• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Ro'za va Zakot! » Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати
Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати
DURDONDate: Juma, 16-Noya-2012, 02:18 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати

Бисмиллаҳ валҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала расулиллаҳ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْ
ضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ)) رواه مسلم.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисдаги «Аллоҳнинг Муҳаррам ойи» деб ойни Аллоҳга қўшиб айтишдан мақсад, бу ойнинг фазлини баён қилишдир. Мулло Алий ал-Қори «ҳадиснинг зоҳирий маъносидан муҳаррам ойининг ҳаммаси тушунилмоқда» - дедилар. Лекин, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазондан бошқа бирор ойда тўла рўза тутмаганлари собит бўлган. Шунинг учун бу ҳадисдан муҳаррам ойида тўлиқ рўза тутиш эмас балки, унда иложи борича кўпроқ рўза тутишликка тарғиб қилинганлиги тушунилади.


Ошуро кунида рўза тутишнинг фазли

Уламоларнинг сўзларига кўра «Ошуро» муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир.

Унинг фазилатини қуйидаги ҳадислар баён қилади:

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: «مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلاّ هَذَا الْيَوْمَ: يَوْمَ عَاشُورَاءَ» وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ошуро кунидаги каби бирор куннинг рўзасини афзал билиб, унинг рўзасини тутишга тиришганларини кўрмадим» ва мана шу ой яъни рамазон ойи(да ҳам шундай тиришар эдилар).

وقال النبي صلى الله عليه وسلم: «صيام يوم عاشوراء، إني أحتسب على الله أن يكفر السنة التي قبله» صحيح الجامع 3853.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мен Аллоҳдан Ошуро кунининг рўзасини ўтган йилга каффорот қилишини умид қиламан» (каффорот бирор қилинган ёмон амални ювиб юборувчи амал ёки нарса, ҳадиснинг маъноси ўтган йилда қилинган кичик гуноҳлар.) Аллоҳ таолонинг бизга бу каби унинг рўзаси билан бир йиллик гуноҳ сағираларни ювиб юборадиган бир кунни бериб кўйиши, роббимизнинг мислсиз фазлу карам соҳиби эканлигига далолат қилади.

Бу кунда яҳудийларга хилоф иш тутиш

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: ((قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ: مَا هَذَا؟ قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ. هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللَّهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ. فَصَامَهُ مُوسَى. قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ. فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ)) رواه البخاري.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларни Ошуро кунида рўза тутаётганларини кўрдилар ва бу қандай кун деб сўрадилар? Улар: Бу яхши кун, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан халос этган ва Мусо у кунда рўза тутган дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман» - дедилар ва бу кунда рўза тутдилар ва унда рўза тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти)

و في رواية مسلم: ((هذا يوم عظيم أنجى الله فيه موسى وقومه وغرّق فرعون وقومه)).

Имом Муслимнинг ривоятларида «Бу улуғ кун Аллоҳ унда Мусо ва унинг қавмига нажот берган, Фиръавн ва унинг қавмини ғарқ қилган» дейилган. «Мусо у кунда рўза тутган» ибораси Муслим ривоятларида «Мусо у кунда Аллоҳга шукр қилиб рўза тутган биз ҳам тутамиз» зиёдаси билан келган.

«Бу кунда рўза тутиш жоҳилият даврида пайғамбаримиз келишларидан аввал ҳам маълум бўлган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан собит бўлган ривоятда дейдилар: «Жоҳилиятдаги одамлар ҳам у кунда рўза тутар эдилар». Имом Қуртубий айтадилар: «Қурайш бу куннинг рўзасини тутишда Иброҳим алайҳис-салом каби ўзларидан аввалгиларнинг шариатларига мувофиқ амал қилган бўлишлари мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Маккадалик вақтларида бу кунда рўза тутганлари ривоятларда собит бўлган, Мадинага ҳижрат қилганларида яҳудларнинг бу кунда жамланишиб байрам қилаётганларини кўрдилар, шунда улардан бунинг сабабини сўрадилар, улар юқордаги ҳадисда зикри ўтганидек жавоб бердилар. Пайғамбаримиз яҳудларга хилоф ўлароқ бу кунни байрам қилмасдан балки, унда рўза тутишга буюрдилар. Имом Муслимнинг ривоятларида «Ошуро яҳудлар уни улуғлаб байрам қиладиган кун эди» дейилади.




 
DURDONDate: Juma, 16-Noya-2012, 02:18 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу кунда рўза тутишга буюришларига ундовчи нарса яҳудларга хилоф иш тутишни севишлик бўлиб уларнинг оғизлари очиқ бўладиган ийд кунида рўза тутишдир.» («Фатҳул борий шарҳу саҳиҳил Бухорий» даги Ҳофиз Ибн Ҳажарнинг сўзларидан қисқартириб келтирилди).

Яҳудларга янада қаттиқроқ хилоф иш қилиш учун улар бу кунда рўза тутадиган бўлсалар улардан аввал бир кун қўшиб рўза тутишга расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр этганлар:


Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида рўза тутишнинг мустаҳаблиги

روى عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قال: ((حِينَ صَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ. قَالَ: فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ)) رواه مسلم.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошурода рўза тутиб ва бунга буюрганларида саҳобалар айтдилар: Бу яҳуд ва насоролар улуғлайдиган кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «ин ша Аллоҳ келаси йил бўлса тўққизинчи кунни ҳам тутамиз» дедилар. Келаси йил келмасдан туриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар» (Имом Муслим ривояти).

Салаф уламолари тўққизинчи ва ўнинчи кунларда рўза тутиш мустаҳаб дедилар. Чунки, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи кунни тутиб тўққизинчи куннинг рўзасини ният қилган эдилар.

Баъзи уламолар тўққиз билан ўнни бирга қўшиб тутишнинг сабаби ўннинг ўзида рўза тутиш билан яҳудларга ўхшаб қолмаслик бўлса керак дедилар.

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ Зодул маодда айтишича Ошуро рўзасини тутишнинг тўтр хил кўриниши бор экан: 1- фақат ўнинчи кунни тутиш, 2- ўнинчига тўққизинчи кунни кўшиб тутиш, 3- ўнинчига ўн биринчини қўшиб тутиш, 4- учала кунда тутиш. 4- кўринишда рўза тутилса бир ойда 3 кун рўза тутиш суннати ҳам адо бўлиб қолган бўлади. Муҳаррамда қанча кўп рўза тутилса шунча яхши.


Ошуро рўзаси нимага каффорот бўлади

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Барча кичик гуноҳларга каффорот бўлади, бунинг маъноси у (рўза тутган)нинг катта гуноҳларидан бошқа барча гуноҳлари кечирилади деганидир».

Яна сўзларида давом этиб дедилар: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффорот бўлади, Ошуроники бир йилга, намоз ўкувчининг «омини» фаришталарнинг оминларига мувофиқ келса унинг аввалда қилган гуноҳлари кечирилади. Зикри ўтган амалларнинг ҳаммаси каффорот учун яроқлидир, агар каффорот қилиниши керак бўлган гуноҳ сағиралар топилса каффорот қилади, кабира ҳам сағира ҳам топилмаса бу амаллар соҳибига ҳасанотлар ёзилади, унинг даражаси бир поғонага кўтарилади. Агар бу амаллар битта ёки бир нечта гуноҳ кабирага йўлиқсаю гуноҳ сағираларга йўлиқмаса кабираларни енгиллатишини умид қиламиз» («Алмажмуъ шархул-Муҳаззаб» 6-жуз Арафанинг рўзаси)

Шайхул ислом Ибн Таймийя айтадилар: «Таҳорат, намоз, рамазон рўзаси, Арафа ва Ошуронинг рўзалари гуноҳ сағиралар учунгина каффорот бўлади»


Рўзанинг савоби билан алданмаслик

Баъзи кишилар Ошуро ёки Арафа каби кунларнинг рўзаси билан алданиб қоладилар, ҳаттоки баъзилари шундай дейди: Ошуронинг рўзаси бир йиллик гуноҳларни ювиб юборади, Арафанинг рўзаси бўлса зиёдайи ажр бўлиб (фойдага) қолади. Ибнул-Қоййим дейдилар: «Мана бу алданган кимса рамазоннинг рўзаси, беш вақт намоз Арафа ва Ошуро рўзаларидан улуғроқ ва каттароқ эканлигини билмайди, ҳолбуки, намоз ва рўза бир-бирларининг ўрталаридаги сағираларга каффорот бўлиши учун катта гуноҳлардан сақланилган бўлиши шарт. Рамазон келгуси рамазонгача, жума келгуси жумагача ўрталаридаги кичик гуноҳларни ювиб юборишга қодир бўлиши учун унга катта гуноҳларни тарк қилишнинг қўшилиши зарур. Шу икки иш бирлашгандагина гуноҳ сағираларни ювиб юбора оладилар. Баъзи алданган кишилар қилган тоат-ибодатлари гуноҳларидан кўп деб ўйлайди. Бу бечора қилган ёмон амалларини ҳисоб–китоб қилмайди, бирор гуноҳ иш қилиб кўйдиммикин деб ўйламайди ҳам. Бир яхши амал қилса, унга маҳкам ёпишиб олади, бу одам ҳудди тили билан бир кунда юз марта тасбеҳ ёки истиғфор айтган сўнгра мусулмонларни ғийбат қилган ва уларнинг обрўларига путур еткизган, куни бўйи Аллоҳ рози бўлмайдиган гапларни сўзлаган кишига ўхшайди. Бу каби одамлар тасбеҳ ва таҳлилларни улкан-улкан ажрларига қарайдилар ва лекин, ғийбатчи, ёлғончи ва уйдирмачиларнинг жазоларига қиё боқмайдилар, бу қип-қизил хом қаёлликдир».


Бидъатлардан сақланиш

Азиз биродарлар, бу улуғ ойда хар хил бидъат ишлардан узоқ бўлинглар! Баъзи одамлар бу кунни байрам қилсалар бошқалари уни мотам куни қиладилар. Хар икки амал суннатга хилофдир. Бу кунни мотам куни қилувчиларнинг даъволарига кўра бу кунда Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумонинг қатл қилингандир. Улар рофиза-шийъалардир, уларнинг йўлларига эргашиб ислом қайтарган юзига уриб, кўйлакларини йиртиб, доду фарёд чекиб, баданларига занжирлар билан уриб, қонатиб аза тутишдан эхтиёт бўлинг! Бу ислом динига ёт бўлган бидъат ишдир. Ислом уларнинг бу амалларидан покдир, Аллоҳ бандаларига мехрибондир, уларни бу каби ўзини ўзи азоблайдиган амалларга буюрмайди.

Келинг азиз ака-укалар ва опа-сингиллар бу улуғ айёмларда Аллоҳнинг ибодатига тиришайлик, Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиб, у суймайдиган амаллардан четланайлик!

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзи суйиб рози бўладиган амалларга муваффақ айласин, тўғри йўлидан адаштирмасин!

Аллоҳ пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!


 
OishaqizDate: Dushanba, 21-Yan-2013, 22:39 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1743
Status:
RAHMAT OPA OLLOH ROZI BO'LSIN SIZDAN

 
DURDONDate: Seshanba, 12-Noya-2013, 03:09 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
МУҲАРРАМ ОЙИ ҲАҚИДА
Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни 1435 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Азиз ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омийн!
Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят).
Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда.
Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унга инсоннинг ҳеч дахли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган».
Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам, янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай де-йишлик хато ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша олмайди.
«Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир».
Яъни, ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир.
«Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг».
Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб, ўзингизга зулм қилманг.
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ошуро куни бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг Муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутмоғимни амр қиласиз?», деб сўради.
«Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки, у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бош-қа қавмларнинг тавбасини қабул қиладир», - дедилар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.


 
Forum » ISLOM » Ro'za va Zakot! » Муҳаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: