• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Taom va pshiriqlar o'rganamiz » TAOM ODOBI (Таом одоби)
TAOM ODOBI
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 19:57 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:

Таом одоби

Аллоҳ таоло:«Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман»деган (Мўминун, 51).
Ва яна:«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас»деган (Аъроф, 31).
Шарҳ: «Таом ва шароб китоби»нинг аввалида бу масала Қуръони Карим муолажа қилган масалалардан эканлигини билдириш учун иккита оятдан мисол келтирилмоқда.
Биринчи оят «Мўминун» сурасидан бўлиб, унда Аллоҳ таоло:
«Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман», демоқда.
Оятда аввало, барча Пайғамбарларнинг, асосан, оддий башар эканликларига урғу берилмоқда.
«Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар...»
Таом емоқ-оддий инсонга хос амал. Аллоҳ таоло Пайғамбарларига пок таом емоқни амр қилиши уларнинг оддий башар эканлигига далолатдир. Шу билан бирга, таомнинг пок бўлиши Аллоҳ таолонинг амри эканлиги ҳам маълум бўлмоқда. Аллоҳ таолонинг амри эса, фарзу вожибни тақозо этади. Демак, ҳалол-пок таом емоқ Пайғамбарларга ҳам, уларнинг умматларига ҳам фарзу вожибдир.
«...ва солиҳ амаллар қилинглар».
Солиҳ амал қилиш ҳам оддий инсоннинг вазифасига киради.
Демак, Пайғамбарлар оддий башар бўлганлар.
«Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман».
Ҳисоб-китоб қилиб тураман. Ҳисоб бериш ҳам оддий башарга хос масъулиятдир, яъни, оддий инсоннинг амали ҳисоб-китоб қилинади.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:02 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
деган (Аъроф, 31).
Шарҳ: «Таом ва шароб китоби»нинг аввалида бу масала Қуръони Карим муолажа қилган масалалардан эканлигини билдириш учун иккита оятдан мисол келтирилмоқда.
Биринчи оят «Мўминун» сурасидан бўлиб, унда Аллоҳ таоло:
«Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман», демоқда.
Оятда аввало, барча Пайғамбарларнинг, асосан, оддий башар эканликларига урғу берилмоқда.
«Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар...»
Таом емоқ-оддий инсонга хос амал. Аллоҳ таоло Пайғамбарларига пок таом емоқни амр қилиши уларнинг оддий башар эканлигига далолатдир. Шу билан бирга, таомнинг пок бўлиши Аллоҳ таолонинг амри эканлиги ҳам маълум бўлмоқда. Аллоҳ таолонинг амри эса, фарзу вожибни тақозо этади. Демак, ҳалол-пок таом емоқ Пайғамбарларга ҳам, уларнинг умматларига ҳам фарзу вожибдир.
«...ва солиҳ амаллар қилинглар».
Солиҳ амал қилиш ҳам оддий инсоннинг вазифасига киради.
Демак, Пайғамбарлар оддий башар бўлганлар.
«Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман».
Ҳисоб-китоб қилиб тураман. Ҳисоб бериш ҳам оддий башарга хос масъулиятдир, яъни, оддий инсоннинг амали ҳисоб-китоб қилинади.

«Тавротда, албатта, таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювмоқдир, дейилганини ўқидим. Бас, ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. У зот:
«Таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювмоқдир ва ундан кейин икки қўлни ювмоқдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:06 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Ушбу ривоятдан Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Таврот ўқишни билганларини англаб оламиз. Бу ҳақиқатни сиз билан бизга у кишининг ўзлари айтмоқдалар:
«Тавротда, албатта, таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювмоқдир, дейилганини ўқидим».
Афтидан Тавротда келган бу гап Салмон розияллоҳу анҳуга маъқул келган шекилли, шунинг учун:
«Бас, ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим», демоқдалар.
Салмон розияллоҳу анҳудан бу гапни эшитган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювмоқдир ва ундан кейин икки қўлни ювмоқдир», дедилар».
Бу билан Исломда Тавротда келган таом тановул қилишдан олдин икки қўлни ювиш ҳақидаги тарғиботга таомдан кейин ҳам икки қўлни ювиш қўшилди.
Инсоният таомдан олдин икки қўлни ювишни ҳозирга келиб бир мунча ўзлаштириб олди. Шу билан бирга, бу ишни шахсий озодалик, маданият ёки шунга ўхшаш сифатлар билан васф қилишга ҳам уринмоқда. Кўплари эса, умуман, бу ишни билмайдилар ҳам.
Ислом эса, таомдан олдин икки қўлни ювишни диний таълимотлар орасига қўшган ва уни «барака» деб атаган.
Шу ҳадиси шарифга амал қилиб ҳар бир овқатланишдан олдин ҳам, кейин ҳам икки қўлимизни динимиз амрига мувофиқ ювмоқдаман, деган ният ила ювмоғимиз лозим бўлади.
Ана шунда бу ишимиз учун савоб оламиз. Қолаверса, ўша ишдан келадиган барча дунёвий фойдалардан манфаатдор бўламиз.
Ушбу ҳадиси шариф овқатланишнинг исломий маданияти бўйича дастлабки сабоғини бермоқда. Ҳар бир одам таом тановул қилишдан олдин ҳам, тановул қилгандан кейин ҳам икки қўлини яхшилаб ювмоғи лозим.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим лаганда бориб-келар эди. Бас, у зот менга:
«Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» дедилар. Шундан сўнг менинг емоғим худди ўшандоқ бўлиб қолди»

Тўртовлари ривоят қилганлар.

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:08 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийи Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгай ўғиллари бўлган. У Умму Салама онамизнинг аввалги эрлари Абу Саламанинг ўғиллари бўлиб, отаси вафот этиб, онаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида ўсганлар. Бу ҳақда у кишининг ўзлари:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим», демоқдалар.
Албатта, турмуш тақозоси ила бир уйда яшаганларидан кейин бир дастурхонда овқатланганлар ҳам. Ўшанда ёш бола бўлган Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳунинг қўллари таомнинг яхшисини, кўпроғини излаб идишнинг ҳамма томонига бориб-келган экан.
«Қўлим лаганда бориб-келар эди».
Бу ҳолни кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таом тановул қилиш ҳақида таълим бердилар:
«Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» дедилар».
Демак, исломий одоб бўйича таом ейишни бошлаганда «Бисмиллаҳи»ни айтмоқ керак, таомни ўнг қўл билан емоқ керак. Ҳар ким ўз олдидан емоғи керак.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларини Умар ибн Абу Салама жон, деб қабул қилдилар ва унга умр бўйи оғишмай амал қилдилар. У ҳақда ўзлари:
«Шундан сўнг менинг емоғим худди ўшандоқ бўлиб қолди», дейдилар.
Худди шу набавий тавсия ҳамма мусулмонларга ҳам таълим бўлди. Ҳамма мусулмонларнинг емоғи худди ўшандоқ бўлиб қолди.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Катталар ёш болаларга таом тановул қилиш ва шунга ўхшаш ишларда исломий одобларни ўргатиб боришлари зарурлиги.
2. Таом тановул қилишни «Бисмиллаҳ»ни айтиб бошлаш зарурлиги.
3. Таомни ўнг қўл билан емоқ кераклиги.
Чунки, чап қўл тозаланишга ишлатилади. Афсуски, кўпчилик, ҳатто, кап-катта одамлар ҳам бу нарсани билмайдилар. Баъзида жуда ноқулай ҳолатларга тушиб қолинади.
4. Таомни ҳар ким ўз олдидан емоғи кераклиги.
5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан етган ҳар бир ҳукмни мусулмон одам ўзи учун қонун-қоида қилиб олмоғи лозимлиги.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ, дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон, ётоққа эга бўлдингиз, дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз, дейди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:09 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда таом ейишга киришишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиш зарурлиги ҳақидаги маъно борлиги учун ушбу бобда келтирилган.
Исломда ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг иштироки ва номи ила бўлиши қаттиқ таъкидланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир иш, ҳар бир тасарруф учун белгиланган Аллоҳ таолонинг зикри бор. Ана ўша зикрни қилиб юрган кишининг иши баракали бўлади. Ҳар бир ишида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, иш тутган одам Аллоҳнинг розилигига, савобига, ишида хайр-баракага эришиш билан бирга, шайтонни ҳам доғда қолдиради. Бу ҳақиқатни айни ушбу ривоятдан тушуниб олишимиз мумкин:
«Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ, дейди».
Ким кўчадан келиб ўз уйига кираётганда Аллоҳнинг номини зикр қилиб кирса, шайтон у уйга кириб ётоқ олишдан маҳрум бўлиб қолар экан.
Шунингдек, ким таом тановул қилишдан олдин Аллоҳнинг номини зикр қилса, шайтон унинг таомига шерик бўла олмай қолар экан. Ва ўз аскарларига:
«Сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ»,— дер экан.
Чунки, Аллоҳнинг зикри бўлган жойда шайтонга ўрин йўқ.
Акс ҳолда, уйига кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилмаган одам хайр-барака ва савобдан бебаҳра бўлиш билан бирга ётоғида, шайтонни ўзига шерик ҳам қилиб олар экан.
«У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон ётоққа эга бўлдингиз, дейди».
Шунингдек, бир киши таомига қўл уриш пайтида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилмаса, хайр-барака ва савобдан бебаҳра бўлиш билан бирга, таомида шайтонни ўзига шерик ҳам қилиб олар экан.
«Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз, дейди».
Шунинг учун ҳам уйга кириш пайтимизда, ҳам таомга қўл уриш пайтимизда, албатта, Аллоҳ таолони зикр қилмоғимиз лозим. Бундоқ ишларда қайси дуоларни ўқишни эса, ўз жойида ўрганиб олиш керак.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир моховни қўлидан тутиб, ўзлари билан бир лаганга киритдилар ва:
«Бисмиллаҳи!» деб е!» дедилар. Аллоҳга ишонч ила ва Унга таваккал қилиб».

Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:11 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Бу ривоятда таом емоқдан олдин «Бисмиллаҳи»ни айтмоқ зарурлиги жуда ҳам қаттиқ таъкидланмоқда. Таом тановул қилиб турган кишилар ҳузурига мохов одам келиб қолса, қандай вазият вужудга келиши маълум. Кўпчилик тортинган ёки турли хаёлларга борган бўлиши мумкин. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол бошқача иш тутдилар.
«Моховни қўлидан тутиб, ўзлари билан бир лаганга киритдилар ва:
«Бисмиллаҳи!» деб е!» дедилар».
Ана шундоқ ҳолда ҳам «Бисмиллаҳи!»ни таъкидлашларига алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни ривоятда айтилишича:
«Аллоҳга ишонч ила ва Унга таваккал қилиб» адо этдилар. Ҳа, У зот моховдан бирор зарар етмаслигига Аллоҳдан ишончлари борлиги ва У Зотга таваккаллари кучли бўлгани учун қилдилар.
Бунда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари, камбағалпарварликлари яққол намоён бўлмоқда.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламасларидан олдин қўл чўзмас эдик. Биз бир марта У зот билан бирга таомга ҳозир бўлдик. Бас, бир жория худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди ва таомга қўлини узата бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўлидан тутдилар. Сўнгра бир аъробий худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди. Шунда У зот уни ҳам қўлидан тутдилар ва:
«Албатта, шайтон Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди. У мана бу жорияни у ила ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Бас, мен унинг қўлидан тутдим. Сўнг мана бу аъробийни у ила ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Бас, мен унинг ҳам қўлидан тутдим. Менинг жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, унинг қўли жориянинг қўли ила менинг қўлимга тушди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:13 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Ушбу ривоятни таомланиш одоблари ҳақида ўзига хос кўргазмали дарс деб номласак, муболаға қилмаган бўламиз.
Ривоятнинг аввалида ровий Ҳузайфа розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таом тановул қилишдаги одоблари ҳақида тушунтириш бермоқдалар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламасларидан олдин қўл чўзмас эдик».
Исломий одоб шуни тақозо қилади. Раҳбар, устоз, фазл аҳли доимо олдинда турадилар ва иззат-эҳтиром қилинадилар.
Бунинг устига фазл аҳли доимо шариат кўрсатмасига мувофиқ иш қилганларидан уларнинг тасарруфлари бошқалар учун ибрат, ўрнак ва дарс бўлади.
Албатта, фазл аҳлининг таомдан олдин икки қўлини яхшилаб ювиб, «Бисмиллаҳи»ни айтиб, одоб билан ўнг қўлини таомга узатганини кўрган ёшлар ҳам, худди у киши қилганидек тасарруф этишлари турган гап.
Ислом таълимотларидан бир оз бўлса ҳам хабардор жамиятларда овқатланиш ана шундоқ файзли бўлишини ҳамма билади.
Лекин баъзи вақтларда овқатланишнинг исломий одобларини билмайдиган кишилар ҳам орага қўшилиб қолишлари мумкин. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу қилаётган ривоят ҳам худди ана шундоқ ҳолатлардан бири ҳақида. Келинг, биргалашиб у кишининг ҳикоясини эшитайлик:
«Биз бир марта у зот билан бирга таомга ҳозир бўлдик. Бас, бир жория худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди ва таомга қўлини узата бошлади».
Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ бир гуруҳ саҳобаи киромлар таом емоққа ҳозирланиб турганлар. Таом ҳозир бўлса ҳам, ҳали биров унга қўл ургани йўқ. Ҳамма Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўл узатишларини кутиб турибди.
Бирдан бир чўри қиз шошилиб келди-да, ҳа йўқ, бе йўқ, тўғридан-тўғри таомга қўл узатиб қолди. Бу савиядаги, шароитдаги, айтиш мумкин бўлса, етарли исломий тарбия олмаганларнинг ҳоли шундоқ бўлиши турган гап. Лекин уларга нисбатан бошқалар қандоқ муносабатда бўлишлари керак? Бу саволга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг тасарруфлари ила жавоб бердилар.
«Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан тутдилар».
Беодоблик ила таом емоқни бошлашига имкон бермадилар. Кутилмаганда яна...
«...бир аъробий худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди. Шунда унинг ҳам қўлидан тутдилар».
Саҳрода ўсган аъробийлар ҳам баъзи одоб-ахлоқ масалаларида ўзига хос бўлишлари маълум ва машҳур. Мазкур аъробийнинг ҳам қорни оч бўлса керак, тўғридан-тўғри келиб, ҳеч нарсага эътибор бермай қўлини таомга чўзди. Унинг учун ўтирган одамлар ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам таом олдида эътиборсиз кўриндилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди жориянинг қўлидан тутиб таомдан тўхтатганларидек, аъробийнинг ҳам қўлидан тутиб таомдан тўхтатдилар ва қуйидагиларни айтдилар:

«Албатта, шайтон Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди».
Яъни, шайтон Аллоҳ таолонинг исми айтилмай ейилаётган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди ва уни еяётган одамга шерик бўлади.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:15 | Message # 8
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
«У мана бу жорияни у ила ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди».
Яъни, биз емоқчи бўлиб турган таомда шайтоннинг ҳаққи йўқ эди. У бу таомни ўзига ҳалол ҳисоблай олмас эди. Шунинг учун мана бу жорияни иғво қилиб, келиб таомимизни Аллоҳнинг исмини айтмай емоққа ундади ва шундоқ қилиб бу таомни ўзига ҳалол қилиб олмоқчи бўлди.
«Бас, мен унинг қўлидан тутдим».
Аллоҳнинг исмини айтмасдан таом емоғига имкон бермадим. Бу ишдан кейин шайтон мақсадига ета олмади. Лекин у;
«Сўнг мана бу аъробийни у ила ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди».
У ҳам Аллоҳнинг исмини айтмай таомдан еб, шайтонга хизмат қилиши ва таомимизни унга ҳалол қилиб бериши мумкин эди. Аммо;
«Бас, мен унинг ҳам қўлидан тутдим».
Унга ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтмай таом емоқ имконини бермадим. Шайтонни яна бир бор ноумид қилдим. Ҳа, буни яхши англаб олинг!
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, унинг қўли жориянинг қўли ила менинг қўлимга тушди», дедилар».
Яъни, жория таомга Аллоҳнинг исмини айтмай қўл узатганда шайтон ҳам у билан бирга қўл узатган эди. Мен жориянинг қўлидан ушлаб таомдан қайтарганимда шайтоннинг ҳам қўлидан ушлаб таомдан қайтардим.
Ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб ўрганиб олиб, унга амал қилишимиз, билмаганларга ҳам ўргатиб боришимиз керак.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин, дедилар»

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:18 | Message # 9
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Баъзи вақтда инсон шошилиб таом тановул қилиш пайтида «Бисмиллаҳи»ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бир оз еганидан кейин «Бисмиллаҳи»ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана ўшандоқ вақтда «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» демоғи лозим.
Бу жумланинг маъноси «аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳи» дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг олтита саҳобалари билан таом емоқда эдилар. Бир аъробий келиб, икки марта олиб ҳаммасини еб қўйди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аммо у тасмия айтганида ҳаммангизга етар эди», дедилар»

Термизий ривоят қилган ва, саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда таомни ҳар бир одам «Бисмиллаҳи»ни айтиб еганда баракали бўлишига далолат бор.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг олти саҳобалари, албатта, «Бисмиллаҳи»ни айтиб таом еганлар. Аммо, ҳалиги аъробийнинг «Бисмиллаҳи»ни айтмай таом егани баракани қочирди

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган жойда бир киши таом еди. У тасмия айтмади. Фақат бир луқма таом қолгандагина «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва:
«Шайтон у билан таом еб турди. Қачонки, Аллоҳнинг исмини зикр қилганда қориндаги нарсани қусиб юборди», дедилар»

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:21 | Message # 10
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Бу ҳам ҳамма учун кўргазмали дарс. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бор жойдаги ҳар бир ўтириш, ҳаракат ва сакинат ҳамманинг диққат эътиборида бўлиши маълум.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган жойда бир одам «Бисмиллаҳи»ни айтмай таом тановул қила бошлади. Ҳамма дамини ичига ютиб нима бўлар экан, деб кутиб турди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, индамас эдилар. Ҳалиги киши эса, таом емоқда давом этар эди. Энди нима бўлади? Бирдан, атиги бир луқма таом қолганда ҳалиги кишининг эсига тушиб қолиб:
«Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» деди».
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва:
«Шайтон у билан таом еб турди. Қачонки, Аллоҳнинг исмини зикр қилганда қориндаги нарсани қусиб юборди», дедилар».
Демак, «Бисмиллаҳи»ни айтмай таом еган одам билан бирга унинг таомидан шайтон ҳам қўшилишиб еб турар экан.
Бу эса гуноҳ, таомнинг баракасини қочиришдир. Шунинг учун бу масалага жуда эҳтиёт бўлмоқ керак. Мабодо, аввалида айтиш эсдан чиқиб қолган бўлса ҳам, эслаган заҳоти айтмоқ лозим.
Овқатланишнинг исломий маданияти бошида Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, сўнг таом емоқни бошлаш туради.
Албатта, таом Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган улкан неъмат экани ҳеч кимга сир эмас. Доимо Аллоҳни эслаб туриши лозим бўлган банда учун неъматга эришган пайтда неъмат берувчи Зотни эслаш зарурати яна ҳам ортади. Ана шундоқ пайтда Аллоҳни—неъмат берувчи зотни эсидан чиқарган одам хато қилган бўлади. Агар ўзи эслаб, хатосини тўғриласа, яхши. Агар унинг эсига тушмаса, атрофдагилар унга эслатиб қўймоқлари лозим. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо шундоқ қилганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирингиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар»

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган
Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, чап қўли билан еб-ичган одам Роҳманнинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади.
Шунинг учун бу масалага катта эътибор билан қарамоғимиз, болаларимизга ҳам ўргатмоғимиз лозим.

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса манъ қилмади», дедилар У зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».

Муслим ривоят қилган

 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:21 | Message # 11
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан динимизда овқатланиш маданиятига қанчалик аҳамият берилганини ёрқин кўриб турибмиз. Албатта, гап овқатланишнинг исломий маданияти ҳақида кетмоқда. Овқатланишнинг исломий маданиятларидан бири ўнг қўл билан емоқдир. Ҳар бир мусулмон инсон бу муҳим ишга алоҳида эътибор билан қарамоғи лозим. Баъзи бир кишилар бу исломий маданиятга риоя қилмасалар, уларни огоҳлантириш лозим.
Ушбу ривоятнинг қаҳрамони ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида овқатланишнинг исломий маданиятига риоя қилмай, чап қўли билан таом емоққа тутинди. Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолга бепарво бўлишлари мумкин эмас эди. Шунинг учун мазкур одобсиз кишига таълим бериб:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар».
Бундоқ пайтда ҳар қандай одам таълим берувчига ташаккур айтиб, ўзини ўнглаб олишга уринади. Одоб-ахлоқ тақозоси шу. Аммо ҳалиги одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ташаккур айтиб, ўз хатосини тузатиб, ўнг қўли билан таом ейишга ўтиш ўрнига:
«Қодир эмасман», деди».
Яъни, ўнг қўлим билан таом ейишга қодир эмасман. Чап қўлим билан ейишда давом этавераман, деганидир бу. Ўзи нотўғри иш қила туриб, унга меҳр кўрсатиб хатосини тўғрилаб қўйган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бундоқ бетгачопарлик қилган нобакор ҳар қандай жазога ва қарғишга лойиқ эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг учун ҳам очиқ-ойдин қилиб:
«Қодир бўлмагин!» дедилар».
Яъни, ўнг қўлинг билан таом ейишга қодир бўлмасанг, бир йўла қодир бўлмай қолгин, дедилар. Ҳамда у ерда ҳозир бўлганларга тушунтириш учун:
«Уни кибрдан бошқа нарса манъ қилмади», деб қўшиб қўйдилар. Яъни, у одам ҳақиқатда ўнг қўлида нуқсон борлиги учун эмас, хатосини тан олишдан кибр ила бош тортиб, юқоридаги гапни айтган эди.
Шунинг учун ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуоибад қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари жойида қабул бўлди.
«Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
Ажаб бўлди! Баттар бўлсин! Ўз фойдасини билмаган, шариат ҳукмидан кўра ўз киборлигини устун қўядиганлар учун бу ҳам оз!
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Чап қўл билан таом еб бўлмаслиги.
2. Бировнинг чап қўл билан еганини кўрган одам танбеҳ бериб, ўнг қўл билан ейишни эслатиб қўйиши кераклиги.
3. Диний ҳукмлар бўйича насиҳат эшитган одам мутакаббирлик қилмаслиги.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари дарҳол қабул бўлиши.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:23 | Message # 12
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон, ҳеч қандай таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар», деди»
Учовлари ривоят қилганлар
Шарҳ: Ҳар қандай ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар қандай неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига, таомни айблашга ўтади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо шукр қилувчи банда бўлганлар.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон, ҳеч қандай таомни айбламадилар».
Ҳа, У зот умрларида бирор таомни айбламаганлар. Бу ҳақиқатни унинг устида туриб кўрганлардан бири, улкан саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтмоқдалар. Дўсту душманнинг ҳузурида айтмоқдалар. Агар бу гапда заррача шубҳа бўлса, дарҳол Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга эътироз билдирилиши турган гап эди.
«Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар».
Шунинг учун У зотнинг умматлари бўлмиш сиз билан биз мусулмонлар ҳам ўз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада ҳам ўрнак олмоғимиз лозим.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:25 | Message # 13
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
]«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен ёнбошлаган ҳолимда емайман», дедилар»

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда овқатланиш исломий маданиятининг яна бир томони ҳақида сўз кетмоқда. Овқатланиш инсоннинг соғлигига ва бошқа ҳолатларига бевосита таъсир қилиши ҳаммага маълум. Бунинг учун таом ҳалол-пок, озуқалик сифати яхши бўлиши билан бирга, уни тўғри тановул қилишда ҳам гап кўп. Ҳозирги кунимизда таомни тўғри тановул қилишга қаратилган китоблар ёзилаётгани, илмий ишлар олиб борилаётгани ва бу соҳада аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилаётгани бежиз эмас. Тараққий этган инсоният эндигина англашни бошлаётган бу ишни Ислом бундан ўн тўрт аср илгари йўлга қўйиб бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифда марҳамат қилиб:
«Мен ёнбошлаган ҳолимда емайман» деганлари ёнбошлаб олиб таом еб бўлмайди, деганларидир. Аввало, бу иш беодоблик, маданиятсизлик. Қолаверса, ёнбошлаб ётган одамнинг таом юрадиган аъзолари-ичаклари, қорни ноқулай ҳолга келади. Бинобарин, у еган таомнинг ошқозонда қайта ишланиши, ҳазм бўлиши қийинлашади. Оқибатда инсон соғлигига зарар етади.
Ушбу ҳадиси шарифни билганимиздан кейин ҳеч қачон ёнбошлаб овқат емаслигимиз керак. Бу исломий одобни бошқаларга ҳам ўргатиш бизнинг бурчимиз эканлигини ҳам зинҳор унутмаслигимиз лозим
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:27 | Message # 14
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни орқаларини ерга текказиб, чўнқайиб ўтириб, хурмо тановул қилаётганларини кўрдим».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бизда икки тиззани қорин томонга тортиб ўтиришни чўнқайиб ўтириш, дейилади. Шу ўтиришда орқани ерга текказилса, арабларда «иқъо» дейилади. Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шундоқ ўтирган ҳолларида хурмо тановул қилаётганларини кўрган эканлар. Демак, бу ҳам жоиз.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда мусулмон одамнинг ўтириши мутлақо мумкин эмас. Чунки, у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади. Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир. Мусулмон киши ундоқ ерда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир.
Юзтубан ётиб олиб таом тановул қилиш эса, ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, у соғлик учун ҳам зарарлидир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда:
«Ейиш-чи?» дейилди.
«У яна ҳам ашаддийроқ», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида:
«У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган.
Шарҳ: Демак, тик туриб таом ёки ичимлик тановул қилиш жоиз эмас. Чунки, тик турганда одам тўлиқ роҳат ҳолида бўлмайди. Шунинг учун егани ва ичгани ҳам яхшироқ фойда бермайди. Бунинг устига тик туриб еб-ичганда овқатлар тўкилиши, исроф бўлиши ҳам бор.
Агар мутахассислар бу ҳолатни яхшилаб ўргансалар, албатта, бошқа зарарлари ҳам чиқиши турган гап. Умуман, Ислом маданиятида ўзини билган одам тик туриб на таом ейди, на ичимлик тановул қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз таом еса, лаганнинг уст томонидан емасин. Лекин паст томонидан есин. Чунки барака унинг уст томонидан нозил бўлур», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ва Термизийнинг лафзида:
«Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Бас, уни атрофидан енг. Ўртасидан еманг», дейилган.
Шарҳ: Албатта, палов ёки шунга ўхшаш кўпчилик ўртасига лаганда қўйиладиган таомни ҳар ким ўз олдидан, бир чеккадан егани одобга ҳам, дидга ҳам ва умуман, динга ҳам мувофиқдир. Ўшандоқ таомнинг устидан, кўринган еридан пала-партиш олавериш баракасини қочириши турган гап.

Амр ибн Умайядан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қўлларидаги қўй курагини пичоқ билан кесиб еяётганларини кўрган экан. Бас, намозга чақирилди. У зот уни ҳам, пичоқни ҳам ташлаб турдилар ва намоз ўқидилар. Таҳорат қилмадилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ривоятдан таомни пичоқ билан кесиб емоқ жоизлиги олинади.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:28 | Message # 15
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гўштни пичоқ билан кесманглар. Чунки бу ажамларнинг қилмишидир. Уни тишлаб енглар. Ана ўша ош бўлувчироқ», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аввалги ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари пичоқ билан гўшт кесиб еганларини ҳисобга олсак, бу ҳадисда кофирларга ўхшаб, такаббурлик ила гўштни пичоқ билан кесиб емоқ ҳақида сўз кетаётганига ҳеч қандай шубҳа қолмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши жуда кўп таом ер эди. Бас, мусулмон бўлди ва оз таом ейдиган бўлиб қолди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинди. Шунда У зот:
«Албатта, мўмин бир ошқозон ила ейди. Кофир эса, етти ошқозон ила ейди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Албатта, бунда икки томоннинг ҳаётдан кўзланган мақсади катта ўрин тутади. Агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, мўмин яшаш учун ейди, кофир эса, ейиш учун яшайди. Шунинг учун ҳам, мўмин бир ошқозонга етарли ейди. Кофир эса, етти ошқозонга етарли ейди.
Албатта, мўмин-мусулмонлар ўз динларига амал қилиб, шунингдек, бир ошқозонга етарли таом еб, қоринга қул бўлмай иш юритганларида дунёнинг пешқадами бўлдилар. Аста-секин мўминлар Аллоҳ таолонинг динидан узоқлашиб, етти ошқозонга етарли таом ейдиган бўлганларида, иш тескарисига айланди.
Албатта, таом етарли бўлган ҳолат ҳақида гап кетмоқда. Агар мўмин-мусулмонлар қоринларига банда бўлишни йиғиштирсалар, ейиш учун яшамай, яшаш учун ейиш шиорини қайта кўтарсалар ва ислом таълимотларига тўлиқ амал қилишга ўтсалар яна илгариги пешқадамликларига қайтишлари мумкин.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кофир меҳмон келди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг учун бир қўйни соғиб келтиришга амр қилдилар. У сутни ичиб қўйди. Сўнг яна бошқасини, уни ҳам ичиб қўйди. Яна бошқасини, уни ҳам ичиб қўйди. Ҳаттоки, етти қўйнинг сутини ичиб қўйди. Эртасига у мусулмон бўлди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир қўйнинг сутини келтиришни амр қилдилар. Бас, у сутни ичди. Сўнгра бошқасини амр қилган эдилар, ича олмади.
Шунда У зот:
«Мўмин бир ошқозон-ла ичади, кофир эса, етти ошқозон-ла ичади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятда мўмин ва кофирнинг таомга нисбатан тасарруфи ҳақидаги набавий ҳикматлар воқеликдан, ҳаётга йўғрилган тажрибадан олингани яққол кўриниб турибди.
Ушбу биз муолажа қилаётган мавзуда мўмин билан кофирнинг овқатланиш борасидаги фикри, тушунчаси ва тасарруфи турлича бўлиши турган гап.
Мўмин одам қаноатли бўлади. Ҳаётни бу дунё матоҳидан иборат деб тушунмайди. Охиратда ҳар бир неъмат учун ҳисоб-китоб борлигига тўлиқ ишонади. Керагидан ортиқ овқат емоқ ҳаром экани унинг иймон-эътиқоди тақозоси бўлади.
Кофир эса, бунинг тамоман тескарисини қилади. Кофирда қаноат деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Ҳаётни бу дунё лаззатларидан ҳалол-ҳаромлигига қарамай кўпроқ лаззатланиш, деб тушунади. Охиратга эса, умуман, ишонмайди ва иложи борича беш кунлик дунёда кўпроқ еб-ичиб қолиш пайидан бўлади. Аллоҳ таоло «Муҳаммад» сурасида:
«Куфр келтирганлар ҳузур қилурлар ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва дўзах уларнинг жойидир», дейди.
Ҳа, кофирлар бу дунё лаззатларига бериладилар, ейиш-ичишлари ҳам чорва ҳайвонлари сингаридир. Уларнинг қорин тўйғизишдан ўзга ғамлари йўқ. Улар Аллоҳнинг эмас, қориннинг бандаларидир.
Бундан овқат еб ҳузурланмаслик керак экан-да, деган хулосага келмаслик керак. Чунки мусулмонлар ҳам ҳузурланадилар, яхши овқатларни ейдилар.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:29 | Message # 16
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бу ерда гап ҳақиқий ва ниҳоий насиб ҳақида кетаяпти.
Кофирларга бу дунёда еган таомидан ўзга насиба йўқ. Иккинчидан, бу дунёда мўмин ҳалол-пок нарсаларни меъёрида, завқ билан, ундан ҳосил бўлган қувватни тақво, савоб ва хайрга сарф қилиш учун еб-ичади.
Кофирнинг эса, унга эслатиб турувчи на тақвоси бор, у на савобни ёки гуноҳни ўйлайди, унинг дунёдаги асосий мақсади — қорин тўйғазишдир. Шунинг учун ҳам ҳалол-ҳаром, пок-нопокнинг фарқига бормай, молдек еяверади. Ҳамда унинг учун охиратда бундан бошқа ҳеч қандай насиба қолмайди.
Демак, ким баднафс бўлса, қорин бандаси бўлса, кофирларнинг бу борадаги сифатини ўзида мужассамлаштирган бўлар экан.
Ким овқатланиш масаласида мўътадил бўлса, одоб-ахлоқли бўлса, таомни яшаш эҳтиёжларидан биригина деб билса, мусулмонларнинг бу борадаги сифатини ўзида мужассамлаштирган бўлар экан.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бормоқлари билан ер эдилар ва қўлларини артишдан олдин ялар эдилар».
Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи бир таомларни ейиш услублари ҳақида сўз кетмоқда. Албатта, бармоқ ила ейиладиган таом ҳақида гап кетмоқда.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга тарк қилмасин. Агар фориғ бўлса, бармоқларини яласин. Чунки, у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«У зот лаганни бармоқларимиз ила сидириб ялашга амр қилдилар ва:
«Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмассиз, дедилар», дейилган».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан динимиз таомга нисбатан қанчалар эътиборли бўлганини ва тежамкор бўлишимизни талаб қилганини билиб оламиз.
Ажойиб бир ҳикмат. Таомнинг баракаси қаерда эканини билиб бўлмайди. Унинг асосий тўпидами, энг марказидами, ёки ерга тушган бирор луқма, томчи, увоқдами? Ёхуд таомнинг лаганга, идишга ёпишиб қолган қисмидами?
Шунинг учун баракадан умидвор бўлган ҳар бир инсон бирор томчи ёки бирор увоқ таомни исроф қилмасин. Ҳаттоки, қўлини ва идишини ҳам ялаб қўйсин. Агар шундоқ қилмаса, ўз таомидан баракали жойини шайтони лаъинга берган бўлади.
Ушбу ҳадисни ўрганар эканмиз, беихтиёр бугунги кундаги таом борасидаги исрофлар ёдимизга тушади. Орадан файзу бараканинг кўтарилгани эсга тушади. Ўзимиз қилар ишни қилиб қўйиб, нимага барака қолмади экан, деб юришимиз эсга тушади. Аллоҳнинг динига амал қилмаслик шундоқ бўлади. Ҳар бир нарсада салбий натижаларга олиб келади.

Сувайд ибн ан-Нуъмон розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбоога етганимизда У зот таом чақирдилар. Фақатгина талқон келтирилди. Бас, едик. Сўнг У зот намозга тураётиб оғизларини яхшилаб чайдилар. Биз ҳам чайдик».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Овқатланишнинг исломий маданияти ҳар бир мусулмондан ҳар бир таомдан кейин оғзини яхшилаб чайишни талаб қилади. Бу ишни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари ҳақида ривоятлар кўп. Оғиз доимо тоза-пок туришига мусулмонлар доимо катта эътибор берганлар. Оғиз билан Қуръони Карим, ибодат дуолари ўқилади, Аллоҳ таолонинг зикри қилинади, шунинг учун у доимо пок бўлиши, ҳид чиқмаслиги керак, деган тушунча ҳеч қачон мусулмонлар ёдидан кўтарилмаган.
Ҳозирги кунда ҳар бир таомдан кейин оғизни тозалаш лозимлиги соғлиқни сақлашнинг энг муҳим омили экани сир бўлмай қолди. Буни Ислом дини ўн тўрт аср олдин йўлга қўйганини эса, баъзи мусулмонман деб юрганлар ҳам билмасалар керак.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:30 | Message # 17
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз таом еса, қўлини яламай ёки ялатмай туриб артмасин», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу маънодаги ҳадиси шариф олдин ҳам ўтди. Қўл билан таом еган одам қўлини олдин ялаб олиб артса, қўлида қолган таом қолдиқлари, хусусан, ёғлар увол бўлмайди. Ёғ ва бошқа нарсалар сочиқ ва унинг ўрнида ишлатиладиган нарсаларни ҳам ортиқча ишдан чиқармайди. Шунингдек, таомнинг баракаси қочмайди. Ундан шайтонга насиба қолмайди.
Шунинг учун ҳам бошқа диний таълимотлар қатори, бу ҳадиси шарифга ҳам доимо ихлос билан амал қилмоғимиз лозим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қўлидаги таом юқи ила, уни ювмасдан ухлаб қолсаю, унга бирор мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Баъзи кишилар ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, овқат егандан кейин қўлини ювмай ухлайдиган одам ҳам бўлар эканми, дейишлари мумкин. Ҳа, фақат ўтакетган эътиборсиз одамгина қўлидаги овқатнинг юқини ювмай ухлаши мумкин. Лекин, бу ҳадиси шариф айтилиши беҳикмат эмас. Чунки, Ислом янги келган пайтда бунга ўхшаш одоблардан одамларнинг умуман хабарлари йўқ эди. Аллоҳнинг таълимоти бўлган Ислом биринчи бўлиб бу каби ишларда инқилобий ўзгартишлар вужудга келтирди. Кишиларни маданиятли бўлишга даъват қилди. Янги мусулмонларни ана шу руҳда тарбиялаб борди. Аста-секин мусулмонлардан кўриб бошқа халқлар ҳам бу масалаларга эътибор бера бошладилар.
Андалусдаги Ислом давлати билан қўшничилик таъсири остида қўшни халқлар ҳам қўлини ювиб овқатланишга ва овқат еб бўлиб қўлини ювишга одатландилар.
Ушбу ҳадиси шарифда овқатдан кейин қўлини ювмаслик мусибат етказиши таъкидланмоқда. Бу мусибатга эса, фақатгина ўша қўлини ювмаган одамнинг ўзи сабабчи эканлиги ҳам айтилмоқда. Мазкур мусибат турли-туман касалликлар ёки шунга ўхшаш нарсалар кўринишида бўлиши мумкинлигини уламоимиз айтиб ўтганлар.

Анас розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эскиб қолган хурмо келтирилди. Бас, У зот уни текшириб, қуртини чиқара бошладилар», деди».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадисдан таомни ейишдан олдин яхшилаб кўриб, баъзи бир нарсалар бўлса, эътибор бериб емоқ кераклиги ўрганилади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон кечки таом қўйилганда намозга иқомат айтилса, кечки таомдан бошланглар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Қачон намозга иқомат айтилганда кечки таом ҳозир бўлса, кечки таомдан бошланглар», дейилган.
Учовлари ривоят қилганлар.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:30 | Message # 18
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шарҳ: Мусулмон одамнинг таоми намоз вақтига тўғри келиб қолиши зарурат юзасидан бўлиши мумкин, холос. Бўлмаса, мусулмон инсон ўз кунини намоз вақтига мослаб, намозга ҳеч нарса тўсиқ бўлмайдиган қилиб тартибга солади.
Зарурат юзасидан таом билан намоз вақти баробар келиб қолганда эса, таомни олдин бошлаган афзал экан. Чунки инсон ўта оч қолган бўлиши мумкин. Қолаверса, қорни оч одам олдидаги тайёр таомни қўйиб намоз ўқиса, намозда хаёли бузилиши ҳам мумкин. Ана ўша эътиборлардан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон кечки таом қўйилганда намозга иқомат айтилса, кечки таомдан бошланглар», дедилар».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бир сиқим сифатсиз хурмо билан бўлса ҳам кечки овқат қилинглар. Чунки кечки овқатни тарк қилиш қариликдир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Биз «кечки овқат» деб таржима қилган ибора арабчада «аъшаа» дейилади ва пешин вақтидан кейинги таомга айтилади.
Бу ҳадиси шарифдан кечки овқатни тарк қилиш яхши эмаслигини тушуниб оламиз.
 
RiderDate: Seshanba, 26-Yan-2010, 20:32 | Message # 19
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ХУЛОСА

Уламо аҳли таом одоби ҳақидаги барча далил ва ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, уларни солиштириб, усули фиқҳ ва бошқа қоидаларни ишлатиб, жумладан, қуйидаги хулосаларни қилганлар;
1. Таом емоқ гоҳида фарз бўлиб, бу ишни қилгани учун инсон савоб олади ва уни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Ҳалокатни даф қилиш учун емоқнинг ҳукми шудир. Чунки Исломда инсон ўз жонини ҳалокатга ташламайди, балки уни сақлаш учун ҳаракат қилиши фарздир.
2. Таом емоқ гоҳида вожиб бўлади.
Фарз намозни тик туриб ўқишга қодир бўлгудек ва фарз рўзани тутишга қодир бўлгудек емоқ вожибдир. Шариат қоидаси бўйича вожибни адо этиш учун керак бўлган нарса ҳам вожиб ҳисобланади.
3. Таом емоқ гоҳида мандуб бўлади.
Ризқ касб қилишга, илм олишга ва нафл ибодатларни адо этишга қодир бўлгудек емоқ мандубдир.
4. Таом емоқ гоҳида мубоҳ бўлади.
Зарар етадиган бўлмагудек тўйиб таом тановул қилмоқ мубоҳдир.
5. Таом емоқ гоҳида ҳаром бўлади.
Ортиқча тўйиб, ўзига зарар етказадиган даражагача таом емоқ ҳаромдир.
6. Таом емоқ гоҳида макруҳ бўлади.
Бунга тўйганидан ортиқча емоқ киради.
7. Ўзи қилган қурбонликнинг гўштидан емоқ мустаҳабдир.
8. Ақийқанинг ҳукми ҳам қурбонликнинг ҳукмига ўхшаш.
9. Каффорат ва фидя учун сўйилган ҳайвоннинг гўштидан ўша каффорат ва фидя вожиб бўлган одам емоғи мумкин эмас.
10. Тўй ва зиёфат таомидан емоқ мустаҳабдир.
11. Нотаниш жойда таом емоқчи бўлган одам у ердаги таомнинг қандоқ бўлишини билмагани учун унинг ҳақида суриштирмай туриб емаслиги керак. Пайғабаримиз алайҳиссалом доимо аввал суриштириб олиб, кейин таомга қўл узатар эдилар.
12. Меҳмонга тезроқ таом тақдим қилиш мезбоннинг одобидандир.
13. Тақдим қилинган таомдан тезроқ тановул қилиш меҳмоннинг одобидандир. Агар у таомдан емаса, мезбонга ҳурматсизлик бўлади.
14. Таом тановул қилишдан олдин икки қўлни ювилади.
15. Таом тановул қилишни бошлашда «бисмиллаҳи» айтилади.
16. Таомни ўнг қўл билан ейилади.
17. Ҳар ким ўз олдидан ейди. Бировнинг олдидаги таомга қўл узатиш беодобликдир.
18. Қўл билан еганда таомни уч бармоғи билан олади. Ундан кўп бармоғини ишга солиш очкўзликдир.
19. Таомни ёнбошлаган ҳолда ейилмайди.
20. Қўлидан тушган таомни олиб ейди.
21. Таомни еб бўлгандан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, дуо қилади.
22. Меҳмон таомдан сўнг мезбонни дуо қилади.
23. Таомдан кейин икки қўлни ювилади.
24. Таомдан кейин оғизни чайилади.
25. Таомни ёмонлаш мутлақо мумкин эмас.

 
DURDONDate: Yakshanba, 19-Iyun-2011, 03:27 | Message # 20
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


 
DURDONDate: Juma, 01-Fev-2013, 04:32 | Message # 21
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


 
DURDONDate: Chorshanba, 06-Fev-2013, 17:51 | Message # 22
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Таом ейишдаги суннатлар

Таомдан аввалги ва таом ейиш асносидаги суннатлар:

1. Тасмия айтиш.
2. Ўнг қўл билан ейиш.
3. Ейувчи ўзининг олдидан ейиши.
Мана шу суннатларни: «Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» деган ҳадис жам қилади.
Муслим ривоят қилган.

4. Луқма тушиб кетса, сидириб ейиш. «Қачон бирингиздан луқма тушса, ундаги нолойиқ нарсани кетказиб, кейин есин» деган ҳадисга кўра.
Муслим ривоят қилган.
5. Учта бармоқ билан ейиш. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқлари билан ер эдилар».
Муслим ривоят қилган.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча қилган ишлари. Мана шу афзалдир.


Таомланишдаги ўтириш сифати:
Чўкка тушиб тиззаси билан ўтириши ва оёғларнинг тўпиғидан пасти кўриниб туриши. Ёки, чап оёғини тик тутиб, чапига ўтириш. Мана шу мустаҳабдир.

Таомдан кейинги суннатлар
1. Товоқ ва бармоқларни ялаш. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқ ва товоқларни ялашга амр қилиб: «Албатта сизлар қайси бирида барака борлигини билмайсизлар», деганлар.
Муслим ривоят қилган.

2. Таомдан кейин Аллоҳга ҳамд айтиш: «Албатта Аллоҳ бир таомни еб унинг учун ҳамд айтадиган бандасидан рози бўлур».
Муслим ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомдан кейинги дуоларидан: «Алҳамду лиллаҳиллази атъамани ҳаза ва розақони мин ғойри ҳавлин ва ла қувва» эди.
Маъноси: «Шуни менга, менинг куч-қувватимсиз, таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Бу дуонинг самараси: «Унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилунур».
Абу Довуд, Тирмизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.


 
DURDONDate: Shanba, 23-Fev-2013, 14:36 | Message # 23
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Taomni o'ng qol bilan yeyish kerak

Paygambarimiz (s.a.v.) "Taomni sog qolingiz bilan yeng, sol qoli bilan shayton yeydi", deganlar

Umar bin Abi Salama deydi-ki, "Paygambarimiz menga; O'ng qoling bilan ye, va oldingdan ye, dedi" (Muslim, "Ashriba",108)

Taomni ong qol bilan yeyishning ma'nosi, fikri ojimizcha, shu: inson vujudi bir energiya manbai o'laroq, magnitga ohshaydi: uning o'ng tarafi, asosan, pozitiv, chap tarafi, asosan, negativdir.
Odam taomni ong qoli bilan yesa, yemak pozitib energiya ta'sirida boladi va u inson vujudi manfaati uchun harjlanadi.
Chap qol bilan yeyilgan yemak esa, negativ energiya ta'sirida boladi va u vujudning zarariga ishlaydi.

Агар сизлардан бирингиз таом тановул қиладиган бўлса, ўнг қўли билан овқатлансин. Бирор ичимлик ичадиган бўлса, ўнг қўли билан ичсин. Бирор нарса оладиган бўлса, ўнг қўли билан олсин. Бирор нарса берадиган бўлса ҳам, ўнг қўли билан берсин.
Ҳасан ибн Суфён ривояти.


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Mar-2013, 08:18 | Message # 24
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Salmon Forsiy roziyallohu anhu dedilar:
Men Tavrotda “taomning barakasi, orqasidan qo‘l yuvishdadir” deb o‘qidim.

Bu masalani Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga aytdim. U zot marhamat kildilar: Taomning barokatlik bo‘lishi undan avval va undan keyin qo‘l yuvishdadir.

Ulamolar aytganlarki, taomdan avval qo‘l yuvilganda bo‘ladigan barakat shuki, qo‘l yuvib yeyilgan taom ziyoda bo‘ladi, hammaga kifoyali bo‘ladi, yeguvchilarning qorinlari to‘yib, taomdan keyingi bo‘ladigan barokat shuki, nima maqsad va nima g‘araz uchun bu taom yeyilib turilgan bo‘lsa, o‘sha maqsad inshoollo, hosil bo‘ladi. Taomning o‘zi yaxshi hazm bo‘ladi. Badanga qo‘shilib, g‘ayrat paydo bo‘ladi. Ibodatlarga va yaxshi axloqlarga sabab bo‘ladi.


 
DURDONDate: Chorshanba, 08-May-2013, 16:21 | Message # 25
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
РОСУЛУЛЛОХ (С.А.В)НИНГ ТАОМЛАНИШДАГИ 21 СУННАТЛАРИ

1. Таомланаётганда оёқ кийимни
ечиб ўтирмоқ;
2. Таом ейишдан олдин икки қўлни бўғимларигача уч марта ювмоқ. Ҳадиси шарифда: “Ҳар
кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин бўлғай”, дейилган.
3. Таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;
4. Таом сузиладиган идиш сопол ёки ёғочдан бўлмоғи,
зеро, бундай овқатланиш, ҳам
лаззатли, ҳам саломатликка
жуда фойдали бўлиб, инсонни кибр ва манманликдан
узоқлаштиради;
5. Таом билан бирга
дастурхонга сирка ва кўкат келтирмоқ, чунки сирка
келтирилган дастурхонда барака кўп бўлиб, фақирликни
кетказади;
6. Яхши ва камтарин ҳолда ўтирмоқ;
7. Таомланишдан аввал “Бисмиллаҳ”ни айтмоқ;
8. Ўнг қўл билан емоқ;
9. Туз билан бошламоқ;
10. Туз билан тугатмоқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам : “Эй Али, таомни туз
билан бошлаб, туз билан тугатгин, зеро, туз етмиш иккита дардга даводир.
Жумладан, жунун (девоналик),
жузом, барас (тери касаллиги), қорин ва тиш оғриғи ва бошқа
дардларга”, деганлар. Шу билан
бирга туз очлик шиддатини пасайтириб, кам ейишга ҳам сабаб бўлади.
11. Нонни икки қўл билан синдирмоқ;
12. Қўл билан ейдиган таомни
уч бармоқ, яъни, бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар
билан емоқ;
13. Таомни ўз олдидан емоқ;
14. Таом еган идишини яламоқ;
15. Таомдан сўнг
“Алҳамдулиллаҳ” демоқ;
16. Қўлни артишдан олдин бармоқларини яламоқ;
17. Дастурхон устидаги нон
увоқларини одоб ва эҳтиром билан териб емоқ;
18. Таомдан сўнг тишларини
тозаломоқ;
19. Таомдан сўнг икки қўлини
бўғимигача уч марта ювмоқ;
20. Таомдан сўнг оғзини уч бора ювмоқ;
21. Аллоҳ таолонинг зикри ва неъматлари шукронасидан
ғофил бўлмаслик


 
DURDONDate: Chorshanba, 15-May-2013, 07:09 | Message # 26
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Расулуллох (с.а.в.) олти сахоба билан таом емокчи булиб тургандилар.Бир аъробий келиб,икки ошам билан овкатни еб куйди.Шунда пайгамбаримиз (с.а.в.)дедилар:«У «Бисмиллах»– деганида таом сизларга хам етарди. Ибн Можа ривояти.
Биронтангиз таом емокчи булса «Бисмиллах» десин,кейин овкатланишни бошласин. Ейиш-ичишдаги суннат шудир. Агар бошида «Бисмиллах» дейишни унутиб колса, «Бисмиллахи фий аввалихи ва ахирихи» (Бошию охирида Аллохнинг номи б.н бошладим) десин.
Шу сабабдан овкатланишдан олдин «Бисмиллах» деб Аллохнинг номини айтиш билан баракотлар пайдо бўлади. Шунинг учун хам харом таомни еётганда ёки харом ичимлик ичаётганда «Бисмиллах», деб булмайди.Чунки Аллох таоло бу нарсаларни еб-ичишга рухсат бермаган,балки харом килиб куйган.


 
DURDONDate: Shanba, 29-Iyun-2013, 03:06 | Message # 27
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ОВҚАТГА, ИЧИМЛИККА ПУФЛАБ БЎЛМАЙДИ Абу Нуъайм ва Абу Осим Узра ибн Собитдан , у эса Сумома ибн Абдуллоҳдан келтиради: «Анас ибн Молик идишдан икки ё уч бор ҳўплаб сув ичиб, ҳар гал ҳўплаганидан сўнг идиш ташқарисига нафас чиқарди ва: "Пайғамбаримиз С.А.В идишдан уч бор ҳўплаб сув ичиб, ҳар ҳўплаганларидан сўнг идиш ташқарисига нафас чиқарган эдилар”, деб айтди» (Имом Бухорий ривояти). Шарҳ: Инсон одатга кўра ҳар куни уч маҳал овқатланиши, вақти-вақти билан сув ичиши табиий эҳтиёждир. Ҳар беш-ўн сония ичида тоза ҳаводан нафас олиб, нафас чиқармасликнинг иложи йўқ. Чиқарган нафасимизни тутунга ўхшатишимиз мумкин. Шу боис ҳамма ёғи берк хонада ўтирган уч-тўрт киши бир-икки соатдан сўнг бўғила бошлайди. Баъзан оғиздан нохуш ҳид ёки сўлак нафас билан қўшилиб чиқади. Шу сабаб динимиз иссиқ овқат ёки қайноқ сувни пуфлаб совутиб, ейиш-ичишдан қайтарган. Ҳатто Пайғамбаримиз С.А.В сув ичишда идишга нафас чиқаришдан қайтарганларида бир йигит: "Агар идишнинг ичида гард кўринса-чи”, деб сўрайди. Шунда у зот : "Гардни сув билан оқизиб тушир”, деганлар. Одобга кўра, сув ичаётган кишининг нафас чиқаргиси келган пайтда сув ичишдан тўхтаб, оғзидан идишни узоқлаштириб, нафасини ростлаб олиши тавсия этилади. Ушбу ҳадис зоҳирига кўра, Абу Қатода ривоятидаги "Сизлардан бирингиз сув ичса, идишга пуфламасин...”, мазмунли ҳадиси шариф маъносини тўлдиради. Пайғамбаримиз С.А.Внинг сувни ҳўплаб-ҳўплаб бир, икки, баъзида уч бор нафасларини ростлаб олганлари ва туя каби сувни бир симиришда ичишнинг яхши эмаслиги ҳадисларда баён қилинган. Сув ўтириб ичилади, уни ичишдан олдин "Бисмиллаҳир раҳманир раҳим”, дейилади. Сувга пуфланмайди, ичиб бўлгач, Ҳақ таолога ҳамд айтилади. Идишни оғиздан узоқлаштириб, нафас чиқарилади. Агар шундай қилинса, чанқоқ босилади, сув танага роҳат бағишлайди. Аксинча, шошиб, баъзи ҳайвонлардек пишиллаб ичиш меъда, қизилўнгач каби аъзоларга зарар етказади, дейилган. Ҳазрат Абу Ҳурайра ривоят қилади: «Албатта, Пайғамбаримиз С.А.В уч нафасда сув ичардилар. Сув идишни оғизларига яқинлаштирган пайтларида "Бисмиллаҳир раҳманир раҳим”, охирига етказганларида эса "Алҳамдулиллаҳ”, дердилар. Уч марта шундай қилардилар» (Имом Табароний ривояти). Ибн Аббос ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: «Сизлар сув ичиш пайтида "Бисмиллаҳир раҳманир раҳим”, ичиб бўлганларингда эса "Алҳамдулиллаҳ”, денглар» (Имом Термизий ривояти). Меҳлаб айтади: "Айримлар сув ичаётиб идиш ичига нафас чиқаради, иссиқ овқат ёки қайноқ сувни пуфлаб совутишга уринади. Бу жуда хунук одатдир, ён- атрофдагилар ҳам бундан нафратланади”. Ибн Арабий бундай дейди: "Одобга риоя қилиш улуғ хулқлардандир. Бир одам ўзи учун пуфлаб ё нафас чиқариб еб қолдирган овқатини бошқа бир киши олиб емоқчи бўлганида, уни огоҳлантириши зарур. Акс ҳолда, бахиллик қилган бўлади. Бахиллик эса ҳаромдир”. Имом Қуртубий: "Сув ичаётиб идишга нафас чиқаришдан қайтарилганимизнинг сабаби оғиздаги бадбўй ҳид ёки сўлак билан сувни ифлослантиришдан сақланишдир”, деб таъкидлайди. Биз мўминлар бундай чиройли одобларга ҳамиша риоя қилсак, Пайғамбаримиз С.А.В.нинг суннатларига амал қилганимиз боис, иншаАллоҳ, шафоатларига ҳам эришамиз. "Фатҳул Борий шарҳи Саҳиҳил Бухорий” китоби асосида тайёрланди.

 
DURDONDate: Dushanba, 30-Dek-2013, 08:50 | Message # 28
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Овқатдан кейин бармоқларни ялаб қўйиш ҳукми
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан кимдир таомланса, бармоқларини ялаб қўйсин. Чунки, у улардан қайси бирида барака борлигини билмайди” дедилар” (Термизий ривояти).
Шарҳ: Ҳадиси шарифда овқатланиш вақтида бармоқларга ёпишиб қолган овқатларни ялаб тозалашга, уларни шундай ювиб ташламасликка амр қилинмоқда. Бундай тозалаш овқатланиш одоби ҳисобланади. Овқат асрлари ёпишган бармоқларни ялаб тозалаш Аллоҳ таоло неъматларини қадрлаш, уни ювиб ташлаш эса, неъматни зоя қилиш бўлади. Бармоқлардан овқат асарларини ялаб кетказиш тавозелик ва Аллоҳ таолога одоб сақлаш аломатидир. Бармоқларни ялаб қўйишдан ор қилиш эса, кибр, димоғдорлик ва аҳмоқлик белгиларидандир. Чунки, еяётган овқатидан бармоқларига ёпишиб қолган нарсаларни ялаб қўйишдан ор қилиш, аҳмоқликдан ўзга ҳеч нарса эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларни ялаб қўйишга чиройли тарзда амр қилиб: “у улардан қайси бирида барака борлигини билмайди” дедилар”.
Бараканинг маъноси, бирор нарсани Аллоҳ таоло нима мақсадда яратган бўлса, ундан ўша мақсадни ҳосил бўлиши ва мақсадсиз зоя бўлмаслигидир. Масалан, овқат одамнинг баданининг бир жузига айланиши мақсадида пайдо қилинган ва шунингдек у сабабли танада қувват пайдо бўлади. Одам овқатланаётган вақтда овқатнинг қайси қисми орқали овқатдан кўзланган мақсад ҳосил бўлишини билмайди. Шунинг учун бармоқларига ёпишиб қолган таомларни ялаши керак бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло сиҳҳат ва қувватни бармоқлардан қайси бирига ёпишиб қолган овқатда қилиб қўйган бўлиши мумкин. Агар бармоқларни ялаб қўйилмаса, овқатдан кўзланилган мақсад фавт бўлади ва овқат баракасидан маҳрум бўлинади.


 
Forum » AYOLLAR BO'LIMI » Taom va pshiriqlar o'rganamiz » TAOM ODOBI (Таом одоби)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: