• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Қуръон билан муносабатингизни яхшиланг (Қуръон билан муносабатингизни яхшиланг)
Қуръон билан муносабатингизни яхшиланг
shorelineDate: Payshanba, 17-Dek-2009, 20:27 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 108
Status:
Сиз Қуръонни камдан кам очадиган инсонлардан биримисиз? Ёки сиз уни хар куни ўқийсиз, аммо унинг таъсирини ўзингизда хис қилмаяпсизми? Нима бўлганида хам, қуйидаги маслахатлар Қуръон билан мулоқот қилишда сизга кўмакдош бўлади.

1. Қуръонни очишдан аввал, қалбингизга назар солинг. Қуръондан хақиқатда манфаатдор бўлиш учун Аллохнинг китобини ўқишдан олдин қалбингизни текширинг. Ўзингизга савол беринг, самимий, нима учун сиз уни ўқимоқчисиз? Озгина маълумот олгандан кейин, уни узоқроқ жойга улоқтириш учунми? Қуръон хақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёллари нима деганини эсланг: “Қуръон – сиз уни билмайсизми? У Расулаллохдир.” Зеро Пайғамбар алайхиссалом уни шунчаки ўқиб хатм қилмаганлар, балки у зот Қуръон билан, Қуръонга мувофиқ яшаганлар.

2. Тахорат олинг. Тахорат қилиш сиз оддий бир китоб ўқиш учун кетмаётганингизни эслатиш учун яхши жисмоний ва рухий тайёргарлик хисобланади. Сиз Аллох билан ўзаро алоқага киришасиз, шунинг учун У билан мулоқот қилганда поклик мухим ахамиятга эга.

3. Аввалига бир кунда фақат 5 дақиқа ўқинг. Кейинчалик, мунтазам ўқийдиган бўлсак ўйлаймизки, камида 1 соат ўқишимиз керак. Агар сизни мунтазам ўқиш одатингиз бўлмаса, у холда 1 соат кўплик қилади. Биринчи қадамни қўйсангиз, иншаалах, 5 дақиқа 10 бўлганини, кейин ярим соат, кейин 1 соат ва ундан кўп бўлганини сезасиз.

4. Ўқиётганингизни тушунишга харакат қилинг. Қуръонни 5 дақиқа Араб тилида ўқиш яхши, албатта, аммо сиз нима ўқиётганингизни тушунишингиз керак. Сиз яхши тушунадиган тилда Қуръон маъноларининг яхши таржимасига эга бўлсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Доим араб тилида ўқиган оятларингизни таржимасини хам ўқишга харакат қилинг.

5. Унутманг, Қуръон CD дисклардан кўра қизиқарлироқдир. Интерактив CD-Romлар ва компьютер дастурлари асрида, қатор инсонлар китоблар пассив ва зерикарли деб ўйлайди. Лекин Қуръон ундоқ эмас. Қуръон ўқиганингизда Аллох билан алоқага киришингизни эсланг. У сизга гапирмоқда, шунинг учун қунт билан эшитинг!

6. Ўқишдан ташқари, Қуръонни тингланг. Хозирда, жуда кўп аудио кассета ва Дискларни олиш мумкин, кўпларида қўшимча сифатида таржималари хам бор. Шундай кассетани Walkmanда, ёки дискни CD playerда, ёки автомобильда уйга кетаётганингизда ва қайтаётганингизда тинглаш қандоқ яхши! Булардан кундалик Қуръон ўқишингизни ўрнига эмас, балки унга қўшимча сифатида фойдаланинг.

7. Дуо қилинг. Аллохдан Қуръон ўқишингизда мададкор бўлишини сўранг. Сизнинг мақсадингиз – самимий, Аллохга бўлган мухаббат учун, Унинг муқаддас сўзларини ўқиш, тушуниш ва амал қилиш орқали У билан ўзаро алоқада бўлиш. Буни амалга ошириш учун Аллохдан ёрдам сўраб дуо қилиш энг яхши йўлдир.


Инглизчадан таржимаshoreline



 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Қуръон билан муносабатингизни яхшиланг (Қуръон билан муносабатингизни яхшиланг)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: