• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Ayolning jamiyatdagi o'rni » Туғилмаган гўдакнинг кундалиги (ayollar öqing)
Туғилмаган гўдакнинг кундалиги (ayollar öqing)
DURDONDate: Yakshanba, 19-May-2013, 03:26 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Туғилмаган гўдакнинг
кундалиги


5октябр.
Бугун менинг ҳаётим
бошланди,лекин бу ҳақда
ота-онам ҳали билишмайди.
Мен қизалоқман. Ҳали
кўрасиз,
сочларим қўнғироқ, қош-
кўзларим қоп-қора, чиройли
қиз бўламан! Тақдирим
қандай бўлишини ҳали
билмайман, лекин гулларни
жуда яхши кўришимни
хозирданоқ биламан!
19 октябр. Баъзилар мени
ҳали одам эмас, деб
ҳисоблашади. Лекин улар
адашади, мен ИНСОНман!
Масалан, майдагина ушоқ ҳам
нон ҳисобланади-ку! Онам
бор
экан, мен ҳам борман!
23 октябр. Мен аллақачон
оғзимни оча оламан. Лекин
ўйлаб ҳайрон қоламан: яна
бир йилдан кейин кулиш ва
гапиришни ўрганар эканман.
Майли, кутаман. Лекин аниқ
биламан, биринчи сўзим ОНА
бўлса керак!
25 октябр. Бугун юрагим ура
бошлади.
2 ноябрь. Кундан кун ўсяпман.
Қўлчаларим ва оёқчаларим
шаклга киряпти.
12 ноябрь. Бармоқчаларим
шаклланяпти! Кулгили... улар
шунақанги кичкинаки... ҳали
бу бармоқларим билан
онамнинг сочларини
силайман,
турмаклаб қўяман.
20 ноябр. Ниҳоят, бугун
шифокор онамга юраги остида
мен яшаётганимни айтди.
Онам
жуда хурсанд бўлса керак!!!
Буни ўйлаб, ўзим ҳам қувониб
кетяпман!!!
23 ноябр. Отам ва онам менга
қандай исм қўйиш ҳақида бош
қотираётгандир?!
10 декабр. Сочларим ўсяпти.
Улар қоп-қора, майин, ялтираб
туради.
13 декабр. Бироз кўрадиган
бўлганман. Онам мени дунёга
келтирганларида кўзларим
қуёш нури ва ранглар
жилосига тўлади!
24 декабр. Қизиқ, онам
юрагимнинг сокингина
уришини эшитаётганмикин? У
жуда бир маромда уради.
Лекин онажон,
хавотирланманг, ҳали сизнинг
соғлом, чиройли қизингиз
бўламан!
25 декабр. Жуда
хавотирдаман. Онам мендан
қутулишини айтди. Тинмай
ялинаман, кошки эшитса...
Онажон, яшашимга имкон
беринг... Сиз менинг яккаю
ягона онамсиз. Мен сизни
яралганимда бери жуда яхши
кўраман, ахир вужудингизда
яшайман! Томирларимизда
бир хил қон уфуряпти. Мен
юрагингизнинг ҳар бир
зарбини эшитаман.
Қувонсангиз севинаман, хафа
бўлсангиз, қайғуга тушаман.
Ҳар бир дардингизни,
қўрқувингизни ҳис қиламан.
Азобларингиз менга жуда
таъсир қилади... Мени
карьерамга ва эркинлигимга
халақит беради, деб ўйлайсиз
ва шунинг учун ҳам мендан
тезроқ қутулишни хоҳлайсиз.
Ахир мен ҳам тирик жонман!
Шифокорлардан илтимос
қилинг, УЗИ аппаратини
ёқишсин ва сиз менга биргина
боқинг. Мендан бошқа ҳеч
кимга қулоқ солманг,
илтимос... Шифокорлар ҳам
Худомас, улар мендан
қутулганингиздан кейин
ҳаётингиз қандай кечишини
билишмайди. Мен эса гарчи
ҳали туғилмаган бўлсам ҳам
кейин ўзингиз кутганчалик
яхши бўлмаслигини ҳис
қиламан. Ҳеч бўлмаса,
виждонингиз сизга тинчлик
бермайди. Сизни шунинг учун
ҳам аяшга уриняпман.
Баҳонада ўз ҳаётимни ҳам
сақлаб қолармидим...
Мени боқишга шароит йўқ,
дейсиз. Сизни тушунаман,
лекин сўз бераманки, сиздан
кўп нарса талаб қилмайман.
Билсангиз керак, менга
ўхшаганларга ёрдам
берадиган ташкилотлар бор.
Ҳеч бўлмаса, ўша ерга
топширарсиз... ёки тирноққа
зорлар бор, эҳтимол улар
мени қабул қилишар...
ҳаммасига розиман, фақат
мени ўлдирманг! Мен яшашим
керак! Сиз билан бўлмаса ҳам
сиз учун яшашим керак...
Худо кўрсатмасину,
ёлғизланиб қолсангиз ёки
ҳаётда қийналсангиз, мен
сизни албатта топаман, сизга
ғамхўрлик қиламан. Фақат
гапларимга қулоқ солинг,
илтимос... биламан, мени ҳали
кутмагандингиз. Лекин
Худойим менга сиздек она
берди! Мен эса сизни жуда
яхши кўриб қолдим. Ахир
инсоннинг онаси ягона бўлади!
Яшашимга имкон беринг,
онажон...бундан ҳеч қачон
афсусланмайсиз!..
28 декабр. Бугун онам мендан
воз кечди…


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Ayolning jamiyatdagi o'rni » Туғилмаган гўдакнинг кундалиги (ayollar öqing)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: