• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Китоб ва суннатдан дуолар
SANJAR80Date: Payshanba, 16-Iyul-2009, 19:37 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Азиз ўкувчи, сизга ушбу рукнимизда Саид ибн Али ибн Вахф ал-Кахтонийнинг «Зикр, дуо ва китоб хамда суннатдан дам солиб – ўкиб даволаш» номли китобининг «Зикрлар» бобидан мухтасар этилган дуолар мажмуасини такдим этамиз.

1 – Бизга ўлдиргандан сўнг (яна) хаёт берган Аллохга хамд бўлсин. Кайтишлик унгадир! (Бухорий ва Муслим ривояти).

2 – «Аллохдан ўзга илох йўк. У ёлгиз, шериксиз (Зот)дир. Мулк хам, хамд хам Уники ва У барча нарсага кодирдир. Аллох покдир. Хамд Аллохгадир. Аллохдан ўзга хеч бир илох йўк. Аллох улугдир. Куч хам, кудрат хам ёлгиз, Олий ва Улуг Аллох (мадади) биландир. Парвардигоро, мени магфират килгин».

Ким шундай деса, магфират килинади. Дуо килса, ижобат бўлади. Агар туриб тахорат олиб намоз ўкиса, намози кабул бўлади. (Бухорий ва Ибн Можа ривояти).

3 - Менинг жисмимга соглик ато этган, менга рухимни кайтарган ва Ўз зикрига изн берган Аллохга хамд бўлсин. (Термизий ривояти).

4 - Осмонлар ва ернинг яралишида хамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида акл эгалари учун (бир яратувчи ва бошкариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубхасиздир. Улар турганда хам, ўтирганда хам, ётганда хам Аллохни эслайдилар хамда осмонлар ва ернинг яралиши хакида тафаккур килиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлик)ни бехуда яратганинг йўк! Сен (бехуда бирон иш килиш айбидан) поксан. Ўзинг бизни жаханнам азобидан асрагин. Парвардигоро, албатта Сен кимни жаханнамга киритсанг, мухаккак уни расво килурсан ва бундай золимлар учун хеч кандай ёрдамчи йўкдир. Парвардигоро, албатта биз «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!», - деб иймонга чорлаган жарчи (Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг) нидоларини эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, Бизнинг гунохларимизни магфират кил, килган ёмонликларимизни (сахифа амалимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! Парвардигоро, бизларга пагамбарларинг оркали ваъда килган нарсаларингни ато кил ва бизларни киёмат кунида расво килмагил! Албатта Сен ваъдангга хилоф килмагайсан». Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат килиб, (деди:) «Албатта Мен сиз-лардан бирон амал килувчи эркак ё аёлнинг амалини зое килмайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсиз. (Яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, ватанларидан хижрат килган, диёрларидан кувилган, Менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (Менинг йўлимда) жанг килиб, катл этилган зотларнинг килган гунохларини ўчиргайман ва уларни Аллох хузуридан савоб - мукофот килиб, тагларидан дарёлар окиб турадиган богларга киритурман. Ва энг гўзал савоб - мукофот Аллохнинг хузуридадир». Сизни кофирларнинг шахарларда кезишлари алдаб кўймасин. (Бу елиб югуриш, голибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаханнам бўлгай! Накадар ёмон жой у! Аммо Парвардигорларидан кўрккан зотлар учун Аллох хузуридан зиёфат бўлмиш - тагларидан дарёлар окиб тургувчи боглар бордирки, улар бу богларда абадий колажаклар. Яхшилар учун Аллох хузуридаги нарса (яъни, савоб-ажр кофирларнинг муваккат кайф-сафоларидан) афзалрокдир. Албатта ахли китоб ичида Аллохга хамда сизларга нозил килинган ва ўзларига нозил килинган нарсаларга иймон келтиручи, Оллохга итоат килиб бош эгувчи, Аллохнинг оятларини озгина кийматга сотиб юбормайдиган зотлар хам бор эканлиги аник равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари хузуридан ажру савоб бордир. Албатта Аллох тезда хисоб-китоб килгувчи зотдир. Эй мўминлар, сабр килингиз ва сабру-токат килишда (кофирлардан) устун бўлингиз хамда доимо (кураш-жиход учун белингиз боглик холда) хозир бўлиб турингиз! Ва Аллохдан кўркингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар. (Оли Имрон: 190-200).


 
MASTERDate: Payshanba, 16-Iyul-2009, 23:27 | Message # 2
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7295
Status:
SANJAR80, Rahmat Olloh rozi bo'lsin
 
SANJAR80Date: Payshanba, 16-Iyul-2009, 23:34 | Message # 3
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Quote (Web_Master)
SANJAR80, Rahmat Olloh rozi bo'lsin

Arzimaydi biggrin


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: