• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom olami yangiliklari! » Dunyo islomiy halq rahbariyati tashkilotining 5-qurultoyi
Dunyo islomiy halq rahbariyati tashkilotining 5-qurultoyi
FIGHTERDate: Chorshanba, 09-Dek-2009, 10:17 | Message # 1
Orta tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 61
Status:
QURULTOY
Бу қурултой мазкур ташкилотнинг йигирма йиллигига бағишланган эди. “Дунё Исломий халқ раҳбарияти” ташкилотининг бешинчи қурултойида дунёнинг барча қитъаларидан келган олти юз элликдан зиёд ташкилотлар номоёндалари ва баъзи уламолар иштирок этдилар. Қурултойнинг кун тартиби қуйидагилардан иборат бўлди:

1. Раҳбариятнинг йигирма йиллик фаолят ҳақидаги ҳисоботи ва унинг муҳокамаси.
2. Аъзоларнинг иқлимий ҳисоботлари.
3. Раҳбариятнинг келгуси тўрт йил учун режаси.
4. Ташкилий масалалар.
5. Турли масалалар.

Қурултойнинг очилиш маросимидан кейин унинг иштирокчилари Либия раҳбари Муаммар Қаззофийнинг қабулида бўлдилар. Қабул давомида Муаммар Қаззофий нутқ сўзлади.
Сўнгра қурултой кун тартиби бўйича ўз ишини давом эттирди. Қурултойда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам сўз сўзладилар.
Қурултой иштирокчилари йигирма беш банддан иборат тавсиялар мажмуасини қабул қилдилар.

Қурултой иашкилий масалаларни кўриб чиқиб бир овоздан доктор Муҳаммад Аҳмад Шариф жанобларини ташкилот бош котиби этиб қайтадан сайладилар. Шунингдек, “Дунё Исломий халқ раҳбарияти” ташкилотининг бош котибияти ҳам қайта сайланди. Унга йигира бешта машҳур ташкилотлар ва уламолардан беш киши аъзо этиб сайландилар. Уларнинг ичида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам борлар.

“Дунё Исломий халқ раҳбарияти” ташкилотининг умумий қурултойи давомида “Дунё тасаввуф идораси”нинг ҳам йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш ташкилотнинг олиб бораётган фаолиятини кўриб чиқди. Келажак ишларнинг режаси тузилди. “Дунё тасаввуф идораси”нинг янги раҳбарияти сайланди. Янги раҳбариятга сайланганлар ичида унинг доимий аъзоси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам борлар.


SHERZODBEK
 
Forum » ISLOM » Islom olami yangiliklari! » Dunyo islomiy halq rahbariyati tashkilotining 5-qurultoyi
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: