• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » SUB UL ODOB
SUB UL ODOB
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:36 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний
(773-852 ҳ.й.)
Имом Санъонийнинг "Субулус-салом" шарҳи билан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмоннинг мусулмон устида олтита ҳаққи бор: Агар унга йўлиқсанг, унга салом бер. Агар сени чақирса, ижобат қил. Агар сендан насиҳат (маслаҳат) сўраса, унга насиҳат қил. Агар акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса, уни (ярҳамукаллоҳ деб) дуо қил. Агар касал бўлса, уни зиёрат қил. Агар вафот этса, жанозасида қатнашгин”. Муслим ривояти.

Шарҳ.Ҳақ” сўзи- вожиб ёки вожибга ўхшаш таъкидланган мандуб ишга айтилади. Яъни уни тарк қилмаслик керак. “Ас-Салом”- Аллоҳнинг исмларидан бири. Ас-саламу алайкум - “Сизни Аллоҳ ҳимоясида сақласин”, ёки “Аллоҳдан сизларга ҳавфсизлик-саломатлик бўлсин”. Агар салом берилган киши ёлғиз бўлса, “Сизларга салом бўлсин” деган лафз (Ас-саламу алайкум) - ўша кишига ва фаришталарга етиб боради (чунки кўплик шаклида сизларга салом бўлсин дейиляпти). “Ас-саламу-алайка” ёки “Саламун-алайка” деса ҳам бўлади. Мукаммал салом эса: “Ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳуни” ни қўшиб қўйишлик бўлади.
Агар салом берилган киши бир ўзи бўлса, унга алик олиш вожиб бўлади. Агар салом берилганлар кўпчилик бўлса, алик олиш фарзи кифоя бўлади (яъни бир киши ҳамманинг номидан жавоб берса етарли). Алик олишнинг шарти- тезда жавоб бериш. Агар салом ғойибдан етказилган бўлса, хат орқали ёки элчи орқали алик олинади.
Мажлис тарк қилинганида (яъни мусулмонлар ўзаро ажрашиб тарқалаётганда) ҳам салом берилади. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда: “Агар сизлардан бирингиз (мажлисга) ўтирса, салом берсин. Агар (мажлисдан) турса, ҳам салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақлироқ эмас” дейилган. Кишиларнинг ўзаро ажрашиши узоқ бўлмаса ҳам (масалан, дарахт ёки девор ажратиб, кейин яна учрашишса), салом берилади.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:38 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
“Агар сени чақирса, ижобат қил”. Уламолар бу чақириқ тўй (валима-никоҳ тўйи) ва шунга ўхшаш маросимларга тегишли дейишган. Лекин тўйга ижобат қилиш вожиб, бошқасига эса - мандуб дейишлик авлороқ (яхшироқ ) бўлади. Чунки тўйга чақирилиб бормаган кишига ваъид (қўрқитув) бор, бошқаларига эса йўқ.
“Агар насиҳат сўраса, унга насиҳат қил”. Агар насиҳат сўраса, уни алдамасдан насиҳат бериш вожиб бўлади. Агар насиҳат сўралмаса, насиҳат қилиш мандуб (мустаҳаб) бўлади.
“Агар акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса”, уни дуо қилиш вожиб бўлади (ярҳамукаллоҳ деб). Акса урган кишига эса ҳамд айтиш (алҳамдулиллаҳ дейиш) мустаҳаб бўлади. Нававий, уламолар бунга иттифоқ қилишган деб хабар қилади. Бухорийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисида, акса урган кишига “ярҳамукаллоҳ” дейилганидан сўнг, у “яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу балакум” десин, дейилган.
Акса уришни эшитган ҳар бир киши (“алҳамдулиллаҳ”ни эшитгандан сўнг) “ярҳамукаллоҳ” дейиши вожиб бўлади. Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Ҳар бир эшитган мусулмон устида “ярҳамукаллоҳ” дейиш ҳаққи бўлади” дейилган.
Акса уришнинг одобларидан. Ҳоким ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади. Росулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Агар сизлардан бирингиз акса урса, икки кафтини юзига қўйиб овозини шу билан пастлатсин”. Абу Жамра айтади: “Бу ҳадисда акса урувчига бўлган Аллоҳнинг неъмати улуғлигига ишора бор. Чунки акса уриш ундан зарарни кеткизади. Кейин унга ҳамд айтиш билан савоб олади. Уни дуо қилишгани учун ҳам унга яхшилик бўлади. Агар мусулмон бўлмаган киши акса уриб ҳамд айтса, унга “яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу балакум” дейилади. (Абу Довуд, Термизий Абу Мусодан ривоят қилишган).
“Агар касал бўлса, зиёрат қил”- баъзилар буни фарзи кифоя дейишди.
 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:39 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизлардан пастроқ бўлганларга қаранглар, сизлардан юқорироқ бўлганларга қараманглар. Чунки бундай (қилишингиз) Аллоҳ сизларга берган неъматларини паст санамасликка олиб келади”. Муслим ривояти.

Шарҳ. Бу ҳадис бандани шукр қилишга чақиради. “Сизлардан пастроқ” дейишдан мурод - дунёда пастроқ бўлганлар. Банда касалликка учраган кишига қараб саломатлик билан афзал қилинганлигига шукр қилади. Ҳилқатида камчилиги бўлган киши, масалан, кўр, кар, соқовга қараб ўзидаги мукаммалликка шукр қилади. Дунё билан мубтало бўлган, мол-дунё йиғиб унинг ҳаққини адо этмаганга қараб, ўзининг оз мол-дунё берилиб афзал қилинганлигини билади. Қаттиқ фақирлик ёки катта қарзга ботганга қараб бу икки ҳолатдан саломат бўлганлигини билади ва Роббиси берган нарсага иқрор бўлади. Дунёда яхшилик ёки ёмонликкка кимки мубтало бўлган бўлса ҳам, ундан ҳам кўпроқ мусибатга мубтало бўлган кишини албатта топади-да, бу унга тасалли бўлиб, бошқалар мубтало бўлган мусибатга йўлиқмаганига шукр қилади.
Шу билан бирга банда ўзидан динда баландроқ бўлганга қарайди-да, ўзини динда нуқсонли билиб, неъматларни ато қилган Эгасидан уялишни бошлайди. Ва тавба эшикларини надомат бармоқлари билан тақиллатади. Муслим ва Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Сизлардан кимки мол-дунё ва ҳилқатда фазилатлироқни кўрса, ўзидан (мол-дунё ва ҳилқатда) пастроқ одамга қарасин”.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:41 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Наввос ибн Самъондан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. У зот айтдилар: “Яхшилик чиройли хулқдир. Ёмонлик эса дилингда қимирлаётган шундай нарсаки, бу нарсани одамлар билиб қолишини сен ёқтирмайсан”. Муслим ривояти.

Шарҳ. Нававий айтади: “Уламолар: “Яхшилик қариндошчилик алоқасини боғлаш бўлади, садақа маъносида ҳам бўлади, юмшоқлик маъносида ҳам бўлади, яхши иш маъносида ҳам бўлади, чиройли суҳбатдошлик-муомала маъносида ҳам бўлади, тоат маъносида ҳам бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳусни ҳулққа киради” - дейишган.
Ёмонлик эса дилингда қимирлаётган шундай хавфли нарсаки, уни қилиш-қилмасликдан сен иккиланасан.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:42 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар уч киши бўлсангизлар, то одамлар билан аралашиб кетмагунингларча, икки киши бошқа (учинчи)сидан ташқари сирлашмасин. Чунки бу (иш) уни хафа қилади”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ. Яъни тўрт киши ва ундан кўп бўлса сирлашиш мумкин.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:43 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бир киши иккинчи кишининг ўрнига ўтириши учун уни ўрнидан турғизмаслиги керак. Лекин (ўринларни) кенгайтириб, (бир-бирларингга) жой беринглар (сиғишинглар)”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ. Масжид ёки бошқа (тижорат ёки касб-ҳунар) жойда бир киши биринчи бўлиб ўтирса, у шу ўринга бошқалардан кўра ҳақлироқ бўлади. Муслимнинг бошқа ҳадисида: “Ким ўрнидан турса, кейин ўрнига қайтиб келса, у шу ўрнига ҳақлироқ”- дейилган. Яъни ўз ўрнидан, масалан ҳожат учун, туриб кетган киши қайтиб келганида унинг ўрнига бошқаси ўтириб олган бўлса, у иккинчи кишини ўз ўрнидан турғизиб олиши мумкин. Биринчи киши шу ўринга ўша намоз вақтидагина ҳақли бўлади. Ва яна кимки масжидда бирон жойни дарс бериш учун одат қилиб олган бўлса, у шу жойга ҳақлироқ бўлади.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:45 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичик каттага, йўловчи ўтирганга, камчилик кўпчиликка салом беради”. Бухорий ривояти. Бухорийнинг бошқа ривоятида ва Муслимда:
“Уловдаги киши йўловчига, йўловчи ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради”- дейилган.

Шарҳ. Буйруқ вожибни ифода этади. Мозирий айтди: “Агар биринчи бўлиб салом беришга буюрилган киши (салом беришни) тарк қилса, иккинчиси салом беришни бошлайди”.
Муҳаллаб айтди: “Кичикнинг каттага салом беришни бошлашига унинг ҳаққини адо этиш, уни ҳурмат қилиш, унинг олдида камтарлик қилиш учунгина шариат кўрсатма берди”. Йўловчининг ўтирувчига салом бериши ҳақида Мозирий шундай дейди: “Чунки ўтирганга нисбатан йўловчи тарафидан баъзан ёмонлик етади, айниқса йўловчи улов устида бўлса. Агар йўловчи биринчи бўлиб салом берса, бу - ундан омонлик ва хушмуомалалик бўлади. Ёки бўлмаса, ўтирувчига кўп ўтадиган йўловчиларга салом беришни бошлаш учун уларга эътиборини қаратишда машаққат бор. Шунинг учун ундан саломни бошлаш соқит бўлди".
Кўпчиликка озчиликнинг саломни бошлаши жамоатнинг фазилати сабабидандир. Агар кўпчилик бир кишига саломни бошласа, унда фахр пайдо бўлиши хавфи бўлади. Шунинг учун бундан эҳтиёт бўлинди.
Агар кўпчилик йўловчи (озчилик ўтирувчи) олдидан ўтса, ёки ёши катта йўловчи ёши кичик (ўтирувчи) олдидан ўтса, Нававий: “Ўтувчи саломни бошлайди, у катта бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам” - дейди. Мовардий айтди: “Кимки йўловчилар кўп ўтадиган йўлдан, масалан бозордан ўтса, фақат баъзиларга салом беради. Чунки агар ҳар бир учраганга салом берса, муҳим ишидан машғул бўлиб қолади”.
Агар икки йўловчи ёки уловдаги киши бир-бирига йўлиқса, Бухорий “Адаб ал-муфрад”да Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган: “Икки йўловчи бир-бирига йўлиқса, қай бири биринчи салом берса, ўша киши афзалроқ бўлади”- деган ҳадисга амал қилинади.
Табароний саҳиҳ ривоятда Ағор ал-Музанийдан келтиришича: “Унга Абу Бакр айтди: “Сендан салом беришни бошлашда ҳеч ким ўзиб кетмасин”.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан Термизий ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Дарҳақиқат, одамларнинг Аллоҳ наздида афзалроғи салом беришни бошлаганларидир”. Ҳасан ҳадис.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:47 | Message # 8
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бир гуруҳ ўтиб кетаётган бўлса, улардан бири салом берса етарли (кифоя) бўлади. Бир гуруҳдан бир киши алик олса, етарли бўлади”. Абу Довуд ривояти.

Шарҳ. Нававий айтади: “Саломни бошлашга бўлган умумий буйруққа қуйидагилар кирмайди: “Овқат еяётган, ичаётган, аёлига яқинлик қилаётган, ҳожатхонада ўтирган, ҳаммомда изорсиз бўлган, ухлаётган, мудраётган, намоз ўқиётган, азон айтаётган бўлса”.
Агар бирон уйга кирилса, у уйда ҳеч ким бўлмаса: “Ассаламу алайна ва ъала ибадиллаҳис-солиҳийн”- дейиш мустаҳабдир. Бу ҳақда Бухорий “Адабул муфрад”да Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ҳасан санад билан ривоят қиладилар. Агар киши: “Салом берсам, у алик олмаса керак” деб гумон қилса ҳам, салом беравериши керак. Чунки алик олмаса, унга фаришталар алик олади, бу ҳақда Аҳмад Ҳишом ибн Омирдан саҳиҳ ҳадисни ривоят қилган.
Агар киши алик олмаса, унга: “Алик олиш вожиб” деб айтиб қўйиш яхши бўлади.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:48 | Message # 9
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга шундай амални кўрсатингки, уни қилсам, мени Аллоҳ ҳам яхши кўради, одамлар ҳам яхши кўради», деди. Шунда (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Дунёда зоҳид бўл, сени Аллоҳ яхши кўради. Одамларнинг қўлидаги нарсадан зоҳид бўл (юз ўгир), сени одамлар яхши кўради». Ибн Можа (ва бошқалар) ривоят қилди, ҳасан (ҳадис).

Шарҳ: Бу ҳадис зоҳидликнинг фазилатига далолат қилади. Шунингдек зоҳидлик Аллоҳнинг Ўз бандасига ва одамларнинг ўша бандага бўладиган муҳаббатига сабаб бўлишини кўрсатади. Чунки кимки одамларнинг қўлидаги нарсасидан юз ўгирса, одамлар уни яхши кўради. (Одамларнинг) табиатлари шундай қилинганки, кимки махлуқларга ҳожатини туширса ва уларнинг қўлларидаги нарсани таъма қилса, уларга оғир-ёқимсиз бўлади.
Шунингдек, бу ҳадисда бандаларнинг муҳаббатини излаш ва бунга эришишга ҳаракат қилишда гуноҳ йўқлигига далолат бор. Бу иш мустаҳаб ёки вожибдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзаро муҳаббатлашмагунингларча (комил) иймонли бўлмайсизлар”. Ва ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саломни ёйишга ва ҳадя беришга кўрсатма бердилар. Чунки бу ишлар муҳаббатга сабаб бўлади. Санъоний шарҳи бу ерда тугади. Шайхул-ислом Ибн Таймия «Макорим ал-Ахлоқ” китобида шундай деган: “Зоҳидлик – охиратга фойдаси бўлмаган нарсага қизиқишни тарк қилмоқ”.

 
RiderDate: Chorshanba, 10-Mar-2010, 20:50 | Message # 10
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, (Аллоҳнинг) қули то қўшнисига ёки биродарига ўзига яхши кўрган нарсани яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди". Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ. Насоий ривоятида: "Яхшиликдан ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига раво кўрмагунича", дейилган. Бу яхшиликдан мурод ибодатлар ва жоиз бўлган ишлар. Қўшни сўзига барча киради: мусулмон ҳам, кофир ҳам, фосиқ ҳам, дўсту душман, қариндошу бегона, яқин қўшнию узоқроқ қўшни. Қайси кишида уни яхши кўришга лойиқ сифатлари йиғилган бўлса, у юқорироқ мартабада бўлади. Ҳар бир ҳақдорга ҳолатига қараб ҳаққи берилади. (Яъни қўшни қариндош бўлса, ҳам қўшничилик, ҳам қариндошчилик ҳаққи берилади ва ҳоказо.)
Бухорий "Адабул-муфрад"да келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Умар қўй сўйиб ундан яҳудий қўшнисига ҳадя қилгани айтилган.
Агар қўшни биродар бўлса, киши ўзига раво кўрган нарсасини унга ҳам раво кўради. Агар қўшни кофир бўлса, унга Исломга киришни раво кўради.
Шайх Муҳаммад ибн Абу Жамра айтади: "Қўшни ҳаққига риоя қилиш иймон камолотидир. Унга зарар бериш катта гуноҳлардандир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Кимки Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин" (Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан).
Ҳамма қўшниларга тегишли бўлган (яхшилик) – унга яхшиликни хоҳлаш, яхши насиҳат бериш, ҳидоят сўраб дуо қилиш, сўз ва иш билан зарар беришдан тийилиш, магар бу иш ҳалол бўлган ўринларда (зарар бериш жоиз бўлади).
Солиҳ қўшнига юқорида айтилган муомала қилинади. Солиҳ бўлмаган қўшнига озор беришдан тийилиш ва яхшиликка буюриш киради. Кофир қўшнига Ислом таклиф қилиниб у мулойимлик билан Исломга тарғиб қилинади. Фосиққа унга муносиб равишда мулойимлик билан ваъз-насиҳат қилинади, хатолари яширилади, юмшоқлик билан мункар (номақбул) ишлардан қайтарилади. Агар бу ишлар фойда бермаса, унга одоб бериш ва ёмон ишларидан тўхтатиш учун ундан юз ўгирилади ва бу юз ўгиришнинг сабаби унга айтилади. (Лекин агар ундан юз ўгириш унинг ёмонлиги ортишига, ёмон одамларга қўшилиб кетишига сабаб бўлса, бу иш қилинмайди.)
Агар иккита қўшнига яхшилик қилишда бирини танлаш керак бўлиб қолса, эшиги яқинроғи танланади. Оиша розияллоҳу анҳунинг ҳадисида у шундай деди: "Мен: "Эй Аллоҳнинг элчиси, менинг икки қўшним бор, қай бирига ҳадя берайин?" деб сўрадим. Ул зот: "Эшиги яқинроғига", дедилар. Бухорий ривояти. Бунинг ҳикмати шуки, эшиги яқинроқ киши қўшнисининг уйига кириб келаётган ҳадя ва бошқа нарсаларни кўради ва шуларни хоҳлаб туради. Эшиги узоқроқ қўшни бундан фарқли ўлароқ (буни кўрмаслиги мумкин).
(Қўшни деб урф-одатга қараб айтилади ва турли урф-одатларда қўшнилик чегараси турли бўлади.)

 
ROBIYADate: Juma, 16-Dek-2011, 05:55 | Message # 11
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 2503
Status:


chiroylik imzo coyaman yaqinda
 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » SUB UL ODOB
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: