• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Yetmish ming farishtani bandaga vakil bo'lishi
Yetmish ming farishtani bandaga vakil bo'lishi
DURDONDate: Juma, 22-Noya-2013, 00:03 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Маъқал ибн Ясардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимки тонг чоғида уч марта «Аъузу биллаҳис-самийъул алийм минаш шайтонир рожийм» деса ва «Ҳашр» сурасининг уч оятини ўқиса, Аллоҳ таоло саловот айтадиган етмиш минг фариштани унга вакил қилиб қўяди. Агар ўша куни вафот этса, шаҳид кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади», деб марҳамат қилганлар.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

22. У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.
23. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У – Малик, У – Қуддус, У – Салом, У – Мўмин, У – Муҳаймин, У – Азиз, У – Жаббор, У – Мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан покдир.
24. У Аллоҳ Холиқ, Бариъу, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этарлар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир.


 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Yetmish ming farishtani bandaga vakil bo'lishi
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: