• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Qurondagi raqamlar
Qurondagi raqamlar
DURDONDate: Shanba, 08-Iyun-2013, 15:12 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Қуръондаги рақамлар

Қуръон Каримда:

114 сура;

6236 дан ортиқ оят;

30 пора;

Хар порада 2 тагача хизб деб аталган бўлим;

жами 60 хизб бордир.

1 – Куръон Каримдаги:

нукталар сони (такрибан) 1 015 030 та;

харфлар сони (такрибан) 323 670 та;

сўз (калима)лар сони: 77 934 та.

2 – хар бир сура «оят» деб аталган жумлалардан тузилган.

3 – куръон Карим сураларидан 86 таси «Маккий», 28 таси эса «Маданий» деб аталади.

4 – «Тавба» сурасидан бошка барча суралар басмала (Бисмиллахир рохманир рохийм) билан бошланади. Муборак «Намл» сурасида эса басмала икки марта зикр килинган.

5 – куръон Каримнинг 6 сураси 6 та пайғамбар исми билан аталган. Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад ва Нуҳ (уларга Аллоҳнинг салавоту саломлари ёғилсин!).

6 – Энг узун сура – «Бақара» сураси бўлиб, 286 ояти бўлса, энг кичик сура «Кавсар» сураси бўлиб, оятлари 3 тадир.

7 – Тавҳид сураси «Ихлос», басмалани назарга олмаганда, қаратқич келишиги бир мартагина истеъмол қилинган ягона сурадир.

8 – Қуръон Каримнинг нозил бўлиш эмас, ёзилиш тартибида муборак «ал-Ҳамду» сураси Қуръон Каримнинг биринчи, «Нос» сураси эса охирги сурадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнигг қалбига нозил бўлган илк сура «Алақ», охиргиси эса «Наср» сурасидир.

9 – «Аллоҳ» лафзи Қуръон Каримда 2707 марта, шундан 980 мартаси бош келишик, 592 мартаси тушум келишик ва 1135 таси қаратқич келишикда истеъмол қилинган.

10 – «وَليَتَلَطَّفْ» (Валияталаттоф) сўзи Қуръоннинг умумий сўзларининг тенг ярмида, «те» ҳарфи эса умумий ҳарфлрининг қоқ ўртасида зикр қилинган.

11 – Ҳар бир суранинг ўз номи бўлиб, айрим сураларнинг бирдан ошиқ номлари бор. Ҳатто, муборак «ал-Ҳамду» сурасининг йигирмадан ортиқ номи бор. Улардан баъзилари: Фотиҳа, Уммул-Китаб, Сабъул-Масааний, Канз, Ваафия, Каафия, Шаафия ва бошқалар.

12 – Баъзи суралар ўз номларини суралар аввалидаги қисқартирилган ҳарфлардан олган: Тоҳа, Ёсин, Сод ва Қоф каби.Маккий оят ва суралар ҳижратдан аввал Маккада, Маданий оят ва суралар эса ҳижратдан сўнгра Мадинада нозил бўлгандир. Айрим уламолар эса бу сураларнинг ҳижратга алоқаси бўлмай, нозил бўлган маконига таъаллуқли эканини қайд қилганлар.

13 – Энг қисқа оят «Ёсин» сурасидаги «Ёсин» бўлиб ... баъзилар: «ар-Раҳмон» сурасидаги «Мудҳаамматаан» ояти, дедилар ..., энг узун оятлар «Бақара» сурасининг икки юзинчи оятидан кейинги оятлардир.

14 – 29 та сура қисқартирилган ҳарфлар билан бошланади.

15 – 5 та сура «Алҳамду ли...» билан бошланади. Улар: «Фотиҳа», «Анъом», «Каҳф», «Сабаъ» ва «Фотир» сураларидир.

16 – 7 та сура Холиққа тасбиҳ айтиш – Уни поклаш: «Саббаҳа» – «юсаббиҳу» – «субҳона» билан бошланади. Улар: «Исроъ», «Аъло», «Тағобун», «Жумъа», «Софф», «Ҳашр» ва «Ҳадид» сураларидир.

17 – 3 та: «Аҳзоб», «Талоқ» ва «Таҳрим» суралари «Йаа Айюҳанн–набийю» жумласи билан бошланади.

18 – 3 та сура «Йаа айюҳаллазийна ааманув» жумласи билан бошланади. Улар: «Моида», «Ҳужурот» ва «Мумтаҳана» сураларидир.

19 – 5 та сура «Қул» сўзи билан бошланади. Улар: «Жин», «Ихлос», «Фалақ», «Нос» ва «Кофирун» сураларидир.

20 – 2 та сура «Йаа айюҳан-наас» жумласи билан бошланади. Улар: «Нисо» ва «Ҳаж» сураларидир.

21 – 4 та сура «Иннаа» сўзи билан бошланади. Улар: «Фатҳ», «Нуҳ», «Қадр» ва «Кавсар» сураларидир.

22 – 15 та сура қасам ичиш билан бошланади. Улар: «Зориёт», «Тур», «Нажм», «Мурсалаат», «Наазиъаат», «Буруж», «Ториқ», «Фажр», «Шамс», «Лайл», «Зуҳо», «Тийн», «Аадият», «Аср» ва «Сооффаат» сураларидир.

23 – Қуйидаги 15 сурада сажда ояти келган: «Аъроф», «Ҳа мим, фуссилат», «Ҳа мим, сажда», «Наҳл», «Марям», «Ҳаж» (бу сурада иккита сажда бор), «Намл», «Иншиқоқ», «Раъд», «Исроъ», «Фурқон», «Сод», «Ван-Нажм» ва «Алақ».


 
DURDONDate: Shanba, 08-Iyun-2013, 15:13 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
24 – Қуръон Каримнинг номлари

Қуръон Карим ўз ичида ўзи учун ўнлаб номларни зикр қилди: Фурқон, Китоб, Нур, Танзил, Калом, Ҳадис, Мавъиза, Ҳодий, Ҳақ, Баён, Мунир, Шифо, Азим, Карим, Мажид, Азиз, Неъмат, Раҳмат, Руҳ, Ҳабл (Арқон), Қасас (Қиссалар), Муҳаймин (Қамровчи), Ҳакам, Зикр, Сирож (Чироқ), Башир (Хушхабарчи), Назир (Огоҳлантирувчи), Тибён (Баён), Адл (Адолат), Мунодий (Дарғачи), Шофий (Шифо берувчи), Зикро (Эслатма) ва Ҳаким (Доно). Уламолар Қуръон Каримнинг бошқа номларини ҳам айтиб ўтдилар. Улар: Мезон (Тарози), Аҳсанул-Ҳадис (Энг Гўзал Сўз), ал-Китабул-Муташаабиҳ (Оятлари балоғат ва фасоҳатда бир-бирига ўхшаш Китоб), Масоний, Ҳаққул-Яқийн (Чин Ҳақиқат), Қоййим (Собит), Аблағул-Вуъъоз (Воъизларниг Энг Етуги).

Қуръон Карим қиссалари

Қуръон Карим 25 та пайғамбарнинг исмини тилга олиб, ибрат ва ўрнак олиш учун уларнинг қавмлари билан бўлиб ўтган қиссаларини баён қилди. Улар: Одам, Иброҳим, Исмоил, Илёс, Идрис, Айюб, Ийсо, Мусо, Нуҳ, Лут, Юсуф, Юнус, Яъқуб, Юшаъ, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб, Довуд, Яҳё, Закарийё, Зулкифл, Сулаймон, Ҳорун, Ваъдасига содиқ Исмоил ва Муҳаммад, Аллоҳ уларнинг барчасига салавот ва саломлар ёғдирсин.

Қуръон Карим Ўзини шундай тавсифлайди:

1 – «Бақара» сурасида:

ذَٰلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ

«Тақводорлар учун ҳидоятдир» (Бақара: 2).

2 – Иймон эгаларига башорат ва ҳидоят бўлган ҳолида, мозийдаги барча самовий китобларни тасдиқловчи:
قُلْ مَن كَانَ عَدُوًّا لِّجِبْرِيلَ فَإِنَّهُ نَزَّلَهُ عَلَىٰ قَلْبِكَ بِإِذْنِ اللَّهِ مُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَهُدًى وَبُشْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким Жаброилга душман бўлса, (У Аллоҳга душмандир). Зеро у (Жибрил) Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги китобларни тасдиқ этадиган ва мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни нозил қилди» (Бақара: 97).

3 – Одамлар учун баён қилгувчи ва тақводорлар учун ваъздир:

هَٰذَا بَيَانٌ لِّلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ

«Бу (Қуръон) одамлар учун тўғри йўлни баён қилгувчи ва тақво эгалари учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир» (Оли Имрон: 138).



 
DURDONDate: Shanba, 08-Iyun-2013, 15:14 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
4 – Одамларни зулматдан нурга чиқарувчи:

طه ، مَا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْقُرْآنَ لِتَشْقَىٰ ، إِلَّا تَذْكِرَةً لِّمَن يَخْشَىٰ

«То, Ҳа. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишингиз учун эмас, Балки (Аллоҳдан) қўрқадиган кишиларга панд-насиҳат бўлсин учун нозил қилдик» (Тоҳа: 1 – 3).Шунингдек, «Қалам» сурасининг охирги ояти ҳам бунинг далилидир.

6 – Сўзларнинг энг гўзали ва (оятлари) бир-бирига ўхшаш Китоб:

اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُّتَشَابِهًا مَّثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ ذَٰلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَن يَشَاءُ وَمَن يُضْلِلِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ

«Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб-Қуръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Роббиларидан қўрқадиган зотларнинг терилари титраб кетар, сўнгра терилари – баданлари ҳам, диллари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар – мойил бўлар. Мана шу (Китоб) Аллоҳнинг ҳидоятидирки, унга Ўзи хохлаган кишиларни ҳидоят қилар. Ва кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас» (Зумар: 23).

6 – Қуръон Карим – барча бойликдан кўра яхшироқдир:

قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَٰلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِّمَّا يَجْمَعُونَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир» (Юнус: 58).

7 – Қуръон Карим – ҳидоят ва мўъминлар учун шифо манбаидир:

وَلَوْ جَعَلْنَاهُ قُرْآنًا أَعْجَمِيًّا لَّقَالُوا لَوْلَا فُصِّلَتْ آيَاتُهُ أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِي آذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى أُولَٰئِكَ يُنَادَوْنَ مِن مَّكَانٍ بَعِيدٍ

«Агар Биз (Қуръонни) ажамий (яъни араб тилида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта улар: «Унинг оятлари (бизларнинг тилимизда) баён қилинмабдида. (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзи) арабку, (нега унга) ажамий (Қуръон тушибди?)» деган бўлар эдилар. Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) шифодир» (Фуссилат: 44).

Қуръоний мавзулар ва Қуръон Карим оятлари

Қуръон Карим ўзининг ояти карималарида кўплаб мавзуларни тилга олган. Баъзи тадқиқотлар оятлардаги мавзуларни қуйидаги шаклда тартибладилар:

Ақоидлар 1443 оятда;

Тавҳид 1102 оятда;

Таврот 1025 оятда;

Ибодатлар 1025 оятда;

Ижтимоий интизом 848 оятда;

Дин 826 оятда;

Ахлоқни тузатиш 803 оятда;

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида 405 оятда;

Даъватни етказиш 400 оятда;

Қуръон Карим 390 оятда;

Ғайб ишлар 219 оятда;

Христианлар 161 оятда;

Исроил ўғиллари 110 оятда;

Ғалаба (нусрат) 171 оятда;

Шариат 29 оятда;

Тарих 27 оятда;

Тажрибалар 9 оятда тилга олинди.

Қуръон Каримда зикр қилинган ҳайвонлар:

Туя, сигир, илон (анаконда), чигиртка, йиртқич қушлар, нор туя, илон, чўчқалар, маймунлар, битлар, эчки, туя, асалари, попишак, абобил қушлари, туялар, улов учун қўлланилган ҳайвонлар, баҳийра (жоҳилий анъаналарга кўра қулоқлари иккига кесилган ҳайвон бўлиб, унга тегилмас эди), пашша, ўрмаловчи жонивор, пашшалар, тулпорлар, қуш, хачирлар, туялар, тулпор отлар, эшаклар, наҳанг (кит), фил, ит, совлиқ қўй, чумоли, арслон, чанг тўзғитувчи отлар, васийла (туққан қўй; жоҳилий анъаналарга кўра, бу қўй беш мартада ўнта совлиқ қўзи ва кейингисида қўчқор туққан бўлса, қўчқорини фақатгина эркаклар ейиши лозим бўлган), бўри, Ер жонивори, бузоқ, ҳужумкор от, ўн ойлик бўғоз туя, қўйлар, ўргимчак, қарға ва парвона.

Қуръонда тилга олинган инсон аъзолари

Қулоқлар, жағлар, бачадонлар, пуштикамар, бўйинлар, қалблар, ичаклар, бурун, бадан, бармоқлар, терилар, артерия қон томири, ҳалқум, қон, бош, авратлар, бармоқлар, кўкрак, орқа, биқин, юрак, гўшт, чайналган шаклдаги гўшт, қон томири, оёқлар, кет-думбалар, кўзлар, оғизлар, бармоқ учлари, қўллар, қорин, елка, ҳалқум, хартум, бўйинлар, тирноқлар, тирсак билан елка суяги ўртасидаги суяк, суяклар, лаб, ошиқлар.

Қуръон Каримда тилга олинган ранглар

Оқ, яшил, тўқ яшил, қора, сариқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қуръон Каримда келган исм ва васфлари:

Аҳмад, Амийн (омонатдор), Мўъминларнинг биринчиси, Мусулмонларнинг биринчиси, Обидларнинг биринчиси, Ҳужжат, Хушхабарчи, Пайғамбарларнинг охиргиси, Аллоҳга даъват этувчи, Оламларга раҳмат, Раҳмдил, Элчи-Расул, Аллоҳнинг элчиси, Омонатдор Элчи, Очиқ баён қилувчи Элчи, Меҳрибон, Порлаган Чироқ, Гувоҳ, Дўст, Тоҳа, Абдуллоҳ, Башоратчи, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Ўранган, Огоҳлантирувчи, Омонатдор Насиҳатгўй, Набий, Саводсиз Набий, Очиқ Огоҳлантирувчи, Валий (дўст), Ёсин.


 
DURDONDate: Seshanba, 03-Dek-2013, 16:40 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

КУРЪОН ХАКИДА.

Албатта Қуръони карим Аллоҳ азза ва жалланинг каломидир, махлуқнинг каломи эмас.

Қуръони карим суралари – 114та.

Қуръони карим поралари – 30та.

Қуръони каримда ярим пора - 60та.

Қуръони каримда ярим поранинг 4/1 бўлаги – 240та.

Қуръони карим оятлари сони – 6236та.

Қуръони карим сўзларининг сони – 77845та.

Қуръони карим ҳарфларининг сони – 330733та.

Қуръони каримдаги маккий сураларнинг сони – 86та.

Қуръони каримдаги маданий сураларнинг сони – 28та.

Қуръони каримдаги сажда оятлари сони – 15та.

Қуръони каримниг бошқа номлари : ал-Фурқон ( ﺍﻟﻔﺮﻗﺎﻥ ), ат-Танзийл ( ﺍﻟﺘﻨﺰﻳﻞ ),
аз-Зикр( ﺍﻟﺬﻛﺮ ), ал-Китаб ( ﺍﻟﻜﺘﺎﺏ ), ал-Ваҳий ( ﺍﻟﻮﺣﻲ), Аҳсан ал-ҳадис ( ﺍﺣﺴﻦ
ﺍﻟﺤﺪﻳﺚ), ас-сирот ал- мустақийм ( ﺍﻟﺼﺮﺍﻁ ﺍﻟﻤﺴﺘﻘﻴﻢ ), ар-руҳ ( ﺍﻟﺮﻭﺡ ) ва ҳ.к.з.

Қуръони каримдаги энг катта сура – Бақара сураси бўлиб, 286 оят.

Қуръони каримдаги энг узун оят – қарз ҳақидаги оят бўлиб, у Бақара сурасининг 282-ояти.

Қуръони каримдаги энг узун сўз 11 - ﻓﺄﺳﻘﻴﻨﺎﻛﻤﻮﻩ та ҳарф.

Қуръони каримдаги энг кичкина сура – Кавсар сураси, 3 оятдан иборат.

Қуръони каримдаги энг қисқа оят -

Қуръони каримдаги пайғамбарлар исми билан номланган суралар – Юнус,
Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад.

Қуръони каримдаги ҳайвонлар билан номланган суралар – Бақара, Намл, Фил, Наҳл, Анкабут.

Қуръони каримдаги зикри энг кўп келган пайғамбар – Мусо алайҳиссалом бўлиб, 136 марта зикр қилинган.

Қуръони карим – 23 йил давомида нозил қилинган.

Қуръони каримдаги вақт номлари билан келган суралар – Фажр, Лайл, Зуҳо, Аср.

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар – сигир ( ﺍﻟﺒﻘﺮﺓ), чивин( ﺍﻟﺒﻌﻮﺿﺔ ),
пашша( ﺍﻟﺬﺑﺎﺑﺔ), чумоли( ﺍﻟﻨﻤﻞ ), ари( ﺍﻟﻨﺤﻞ ), илон( ﺍﻟﺜﻌﺒﺎﻥ), туя
( ﺍﻻﺑﻞ ), кучук( ﺍﻟﻜﻠﺐ ), қарға ( ﺍﻟﻐﺮﺍﺏ ), фил( ﺍﻟﻔﻴﻞ ), ўргимчак ( ﺍﻟﻌﻨﻜﺒﻮﺕ ), шер( ﺍﻷﺳﺪ),
чигиртка( ﺍﻟﺠﺮﺍﺩ ), бўри( ﺍﻟﺬﺋﺐ ), урғочи туя( ﺍﻟﻨﺎﻗﺔ ), от( ﺍﻟﺨﻴﻞ), хачир( ﺍﻟﺒﻐﺎﻝ ), эшак( ﺍﻟﺤﻤﺎﺭ ), чўчқа( ﺍﻟﺨﻨﺰﻳﺮ ).

Қуръони каримда зикри келган фаришталар – Жибрил, Микоил, Молик, Ҳорут ва Морут алайҳимуссаломлар.

Қуръони каримда зикри келган ўсимликлар – пиёз ( ﺍﻟﺒﺼﻞ ), анжир( ﺍﻟﺘﻴﻦ ), хантал уруғи( ﺍﻟﺨﺮﺩﻝ ), анор( ﺍﻟﺮﻣﺎﻥ ),
райҳон( ﺍﻟﺮﻳﺤﺎﻥ ), ёввойи зайтун( ﺍﻟﺰﻗﻮﻡ), занжабил ( ﺍﻟﺰﻧﺠﺒﻴﻞ ), сидр( ﺍﻟﺴﺪﺭ), ясмиқ дони( ﺍﻟﻌﺪﺱ), тарра, узунчоқ
бодринг ( ﺍﻟﻘﺜﺎﺀ ), хурмо ( ﺍﻟﻨﺨﻞ ),саримсоқпиёз ( ﺍﻟﺜﻮﻡ ), тамариск( ﺍﻷﺛﻞ), ошқовоқ ( ﺍﻟﻀﺮﻳﻊ ), узум( ﺍﻟﻌﻨﺐ ), аччиқ
банан( ﺍﻟﻄﻠﺢ), зайтун( ﺍﻟﺰﻳﺘﻮﻥ).

Қуръони каримнинг машҳур тафсирлари – тафсири Тобарий, ибн Касир, Авсий, Қуртубий.

Қуръони каримда ﺍﻟﺤﻤﺪ билан бошланадиган суралар 5та – Фотиҳа, Каҳф, Фурқон, Саба, Фотир

Қуръони каримда зикри келган касб-корлар- темирчилик( ﺍﻟﺤﺪﺍﺩﺓ), дурадгорлик( ﺍﻟﻨﺠﺎﺭﺓ ), ип
йигириш( ﺍﻟﻐﺰﻝ ), тўқувчилик ( ﺍﻟﻨﺴﻴﺞ ), деҳқончилик ( ﺍﻟﻔﻼﺣﺔ ), ғаввослик( ﺍﻟﻐﻮﺹ ),
заргарлик( ﺍﻟﺼﺒﺎﻏﺔ), денгизчи ( ﺍﻟﻤﻼﺣﺔ ), ошпазлик( ﺍﻟﻄﺒﺦ ), қассобчилик( ﺍﻟﺠﺰﺍﺭﺓ ).

Қуръони каримни энг яхши билган саҳоба - Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу.

Қуръони каримда ўз номи билан тугайдиган суралар – Масад, Нас, Мааъун.

Қуръони каримда ﺣﻢ билан бошланувчи суралар – Ғофир, Фуссилат, Шуро, Зухруф, Духон, Жосия, Аҳқоф.

Қуръони карим да келган энг катта сон – 100 минг.

Қуръони каримда зикри келган инсон аъзолари – қалб( ﺍﻟﻘﻠﺐ ), қўл( ﺍﻟﻴﺪ ), қорин ( ﺍﻟﺒﻄﻦ ), тил( ﺍﻟﻠﺴﺎﻥ), кўз( ﺍﻟﻌﻴﻦ),
оёқ( ﺍﻟﺮﺟﻞ ), пешона( ﺍﻟﺠﺒﻬﺔ ), орқа томон( ﺍﻟﻈﻬﺮ ), тери ( ﺍﻟﺠﻠﺪ ), қулоқ( ﺍﻷﺫﻥ ), бош ( ﺍﻟﺮﺃﺱ), оғиз( ﺍﻟﻔﻢ ), бўйин
( ﺍﻟﻌﻨﻖ), юз( ﺍﻟﻮﺟﻪ), тирсак(), тўпиқ( ﺍﻟﻜﻌﺐ ), бармоқ учлари ( ﺍﻟﺒﻨﺎﻥ ), яноқ( ﺍﻟﺨﺪ ), бўғиз ( ﺍﻟﺤﻨﺠﺮﺓ ), кўкрак( ﺍﻟﺼﺪﺭ), лаб
( ﺍﻟﺸﻔﺔ), қадам( ﺍﻟﻘﺪﻡ ), тиш ( ﺍﻟﺴﻦ), ёнбош( ﺍﻟﺠﻨﺐ ), суяк ( ﺍﻟﻌﻈﺎﻡ ).


Maqola mu'lifasi:Нилуфар Омонхўжа қизи


 
Forum » ISLOM » Quron duolari va hadislar! » Qurondagi raqamlar
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: