• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom tarixidagi muhim shahslar! » ЗАЙД ИБН СОБИТ
ЗАЙД ИБН СОБИТ
DURDONDate: Shanba, 03-Avg-2013, 20:54 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ЗАЙД ИБН СОБИТНИНГ САЪЙИ ҲАРАКАТЛАРИ

Шундай қилиб, Зайд ибн Собит ва Умар розияллоҳу анҳумолар машаққатли уринишлардан кейин Қуръонни кийик терисидан ишланган саҳифаларга ёзиб бўлдилар ва уни белидан боғлаб, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйига қўйиб қўйдилар. У киши оламдан ўтгандан кейин саҳифалар ҳазрати Умарнинг уйларида, у кишидан сўнг эса, қизлари ва Пайғамбаримизнинг хотинлари Ҳафса розияллоҳу анҳо онамиз ҳузурларида қолди.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ўзлари бу ҳақида бундай дейдилар:

«Ямома аҳли қатлида Абу Бакр менга одам юборди. Борсам, Умар ибн Хаттоб унинг олдида экан. Бас, Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Умар келиб менга Ямома куни қатл Қуръон қорилари ичида кўпайиб кетди. Мен бошқа жойларда ҳам қатл қорилар ичида кўпайиб кетишидан қўрқаман. Тағин Қуръоннинг кўпи кетиб қолмасин. Менимча, Қуръонни жамлашга амр қилишинг керак, деди.
Мен Умарга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қандоқ қиласан?!» дедим.
Умар менга:
«Бу, Аллоҳга қасамки, яхшидир!» деди.
У менга қайта-қайта мурожаат қилаверди. Охири Аллоҳ менинг қалбимни ўша ишга очди. Умар лозим кўрган ишни лозим кўрдим».
Зайд айтади: «Сўнг Абу Бакр менга:
«Албатта, сен ёш, оқил одамсан. Сени айблайдиган еримиз йўқ. Ваҳийни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзар эдинг. Қуръонни излаб топиб жамлагин», деди.
Аллоҳга қасамки, агар тоғлардан бир тоғни елкамга қўйсалар ҳам мен учун Қуръонни жам қи¬лишни амр қилганидан оғир бўлмас эди. Мен унга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган нарсани қандоқ қиласизлар?!» дедим.
У менга:
«Бу, Аллоҳга қасамки, яхшидир!» деди.
Абу Бакр менга қайта-қайта мурожаат қилаверди. Охири Аллоҳ менинг қалбимни Абу Бакр ва Умарнинг қалбини очган ишга очди. Қуръонни излаб хурмо пўстлоғлари, тош парчалари ва одамлар кўксиларидан жамлай бошладим. Тавба сурасининг охирини Абу Хузайма ал-Ансорийдан топдим. Ундан бошқадан топмадим. «Батаҳқиқ, сизларга ўзларингиздан бўлган Расул келди …(икки оят)». Саҳифалар Абу Бакр вафот қилгунча унинг олдида турди. Кейин Умарнинг ҳаётлигида унинг олдида турди. Сўнг Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳонинг олдида турди».


 
Forum » ISLOM » Islom tarixidagi muhim shahslar! » ЗАЙД ИБН СОБИТ
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: