• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Qunut duosi
Qunut duosi
MASTERDate: Shanba, 02-Yan-2010, 12:28 | Message # 1
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7294
Status:
Assalomu alaykum bu yerga Qunut duosini O'zbekcha va Arbachasini yozaylik
 
RiderDate: Yakshanba, 03-Yan-2010, 00:38 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
[color=blue]Витрдаги қунут дуоси

Намоздаги қунут дуоси ҳақида, алҳамдулиллаҳ жуда кўп ёзилган ва барча саволларга жавоблар берилган. Қунут дуоси қачон ва қай ҳолатларда ўқилади? Рукуъдан олдинми ёки кейинми? Бунда қайси дуони ўқиш афзал? Бомдод намозида қунут ўқиладими? каъби саволларга islom.uz сайтида хурматли устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари батафсил жавоб берганлар.

Биз ушбу мақоламизда намозга янги кирган биродарларимизни қизиқтирувчи яна бир қатор саволларга жавоб беришни лозим топдик.

1. Қунут дуосини ёдлашга улгурмаганлар қандай йўл тутмоғи лозим? Китобда берилган дуо ўрнига бошқа дуо ўқиса ҳам бўладими?

2. Баъзи биродарларимиз “қунутни ёдлагунингча унинг ўрнига Ихлос сурасини уч мартадан (ёки бошка бирон сурани) ўқиб турсанг бўлади” дейишади шу тўғрими?

3. Қунут дуоси биттами?

Биз ўзимиздан хеч қандай фатво бермаслигимиз сабабли исломий манбаъаларга мурожат қилдик ва қуйидаги жавобларни топдик:

Савол: Қунут дуосини ёдлашга улгурмаганлар қандай йўл тутмоғи лозим? Китобда берилган дуо ўрнига бошқа дуо ўқиса ҳам бўладими?

Жавоб: Имом Ан-Нававий (раҳматуллоҳи алайҳ) ўзларининг Ал-Азкор китобларида “маълум бир дуони қунут деб танлаб олиш тўғри эмас. Ҳар кандай дуо ҳам қунут ўрнига ўтади, масалан Қуръон оятларида келган дуоларни ҳам ўқишингиз мумкин, лекин хадисларда келган дуоларни ўқиш афзалроқ”, деган фикрни билдирганлар.

Шайх Ал-Албоний “ҳадисда келтирилган дуони ўзинигина ўқиш шарт эмас балки унга қўшимча қилиб кофирларга қарши дуо қилиш, Пайғамбаримиз с.а.в. га саловот ва саломлар йўллаш ёки мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш мумкин”, деган фикрни билдирганлар. (Қиям Рамадан, 31)

Юқоридагилардан ҳулоса қилиб айтишимиз мумкинки, албатта суннатга амал қилган ҳолда ҳадисларда келтирилган қунут дуосини ўқиш афзал, лекин бу дуони ҳали ёдлашга улгурмаган бўлсангиз бошқа билган дуоларингизни ўқишни ҳам хеч зиёни йўқ. Шунингдек қунут дуосига қўшимча қилган ҳолда дилингизда бор нарсаларни ҳам Аллоҳдан сўрасангиз ҳам жоиз.

Бу ерда таъкидлаб ўтишимиз керакки аксар уламолар бу дуолар араб тилида бўлиши керак деган фикрни билдирганлар.

Савол: Баъзи биродарларимиз “кунутни ёдлагунингча унинг ўрнига Ихлос сурасини уч мартадан (ёки бошка бирон сурани) ўқиб турсанг бўлади” дейишади шу тўғрими?

Жавоб: Бу саволга Шайх Муҳаммад Саҳиҳ ал-Мунажжид қуйидагича жавоб берганлар: “Намоздаги қунутдан мақсад бу дуо яъни Аллоҳдан сўраш, ёлворишдир. Агар қунут ўрнига ўқиётган оятларингиз шунга тўғри келса бу жоиз, акс ҳолда ихтиёрий сура ёки оятни ўқиш жоиз эмас. Масалан дуо ўрнида ўқиш мумкин бўлган оятлардан бири Оли Имрон сурасининг саккизинчи ояти:

رَبَّنَا لاَ تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

Маъноси: Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан.”
[/color]
 
RiderDate: Yakshanba, 03-Yan-2010, 00:39 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Савол: Қунут дуоси биттами?

Жавоб: Ҳадис китобларида Пайғамбаримиз с.а.в. дан бир нечта қунут дуолари келтирилган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари ўқийдиган дуога қуйидаги далилни келтирганлар:

Холид ибн Аби Имрондан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Музарнинг зиддига дуо қилаётганларида бирдан Жаброил келди ва У зотга, жим, деб ишора қилди. У зот жим бўлдилар. Бас, у: «Эй, Муҳаммад, албатта, Аллоҳ сени сўконғич қилиб ҳам, лаънатловчи қилиб ҳам юборгани йўқ. Албатта, сени оламларга раҳмат қилиб юборди. Сенга ишдан ҳеч бир нарса йўқдир», деди. Сўнгра «Қунут»ни ўргатди:
«Аллоҳумма иннаа настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайк. Ва нуъминубика ва натаваккалу алайк. Ва нусни алайкал хойра куллаҳ. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку ман яфжурук. Аллоҳумма ийяка наъбуду ва лака нусолли ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду. Ва наржу раҳматака ва нахша азабака. Инна азабака бил куффаари мулҳиқ». Имом Абу Довуд ривоятлари
Дуонинг маъноси:
«Эй, бор Худоё, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, Сендан ҳидоят сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз ва Сенга тавба қиламиз. Ва Сенга иймон келтирамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Эй, бор Худоё, Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Ва Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир».
Саҳобаи киромлар ушбу дуога иттифоқ қилганлар, бу дуо ҳазрати Умар ва у кишининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умарнинг дуолари сифатида ҳам машҳур бўлган. Мазкур дуонинг маъносини яхшилаб ўрганиб, унга амал қилишга ўтиш жуда яхшидир.

Имом Ан-Нававий Ал-Азкор китобларида қуйидаги дуони ҳам келтирганлар : “Ҳасан ибн Али р.а. ривоят қиладилар: “Расулаллоҳ алайҳиссалом менга бир қанча калималарни ўргатдилар. Уларни мен витрда айтаман: “Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайта ва ъафиний фийман ъафайта ва тавалланий фийман таваллайта ва барик лий фийма аътойта ва қиний шарро ма қозойта фаиннака тақзий ва ла йуқзо ъалайка ва иннаҳу ла йазиллу ман валайта табарокта роббана ва таъалайта”.

Маъноси: Эй Раббим, ҳидоят қилган кишиларнинг қатори мени ҳидоят қил, офиятда қилган кишилариндек мени офиятда қил, ёрдам берган кишиларнигдек менга ёрдам бер. Берган нарсаларинги менга баракали қил. Ҳукм қилган нарсаларингнинг ёмонидан мени сақла. Сен ҳукм қилувчисан. Сенга ҳукм қилинмайди. Сенга дўст бўлган кишилар сало хор бўлмайди. Эй Раббим, Сен баракотли ва олий Зотсан”. Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа, Байҳақий ривояти.

Шунингдек юқорида айтилганидек фақатгина қунут билан чегараланмасдан қўшимча дуолар қилиш ҳам жоиз.

Умид қиламизки бугунги мақоламиз сиз учун фойдали бўлди. Аллоҳ қилаётган яхши амалларимизда бардавом қилсин. Амийн.

Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳу ва Барокатуҳ.


Manba
 
RiderDate: Dushanba, 25-Yan-2010, 23:31 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:

All`ohumma inn`a nasta’`inuka va nastag‘firuka. Va nu’minu bika va natavakalu ‘alayka va nusn`iy ‘alaykal xoyr.

va nashkuruka va l`a nakfuruka. Va naxla’u va natruku may-yafjuruk.

All`ohumma iyy`aka na’budu va laka nusoll`iy va nasjud

va ilayka nas’`a va nahfidu narj`u rohmatak(a). Va naxsh`a ‘ az`abak

inna ‘az`abaka bil kuff`ari mulhiq.
 
SANJAR80Date: Seshanba, 26-Yan-2010, 17:15 | Message # 5
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Rider, Alloh rozi bo'lsin

 
OSIYODate: Juma, 02-Dek-2011, 17:30 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
DURDONDate: Seshanba, 11-Iyun-2013, 07:38 | Message # 7
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Qunut duosi
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: