• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Саҳиҳ Қисса Ҳадислар
Саҳиҳ Қисса Ҳадислар
DURDONDate: Dushanba, 02-Sen-2013, 01:12 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Биринчи қисса [Саҳиҳ Қисса Ҳадислар]

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: » Уч киши йўлда кетар экан,устиларига қуйиб кетган жаладан тоғдаги бир ғорга беркинишибди.Тўсатдан тоғдан катта бир харсанг думалаб тушиб,ғорнинг оғзини беркитиб қўйибди.Шунда уччовлон бир-бирига : «Келинглар, Аллоҳ учун қилган солиҳ амалимизни эслаб,Аллоҳга дуо қилайлик, шоядки бошимиздаги бу мусибатдан халос қилса»,- дейишди.
Бирлари дуога юзланиб:

» Эй Аллоҳим,менинг қария ота-онам билан ёш гўдак фарзандларим бор эди.Чўпонлик қилиб уларни боқар эдим.Кечки пайт қайтиб, сутни соғиб аввало ота-онамга ичирар,сўнг болаларимга берар эдим.Кунларнинг бирида қоронғи тушгунга қадар кечикиб қолиб келсам,ота-онам ухлаб қолишган экан.Одатимдек сутни соғиб келдиму,уларни уйқусини бузгим келмай,улардан олдин болаларимга ҳам бергим келмай бошларида сутни кўтариб туриб қолдим.Болаларим эса оёқларим остида йиғлаган,додлаган ҳолда тонг отдиришди.Аллоҳим, шу ишимни сени розилигинг учун қилганимни билсанг,устимиздаги манабу тошни осмонни кўроладиган миқдорда очгин, » дея дуо қилган эди,тош сурилиб осмонни кўришди.
Иккинчилари дуо қилди:

» Эй Аллоҳим,амакимнинг бир қизи бўлиб,унга эр йигит аёлни севиши мумкин бўлган энг қаттиқ муҳаббатда ишқим бор эди.Унга яқинлик қилишни таклиф қилсам,юз дийнор берсамгина бунга кўнишини билдирди.Роса ҳаракат қилиб,шунча пулни йиғиб, унга бериб,оёқлари орасига ўтирган эдим ҳамки, менга қараб: « » Эй Аллоҳнинг қули,Аллоҳдан тақво қилгин,мухрни ҳалол ҳаққи ила бузгин»,деган эди,ўрнимдан туриб кеттим. Аллоҳим,шу ишимни сени розилигинг учун қилганимни билсанг,манабу тошни очгин», дея дуо қилди,тош яна озгина сурилди.
Учинчилари дуога юзланди:

» Эй Аллоҳим,мен бир идиш гуруч эвазига мардикор ишлатган эдим.Ишни тугатгач, «хаққимни бер»,деди.Гуручни берсам,ёқтирмай ташлаб кетди.Ўша гуручни экиб-экиб бир пода қорамолу,унга қарайдиган чўпон-қуллар жамладим.Бир куни мардикор қайтиб келиб:»Аллоҳдан тақво қил,олмай кетган хаққимни қайтар»,деди.Мен унга :» Ҳўв анави қорамол подасини чўпонлари билан бирга олиб кетавер»,десам, у:»Аллоҳдан тақво қил,мени мазах қилма»,деди. Мен:» Сени мазах қилмадим,буларни ол (буларни ҳаммаси сеники),дедим,у ҳаммасини олиб кетди.Аллоҳим,шу ишимни сени розилигинг учун қилганимни билсанг,манабу тошни қолганини ҳам очгин», дея дуо қилган эди,Аллоҳ уларни халос қилган экан.»

Бошқа ривоятда:» ғордан чиқиб,йўлларига равона бўлишган экан.»


Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.


 
DURDONDate: Dushanba, 02-Sen-2013, 01:14 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Иккинчи қисса [Саҳиҳ Қисса Ҳадислар]

АбуСаид ал-Худрий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: -»Сизлардан аввал ўтган қавмлардан бирида тўқсон тўққиз инсонни қатл қилган бир одам бўлган .Бир кун келиб у тавба қилмоқчи бўлиб, ер юзидаги энг олим инсон қаерда,деб сўраса,унга бир роҳибни кўрсатишади.Роҳибни ҳузурига келиб,унга : «Мен тўқсон тўққиз инсонни ўлдирганман,энди менга тавба борми?»,деб сўраганда,Роҳиб унга: «Йўқ,тавба йўқ сенга» ,деса,уни ҳам қатл қилиб,саноқни юзтага етказади.Энди, яна бир бошқа олим бормикин,дея суриштирса,унга бир олимни айтишади.Олимнинг ҳузурига келиб,ўзини юз инсонни ҳаётига зомин бўлганини,энди тавба қилса,тавба бўладими,шуни билмоқчилигини айтади.Олим унга: «Албатта тавба бор.Сен тавба қилсанг,ким ҳам сендан тавбани тўса оларди?!.Сен фалон ерга борсанг, у ерда якка Аллоҳ таъалога ибодат қиладиган инсонлар яшайди,ўшалар билан Аллоҳга ибодат қил.Юртингга эса қайтиб бормагин,чунки у ер ёмонлик еридир» , дейди.У ўша заҳоти йўлга тушиб,йўлни ярмига етганида ажали етади.Уни жонини олишга келган азоб фаришталари билан раҳмат фаришталари тортишиб кетишиб,Раҳмат фаришталари: «Бу инсон тавба қилиб, Аллоҳга қалби ила талпиниб келди» ,десалар,азоб фаришталари » У ҳеч қачон яхшилик қилган эмас» ,деб жавоб қилишади.Шу онда уларни олдига одам қиёфасида бир фаришта келади.Тортишаётган фаришталар уни ўзларига хакам қилиб,ишни хал қилиб беришини сўрашса, у : «Икки қишлоқ орасини ўлчанг,қайсисига яқин бўлса,ўша ер аҳлидан,деб хукм қилинади» ,дейди.Фаришталар икки ерни орасини ўлчашса,у ўзи кўзлаб йўлга чиққан солиҳлар ерига яқин экан.Шу сабаб уни жонини раҳмат фаришталар олиб кетишади.»


Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.


 
DURDONDate: Payshanba, 05-Sen-2013, 02:49 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
учинчи қисса [Саҳиҳ Қисса Ҳадислар]

Суҳайб ар-Румий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Сизлардан аввал ўтган қавмларда бир подшоҳ бўлиб,унинг бир сеҳргари бўлган экан.Сеҳргар кексайиб қолгач подшоҳга дебди : «Мен энди қаридим,менга бир ўспиринни берсангиз,унга сеҳрни ўргатсам» .Подшоҳ унга таълим бериши учун бир ўспирин болани жўнатибди.Ўспирин сеҳргарнинг уйига қатнаш асносида,йўлда бир роҳибни кўриб қолибди,олдига ўтириб,гапларига қулоқ тутса,гаплари уни жуда ажаблантирибди.Энди ҳар сафар сеҳргарни ҳузурига боришида роҳибни олдига кирадиган,у билан ўтириб,кейин сеҳргарни олдига борадиган бўлибди.Сеҳргар уни кечиккани учун калтакласа,ўспирин буни роҳибга шикоят қилибди.Роҳиб унга: «Агар сеҳргардан қўрқсанг,унга оиламдагилар ушлаб қолишди,дегин.Агар оилангдагилардан қўрқсанг,сеҳргар ушлаб қолди,дегин» , дебди.Шу зайлда ўспирин анча вақт ўтказибди.Бир кун тўсатдан улкан бир ваҳший ҳайвон келиб,одамлар ташқарига чиқолмай қолибдилар.Буни билган ўспирин ўзига-ўзи: «Мана бугун сеҳргар афзалми,ё роҳиб афзалми- билиб оламан» ,дебдида,бир тошни олиб: «Эй Аллоҳим,агар роҳибнинг иши сенга сеҳргарнинг ишидан суюкли бўлса,шу ваҳшийни ўлдиргинки,одамлар чиқсинлар» ,деб тошни ваҳшийга қарата отибди.Тош ваҳшийга тегиб,уни ўлдирибди,одамлар ташқарига чиқибдилар.Ўспирин роҳибни ҳузурига келиб,бўлган воқеани сўзлаб берибди.Роҳиб унга: «Эй ўғилчам!!Сен бугун мендан афзал бўлдинг,сени шаънинг улуғ бўлганини кўрмоқдаман.Шундай экан,сен тез орада қаттиқ синовга учрашинг муқаррар.Сенга синов келганида,асло мени айтиб қўймагин» ,дебди.
Ўспирин энди туғма кўрлар,моховлар ва инсонлардаги бошқа касалликларга чалинганларини даволай бошлабди.Буни подшоҳнинг кўр бўлиб қолган бир доимий суҳбатдоши эшитиб қолиб,кўпдан-кўп қимматбаҳо ҳадияларни унга келтирибдида,унга: «Агар менга шифо топсанг мана шуларнинг барчаси сеники бўлади» ,дебди.Ўспирин эса: «Мен ҳеч кимни шифоламайман,шифони Аллоҳ таъалогина беради.Агар Аллоҳ таъалога иймон келтирсанг,Аллоҳга дуо қилиб сўрайман,албатта Аллоҳ сенга шифо беради» ,деб жавоб қилибди.У ҳам Аллоҳ таъалога иймон келтирган экан,Аллоҳ таъало унга ўша заҳоти шифо берибди.Шундан сўнг у подшоҳ ҳузурига келиб,одатидек уни ёнига ўтирибди.Подшоҳ ундан: «Ким сенга кўзларингни қайтарди?» ,деб сўраса,у : «Роббим!» , дея жавоб қилибди.Подшоҳ: «Сени мендан бошқа ҳам роббинг борми?! ,деса,у: «Менинг ҳам сенинг ҳам роббимиз Аллоҳдир» ,дебди.Шунда подшоҳ уни ушлаб азоблайверибди,азоблайверибди,ҳатто у оҳирида ўспиринни айтиб берибди.Ўспиринни келтиришибди,подшоҳ унга: «Эй болача!!Сеҳринг шу даражага етибдики,мана туғма кўрларни ҳам,моховларни ҳам тузатибсан.Яна фалон-фалон ишларни ҳам қилибсан!!» ,дебди.Ўспирин эса: «Мен ҳеч кимга шифо бермайман,шифони Аллоҳ таъалогина беради» ,дебди.Подшоҳ энди ўспиринни азобга тутибди,ҳатто у оҳирида роҳибни айтиб берибди.Тезда роҳибни келтирибдиларда,унга: «Дийнингдан қайт!!» ,дейилибди.У бундан бош тортибди.Шунда арра келтириб,роҳибнинг боши ўртасига қўйибдиларда,иккига ажратиб,бўлиб ташлабдилар.Сўнг подшоҳнинг доимий суҳбатдошини келтириб,унга ҳам: «Дийнингдан қайт!!» ,дейишса, у ҳам бундан бош тортибди.Уни ҳам боши ўртасига аррани қўйиб,иккига ажратиб,бўлиб ташлабдилар.Сўнг ўспиринни олиб келибдиларда,унга ҳам: «Дийнингдан қайт!!» ,дейишибди,у ҳам бунга кўнмабди.Шунда подшоҳ аёнларидан бир гуруҳига болани тутқазиб,уларга буюрибди: «Буни фалон-фалон тоққа обориб,тоғни учига олиб чиқинг.Тоғнинг энг юқорисига етканингизда,унга дийнидан қайтишни буюринг,қайтса қайтди,қайтмаса чўққидан пастга улоқтиринглар!!» .Аёнлар уни тоққа обориб,чўққига олиб чиқишибди.Шу онда бола дуо қилибди: «Эй Аллоҳим,ўзинг ҳоҳлаган нарсанг билан мени булардан ҳимоя қил» .Тоғ қаттиқ силкиниб,болачадан бошқа барчаси пастга қулаб кетибди.Ўспиринни ўзи юриб келганини кўрган подшоҳ ундан: «Сени олиб кетганларга нима бўлди?» ,деб сўраса,у : «Аллоҳ таъало мени улардан асраб қолди!» ,деб жавоб қилибди.Подшоҳ уни бошқа бир гуруҳ аёнларига тутқазиб,уларга: «Буни қайиққа солиб, денгизни ичига олиб борингларда унга дийнидан қайтишни буюринг,қайтса қайтди,қайтмаса денгизга отинглар!!» ,деб буйруқ берибди.Аёнлар уни денгизга олиб киришибдию,бола дуога юзланибди: «Эй Аллоҳим,ўзинг ҳоҳлаган нарсанг билан мени булардан ҳимоя қил».Бир лаҳзада қайиқ ағдарилиб,боладан бошқа барчалари сувга ғарқ бўлибди.Бола ўз оёқлари билан юриб яна подшоҳ ҳузурига келибди.Подшоҳ: «Сени олиб кетганларга нима бўлди?» ,деб сўраса,у : «Аллоҳ таъало мени улардан асраб қолди!» ,деб жавоб қилибди,-»Сенга айтадиган кўрсатмаларимни бажармагунингча мени ҳаргиз ўлдиролмайсан» .Подшоҳ: «Нима қилишим керак?» ,деб сўрабди.Бола: «Барча одамларни бир ялангликка йиғиб,мени дарахтга хочлайсан.Сўнг мени ўқдонимдан бир дона ўқ олиб,камонни ўртасига қўйиб: «Шу ўспиринни роббиси номи билан» ,деб ўқни отасан.Шуни қилсангина мени ўлдира оласан» ,дебди.Подшоҳ ҳам барча одамларни бир ялангликка йиғиб,ўспиринни дарахтга хочлаб,уни ўқдонидан бир дона ўқ олиб,камонни ўртасига қўйиб: «Шу ўспиринни роббиси номи билан» деб ўқни болага отибди.Ўқ боланинг чаккасига тегиб,бола қўлини ўша ерга қўйганича вафот қилибди.Буни кўрган одамлар: «Ўспириннинг роббиси Аллоҳга иймон келтирдик» ,дея бошлабдилар.Подшоҳга аёнлари келиб: «Сиз хавфсираган иш,қасамки,бошингизга келди-одамлар ҳаммаси иймон келтирдилар!!».

Подшоҳ кўчаларнинг бошларида улкан чоҳлар қазиб,ичига гулҳанлар ёқишни ва дийнидан воз кечмаганларни унда куйдиришни ёки «ўзингни ўтга ташла»,деб буюришга амр қилди.Аёнлар ҳудди шундай қилишди,ҳаттоки бир аёл гўдаги билан чоҳ олдига келдию,орқасига тисарилган эди,унга гўдак: «Эй онажоним,сабр қилинг,чунки сиз ҳақ устидасиз!!» , деди».


Имом Муслим ривоят қилганлар.


 
DURDONDate: Payshanba, 05-Sen-2013, 02:50 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
тўртинчи қисса [Саҳиҳ Қисса Ҳадислар]

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Пайғамбарлардан бирлари- барчаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин- ғазотга отланиб,қавмига амр қилибди: «Орангизда кимки уйланиб,аёлига яқинлик қилмоқни ирода қилгану,ҳали қўшилмаган бўлса, ва ё уй қургану,ҳали томини ёпмаган бўлса, ва ё совлиқ қўйми, бўғоз туями,сотиб олгану,болалашини кутиб турганингиз бўлса- мен билан бу ғазотга чиқмасин!!» .Шундай деб ул пайғамбар ғазотга чиқибдиларда, душманнинг қишлоғига аср намози пайтида ёки шунга яқин вақтда етиб келибдилар.Вақт тиғизлиги сабаб қуёшга қараб: «Сен ҳам ўз ишингга буюрилгандирсан,мен ҳам.Эй Аллоҳим, қуёшни биз учун тўхтатиб тургин» ,деб дуо қилибдилар.Аллоҳ таъало пайғамбарига ғалаба бергунича қуёш ҳам ботмай турибди.Сўнг ул пайғамбар ўлжа тушган ғаниматларни ҳаммасини бир жойга жамлабдилар.Ғаниматларни яшин келиб урибдию,лекин ёндирмабди.Буни кўрган пайғамбар қавмига: «Орангизда ўлжага ҳиёнат қилган бор,ҳар бир қабиладан биттадан киши менга келиб байъат қилсин» ,деб буюрибдилар.Шундай қилишса,бир кишининг қўли пайғамбарни қўлига ёпишибди.»Ҳиёнат сизларда экан,қабилангиз келиб менга байъат қилсин»,дедилар ўша кишига.Байъат қилишса,биттами, учтами эркакни қўли пайғамбарни қўлига ёпишибди.»Ҳиёнат қилинган ғанимат сизларда экан» ,десалар,сигирнинг бошича келадиган тиллони келтиришибди.Пайғамбар уни ҳам ғаниматга қўшган эканлар,яшин уриб,барчасини куйдириб ташлаган экан.

Биздан аввалги қавмларнинг бирортасига жангдан олинган ўлжалар ҳалол бўлмаган.Сўнг Аллоҳ таъало бизга ўлжаларни ҳалол қилди.Бизнинг заифлигимиз ва ожизлигимизни билиб,бизга ўлжаларни ҳалол қилди» .


Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.


 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Саҳиҳ Қисса Ҳадислар
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: