• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: ROBIYA, DURDON  
Forum » CHET TILLAR BO'LIMI » Arab tili uchun » Tajvid darslari
Tajvid darslari
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:01 | Message # 1
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:


Тажвид илмининг асослари

Ҳар бир шаръий илмнинг ўнта асоси бўлганидек, тажвид илмининг ҳам ўнта асоси бор.

1. Таърифи. Тажвид сўзи жаввада феълидан олинган бўлиб, луғатда яхшилаш, гўзал қилиш, мустаҳкам қилишни англатади. Истилоҳда эса, Қуръони Каримни Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфига махраж, сифат, ғунна, мад ва бошқалардан ҳаққини бериб тиловат қилишдир.

2. Ҳукми. Тажвид илмини мукаммал ўрганиш, фарзи кифоядир. Аммо, Қуръонни ўқиётганда тажвидга амал қилиш, ҳар бир мусулмонга фарзи аъйндир. Бунга Қуръон, суннат ва ижмоълардан далиллар бордир.

Қуръондан далил, Муззаммил сурасининг 4 ояти бўлиб, унда Аллоҳ таоло:
وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلاً

«Ва қуръонни тартил билан тиловат қил», дейди. Тартил – ҳар бир ҳарфни ўз ўрнидан дона дона қилиб чиқариш, оятларни алоҳида алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқиш демакдир.

Суннатдан эса, Зайд ибн Собитдан ривоят қилинган ҳадис далилдир. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ, бу Қуръонни нозил бўлганидек ўқилишини хуш кўради», деганлар. Бу ҳадисни Ибн Хузайма ўз саҳиҳларида келтирганлар.
Яъни, Аллоҳ таоло Қуръонни ўз пайғамбарига Жаброил алайҳиссалом воситасида қандай туширган бўлса, шундай ўқилишини хуш кўради. Бу эса тажвид асосида ўқиш билан бўлади.

Ижмоъдан далил. Уммат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан то ҳозиргача Қуръонни тажвидга амал қилиб ўқиш фарзлигига ижмоъ қилиб келишган. Бу эса, тажвидга амал қилишлик ҳар бир муслим ва муслимага фарзи ъайн эканлигига далолат қилади. Ҳеч бир асрда мусулмонлар орасида бунга хилоф бўлмаган.

3. Мавзуси. Қуръоний калималарнинг ҳарфларини мустаҳкамлаш, унинг нутқини яхшилашдир.

4. Фазли. Тажвид илми, башариятнинг энг афзалига нозил қилинган шарафли каломга тааллуқли бўлганлиги учун, илмларнинг энг афзали ҳисобланади.

5. Асосчиси. Тажвид илмининг асосчиси амалий тарафдан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Илмий тарафдан эса, бир неча кишилар айтиб ўтилган. Жумладан: Халил ибн Аҳмад Фароҳидий, Абу Асвад Дуалий, Ҳафс ибн Умар Дурий, Абу Убайд Қосим ибн Салламдирлар. Биринчи бўлиб тажвид ҳақида мустақил китоб ёзган киши Имом Мусо ибн Убайдуллоҳ ибн Яҳё ибн Хоқондир. У китобдаги ўзларининг машҳур қасидаларини " Хоқония" деб атаганлар.

6. Фойдаси. Икки дунё саодатидир.

7. Манбаи. Қуръони Карим, суннат, пайғамбаримиз қироатлари, саҳобалар, тобъин, табаъа тобъин, қироат имомлари, аҳли адо қироатларидандир.

8. Исми. Қуръони Каримнинг тажвид илми.

9. Масалалари. Тажвид илмининг жузъий ҳукмларини билишга олиб борувчи умумий қоида ва масалалардир. Масалан, суккунлик нундан кейин изҳор ҳарфлари келганида, нунни билдириб ўқишлик умумий қоидадир. Шу қоида асосида жузъий ҳукмни, яъни, суккунлик нундан кейин "ҳа" ҳарфи келса, изҳор қилишни билиб оламиз.

10. Мақсади. Аллоҳнинг китобида тилни хатода
н сақлаш.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:03 | Message # 2
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:



Ҳарфларнинг махражлари

Махражнинг луғавий маъноси, бир нарсанинг чиқиш жойидир.
Истилоҳда эса, ҳарфнинг чиқиш ва бошқасидан ажралиш жойидир.
Араб тилидаги ҳарфлар йигирма тўққизта бўлиб, Холил ибн Аҳмад ва Ибни Жазарийларнинг қавлига кўра ўн еттита махраж дан чиқади. Сибавайҳ ва Шотибий махражларни ўн олтита дейишган. Улар жавф (оғиз бўшлиғи) махражини тушуриб, ундаги ҳарфларни бошқа ердаги махражларга тарқатишган. Масалан, ي нинг махражи тилнинг ўртасида, дейишган. Фарро ва Қутрублар эса, махражларни ўн тўртта дейишган. Улар ҳам, жавф махражини тушуриб ل- ن - ر махражларини битта қилишган. Амалда эса, биринчи қавл, яъни махражни ўн еттита эканлиги олинган.

Махражни билиш
Бирорта ҳарфнинг махражини билиш учун, ўша ҳарфни сукунли ёки ташдидли қилинади ва олдига алифни ёки бошқа хоҳлаган ҳарфни ҳаракатли ҳолатда қўйиб, нутқ қилиб кўрилади. Шунда овоз қаерда тугаса, ўша ер махраж бўлади.

Ушбу ўн еттита махраж бешта аъзода жойлашган бўлиб, улар:
1) Жавф - оғиз бўшлиғи. Унда битта махраж бор
2) Ҳалқ – ҳалқум. Унда учта махраж бор
3) Лисан – тил. Унда ўнта махраж бор
4) Шафатайн - икки лаб. Унда иккита махраж бор.
5) Хойшум – димоғ. Унда битта махраж бор.

Оғиз бўшлиғи
Оғиз бўшлиғида битта махраж бўлиб, ундан учта мад ҳарфлари чиқади. Яъни, ا ўзидан аввалги ҳарф фатҳали бўлганида, و ўзидан аввалги ҳарф заммали бўлганида, ي ўзидан аввалги ҳарф касрали бўлганида мад ҳарфлари чиқади. Бу ҳарфлар мад, жавф ҳамда ҳаво ҳарфлари деб аталади. Мад ( чўзиқ) дейилишининг сабаби, ушбу ҳарфлар ҳалқумнинг паст қисмидан бошлаб оғизнинг охиригача давом этади ва оғиз ичида бирор нуқтага суянмайди . Шу сабабдан ҳар қанча чўзилиши мумкин. Оғиз бўшлиғидан чиқганлини учун, жавф ҳарфлари дейилади. Ҳавоий дейилишининг сабаби, оғизда ҳаво билан чиқганлиги учундир. Бу ҳарфларни оғиз бўшлиғидан чиқиш шарти, ўзи сукунли бўлиб, ундан аввалги ҳарфнинг ҳаракати ўзига мос бўлишидир. Агар аввалги ҳарфнинг ҳаракати ўзига мос бўлмаса و икки лабдан ي эса тил ўртасидан чиқади.

Ҳалқум
Ҳалқумда учта махраж бор:
1. Ҳалқумнинг энг туби, кўкракдан кейин келадиган ер ва ундан иккита ҳарф ه ва ء чиқади.
2. Ҳалқумнинг ўртаси. Ундан иккита ҳарф ح ва ع чиқади.
3. Ҳалқумнинг юқориси, оғизга уланган жойи, ундан ҳам иккита ҳарф خ ва غ чиқади.
Бу ҳарфлар ҳалқумдан чиқганлиги учун ҳалқий ҳарфлар деб аталади.

Тил махражлари
Тилда ўнта махраж бўлиб, улар билан танишишимиздан аввал тилни ҳарф махражларида иштирок этадиган қисмларини айтиб ўтамиз.
1) Тилнинг энг охири туби ҳалқумга яқинроқ ери.
2) Тилнинг ўртаси.
3) Тилнинг чети.
4) Тилнинг учи.
Тилдаги биринчи махраж ق махражи бўлиб, тилнинг туби ва унинг тўғрисидаги тепа танглайдан чиқади. Бу икки ҳарф лаҳавия деб аталади. Лаҳа кичик тил деганидир. Бу ҳарфлар тил яқинидан чиқганлиги учун шундай деб аталади.
Иккинчиси ك махражи. Ушбу ҳарф, тилнинг туби ق нинг махражидан сал берироқдан чиқади.
Учинчиси тил ўртаси бўлиб, ундан ва унинг рўпарасидаги танглайдан учта ج- ش- ي ҳарфлари чиқади. Булар, шажр (танглай билан тиш орасидаги бўшлиқ) га нисбат берилиб, шажрия ҳарфлари деб аталади. Эътибор беришимиз керак бўлган нарса бу ердаги ي ҳарфи мад эмас, балки ҳаракатли ёки фатҳадан кейин сукунли бўлган йо дир. Мадли йо эса, айтиб ўтганимиздек оғиз бўшлиғидан чиқади.
Қолган махражларда тиш ҳам иштирок етгани учун, тишларнинг арабча атамаси билан қисқача танишиб чиқамиз.

Тишларнинг адади ўттиз иккита бўлиб, ўн олтитаси тепада, ўн олтитаси пастда жойлашган бўлади. Улар қуйидаги тартибда жойлашгандир:
1) Саниййа – кўплиги санаая, курак яъни олд тиш дегани. Улар тўртта бўлиб, иккитаси тепада иккитаси пастда жойлашган.
2) Робаъийя – бу тиш, санаая тишларининг атрофидаги тўртта тишдир.
3) Наб - кўплиги аняаб, наб қозиқ тиш бўлиб у ҳам тўрттадир. Наб робаъийядан кейин келади. Бундан кейинги тишлар озиқ тишлар бўлиб, адрос деб аталади. Биттаси дирс дейилади. Адрос ҳам бир неча турга бўлинади:
1) Дооҳик кўплиги доваҳик, булар набдан кейинги тишлар бўлиб, улар ҳам тўрттадир.
2) Тооҳин кўплиги товаахин, бу тишлар ўн иккита бўлиб, учтадан дооҳиклардан кейин жой олган озиқ тишлардир.
3) Наажиз кўплиги наваажиз, булар ақл тишлар бўлиб, улар ҳам тўрттадир.

Бу тишлардан ўн саккизтаси махражларда ишлатилади. Улардан ўн олтитаси тепадаги тишлар ва иккитаси пастки санаая тишлардир.
Тилдаги тўртинчи махраж ض ҳарфининг махражидир. Бу ҳарфни, тилнинг ўнг ёки чап тарафини тепа адрос тишларига теккизиб чиқарилади. Ўнг тарафдан чиқариш қийинроқ, чап тарафдан чиқариш осонроқдир. Икки тарафдан чиқариш эса, яна ҳам қийинроқ ва азизроқдир. Айтишларича, Умар розияллоҳу анҳу икки тарафдан чиқарган эканлар.
Бешинчиси, ل нинг махражидир. Ломни тилнинг олд ёнини, тўғрисидаги юқори тишлар милкига теккизиб чиқарилади.
Олтинчиси ن нинг махражи бўлиб, у тилни учи ва унинг тўғрисидан юқори саная тишлариниг милкидан ل махражининг тагроғидан чиқади.
Еттинчиси ر махражидир. Тил учи бир оз тил юзасига кириб, юқори саная тишлар милкидан ن махражининг пастроғидан чиқади. Ушбу охирги учта ҳарф тилнинг учидан чиққани учун залақийя (залақ тилнинг учи, ўткир жойи) деб аталади.
Саккизинчиси ت- د - ط махражи. Бу ҳарфлар тил учи ва юқори саная тишларининг тубидан чиқади ва натъийя ҳарфлари деб аталади. Натъ танглайнинг олд қисмидир.
Тўққизинчи махражданص- س- ز ҳарфлари чиқади. Буларнинг чиқиш жойи, тил учи ҳамда тепа ва паст тишлар орасидир. Ушбу ҳарфларнинг лақаби асалийядир. Асала эса, тилнинг учидир.
Ўнинчи махраж ظ - ذ- ث ҳарфларининг махражи бўлиб, улар тил учи ва юқори санаая тишларининг учидан чиқади. Бу ҳарфлар милкка яқин бўлгани учун, лисавийя (лисса милк) деб аталади.

Икки лабдаги махражлар
Лабда иккита махраж бор.
Биринчиси ف ҳарфининг махражи. Уни пастки лабнинг ичига юқори санаая тишларнинг учини теккизиб чиқарилади.
Иккинчиси م- ب- و ҳарфларининг махражидир. و мад бўлмаган ҳолда, икки лабни йиғиштириб, юмолоқроқ шаклга келтириб, орасини бир оз очиб чиқарилади. ب م ҳарфларини эса, икки лабни юмиб нутқ қилинади. Мана шу лабдан чиқадиган тўртта ҳарф шафаҳийя деб аталади. Шафа лаб деганидир.

Димоғ
Димоғ да битта махраж бўлиб, ундан ғунна ( ёқимли жарангли товуш) чиқади. Ғунна م ن ҳарфларига хосдир.

Лаҳн

Лаҳннинг луғавий маъноси – майл ва четланишдир. Истилоҳда эса, Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган хатодир. Лаҳн икки хил: Жалий ва Хофий бўлади.

Лаҳни жалий
Жалий – зоҳир, очиқ дегани. Демак биз лаҳни жалий деганда очиқ хатони тушунамиз. Ушбу хатони зоҳир деб аталишининг сабаби, уни тажвид илмини яхши билган киши ҳам билмаган ҳам пайқаб олиши мумкин.

Бунга мисол:
– Бир ҳарфнинг ўрнига бошқасини қўйиш ёки ҳаракатларни алмаштириб юбориш
– Ташдидли ҳарфни ташдидсиз, ёки аксинча ташдидсиз ҳарфни ташдидли қилиш
– Сукунли ҳарфни сукунсиз, сукунсиз ҳарфни сукунли қилиш
– Мад ҳарфини қўшиб юбориш ёки ўрнидан тушириб қўйиш

Бундай хатолар кўпинча Қуръон калималарини маъносини бузади. Шунинг учун уламоларимиз бундай хатони ҳаром деганлар, айниқса қасддан хато қилишни.

Лаҳни хофий
Хофий – махфий, ёпиқликни англатади. Лаҳни хофий дейилганда, ёпиқ хато назарда тутилади. Ёпиқ хато эса, фақатгина тажвид илмини яхши ўзлаштирганлар билиб оладиган хатолардир.

Бунга мисол:
– Мад ва ғунналарни миқдорини чўзиб юбориш ёки қисқа қилиб қўйиш
– Йўғонни ингичка, ингичкани йўғон қилиб юбориш

Одатда бундай хатолар калималарнинг маъносини бузмайди. Шунинг учун баъзи уламолар бу каби хатоларни макруҳ деганлар. Ҳаром деганлар ҳам бор.
Хулоса қилиб айтамизки, мусулмон киши Қуръонни ўзича мустақил ўқиб ўрганиши тўғри эмас. Балки аввал устоздан ўрганиб, унга ўқиб бериб, яхши ўзлаштириб олганидан кейин, устоз «энди ўзинг ўқийвер» деб, ижозат берсагина ўқиши кера
к бўлади.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:04 | Message # 3
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:

Қироат рукнлари

Ҳар бир нарсанинг рукни бўлганидек Қуръон ўқишни ҳам рукнлари бор ва улар учтадир.

1. Санаднинг тўғри бўлиши. Яъни, Қуръон ўқитадиган кишининг (устознинг) санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уланган бўлиши керак.

2. Қироат, Усмоний мусҳафга мувофиқ бўлиши.

3. Қироат араб тилига мувофиқ бўлиши.

Агар ушбу рукнлардан бирортаси тўғри бўлмай қолса қироъатимиз тўғри деб ҳисоб

Қироат даражалари

Қуръони карим қироатининг учта даражаси бўлиб улар: Таҳқиқ, ҳадр ва тадвирдир.

Таҳқиқ – Жуда секин ва хотиржам ҳолда тажвид аҳкомларига риоя қилиб тадаббур билан ўқишдир.

Хадр – Қуръони каримни тажвид ҳукмларига амал қилган ҳолда тез ўқишдир.

Тадвир – Қуръони каримни тажвид аҳкомларига риоя қилган ҳолда хотиржамлик ва тезлик орасидаги ўртача ҳолатда ўқишдир.
Баъзи уламолар тартилни ҳам қироъат даражаларига қўшганлар. Бу фикрга кўра қироъат даражалари тўртта бўлади.

Тартил – Cекин хотиржамлик билан маъноларни тадаббур қилган ҳолда тажвидга амал қилиб ўқишдир. Тартил таҳқиқдан кўра тез ва хадрдан кўра секинроқ бўлади.

Бошқалар эса тартилни алоҳида даража эмас, балки, у умумий бўлиб, қолган учта даражани ўз ичига олади, деганлар. Чунки Қуръонда тартил билан ўқишга буюрилган. Қуръон калималарини тажвид асосида ўқишлик тартил деб аталганидан кейин, ушбу учта даража (таҳқиқ, ҳадр, тадвир) оят мазмунига киради.
ланмайд
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:05 | Message # 4
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:


Истиъоза ва басмала

Истиъоза – бу «Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» дир. Маъноси: «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман».
Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал истиозани айтиши керак. Бунга далил «Наҳл» сурасининг 98 оятидир:

فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

Бу оятда Аллоҳ таоло: «Агар Қуръон ўқисанг, бас, қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўра» дейди.

Баъзи уламолар бу оятдаги амрни вожиб деганлар, баъзилари эса мустаҳаб деганлар. Шунга кўра, истиозани ўқиш вожиб ёки мустаҳаб бўлади. Истиозани тиловатдан олдин бир марта ўқиса, кифоя қилади. Агар тиловат асносида бошқа иш аралашиб, тиловат тўхтаб қолса (масалан, бирор киши билан гаплашилса ёки туриб бирор иш бажариб келинса), истиъоза яна қайта ўқилади. Агар тўсатдан аксириш, йўтал тутиши ёхуд шунга ўхшаш ихтиёрдан ташқари ҳолатлар ориз бўлиб қолса, у ҳолда истиъоза қайта ўқилмайди.
Истиъозани овоз чиқриб ўқиладиган ва махфий ўқиладиган ҳолатлар бор.

Овоз чиқариб ўқиладиган ҳолатлар:
- муносабат, йиғилишларда овоз чиқариб ўқилади;
- таълим мақомида қироатни бошловчи киши овоз чиқариб ўқийди.

Махфий ўқиладиган ҳолатлар:
- намозда;
- ўзи ёлғиз тиловат қилганида;
- таълим мақомида, тиловат қилишни бошламаган бўлса.

Басмала – бу «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дир, Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал басмала айтиши лозим. Бунга далил «Намл» сурасининг 30 оятидир:

إِنَّهُ مِن سُلَيْمَانَ وَإِنَّهُ بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Маъноси: «Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм».

Басмала истиъозадан кейин, оятдан аввал ўқилади. Фақатгина «Тавба» сурасининг бошида ўқилмайди. Сабаби, мусҳафларда шундай келган. Яна бир сабаби шуки, басмалада раҳмат, меҳр маъноси бор. «Тавба» сураси эса, уруш, шиддат, мушрикларга нисбатан қаттиқлик ҳақидадир. Яна бошқа бир сабаби, «Тавба» сураси ўзидан аввалги «Анфол» сурасининг давоми, яъни, бу икки сура аслида битта сура эканлиги эҳтимоли ҳам бор.

Истиоза, басмала ва суранинг бошини ўқишликнинг тўрт хил кўриниши бор:
- ҳаммасини қўшиб ўқиш, яъни истиоза, басмала ва суранинг бошини бир нафасда орасини узмай, бир-бирига қўшиб ўқиш.
- ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш, яъни истиозани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин басмалани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин суранинг бошини ўқиш.
- истиоза ва басмалани қўшиб, бир нафасда ўқиб, тўхтаб, суранинг бошини алоҳида ўқиш.
- истиозани ўзини ўқиб, тўхтаб, басмала ва сура бошини бир-бирига қўшиб, бир нафасда ўқиш.

Сура охири, басмала ва кейинги суранинг бошини ўқишда уч хил йўл бор. Яъни бир сурани тамомлаб, кейинги сурага ўтмоқчи бўлганимизда, қуйидаги уч йўлдан бирини танлашимиз мумкин:
- ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш. Аввалги суранинг охирги оятини ўқиб, тўхтаб, басмалани алоҳида ўқиб олиб, кейин суранинг бошини ўқиш.
- ҳаммасини қўшиб ўқиш. Суранинг охири, басмала ва суранинг бошини бир нафасда қўшиб ўқиш.
- суранинг охирини ўқиб, тўхтаб, басмалага кейинги суранинг бошини қўшиб ўқиш.

Бунда тўртинчи кўриниш йўқ, яъни суранинг охирини басмалага қўшиб ўқиб, тўхтаб, кейинги суранинг боши ўқилмайди, чунки басмала суранинг охирги оятига ўхшаб қолади. Басмала суранинг бошида ўқиш учундир, охирида эмас.
- «Анфол» сурасининг охирини ва «Тавба» сурасининг бошини ўқишда ҳам уч хил йўл бор:
- «Анфол» сурасининг охирини «Тавба» сурасининг бошига қўшиб, бир нафасда ўқиш.
- «Анфол» сурасини тугатиб, тўхтаб, «Тавба» сурасини бошлаш.
Сакта қилиш. Яъни «Анфол» сурасининг охирги ояти ва «Тавба» сурасининг бошини нафас олмай, тўхтаб, сакта қилиб ўқиш.

Мулоҳаза.
Биз истиоза, басмала ва сура боши ҳақида гапириб ўтдик. Агар суранинг бошидан эмас, ўртасидан ўқилмоқчи бўлинса, истиъоза, басмала ва қасд қилинган оят ўқилади. «Тавба» сурасининг ўртасидан ўқилмоқчи бўлса, истиозанинг ўзи билан кифояланиб, басмалани ўқимага
н дуруст.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:14 | Message # 5
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:


Сукунлик лом қоидалари

Сукунлик лом, яъни ҳаракатсиз лом, қуръони каримда беш хил бўлиб келади:
1. ال таъриф ломи
2. феъл ломи
3. исм ломи
4. ҳарф ломи
5. амр ломи

ال (1 таъриф ломи
ال сўзнинг асл ҳарфдаридан ортиқ бўлиб, ноаниқ сўзга кирса, уни аниқ сўзга айлантиради. Алиф васлалик бўлиб, ундан бошлаб ўқилганда, фатҳа билан ўқилади.
اَلْحَمْدُ - اَلرَّحْمَانُ
ال нинг ломи, ўзидан кейин келадиган ҳарфларга қараб, икки хил ҳолатда бўлади, изҳор ва идғом.
Изҳор
ال нинг ломидан кейин қамарий ҳарфлар келса, сукунлик лом изҳор қилинади. الْحَجُّ - الْبِرُّ
Қамарий ҳарфлари 14 та бўлиб, қуйидаги иборада жам қилинган: إِبْغِ حَجَّكَ وَ خَفْ عَقِيمَهُ
Идғом
ال нинг ломидан кейин шамсий ҳарфлар келадиган бўлса, сукунлик лом ўзидан кейин келган ҳарфнинг жинсига айланади ва шу ҳарфга идғом қилиниб, ташдидлик қилиб ўқилади الشَّمْسُ - مَلِكِ النَّاسِ إِذَا
Шамсий ҳарфлар 14 та бўлиб, ушбу байтдаги сўзларнинг бошида келган:
طِبْ ثُمَّ صِلْ رَحِمًا تَفُزْ صِفْ ذَا نِعَمْ
دَعْ سُوءَ ظَنٍّ زُرْ شَرِيفًا لِلْكَرَمْ
2) Феъл ломи
Феъл ломи, феълда келадиган сукунлик ломдир. У ўтган замонда, келаси замонда, буйруқ феълида, шунингдек, феъл ўртасида ва феъл охирида келиши мумкин.
Феъл ломининг икки ҳолати бор, у хам бўлса идғом ва изҳордир. Феъл ломидан кейин ل ва ر ҳарфлари келса, лом шу ҳарфларга идғом қилинади. قُل رَّبِّ - يَجْعَل لَّكُمْ
Бу икки ҳарфдан бошқа ҳарфларда изҳор қилинади.
3) Исм ломи
Исмда келган сукунлик лом, калиманинг асл ҳарфларидан бўлиб, доимо изҳор қилинади. أَلْسِنَتُكُمْ
4) Ҳарф ломи
Ҳарф ломи, қўшимчаларда келадиган сукунлик лом бўлиб, қуръони каримда фақат иккити ҳарфда هَلْ ва بَلْ да келади.
Мана шу икккисидан кейин ل ва ر ҳарфлари келса, идғом қилинади: Мисол: هَل لَّكُمْ - بَل رَّفَعَهُ
Бундан бошқасида изҳор бўлади. Мисол: بَلْ هُوَ
5) Амр ломи
Амр ломи ортиқча лом бўлиб, келаси замон феълига кирса, уни буйруқ феълига айлантиради. Шарти, сукунлик ломдан аввал ثُمَّ ёки و ёки ف келиши керак.
ثُمَّ لْيَقْضُوا - فَلْيَمْدُدْ - وَلْيَطَّوَّفُوا
Бўлмаса, сукунлик лом касралик бўлиб кетади. Мисол: لِيُنْفِقْ
Амр феълидаги лом доим изҳор қилинади.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:18 | Message # 6
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:

Сукунлик мим қоидалари

Сукукнлик мим, ҳаракатсиз мимдир. Яъни, учта ҳаракат (фатҳа, замма, касра) дан холи бўлган мимдир.
Сукунлик мимда учта қоида бор:
1.Ихфо шафавий
2.Идғом мислайни соғир
3.Изҳор шафавий
1) Ихфо шафавий
Ихфонинг таърифи ўтган дарсда айтиб ўтилди.
Ҳарфи битта ب ҳарфидир.
Сукунлик мим ب га йўлиққан вақтида, мимни бир оз яшириб, ғунна билан ўқилади. Мисол: يَوْمَ هُمْ بَارِزُونَ
Ихфо шафавийнинг шарти, сукунлик م биринчи сўзнинг охирида, ب ҳарфи иккинчи сўзнинг бошида келиши, яъни иккиси бир сўзда эмас, балки икки сўзда бўлишидир.
Ихфо шафавий деб аталишининг сабаби
Ихфо дейилишининг сабаби, сукунлик мимни ب ҳарфига йўлиққанида ихфо қилинишидир.
Шафавий деб аталишининг сабаби, م ва ب ҳарфларини лабдан чиқишидир.
Ихфо шафавийдаги хато
Икки лабни қаттиқ юмиш.
2) Идғом мислайни соғир
Идғомнинг таърифини ўтган дарсда айтиб ўтдик.
Ҳарфи битта бўлиб, م ҳарфидир.
Сукунлик мим, мимга йўлиққанида, сукунлик мимни мимга киргазиб, иккисини ташдидли бир ҳарф қилиб, ғунна билан ўқилади.
Идғом мислайннинг шарти, иккиси икки калимада келишидир. Яъни, сукунлик мим биринчи калиманинг охирида, кейингиси иккинчи калиманинг бошида келиши.
Мисол: أَمْ مَنْ أَسَّسَ
Идғом мислайни соғир деб аталишининг сабаби
Сукунлик мим, ҳаракатли мимнинг ичига кирганлиги учун, идғом дейилади.
Мислайн дейилиши, сукунлик мимнинг ҳам, ҳаракатли мимнинг ҳам махражи ва сифатлари бирдир.
Биринчиси сукунлик, иккинчиси ҳаракатли бўлганлиги, ҳамда нутқ қилишликка осон бўлганлиги учун, соғир дейилади.
Идғом мислайн соғирдаги хатолар
1. Сукунлик мимдан аввалги ҳарфнинг ҳаракатини чўзиб юбориш, бунда ортиқча ҳаракат туғилиб қолади.
Мисол: أَخْرِجُوهُمْ бўлса, أَخْرِجُوهُومْ қилиб ўқиш.
2. Ғуннанинг ҳаракатини, икки ҳаракатдан кам ёки кўп қилиш.
3) Изҳор шафавий
Изҳорнинг таърифи ўтган дарсларда келди.
Изҳор харфлари ب ва م ҳарфларидан ташқари 26 та ҳарфдир. Сукунлик мим ушбу ҳарфларига йўлиққанида, мимни ғуннасиз, ихфо қилмай, изҳор қилиб, яъни билдирилиб ўқилади.
Изҳор деб аталишининг сабаби
Мимни билдириб ўқилгани учун, изҳор дейилади.
Мим лабдан чиққани учун, шафавий деб аталади.
Танбиҳ
Сукунлик мим ف ва و ҳарафларига йўлиқса, изҳорни яна ҳам кучлироқ қилиш лозим бўлади. ف ҳарфининг махражи م ҳарфининг махражига яқин, و эса, م билан махраждошдир. Шу сабабдан, сукунлик мимнинг бу ҳарфлардан аввал махфий бўлиб қолиш эҳтимоли кучлидир.
Изҳор шафавийдаги хатолар
1. Сукунлик мимда ғунна қилиш.
2. Сукунлик мимни тебратиш.
3. Сукунлик мимда сакта қилиб туриб қолиш.
4. Сукунлик мимни ف ва و ҳарфларига йўлиққанида ихфо қилиш.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:21 | Message # 7
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:

Сукунлик нун ва танвин қоидалари

Сукунлик нун ва танвин қоидаларини ўрганишимиздан аввал, сукунлик нун ва танвин нима эканлигини билиб олишимиз лозим бўлади.

Сукунлик нун

Сукун сукунат, тинчлик, субут, ҳаракатсизликни англатади. Нун эса, араб ҳижо ҳарфларидан биридир. Демак сукунлик нун, ҳаракат (фатҳа, замма ва касра) дан ҳоли нундир. Мисол: من - أنعمت

Танвин

Танвин, сўз охирида келадиган ортиқча (зоид) нундир. Унинг аломати:

Икки фатҳа إن الله كان سميعًا بصيرًا
Икки замма إن الله عليمٌ قدير
Икки касра وما لكم من نصير

Сукунлик нун ва танвин орасидаги фарқлар

Сукунлик нунни танвиндан фарқини ажратиш билан янада бу иккисини яхшироқ билиб оламиз.
сукунлик нун аслийдир, яъни, сўздаги асл ҳарфлардандир. Мисол: أنصار
баъзан асл ҳарф эмас, ортиқча (зоид) ҳарф бўлиб келиши мумкин. Мисол: انكدرت
лекин танвин аслий ҳарф эмас, доим зоид бўлиб келади.

2. Сукунлик нун лафзда нутқ қилинади, хатда ёзилади. Мисол: الأنفال
Танвин эса, лафзда нутқ қилингани билан хатда ёзилмайди. Мисол: عليم قدير

3. Сукунлик нун васл қилиб ўқилганида, яъни ўзидан кейинги ҳарфга улаб ўқилганда ҳам, вақф қилинганда, яъни сукунлик нунда тўхталганда ҳам нун талаффуз қилинади.
Мисол :
Васл ҳолати أنصار
Вақф ҳолати اللؤلؤ والمرجان
Танвин эса, васл қилиб ўқилганида талаффуз қилинади, мисол : عليمٌ خبير
Лекин вақф ҳолатида тушиб қолади. Агар танвин икки фатҳалик бўлса, тўхталганда танвин ўрнига чўзиқ алиф бўлади. Мисол عليمًا да عليمَا ўқилади. Агар танвин икки заммалик ёки икки касралик бўлса, вақф ҳолатида танвинни тушириб, сукунга тўхтаймиз. Мисол عليمٌ бўлса عليمر деб, من نصيرٍ да من نصير деб тўхтаймиз.
4. Сукунлик нун - исмлар, феъллар ҳамда ҳарфларда келади.
Исмга мисол أنعام
Феълга мисол ننسخ
Ҳарфга мисол لن
Танвин эса фақат исмларда келади سميع
Лекин қуръони каримда истисно ҳолатида икки ўринда феълда келган.
Юсуф 32 - وليكونًا من الصاغرين
Алалақ, 15 لنسفعا بالناصىة
ушбу оятдаги танвинлар аслида енгил тавкидли нундир.

5. Сукунлик нун сўз ўртасида ҳам сўз охирида ҳам килиши мумкин.
Сўз ўртасида أنعمت
Сўз охирида من
Аммо танвин фақат сўз охирида келади. Мисол: سواءٌ عليهم

6. Сукунлик нун қоидалари бир сўзнинг ичида ёки икки сўз бир бирига йўлиққанида келади. Мисол: لن تنالوا - انزل

Танвиннинг қоидалари эса, икки сўз бир бирига йўлиққанида келади. Мисол: غشاوةٌ ولهم

Сукунлик нун ва танвин талаффуз жиҳатидан бир ҳил бўлганлиги учун, иккисига бир хил қоидалар берилган. Уларнинг қоидалари тўрттадир:
1.Изҳор ҳалқий
2.Идғом
3.Иқлоб
4.Ихфо ҳақиқий

Изҳор ҳалқий


Изҳорнинг луғавий маъноси - баён қилиш, очиқ қилиш, билдиришдир.
Истилоҳда эса, сукунлик нун ва танвин изҳор ҳарфларидан бирига йўлиққанида нунни, махражидан очиқ ғуннасиз чиқаришдир.
Изҳор ҳарфлари ء ه ح ع خ غ
Ушбу ҳарфлардан бири сукунлик нун ёки танвиндан кейин келса, сукунлик нун ёки танвин ғуннасиз очиқ билдириб нутқ қилинади.
Мисол: منهم - ذرة خيراً يره
Изҳор деб аталишининг сабаби, сукунли нун ёки танвин изҳор ҳарфларига йўлиққанида баён бўлиши, билдирилиб ўқилишидир.
Ҳалқий дейилиши эса, изҳор ҳарфларини ҳалқдан, яъни ҳалқумдан чиққанлиги саба
бидандир.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:23 | Message # 8
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:


Изҳорнинг сабаби

Суккунлик нун ёки танвин ушбу олтита ҳарфга йўлиққанида изҳор қилиб ўқилишининг сабаби, махражлар орасидаги узоқликдир. Сукунлик нун ва танвин тил учидан чиқади, изҳор ҳарфлари эса ҳалқумдан чиқади.
Нун, тил учидан чиқадиган енгил нуқли ҳарф, ҳалқум ҳарфлари нутқи оғир ҳарфлар, ҳамда махражлар орасидаги узоқлик буларни бир бирига идғом ёки ихфо бўлишида, нутқни қийинлаштиради. Шунинг учун изҳор қилинади. Тилга энг узоқ ҳарфлар ء ه ҳарфларидир. Шу сабабли, изҳорнинг энг кучли даражаси ушбу ҳарфларга берилади. Ўртачаси ح ع ҳарфларидир, буларга ўртача даража берилади. Яқини خ غ ҳарфлари бўлиб, бу ҳарфларга пастроқ даража берилади.

Сукунлик нунни бир сўзнинг ичида изҳор бўлиб келишига мисоллар:
ينئون
ينهون
انعم
تنحتون
فسينغضون
المنخنقة

Сукунлик нуннинг икки калимада изҳор бўлиб келишига мисоллар:
لن أرسله
من هاجر
إن عليك
من حكيمٍ
من غلٍ
من خير

Танвиннинг изҳор бўлишига мисоллар:
جناتٍ ألفافاً
ولكل قومٍ هادٍ
حكيمٌ عليمٌ
عليمٌ حليمٌ
لعفوٌ غفورٌ
عليمٌ خبيرٌ

Изҳорда четланиш керак бўлган хатолар
1. Сукунлик нун ёки танвин изҳор ҳарфларига йўлиққанида, сакта (нафас олмай бир муддат туриш) қилиб, орасини очиш.
2. Сукунлик нун ёки танвинни қалқалқ қилиб тебратиш.
3. Сукунлик нун ёки танвинни ихфо (яшириб) ўқиш
4. Сукунлик нун ёки танвинни ғунна (димоғдан чиқариш) қилиш.

Демак, сукунлик нун ва танвин изҳор ҳарфларига йўлиққанида, у иккисини тўғри талаффуз қилиш учун, нун билан изҳор ҳарфларини ораларини очиб - сакта қилмай, нунни ғунна қилмай, ихфо қилмай, қалқалқа қилмай, очиқ билдириб, нун ҳарфи байниййа (оралиқ) ҳарфи бўлганлиги учун, қаттиқлик ва юмшоқлик орасида ўртача қилиб нутқ қиламиз.

Иқлоб

Иқлоб луғатда бир нарсани ўз кўринишидан бошқасига ўзгартиришдир.
Истилоҳда эса, сукунлик нун ёки танвин иқлоб ҳарфига йўлиққанида, нунни мимга алмаштириб, мимни ихфо қилиб, ғунна билан ўқиш.
Иқлобни ҳарфи битта бўлиб ب ҳарфидир.
Қачонки сукунлик нун ёки танвиндан кейин ب ҳарфи келса, нунни мимга айлантириб, мимга ихфо бериб, ғунна билан ўқиймиз.
Иқлоб, бир сўзни ичида бўлиши мумкин. Мисол: اذ انبعث

Икки сўз бир бирига йўлиқққанида. Мисол: من بعد

Иқлоб, танвинда иккки сўзда келади. Мисол: سميع بصير

Иқлобнинг сабаби

Иқлобнинг сабаби, сукунлик нун ёки танвиндан кейин ب ҳарфини изҳор қилиб, нутқ қилишни қийинлигидир.
ن билан ب нинг махражлари бир бўлмагани учун, идғом ҳам қилиб бўлмайди. ن ҳарфи م ҳарфи билан ғуннада шерикдир, ب ҳарфида эса, ғунна қилинмайди. Шунинг учун, ن ҳарфини م га айлантирамиз. م эса, ب га махраждош бўлганлиги учун, осон нутқ
қилинади.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:25 | Message # 9
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:

Иқлобда учрайдиган хатолар

1. иқлобда икки лабни қаттиқ юмиш. Бундай қилинса م ташдидликка ўхшаб қолади, иқлобда эса م ҳарфи иккита эмас.
2. م ни нутқ қилинаётганда икки лабни орасини очиб юбориш. Лабларни орасини очиб юборилса, م ғунна махражидан узоқлашиб, унга керакли ғунна берилмай қолади.
Демак, иқлобда م ни нутқ қилаётганимизда лабларни оҳиста юмамиз, қаттиқ ҳам юммаймиз, ораларини очиб ҳам юбормаймиз.

Ихфо ҳақиқий

Ихфонинг луғавий маъноси яширишдир.
Истилоҳий маъноси, сукунлик ҳарфни изҳор ва идғом орасида ташдидсиз қилиб, ғунна билан нутқ қилиш.
Ихфо ҳарфлари ص ذ ث ك ج ش ق س د ط ز ف ت ض ظ
Сукунлик нун ёки танвин ихфо ҳарфларидан бирига йўлиқса, сукунлик нун ёки танвинни яшириб, ташдидлик қилмай, ғунна қилиб ўқилади.

Ихфонинг сабаби

Ихфо ҳарфларининг махражлари, нуннинг махражига изҳор ҳарфлариникидек узоқ эмас, идғом ҳарфлариникидек яқин ҳам эмас, балки ўртачадир. Ўртача бўлганидан кейин, изҳор ҳам эмас, идғом ҳам эмас ўртача ҳукм , ихфо ҳукмини берилган. Ихфода, идғомдагидек ҳарф ҳам сифати ҳам йўқолиб, кейинги ҳарфга кириб кетмайди, изҳордагидек нун очиқ, билдирилиб ҳам ўқилмайди.
Ихфо ҳарфлари, нун ҳарфига узоқ ёки яқинлигига қараб, ихфо даражаларга бўлинади.
ط د ت ҳарфлари ن ҳарфига яқин бўлганлиги учун, кучли ихфо берамиз.
ق ك ҳарфлари ن ҳарфига узоқ бўлганлиги учун, унга энг паст даражадаги ихфони берамиз.
Қолган ҳарфлар оралиқда бўлганлиги учун, ўртача ихфони берамиз.

Мисоллар
ينصركم - أن صدوكم- ريحا صرصرا
لينذر- من ذا الذي - ظل ذي
منثورا - من ثمرة - ماء ثجاجا
أنكالا- أن كان- في يوم كان
أنجيناه- ومن جاهد - فصبر جميل
منشورا - إن شاء- بأس شديد
فأنقذكم- فإن قاتلكم- شيء قدير
منسأته - من سوء- قولا سديدا
عند - من دون - قنوان دانىة
ينطقون- فإن طبن - قوما طاغين
منزلا - فإن زللتم - يومئذ زرقا
إنفروا - وإن فاتكم - عمى فهم
منتهون- من تراب - جنات تجري
منضود - من ضل - قوما ضالين
ينظرون - من ظهير- قرى ظاهرة

Ихфо ҳақиқий деб аталиши

Ихфо ҳақиқий деб аталишига сабаб, ҳақиқатда сукунлик нун ёки танвин, ихфо ҳарфларига йўлиққанида ихфо, яъни нунни яшириш ҳосил бўлади. Яна бошқа бир сабаб, уламолар шундай аталишига келишишган.

Ихфода четланиш лозим бўлган хатолар.

1. сукунлик нун ёки танвиндан аввалги ҳарфнинг ҳаракатини чўзиб юбориш. Мисол: كنتم ни كونتم деб ўқиш. Бундай қилинса, яна бир ортиқча ҳарф қўшилиб қолади.
2. сукунлик нун ёки танвинни нутқ қилинаётганида тилнинг учини тепа санайа тишларининг тубига теккизиш. Бундай қилинса, нун изҳор бўлиб қолади. Хато қилмаслик учун, нунни нутқ қилинаётганида тилнинг учини у ердан ажратиш керак.
3. ихфода сукунлик нун ёки танвиндан кейин келадиган ҳарфнинг йўғон ёки ингичкалигини эътиборга олмаслик. Кейинги ҳарф ингичка бўлса, нунни унинг махражига яқинлаштириб, ингичкароқ йўғон бўлса, йўғон қилиб, нутқ қилинади.
4. шуниндек, ихфонинг даражаларини тўғри бермаслик. Айтиб ўтганимиздек, ط د ت ҳарфларига енг кучли, ق ك ҳарфларига енг паст ва қолган ҳарфларга ўртача даража бер
иш лозим.
 
koko0282Date: Seshanba, 01-Yan-2013, 07:27 | Message # 10
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:

Идғом
Идғом луғатда киргизишдир.
Истилоҳда эса, сукунлик ҳарфни ҳаракатли ҳарфга киргизиб, иккисини ташдидли бир ҳарф қилиб ўқиш.
Сукунли ҳарф, нун ёки танвиндир. Ҳаракатли ҳарф эса, идғом ҳарфларидан бири бўлиб, сукунлик нун ёки танвиндан кейин келса, сукунлик нун ёки танвинни шу ҳарфларнинг ичига киргизиб, иккисини битта ташдидли ҳарф қилиб нутқ қилишдир.
Идғом ҳарфлари олтитадир يرملون
Идғом ҳарфлари иккига бўлинади :

1 . Ғунналик идғом
Ғунна ن ва م ҳарфлари жисмидаги ширин, ёқимли овоз бўлиб, димоғдан чиқади. Миқдори икки ҳаракатдир. Бир ҳаракатга, бармоқни очиш ёки ёпиш муддати кетади.
Ғунналик идғом ҳарфлари тўрттадир ينمو

ينمو ҳарфларидан бири сукунлик нун ёки танвиндан кейин келса, сукунлик нун ёки танвинни уша ҳарфни ичига киргизиб, иккилантириб, димоғ билан ўқилади.
Ғунналик идғом ноқис идғомдир. Чунки сукунли нун ва танвин ينمو ҳарфларига киргани билан, у иккисини сифати қолади, сифати ғуннадир. Ғунна сифатини қолиши, тўла идғом бўлишдан маън қилади.
Ғунналик идҳомга мисоллар:

مَن يَعمَل - وجوهٌ يومئِذٍ
مِن نِعمَةٍ - شَيء نكر
مِن مَرقََدِنََا - قومٌ مسرِفونَ
مِن وَال- وَليٌ وَلا نَصِير

2.Ғуннасиз идғом
Ғуннасиз идғом ҳарфлари ل ва ر ҳарфларидир.
Сукунлик нун ёки танвин ушбу икки ҳарфга йўлиққанида, сукунлик нун ёки танвинни шу ҳарфларни ичига киргизиб, иккилантириб, ғуннасиз талаффуз қилинади.
Ғуннасиз идғом, комил идғомдир. Чунки, сукунлик нун ёки танвин ر- ل ҳарфларига кирганида, ўзи ҳам сифати ҳам йўқолади.

من لدن - مالا لبدا
من ربهم - في عيشة راضية

Идғомнинг шарти
Идғомнинг шарти, сукунлик нунга идғом ҳарфлари икки калимада йўлиқиши, яъни, сукунлик нун биринчи калиманинг охирида, идғом ҳарфлари эса, кейинги калиманинг бошида келишидир. Бир калиманинг ичида сукунлик нундан кейин идғом ҳарфлари келса, изҳор қилинади, идғом қилинмайди. Сабаби, идғом қилинса, идғом қилинган ҳарфнинг асли қайси ҳарф эканлиги билинмай қолади, шу билан бирга сўзнинг маъноси ҳам бузилади.
Сукунлик нундан кейин идғом ҳарфлари келган сўзлар, қуръони каримда тўрттадир:
صنوان - قنوان - بنيان - دنيا

Идғомнинг сабаби
Сукунлик нун ёки танвинни ушбу ҳарфларга идғом қилинишининг сабаби, нунни ва идғом ҳарфларининг махражларини бир бирига яқинлигидир. Махражлари бир бирига яқин бўлган ҳарфларни изҳор қилишда, нутққа такаллуф бўлади.
ن билан ن - мислайндир, яъни махражлари ва сифатлари бир бўлган иккита бир хил ҳарфлардир.
ن билан مҳарфлари - мутажанис, яъни жинсдош ҳарфлардир. Иккиси ғунналик бўлганида бир махраждан, димоғдан чиқади.
ن билан қолган ҳарфлар - мутақориб, яъни махражлари яқин ҳарфлардир. ن - тил учидан, ر - ҳарфи тил учига бир оз юзаси қўшилиб, ل - ҳарфи тил учига бир оз чети ҳам қўшилиб, иккиси ҳам ن - га яқинроқ жойдан чиқади. و эса лабдан, ي тил ўртасидан ЧИҚАДИ.

Идғомда воқеъ бўладиган хатолар:

1. сукунлик нун ёки танвин ل ҳарфига идғом бўлганида, ғунна қилиш.
2. ғунналик идғомда, ғуннаниг миқдорини икки ҳаракатдан кам ёки к
ўп қилиш.
 
DURDONDate: Seshanba, 01-Yan-2013, 08:29 | Message # 11
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Ҳарфларнинг сифатлари

Сифат, ҳарф махражидан чиқаётганда ориз бўладиган ҳолатдир. Истилоъ, жаҳр, итбақ ва шуларга ўхшаш.
Уламолар сифатларнинг адади тўғрисида ихтилоф қилишган. Машҳури Ибн Жазарийнинг қавлларига биноан ҳарфларнинг сифатлари ўн еттитадир. Улар икки қисмга бўлинган бўлиб, унинг зидди бўлган сифатлар ва зидди бўлмаган сифатлардир.

Зидди бор сифатлар

Бу турдаги сифатлар бешта бўлиб, улар зидди билан ўнта бўлади.

1. Ҳамс зидди Жаҳр
2. Шидда зидди Роҳава, орасида байниййа хам бор.
3. Истиъло зидди Истифола
4. Итбақ зидди Инфитаҳ
5. Излақ зидди Исмат

Ҳамс

1. Ҳамснинг луғавий маъноси яширин, махфий деганидир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилинаётганда маҳражга суяниш кучсиз бўлганлиги учун ҳарфга ҳаво қўшилиб чиқишидир.

Ҳамснинг ҳарфлари ўнта бўлиб, ушбу жумлада жам қилинган: فحثه شخص سكت маъноси, киши сукут қилди, бошқаси уни сўзга ундади.
Ушбу ўнта ҳарфни ҳар бирини алоҳида алоҳида сукунли қилиб нутқ қилиб кўрсак, ҳаво қўшилиб чиқаётганини ҳис қиламиз. Масалан: اف – " аф " деганимизда ҳаво билан чиқади.

Жаҳр

2. Жахрнинг луғавий маъноси ошкора қилишдир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда махражга суяниш кучли бўлгани учун ҳавони юрмай қолишидир.

Жаҳр сифати, ҳамс сифатининг зидди бўлганлиги учун, жаҳр ҳарфлари, ҳамс ҳарфларидан қолганидир.
Жаҳр ҳарфларини сукунли қилиб, олдига алифни қўйиб нутқ қилиб кўрсак, бу ҳарфларга қўшилиб ҳаво чиқмаётганини, балки ҳавони кесилаётганини сезамиз.

Шидда

3. Шидда луғатда қувват деганидир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда махражга тўла суянилганлиги учун овоз юришини кесилишидир.

Шидданинг ҳарфлари саккизта бўлиб, улар ушбу иборада жам қилингандир: اجد قط بكت Ижод қилиш, кифоя, кучли ҳужжат маъноларини англатади.
Ушбу ҳарфлар нутқ қилинаётганида қулоқ солиб кўрсак, овозни биттада кесилиб, давом этмаётганини эшитамиз.

Рохова

4. Рохова луғатда юмшоқлик деганидир.

Истилоҳий маъноси эса, махражга суяниш ноқис бўлганлиги учун, ҳарф билан овозни юришидир.

Рохованинг ҳарфлари, шидда ва оралиқнинг ҳарфларидан қолган ўн бешта ҳарфдир.
Рохова ҳарфларига нутқ қилинаётганида қулоқ солсак, ҳарф билан бир муддат овозни чиқиб турганини мулоҳаза қиламиз.
Шидда ва рохова сифатлари орасида яна бир сифат бўлиб, у байниййа сифатидир ва бу сифат бешта ҳарфда мавжуддир. Улар: لن عمر иборасида жам қилинган. Маъноси, юмшоқ бўлгин эй Умар, деганидир.
Байниййа ўрта, оралиқ дегани.
Ушбу бешта ҳарфни оралиқ деб аталишининг сабаби, бу ҳарфлар махражидан чиқаётганида шидда ҳарфларидагиндек овоз кесилмайди, рохова ҳарфларидагиндек овоз давом ҳам этиб турмайди, балки ўртача ҳолатда бўлади. Нутқ қилиб, қулоқ соли
б кўринг.


 
DURDONDate: Seshanba, 01-Yan-2013, 08:31 | Message # 12
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

Истиъло

5. Истиъло луғатда кўтарилиш деганидир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тилни танлайга кўтарилишидир.

Истиълонинг ҳарфлари еттита бўлиб, улар ушбу жумлада жамлангандир: خص ضغط قظ Биринчи сўзнинг маъноси, шакар қамичдан бўлган уй, иккинчиси тор макон, учинчиси эса, қаттиқ иссиқ деганидир. Иборанинг умумий маъноси, дунёда мана шунга ўхшаш нарсалар ила қаноатли бўл, дегани.
Ушбу ҳарфлар йўғон ҳарфлар бўлиб, уларни оғизни тўлдириб, тилни танглайга кўтариб нутқ қилинади.

Истифола

Истифоланинг луғавий маъноси, туширишдир ва у истиълонинг зиддидир.

Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тилни танглайдан оғизнинг пастига туширишдир.
Истифоланинг ҳарфлари, истиъло ҳарфларидан қолгани бўлиб, уларни нутқ қилаётганимизда оғизларимизни ёйиб, тилимизни оғиз тубига тушириб, нутқ қиламиз.

Итбақ

Итбақ луғатда ёпиштиришдир.

Истилоҳда эса тилни тепа танглайга ёпиштиришдир.

Ҳарфлари тўртта ص ض ط ظ

Инфитаҳ

Инфитаҳнинг луғавий маъноси очилиш, ажраришдир.

Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тилни тепа танлайдан ажралиши ва тил билан танглай орасидан ҳаво ўтишидир. Ҳарфлари эса, тўртта итбоқ ҳарфларидан қолгани.

Излақ

Излақ луғатда бир нарсани учи, ўткир жойидир.

Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда тил ёки лаб учига суяниш, яъни ҳарфларни осон чиқиши.

Ҳарфлари فر من لبиборасида жам бўлган. Маъноси ақллидан қоч.
Ушбу ҳарфлар тил учи ва лаб четидан чиқганлиги учун унинг талаффузи осондир, шунинг учун излақ сифатига эга.
Исмат

Исматнинг луғавий маъноси ман қилишдир.

Истилоҳий маъноси, тўрт ёки беш ҳарфли сўзнинг ўзагида излоқ ҳарфларсиз ёлғиз исмат ҳарфларини келишини ман бўлишидир. Албатта битта ёки ундан кўп излақ ҳарфлари сўзнинг ўзагида исмат ҳарфларига аралашиб келиши керак.
Ҳарфлари,олтита излақ ҳарфларидан қолганидир. Араб тилида, ҳамма ҳарфлари исмат ҳарфларидан таркиб топган сўз йўқ, нутқ қилишлик қийин бўлганлиги учун.


 
DURDONDate: Seshanba, 01-Yan-2013, 08:36 | Message # 13
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

Зидди йўқ сифатлар

Зидди йўқ сифатлар еттитадир:

1. Софир - хуштаксимон
2. Қалқала - тебранувчи
3. Лин - мулойим
4. Инҳироф - тетланувчи
5. Такрир - такрорланувчи
6. Тафашший - ёйилувчи
7. Иститола - чўзилувчи

1. Софир

Софирнинг луғавий маъноси хуштак, қушнинг овозига ўхшаш овоздир.
Истилоҳий маъноси эса, ҳарф нутқ қилинаётганда унга қўшилиб қушнинг овозига ўхшаш қўшимча овоз чиқишидир.
Софирнинг ҳарфлари учта бўлиб, улар: ص - ز - س дир. Ушбу ҳарфлар, нутқ қилинаётганда қушнинг овозига ўхшаш овоз қўшилиб чиққани учун, софир ҳарфлари деб аталади. ص ҳарфи ғознинг овозига, ز ҳарфи асаларининг, س ҳарфи чигиртканинг овозига ўхшайди.

2. Қалқала

Қалқала луғатда тебранишдир.
Истилоҳда эса, ҳарфни сукунли ҳолда нутқ қилинганида кучли оҳангда эшитиладиган қилиб, тебратишдир.
Ҳарфлари бешта бўлиб, ушбу قطب جد иборасида жам қилинган. Биринчи сўз, қутб юлдузи ёки тегирмонни айлантирадиган ўқини англатади. Иккинчиси эса, омад ёки унинг акси бўлган омадсизликни билдиради.
Ушбу ҳарфларни қалқала сифати билан сифатланишининг сабаби, бу ҳарфлар сукунли бўлганида эшитувчига аниқ эшитилмайди, чунки уларда жаҳр ҳамда шидда сифатлари бор.

Жаҳрда ҳаво кесилса, шиддада эса, овоз кесилади. Шу сабабли ҳарф сукунли бўлганида деярли очиқ эшитилмайди. Бу ҳарфларни, тебратиб ўқиш билан билдирамиз.
Қалқаланинг даражалари бор бўлиб, улар учтадир:
1. Катта қалқала - сўз охирида ташдидли қалқала ҳарфида тўхталганда. Мисол: الحق وتب
2. Ўртача қалқала - сўз охирида ташдидсиз бўлган қалқала ҳарфида тўхталганда. Мисол: الفلق البلد
3. Кичик қалқала - сўз ўртасида қалқала ҳарфи сукунли бўлиб келганда. Мисол: الفجر عدن

3. Лин

Лин нинг луғавий маъноси осонликдир.
Истилоҳий маъноси эса, ҳарфни махражидан тилга такаллуфсиз ва мулойим чиқишидир.
Линнинг ҳарфлари иккита ي - و сукунли бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф фатҳали бўлиши, ҳамда ўзидан кейин биргина ҳарф бўлиб, шу сўзнинг ўзида тўхташи, кетидан келган сўзга уланмаслиги керак. Мисол: البيت يوم

4. Инҳироф

Инҳироф луғатда майл ва четланишдир.
Истилоҳда эса, ҳарфнинг нутқ пайтида ўз махражидан бошқа махражга мойил бўлишидир.
Инҳирофнинг ҳарфлари иккита бўлиб, улар: ر- ل дир. - لўз махражидан тил учи ن нинг махражига, ر эса, ل нинг махражига мойил бўлади.


 
DURDONDate: Seshanba, 01-Yan-2013, 08:41 | Message # 14
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

Davomi
5. Такрир

Такрирнинг луғавий маъноси, такрорлаш, қайтаришдир.
Истилоҳий маъноси, ҳарфни нутқ қилаётганда тилнинг учини титрашидир.
Такрирнинг ҳарфи битта бўлиб, у ر ҳарфидир.
Такрир сифати, ر ҳарфида мавжуд бўлган сифат бўлиб, у амал қилиш керак бўлган эмас, аксинча четланиш керак бўлган сифатдир. Агар четланилмаса, битта ر иккита бўлиб кетиши мумкин, айниқса сукунли ҳолатида иккита ر бир нечта бўлиб кетиши мумкин. Бу дегани такрир сифатини умуман йўқотиш керак дегани эмас, чунки ундай қилинадиган бўлса, ر - ط ҳарфига ўхшаб қолади. Балки такрир сифатини бир оз камайтириш керак бўлади. ر ҳарфини тилни титратмай тўғри талаффуз қилишнинг йўли, нутқ пайтида тилнинг юзасини тепа танглайга бир марта маҳкам ёпиштиришдир.

6. Тафашший

Тафашший луғатда ёйилишдир.
Истилоҳда эса, ҳарфни нутқ қилаётганда, оғизда ҳавони тилнинг учи ظ нинг махражига қадар ёйилишидир.
Унинг ҳарфи битта ش ҳарфидир.

7. Иститола

Иститола луғатда чўзилишни англатади.
Истилоҳда эса, овозни тил четидан то охиригача давом этишидир.
Иститола фақат ض ҳарфига тегишлидир. Демак биз, ض ҳарфини нутқ қилаётганимизда овоз ل махражидан бошлаб, тилнинг охиригача узилмай давом этиб туриши керак.

Сифатларни билиш

Бирорта ҳарфнинг сифатини билиш учун уни аввало зидди бор сифатлардан бирма бир қидириб кўрамиз. Масалан ҳамсдан Шу сифатда бўлса, демак ҳамс ҳарфи, бўлмаса унинг зидди, яъни жаҳр ҳарфи. Кейин келаси сифат, шиддага ўтамиз ва ҳаказо. Зидди бор сифатлардан кейин, зидди йўқ сифатларга ўтамиз.

Ҳар бир ҳарф камида бешта сифатга, қўпи билан эса, еттита сифатга эга бўлиши керак.
Ҳарфни кучли ёки заиф эканлигини сифатлардан билиб оламиз. Сифатлар, кучли ва заиф сифатларга бўлинади. Агар ҳарфнинг кучли сифатлари кўпроқ бўлса, унда у кучли ҳарф ҳисобланади. Заиф сифатлари кўпроқ бўлса заиф ҳисобланади, иккиси баробар бўлса, ўртача ҳарф ҳисобланади.

Кучли сифатлар:
1.жаҳр
2 . шидда
3 . истиъло
4 . итбақ
5 . исмат
6 . софир
7 . қалқала
8. инҳироф
9. такрир
10. тафашший
11.иститола

Заиф сифатлар:

1. ҳамс
2. рохова
3. истифола
4. инфитаҳ
5. излақ
6. лин

Хулоса қилиб айтамизки, ط ҳарфи энг кучли ҳарф ҳисобланади. Чунки, унда бирорта заиф сифат йўқ.
Енг заиф ҳарф эса, ف ҳарфидир. Бу ҳарфда кучли сифатлардан бирортаси йўқ.

Сифатларни билиш фойдаси

1. Маҳраждош сифатларни бир биридан ажратишда ёрдам беради. Масалан ت - د - ط ҳарфларини ҳар бирини сифатини бермасак, ҳаммаси деярли бир ҳарф бўлиб қолади.
2. Ҳарфнинг нутқини яхшилаш, айниқса бир бирига зид сифатли бўлган ҳарфлар кетма кет келганида. Масалан, истиъло ҳарфидан кейин истифола келса, сифатини яхши билинмаса, йўғон ҳарф таъсирида ингичка ҳарф ҳам йўғон бўлиб кетиши мумкин ёки акси бўлиши мумкин. Мисол : مخمصة حصحص кабиларда.
3. Ҳарфларни бир бирига идғом қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигини билиш учун ҳам сифатларни яхши ўзлаштириш керак. Қоида бўйича, кучли ҳарфни кучсиз ҳарфнинг ичига киритиб бўлмайди, лекин аксини қилиш мумкин. Баъзи истисно ҳолатлар ҳам бор, иншааллоҳ ўз ўрнида ўрганамиз .


 
ROBIYADate: Chorshanba, 02-Yan-2013, 20:32 | Message # 15
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 2503
Status:
rahmat Alloh rozi bosin judayam foydalik mawzu bolibti

chiroylik imzo coyaman yaqinda
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:39 | Message # 16
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Мадлар

Маднинг луғавий маъноси, зиёда деганидир .
Истилоҳий маъноси эса, учта мад ҳарфларидан бири билан овозни чўзишдир.
Мад ҳарфлари учтадир:
1. Алиф ҳаракатсиз ва ўзидан аввалги ҳарф фатҳалик бўлса
2. Вов ҳаракатсиз бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф заммалик бўлса
3. Йо ҳаракатсиз бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф касралик бўлса
Мадларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ушбу نُوحِيهَا сўзида жам бўлгандир.
Мад икки қисмга бўлинади:
1. Аслий мад
2. Фаръий мад
Аслий мад
Ҳарф кетидан мад ҳарфларининг бири келиб, унинг кетидан ҳамза ёки сукун келмаса, аслий мад дейилади.
Аслий деб аталишининг сабаби, у фаръий маднинг аслидир.
Бу мад табиий ҳам дейилади, чунки у соғлом табиатга эга бўлиб, икки ҳаракат миқдоридан кам ҳам, кўп ҳам чўзилмайди.
Миқдори икки ҳаракатдир. Бир ҳаракакатнинг миқдори бармоқни ёпиш ёки очишчаликдир.
Мисол: قَالَ - يَقُولُ - قِيلَ
Ушбу мисолларда мад ҳарфларидан кейин, ҳамза ҳам сукун ҳам келмаётганини мулоҳаза қиламиз.
Аслий мадга, мадларнинг учта тури эргашади.
1. Эваз мад
2. Силатус - суғро мади
3. Тамкин мади
Эваз мади
Фатҳалик танвинда тўхталганда, танвинниг эвазига, фатҳа табиий мад бўлиб чўзилади. Мисол: عَلِيماً калимаси, عليمَا бўлиб ўқилади. Танвин тўхташлик билан, ўзидан аввал фатҳаси бор чўзиқ алифга айланди ва шунинг учун аслий мадга эргашди. Бу маднинг миқдори икки ҳаракатдир.
Силатус - суғро мади
Икки ҳаракатнинг ўртасида, сўзнинг охирида заммалик ёки касралик бўлиб, ғоиб музаккар муфрадга далолат қилувчи "ҳа" замирнинг ҳаракатини чўзишдир.
Мисол: قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ - عَلَى رَجٍٍْعِهِ لَقَادِر
قَالَ لَهُو صَاحِبُهُ - عَلَى رَجْعِهِي لَقَادِر бўлиб ўқилади. Бу мад, икки ҳаракат миқдорида чўзилади.
Силатус - суғро мади қоидасидан қуйидагилар мустасно бўлади
1. "ҳа" замиридан аввалги ёки кейинги ҳарф сукунлик бўлса, қоида бўйича "ҳа" икки ҳаракат миқдорида чўзилмайди. Лекин Қуръони Каримда, биргина калимада
"ҳа" ўзидан аввалги ҳарф сукунлик бўлса ҳам, мад табий бўлиб чўзилаверади. Бу калима, Фурқон сурасининг 69 оятида келган. وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا
2. Қуръони Каримда "ҳа" замири икки ҳаракат орасида келса ҳам, мад табиий бўлиб чўзилмайдиган ҳолати ҳам бор. Бу Зумар сурасининг 7 оятида келади. وَإِنْ تَشْكَرُوا يَرْضَهُ لَكُمْ
Тамкин мади
Ташдидлик, касралик йодан кейин ҳаракатсиз йо келса, ҳаракатсиз бўлган йо, тамкин мади бўлади.
Мисол: حُيِّيتُمْ - النَّبِِيِّينَ
Фаръий мад
Мад ҳарфларининг бири билан, ҳамза ёки сукун сабабли, овозни аслий маддан кўра кўпроқ чўзиш.
Ҳамза туфайли чўзиладиган мадлар тўрт хил бўлади:
1. вожиб муттасил
2. жоиз мунфасил
3. силатул - кубро
4. бадал
Вожиб муттасил мади
Маддан кейин, ҳамза келса ва иккиси бир калимада бўлса, муттасил мад бўлади. Мисол: جَاءَ - السُّوءَ
Вожиб деб аталишининг сабаби, қориларнинг уни чўзишга ижмоъ қилганликлари учундир.
Муттасилниг маъноси, уланувчи деганидир.
Ҳамза, мадга бир калимада уланиб келганлиги учун шундай аталади.
Ҳукми - тўхталганда ҳам, улаб ўқилганида ҳам, тўрт ҳаракат миқдорида чўзилади.
Ҳамза сўзнинг охирида бўлса, тўхталганда, олти ҳаракат чўзилади. Мисол: شَاءَ - جَاءَ
Жоиз мунфасил мади
Маддан кейин ҳамзанинг келиши ва мад биринчи сўзнинг охирида, ҳамза эса иккинчи сўзнинг бошида келишидир.
إِِنََّا أَنْزَلْنَاهُ - وَتُوبُوا إِلَى اللهِ
Мунфасил деб аталишининг сабаби, ҳамза маддан ажралиб, иккиси икки сўзда келишидир.
Ушбу мадни, икки, тўрт ва олти ҳаракат чўзиш мумкин бўлганлиги учун, жоиз мад деб аталади.
Ҳукми - бизнинг қироъатимиз (ҳафс ривояти) да икки ёки тўрт ҳаракат чўзиш мумкин. Тўрт ҳаракат чўзиш афзал.
Силатул - кубро мади
Сўзнинг охирида келадиган, ғоиб муфрадга далолат қиладиган "ҳа" замиридан кейин келадиган сўзнинг бошида ҳамза бўлса, силатул - кубро мади бўлади.
Мисол: وَلَهُ أَجْرهُ - مَالَهُ أَخْلَدَهُ
Ушбу мад ҳукмда, жоиз мунфасил мадга эргашади.
Бадал мад
Ҳамзадан кейин мад келса, бадал мад бўлади.
Мисол : ءَامَنُوا - أُوتُوا
Бадал деб аталишининг сабаби, бундай мад, аслида иккита ҳамзадан иборат бўлиб, биринчиси ҳаракатли, иккинчиси ҳаратсиз бўлишидир. Иккинчи ҳамза, биринчи ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга ўзгаради.
Мисол : أََأَْمَنُوا бўлса ءَامَنُوا га айланади. أُؤُتُوا бўлса أُوتُوا га ва ҳакозо.
Ҳукми - ҳафс ривоятида икки ҳаракат чўзилади.
Сукун сабабли фаръий бўлган мад иккитадир:
1. ориз сукун сабабли мад
2. аслий лозим сукун сабабли мад
Сукунга ориз мад
Мад ҳарфидан кейин, сўзнинг охирида ҳаракатли ҳарф келиб, ўша ҳаракатли ҳарф тўхташ учун сукунлик бўлиши, Мисол الحِسَابْ - المُفْلِحُونْ :
Ориз дейилишининг сабаби, сукунни ориз бўлишидир.
Ҳукми - икки ҳаракат (қаср) тўрт ҳаракат (тавассут) ва олти ҳаракат ( ишбаъ) жоиздир.
Сукунга ориз мадга, лин мади эргашади.
Лин мади, вов ва йо ҳарфлари сукунлик бўлиб, ўзидан аввалги ҳарфларни фатҳалик бўлиши, ва вов, йо ҳарфларидан кейинги ҳарфда тўхташ. Мисол يَوْمْ- قُرَيْشْ :
Ҳукми- вақф ҳолатидагина сукунга ориз мад каби чўзилади. Вақф қилинмаса чўзилмайди.
Лозим мад
Лозим мад, мад ҳарфидан кейин, васл ҳолатида ҳам вақф ҳолатида ҳам, бир калимада ёки бир ҳарфда лозим сукунни келиши.
Калимага мисол الحاقة الصاخة
Ҳарфга мисол الم ق
Лозим деб аталиши , васл ва вақф ҳолатида сукуннинг лозим бўлиш сабабидандир ва жамики қориларда олти ҳаракат чўзиш лозимлиги, ҳамда қориларнинг унинг мадлигига ва миқдорига иттифоқ қилганликлари учундир.
Ҳукми хилофсиз олти ҳаракат чўзиш вожибдир.
Лозим маднинг қисмлари
1 мусаққол калимий лозим мад
2 мухоффаф калимий лозим мад
3 мусаққол ҳарфий лозим мад
4 мухоффаф ҳарфий мад лозим
Мусаққол калимий мад лозим
У калимада маддан кейин ташдидлик ҳарф келишидир.
Мисол دابة الحاقة
Мад ҳарфи ва сукун бир калимада жам бўлиб келганлиги учун калимий деб аталган.
Мад ҳарфидан кейин ташдид борлиги ва бундан оғирлик келиб чиқиши сабабли муссақол деб аталган. Мусаққолнинг маъноси оғир қилинган деганидир.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим.
Мухоффаф калимий мад лозим.
У мад ҳарфидан кейин ташдидсиз сукунлик ҳарф бўлиши. Мисол ءالئن қуръонда мухоффаф калимий бўлиб фақат мана шу сўз келади. Юнус сурасида икки ўринда келади.
Ташдид бўлмаганлиги учун мухоффаф деб аталган. Мухоффафнинг маъноси енгил қилинган деганидир.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш ёки тасҳил.
Мусаққол ҳарфий мад лозим
муқоттаъот ҳарфлардан бирор ҳарфнинг талаффузи учта ҳарфдан бўлиб, ўртаси мад ҳарфи бўлса ва ундан кейин ташдидлик ҳарф келса, мусаққол калимий лозим мад бўлади. Мисол الم طسم
ҳарфлари саккизта نقص عسلكم иборсида жам бўлган.
Мусаққол дейилиши мад ҳарфи ва сукунни битта ҳарфнинг талаффузида жам бўлганлиги учундир.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим.
Мухоффаф ҳарфий мад лозим.
Муқоттаъот ҳарфларидан бирор ҳарфнинг талаффузи учта ҳарфдан бўлиб, ўртаси мад ҳарфи бўлса ва ундан кейин ташдидсиз сукунлик ҳарф келса, мухоффаф ҳарфий мад лозим бўлади, мисол ق ن
Ҳарфлари نقص عسلكم
Мухоффаф дейилиши ташдидлик бўлмаганлиги учун.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим.
Муқоттоъат ҳарфлари ҳақида
Бу ҳарфлар фаватиҳуссувар, яъни сурани очувчилар ҳам деб аталади.
Сура очувчи ҳарфлар ўн тўртта бўлиб, صله سحيرا من قطعك иборасида жам бўлган.
Бу ҳарфлар тўрт қисмга бўлинади
1 асло чўзилмайдиган ҳарф ва у алифдир, чунки бу ҳарфни талаффузида ўрта ҳарфи мад ҳарфи эмас. الر
2 мад табий бўлиб, икки ҳаракат чўзиладиган ҳарфлар. Бундай ҳарфлар бешта бўлиб, حى طهر иборасида жам бўлган.
Мисол كهيعص طه
3 олти ҳаракат чўзиладиган ҳарфлар. نقص عسلكم
4 тўрт ва олти ҳаракат чўзиш мумкин бўлган ҳарф ва у аъйдир. Олти ҳаракат чўзиш афзал.
Маднинг даражалари
Енг кучли мад лозим маддир.
Кейин муттасил
Сукунга ориз
Мунфасил
Бадал мад
Қатъий ва васлий ҳамзалар.
Қатъий ҳамза
Қатъий ҳамза, ундан бошлаб ўқилганда ҳам, улаб кетилганида ҳам тушиб қолмайдиган ҳамза, калиманинг бошида, ўртасида, охирида келади. У сўзнинг аслий ҳарфларидан,исмларда, феълларда, ҳарфларда келади. Ўзига фатхани, заммани ва касрани қабул қилади. Ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит.
Васлий ҳамза
Ундан бошлаб ўқилганида собит бўлади, улаб ўқилганда тушиб қолади, хатда тушмайди. Ўзидан кейинги сукунлик ҳаракатнинг нутқи етишиб олиш учун калиманинг бошида зоид бўлиб келади. Исмларда, феълларда, ҳарфларда келади.
И
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:48 | Message # 17
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Исмларда икки хил бўлиб келади, қиёсий ва самаъий. Самаъийлари
1 اثنان ذوا عدل منكم моида 106
اثنتا عشرة عينا2 бақара 60
عيسى ابن مريم3 оли имрон 45
ومريم ابنت عمران4 таҳрим 12
إن امرؤ هلك5 нисо 176
وإن امرأة خافت6 нисо 128
واذكر اسم7 музаммил 8
Қиёсийлари хумосий ва сулосий феълларнинг масдарида келади.
Хумосий феълнинг масдарида ابتغاء
Судосий феълнинг масдарида استكبارا
Ушбу айтиб ўтилган ўринларда, васлий ҳамза доимо касралик бўлиб келади.
Васлий ҳамзанинг феълларда келиши
1 хумосий мозийда اتخذ
2 судосий мозийда استكبر
3 хумосийнинг амри انطلقوا
4 судосийниг амри استغفروا
Бу ўринларда васлий ҳамза касралик бўлиб келади.
5 сулосий амр
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи заммалик бўлса, васлий ҳамза ҳам замма билан бошланади اشكر
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи фатҳалик ёки касралик бўлса, васлий ҳамза касра билан бошланади. اعلم اضرب
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи аслий эмас оризий заммалик бўлса, васлий ҳамза касралик бўлади. Бундай феъллар қуръонда бештадир. اقضوا – امضوا – ابنوا – ائتوا - امشوا
Васлий ҳамзанинг ҳарфларда келиши
ال таърифининг бошида доимо фатҳалик бўлиб келади. الرحمان الحي
Танбиҳлар
1 васл ҳамзаси, истифҳам (савол) ҳамзаси билан бир сўзда жам бўлса, васлий ҳамза тушиб қолади. Бундай калималар қуръонда етти ўринда келган.
قل أتخذتم عند الله عهدا1 бақара 80
أطلع الغيب2 марям 78
أفترى على الله كذبا3 сабаъ 8
أصطفى البنات4 соффат 153
أتخذناهم5 сод 63
أستكبرت6 сод 75
أستغفرت لهم7 мунафиқун 6
2 аммо васл ҳамзаси истифҳам ҳамзаси билан бир сўзда келсаю, васл ҳамзасидан кейин лом бўлса, савол билан хабар бир бирига арлашиб кетмаслиги учун, васл ҳамзаси тушиб қолмайди. Лекин васл ҳамзаси одатдагидек ўқилмайди. Унинг икки хил ўқиш йўли бор.
1 ҳамза ва алиф орсида тасҳил қилиш ( васлий ҳамзани ярим нутқ қилиш)
2 васлий ҳамзани олти ҳаракатли мадга айлантириш. Бундай сўзлар учта бўлиб, қуръонда олти ўринда келган.
1 ءالذكرين анъам 143 144
ءالئن2 юнус 51 91
ءالله3 юнус 59 намл 59
Олти ҳаракат чўзилса, фарқ мади деб аталади, савол билан дарак орасида фарқ бўлиши учун.
3 ҳужурот сурасининг 11 оятида بئس الاسم иборасидаги الاسم сўзидан бошлаб ўқимоқчи бўлсак, أَلِسْم деб ёки لِسْم деб ўқишимиз мумкин.
4 васлий ҳамзадан кейин сукунли қатъий ҳамза келса, мисол الذى اؤتمن ائذن لي улаб ўқилганда васлий ҳамза тушиб қолади, қатъий ҳамзани сукунлик қилиб ўқилади. Аммо اؤتمن ёки ائذن لي дан бошлаб ўқиладиган бўлса, васл ҳамзаси тушиб қолмайди, уни учинчи ҳарфнинг ҳаракатига қараб ҳаракатли қиламиз, сукунлик қатъий ҳамза эса, васлий ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга айланади, замма бўлас вовга, касра бўлса йога. اوتمن ايذن لى
Вақф ва ибдаъ
Вақф ва ибдаъ илми энг муҳим илмлардандир. Чунки, қуръон тиловатида тўғри тўхташ ва тўғри ердан бошлаб ўқиб кетиш орқали қасд қилинган маъно тўғри бўлади. Аксинча, тиловат қилувчи қаерда тўхтаб, қаердан тиловатни бошлаб, давом эттириб кетишни билмаса, қуръоннинг маъноси бузилиши, қасд қилинмаган маънолар келиб чиқиши мумкин.
Аслида вақф ва ибдаъ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларидан олинган. Умму салама розияллоҳу анҳо набий соллалоҳу алайҳи васаллам ўқисалар, қироъатларини оят оят қилб бўлиб ўқир эдилар, بسم الله الرحمان الرحيم деб тўхтар, кейин الحمد لله رب العالمين деб тўхтар, кейин الرحمان الرحيم дер эдилар.
Али розияллоҳу анҳудан Аллоҳ таолонинг ورتل القران ترتيلا
Деган ояти ҳақида сўралганида, тартил ҳарфларни яхшилаш ва вақфларни билиш деганлар.
Вақф
Вақф луғатда тийиш ва ман қилишдир.
Истилоҳда эса, қироъатни давом эттириш нияти билан, нафас олиш учун бир муддатга калимада овозни кесиш.
Вақфнинг қисмлари
Биринчи изтирорий вақф

Нафас етишмаганда, ёки йўтал ё унутиш ёки йиғи ё шунга ўхшашларда тўхташдир. Маъно тугал бўлмаган бўлса ҳам бундай ҳолатларда қайси калимада тўхталса бўлаверади. Лекин қироъатни тўғри жойдан бошлаб ўқиб кетиш керак.
Иккинчи ихтиборий вақф
Бу вақф имтиҳон қилинувчидан сўралганда ёки ўқувчига муаллими мақтуъ мавсул ва шунга ўхшашларни баён қилиб бераётганида қўлланилади. Бундай вақф қайси калимада бўлса ҳам жоиз, лекин кейин тўғри жойдан бошлаб ўқиб кетиш лозим бўлади.
Учиничи интизорий вақф
Таълим мақсадида, мутавотир ўнта қироъатда, бир неча хил ўқилиши мумкин бўлган калимада тўхташ, интизорий вақфдир. Бундай қироъатда маъно тугал бўлиши шарт эмас. Бу вақф жоиздир, таълим мақомида тўғри бўлади.
Тўртинчи ихтиёрий вақф
Бу вақф бирор сабаб ориз бўлмай, фақатгина тиловат қилувчининг ўз ихтиёри билан содир бўлади. Биз ўранмоқчи бўлган вақф мана шудир ва у беш турга бўлинади.
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:52 | Message # 18
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Ихтиёрий вақфниг турлари
1 лозим вақф
Бу шундай вақфки, агар ўзидан кейинги сўз билан улаб ўқиб кетилса, нотўғри маъно келиб чиқади. Анъам сурасининг 36 оятида лозим вақф келган. Лозим вақф қилиш керак бўлган сўзнинг устига кичик мим қўйиб кетилган. Шунга ўхшаш ўринларда тўла нафас олиш билан тўхташ лозим.
Ҳукми, вақф қилиш ва ундан кейинги сўздан бошлб ўқиш лозим бўлади.
2 комил вақф
Ўзидан кейинги сўзларга маъно жиҳатидан ҳам лафз жиҳатидан ҳам алоқадор бўлмаган сўзда тўхташ комил вақфдир. Бундай вақфга каҳф сурасининг 22 ояти мисол бўла олади. Комил вақф бор ерга қуръонда قاى га ўхшаш ишора қилиб қўйилади.
Ҳукми вақф қилиш ва ўзидан кейинги сўздан бошлаб ўқиб кетиш яхши, вақф қилиш афзал.
3 кифоя вақф
Ўзидан кейинги сўздан лафзий жиҳатдан узилиб, маъно жиҳатидан боғлиқ бўлган калимада тўхташ, кифоя вақф бўлади бундай вақфга юнус сурасининг 65 ояти мисол бўла олади. Кифоя вақфига қуръонда ج аломати қўйилади.
Ҳукми жоиздир. Улаб кетиш ҳам тўхташ ҳам баробардир.
4 ҳасан вақф.
Ўзидан кейинги сўзлар билан лафзан ҳам маъно жиҳатидан боғлиқ бўлган калимада тўхташ, ҳасан вақфдир. Қуръонда унга صلى га ўхшаш ишора қилинади. Бундай вақфга анъам сурасининг 17 ояти мисол бўла олади.
Ҳукми тўхташ мумкин, лекин ўзидан кейингиси билан тўхтамай улаб кетиш афзал.
5қобиҳ вақф
Маъно тугал бўлмайдиган, ёки нотўғри маъно келиб чиқадиган қилиб тўхташ қабиҳ вақф бўлади. Бунга мисол бақара сурасининг 26 оятидир. Қуръонда қобиҳ вақфга لا ишораси қўйилади.
Ҳукми бундай вақф жоиз эмас. Мажбур бўлиб қолса, яъни изтирорий вақф бўлиб қолса, ўзидан аввалига қайтиб, бошлаш тўғри бўлган ердан ўқийди, қасд қилиб тўхтаса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Таъануқ вақфи
Вақфга таъануқ вақфи ҳам қўшилади. Бу иккита вақфни кетма кет келиши, яъни иккиси бир ерда келиб, фақат биттасида тўхтаб, бошқасиши улаб кетиш керак. қуръонда бундай ўринларга учта нуқта тўпланган шакли қўйилади.
Таъануқ вақфи қуръонда етти ўринда келган
1 бақара 2
2Бақара 195
3 моида 26
4 моида 41
5 аъроф 172
6 иброҳим 9
7 муҳаммад 4
Оятлар охирида тўхташда учта мазҳаб бор
Биринчи мазҳаб оят охирида тўхташ ва кейинги оятдан бошлаб ўқиб кетиш жоиз, тўхталган оят кейинги оят билан ҳар қанча боғлиқ бўлса ҳам. Бундай қилиш суннатга амал қилишдир. Умму салама ривоят қилган ҳадисларида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуръон ўқисалар, оят оят қилиб бўлиб ўқишлари айтилган. Бу жумҳурнинг мазҳабидир.
Иккинчи мазҳаб оят охирида тўхташ ёки тўхтамаслик оятлар орасидаги боғлиқликка қараб бўлади, вақф жоиз бўлса вақф қилинади, жоиз бўлмаса, бу оят у оятга қўшиб ўқиб кетилади. Бунга маун сурасидаги ҳолат мисол бўлади.
Учинчи мазҳабда суннатга амал қилган ҳолда оят охирида тўхталади, тўхташ маънога нотўғри таъсир қилса, тўғри бўладиган жойдан қайта ўқиб кетилади.
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:54 | Message # 19
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Танбиҳ
Қуръонда الذى- الذين сўзларидан кейин келган жумлаларда тўхтамасдан улаб ўқиб кетса ҳам бўлади, тўхтаса ҳам бўлади. Лекин етти ўринда тўхташ шарт, бўлмаса қасд қилинган маънога хилоф бўлиб қолади.
Тўхташ шарт бўлган ўринлар
1 Бақара сурасининг 120 121 оятлари орасида
2 Бақара сурасининг 145 146 оятлари орасида
3 Бақара сурасининг 274 275 оятлари орасида
4 Анъам сурасининг 19 20 оятлари орасида
5 Тавба сурасининг 19 20 оятлари орасида
6 Фурқон сурасининг 33 34 оятлари орсида
7 Ғофир сурасининг 6 7 оятлари орасида
Ибтидо
Ибтидо қироъатни бошлашдир. Ибтидо ўқишга киришишда, вақфдан кейин бўлиши мумкин. Вақфни яхши ўзлаштириб олган киши ибтидони ҳам тўғри қилади.
Нотўғри маъно чиқадиган қилиб ўқишни бошлаш мумкин эмас, масалан وقالوا اتخذ الله ولدا да اتخذ дан бошлаш мумкин эмас. Ким қасддан қилса, Аллоҳ сақласин, ширк келтирган бўлади.
Қотъ
Қотънинг луғавий маъноси баён қилиш, кетказишдир.
Истилоҳда эса, тиловатдан тамоман узилиб бошқа ишга киришиб кетиш. Мана шундай узилишдан кейин қайта ўқимоқчи бўлса, истиъоза айтади. Қотъ кўпинча сура охирида ёки оятлар охирида бўлади.
Сакта
Сакта луғатда ман қилишдир.
Истиоҳда нафас оламай қироътни бир муддат тўхтатиш сўнг улаб кетиш. Қуроънда ушбу ишора қўйилади (س)
Ҳафсда саткта тўртта ерда келади
1 каҳф 1 2 оятлар орасида
1 ёсин 52 оятда
3 қиёмат сурасида 27 оятда
4 мутоффифин 17 оятда
Бундан бошқа яна икки ўринда сакта жоиз бўлади
1 ҳаққо сурасининг 28 29 оятлари орасида ماليه هلك
2 анфол ва тавба суралари орасида
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 13:11 | Message # 20
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Қатъий ҳамза
Қатъий ҳамза, ундан бошлаб ўқилганда ҳам, улаб кетилганида ҳам тушиб қолмайдиган ҳамза, калиманинг бошида, ўртасида, охирида келади. У сўзнинг аслий ҳарфларидан,исмларда, феълларда, ҳарфларда келади. Ўзига фатхани, заммани ва касрани қабул қилади. Ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит.
Васлий ҳамза
Ундан бошлаб ўқилганида собит бўлади, улаб ўқилганда тушиб қолади, хатда тушмайди. Ўзидан кейинги сукунлик ҳаракатнинг нутқи етишиб олиш учун калиманинг бошида зоид бўлиб келади. Исмларда, феълларда, ҳарфларда келади.

Исмларда икки хил бўлиб келади, қиёсий ва самаъий. Самаъийлари
1 اثنان ذوا عدل منكم Моида 106
اثنتا عشرة عينا2 Бақара 60
عيسى ابن مريم3 Оли имрон 45
ومريم ابنت عمران4 Таҳрим 12
إن امرؤ هلك5 Нисо 176
وإن امرأة خافت6 Нисо 128
واذكر اسم7 Музаммил 8

Қиёсийлари хумосий ва сулосий феълларнинг масдарида келади.
Хумосий феълнинг масдарида ابتغاء
Судосий феълнинг масдарида استكبارا
Ушбу айтиб ўтилган ўринларда, васлий ҳамза доимо касралик бўлиб келади.

Васлий ҳамзанинг феълларда келиши
1 хумосий мозийда اتخذ
2 судосий мозийда استكبر
3 хумосийнинг амри انطلقوا
4 судосийниг амри استغفروا
Бу ўринларда васлий ҳамза касралик бўлиб келади.
5 сулосий амр
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи заммалик бўлса, васлий ҳамза ҳам замма билан бошланади اشكر
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи фатҳалик ёки касралик бўлса, васлий ҳамза касра билан бошланади. اعلم اضرب
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи аслий эмас оризий заммалик бўлса, васлий ҳамза касралик бўлади. Бундай феъллар қуръонда бештадир. اقضوا – امضوا – ابنوا – ائتوا - امشوا
Васлий ҳамзанинг ҳарфларда келиши
ال таърифининг бошида доимо фатҳалик бўлиб келади. الرحمان الحي

Танбиҳлар
1 васл ҳамзаси, истифҳам (савол) ҳамзаси билан бир сўзда жам бўлса, васлий ҳамза тушиб қолади. Бундай калималар қуръонда етти ўринда келган.
قل أتخذتم عند الله عهدا1 бақара 80
أطلع الغيب2 марям 78
أفترى على الله كذبا3 сабаъ 8
أصطفى البنات4 соффат 153
أتخذناهم5 сод 63
أستكبرت6 сод 75
أستغفرت لهم7 мунафиқун 6

2 аммо васл ҳамзаси истифҳам ҳамзаси билан бир сўзда келсаю, васл ҳамзасидан кейин лом бўлса, савол билан хабар бир бирига арлашиб кетмаслиги учун, васл ҳамзаси тушиб қолмайди. Лекин васл ҳамзаси одатдагидек ўқилмайди. Унинг икки хил ўқиш йўли бор.
1 ҳамза ва алиф орсида тасҳил қилиш ( васлий ҳамзани ярим нутқ қилиш)
2 васлий ҳамзани олти ҳаракатли мадга айлантириш. Бундай сўзлар учта бўлиб, қуръонда олти ўринда келган.
1 ءالذكرين анъам 143 144
ءالئن2 юнус 51 91
ءالله3 юнус 59 намл 59
Олти ҳаракат чўзилса, фарқ мади деб аталади, савол билан дарак орасида фарқ бўлиши учун.
3 ҳужурот сурасининг 11 оятида بئس الاسم иборасидаги الاسم сўзидан бошлаб ўқимоқчи бўлсак, أَلِسْم деб ёки لِسْم деб ўқишимиз мумкин.
4 васлий ҳамзадан кейин сукунли қатъий ҳамза келса, мисол الذى اؤتمن ائذن لي улаб ўқилганда васлий ҳамза тушиб қолади, қатъий ҳамзани сукунлик қилиб ўқилади. Аммо اؤتمن ёки ائذن لي дан бошлаб ўқиладиган бўлса, васл ҳамзаси тушиб қолмайди, уни учинчи ҳарфнинг ҳаракатига қараб ҳаракатли қиламиз, сукунлик қатъий ҳамза эса, васлий ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга айланади, замма бўлас вовга, касра бўлса йога. اوتمن ايذن لى

 
Forum » CHET TILLAR BO'LIMI » Arab tili uchun » Tajvid darslari
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: