• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Ro'za va Zakot! » Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг ҳукмлари
Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг ҳукмлари
DURDONDate: Dushanba, 29-Iyul-2013, 21:06 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг ҳукмлари

Муаллиф: Юсуф ибн Абдуллох ибн Ахмад ал-Ахмад
Ахсодаги «ал-Имом» Дорулфунунининг Шариат Факультетида устоз
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Бисмиллахир рохманир рохийм
Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Ушбу рисола «Фитр закоти ва Фитр байрами-хайити хакидаги хукмлар» нинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кўрсатмалари ва суннатларидан намуна олиш нияти билан ёзилгандир.
Фитр закотининг хукми:
Абдуллох ибн Умар разияллоху анхудан ривоят килинган хадисга биноан, фитр закотини бериш, мусулмон бўлган катта ва кичик, эркак ва аёл, озод ва кулга фарздир(1) : «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рамазоннинг фитр закоти бўлмиш бир соъ хурмо ёки бир соъ арпани беришни озод ва кул, эркак ва аёл, катта ва кичик мусулмонларга фарз килдилар хамда уни одамлар намозга чикишларидан аввал берилишига амр этдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Фитр закоти хайит куни ва хайитдан олдинги кечада ўзи ва оиласининг озука эхтиёжидан ортикча нарсага эга бўлган хар бир кишига фарз бўлади.
Унинг ўзи ва карамогида бўлган мусулмон хотин ва болалари номидан фитр закотини бериши фарздир. Аслида, карамогида бўлган кимсаларнинг ўзлари чикаришлари яхширокдир. Чунки бу мавзудаги хитоб, уларнинг ўзларига йўналгандир. Хомила учун фитр закоти бериш, шариатда далиллар бўлмагани учун, фарз эмасдир. Усмон разияллоху анху хакида: «У хомиладан хам фитр закоти берар эди» деб килинган наклнинг ривоят силсиласи, заифдир (Каранг: «Ирвоъ»: 3 / 330).
Фитр закотининг кийматини беришнинг хукми.
Фитр закотининг кийматини бериш, кўп уламоларнинг фатволарига кўра, жоиз эмасдир. Чунки ибодатлардаги асос – тавкифдир (яъни, ибодат Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва валлам тарафидан кандай кўрсатилган бўлса, шундай килиниши керак). Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва У зотнинг бирон бир сахобасидан фитр закотининг кийматини берганликлари накл килинмаган. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эса: «Бизнинг ишимиздан бўлмаган бир ишни пайдо килган кимсанинг (бу иши) рад килингандир»- дедилар (Имом Муслим ривояти).
Фитр закотининг хикмати.
Фитр закотининг хикмати Абдуллох ибн Аббос разияллоу анху ривоят килган хадисдаги нарсалардир: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам фитр закотини рўзадорни бехуда ва хаёсиз сўзларни айтганлигидан поклаш ва мискинларга таом бўлсин учун фарз килдилар. У – ийд намозидан аввал берган кишилар учун кабул килинган закот, ийд намозидан кейин берганлар учун эса (оддий) садакалардан биридир» (Абу Довуд ва ибн Можжа коникарли ривоят силсиласи билан накл килдилар).
Фитр закотининг жинси.
Фитр закотининг жинси инсонлар истеъмол киладиган бугдой, гуруч хурмо, ва бошка озиклардир. Абу Саъид ал-Худрий разияллоху анху: «Биз расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам замонида бир соъ таомни фитр закоти килиб берар эдик. Таомимиз эса арпа, майиз, куритилган катик (курут) ва хурмо эди»- деди (Имом Бухорий ривояти).
Фитр закотини бериш вакти.
Фитр закотини сахобалар каби хайит байрамидан бир ёки икки кун аввал берилади. Абдуллох ибн Умар разияллоху анхунинг кули Нофеъ разияллоху анху: «Сахобалар фитр закотини хайитдан бир ёки икки кун аввал берар эдилар»- деди (Имом Бухорий ривояти).
Абу Довуд рахимахуллох хам Нофеъ разияллоху анхудан соглом-сахих ривоят силсиласи билан: «Ибн Умар хайитдан бир ёки икки кун аввал фитр закотини берар эди»- жумлаларини ривоят килди.
Фитр закотини беришнинг охирги вакти Абдуллох ибн Умар ва Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумолар ривоят килган хадисларга кўра хайит намозидир.
Фитр закотининг микдори
Фитр закотининг микдори, хар бир мусулмон учун бир соъдир. «Соъ» дан максад эса, мадиналиклар ишлатган ўлчов бирлигидир. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, Абдуллох ибн Умар разияллоху анху ривоят килган хадисда баён килинганидек, ўлчовни Мадина ахлинининг ўлчови билан кайд килдилар: «Ўлчов-меъёр мадиналиклар ўлчов-меъёрига, вазн эса маккаликлар вазнига биноандир»- дедилар (Абу Довуд ва Насоий соглом-сахих ривоят силсиласи билан накл килдилар).
«Соъ» - ўлчов бўлгани учун хам, фитр закотининг микдори расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг замонидаги мадиналиклар «соъи» билан бўлиши керак.
Камина мухтарам илм толибларидан бирининг ривоят силсиласини Зайд ибн Собит разияллоху анхуга боглаган «муд» ни ўлчов бирлиги килиб олдим ва турли таомларни у билан ўлчадим. Маълумки, бир соъ тўрт мудга тенгдир. Сўнгра, куйидаги натижага эришдим:
Биринчи: Соъ тарози билан ўлчанмас. Чунки соънинг вазни ичига солинган нарсага караб фаркли бўлади. Масалан: Бир соъ бугдой бир соъ гуручдан, бир соъ гуруч бир соъ хурмодан огирликда фарк килади. Хурмо эса навларига караб бир-биридан фарк килади. «Хузарий» нави «суккарий» навидан огирликда фарклидир. Ва хатто бир навга мансуб бўлишига карамай, босилгани[2] куритилганидан огирликда фарк килади. Шунинг учун хам, бу масалада ўлчов бирлиги килиб соъни олиш, белгиланган микдорни аниклашнинг энг нозик усулидир.
Иккинчи: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ишлатган соъ, такрибан, 3 (уч) литру 280 (икки юз саксон) миллилитрдир.
Учунчи: Камина соъ билан ўлчанган баъзи озикларни хассос (сезгир) тарозида тортиб кўрдим ва натижалар фаркли эканига гувох бўлиб, куйидаги жадвални туздим:
Озик тури
Бир соънинг кило микдори
Мазза гуручи
2 кг 510 гр
Пешовар гуручи 2 кг 490 гр
Миср гуручи 2 кг 730 гр
Америка гуручи 2 кг 430 гр
Кизил гуруч 2 кг 220 гр
Бугдой 2 кг 800 гр
Ёрма (крупа) дони 2 кг 380 гр
Эзилган бугдой 2 кг 620 гр
Бугдой уни 1 кг 760 гр
Арпа 2 кг 340 гр
Босилмаган «Халос» хурмо 1 кг 920 гр
Босилган «Халос» хурмо 2 кг 673 гр
Босилмаган «Суккарий» хурмо 1 кг 850 гр
Босилган «Суккарий» хурмо 2 кг 500 гр
Босилмаган «Хузарий» хурмо 1 кг 480 гр
Босилган «Хузарий» хурмо 2 кг 360 гр
Курутилган «Рўсан» хурмо 1 кг 680 гр
Босилган аралаш хурмо 2 кг 800 гр
Мен шуни эслатиб ўтмочиманки, бу ўлчовлар такрибийдир. Чунки озикларни соъ билан ўлчаш, мазкур диккат билан амалга ошмайди. Аслида, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг соълари халк ичида ёйилиши ва одамларнинг ўлчовига айланиши керак.
Фитр закотини олишга лойик одамлар
Фитр закотини олишга лойик одамлар, Абдуллох ибн Масъуд ривоят килган хадисда: «... мискинлар учун озикдир...» дейилганидек, факир ва мискин мусулмонлардир.
Эслатма:
Факир ва мискин бўлмаган кимсаларга фитр закотини бериш, баъзи кишиларнинг закот олишга лойик бўлмасалар-да, кариндошлари, кўшниларига бериш ёки ўзаро бир-бирлари билан закот алмашишлари, ёки хар йили муайян бир оилага, у оиланинг закот олишга лойик ёки нолойик эканига карамай бериш, хатодир.
Фитр закотини бериш ери, фитр закоти бераётган одамнинг хозир яшаётган еридаги мусулмон фукаролардир. Бошка ердаги мусулмонларга олиб бориб берилса хам бўлаверади. Чунки бунинг асл хукми – рухсатдир. Фитр закотини бошка ерларга олиб бориб беришнинг харом эканига бирор далил йўкдир.
[1] - Бу ерда шуни хам таъкидламокчимизки, ханафий мазхабига кўра фитр закоти бериш вожиб хисобланади. Ханафий мазхабининг муассиси Имом Аъзам рахимахуллох фарз эканига катъий далиллар бўлмаган хукмларни «вожиб» деб номлаганлар.
[2] - Одатда хурмо хар-хил йўллар билан сакланади. Шулардан бири хурмо ўта куриб кетмасидан аввал тунука, пластик идишлар ёки селлофан халталарга, ораларида хаво колмайдиган даражада босиб солинади. Буни босилган – прессланган дейлади.


 
Forum » ISLOM » Ro'za va Zakot! » Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг ҳукмлари
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: