• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » САХИХИЛЬ-БУХОРИЙ (1-2 БОБЛAP)
САХИХИЛЬ-БУХОРИЙ
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:25 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бисмиллахир-рохманир-рохийм

1-БОБ

АМАЛЛАР НИЯТГА КАРАБ ЭЪТИБОРГА ОЛИНАДИ

Умардан ривоят килинади, Расулуллох (ул зотга Аллохнинг салавот ва саломлари бўлсин) айтдиларки: (маъноси) "Амаллар ният билан эътиборга олинади. Хар бир киши учун килган нияти бўлади. Кимнинг хижрати Аллох ва Унинг расули учун бўлган бўлса, демак унинг хижрати Аллох ва Унинг расули учун экан. Кимда-ким молу дунё учун хижрат килган бўлса, уни топади ёки хотин кидириб борган бўлса, уйланади. Демак, инсон нима нарса учун хижрат килган бўлса, шунга биноан у билан муомала килинади".

 
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:26 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
"Амаллар ният билан" дейилди. Ал-Хувйий айтадилар: Бу сўз билан пайгамбаримиз куйидаги баёнга ишора килаётгандек бўладилар: Амаллар хар хил бўлгани каби, ният хам турлича бўлади. Киши ўз амали билан Аллохнинг юзини, ёки Ул зот ваъда килган мукофотга эришишни ёки Ул зотнинг азоби, дўзахи ва газаби кабилардан омон колишни касд килади. (Яъни ният калбда бўлади. Унинг тилга боглик ўрни йўк. Масалан: бир киши аср намозига киришидан олдин тили билан пешин намози деб юбориши мумкин. Холбуки калбида аср намозини ният килган эди. Шунинг учун бир амални бошлашдан аввал килинадиган ният калбдан ўтказилади. Тил билан бирор ибора айтилмайди. Аллох билгувчирок.)

Кўп ривоятларда "ният" сўзи бирлик шаклида келган. Зеро ният калбда, калб эса битта бўлади. Амаллар эса инсоннинг ташки аъзоларига боглик. Ташки аъзолар бир эмас, кўп бўлгани учун амаллар сўзи кўплик шаклида айтилди. Бундан ташкари ният ихлосга кайтади. Ихлос эса якка бўлиб, шериксиз зот бўлган ягона Аллохга килинади. "Амаллар факат ният билан эътиборга олинади" дейилди бир ривоятда. Бундан шундай маъно чикади: Хар бир амал ният билан бўлади. Ниятсиз амал бўлмас. Бухорий рахимахуллох "Кул озод килиш китоби"да унутгувчи ва хато килгувчида ният йўк, деган иборани келтирадилар. Хато килгувчи киши деганда шундай киши тушуниладики, у тўгриликни хохлаган. Аммо бошка нарсага айланиб колган.

Ибни Ражаб рахимахуллох ўзларининг "Жомиъул-улум вал-хикам" деб аталган китобларида юкоридаги хадисни шархлаб айтадиларки:

"Шофиий айтадилар: "Ушбу хадис илмнинг учдан бири ва фикхнинг етмишта бобига дохил бўлади".

 
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:27 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Имом Ахмад разияллоху анху айтадилар: "Ислом асослари учта хадисга асосланади. Биринчиси: Умарнинг "Амаллар факат ниятлар билан эътиборга олинади", деган хадиси. Иккинчиси: Оишанинг "Кимда ким бизнинг бу шариатимизда йўк бўлган нарсани пайдо килса, унинг амали рад этилади (яъни кабул килинмайди)", деган хадиси. Учинчиси: Нуъмон бин Баширнинг "Халол нарсалар баён килинган. Харом нарсалар хам баён килинган", деган хадиси.

Абу Довуд разияллоху анхудан ривоят килинади: Расулуллох дан накл килинган беш юз мингта хадисни йигиб ёздим. Улардан ушбу китоб, яъни "Сунан китоби" га тўрт минг саккиз юзтасини танлаб киритдим. Мана шулардан тўрттаси инсоннинг динига кифоя килар экан. Биринчиси: Расулуллох нинг "Амаллар факат ниятлар билан эътиборга олинади", хадислари. Иккинчиси: Ул зот нинг "Инсон Исломининг энг чиройлиси маънисиз-бефойда ишларини тарк этишидир", хадислари. Учинчиси: Ул зот нинг "Мўмин то ўзига рози бўладиган нарсаларни биродарига хам рози бўлмагунича (комил) мўмин бўла олмайди", хадислари. Тўртинчиси: Ул зот нинг "Халол нарсалар баён килинган. Харом нарсалар хам баён килинган", хадислари.

Ахмад бин Ханбал ният тўгрисида сўралганларида айтган эканларки: "Инсон бир амални килмокчи бўлганида, уни одамларга кўз-кўз бўлиб колмаслиги учун ўз нафсини муолажа килади (яъни ўз нафси билан курашади)".

"Хар бир киши учун килган нияти бўлади", ибораси билан шариатнинг хукми хусусида сўз юритилган. Бу хукм шундан иборатки, амал килгувчининг амалидан оладиган насибаси ниятидир. Агар нияти тўгри бўлса, амали хам тўгри бўлиб, мукофатини олади. Агар бузук бўлса, амали хам бузилиб унинг гунохини олади.

 
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:27 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ният калимаси уламолар сўзларида икки маънода келади. Биринчиси: Ибодатларни бир-биридан ажратиш. Масалан: Пешин намозини аср намозидан ажратиб аниклаш, Рамазон рўзасини бошка рўзадан ажратиш ёки ибодатларни одатлардан ажратиш. Бунинг мисоли: Жанобатдан бўлган гусл-ювинишни, салкинланиш ва покланиш учун бўладиган ювинишдан ажратиш кабилар. Ниятнинг бу маъноси кўпинча фикх уламоларининг китобларида учрайди. Иккинчиси: Касд килинган максадларни бир-биридан ажратиш. Бунинг маъноси, килинаётган амал шериксиз ёлгиз Аллох учунми? Ёки хам Аллох учун ва хам бошкаси учунми..? Ниятнинг бу маъноси хусусидаги сўз орифлар-уламоларнинг ихлос борасидаги китобларида учрайди. Аввал ўтган салаф уламоларимиз бу маънодаги ниятни кўп зикр килишган. Пайгамбаримиз нинг хадисларида такрор-такрор зикр килинган ният хам мана шу маънодадир. Баъзан бу ният учун ирода-хохиш сўзи кўлланилган. Бунинг мисоли Куръонда кўп учрайди.

Ахмад ва Ибни Можжа Зайд бин Собит разияллоху анхудан ривоят килишади, Расулуллох соллаллоху алайхи вассалам айтадиларки:

Маъноси: "Кимнинг гами дунё йигиш бўлса, унинг йикканини Аллох таркатиб юборади ва унинг икки кўзи орасига камбагалликни ўрнаштириб-ёзиб кўяди. Бундай кимсага факат унинг такдирига ёзиб кўйилган ризкгина келади. Кимнинг нияти охират бўлса, Аллох унинг ишини жамлайди ва унинг калбига бойлик-тўкликни жойлаштириб кўяди. Дунё унга рагбатланиб келади".

Муторриф бин Абдуллох разияллоху анхудан ривоят килинади, айтадиларки:

"Калбнинг салохияти амалнинг салохияти туфайли. Амалнинг салохияти эса, ниятнинг салохияти сабабли бўлади".

 
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:29 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ал-Фузайл (рахимахуллох) Мулк сурасининг "Сизларнинг кай бирларингиз чиройлирок амал килишингизни имтихон килиши учун Аллох ўлим ва хаётни яратган" оятини бундай шархлайдилар: "Сизларнинг кай бирларингиз чиройлирок ихлос ва тўгрирок амал килишингизни имтихон килиши учун Аллох ўлим ва хаётни яратган. Агар амал холис бўлиб тўгри бўлмаса, кабул килинмас. Борди-ю тўгри бўлиб холис бўлмаса, холис бўлмагунча кабул бўлмас. Аллох азза ва жалла учун бўлса - холис бўлгани, суннат-шариатга мувофик бўлса - тўгри бўлганидир". Ал-Фузайлнинг бу сўзларига Аллох таолонинг куйидаги ояти далилдир: Маъноси: "Кимда ким Роббиси билан учрашишни, Ул зотдан мукофот олишни умид килган бўлса, Аллохнинг шариатига мувофик келадиган солих амал килсин ва Роббисига ибодат килишида бирор кимсани Ул зотга шерик килмасин, яъни ибодатини одамларга кўрсатишни ният килмасин".

Расулуллох ниятларга караб амалларнинг хисоб-китоб килинишини ва амал килгувчининг амалидан оладиган насибаси ниятининг яхши ёки ёмонлигига богликлигини баён килдилар. Ул зотнинг бу сўзлари коида бўлиб, бирор нарса бу коидадан ташкарига чикмайди. Расулуллох "Хар бир киши учун килган нияти бўлади" деган сўзларидан кейин мисол тарикасида баъзи амалларни зикр килдилар. Амаллар кўринишида бир хил бўлади. Аммо ниятларнинг яхши ёки ёмонлигига караб, солих амал ё бузук амал бўлади.

Хижрат сўзининг маъноси: Ширк юртини тарк этиб, Ислом юртига кўчиб бориш. Бунинг мисоли Макка фатхидан бурун мухожирларнинг Маккани колдириб Мадинага хижрат килишлари кабидир. Баъзи сахобалар Хабашистон ерига Нажоший юртига хижрат килишган. Шунинг учун Расулуллох хабар бердиларки, бу хижрат максадлар ва ниятларнинг турли-турли бўлишига караб, фаркланади. Кимки Аллох ва Унинг расулини яхши кўриб Ислом динини таълим олишга рагбатланиб ва ўзининг ширк юртида динини зохир килишдан ожиз бўлгани учун Ислом юртига хижрат килса, мана шу одам Аллох ва Унинг расули учун хакикий хижрат килган одамдир. Бу одамга ниятидан хосил бўлган савоб ва фахру - шараф етарлидир. Кимки дунё талабида ширк юртини колдириб Ислом юртига хижрат килган бўлса ёки уйланишни ният килиб аёл учун хижрат килган бўлса, унинг хижратидан олар улуши килган нияти бўлади. Биринчисига тижоратчи дейилса, иккинчисига куёв дейилади. Буларнинг иккисига хам мухожир дейилмас" . (Ибн Ражаб сўзлари шу ерда тугади).
Manba

 
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:36 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бисмиллахир-рохманир-рохийм

2-БОБ

САХОВАТ ВА КУРЪОН

Ибни Аббос айтадилар: Расулуллох одамларнинг энг саховатлиси эдилар. Ул кишининг энг саховатли бўлишлари Рамазон ойида, Жаброил Ул кишига йўликканда бўларди. Жаброил Рамазоннинг хар кечасида Ул киши хузурларига келиб, икковлари бирга Куръонни дарс килишарди. Шундай экан, Расулуллох яхшиликда, хар доим эсиб турадиган шамолдан хам тез эдилар.

Шарх: Лозим бўлган нарсани керакли ўринга беришга саховат деб аталади.

Термизий ривоятларида пайгамбар айтадиларки:

Маъноси: "Шубхасиз Аллох сахийдир. Саховатни яхши кўради".

 
RiderDate: Dushanba, 08-Fev-2010, 20:37 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Нававий (деган олим киши) айтадилар: "Ушбу хадисда бир канча фойдалар бор. Улар:

- одамларни хар доим саховатга кизиктириш. Рамазон ойида ва солихлар билан йигиланда уни янада кўпайтириш.

- солихлар ва ахли хайрларни зиёрат килиб туриш. Агар зиёрат килинаётган киши ёмон кўрмаса, зиёратни кайта-кайта такрорлаш.

- Рамазон ойида Куръон ўкишни кўпайтириш. Зеро Куръон ўкиш зикрларнинг энг афзалидир. Агар зикр килиш Куръон ўкишдан афзал ёки унга тенг бўлганида, пайгамбар билан Жаброил у билан машгул бўлишарди".

Мен айтаманки: (Ибни Хажар сўзлари) Ушбу хадисда, Куръон нозил бўлишининг аввали Рамазон ойида бўлганлигига ишора бор. Чунки Ибни Аббосдан ривоят килинган сахих хадисда, Куръон тўлик холда Дунё осмонига Рамазон ойида туширилган. Жаброил хар йили Рамазондан Рамазонгача нозил бўлган оятларни пайгамбаримиз билан бирга музокара килишар эди.

Фотима ривоят килган сахих хадисда, пайгамбаримиз вафот этган йил келганда, улар Куръонни икки марта музокара килишди.

 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » САХИХИЛЬ-БУХОРИЙ (1-2 БОБЛAP)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: