• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom olami yangiliklari! » АҚШлик христиан журналист аёл Джоанна Фрэнсиснинг МУРОЖААТИ
АҚШлик христиан журналист аёл Джоанна Фрэнсиснинг МУРОЖААТИ
DURDONDate: Shanba, 01-Dek-2012, 00:41 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


АҚШлик христиан журналист аёл Джоанна Фрэнсиснинг мусулмон опа-сингилларига МУРОЖААТИ
29.11.2012



Сионистлар бошлаган "террорга қарши уруш”дан кейин мусулмон дунёси ҳозир ҳар бир америкалик хонадонда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзудир. Мен Ливанда содир бўлган хунрезлик, қотиллик ва вайроналикларни кўрдим, бироқ мен яна бошқа нарсани ҳам кўрдим: мен сизларни кўрмоқдаман.


Мен кўраётган деярли ҳар бир аёл фарзандга оғироёқли ёки у ўзининг болалари қуршовида эканлигини сезмаслигим мумкин эмас. Мен кўраётган аёллар камтарона кийинган бўлсалар-да, уларнинг латофати барибир кийим ортидан барқ уриб турибди. Бироқ мен фақатгина ташқи гўзалликни кўраётганим йўқ. Мен яна ўзимда ажиб бир нарсани – ҳавас ҳиссини – сезмоқдаман.


Мен сизларнинг қадр-қийматлилик (сотилмаслик), иффат, гўзаллик, камтаринлик ва барчасини ортда қолдирадиган сизларнинг бахт уфуриб турган кўринишингиздан мамнун бўлмаслигим мумкин эмас. Ҳа, бу тушунилиши қийин бўлган бир ҳол – тинимсиз ёғаётган бомбалар остида сиз бизларга нисбатан бахтлироқ кўринасиз, чунки сиз ҳали-ҳануз аёл зотининг табиий ҳаётини бошингиздан кечирмоқдасиз. Ҳамма вақт, ҳаёт пайдо бўлгандан буён аёллар яшаб келган ҳаётни ўтамоқдасиз.


Душман бомбардировкасига дучор бўлганга қадар Ғарбда ҳам 60-чи йилларгача аёллар худди шундай ҳаётни ўташарди. Фақат бизнинг бошимизга ҳақиқий бомба эмас, маккорона ёлғон ва ахлоқий бузуқликни ёғдиришди.


Нафс балоси:


Биз, америкалик аёлларни реактив учқучлар ва танклардан ўққа тутишган эмас, бизни Голливуд (Hollywood)дан "ўққа” тутишди. Булар сизнинг мамлакатларингиздаги инфраструктураларни бомбардимон қилиб бўлганларидан кейин сизларни бизга ишлатган "ўқ-дорилар” билан нишонга олмоқчи эдилар. Бу сизларнинг бошларингизга тушишини мен истамайман. Биз каби сизлар ҳам ҳудди шундай таҳқирланар эдингиз. Агар уларнинг мудҳиш таъсиридан жиддий талафот кўрган бизнинг ичимиздаги баъзиларнинг гапини олсангиз сиз бундан қутилиб қолишингиз мумкин. Шунинг учун Голливуднинг сиз кўраётган барча маҳсулоти тамомила ёлғон, ҳаётни бузиб кўрсатиш, шаманликдир.


Улар тасодифий жинсий алоқани зиёнсиз кўнгилочарлик дея кўрсатишади, чунки бу билан улар жамиятнинг ахлоқий заминини яксон қилмоқчи ва кейин унга ўзларининг заҳарли программаларини йўналтирмоқчилар. Улар айёрона биз америкалик аёлларни фоҳишалардагидек ўз кийимидан мағрурланувчи ва оиламиз йўқлигидан хурсанддай қилиб кўрсатган ҳолда сизларни ўзларининг одамни ҳиссиётли жунбушга келтирувчи фильм ва клиплари билан бузуқлик йўлига чорлашга ҳаракат қилишади. Менга ишонинг, бизларнинг кўпчилигимиз бахтсизмиз. Миллионлаб биз америкалик аёллар антидепрессант дорилар билан даволанишади, ўз иш-хизматларидан нафратланишади, сени севаман, дея очкўзларча биздан фойдаланиб, бироқ кейин ташлаб кетувчи эркаклар туфайли кечалари йиғлаб чиқишади. Улар сизларнинг оилаларингни бузишни ва сизларни камроқ бола кўришга ишонтиришни истайдилар. Улар буни оила қулликнинг бир шакли, оналик – қарғишланиш, камтарлик ва иффатлиликни – эскирган модадай қилиб кўрсатиб амалга оширмоқчилар. Улар сизлар ўзларингизни пастга уришларингиз ва иймонингиздан ажрашингизни истайдилар. Улар Момоҳавони олма билан алдаган иблисга ўхшайдилар. Алдовга учманг.
Ўз қадр-қимматини билиш сезгиси


Мен сизларни қимматбаҳо жавҳар ва соф олтин деб ҳисоблайман. Бизнинг баъзиларимиз алдандик ва сизларнинг софлигингиз борасида шўбҳаландик. Аёлнинг софлиги бебаҳодир, бироқ улар бу софлик нархи паст нарса, дея бизни ишонтирмоқчи бўлишади. Бироқ менга ишонинг, кўзгуга қараш имконияти бўлганда унда аксланаётган тасвирдан софлик, иффат ва ўз қадр-қимматини кўришнинг ўрнини ҳеч бир нарса боса олмайди. Ғарбнинг кийим-кечак модасидан мақсад бир нарсага қаратилган – сизда бор бўлган энг бебаҳо нарса, бу сиздаги жинсий эҳтирос, дея сизни ишонтиришдир. Аммо, ҳайратлиси шу-ки, сизнинг гўзал кўйлак ва тақинчоқларингиз ҳар қандай ғарбий модадан жинсий эҳтирослидир, чунки улар сизни сир ниқоби каби ўраб ва сиз ўз қадр-қиммат ҳамда иймонингизни англашингизни кўрсатиб туради.


Аёлнинг жинсий эҳтиросини ёмон кўзлардан асраш керак, чунки у сизни жондан севадиган ва ҳурмат қиладиган, сизга уйланган одам учун тўҳфа бўлиши лозим. Сизларнинг эркакларингиз ҳали ҳам мард жангчи бўлганлари учун сиз – энг олийсифатлар ҳар тарафлама уларга муносибдир. Бизнинг эркаклар софликни энди хоҳламаётирлар. Улар жавоҳирнинг қадрини билмай, кўринишдан гўзал, бироқ сохта бриллиантни танламоқдалар. Уни бир кун ташлаб кетиш учун танламоқдалар! Сизлардаги энг буюк қадрият – бу сизлардаги ички гўзаллик, сизнинг иффатингиздир-ки, улар сиз қандай бўлсангиз сизни шундай кўрсатишади.


Шундай бўлса-да, мен баъзи мусулмон аёллар, ҳатто ҳижоб кийганлари ҳам, бу чегарадан чиқиб, қўлидан келгунча ғарб аёлларига тақлид қилишга интилишларини сездим. Ўзининг қадр-қимматини йўқотганидан афсусланувчи ёки уни яқин келажакда йўқотажак аёлларга тақлид қилишга не ҳожат бор? Бу йўқотишнинг ўрнини тўлдирадиган ҳеч нарса йўқ-ку! Сиз нуқсонсиз олмоссизлар, сизларни ҳеч қандай қадри йўқ тошга айлантирмоқчи бўлганлар алдовига учманглар. Ғарб модалар журналлари ва телеканалларида кўраётганларингизнинг барчаси ёлғондир. Булар – шайтоннинг тўрларидир. Булар – ақли норасоларнинг олтинидир.


Аёлнинг юраги (қалби)


Сиз қизиқувчан бўлсангиз бир кичик сирни очаман: турмушга чиқмасдан олдин амалга оширилган жинсий алоқа аслини олганда айтадиганларидай жозибали эмас. Биз севган эркагимизга ўзимизнинг танамизни ишониб топширганимизда, биз катта бўла бориб телевизорда кўрганимиздек, бу нарса уларни бизни севишга ва уйланишга мажбур қилади, деб ўйлаганмиз. Бироқ, никоҳ таянчи ва у мен билан абадул-абад бирга бўлади деган ишонч бўлмаган пайтда никоҳсиз эркак билан алоқа қилиш кўнгилсиз ишдир! Бу – аёл устидан кулишдир. Бу – фақат ҳис-туйғуларни беҳуда сарфлашдир. Бу – бизни кўз ёши гирдобида қолдириб кетади, холос. Аёл аёлга гапираётгани учун сиз мени тушунаётган бўлсангиз керак. Чунки фақат аёл ўзга аёлнинг қалбида нима борлигини тушуниши мумкин.


Биз ҳақиқатан бир хилмиз-ку! Бизнинг тана рангимиз, динимиз ёки миллатимиз аҳамиятсиз. Аёл қалби ҳамма жойда бир хил. Биз севамиз. Бу – биз энг юксак даражада бажарадиган ишдир. Биз оиламизни асраб-авайлаймиз, севган эримизга ором ташкил қиламиз ва унга куч бағишлаймиз. Бироқ биз, америкалик аёллар, мансаб, бир ўзинг яшайдиган шахсий уй ва танлаган одамимизга ўзимизнинг муҳаббатимизни етказиш эркинлигига эга бўлсак, энг бахтли аёлга айланамиз, дея ўйлаб алдандик. Бу – эркинлик эмас. Бу – муҳаббат эмас. Фақат никоҳ таянчида аёлнинг танаси ва юраги тўла сокинликда севиши мумкин. Бундан камига ҳеч ҳам рози бўлманг. У нарса бунга лойиқ эмас. У нарсани сиз ҳатто ёқтирмай ҳам қоласиз ва у иш ўтгандан сўнг ҳатто ўзингиз ўзингиздан жиркана бошлайсиз. У сизни ташлаб кетгач.


Ўз-ўзини алдаш


Гуноҳ ҳеч қачон йўқолмайди. У ҳамма вақт сизга хийнат қилади. Ҳатто мен ўзимнинг иззат-нафсимни тиклашга ҳаракат қилганимда ҳам бошида мен шарманда қилинганимга муносиб баҳо топилмади. Биз ғарб аёллари миясини «мусулмон аёллар мустабидликда» деган чўпчакка тўлдиришди. Аслини олганда, биз мустабидликка ботирилган аёллармиз: бизни тубанликка тушираётган модалар қулларимиз, ҳеч улғайишни истамаётган эркаклардан севишни тиланаётганларданмиз. Қалбимизнинг тўрида алданганимиз сезгиси бор. Баъзилар очиқ айтмаса-да, биз қалбитиз тўрида сизларга ҳавас қиламиз. Илтимос, бизга паст назар билан қараманг, ва бизга бундай ҳолат ёқади, деб ўйламанг. Бу бизнинг хатомиз эмас. Биз ёш бўлганимизда бизни ҳимоя қиладиган отамиз кўпчилигимизда бўлмаган, чунки оилаларимиз бузилган бўлган. Бу фитнанинг орқасида ким турганини сиз биласиз. Менинг опа-сингилларим, ўзингизни ахмоқ қилишга йўл қўйманг. Сизларни ҳам шу куйга солишларига имкон берманг. Иффатли ва софлигингизча қолинг.


Биз, насроний аёллар, аёлнинг ҳақиқий ҳаёти қандай бўлиши лозимлигини кўришимиз керак. Сиз бизга намуна бўлишларинг учун биз сизларга муҳтожмиз, чунки биз адашганларданмиз. Ўз софликларингизни маҳкам ушланглар. Унутманг: тиш ювиш пастаси тюбикдан сиқиб чиқарилгач, уни қайтариб ичига киритиш мушкул. Шунинг учун ўз шаънларингизни қаттиқ ҳимоя қилинг! Мен дўстлик, ҳурмат ва сизларнинг аёллик ҳолатларингиздан фахрланиш руҳида бераётган маслаҳатимни қабул қиласизлар деб ишонаман.



 
Forum » ISLOM » Islom olami yangiliklari! » АҚШлик христиан журналист аёл Джоанна Фрэнсиснинг МУРОЖААТИ
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: