• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Birinchi yordam » Куйишда биринчи ёрдам:
Куйишда биринчи ёрдам:
DURDONDate: Payshanba, 07-Fev-2013, 16:35 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Куйишда биринчи ёрдам:
Вақтни йўқотмасдан ва кийимларни ечмасдан, ёнган жой 10-15 дақиқа совуқ сув ичида туриши лозим. Муз ёки қор бўлса, сувга солинади.
Кийимлар бундан кейин ечилиши керак.
Бу билан ёниқ (куйган жой)нинг тери ост қатига ўтишининг олди олинган бўлади.
Кейин қуйидаги дорилардан бири ишлатилади:
Ёниққа зайтун ёғи, янги тухум сариғи, ёки табиий сирка сурилади. Буларга бир неча томчи гулёғи қўшилса яна-да таъсирли бўлади.
Ёниқ устига эзилган сачратқи, ёки яхшилаб ювилган пўсти билан картошка, ёки ошқовоқ ёки сабзи тўғрами қўйилади, намланиб, исиганда, алмаштирилиб турилади.
Тирноқгул чойи ўрами тирноқгул малҳами, ёки сирка билан тайёрланган швед шарбати навбат билан, тез-тез алмаштириб қўлланилади.
Оғриқ камайгач, қуйидаги малҳамлардан бири қўйилади:
Бир нўхот катталигида мумиё (4-5 таблетка) 200гр қайнатилган сув ичида эритилб,
Ярага кунда 3-4 марта сурилади ва ёки пульверизатордан сепилади.
Ярага кўкарган буғдой ишлатила бошланади. (“Яралар” бўлимига қаранг.)
1 ош қошиқ зайтун ёғи + 2 ош қошиқ қаймоқ + 1 янги тухум сариғи аралаштирилиб, зиғир ёки пахта матога сурилиб, ёниққа қўйилади. Кунда 2-3 марта алмаштирилади.
3 ош қошиқ қаймоқ + 1 янги тухум сариғи + 3 ош қошиқ зайтунёғи ёки зиғир ёғи аралаштирилади ва ёниққа қўйилади. Кунига 2-3 марта алмаштирилади.
Илк пайтларда, бу иккисидан бири, фақат яра ёпила бошлаганда, қуйидаги малҳам, то яхшилангунича, қўлланилади.
100 гр тузсиз сариёғ ёки қаймоқ + 2 дона 1-2 кунлик янги тухум аралаштирилади ва докага сурилиб, ёниқ устига қўйилади. Кунда 2 марта алмаштирилади. Бир неча тухум сариғи сариёғ билан тoвaда яхшилаб қовурилади. Қолган ёғ сузилиб олинади ва яраларга сурилади. Бу амал ярани из қолдирмасдан, қисқа вақтда ёпади.
Яра яллиғланса, ниҳолланган буғдой қўлланила бошлайди. (“Яралар” бўлимига қаранг)
Эски амаллардан баъзилари:
Бир парча юнг ёки пахта табиий сиркага ботирилади ва иссиғи чиқаётган ёниққа (куйган жойга) қўйилса, оғриқни тўхтатади ва тезда соғайтиради.
Темир ва мис қириндиси олинади, тоза лой билан аралаштирилади ва духовкада пиширилади. Совутилганидан кейин, майдаланиб ёниққа сепилади ёки гулёғи билан аралаштирилиб сурилади.
Каптар ини ёнидан каптар ахлати тўпланади, зиғир ёки пахта матога солиниб, печьда пиширилади. Кул зaйтун ёғи ёки гул ёғи билан аралаштирилиб, ёниққа сурилади. Ибн Сино бу дорига нисбатан “мукаммал дори” ифодасини ишлатган.
Бу дориларни илк муолажадан дарҳол кейиноқ ёки бироз кейинроқ ҳам қўлланиш мумкин. Эски ёниқлар олдин ювилади, сўнгра яра устига малҳам сурилиб, дока билан ўралади. (“Яралар” бўлимига қаранг.)
Яраларга “Яралар” бўлимида айтилган малҳамлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Ёниқ (куйган жой)ларнинг қисқа вақтда ўтишини хоҳлаганлар, дарҳол 3 кунлик очлик тутишлари керак, кейин кўп миқдорли яшил сабзавот, зайтун ёғи, саримсоқ, пиёз ва мева ейишлари, 3-7 кун ўтиб яна бир марта 3 кунлик очлик тутишлари керак.
(Др.Ойдин Солиҳ)


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Birinchi yordam » Куйишда биринчи ёрдам:
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: