• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Ayolning jamiyatdagi o'rni » Хотин-кизлар ва жамият
Хотин-кизлар ва жамият
OSIYODate: Yakshanba, 24-Iyul-2011, 15:59 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Хотин-кизлар ва жамият

аёл – жамиятининг бир парчасидир.
 
OSIYODate: Yakshanba, 24-Iyul-2011, 16:03 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Хотин-кизлар ва жамият

Кўплаб кизлар мажбурий таълим мактабларини битиришлари биланок, китобларни, умуман китоб мутолаасини тарк
этадилар ва максадлари кийим, такинчок, ейиш ва ичиш чекланиб, удан нари ўтмай колади. Холбуки, булар – дунёнинг содда
кайгуларидан бошка нарса эмасдир.

Муслима аёл – Ислом жамиятининг бир
парчасидир.

Муслима аёлнинг жамиятдан таъсир олиб, жамиятга таъсир беришида хеч шубха
йўкдир. У – жамиятда эътиборсиз ва ахамиятсиз, хусусан, салбий (негатив) шахсият
эмасдир. Агар шундай бўлса, бу – жамият борлигини, гўзалликни инкор этиш,
фидоийликдан узоклашиш, демакдир. Ислом Умматимиз, ўз шарафи ва шонини кайта
дунёга танитадиган олийжаноб йигитлар ва вафодор кизларни кутмокда.

Муслима аёл фойдали бўлган барча ижтимоий
ишларда хозиру-нозирдир.

Шундай бўлиши керак. У – расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу
хадисини доимо кўз олдида тутиши керак: «Одамлар яхшилик
килсалар яхшилик киламиз, зулм килсалар зулм, деб айтадиган таклидчи
бўлманглар. Балки, иродали бўлингиз ва одамлар яхшилик килсалар
яхшилик килингиз, жабр килсалар зулм килмангиз!» (Имом Термизий,
Китабул-бирри вас-силати, Хузайфа разияллоху анху ривояти, хадис №
2007).

Муслима аёлнинг ўз жамиятининг тараккиётини
максад килган тарбиявий вазифаси бор...

Бу вазифа кўшнилар хаккини бериш билан бошланади: билмаганларга диний ва
дунёвий ишларини ўргатади. Бунда муслима аёлнинг
ривожланувчи авлодлар учун хизмати бор. Натижада,
кўшниларнинг йигинлари миш-мишлар билан эмас, балки, мусулмон оилаларимизни
содда ва юзаки максадлардан, олий гоялар кўтариш билан
шугулланадиган йигинларга айланади. Муслима аёл хар бир сухбатни, хатто маъносиз
сухбатларни хам, максадли муайян сухбатларга айлантириши мумкин. Муслима аёл
жамиятдаги салбий ходисалар хакидаги сухбатларни хам ибрат ва ўрнак учун тилга
олиб, тафаккур ва ижобийлик учун одамларни сафарбар килиши мумкин. Холбуки,
солиха кўшнилар фарзандларининг тарбияси ва муаммоларини ечиш учун энг яхши
йўлларни ўрталарида мухокама килиб, ўрганадилар.

Кўшнилар ўртасидаги хамкорликнинг баъзи намуналари:

Болалардан бири отасининг чўнтагидан пул олиб, уч дўстига сарф килар эди. Дўстлари хам уни бу ишга ундар
эдилар. Она бу хатони насихатгўй кўшнисидан эшитиб
колди. Кўшни бу муаммонинг сабабларини
ўрганиш ва уни бартараф килишда
онага ёрдам берди.

Шу каби холатлардан яна бирида аёллардан бири олий
таълим масканларининг бирида тахсил олаётгани ва фарзандларини тарбия килиш учун
ёрдамга мухтож эканини тушунтириши биланок, кўшни аёл савоб умидида, муслима
кўшнисининг фарзандларини тарбия килиш кафолатини олди.

Бу ерда аёлнинг умр йўлдошини хам унутмайлик.
Чунки, хайрли ишга кўл урган рафика, умр йўлдоши
билан бирга савоб олади. Бу – багритошлик ва жафокорлик тўлиб–тошган ушбу
даврда, кўшнилар ўртасидаги хамкорлик кўринишларидан баъзилари, холос.

Кариндош-уруглар ўртасида мустахкам алокаларда бўлиш – муслима аёлнинг
мухим ишларидан биридир.

Кариндошлар ўртасида борди-келди, касалларни кўриш, шодиёналарда иштирок
этиш ва бундан бошка хайрли ишлар, хамкорлик ва мухаббат рухини ёяди. Натижада,
ёш авлод чиройли муомала ва дўстона муносабатлар билан Ислом гояси ва унинг олий
кадриятлари асосида вояга етади.

шунингдек аёл киши, кичик фарзандларининг холатларини ўрганиш, уларнинг
фикрларини дашномсиз эшитиб, яхши ишларини мукофотлаш
билан шугулланса, фойдали бўлади. Айрим одамлар сергап деб айтаётган болаларнинг
кўпининг келажаги порлок бўлади. Зотан, саволларни ёгдиришлари мулохазаларининг кучлилиги, ичларида яширинган билим ва маърифат
чанкоклигига далолатдир. Биз болаларни йўллантириш ва рагбатлантиришдаги чиройли
ўрнакни хеч хам эсдан чикармайлик.

Эшитишимизга караганда, битта олти ёшли кизча ўзининг бийрон гапириши
билан бошкаларни хайратга
солади. Чунки, кўшнилари ва отасининг танишлари унинг сўзларига кулок солишар ва
гапиришга рагбатлантирар эдилар.

Биз хам кичикларимизни рагбатлантирадиган ширин сўзларга бахиллик
килмаслигимиз керак. Чунки, ширин сўз хам садакадир. Фойдали
кўрсатмалар, ўз таъсирини беради. Самимий сўз, калбларга монеъликсиз етиб
боради.

Муслима аёлнинг мухим вазифаларидан бири – ёш авлодни мустахкам билим ва
соглом эътикод билан тарбиялаш, авлодлар етакчилигини
максадларига етиш учун барча окимларга ўзини отган пуч
хаёллик аёллар кўлига ташлаб кўймаслиги керак. Муслима аёлнинг хусусан диний таълим беришда иштирок этиши ва бу мухим майдонни
максадлари бузгунчилик ва фасод бўлган аёлларга топшириб кўймаслик
лозим.

Муслима аёлнинг хотин-кизлар хайрия жамиятларида имкониятлари даражасида
нутк, йигилиш каби фойдали ва хилма-хил ижтимоий фаолиятларда иштирок этиб,
ўзининг соглом йўналишларини саклаб колиши – шарафли кўринишлардан биридир. Бу –
ўрганиш, ўргатиш ва авлодларни йўллаш йўлида муслима аёл учун кулай фурсатдир: у
бир оннинг ўзида хам фойдаланади, хам фойда беради.
Канча-канча ширин сўз ва насихатлар борки, оналар, муаллималар ва
мураббияларнинг кўлларидан ушлаб, яхшиликларга ундайди, тарбиявий хатолардан
узоклаштиради, ёш авлодни тараккиёт ва нажотга олиб боради.

Биз аёлнинг насибалари ва тез кунда хисоб берадиган умри хамда ўрганган
билимидан фойдаланиши хакида сўз юритар эканмиз, унинг
давомий расмий ишларда ишлашини назарда тутмаяпмиз. Холбуки, бу - эрнинг хакки
ва фарзандлар тарбиясига эътиборсизлик килишни такозо этади. Биз юкоридаги
сўзларимиз билан, ўз уйига иш туфайли чарчок ва асаблари таранглашиб келган ишчи
аёлни хам назарда тутмадик. Ахир кундалик ишдан чарчаган, асаблари таранг ва бир
оз бўлсада дам олишга эхтиёжи бўлган аёллар кўполлик ва дашномдан бошка нарсани
билмаганликлари учун хам, шафкатли муносабатларни кутаётган авлодлар ва
болаларига кандай фойда келтиришлари мумкин!

Шу вактнинг ўзида, биз, хотин-кизларни даволаш, уларга тикиш ва бошка
хунарларни ўргатиш каби ўз табиатларига муносиб ва
огирлиги бўлмаган хамда ўз жамиятидаги бўшликни тўлдира оладиган шаръий ишларни
тарк этишларини хам назарда тутмадик.
 
OSIYODate: Yakshanba, 24-Iyul-2011, 16:05 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
***
Авлодларни Ислом таълимотлари билан тарбия килишни максад килган муслима
аёл, оммавий ахборот воситаларини ахлокни бузиб, олий гояларни булгаётган барча
нарсалардан тозалаш учун бор кучини сарф этиши керак. Маълумки, оммавий ахборот
воситалари замонавий фикрий кураш воситаларининг энг хатарли вазифаларидан
бирини бажармокда. Ўз фикрларини ривожлантирмокчи бўлган кимсалар бунга катта
эътибор бермокдалар. Холбуки, оммавий ахборот воситаларининг турлари хам
кўпайди: радио, телевидение, рўзнома, ойнома, кино, театр, китоб, видео ва х.к.
Мазкур воситаларнинг кўпи таъсир беришга асосланган бўлиб, майлликларга хитоб
килиш, дин ва диний таълимотларга адоват билан караш учун хилма-хил йўлларга
мурожаат этмокда. Уларнинг барчаси, кўпинча, ахлокий бузуклик, очилиш,
фитрат-хилкатга карши чикиш, барча ифлосликларни олкишлаш каби фиску фужурни
ёядиган, муслима аёлнинг шахсияти хакида «У – колокдир!» деб, унинг ихтирочилик
кобилиятининг имкониятлари хакида шубхалантиришга чакирмокда. Натижада ўзига бўлган ишончни йўкотган
авлодлар вужудга келмокда. Гўё тараккиёт ва
ижодкорлик кофирларгагина хос эмиш!! Диндорларни эса,
ёш авлодга пасткашлик ва масхарабозликни хис эттирган колоклар, деб
ёритмокдалар. Бу чакириклар – жамиятимизга огу сочган ифлос нарсалардир. Шунинг
учун хам, ёш авлод бу марказлаштирилган фикрий курашга карши химоя килиниши
керак.

Онгли муслима аёл оммавий ахборот воситалари билан зийраклик ва
эхтиёткорлик билан муомала килади ва Исломий шариатнинг максадлари бешта асосий
нарса - дин, акл, насаб, нафс ва мулкнинг барчасини химоя килиш эканини
эътибордан четда кўймайди. Шунинг учун хам, буларнинг барчаси ёки баъзисини
ёритмокчи бўлган муслима аёл, буларни химоя килиш учун имкони борича харакат
килиши керак. Биз, муслима аёлларни каламларини фазилатга ёрдам бериш,
инсон-шайтонларнинг разил фикрларини пучга чикариш, сохталиклари ва
залолатларини очиб ташлаш учун кайрашга чакирамиз! Маккор душманнинг
каршиликларига соглом режа ва зид харакат керак. Агар гўзал ахлок ва соглом эътикодни мустахкамлаш учун сафарбар
бўлмасак, афсус фойда бермайдиган жойда афсус киламиз.
Зотан, хурофот ва савиясиз хикоялар хамма ёкни коплади! Муслима аёлларнинг
мозийдаги асосий хусусиятларидан бири – болаларга тасалли бериш, оилалари ва
эътикодларига тортиш учун айтган хикояларидир. Нега бизнинг зиёли аёлларимиз
фарзандларини Ганс Христиан Андерсен кабиларнинг хикояларига ташлаб кўядилар!
Ахир унга ўхшаганлар тарихимизни коралаб, камситмокдалар-ку!

Келинглар, хар биримиз турли ахборот
воситаларида ўз имконияти доирасида хиссамизни кўшайлик!. Хатто, фарзандлари
тараннум этиши, хаёсиз кўшиклар ўрнига бадал бўлиши хамда Исломнинг мунаввар
сурати ва олий гояларини ифода этган ширин сўзларни куйлаши ва янги авлоднинг
калби эзгуликларга мойил бўлиб ўсиши учун, муслима аёл исломий кўшикларни хам кайта тартибга
солиши керак.

Кўпинча молу-мулкка эга бўлиш илинжида бошкаларни
алдаш, кадриятларни камситиш хамда шиддат, эътиборсизлик, ота-онага ок бўлиш
каби ёмон хулк ва фикрларни ўргатадиган хикояларни хам кўздан кечириш керак.
Зеро, илгор таълим воситаларини, яхшиликни ўргатиш,
эътикодни мустахкамлаш, аклни зиёлаштириш билан бирга нафсни хам
рохатлантирадиган минбарга айланиши учун ганимат билиши керак.

Оммавий ахборот воситаларининг энг хатарлиси – ойнаи жахон (телевидение)
дир.

Ойнаи жахон режалаштирилган жозиба ва яширин кураш билан, оилани ўгиллар
ва кизларни йўналтиришида кийин холатга солмокда. Шайтон инсонлар барча
фазилатни барбод килиш йўлида кўлидан келган ёрдамни бермокдалар. Франциянинг
собик президенти Де Гол телевидениенинг роли хакида сўз
юритар экан: «Менга шу экранни бер, мен сенга француз халкини ўзгартириб
берай!» деган эди.

Агар кўплаб оилаларнинг эътикодий ва фикрий тарбия бериш вазифасидан
бутунлай узоклашгани, фарзандларини ойнаи жахонга топшириб, у уларга эътикод ва
маданиятимизга зид бўлган хохлаган йўналиш, хохлаган тушунча ва эътикод
уругларини экаётганини билган бўлсак, зиёли муслималарнинг имкониятларида бор
бўлган нарсаларини ўртага кўйишлари, агар каламкаш бўлсалар хикоя, исломий кўшик, сухбат ва маколаларини
онгли равишда ёзишлари накадар зарур экани очик кўринган бўлса керак.

Муслима аёл, кечаю кундуз ёш авлоднинг
кулокларига куйилаётган матбуотга карши курашиш матбуот майдонига чикишда хеч
иккиланмасин. Фарзандларимиз, порлок келажак ва хакикат баралла янграши учун,
муслима аёл ўз дини ва эътикодини булгаётган унсурларга бадал бўла оладиган
соглом моддани кўйиш учун фурсатни бой бермасин. Харакат килсин, шояд у ёзган
нарсалар фасоднинг йўналишида тўсик бўлиб колар. Чунки, ош берилган одамнинг
корни тўйса, ортикча таомга эхтиёжи колмайди!

Муслима синглим!

Сабабларга ёпишиб: «Менинг касаллигим бор, ишларим кўп ёки вактим йўк»
деб айтманг. Вакт, соглик ва бўш вактларни ганимат билиш – динимизнинг
таълимотларидандир. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху расулуллох соллаллоху
алайхи ва салламнинг куйидаги хадисни айтганларини ривоят килди: «Беш нарсани беш нарсадан аввал: ёшликни кариш, согликни
касал бўлиш, давлатмандлигингни факирлик, бўш вактингни иш вактинг ва хаётингни
ўлимингдан аввал ганимат бил!» (Хоким накл килди ва бу хадиснинг ривоят
силсиласи сахих-согломдир).

Агар аёл ўз хаётини тартибга солиб, хар бир сониясидан унумли
фойдаланиб, факатгина таом пишириш ва сергапликка вакт сарф этишдан
кизганганидагина, биз ундан вактининг оз эканлиги хакидаги шикоятини эшитмаймиз.
Шундагина у, яхшликка чакирувчи ва бошкаларга ўрнак бўлиш учун ўз вазифасига кириша олади. У иймонли авлодлар ва бутун
Ислом жамиятига манфаатлар келтирадиган тарбиявий ва
тиббий майдонларни ўз фикрлари билан бойитсин! Фикрий окимлар уммонига карши
исломий бадални вужудга келтириш учун тиришсин! Одамларни динларидан кайтариш
учун тинимсиз режа ва ижро билан шугулланаётган бўрилар жамиятида Ислом
хавзасини химоя килсин!

Муслима аёл –
кўпчиликнинг нафсига ўрнашган мавхум рохат, уйку ва танбалликларни тарк этиб,
МУСУЛМОН УММАТ ва тўгри йўлдаги авлодига
нисбатан ўз вазифасини адо этиш учун фурсатли вактни
кўлдан бой бермасин! Шояд биз – ИСЛОМ УММАТИга
аламлар берган зулматли коронгулик ичдаги одамлар, келгуси авлодлар учун
эзгуликларни мерос килиб колдирсак... Акс холда,
умидларимиз калбларимизда асир бўлиб, авлодларимиз карвоннинг олдида эмас,
охирида колмасин!


 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:32 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Ниятни Аллох учун холис килиш.


Муаллим ва муаллима бераётган таълимлари билан Аллохнинг юзини касд килишлари ва Унинг ўзидангина савоб-мукофотни умид килишлари хамда расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг: «Ким яхшиликка йўллаб кўйса, унга (шу яхшиликни) килган одамнинг савобича савоб берилади» - деб эслатган катта савобга интилиши лозим (Имом Муслим: 1893), амали билан лавозим, мактов ёки факатгина маош олишни максад килмаслиги керак. Балки, унинг амаллари Аллох йўлида ва янги авлод учун намуна бўлсин. Акс холда, киши ўзида йўкни ўзгага бера олмайди! Кўр одам бошкаларни тўгри йўлга кандай етаклаши мумкин?!
 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:33 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Килаётган ишлари ва авлодлар тарбиясини Ислом одобига асосан килиш.

Авлодлар билим ва одобни бир онда, бирга олсинлар. Алох таоло деди: «Хой мўъминлар, ўзларингиз килмайдиган нарсаларни нега айтаяпсизлар?!» (Саф: 2). Агар ўкувчи киз хар куни муаллимаси сўзлаб берган соглом аклни бузадиган янги киссани айтиб келса ёки муаллималардан бири динимизга зид ўларок олиб келган янгиликни ўрганиб келса, бу – бинокорлик эмас, барбод килиш усулларидан биридир! Шунинг учун хам, муслима муаллималаримиз шариат таълимотларига риоя килишлари, канчалар оз бўлсада, шариатга мухолиф ишни килишни енгил санамасликлари керак. Чунки, бу хато харакат авлодларнинг калбларига ўрнашади ва уни кетказиш анчагина мушкул бўлади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:34 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Муаллима ташки кўринишининг чиройли, мўътадил бўлишига эътибор берсин.

Орасталик - калбда ижобий натижалар бериб, ўкувчи киз муаллимасини хурмат килади, унинг насихатларига амал килади. Бундан ташкари муаллима ўкувчилар кўринишга эмас, жавхар-ички дунёга эътибор беришга одатланишлари учун, кундан-кунга янгиланаётган модадан узок бўлишга диккатини каратиши керак. Зеро, ўкувчиларнинг муаллиманинг кийимлари, сочларининг шакли, юпкасининг гўзаллиги ёки чўнтак телефонининг модели хакида гапиришлари Ислом динидан эмасдир! Афсуски, айрим муаллималар сексуал маънода ёзилган ойномаларни ва бузук филмлар ёзилган видеотасмаларни баъзи ўкувчилар билан ўртоклашмокдалар!! Уларнинг муваффакиятсиз харакатларига каранг!
 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:34 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муаллима динимиз даъват этган гўзал ахлоклар билан безансин.

Хусусан, сабр билан. Чунки, ўкувчи кизлар тарбиясида айблаш ва хатоларни эълон килишдан узокда бўлиш билан мулойимлик яхши самаралар беради. Шундагина у – Аллох таъолонинг: «Роббингиз йўлига хикмат, чиройли насихат билан чакиринг хамда гўзал нарсалар билан бахс килинг!» (Нахл: 125) оятига амал килиб, хикмат ва чиройли насихат билан даъватчи бўла олади.

Доно муаллима ўкувчи кизнинг ёши ва холатига караб турли йўллар билан хитоб килади ва кизларни ўзига ва даъват этаётган гоясига жалб этадиган мехр ва шафкат муомаласини килади... Муносабатларда кўполлик килиш диндан эмасдир. Муаллима – мушфик она кабидир. У – ўкувчиларига мехр кўяди, шафкат килади ва улар ичидаги аълочиларни рагбатлантиради. Унутмаслик керакки, рагбатлантириш ва кизиктириш натижалари танбех бериш ва жазолашдан кўра самаралирокдир. Агар жазо ёки огохлантиришга эхтиёж тугиладиган бўлса, у ўкувчи кизларнинг ўзлари, бу жазолар ўз манфаатлари учун эканини тушуниб етишадиган килсин. Бунинг таъсири ўта кучлидир.

Муаллима ўкувчи кизларга ўзининг уларнинг шахсиятлари, обрўлари ва келажакларига харис эканини билдирсин, ўзининг хар бир кўрсатмасини динга ва салаф солих йўлига богласин токи ўкувчиларни амалларидаги асосий туртки шахсий манфаат ёки жамият эмас, балки дин. Буларнинг барчаси акс таъсир бермаслиги учун муболагасиз ва мўътадил шаклда бўлсин. Муаллима, янги авлод, бузилган Гарб аёлларига махлиё бўлишдан йирокрок бўлиши учун, салаф солихларнинг хотин-кизларидан намуналар келтириш билан дарсини бойитсин.
 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:35 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муслима муаллиманинг сифатларидан бири – тавозеъ-камтарликдир.

Камтарлик – Ислом ахлокидир. Аллох таъоло Ўз пайгамбарига деди: «ўзингизга эргашган мўъминлар учун канотингизни паст тутинг!» (Шуаро: 215). Шунинг учунг хам, муаллима манманлик ва кибрдан узок турсин, акс холда ўкувчилари олдида калака бўлиб колади. Манманлик ва кибр билан муомала килган ўкитувчи, ўкувчиларнинг нафратидан бошка нарсага эриша олмайди. Ўкувчиларини камситиш ёки хазиллашиш билан масхара килган муаллима, уларнинг калбида каттик жарохатни колдиради. Ахир муаллима шундай килса у каерда-ю, Аллох таъолонинг: «Барча (кишиларга дилозорлик килиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўхтончи-гийбатчига халокат бўлгай!» (Хумаза: 1) – деб айтган сўзларига биноан, ушбу адабсизликдан огохлантирган Ислом одоби, муаллимадан талаб килинган ва кутилган намуна каерда?!
 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:36 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муаллима – янгиланиб бораётган кундалик ходисалардан хабардор бўлиши керак.

Шунинг учун хам, муаллима бу ходисаларга бефарк колмаслиги ва "темирни кизигида бос!", деб айтилганидек, уларнинг хар бирига муносиб шархни бериши керак.

У ўкувчиларининг харакатларига эътибор бериб бориши лозим, ёмон ахлокни кўрса огохлантирсин, чиройли ахлокни кўрса рагбатлантирсин, агар ишора кифоя килса очик танбехдан четлансин.
 
OSIYODate: Chorshanba, 27-Iyul-2011, 09:37 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муаллима, ўкувчиларнинг оилалари билан хамкор бўлади.

Чунки, улар айни вазифада муштаракдирлар. Муаллиманинг оналарга бўлган муносабати – мухаббат, такдир ва ўкувчи кизлар учун фойдали хамкорлик алокаси бўлиб, уларни билимдон килишга ёрдам беради. Бу – оналарга йўлланма берувчи ўтиришлар воситасида амалга оширилади. Мактаб, авлодларни очик-равшан максад – Аллох розилиги йўлидаги харакат олдига кўйиш учун анжуман ва йигинлар уюштирсин. Ахир муаллиманинг огохлантиришларини оила барбод килиши мумкин.

Муаллима сингилларим, сизларнинг масъулиятнигиз катта масъулиятдир. У масъулият – зиммангизда омонат бўлиб, Аллох таъоло ундан хисоб сўрайди. У омонат - Роббисига иймон келтирган авлодларни етиштириш, исломий калъамизга кириб келмокчи бўлган барча фикрий хужумларни кайтариш, калбларга етук фазилатлар ва аклларга нурли билимлар уругини экиш вазифасидир. Солиха муаллимани ўкувчилар унутмайдилар, балки у, барча фазилатлари ва муваффакиятлари билан ёдда колиб, уларга хар он намуна бўлиб колади: «Охират диёри такводорлар учун яхширокдир, ахир акл юргизмайсизларми?!» (Анъом: 32).
 
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 14:22 | Message # 11
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ҳаётимизда аёлнинг тутган ўрни

Аёл шахсига таъриф берарканмиз, кўз олдимизда нафақат ожиза, нозик ҳиссиётлари ила яшовчи бир шахс, балки шу билан бирга матонатли, вафоли, садоқатли, ҳам жисмонан ҳам маънан чидамли ва таваккалдан чўчимайдиган бир зот гавдаланади. Аёл кишининг сифатларини санаб ўтарканмиз, уларга тугал таърифни, улар ҳақида айтилган мақоллар, ҳикматли жумлалар берса керак назаримда. Чунки ҳар бир мақол, матал ва алломаларнинг ҳикматли ва ибратли гаплари халқнинг ҳаёт тажрибасидан яралади:

“Аёл бир қўли билан бешикни, бири билан дунёни тебратади”.

“Ҳар бир буюк зот ортида буюк бир аёл туради”.

“Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин”.

“Эр калла, хотин бўйин “.

Аёлнинг жамиятимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритишдан аввал, албатта унинг оиладаги ўрни борасида тўхталиб ўтганимиз жоиз. Чунки аёл, аввваламбор она, қайнона, қиз, опа-синглимиздир.

Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагани каби, биз бераётган таърифлардан анча йироқ бўлганлар ҳам йўқ эмас. Лекин биз “ҳақиқий ўзбек аёли” тимсолидан келиб чиқамиз.

Хонадонларимиз париси, файзи бўлган онажонларимизга тўхталсак,

“қариси борнинг париси бор” деганларидек, улар оилаларимизнинг файзини, баракасини таъминлайдиган ҳамжиҳатлик, итоат, осойишталикни ушлашда, оила чархпалагини бир мейёрда айланишида асосий ўрин тутган зотдир. Аёл албатта, унга таянч бўлган тоғига, яъни турмуш ўртоғига суянади, қўшқаноти борлигига ишониб яшайди. Лекин, тақдир тақозоси ила, ёш бева қолган аёлларимизчи. Аксар аёллар ўзларини оила ва фарзандларига бағишлайдилар. Шахсий ҳаётларини четга суриб қўйиб, бир кўз билан оилани юргазган, фарзандларини катта қилган аёллар қанча орамизда. Уларнинг таърифига тил ожиз.

Ёш оила соҳибаси бўлган, ҳам келин, ҳам она, ҳам турмуш ўртоқ, вазифаларини баробар ўтаётган ва жамиятда ҳам бирор фаолият юритиб келаётган аёлларимизни четдан кузатар эканмиз” аёл кишининг қириқта жони бор” деган нақлга яна бир бор иқрор бўласан киши. Унинг йигирма тўрт соатлик бир кунини бир фиълм деб оладиган бўлсак, у жамиятда катта лавозим эгаси бўлишидан ҳам қатъий назар, у эрта тонгдан бошлаб оилада келин, она, турмуш ўртоқ, вазифасини бир вақтнинг ўзида бажариб, ҳамма қатори иш жойига ўз вақтида боришга улгиради.

Ақилли аёл оиласини иш фаолияти билан чалкаштирмайди. Кун давомида жамиятда фаолиятини юритиб, яна ўз ўчоғига қайтади. Аёл уйга қайтганида, чарчоғини билдирмайди, яна ўша серқирра оила фаолиятида давом этади. У оналик, келинлик ва турмуш ўртоқлик вазифасини тўлиқ адо этибгина кунидан кўнгли тўлади, ҳотиржам дам олади.

Жамиятимизда аёллар эгаллаган ўринларига келсак, улар оддий ходимдан тортиб, катта корхона ва ташкилотларни бошқаради. Оилада юмшоқ, итоатли, меҳрибон бўлган аёл иш жойида бунинг акси, яъни қаттиқ қўл, қатъиятли,талабчан бўлиши мумкин. Аёл кишининг ана шундай ҳаётга нисбатан тез ўзгариб, мослаша олиши каби хислати унга ҳаёт чархпалагида қоқилмаслигида, бир қўли билан оиласини, бошқаси билан ишини тутишида катта аҳамият касб этади.

Аёлларимизни кўкларга кўтариб мақтадик.У минг матонатли, серқирра бўлгани билан, қалбан у ожиза, ёрдамга муҳтождир. У, албатта, оила боши бўлган эркагига суяниб боради.Ёлғиз аёлларимиз эса, йиллар мобайнида уларсиз яшашга, ҳаёт учун курашишда ўзларини қайта тарбиялаб борадилар.

Илоҳим, жамиятимизда кемтик оилалар бўлмасин.Ҳар бир оила ўзининг тоғи ва соҳибаси ила бутун бўлсин. Фарзандларимиз ҳам ота, ҳам она меҳрини ҳис қилиб, уларнинг тарбиясини олган ҳолда унсинлар.



Саодат Валиева


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Ayolning jamiyatdagi o'rni » Хотин-кизлар ва жамият
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: