• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Хадислар хазинасидан
Хадислар хазинасидан
RiderDate: Payshanba, 15-Okt-2009, 05:52 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
БИРИНЧИ ХАДИС


Абу Зарр разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши дедилар: Менга Раcувлуллох cоллаллоху алайхи ва cаллам айтдилар:

"Каерда бўлcанг хам Аллохдан кўрккин ва ёмонликнинг кетидан албатта яхшилик килгин, уни ўчириб юборади. Одамларга эcа чиройли хулк билан муомала кил".


ИККИНЧИ ХАДИС



[Сахл ибн Саъд разияллоху анхудан ривоят килинади. Расувлуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар:

"Аллох сахийдир, сахийликни яхши кўради. У гўзал хислатларни яхши кўради, ёмон хулкларни эса ёктирмайди."

(Хоким ва Байхакий ривоятлари)


Manba
 
RiderDate: Chorshanba, 21-Okt-2009, 19:16 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
УЧИНЧИ ХАДИС




Абу Зарр разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши дедилар: Менга Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Яхшиликдан озгина нарсани бўлса хам паст санамагин. Хатто биродарингга очик чехра билан рўбарў бўлишинг хам яхшиликдир".


ТЎРТИНЧИ ХАДИС




[Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши айтдилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

"Мен чиройли хулкларни мукаммал килиш учунгина пайгамбар килиб юборилганман".

(Бухорий ривоятлари)
 
RiderDate: Shanba, 24-Okt-2009, 21:59 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
БЕШИНЧИ ХАДИС




Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши айтдилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

"Мўминларнинг энг мукаммал иймонлилари уларнинг энг чиройли хулклиларидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларига энг яхши хулк билан муомала киладиганларингиздир".

(Термизий ривоятлари)
 
SANJAR80Date: Yakshanba, 25-Okt-2009, 18:44 | Message # 4
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Rahmat Olloh rozi bo'lsin

 
RiderDate: Yakshanba, 08-Noya-2009, 23:21 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ОЛТИНЧИ ХАДИС



Ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят килинадики, Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам бундай деб айтар эдилар:

"Эй Аллохим, менинг ташки кўринишимни чиройли килиб яратганинг каби хулкимни хам чиройли килгин".

(Имом Ахмад ривоятлари)

Ўтган хадислардан маълум бўлдики, Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам хусни хулк бобида энг юксак даражага эришганлар. У кишининг бу мартабаларига нафакат оддий одамлар, хатто пайгамбарлар хам етиша олмаганлар. Бунга Аллохнинг Ўзи хам Куръонда гувохлик бериб: "Хакикатда Сиз жуда хам буюк хулк сохибидирсиз!" - деган. ("Нун" сураси) Шундай бўлса хам яна Аллохга ёлвориб, ўзларининг хулкларини яхшилашни сўрар эканлар, бу у зотнинг накадар камтар ва хокисор инсон бўлганларидан далолат беради. Ха, хакикатан хам олийжаноб одам мана шундай бўлади.

Пайгамбар алайхиссалом бу дуолари билан бизга инсоннинг Аллох олдида ожиз ва Унга доимо мухтож эканини эслатадилар. Одамлар хамма ишда Аллохга карамдирлар. Мусулмонлар буни яхши тушунадилар ва хамиша Аллохнинг ёрдамига суяниб иш тутадилар. Аллохнинг мархаматларини тилга олиб, Унга шукрона киладилар. Ўзларига ўзлари талабчан бўлиб, камчиликларини тан оладилар ва Аллохнинг ёрдамида уларни тузатишга харакат киладилар.
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Биз мусулмонлар - энг буюк пайгамбар ва энг олийжаноб инсоннинг умматларимиз. Ўз хулкимизни яхшилашга харакат килиш билан бир каторда бунга эриштиришни сўраб доимо Аллохга дуо килишимиз зарур. Шунда биз хам Расувлуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ўрнак олган, у кишига эргашган бўламиз.

2. Мусулмон одам хар канча улуг мартабага эришса хам доимо камтар бўлиши ва ўзини оддий тутиши лозим. Одам хар канча илмли, кучли ёки бой-бадавлат бўлиб кетганда хам, ўзининг хали кўп камчиликлари бор эканини тан олиши яхши хислатдир. Инсон ўз тенгкурлари ичида бир жихатдан кучли бўлса, бошка бир томондан албатта заиф бўлишини унутмаслиги керак.

3. Аллох инсонларни ташки кўринишда бир-бирларидан фаркли килиб яратган бўлса-да, бирок инсон зотини У бошка хамма махлукотлардан чиройли килиб, энг гўзал шаклда халк килган. Бунинг учун Одам болалари Аллохга шукрона бажо килишлари керак.

4. Инсоннинг Аллох ва яхши одамлар олдидаги хурмати унинг ташки кўринишига караб белгиланмайди. Одамнинг хурмати ва кадр-киммати унинг иймон-эътикоди, хулку одоби ва яхши амаллари билан ўлчанади.
 
RiderDate: Seshanba, 10-Noya-2009, 06:26 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЕТТИНЧИ ХАДИС



Иёз ибн Химорил - Мажошиий разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши бундай дедилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Аллох менга шундай вахй килди: Бир-бирларингизга нисбатан тавозели бўлинглар, токи хеч бир киши бошка бир кишига тажовуз килмасин. Биронта одам хеч бир одамдан устунман деб фахрланмасин!"

(Муслим ривоятлари)

Бу хадисдан кўриниб турибдики, Аллох бизни тавозели бўлишга буюрган. "Тавозе" арабча "тавозуъ" деган калимадан олинган бўлиб, у камтарлик, хокисорлик, деган маъноларни англатади. Уламолар тавозени вожиб ва мустахаб деб аталувчи икки кисмга ажратадилар.

1. Вожиб деб тушуниладиган, хар бир мусулмон бажариши фарз бўлган тавозе энг аввало Аллох ва Пайгамбарга итоат этмок, Аллох хузурида ўзини ожиз билмокдир. Ундан кейин эса инсон ўзининг мусулмон рахбарларига, уламоларга, устоз ва ота-онасига нисбатан тавозеда бўлиши фарз саналади. Бу айтилган инсонлар олдида хар бир мусулмон ўзини нихоятда камтар, хокисор тутиши, уларга итоатда бўлиши лозим. Акс холда у гунохкор бўлади. Юкорида санаб ўтилган хурматли зотларнинг хар кайсиларини кай тарзда иззат-икром этиш хакида динимизда алохида-алохида йўл-йўриклар бор.

2. Бу турдаги тавозе омма халкка нисбатан бўлиб, бунинг хукми суннатдир. Мусулмонлар бир-бирлари билан муомала килган пайтларида ўзларини камтар ва оддий тутишлари уларнинг чиройли хулк ва кучли иймон сохиби эканликларини кўрсатади. Дархакикат, Аллоху Расувл ва ота-она кабиларнинг хурматларини ўрнига кўя билган инсон оддий одамларга нисбатан хам албатта тавозели бўлади. Чунки у уйида ўрганган яхши нарсаларга бошка жойларда хам амал килиб юради.

Аммо золимларни, дунёпараст одамларни иззат-хурмат килиш гунохдир. Чунки Аллохга итоат килмай факат дунёнинг кетидан кувиб юрган, Охират кунини ўйламасдан одамларга ёмонлик киладиган киши хурматга лойик бўлмайди. Ундайларга аслида яхши гапириб насихат килиш керак. Бирок уларнинг кўплари яхшиликка чакирганларга ёмонлик киладилар. Шунинг учун уларга рўпара келиб колганда, ёмонликларидан сакланиш учунгина яхши муомала килинади. Аммо уларни дилдан ёмон кўрилади.

Тавозели киши бировга зулм ўтказмайди, хеч кимни хафа килмайди. Одамларнинг хаккидан кўркади. Ўзини бошкалардан устун санаб мактанчоклик килмайди. У "Мен фалончининг авлодиданман", деб фахрланиб гапириб юрмайди.

 
RiderDate: Seshanba, 10-Noya-2009, 06:27 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бу хадисдан олинадиган хулосалар:


1. Тавозе шундай хислатки, у калби покиза ва акли соглом инсонларда мавжуд бўлади.

2. Мусулмон одам ўз ота-онаси, устози ва рахбари олдида ўзини итоатда тутиши фарздир. Бу кишиларнинг олдиларида ўзини одоб билан тутиб туролмайдиган одам бошка жойларда хам ўзининг беодоблигини фош килиб кўяди ва кўпчиликка иснод келтиради.

3. Чин иймонли киши барчага баробар самимий муносабатда бўлади. У одамзоднинг асли тупрокдан яралганини ва яна тупрокка кайтишини яхши тушунади. Ўзи хам бир кун вафот топишини ўйлаб, биродарлар ва одамлар орасида ўзи хакида яхши таассурот колдиради.

4. Яхши одам кофир, мунофик, бидъатчи, молпараст ва золим кимсалардан узок юришга харакат килади. Чунки уларга якин юрган одам ўшаларни хурмат килишга мажбур бўлиб колади, бу эса каттик гунохдир. Факат зарурат юзасидангина улар билан алока килинади.

 
RiderDate: Seshanba, 10-Noya-2009, 20:47 | Message # 8
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
САККИЗИНЧИ ХАДИС



Уммуд-дардо Абуд-дардо разияллоху анхудан ривоят киладиларки, Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Киёмат куни мўмин кишининг тарозисида яхши хулкдан кўра огиррок келадиган бирор нарса йўкдир. Аллох ёмон ва бехаё сўзларни гапирувчи одамга газаб килади".

(Термизий ривоятлари)


Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам умматларининг чиройли хулкли бўлишларини жуда каттик хохлаганлари учун бу сохада жуда кўп гапирганлар. Хар сафар хусни хулк хакида сўзлаганларида, унинг аввал айтилмаган янги бир жихати хакида хабар берардилар. Пайгамбар алайхиссалом бу хадисда яхши хулкнинг Охират кунида инсонга канчалик фойдаси тегишини баён килиб бердилар.

Киёмат куни инсоннинг хамма амаллари тарозига солиб тортилади. Ўшанда кўпгина одамлар зарра микдоридаги яхшиликка хам зор бўлиб коладилар. Амаллари хар канча кўп бўлган одам хам тарозининг олдига келганда эх, яна озгина яхши амал килсам бўларкан-а, деб колади. Айникса, бу дунёда кўпол, баджахл ва беодоб бўлган кишилар савобларининг жуда хам камлигидан нихоятда афсус чекадилар. Баъзилар эса савоблари билан гунохлари теппа-тенг келиб колиб, на дўзахга ва на жаннатга кирмасдан тўхтатиб кўйиладилар. Ана шундай вактда яхши хулкли инсонларнинг ишлари иншоааллох енгил бўлиб, тарозиларининг савоб томони огир келади. Бошкаларга караганда, жаннатга осонрок кирадилар.

Хулки яхши бўлмаган одамларнинг белгиларидан бири уларнинг огзилари ёмонлигидир. Улар оддий гапни гапирганларида хам эшитган одамга ёкмайдиган сўзларни ишлатадилар. Баъзилари бехаё ибораларни тилга олиб, уят гапларни гапираверадилар. Бундай одамлар Аллохнинг газабини келтирадилар. Улар бу дунёда хам, у дунёда хам яхшилик кўрмайдилар. Одамлар огзи ёмон кишиларни зохиридан хурмат килгандек бўлиб кўринсалар хам аслида ичларида ёмон кўрадилар.


Бу хадисдан олинадиган хулосалар:


1. Хусни хулкнинг инсон учун фойдаси жуда хам кўпдир. У одамзодга бу дунёда хам, Охиратда хам сув ва хаводек зарурдир.

2. Охиратда савобим огир келсин, жаннатга кирайин деган одам бу дунёда факат савобли ишлар килади.

3. Аллохдан кўрккан киши тилига эхтиёт бўлади. У асло уят гапларни гапирмайди. Ўшандай сўзларни гапираётганларнинг олдида ўтирмайди.
 
RiderDate: Shanba, 14-Noya-2009, 22:14 | Message # 9
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ТЎККИЗИНЧИ ХАДИС




Хижрат юртининг имоми Молик ибн Анас рахимахуллохдан ривоят килинади. У кишига етиб келган хабарга кўра, Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам бундай дедилар:

"Мен сизларга икки нарсани колдирдим, модомики, шуни махкам ушлар экансизлар, асло адашмайсизлар. У Аллохнинг китоби ва расувлининг суннатидир".

(Имом Молик ривоятлари)

Куръон ва Суннат мусулмонларнинг дин ва дунё ишларини тартибга солиб турадиган асосий конундир. Бу икки нарса одамзоднинг хам бу дунёси ва хам охиратига тегишли хамма ишларни баён килиб беради. Шу жумладан, инсоннинг хулки кандай бўлиши кераклиги хам Куръон ва хадисларда батафсил тушунтириб ўтилган.

Одамлар агар Куръон ва Суннат кўрсатмаларига катъий амал килган холда хаёт кечирганларида эди, улар албатта ўзаро тотув ва инок холда умр ўтказган бўлар эдилар. Чунки инсонларни Аллохнинг Ўзи яратгани учун хам, улар нима ишларни килсалар бахтли бўлишларини уларга караганда Унинг Ўзи яхширок билади. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам ўз хадисларида факат Аллох вахй килиб билдирган нарсаларни айтганлар. Ўзларича хеч нарсани тўкиб гапирмаганлар.

Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам даврларидаги сахобалар шунинг учун хам бахтли бўлишган эдики, уларнинг хулку атворлари Куръонга ва Пайгамбар алайхиссаломнинг йўлларига тўла-тўкис мувофик келар эди. Улар ўз хаётларида нимаики савол ёки муаммо тугилса, дархол Куръонга ва Пайгамбар алайхиссаломга мурожаат килардилар. Уларга Куръондан ёки Расувлуллохнинг сўзларидан биронта хужжат келтирилса, дарров уни кабул килишарди. Ўзларининг сўзларида махкам туриб олишмасди. Шу билан ўрталарида чиккан хар кандай келишмовчилик ва мушкул иш хал бўлиб кетар эди.
 
RiderDate: Shanba, 14-Noya-2009, 22:16 | Message # 10
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Ўзини мусулмон деб хисоблайдиган хар бир одам ўз хаётини Куръон ва Суннат асосида ўтказиши лозим. Акс холда, у адашиб нотўгри йўлларга кириб кетади. Куръон ва хадисдаги сўзлар хамма замон ва хамма макон учун мос келадиган килиб айтилган. Улар инсонларнинг то Киёмат кунигача бўладиган хамма саволларига жавоб беради.

2. Куръон ва Суннатга амал киладиган одам факат ибодатларини эмас, хулку одобини хам шу икки манбага мослаб олиши керак. Баъзи одамлар намоз ва бошка ибодатларини чиройли адо киладилар, аммо хулкларини яхшиламайдилар. Улар Куръон ва хадисларга тўлик амал килган хисобланмайдилар.

 
RiderDate: Yakshanba, 20-Dek-2009, 21:59 | Message # 11
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎНИНЧИ ХАДИС




Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади:

Бир одам Пайгамбар алайхиссаломга: "Менга насихат килинг", - деб айтди. Пайгамбар алайхиссалом: "Газаб килма", - дедилар. У одам саволини бир неча марта такрорлади. Пайгамбар хар сафар "Газаб килма" деб жавоб килдилар.

(Бухорий ривоятлари)

[b][size=12][font=Arial]Уламолар инсонда газаб пайдо бўлишининг асосий сабаби кибрдир, дейдилар. Кибр ўзига бино кўйиш, ўзини хаммадан афзал деб билишдир. Бундай одам доимо ўзининг хохлагани бўлишини истайди. Мабодо унинг кўнглига ёккан иш амалга ошмай колса, газабланади. Мусулмон киши бундай одатдан узок бўлиши керак.

Хамма ишлар Аллохнинг кўлида эканини яхши тушунган, такдирга иймон келтирган одам кўнгли истаган иш ўз вактида амалга ошмай колганидан газабга тушмайди. Аллох шундай бўлишини хохлаган экан, деб ўзини босади ва сабр килади.

Ушбу хадисдан маълум бўладики, инсонда газаб пайдо бўлганда шошилиб бирор иш килиб юбормаслиги керак. Чунки газаб билан килинган иш факат ёмонлик олиб келади. Кейин у ёмонликнинг кетидан бошкаси уланиб кетади.

Газаб одамнинг дилида бошкаларга нисбатан адоват, хасад ва ёмон ният пайдо килади. Бунинг натижасида ахлоксизлик ва беодоблик юзага келади. Шундан кейин баъзи одамлар шайтоннинг васвасасига учиб, гунох сўзлар ва ишларга ўтиб кетадилар. Сўкишиш, уришиш, аразлашиш каби нохуш вокеалар содир бўлади.

Бу айтилган сўзлар дунёвий ишларга тааллуклидир. Аммо дин иши учун газабланиш, Аллохнинг дини камситилган пайтда аччикланиш иймон аломатидир. Бирок шундай пайтда хам одам ўзини тутиб, шариат доирасида иш килиши лозим.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Мусулмонлар ўз хаётлари давомида хар хил ёмонликлардан сакланишлари учун газабдан узок бўлишлари керак. Чунки газаб одобсизлик ва ёмонликларнинг бошланишидир.

2. Пайгамбар алайхиссаломнинг бир огиз сўзлари хам нихоятда чукур маъноларни ўз ичига олади. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг насихатлари ичида икки жахон яхшиликлари жамланган. Ким бу сўзларга амал килса, ана шу яхшиликларнинг хаммасини кўлга киритади. Уларга эътибор бермаса, хамма яхшиликлардан махрум бўлиб колади.
 
RiderDate: Payshanba, 24-Dek-2009, 19:18 | Message # 12
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН БИРИНЧИ ХАДИС



Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Кадимда одамларга карз бериб юрадиган бир киши бор эди. У ўзининг ходимига: "Агар сен кийналган одамни учратсанг, унга берган карзимиздан кечиб юборавер, шояд Аллох бизнинг гунохларимизни кечирса", - дер эди. У одам вафот этиб, Аллохга рўбарў бўлди, шунда Аллох унинг гунохларини кечиб юборди".

(Бухорий ривоятлари)

Инсон боласи хато-камчиликлардан холи бўлмайди. Чунки у заиф ва ожиз килиб яратилган. Билмасдан гунох килиб кўйиши хам мумкин. Аллох ўз бандасига мехрибон бўлгани учун унинг гунохлари кечирилишига сабаб бўладиган ишларни хам яратиб кўйган. Хусни хулк, одамларга ширин муомала килиш ана шундай неъматлардан биридир. Айникса, бошка одамлардан ўз хакини талаб килаётган инсон хушмуомала ва рахмдил бўлиши жуда мухим. Чунки бировдан карз олган одам карз берган кишининг олдида хижолат бўлиб туради.

Баъзи пулдор кишилар берган карзларини ўз вактида ололмасалар, карздор кишига каттик гапларни гапириб юборадилар. Рухан кийналиб турган одамга бундай муомала огир ботади. У бечора хам моддий ва хам маънавий томондан эзилиб колади.

Одам Аллох Таолонинг мархамати билан кичкина савобли иш сабабли катта мукофотлар ва улкан даражаларга эришиши мумкин. Бунга юкоридаги хадис далолат килади. Камбагал ва мискинларга карз бериб, кейин уни кайтариб оладиган вакти келганда уларга енгиллик тугдириб бергани ва Аллох учун ўз хакидан кечиб юборгани сабабли Аллох бир бой бандасининг гунохларини кечириб юборди.

Аллох камдан-кам инсонга хам молу давлат ва хам мулойимликни бирга кўшиб беради. Кимгаки Аллох бойлик билан бирга гўзал ахлок ва рахм-шафкатни хам берган бўлса, у одам катта бахт - Охират саодатини кўлга киритади, иншоаллох. Баъзилар дунёни деб бир-бирлари билан аразлашиб коладилар. Баъзи яхши инсонлар эса Аллохнинг розилигини умид этиб, ўзларининг хакларидан кечиб юборадилар.

 
RiderDate: Payshanba, 24-Dek-2009, 19:20 | Message # 13
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Бу хадисдан олинадиган хулосалар:


1. Одамларга карз бериб туриш - савобли иш. Ўз ихтиёри билан бировга карз берган одам карздорга чиройли хулк билан муомала килиши Ислом одобларидандир.

2. Бировдан карз олган одам карзни кайтариш муддати тугаши биланок олган нарсасини иложи борича ўз вактида бериши керак.

3. Карзини тўлолмай кийналиб колган кишига ёрдам килган ёки Аллохнинг розилиги учун карзидан воз кечган кишининг гунохларини Аллох хам Киёмат куни кечириб юборади.
 
RiderDate: Payshanba, 24-Dek-2009, 19:23 | Message # 14
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН ИККИНЧИ ХАДИС



Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши Пайгамбар алайхиссаломдан ривоят килдилар. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Калбида зарра микдорида кибр бўлган одам жаннатга кирмайди".

(Муслим ривоятлари)

Бу хадис мусулмонлар учун нихоятда катта масъулият юклайди. Буни ўкиган хар бир одам "Менда мабодо кибр йўкмикин", деб ўзига-ўзи савол бериши керак. Чунки кичкина нарсалар одамнинг кўзига кўринмайди. Одам ўзи билмаган холда ичида кичкина кибрни саклаб юрган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлиб чикса, у одам жаннатга кетаяпман, деб дўзахга караб кетаётган бўлади. Аллох хаммамизни Ўзи сакласин.

Сахобалар Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламдан кибр нима, деб сўраганларида у киши: "Кибр хакикатни тан олмаслик ва одамларни менсимасликдир", - деб жавоб берганлар. Демак, жаннатга киролмай колиб кетишдан кўрккан одам ўзига зарар бўладиган бўлса хам хакикатни тан олиши керак.

Баъзи одам ўзининг ишлари ва сўзлари нотўгри эканини билиб турса хам, ўша хатоларни одамлар унга айтиб турсалар хам тан олгиси келмайди. Бу унинг дилида кибр борлигидандир.

Яна бир хил одам эса, ўзидан бошка одамларни камситиб, уларнинг ишларини ерга уришни яхши кўради. Ўзининг кўлидан келмаган яхши ишни бошка кимдир килаётган бўлса, шуни хам кўролмайди. Дарров унинг хатосини топишга харакат килиб колади. Бу хам унинг калбида кибр борлигининг аломатидир. Одамларнинг яхши иш килаётганларини кўриб, хурсанд бўлиш калби покиза инсонларнинг сифатлари.

Ер юзида яхши ишларни килишга Аллох буюрганми, энди шу яхшилик амалга ошаётган экан - Аллохнинг буйруги амалга ошган бўлади. Бундан Аллох рози бўлади. Аллох рози бўладиган ишни кўрганда, уни ким бажараётган бўлса хам иймонли одам хурсанд бўлаверади. Аллох буюрган, У рози бўладиган ишни кимдир килаётган бўлса-ю, буни кўриб кимдир хафа бўлса, ўша ишни коралашга бошласа, буни ичи коралик, дейилади. Бу хам кибрли одамларда бўлади.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Мусулмон одамнинг ташки кўриниши хам ички дунёси хам покиза бўлади. Чинакам иймон ва яхши хулк инсонни дилини тоза тутишга мажбур килади.

2. Хамма вакт хакикатни тан олишимиз, шариатга мувофик айбларимизга икрор бўлиб, камчиликларимизни тузатишга харакат килишимиз шарт. Аллохга тавба килишимиз зарур.

3. Одамлар солих амалларни бажараётганларини кўрсак, биз хам уларга кўшилиб, шу ишларда иштирок этишимиз лозим. Агар кўлимиздан келмаса, узримизни айтиб, уларнинг хакларига яхши дуо килишимиз, ишларига Аллохдан ривож тилашимиз керак. Бу бизнинг кибрдан йироклигимиз ва мўминлигимиз аломатидир.

 
RiderDate: Shanba, 26-Dek-2009, 22:23 | Message # 15
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН УЧИНЧИ ХАДИС



Анас ибн Молик разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши айтдилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

"Одамлар устига шундай замон келадики, уларнинг ораларида ўз динида сабр билан турган одам худди чўгни чангаллаган кишига ўхшайди".

(Термизий ривоятлари)

Бу хадисда инсоннинг иймонига хам, ахлокига хам бирдек алокадор бўлган хислат - сабр хакида сўз боради.

Иймонли кишилар сабрли бўладилар. Акс холда, иймонни саломат саклаш мумкин бўлмайди. Аллох "иймон келтирдик" деган инсонларни албатта имтихон килиб кўриши хакида Куръонда хабар берган. Синовлар окибатида ким чинакам иймонли, ким иймони заиф, яна ким мунофик экани маълум бўлади. Пайгамбар алайхиссалом эса имтихоннинг жуда каттик бўлишини олдиндан билдириб, умматларини сабрли бўлишга даъват килганлар. Мусулмонлар баъзи пайтларда шундай огир синовга дуч келадиларки, натижада худди кўллари билан чўгни чангаллагандек азобланадилар. Агар шу "чўгни" ташлаб юборсалар - динни ташлаб юборган бўладилар. Кўллари куйса хам сабр килиб турган кишилар динларини саломат саклаб, дунёдан иймон билан ўтадилар ва албатта жаннатга кирадилар.

Инсоннинг хулки билан унинг сабр-бардоши ўртасида хам бевосита богликлик бор. Яъни чиройли хулкли одам албатта сабрли хам бўлади. Хаётда учрайдиган катта-кичик камчиликларни кўрганда ўзини босолмасдан, дарров жахл килиб жанжал кўтаравериш бесабрликдан келиб чикади. Бесабр киши биронта ахлоксиз одамни кўрганда, унга охисталик билан насихат килишнинг ўрнига ўзи хам ахлоксиз сўзларни айтишга ўтиб кетади. Бундай одамлар вокеа-ходисаларни тўгри тушуниб етолмай, шошилиб, юзаки фикрлар билан хулоса чикариб юбораверадилар. Улар ўзларини тузатмаслар тор тушунчада колиб кетадилар.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Иймон, амал, ахлок, сабр - булар бир-бирига чамбарчас боглик тушунчалардир. Бири мавжуд бўлса, бошкаси хам вужудга келади. Агар булардан биронтаси йўколса, бошкалари хам кетиб колади.

2. Дин йўлида солих амаллар килган кишилар албатта машаккатга йўликадилар, озорлар чекадилар. Бундай пайтда иймони кучли кишилар ўз йўлларида давом этаверадилар, кўлларини гунохдан, тилларини шикоятдан саклайдилар.

3. Бесабрлик заиф иймон аломатидир. Сабрсиз одам мусибатлар келганда бунинг учун Аллохдан савоб беришини сўрашнинг ўрнига йўлидан тўхтаб, одамларни маломат килишга ўтиб кетади. Натижада сабрнинг савобидан махрум бўлиб колади. Маълумки, Куръонда: "Факат сабрли кишиларнинг мукофотлари хисобсиз равишда ато килинади", - дея башорат берилган. ("Аз-Зумар", 10)
 
RiderDate: Shanba, 26-Dek-2009, 22:26 | Message # 16
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН ТЎРТИНЧИ ХАДИС



Абу Рукайя Тамим бин Авс ад-Дорий разияллоху анхудан ривоят килинади. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Дин бу насихатдир". Биз: "Ким учун?", - деб сўрадик. У киши: "Аллох ва Унинг китоби, расувли учун, мусулмонларнинг рахбарлари ва хаммалари учундир", - дедилар.

(Муслим ривоятлари)

Насихат килиш, уни кабул этиш мусулмонлар хаётида энг зарур ишлардан бири хисобланади. Хатто насихатни Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дин деб таърифладилар. Хакикатан хам насихатнинг маъноси биз тушунгандан кўра кенгрок ва мухимрок эканини мана шу хадисдан билиб оламиз.

Инсоннинг инсонга киладиган насихати маълум нарса, аммо Аллох ва Унинг китобига кандай насихат килиб бўлади? Уламолар айтадиларки, Аллох ва Унинг китобига насихат дегани Унинг буйрукларига итоат этиш ва китобига амал килишдир. Расувлуллохга насихат у кишининг суннатларига риоя килиш билан бўлади.

Хадиснинг охирида айтилган "рахбарлар ва омма одамлар учун насихат" - хамма учун тушунарли иш. Бирок бу ишни ўз ўрнида бажариш хаммага хам насиб бўлавермайди. Бунга сабаб, биринчидан, насихат килишнинг коидасини билмаслик бўлса, иккинчидан хак сўзни гапиргандан сўнг келадиган кийинчиликлардан чўчишликдир.

Насихат (амри маъруф-нахйи мункар) хар бир мусулмоннинг зиммасидаги фарздир. Бу икки кисмдан иборат бўлиб, бири фарзи айн, иккинчиси эса фарзи кифоя саналади. Хар бир ота-она ўз фарзандларига, устоз шогирдларига, рахбар кўл остидаги ходимларига доимо насихат килиб, тўгри йўлни кўрсатиб туриши фарзи айн. Улар нотўгри йўлга кириб кетаётганларни кайтаришлари шарт. Аммо омма мусулмонларга насихат килиш, шунингдек, мусулмонларнинг рахбарларига хам чиройли сўзлар ва хикмат билан насихат килиб туриш фарзи кифоя хисобланади. Фарзи кифоя ишини бажаришга хамма баб-бараварига киришиб кетавермайди. Аксинча, бу вазифани чиройли килиб бажаришнинг уддасидан чикадиган билимли ва тажрибали одамларга юклатилади.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Мусулмончилик шундай ажойиб динки, унга кирган одамлар хеч адашиб кетмайдилар. Чунки бу динда каттаю кичик, хамма бир-бирининг холидан доимо хабардор бўлиб туради. Мўминлар хак сўзни айтишдан асло чўчимайдилар.

2. Насихат, амри маъруф килиш бошка яхши ишлар каби ўзининг конун-коидаларига эга. Насихат килиш керак экан, деб бир-бирига ўйламасдан каттик гапларни гапириб юбориш, одамнинг кўнглини огритиш гунох ишдир. Шунинг учун, хар бир мусулмон бу ишнинг тартиб-коидаларини ўрганиши керак.
 
RiderDate: Shanba, 26-Dek-2009, 22:28 | Message # 17
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН БЕШИНЧИ ХАДИС



Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши айтдилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

"Инсоннинг ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиши унинг исломи чиройли эканлигидан далолатдир".

(Термизий ривоятлари)

Яхши хулк билан Ислом бир-биридан ажратиб бўлмайдиган фазилатлардир. Бу хадис шунга далолат килади. Одобли мусулмоннинг сифатларидан бири шуки, бу одам ўзига тегишли бўлмаган нарсаларга аралашмайди. Ўзини содда, сипо ва камтар тутади.

Одамлар дунёвий ишларни, агар улар бир хил турдаги ишлар бўлса хам, хар хил килиб бажарадилар. Чунки одамларнинг табиат ва кобилиятлари хар хилдир. Ислом ўзи битта дин бўлса хам, у хар бир инсонда ўзига хос кўринишда акс этади. Шундан келиб чикиб бировнинг исломини чиройли, яна бошка бировникини эса чиройли эмас экан, дейилади. Бирок бундай хар-хилликни ўзгартириб бўлмайди, дейиш хам нотўгри. Таълим-тарбия натижасида хар кандай ёмон одам хам яхшига айланиши мумкин.

Пайгамбар алайхиссалом бу хадисларида исломи чиройли бўлган кишини мактайдилар. Бундай одам ўзи учун керак ва зарур бўлган нарса билан унча керак бўлмаган нарсанинг орасини ажрата билади. У фойдали ишлар билан шугулланиб, бефойда ишлар ва сўзларни тарк этади.

Исломи чиройли бўлмаган одам ўзи учун аслида фойдаси тегмайдиган ишларни килиб юради. Ёки оз фойда келтирадиган арзимас ишга бехуда кўп вакт сарфлайди. Баъзи одам эса ўзининг акли етмайдиган ишларга бурнини сукаверади. Бошкаларнинг ишларига халакит беради. Уйда хам майда-чуйда ишларга аралашиб, хотинларнинг жонига тегиб юборади. Одамларга акл ўргатишни яхши кўради. Унинг "мен буни билмайман" дейдиган нарсаси бўлмайди. Бирор ишни "бу менинг сохам эмас-ку, аралашмай турай", демайди. Хатто кўлидан келмайдиган юмушларни хам ўз бўйнига олиб олиб, охири ўша ишни бузиб кўйишдан хам уялмайди. Одамлар орасида кулги бўлаётгани билан иши йўк.

Баъзи одам эса ўзига тегишли бўлмаса-да, бировнинг сиридан хабардор бўлишга интилади. Эшикка хам тешикка хам мўралаб одамларни текшириб, пойлаб юради. Бу жуда хам ёмон иллатдир. Чунки бу одам окибатда фитначи кимсага айланиб колади.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Инсон ё динга ёки дунёга фойдаси бор ишлар билан машгул бўлиши керак. Бирок кўринишидан фойдали аммо хаёт давомида унча керак бўлмайдиган ишларга берилиб кетиш яхши бўлмайди.

2. Ишларда тартиб бўлиши лозим. Одамзод кайси ишни качон килиш кераклигини хам яхши ажрата билиши зарур. Хозир бажарилиши зарур иш билан кейинрок килса хам бўладиган ишларни аралаштириб юбориш керак эмас.

3. Хар бир фойдали ишнинг ўз эгаси бўлади. Одам ўзига тегишли бўлмаган иш ва гап-сўзларга аралашиши керак эмас. Хар бир иш ўз устасининг кўлида чиройли чикади.
 
RiderDate: Juma, 08-Yan-2010, 03:49 | Message # 18
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН ОЛТИНЧИ ХАДИС




Расувлуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ходимлари - Абу Хамза Анас бин Молик разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килдилар. Пайгамбар алайхиссалом айтдилар:

"Сизлардан хеч бир киши то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун хам яхши кўрмагунча мукаммал иймонли бўлолмайди".

(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Иймон хар бир мусулмоннинг калбида бўлади. Уни кўз билан кўриб бўлмайди. Аммо иймоннинг аломатлари инсоннинг ўзига ва унинг атрофидагиларга кўринади. Солих амаллар калбда иймон борлигининг белгисидир.

Чин иймонли одамнинг кўнгли тоза бўлади. У инсон хаммага яхшилик бўлишини хохлайди. Яхши нарса факат унинг ўзига тегиб, бошкалар бундан бенасиб колиб кетаверишларига виждони йўл кўймайди. Чунки унда иймон бор. Иймон инсонни доимо яхшилик килишга буюриб туради. Иймони кучли одам ўзи учун нимани яхши кўрса атрофидагилар учун хам шуни раво кўради.

Инсон агар ўзи билан ўзи машгул бўлиб, бошкалар билан унча иши бўлмай колган экан, буни худбинлик ва ўзига бино кўйиш деб айтилади. Бу иш инсоннинг дини ва эътикоди суст эканига далолат килади. Бундай одам ўзининг холатидан ўзи кўркувга тушиши, нега бунака бўлиб кетаяпман деб ўзини саволга тутиши керак. Чунки Пайгамбаримиз ўзига бино кўйиш инсонни халок киладиган иш эканини айтганлар.

Баъзи бир одам аввал ўзимни тиклаб олай, кейин мусулмонларга катта-катта ёрдамлар киламан деб гапириб кўядида, факат ўзининг фойдасини кўзлаб иш килаверади. Биродарларига ёрдам беришни ўйламайди. Одамлар эса катта ёрдамларга эмас, кичкина нарсаларга хам мухтождирлар. Иймони мукаммал одам каттами, кичкинами демасдан кўлидан келган яхшиликни килаверади. Яхши ишни оркага сурмайди.

Мусулмонларга яхшилик килиш хар турли бўлади. У бирор фойдали фикр-маслахат бўлиши хам мумкин. Чунки тўгри маслахат берилганда шу туфайли бир инсоннинг ишлари юришиб кўпгина фойда топиши, зарарлардан кутулиб колиши мумкин.

Баъзи кишилар ўзларига ёкмаган одамларга илм ва хунар ўргатишдан бош тортадилар. Мусулмонларнинг илм ва касб ўрганишларига тўскинлик киладилар. Бу хам иймонли одамнинг иши эмас.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Ўзидан бошкаларга хам яхшилик етиши учун харакат килиш иймон аломатидир. Чин мўминлар бир-бирларининг холларидан доимо хабардор бўлиб турадилар.

2. Инсоннинг ўзи хеч качон яхшиликдан тўйдим демайди. Шунинг учун у хам кўлидан келса атрофидагиларга яхшилик килишни хечам тўхтатиши керак эмас. "Фалон-фалон килдим-ку, бўлди-да!" - демаслик керак. Чунки Аллох фалон-фалон килдим сенга бандам, бўлди-да энди, демайди. Хар куни, хар лахза Унинг яхшиликлари инсоният устидан тўхтамай ёгиб туради.
 
RiderDate: Juma, 08-Yan-2010, 03:53 | Message # 19
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН ЕТТИНЧИ ХАДИС



Абдуллох ибн Аббосдан ривоят килинади. У киши айтдилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

"Каттамизга хурмат кўрсатмаган, кичигимизга рахм килмаган, олимимизнинг хаккини билмаган одам биздан эмас".

(Имом Ахмад ривоятлари)

Хулки яхши ва фаросатли одам мусулмонларнинг ичларидаги турли табака кишиларининг хакларини яхши ажратади. Хар бир инсоннинг алохида ўзига хос хурмати борлигини эсидан чикармайди. Бу хадисда Пайгамбаримиз мусулмонлар назарида алохида эътиборга лойик учта тоифа одамни санаб ўтдилар. Улар катта ёшлилар, кичкиналар ва илмли одамлардир.

Катта ёшли кишилар кўпгина кийинчиликларни кўрган бўладилар. Улар Аллохга биздан кўра кўпрок ибодат килишган. Савоблари хам бизникидан кўп бўлади. Савоби кўп одам Аллохга якин бўлади. Шунинг учун уларни кўпрок хурмат килишимиз керак.

Кичиклар эса хали хаётни яхши билишмайди, шунинг учун биз уларга мехрибон бўлишимиз лозим. Уларга хамма яхши нарсаларни ўкитиб-ўргатишимиз зарур. Ёш болаларни биз шунинг учун хам яхши кўрамизки, уларнинг амал дафтарлари топ-тоза бўлади. Уларга хали гунох ёзилмайди. Ўзимиздан кўра ёши кичикрок инсонни кўрганимизда унинг хам гунохлари бизникидан кўра камрок бўлса керак, деб хисоблаймиз.

Олимларимиз эса бизга Аллох ва Расувлни таништириб, хам бу дунёда, хам Охиратда бахтли-саодатли бўлиш йўлларини кўрсатиб турадилар. Улар Пайгамбаримизнинг ўринбосарларидир. Уламолар инсонларни жаханнам оловидан саклаб, жаннат томонга бошлайдилар. Аллох Таоло инсониятни пайгамбарлардан сўнг уламоларга омонат килиб топширган. Шунинг учун хам биз уламоларимизни, устозларимизни яхши кўрамиз. Уларга бошка одамларга караганда алохида хурмат-эхтиром кўрсатамиз.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Инсон бу хадисда айтиб ўтилган уч тоифа кишини доимо хурмат килишга одатланса, у ўз-ўзидан бошка одамларни хам хурмат киладиган бўлади. Бу кишиларни хурмат килишни билмаган одам бошкаларни хам хурмат килмайди.

2. Уламоларни яхши кўриш - иймон аломати, уларни ёктирмаслик - мунофиклик аломати. Уламолар ва устозларга жахл килиш, уларнинг олдиларида овозни каттик кўтариш мумкин эмас.
 
RiderDate: Juma, 08-Yan-2010, 03:55 | Message # 20
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН САККИЗИНЧИ ХАДИС



Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят килинади: Мен Расувлуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим:

"Биздан бир нарсани эшитиб, уни кандай эшитган бўлса, шундайича етказган одамнинг юзини Аллох нурли килсин. Зеро, кўпинча етказилган одам эшитган одамга караганда зехнлирок бўлади".

(Термизий ривоятлари)

Яхши тарбия топган одамнинг сифатларидан бири шуки, у доимо маърифатга, илмга интилиб яшайди. Унинг кўлидан китоб тушмайди. У хар куни ниманидир ўкиётган, ўрганаётган бўлади. Мусулмонлар ўкиб-ўрганиш сифатини ўзларида пайдо килмасалар, маърифатли бўлолмайдилар.

Пайгамбар алайхиссаломнинг хадислари илм-маърифатнинг конидир. Буларсиз инсон чиройли тарбия топиши, одоб-ахлокли бўлиб етишиши мумкин эмас. Шунинг учун хам Расувлуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хадисларини ўрганишимиз, уни бошкаларга етказишга харакат килишимиз лозим. Кимки шу ишга киришар экан, у жуда кўп яхшиликларга эришади. Энг аввало у Пайгамбар алайхиссаломнинг дуоларига мушарраф бўлади. Бу улуг бахтдир. Расувлуллохнинг хадисларини ўрганишга, амал килишга ва бошкаларга етказишга харакат килган инсоннинг юзида иймон аломатлари зохир бўлади. Факат яхшилик истаётган одам эканлиги унинг юзидан, кўзидан билиниб туради. Чунки у: "Менга хам Пайгамбар дуоларининг баракотидан насиб бўлсин", - деган ният билан харакат килаётган бўлади.

Одамларнинг зехнлари, эслаб колиш кобилиятлари турличадир. Хадислардаги чукур маъноларни англаб етишда хам барча инсон баб-баробар эмас. Хадисни таркатаётган одам унинг сўзларини ва хамма маъноларини ёдда саклаб кололмаслиги мумкин. Аммо шу хадис етказилган бошка одам эса, хотираси кучли, маъноларни хам кенгрок ва чукуррок тушунадиган одам бўлиб чикиши эхтимол. Ана ўшандай кишиларнинг илм олишларига сабабчи бўлган одам кўпгина савоб олади. Шунинг учун хадислар канча кўп одамга таркаса, шунча яхши. Халкнинг ичида зехни ўткир, ёд олиш кобилияти кучли, тушунчаси кенг одамлар кўп топилади.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Хадисларни ўкиб, унга амал килувчиларнинг юзлари бу дунёда хам Киёмат кунида хам нурли бўлади.

2. Мусулмонларнинг хаммалари маърифат таркатувчи инсонлар саналадилар. Улар хеч бўлмаганда ўз оилаларининг муаллимидирлар. Хар бир мўмин ё илм ўргатувчи, ё ўрганувчи, ёки илмга кулок солувчи бўлиши керак.

3. Агар илм бир гурух кишиларнинг ичида колиб кетса, у ривожланмай колади. Шу сабабдан уни иложи борича кўпрок одамларга таркатиш керак.

4. Ислом ишида хар бир инсоннинг ўзига яраша ўрни ва хизмати бор. Уларнинг хар бирини кадрлашимиз лозим.
 
RiderDate: Juma, 08-Yan-2010, 03:58 | Message # 21
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЎН ТЎККИЗИНЧИ ХАДИС



Умар ибни Аби Салама разияллоху анхумодан ривоят килинади. У киши айтдилар: Менга Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай дедилар:

"Бисмиллох дегин ва овкатни ўнг кўлинг билан е, хамда ўзингнинг олдингдан егин".

(Бухорий ривоятлари)

Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дунёдаги хамма одамларга пайгамбар бўлиб келган эканлар, у кишининг таълимотлари инсонлар хаётининг барча жихатларини ўз ичига камраб олади. Хадисларни ўкиган кишига шу нарса маълум бўладики, одамларнинг назарида кичкина ва арзимас бўлиб кўринган ишлар хам мухим маънога эгадир. Мусулмончилигимиз биз учун хар бир ишда ўзига хос одоб ва тартиб жорий килган. жумладан, Пайгамбар алайхиссалом овкатланиш одобига жиддий ахамият каратганлар. У кишининг ўз хонадонларида тарбия топаётган Умар исмли кичкина етим ўгилларига килган насихатлари биз мусулмонларнинг хаммамиз учун баб-баробар тегишлидир.

Таом шундай неъматки, инсон учун шусиз хаёт йўкдир. Колаверса, еру кўкда кимирлаган жон борки, корин тўйгазиш учун бир умр харакатдан тўхтамайди. Овкатланиш уларнинг кўпчилиги учун хаётнинг асосий мазмунига айланган. Бирок мусулмонлар ўзларининг бу хаётда яшашдан максадларини Аллохга ибодат килиш деб биладилар. Овкатланишдан максад эса Аллохга ибодат килиш ва савобли ишларни амалга ошириш учун куч-кувват тўплашдир. Мана шундай ният билан овкатга кўл урадиган одам Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўргатган одобларга риоя килади. У энг аввало бу таомни ато килган Аллохни эслайди ва Унинг номини тилга олиб, "Бисмиллох" дейди.

Овкатни ўнг кўл билан емок хам суннатдир, баъзилар буни хатто фарз хам деганлар. Кимки узрсиз равишда ва кибрланиб чап кўлида овкат ейдиган бўлса, у гунохкор бўлиб колади. Бир куни Пайгамбар алайхиссалом чап кўли билан овкат еяётган одамни кўриб: "Ўнг кўлинг билан е", - деганларида, у: "Ўнг кўлда еёлмайман", - деди. Шунда Пайгамбаримиз: "Еёлмагин!" - дедилар. Шундан кейин у одам ўнг кўлини кўтаролмай колди. Чунки у еёлмайман деб ёлгон айтган эди. Унинг кибри пайгамбар суннатларига амал килишдан тўсган эди.

Овкатланишдаги яна бир одоб ўз олдидан ейишдир. Чунки шеригининг олдидан олиб овкат ейиш унга озор етказади. Бир лаганда овкат еётганда ўзининг томони колиб бошка тарафга кўл чўзиш нихоятда хунук иш. Хар бир инсон ўзи учун Аллох ато килган ризкка рози бўлиши керак. Нафсни тийишга ўрганиш лозим. Оч колиб кетаман деб кўркмаслик керак.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Бизга ризкни Аллох беради. Агар У кўкдан ёмгир ёгдириб, ердан экинни ўстириб чикариб бермаганда одамнинг кўлидан хеч нарса келмасди. Шунинг учун таом устида албатта Аллохни эслашимиз ва Унинг динига риоя килишимиз керак.

2. Аллох инсонни яратганда унинг ризкини хам кўшиб яратган. Шунинг учун одамзод оч колиб кетишдан чўчиб пул-овкат топиш максадида харом-хариш ва шубхали йўлларга кириб кетмаслиги керак. Овкат еётган пайтда хам тез еб олмасам корним тўймай колади, дегандай жуда хам шошилиб кетиш керак эмас. Хеч ким Аллох ёзган ризкдан бошка нарсани ея олмайди.
 
RiderDate: Juma, 08-Yan-2010, 04:00 | Message # 22
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЙИГИРМАНЧИ ХАДИС

Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши дедилар:

"Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам хеч качон бирор бир таомни айблаган эмаслар. Агар егилари келса ердилар, ёктирмасалар емасдилар".

(Бухорий ривоятлари)

Овкатланиш одобларидан яна бири шуки, таом устида унинг айбларини айтишдан сакланиш лозим. Негаки, бу иш биринчидан, Аллохнинг неъматига ношукурлик саналади. Иккинчидан, шу овкатни тайёрлаган одамнинг мехнатини менсимаслик хисобланади. Нима бўлганда хам инсон таом устида ўзини хар-хил сўзлардан тийиб туриши суннатдир.

Маълумки, инсонларнинг ризку насибаларини етказиб бериш учун Аллох ер юзида ва осмонда сон-саноксиз мавжудотларни яратган. Агар одамнинг ўзига колса бу нарсаларнинг биронтасини хам ўз кўли билан ясай олмасди. Айникса, инсон таомининг асоси хисобланган ўсимликлар ва хайвонот дунёси яратилмаганда одамзодга жуда кийин бўларди. Шуни тушунган инсон овкатнинг камчилигини кўрганда ўзини босади ва борига шукр, йўгига сабр килади.

Овкат устида унинг айбларини гапириб ўлтириш мутакаббир, баднафс ва маишатпараст кимсаларнинг одатларидир. Улар ўзларини бу дунёга гўёки факат яхши еб, яхши ичиш учунгина келгандек тутадилар. Шунинг учун уларнинг овкатлари ўз вактида тайёр бўлмаса, ёки кўнгилдагидек таом келтирилмаса, тутакиб кетадилар. Афтларини бужмайтириб, бурунларини жийириб оладилар. Баъзилар бундай пайтда хамма ёкни агдар-тўнтар килгудек бўлиб жанжал кўтарадилар. Бу хайвоний иллатдир. Мусулмонлар бундай ярамас одатлардан узок бўлишлари шарт.

Дунёнинг кўп ўлкаларида одамлар бир бурда нонга зор бўлиб хаёт кечирмокдалар. Агар инсон очарчилик холатига тушиб колгудек бўлса, у росаям кибрли бўлса хам, хеч канака овкатни айблаб ўтирмайди. Шўрми, тузсизми, аччикми, нордонми, демасдан еяверади. Камокхоналарда ўтирган айбсиз махбусларнинг ахволини ўйлаган одам хам ўз дастурхонидаги таомдан норози бўлишга уялади.

Агар таом масалан, тузи кам ё шўр бўлиб колган бўлса, овкат тайёрлаган одамнинг ўзи шундок хам хижолат тортиб турган бўлади. Шундай пайтда уни хамманинг олдида уялтириб, маломат килиб юбориш яхши иш эмас.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Овкат устида инсон ўзини нихоятда одоб билан тутиши лозим. Одамнинг олдига кандай овкат келтирилмасин, модомики у халол таом экан, шунга рози бўлиб каноат килиш, шу инсоннинг Аллох берган неъматга шукур килувчи банда эканидан далолатдир.

2. Ота-оналар ва тарбиячилар ўз фарзандлари ва шогирдларига, айникса киз болаларга овкат пиширишни яхшилаб ўргатишлари керак. Овкат тайёрлашда бирор камчилик юз бериб колса, овкатланиб бўлингандан сўнг ота-она ёки устоз шу таомни тайёрлаган фарзанд ёки шогирдга унинг хатосини чиройли килиб тушунтириши ўринли бўлади. Ёшларнинг хатоларини ўз ўрнида мулойимлик билан тузатиш ва уларга тўгри иш килишни ўргатиш катталарнинг вазифаларидир.

 
RiderDate: Chorshanba, 13-Yan-2010, 05:41 | Message # 23
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЙИГИРМА БИРИНЧИ ХАДИС
Ал-Агарр бин Ясор ал-Музаний разияллоху анхудан ривоят килинади. У киши дедилар: Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар:

"Эй инсонлар, Аллохга тавба килинглар ва ундан гунохларингизни кечиришини сўранглар, мен хам бир кунда 100 марта тавба киламан".

(Муслим ривоятлари)

Одам боласи борки, у хато ва гунохдан холи эмас. Хатто Одам отамиз билан Хавво онамиз хам билмасдан гунох иш килиб кўйишган. Бирок яхши одамлар шундай бўладиларки, улар хатоларини тушуниб етадилар ва дархол тавба килиб Аллохдан кечирим сўрайдилар. Агар бандаси чин дилдан тавба килса, Аллох албатта уни кечиради. Одам ато билан момо Хавво жаннатда юрган пайтларида Аллох еманглар деган мевадан еб кўйишди. Шундан сўнг у ердан чикариб юборилишди. Кейин улар хато килганликларини билиб, Аллохга йиглаб тавбалар килишди. Аллох уларнинг гунохларини кечирди.

Одам отамизни тўгри йўлдан оздиришга уринган шайтон сиз билан биз фарзандларни хам доимо гунох ишлар килишга буюриб туради. Баъзи ёшлар шайтоннинг сўзига кириб ёмон ишларни килиб кўядилар. Ёки ибодатларини чала-чулпа килиб бажрадилар. Намоз, рўзаларини чиройли адо этмайдилар. Илм ўкишда хам дангасалик киладилар. Ота-оналари ва устозлари олдида беодоблик килиб, уларни норози киладилар. Атрофдагиларни хурмат килмай кўядилар. Буларнинг хамммаси гунох ишлардир. Яна бир кўшимча шуки, юкорида айтилган ишлар озми-кўпми, хамма одамларда содир бўлади. Аммо баъзиларнинг гунохи кўпрок, баъзиларники камрок бўлади. Шунинг учун Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам иймон келтирган кишиларнинг хаммаларини Аллохга тавба килишга буюрганлар. Бошкаларга ўрнак бўлиш учун ўзлари хам кунига юз мартадан истигфор айтганлар. Аслида Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам барча каттаю кичик гунохлардан покиза киши бўлганлар. У зотни Аллох хар кандай камчиликдан холи килиб яратган. Бирок у инсон шундай камтар одам бўлганларки, аслида ўзларининг хеч бир гунохлари бўлмаса-да, бошка гунохкор умматларини тавба килишга ўргатиш учун ўзлари хам тавба килар эдилар.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Аллохга истигфор айтиш, тавба килиш хар бир мусулмонга вожибдир. Чунки инсон ўзи сезмаган холда хам гунохлар килиб кўяди. Менинг гунохим йўк дейишга хеч кимнинг хакки йўк. Ким шундай деса, у мутакаббир одам саналади ва шу гапининг ўзи катта гунох хисобланади. Тавба килмаган одам дўзахга тушади, наувзу биллох.

2. Тавба килиш инсонга ўзининг заиф ва ожиз эканини эслатиб туради. Хар куни тавба килиб юрувчи одам камтар бўлади. У ўзининг камчиликларини тузатишга доимо харакат килади. Гунох ишлардан сакланади. Гунох ишлардан сакланмайдиган одамнинг тавбаси кабул килинмайди.

3. Аллохга чин дилдан тавба киладиган киши одамларнинг олдидаги хатоларини хам осонлик билан тан олади. Атрофдагиларнинг дилини огритган бўлса, дарров узр сўраб, уларнинг кўнгилларини хурсанд килишга харакат килади. Тавба килишни билмайдиган киши одамлар олдидаги камчилик-хатоларини хам тан олгиси келмайди. Бировдан кечирим сўрашга бўйни ёр бермайди. Чунки унинг шайтони бунга йўл кўймайди. Бу кибрли инсондир.

4. Доим истигфор айтиб юриш одамнинг дунёвий ишлари яхшиланишига, ризкининг кўпайишига сабаб бўлади.

 
RiderDate: Chorshanba, 13-Yan-2010, 05:45 | Message # 24
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЙИГИРМА ИККИНЧИ ХАДИС

Ибн Масъуд разияллоху анхудан ривоят килинади. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бундай деб айтар эдилар:

"Эй Аллохим, мен Сендан хидоят, такво, поклик ва бойлик сўрайман".

(Муслим ривоятлари)

Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўз умматларини доимо Аллох билан богланиб туришга, Ундан хожатларини сўраб дуо килишга буюрардилар. Чунки дунёда Аллохнинг хохиши ва рухсатисиз хеч бир иш амалга ошмайди. Хох дунёвий бўлсин, хох ухровий бўлсин, хамма ишларимизни юриштириб берадиган ёлгиз Аллохнинг Ўзи. Шундок бўлгандан кейин ишларимизнинг ривожини нима учун Ундан сўрамаслигимиз керак? Демак, хамма ишда Аллохга ёлвориб, Ундан мадад-ёрдам сўрашимиз биз мусулмонлар учун фарздир.

Аллохга илтижо килганимизда кандай дуо килишмиз керак, Ундан кўпрок нималарни сўрашимиз лозим? Буларни бизга Пайгамбар алайхиссалом ўргатганлар. Аслида Аллохдан нимаики яхшилик истасак ўшани сўрасак бўлаверади. Бирок хар бир ишнинг ўзига яраша коидаси бўлганидек, дуо килишда хам бир канча одоб ва шартлар бор. Улардан бири шуки, Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам сўраган нарсаларни сўраш, у киши ўкиган дуоларни ўкиш жуда хам фойдалидир. Чунки у зот инсон учун энг зарур нарса нима эканини биздан кўра яхширок билардилар.

Пайгамбаримиз Аллохдан энг аввал хидоятни сўрардилар. Чунки хидоят бу тўгри йўлдир, иймондир. Инсон агар хидоят топмаса, дунёдаги хамма яхшиликни кўлга киритса хам бахтсиз одам бўлиб колаверади. Аммо хидоят-иймон бахтига муяссар бўлган одам барча яхшиликнинг бошини топган бўлади. Такво Аллохдан кўркишдир. Аллохдан кўрккан одам хеч качон ёмон ишга кўл урмайди. Аллохдан кўркмаган одам мусулмонман деб туриб нотўгри ишларни килиб юраверади.

Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу дуоларида сўраган поклик ва бойликнинг маънолари жуда хам кенг. Поклик, деганда энг аввал калбни покиза саклаш ва факат яхши ниятлар билан яшаш тушунилади. Шу билан бирга текинхўрлик ва таъмагирликдан сакланиш, бировнинг хаккидан кўркиш покликнинг шартларидандир. Ўзганинг нарсасини рухсатсиз ишлатишдан тийилиш, уни омонат саклаш хам покиза инсонларнинг сифатларидан. Бойлик хам Ислом назарида энг биринчи навбатда калб бойлигидир. Бойлиги калбида бўлган одамни кўзи тўк одам дейилади. У Аллох ато килган ризкка рози бўлган, каноатни ўзига одат килган одамдир. Бундай инсон халол мехнат килиб топаётган пули оз бўлса хам сабр килади. Аллохдан бандаларга мухтож бўлиб колмайдиган даражадаги бойликни сўрайди.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Инсон Аллохдан доимо хидоят ва таквони сўраб турмаса у хаётда тўгри йўлдан адашиб кетиши мумкин.

2. Поклик ва бойлик хам зохирий, хам маънавий маъноларга эга бўлиб, мусулмончиликда хар иккисига алохида ахамият каратилади. Бирок маънавий покизалик ва маънавий бойлик биринчи ўринда туради.

 
RiderDate: Chorshanba, 13-Yan-2010, 05:48 | Message # 25
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЙИГИРМА УЧИНЧИ ХАДИС

Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

"Мунофикнинг аломати учта: гапирса ёлгон гапиради, ваъда килса ваъдасига хилоф иш тутади, унга омонат топширилса, хиёнат килади".

(Муттафакун алайх)

Одам дунё ва охиратда яхшиликка эришмоги учун Аллохга иймон келтириши лозим. Ислом коидаларига мувофик иймон келтирмаса, у кофир бўлиб колади. Агар одамларнинг кўзида иймон келтирдим, десаю, аслида дилида иймон келтирмаган бўлса, уни мунофик дейилади. Мунофик ўзини ёлгондан мусулмон килиб кўрсатиб юради. Унинг жойи дўзахнинг энг чукур ерида бўлади. Мунофик кофирдан хам ёмон. Мунофик одам ўзининг ёвуз ниятларини ичида яшириб юрганлиги учун уни бошкалар дарров билиб ололмайдилар. Шундай килиб у мусулмонларга катта зарарлар етказади. Шунинг учун Пайгамбаримиз мунофикнинг учта аломатини айтиб бердилар. Ушбу аломатларга караб туриб одамлар мунофиклардан эхтиёт бўладилар ва ўзлари хам билмасдан ўшаларга кўшилиб колишдан сакланадилар.

Мунофикнинг биринчи аломати шуки, у доимо ёлгон гапиради. Ёлгончилик эса жуда хам катта гунохдир. Бундай гунохни килаётган одамни кўрганда мусулмонлар насихат килишлари, уни чиройли сўзлар билан тўгри йўлга чакиришлари керак. Болалар ёшлик пайтларидан бошлаб рост гапиришга ўрганишлари лозим. Инсон хатто ўзининг зарарига бўлса хам тўгри сўзни гапириши керак.

Ваъда килиб уни бажармасдан юриш хам ёмон килик. Иймони йўк одамлар шундай иш киладилар. Аммо баъзан мусулмон одам хам билмасдан ёки эсидан чикариб ваъдасига хилоф иш килиб кўяди. Бундай вактда дарров Аллохга тавба килиб олиш ва одамлардан кечирим сўраш керак.

Омонатга хиёнат килиш хам мунофик ва кофирларнинг одатлари бўлиб, бу жуда катта жиноятдир. Бундай иш киладиган кишилар сабабли одамларнинг дини ва дунёсига катта зиёнлар етади. Омонатга хиёнат килган одам бу дунёда хам Охиратда хам каттик жазога лойикдир.

Пайгамбар алайхиссалом иймон инсоннинг калбидан худди хамирдан кил сугурилгандек сугурилиб чикиб кетиши мумкин, деб айтганлар. Мунофиклик шундай ёмон касалликки, баъзи одамлар ўзларининг шундай касалга чалинганларини билмай юраверадилар. Ўзлари сезмасдан диндан чикиб коладилар. Баъзилар эса ким мунофигу ким мўмин эканини ажрата олмай кўпгина зарарларга дучор бўладилар.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Одам бирор кишининг олдида камчиликка йўл кўйиб кўйган бўлса уни яширишга уринмаслиги керак. Чунки бунакада у ёлгон гапиришга мажбур бўлади ва баттар гунохга ботади. Бундай пайтда тўппа-тўгрисини айтиб, кечирим сўраш иймонли одамнинг иши.

2. Хиёнатнинг тури хар-хил бўлади. Баъзи одам бировнинг озрок хакки ёки мулкига рўбарў келиб колса, уни унча хам эхтиёт килмайди. Озгина-ку, хеч нарса килмас, деб ўйлайди. Бу хатодир.

3. Хар бир одам менда мунофиклик йўкмикин ишкилиб, деб ўзини-ўзи текшириб юриши керак.
 
RiderDate: Chorshanba, 13-Yan-2010, 05:51 | Message # 26
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ ХАДИС

Абдуллох ибн Амр ибн ал-Ос разияллоху анхумодан ривоят килинади. У киши Пайгамбар алайхиссаломдан ривоят киладилар. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

"Гунохи кабиралар куйидагилардир: Аллохга ширк келтириш, ота-онага ок бўлиш, бирор жонни ўлдириш ва ёлгон касам ичиш".

(Бухорий ривоятлари)

Инсонлар бу дунёда хам у дунёда хам Аллохнинг азобидан саломат бўлишлари учун гунох ишлардан сакланишлари лозим. Шунинг учун хам Пайгамбар алайхиссалом умматларига кайси ишларнинг гунох эканлигини билдириб турардилар ва ўша нарсалардан узок бўлишга буюрар эдилар.

Энг ёмон гунох Аллохга ширк келтириш, Унга бирор нарсани тенглаштиришдир. Аллохга ибодат килишнинг ўрнига бошка нарсага сигинишни ширк дейилади. Бундай одам тезда тавба килиб, иймон келтирмаса Аллох уни хечам кечирмайди. У одам бу дунёда бахтсиз, Охиратда дўзахий бўлади. У абадий азобда колади. Наувзу биллох.

Ота-онага ок бўлиш - уларни каттик хафа килиб кўйиш, дегани. Бундай бола хам агар тезда Аллохга йиглаб тавбалар килмаса, ота-онасидан кечиримлар сўраб уларнинг кўнгилларини олмаса, ўзига жуда кийин бўлади. Ота-онасини хафа килганлар бу дунёда яхши хаёт кечира олмайдилар. Киёматда эса каттик азобларга колиб кетадилар. Ота-онани норози килишни Пайгамбаримиз Аллохга ширк келтириш ва одам ўлдириш каби гунохлар билан бир каторга кўйиб зикр килганлари хам бу ишнинг канчалик ёмонлигини англатади.

Бирор жонни ўлдириш деганда кенг маънолар бор. Бу хадисдан энг аввало одам ўлдиришнинг катта гунох экани маълум бўлади. Шу билан бир каторда бошка жониворларни хам сабабсиз ўлдириш гунох саналади.

Ёлгон касам ичиш ёмон максадларни ният килган, дили бузук кишиларда бўлади. Аслида керакли ўринларда факат Аллох номи билан касам ичиш динда бор нарса. Бунинг турлари кўп бўлиб, масалан, инсон ўзининг хаклигини исботлаш учун баъзан касам ичишга мажбур бўлиб колади. Аммо агар у аслида нохак бўлса-ю, ўзини окламокчи бўлиб ёлгондан касам ичаётган бўлса, бунинг гунохи жуда хам ёмондир. Чунки у бу иши билан ёлгонни рост деб даъво килган бўлади ва одамларни ўзининг сўзига ишонтириш максадида Аллохни гувох килиб келтирган бўлади. Кимки Аллохни ёлгон ишга гувох килса каттик гунохга ботади. Ёлгондан касам ичиш натижасида кўп одамлар алданиб, адашиб кетадилар. Одамларни алдаш уларни ўлдириш каби ёмон ишдир.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Гунохлар катта ва кичикка бўлинади. Катта гунохларнинг жазоси хам каттикрок бўлади. Кичкина гунохлар йигилиб катта гунохга айланади. Инсон хар кандай гунохга хам албатта тавба килиши лозим.

2. Гунохи кабираларнинг (катта гунохлар) тури жуда кўп бўлиб, улар бошка хадисларда айтилган. Елкасида гунохи кабираси бор одам жаннатга киролмайди. Шунинг учун у тезрок тавба килишга шошилиши керак.
 
RiderDate: Chorshanba, 13-Yan-2010, 05:54 | Message # 27
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ХАДИС
Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. Пайгамбар алайхиссалом айтдилар:

"Кайси бир банда иккинчи бир банданинг айбини яширар экан, Киёмат куни Аллох унинг хам айбини албатта яширади".

(Муслим ривоятлари)

Мусулмонларнинг ютукларини кўрганда худди ўзи ютукка эришгандек кувониш, уларнинг камчилик ва айбларини учратганда гўё ўзининг айби очилиб колгандек озор чекиш иймон аломатидир.

Афсуски, баъзи кишилар бировнинг айбини кўриб ёки эшитиб колсалар, хурсанд бўлгандек дарров кулиб кўядилар. Одамларнинг хато-камчиликларини хамма жойда гапириб юришни яхши кўрадилар. Бу - иймоннинг кучсизлигидан келиб чикадиган иллат. Аслида хар бир мусулмон ўзини бошка мусулмонлар билан бир тану бир жон деб тасавввур килиши керак ва уларнинг камчиликларини ўзининг камчилигидек кабул килиб, уларни яширишга уриниши лозим. Маълукми, хеч бир аклли одам бошкаларнинг олдида ўз айбини ошкор килиб, ўзини ўзи шарманда килишни хохламайди. Аксинча ўзининг хато ва нуксонларини яширишга уринади. Шунингдек, яхши одам хам бошкаларнинг айбини бамисоли ўзиникидек хисоблаб яширади ва агар ўша камчиликни тузатишнинг иложи бўлса, охисталик билан тузатишга харакат килади.

Баъзан мусулмон одам бошка бир мусулмоннинг камчилигини тўгрилашга ўзининг кучи етмаса, бу хакда айтиши мумкин бўлган одамларга, масалан ота-она, устоз ёки бошликка билдириши керак бўлади. Аммо бу тўгрида хамманинг олдида гапириш яхши эмас. Агар кимки бу хадисга амал килмасдан бировнинг айбини унга-бунга гапириб юрадиган бўлса, бундай одам бошкаларни ўзига душман килиб олади. Шундан кейин бу инсоннинг ўзи хакида хам айрим кишилар ёмон сўзларни гапира бошлайдилар. Окибатда одамлар ўртасида фитна ва игволар таркайди.

Уят нималигини билмасдан бир-бирларининг айбларини очиб ташлайверадиган кимсаларни Аллох бу дунёда хам, Киёмат кунида хам шарманда килади. Наувзу биллох. Шунинг учун мусулмонлар ораларидаги камчиликларини тор доирада тузатиб олишлари керак. Агар айбу нуксонларни бутунлай бартараф килишнинг иложи бўлмаса, унда ахвол яхшиланиб кетгунича сабр килиш лозим. Шунда уларнинг хаётлари хам мазмунли ўтади. Охиратлари обод бўлади. Инсонлар бир-бирларининг айбларини шу дунёда сабр билан бекитиб ўта олсалар, Аллох уларнинг айбларини у дунёда хам яширади.

Бу хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Расувлуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хар бир сўзларида катта хикматлар бор. Унга амал килганлар икки дунёнинг яхшиликларига эришадилар.

2. Бировнинг камчилигини кўрганда аввало бу хакда ўша одамнинг ўзи билан гаплашиб, уни биргалашиб тузатишга харакат килиш лозим.

3. Бошкаларга зарар етказаётган, насихат кор килмайдиган кофир, мунофик ва ярамас кишиларнинг айбу кусурлари хакида иложини килганлар ошкора гапираверадилар. Акс холда, одамлар билмасдан уларнинг ёмонликларига дучор бўлиб колишлари мумкин.

 
ShohruhbekDate: Shanba, 15-Dek-2012, 18:57 | Message # 28
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1247
Status:
OLLOH ROZI BO'LSIN KATTA RAHMAT

 
DURDONDate: Shanba, 07-Dek-2013, 01:14 | Message # 29
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
الْغَضَبُ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَالشَّيطَانُ خُلِقَ مِنَ النَّارِ، وَالْمَاءُ يُطْفِئُ النَّارَ، فَإِذَا غَضِبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَغْتَسِلْ. (رواه أبو نعيم عن معاوية)

Ғазабланиш шайтондандир. Шайтон эса оловдан халқ қилинган. Оловни сув ўчиради. Агар сизлардан бирингиз ғазаб қиладиган бўлса ювинсин


 
DURDONDate: Juma, 20-Dek-2013, 21:42 | Message # 30
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Жобирдан разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Соибнинг ҳузурига кириб:
"Эй Умму Соиб, сенга нима бўлдики, титраяпсан?" деганларида, Умма Соиб: "Иситма сабабли титраяпман. Оллоҳ бу иситманинг баракасини кетказсин", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Иситма касаллигини сўкманглар. Чунки босқон темир зангини кетказганидек, иситма ҳам одам болаларининг хатосини кетказади",дедилар.

(Имом Муслим ривояти).


 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Хадислар хазинасидан
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: