ўрганиб ўтганимиздек, мусулмонлар манманлик ила кийимларини осилтириб, ерга судраб юришдан қайтарилганлар. Бу амр эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам экан. Аммо аёлларга сатр иши қаттиқ таъкидланганидан мазкур ҳукмда уларга хос чегара белгиланган экан. Ушбу аёллар учун хос ҳукмнинг шариатга киритилишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан бирлари Умму Салама онамиз сабабчи бўлган эканлар.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 22:06 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар».

Аввал ўрганиб чиққанимиздек, бу жумлада баён этилаётган жазо оғирдир. Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг назаридан бенасиб қолиш, деганидир.

Умму Салама онамиз аёллик ҳислари билан аёлларнинг ғамини қилдилар. Улар этаклари узун кўйлак кийишлари шартлигини ўйлаб, у ҳолда ҳозир айтилган гаплар нима бўлади, деган хаёлга бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деб савол бердилар.

Уларнинг этаклари узун, шундоқ бўлиши керак ҳам. Агар манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмаса, аёллар ҳам этакларини болдирнинг ярмидан кесиб ташлашлари керакми? Ёки бошқа бирор ечим борми?

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга бошқа ечим борлигини билдириб жавоб бердилар:

«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот».

Бу ҳам аёлларнинг тўсиниб юришлари муҳимлиги учун қилинган истиснодир. Лекин Умму Салама онамиз аёлларнинг ўзларига хос ҳассослик билан масалани яна ойдинлаштиришни ирода қилиб:

«Ундоқ бўлса, оёқлари очилиб қолади», дедилар.

Яъни, аёллар этакларини бир қарич тушириб юрганларида ҳам оёқлари очилиб қолиши турган гап. Унда нима бўлади?

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳал қилувчи жавобни бердилар:

«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар У зот».

Бир қарич туширилган этакларидан ҳам оёқлари очилиб қоладиган бўлса, аёллар этакларини бир зироъ-икки қарич тушириб юрсинлар. Аммо ундан ортиғига рухсат йўқ. Ушбудан мақсад аврат ҳисобланадиган жойни номаҳрамларга кўрсатмаслик экани келиб чиқади. Мақсад қанча узун ёки қисқа бўлишида эмас экан.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муслима аёлларнинг кийимлари дунёдаги энг гўзал, энг чиройли, энг одобли, энг яхши, энг муҳими эса – Аллоҳнинг амрига мувофиқ кийимлардир. Бундан ортиқ шараф бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бу кийимларга Аллоҳни унутган, Аллоҳдан қўрқмаганларгина қарши чиқадилар. Чунки Ислом душманлари муслималар динларига амал қилсалар, Ислом жамияти енгиб бўлмас кучга айланишини яхши биладилар. Бу масалани барча мусулмонлар яхши англаб етишлари ва шунга яраша ҳаракат қилишлари лозим.

Уламо аҳли муслима аёлнинг либоси тўғрисидаги барча ҳужжат ва далилларни пухта ўрганиб чиқиб, жумладан, қуйидаги мулоҳазаларни айтганлар;

1. Аёл кишининг либоси таги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор бўлмаслиги лозим.

2. Аёл киши тилло ва кумуш билан безалган, нақшланган кийимларни кийиши жоиз.

3. Аёл киши эркак кишининг кийимини кийиши ҳаром.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 22:15 | Message # 18
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Улама, вашм ва шу кабилар ҳаром

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам ва вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин», дедилар».

Шарҳ: «Улама қилувчи аёл» аёлларга улама соч қилиб, улаб қўядиган аёл.

«Улама қилдирувчи аёл» ўзидаги бор табиий сочга қаноат қилмай ясама соч улатиб олишга интилган аёл.

Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига ўша пайтда бўлиб ўтган бир ҳодиса сабаб бўлган экан. Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг келин бўлаётган қизим бор. Қизамиқдан айниб сочи титилиб кетган, улама қилсам бўладими?» деб сўраган. Ана ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни айтганлар.

Ўша пайтда жоҳилият аёллари ҳар доимдагидек ўзларига сохта жамол орттириш учун турли ҳийла-найрангларни ишлатар эдилар. Сочларини ўта чиройли қилиб кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини тортиш учун улама сочлар қилишар эди. Бу ишни баъзи аёллар ўзларига касб қилиб олган эдилар. Аёлларнинг сочларига улама қилиб даромад топар эдилар. Сочига улама қилдирмоқчи бўлган аёллар уларнинг олдига келиб, мақсадларини айтсалар, улар соч улаш ишини амалга оширар эдилар. Шундоқ қилиб, сохта гўзалликка эришилар эди. Бу ишни қилган аёл ўзини ҳам, ўзгани ҳам алдар эди.

Айниқса, ушбу ҳадиси шарифнинг айтилишига сабаб бўлган ҳодисадагига ўхшаб, келин тараф куёв тарафни алдаши кўпроқ бўлган бўлса ажаб эмас.

Шунингдек, «вашм»–ясама хол кўйиш ҳам авж олган эди. Аёллар сохта чирой иштиёқида ўзларининг соғ баданларини игна ила тештириб қон чиқариб жароҳат ўрнига сурма ёки шунга ўхшаш бирорта модда сепиб ясама хол ёки турли белгилар қилар эдилар. Аввалги ишдагидек буни ҳам амалга оширадиган уста аёллар бор эди. Ким сохта хол қўйдирмоқчи бўлса, ўшаларга мурожаат қиларди.

Ушбу ҳадиси шариф ила Ислом бундоқ номаъқул ишларни ҳаром қилди.

Ҳаж қилган йили Муовия минбарда бир тутам сочни ушлаб туриб:

«Уламоларингиз қани! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шунинг мислидан наҳйи қилганларини ва:

«Бани Исроил уларнинг аёллари мана шуни тутганларидан ҳалок бўлганлар, холос», деганларини эшитганман», деди».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Икки шайх қуйидагини зиёда қилган:

«Буни яҳудийлардан бошқа бирор киши қилмаса керак, деб ўйлардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хабари етганда буни, алдов, деб атаганлар».

Шарҳ: Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу Шомда туриб халифалик қилганлар. Шунинг учун кўп ҳаж қилиш имконлари бўлмаган. Ҳаж қилган йили эса ушбу ривоятдаги каби тарих бўлиб қолган.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу хутба қилган жойнинг жонкуяр кишилари у кишига одамлар ношаръий иш қилаётганлари ҳақида шикоят қилиб, гапларининг далили сифатида улама сочни у кишининг олдиларига олиб келиб, қўлларига берган. Бу ҳолдан ташвишга тушган халифа минбарга ўша улама сочни кўтариб чиқди ва:

«Уламоларингиз қани! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шунинг мислидан наҳйи қилганларини ва:

«Бани Исроил уларнинг аёллари мана шуни тутганларидан ҳалок бўлганлар, холос», деганларини эшитганман», деди».


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 22:22 | Message # 19
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


У кишининг бу гапларидан қайси юртда бирор ношаръий иш юзага чиқса, энг аввал ўша юртнинг уламоси маломат қилиниши тушунилади. Ҳақиқатда уламоларнинг масъулиятлари жуда ҳам катта. Ахир улар анбиёларнинг меросхўрлари. Шариатнинг ходимлари. Уларнинг ҳар бири ўз жамиятидаги каттаю кичик нарсадан кечаю кундуз хабардор бўлиб туриши, шариат кўрсатмасидан заррача оғиш бўлса, дарҳол огоҳлантириши лозим. Бани Исроил ўтган умматлар ичида энг катта ва кучли уммат бўлгани сир эмас. Аммо шундоқ бўлса ҳам, вақти-соати келиб ўша уммат ҳалокатга учради. Унинг ҳалокатга учрашининг бир қанча сабаблари бўлиб, ана ўшалардан бири, уларнинг аёллари тўғри йўлдан чиқиб, ҳар хил ҳийла ва алдамчилик йўлларини тутганлари, жумладан, сохта сочлар ясаб, кўпчиликни алдаганлари экан. Ушбу ривоятга икки шайх-имом Бухорий ва имом Муслимлар қилган зиёдада мазкур манфур амал яна ҳам очиқроқ васф қилинади. «Буни яҳудийлардан бошқа бирор киши қилмаса керак, деб ўйлардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хабари етганда буни, алдов, деб атаганлар». Халифа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу улама соч қилиш ғоят ёмон иш, бу ишни яҳудийлардан бошқалар қилмаса керак, деб хаёл қилиб юрар эканлар. Аммо ўз қавмлари ичида бу ишнинг бўлаётганини кўриб ғазаблари жунбуш урибди. Дарҳақиқат, улама соч қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, алдовдан бошқа нарса эмас. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатласин», деди. Бу гап Бани Асадлик Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, у: «Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», деди. «Батаҳқиқ, мусҳафнинг икки муқоваси ичидаги нарсани ўқидим. Буни топмадим», деди аёл. «Агар яхшироқ ўқиганингда уни топар эдинг. Аллоҳ таоло: «Расул сизга нени берса, олингиз ва У сизни недан қайтарса, қайтингиз», деган», деди у. «Шу нарсадан баъзисини сенинг хотинингда бор деб ўйлайман», деди аёл. «Бориб, назар сол», деди у. Аёл унинг хотини олдига кириб, ҳеч нарса кўрмади ва қайтиб келиб: «Бирор нарса кўрмадим», деди. «Аммо ўша нарса бўлганида у билан жам бўлмас эдик», деди Абдуллоҳ». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ривоятни синчиклаб ўргансак, муолажа қилинаётган масалага оид кўпгина нозик тарафларни англаб олишимиз мумкин. Маълумки, ривоятларнинг аввалидан келадиган «Абдуллоҳ»дан мурод улкан саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудирлар. У киши аёллар ичида содир бўлиб турадиган баъзи ношаръий ишларнинг сабабчиси бўладиган аёлларни қоралаб: «Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатласин», деди». Ушбу жумлада беш турли аёллар лаънатланмоқда: 1. «Вашм қилувчи аёлларни» 2. «Вашм қилдирувчи аёлларни» Бу икки тоифадаги аёллар кимлигини аввал ўрганганмиз. 3. «Мўйчинак ила терувчи аёлларни» Булар мўйчинак ила аёлларнинг қошлари, пешоналари, юзларидаги толаларни терадилар.


 
BAXORDate: Juma, 22-Iyul-2011, 22:27 | Message # 20
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:




«Аёл унинг хотини олдига кириб ҳеч нарса кўрмади ва қайтиб келиб:

«Бирор нарса кўрмадим», деди».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Исломга фақат ўзлари эмас, балки оила аъзолари ила биргаликда амал қилишлари аён бўлди. У киши шариат ишларида оилаларига ҳам қаттиқ турганларини Умму Яъқубга айтган қуйидаги гапларидан ҳам билиб олсак бўлади.

«Аммо ўша нарса бўлганида у билан жам бўлмас эдик», деди Абдуллоҳ».

Яъни, агар хотиним ўша шариат ҳаром қилган ишлардан бирортасини қилган бўлганида, ажраб кетган бўлар эдик. Ундоқ хотинни мен дарҳол талоқ қилардим.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Вашм қилиш ҳаром экани.

2. Вашм қилдириш ҳаром экани.

3. Мўйчинак ила аёлларнинг қош ва бошқа тукларини териш ҳаром экани.

4. Мўйчинак ила қош ва бошқа тукларини тердириш ҳаром экани.

5. Эговлаб ёки бошқа услуб ила тишларнинг орасини очиш ҳаром экани.

6. Мазкур ишларни ҳусн учун қилиш ҳаромлиги. Шаръий узр ила қилса, жоиз.

7. Мазкур ишларни ҳусн учун деб қилиш Аллоҳ таолонинг яратганини ўзгартириш ҳисобланиши.

8. Аёллар ичида Қуръони Каримни яхши ўрганиб, ном чиқарган шахслар бўлгани.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айт-ган гапга ўхшаш гапни айтиш мумкинлиги.

10. Ўша пайтда аёллар ҳам шаръий масалаларда эркаклар билан тортишгани.

11. Бевосита зикр қилинмаган нарсани ҳам асли Қуръони Каримда бўлса, бу Қуръони Каримда бор, деб айтилса жоизлиги.

12. Олим ва муқтадо кишилар бирор ҳукмни айтишдан олдин ўша ишни ўзи ва оила аъзолари қандоқ бажараётганларига бир назар солиб олиши кераклиги.

13. Эр ўз хотинига шариат ҳаром қилган ишни қилишга йўл қўймаслиги лозимлиги.

Ушбу мавзуда сўз кетар экан, шариатимиз Аллоҳ таоло яратган асил хилқатни ўзгартиришни, сохта чирой ҳосил қилиб ўзгаларни алдашни ҳаром қилганини алоҳида таъкидламоқ лозим. Чунки бунга ўхшаш ишлар Аллоҳ таоло яратган нарсани ўзгартириш, Яратганнинг иродасига қарши чиқиш билан баробар. Ундан сўнг бу каби нарсаларда қаллобликка ўрганган киши бошқа нарсаларда қаллоблик қилмасмиди? Албатта, қилади. Оқибатда ҳозиргига ўхшаб ҳамма нарса қаллобликдан иборат бўлиб қолади.

Ислом инсонларнинг гўзалликка интилишини тўғри баҳолайди. Балки, уларни гўзалликка ундайди. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади», дейилади ҳадиси шарифлардан бирида. Лекин Аллоҳ таоло халқ қилган нарсани бузиш гўзаллик ҳисобланмайди. Балки табиати бузуқлик бўлади. Бўлмаса, соғ турган тишни эговлаб, бир қисмини олиб ташланар эдими? Бўлмаса, Аллоҳ таоло ато қилган табиий сочи туриб, турли қилларни бошига улаб, ўзича хурсанд бўлиб юрармиди? Бўлмаса, соғ танасини игна билан жароҳатлаб, жароҳат устига ранг сепиб, терисини бузармиди?

Саъид ибн Жубайр ва Имом Аҳмад розияллоҳу анҳумолар:

«Қаромилнинг ҳечқиси йўқ», деганлар.

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: «Қаромил» шохлари узун ва юмшоқ ўсимлик. Ана ўшандан сочпопук қилиб тақса, ҳечқиси йўқ экан. Чунки у бировнинг сочи эмас. Унда алдов ва Аллоҳ таоло халқ қилган нарсани ўзгартириш йўқ. Уламои киром шунга ўхшаш бошқа нарсаларни ҳам сочга тақса бўлаверади, деганлар.

Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳйи қилдилар; тишни эговлашдан, вашмдан, оқ толаларни юлишдан, икки эр киши кийимсиз бирга ётишидан, икки аёл кийимсиз бирга ётишидан, кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улашидан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Райҳона розияллоҳу анҳунинг исмлари Шамъун ал-Ансорий экан. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан деган гаплар ҳам бор.

Ушбу ривоятда зикр қилинган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳйи қилган ўн нарсани бирма-бир кўриб чиқайлик.

1. «тишни эговлаш»

Бунда ўша вақтда тишни ўткир, оппоқ қилиб кўрсатиш учун эговлаш кўзда тутилган. Бундоқ иш тишнинг касалланиб ишдан чиқишига сабаб бўлишига ҳозирги табиблар энди тушуниб етдилар. Шунинг учун тишнинг устидаги табиий қопламни асраш учун тинмай тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқдалар. Бизда эса бу нарса минг беш юз илгари шариат ҳукми даражасига кўтариб айтилган ва унга амал қилинган.

2. «вашм»

Бу масалани аввал батафсил ўргандик.

3. «оқ толаларни юлиш»

Яъни, соч ва соқолда пайдо бўлган оқ толаларни юлиб, ўзини ёш қилиб кўрсатишга уриниш.

4. «икки эр киши кийимсиз бирга ётиши»

Бу иш эркаклар орасида жинсий бузуқликка олиб келади.

5. «икки аёл кийимсиз бирга ётиши»

Бу иш ҳам аёллар орасида ўзаро жинсий бузуқлик келиб чиқишига сабаб бўлади.

6. «кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улаши»

Бу масалани ҳам ўз ўрнида ўргандик. Тўрт энлик миқдоригача рухсат бор. Ундан ортиғи мумкин эмас.

7. «ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилиш»

Бу масала ҳам ўзидан олдингисининг узвий давоми.

8. «талончилик»

Бировнинг мол-мулкини талаш мумкин эмас.

9. «йўлбарсни миниш»

Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.

10. «ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши»

Чунки, ҳукмдор ундан муҳр қўйиш учун фойдаланади. Ҳукмдор бўлмаган зийнат учун тақади, холос.

Уламо аҳли охирги икки нарсадаги наҳйи танзиҳ-тақво учун, аввалги саккизтаси таҳрим-ҳаром учун деганлар.


 
BAXORDate: Dushanba, 24-Okt-2011, 17:29 | Message # 21
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Аёл кишининг намоздаги либоси

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди?» деб сўралди. У киши:
«У химорда ва бутун жисмини тўсиб икки қадамининг устини бекитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар».
Шарҳ: «Химор» аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарса.
Демак, аёл киши юзидан бошқа жойини очмайдиган кийим кийиб намоз ўқиши керак.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Аёл киши кўйлак ва химор ила лунгисиз намоз ўқиса бўладими?» деб сўрадим. У зот:
«Агар кўйлак бутун жисмни тўсиб, икки қадамнинг устини бекитадиган бўлса, бўлади», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоят олдингисини таъкидлаб келмоқда.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозини фақат химор ила қабул қилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, аёл киши боши ва кўксини тўсиб турувчи кийим ҳамда рўмолсиз намоз ўқиши мумкин эмас.


 
SAKINADate: Chorshanba, 17-Okt-2012, 10:05 | Message # 22
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Rahmat ajiyib,yaqinda ro'mol o'rgan bir ayolni ko'rdim biram libosi o'ziga yarashgan qarab ko'z to'ymaydi, yuzlaridan nur yog'ilib turibdi.



Iymoni but Mastura qizlar!!!

Derazamdan asta boqib
Ko'zim tushdi qo'shni qizga
O'tirardi tasbeh ushlab
Jaynamozning ustida

Kalta-kulta kiyinmagan
Yoki sochin kesmagan
Hijob ila to'sgan yuzin
Ohiratin o'ylagan

Ko'chalarda yurmas hech
Chiroyin ko'z-ko'z qilib
O'tiradur ayvonida
Yaratganga shukr qilib

Yasan-tusanni qilmas
O'yin-kulgini bilmas
Noshukurlik begonadur
Alloh esa yagonadur

Havas qilgay hamma unga Yo Alloh
Og'zidan sira tushmas Bismilloh
Aytadur "Lo iloha illaloh"
So'ng der "Muhammadur Rasululloh"

Yo'qotmagan sira ham iymonini
Tilovatla ulg'aytirur zabonini
Ibodatda sajda qilur har tunlari
Sabr bilan obdom etar ramazonni

Qirq kokili o'par go'yo tovonini
Nurday libos yopib turar avratini
Farishtalar mashg'ul yozar savobini
Dayus qilmas, shunday mag'rur o'g'lonini

Noni namoz bo'lsa, Quroni suvdur
Bularni ado qilsa ko'ngli ham to'qdur
U uchun bundanda afzali yo'qdur
Masturam siz kabi iymoni but yo'qdur
 
DURDONDate: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:39 | Message # 23
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ХИЖОБ БУ ХИМОЯ, ТАКВО ВА ИЙМОНДИР
Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Аллох таъоло хаёли, кўздан яшириндир ва кўздан яширин(бўлишни)ёктиради. Шунингдек, Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох буюк ва кодир зотдир. У зот либосини ўз уйидан бошка ерда ечган аёлни ўз химоясидан махрум килади» – дея мархамат киладилар.
Аллох таъоло айтади: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни хам, ясан – тусан(либосини) хам туширдик. (Хаммасидан) яхширок либос такво либосидир» (Аъроф сураси, 26- оят).
Аллох таъоло хижоб хакида сўз юритар экан, хусусан, мўъмина аёлларга карата хитоб килади: «Мўмина аёлларга айтинг» (Нур сураси, 31-оят),» «...ва мўъминларнинг аёлларига...» (Ахзоб сураси, 59-оят).
Бани Тамим авлодидан бўлган аёллар энсиз тор кийимларини кийган холларида Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) онамизнинг хузурига келганларида у киши у аёлларга айтдиларки: «Агар сизлар иймонли аёллар бўлсангиз, бу либослар мўъмина аёлларнинг либоси эмас. Агар сизлар иймонсиз бўлсангиз, у холда бу либосларингиз билан хузурланиб юраверинглар».
ХИЖОБ БУ ХАЁ ВА АЁЛ НОМУСИНИНГ КАЛКОНИДИР
Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар: «Хар бир дин ўзига хос хусусиятга эга. Исломнинг ўзига хос хусусияти хаёдир».
Шунингдек, у киши айтганларки: «Хаё иймондандир, иймон эса жаннатда...». Яна Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганларки: «Хаё ва иймон ўзаро чамбарчас богликдир. Агар ушбу икки сифатдан бири йўк килинса, иккинчиси хам ўз-ўзидан йўк бўлиб кетади».
Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) хикоя киладилар: «Расулуллох ва отам дафн килинган уйга – дахмага кирганимда бу ерда ўз отам ва эрим бор, деган ўй билан устимдаги ёпинчикни олиб кўяр эдим. Кейинрок бу дахмага Умар дафн килингач, ундан хаё килиб ёпинчикка ўранган холда кирадиган бўлдим». Бундан маълум бўладики, хижоб аёл табиатига хос бўлган хаё билан уйгунлашади.
Шунингдек, соглом фикрли, эс-хуши жойида ва ўз аёли ёки кизини турли хил нопок назарлардан мухофаза киладиган эркакнинг аёл номусини химоя килиш деган табиий туйгуси билан хижоб тўла мос келади.
Жохилият ва ислом давридаги кўпгина конли тўкнашувларнинг асосий сабаби – аёл номуси ва эркини саклаш эди.

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШНИНГ ИЛЛАТЛАРИ
Ўзни кўз-кўз килиб намойиш этиш Аллох ва Росулига осийлик бўлиб хисобланади.
Дархакикат, кайси бир кимса Аллох хамда Пайгамбарга бўйсунмас экан, факат ўзигагина зарар келтиради ва бу билан у киши Аллохга хеч кандай зиён етказолмайди. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Умматимнинг барчаси жаннатга дохил бўлади, магарам жаннатдан бош тортганларгина унга кирмаслар». Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламдан сўрадилар: Эй Расулуллох, жаннатдан бош тортувчилар хам борми? У киши жавоб бердилар: «Кимки менга итоат этса, жаннатга киради. Модомики менга итоат этмас экан, жаннатга киришдан хам бош тортибди».

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ КИШИНИ ЛАЪНАТГА ДУЧОР КИЛАДИ ВА АЛЛОХНИНГ РАХМАТИДАН МАХРУМ КИЛАДИ
Умайя бинт Рукайка розияллоху анхо Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламнинг хузурига исломга содиклиги хакида касамёд килиш учун келганида Росулулллох унга дедилар: «Мен сендан куйидаги шартларга биноан касамёдингни кабул киламан: Аллохга хеч нарса ва хеч кимни шерик килмайсан, ўгрилик, зино, гийбат ва тухмат килмайсан, фарзандларингни ўлдирмайсан, мархумлар устида дод солиб йигламайсан, жохилият даврингдаги каби ўзингни кўз-кўз килмайсан».
Бу ерда Расулуллох ўзни кўз-кўз килишни энг дахшатли, халок килувчи гунохлар каторида санаб ўтдилар.

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ КИЁМАТ КУНИДА ЗУЛМАТ-КОРОНГУЛИКДИР
Расулуллохдан ривоят киладиларки, «Ўз гўзаллигини бировлар олдида намойиш килувчи аёл киёмат кунида дахшатли, нурсиз зулмат кўринишида бўлади». Бунинг маъноси шундан иборатки, бехаё ва ўз либосини магрурларча намойиш килаётган аёл киёмат кунида гўё дахшатли коронгуликдан яралган каби коп-кора кўринишда намоён бўлади. Гарчи бу хадис ўз ишончлилиги жихатидан заиф бўлса хам, унинг мазмуни хакдир. Гап шундаки, гунох иш килиш мобайнидаги лаззат азоб билан, рохат укубат билан, тўклик очлик билан фаровонлик йўкчилик билан ёруглик зулмат билан жазоланади. Бунинг акси хам бўлиши мумкинки, рўзадор кишининг огзидан келаётган хид ёки Аллох йўлида курбон бўлган шахиднинг кони киёмат кунида мушк-анбарнинг хидидан кўра ёкимлирок, хушбўйрок деб эътироф килинади.


 
DURDONDate: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:42 | Message # 24
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ХИЖОБНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Хижоб Аллох таъолога ва Унинг пайгамбарига бўлган итоатни ифодалайди. Аллох таъоло Ўзига шунингдек, пайгамбарига итоат килишни барчамизга амр килди: «Аллох ва Унинг пайгамбари бир ишни хукм килган – буюрган вактида бирон мўъмин ва мўъмина учун(Аллохнинг хукмини кўйиб) ўз ишларидан ихтиёр килиш жоиз эмасдир. Ким Аллох ва Унинг пайгамбарига осий бўлса, бас, у очик йўлдан озиш билан озибди.» (Ахзоб сураси, 36-оят).
Аллох таъоло мархамат килиб айтадики: «Йўк, Парвардигорингизга касамки, то улар ўзларида чиккан келишмовчиликларда сизни хакам килмагунларича ва кейин сиз чикарган хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунларича зинхор мўъмин бўла олмайдилар»(Нисо сураси, 65-оят).
Аллох таъоло аёлларга хижоб тутишни буюрди. Кодир ва Олий зот бўлган Аллох таъоло айтадики: «Мўъмина аёлларга хам айтинг, кўзларини (номахрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (харомдан) сакласинлар! Хамда кўриниб тургандан бошка зеб-зийнатларини (яъни устиларидаги либосларидан бошка зеб-зийнатларини номахрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!...». (Нур сураси, 31-оят). «Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар (яъни бесабаб ўз уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон бир хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик(даври)даги ясан-тусан каби ясан тусан килманглар!» (Ахзоб сураси, 33-оят).
Шунингдек, Аллох таъоло айтади: «...Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят).
Шунингдек, Олий зот: «Эй пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар!» (Ахзоб сураси, 59-оят) – дея мархамат килади.
Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: “Аёл авратдир». Бу эса аёлнинг мастура – ўранган бўлиши кераклигини англатади.

ХИЖОБ - БУ ИФФАТ
Аллох таъоло аёлнинг хижоб тутишини иффат рамзи деб белгилади. Аллох айтади: «Эй пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг якин(воситадир)» (Ахзоб сураси, 59-оят).
Аллох таъоло фитнага сабаб ва бировларни ўзига жалб килиш ёшидан ўтган кекса аёллар хижоб ёпинмаган холда, юз ва кафтларининг очик бўлиши жоизлигини билдириб айтади: «Хотинлардан кексайиб колган, эрга тегишни ўйламайдиганлари бирон бир зеб-зийнатлари билан ясанмаган холларида кийимларини (яъни рўмол-ёпинчикларини) олиб кўйишларида уларда гунох йўкдир.» (Нур сураси, 60-оят).
Лекин оятнинг давомида Аллох кекса аёллар учун афзалрок ва маъкулрок бўлган нарсани ойдинлаштириб баён киладики: «Ўзларини пок (яъни рўмол, ёпинчикларда) тутишлари ўзлари учун яхширокдир»(Нур сураси, 60-оят), яъни у аёллар учун устки ёпинчиклари(хижоб–тарж.)да юришлари афзалрокдир. «Аллох эшитгувчи ва билгувчидир». (Нур сураси, 60-оят)
Ушбу тарика Аллох хижобни иффатнинг аломати эканлигини маълум киладики, хатто бу либос кекса аёллар учун хам лозим топилди. Энди фитнанинг уяси бўлган ёш кизлар хакида нима дейиш мумкин?
ХИЖОБ–БУ ПОКЛИК
Аллох таъоло айтади: «... Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят).
Аллох хижобни мўъмин ва мўъминалар калбидаги поклик каби тасвирлади. Зеро, кўз бирон бир нарсани кўрмаса, калбда хам хеч кандай номаъкуллик кечмайди. Модомики кўз бирор нарсага тушар экан, калб хам бирор нарсани хохлаши ёки аксинча хохламаслиги хам мумкин. Бундан келиб чикадики, калб хам кераксиз, номаъкул нарсаларга гувох бўлмаслиги лозимдирки, зеро бу нарса кишини йўлдан оздиради. Хижоб хатто калбида марази бор кишиларнинг хам шахватини ман килади. «Бас, сизлар (парда ортидан бирор номахрам эркакка жавоб килган пайтларингизда) майин-назокатли сўз килмангларки, у холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимсалар тамаъ килиб колур. Яхши–тўгри сўзни сўзланглар»(Ахзоб сураси, 32-оят)


 
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 20:23 | Message # 25
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Хотин кишининг болдирларни ёпмаган кийимда намоз ўқишининг ҳукми

Савол: Хотин киши бошқа хотинлар билан бирга таровиҳ намозларини болдирлари ва қўлларини ёпмайдиган калта кийимда ўқиши мумкинми?
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон жавоб беради:
Хотин кишига таровиҳ ва бошқа намозларни танҳо ёки эркаклар ва аёллар жамоати билан юзидан бошқа баданининг барча тарафларини тўла ёпиб турмаган кийимда ўқиши таъқиқланади. Агар номаҳрам эркаклар билан намоз ўқилаётган бўлса, юзларини ҳам тўсиши керак. Намозларини болдирлари очилиб ўқиган аёлнинг намози - намоз эмасдир. Чунки кийим, унинг оёқларини ҳам тўсадиган даражада узун бўлиши керак.
Оёқларининг уст тарафи очиқ турган хотиннинг ўқиган намози, тўғридир
Савол: Оёқ устлари (тўпиқлардан пасти назарда тутилмоқда, мутаржим) очиқ ҳолатда намоз ўқиган хотиннинг намози тўғрими?Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:
Бу ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф ва икки хил фикр бор. Имом Абу Ҳанифа мазҳабига кўра унинг ўқиган намози, жоиздир
Намоз ўқир экан хотин-қизлар сочининг кўриниши жоиз эмас. Агар кўринганини билмаган бўлса, зарари йўқдир
Савол: Хотин киши намоз ўқир экан сочи кўриниб қолса, намози бузиладими ёки йўқми?
Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:
Агар сочи ёки баданининг озгина қисми очилиб қолса, намозини қайтариб ўқимайди. Бу кўп уламолар, жумладан, имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмаднинг сўзларидир.
Агар кўпроқ очилган бўлса, намозини ўз вақтида қайта ўқиб олади. Бу – барча уламолар, тўрт мазҳаб имомларининг сўзидир. Валлоҳу аълам.
Хотин кишининг аёлларга имом бўлиш шартлари
Савол: Хотин кишининг аёлларга имом бўлиш шартлари борми?
Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд жавоб беради:
Агар (имом бўлгувчи) хотин аёллар ичида Аллоҳнинг Китобини яхши билган ва қироат қила оладигани бўлса, эркаклардек унинг ҳам (хотинларга) имом бўлишида монеълик йўқдир. Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Варақа разияллоҳу анҳони ўз хонадонидагиларга имом бўлишга буюрдилар.Хотин кишининг бозорда намоз ўқишининг жоизлиги
Савол: Бозорда намоз ўқиса бўладими?
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:
Эркаклар фарз намозларини масжидда жамоат билан ўқишлари лозим. Хотин-қизларга эса уйларида ўқишлари авлодир. Агар бозорда намоз ўқишга мажбур бўлиб қолса ва ўртада дарпарда ёки сутра бўлса, иншааллоҳ, бирор бир монеълик йўқдир.
Намоз ўқиш таъқиқланган пайтда жаноза ўқиш


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:52 | Message # 26
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аёл кишининг бутун бадани авратдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл киши авратдир», деганлар (Имом Термизий (1173) Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилиб, саҳиҳ санаган). Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аёл киши изорсиз (яъни лозимсиз), диръ (устки кийим) ва рўмол билан намоз ўқиса бўладими?» деб сўраганида «Агар кўйлаги қадами устини ёпиб турса (бўлади)», деб жавоб берганлар (Абу Довуд (640) ривояти). Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло ҳайз кўрувчи (яъни, балоғатга етган аёл)нинг рўмолсиз ўқиган намозини қабул қилмайди» (Абу Довуд (641), Термизий (377) ривояти, Термизий саҳиҳ санаган ва: «Аҳли илмлар наздида шунга амал қилинади, аёл киши балоғатга етган ҳолида авратидан бирор жойи очиқ ҳолда намоз ўқиса, намози яроқли бўлмайди», деган).
Ушбу ҳадислар ва Аллоҳ таолонинг: «Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!» (Нур: 31), «Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар!» (Аҳзоб: 59) деган оятлари ҳамда Оиша розияллоҳу анҳонинг: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эҳромда эканимизда ёнимиздан эркаклар ўтиб қолса, рўмол-чимматимизни юзимизга ташлаб олар, ўтиб кетгач, юзимизни очиб олар эдик» деган сўзлари (Абу Довуд (1833) ривояти), мана шу далил-ҳужжатлар ва шу маънода Китобу Суннатда келган бошқа кўплаб далиллар аёл кишининг бутун бадани бегона эркаклар учун аврат эканига, хоҳ намозда, хоҳ бошқа ўринда бўлсин, бегоналар ҳузурида баданининг бирон аъзосини очиши жоиз эмаслигига далил бўлади. Аммо, бегона эркаклардан холи ўринда намоз ўқиса, намозда юзини очиб олади, юз намозда аврат эмас. Лекин, номаҳрам эркаклар олдида юз ҳам аврат саналади ва уларнинг кўзи тушиши жоиз бўлмайди.
Ҳозирги замонда кўплаб муслима аёллар кофир ва муртад аёлларга тақлид қилиб очиқ-сочиқ юришлари, сатр масаласига бепарво қарашлари, баданларининг мафтункор ўринларини кўрсатишда кимўзарга мусобақа қилишлари, авратни ёпмайдиган кийимлар кийишлари ғоят ачинарли ва кишини ғамга солувчи ҳолатлардандир. Аллоҳ Ўзи тавфиқ берсин.
Аллоҳ таоло намозда сатри авратдан кўра ортиқроқ миқдорда кийинишга, яъни, зийнатли бўлиб, яхши кийимлар кийишга буюрди: «Эй Одам болалари, ҳар бир намоз чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз)» (Аъроф: 31). Бу эса мусулмон киши намозда Парвардигор таборака ва таоло олдида туриш учун энг яхши ва чиройли кийимларини кийиши лойиқлигига ҳамда мана шундай улуғ ўринда ҳам зоҳиран, ҳам ботинан энг комил кўринишда бўлиши лозимлигига далолат қилади.


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Muslimalar honasi » Islomda muslimalar libosi haqida
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: