• Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Kutubxona » Ibratli sherlar
Ibratli sherlar
DURDONDate: Juma, 29-Noya-2013, 02:59 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ихлос аҳлининг фалсафаси.

Сиҳатгоҳга олиб келдилар,
Саксон ёшли қари дадани.
Юрак хаста, тиззалар қадоқ,
Оғрир эди тамом бадани.

Шошиб қолди шифокор йигит,
Муолажа ёзди, албатта.
Шошади да, шундай олимни,
Кўрмоқ ўзи бахт эди катта.

Ҳар соатда оларди хабар,
Беморидан шифокор йигит.
Ҳар ишидан топарди ҳикмат,
Ҳар сўзидан оларди ўгит.

Тунда кўрса хоналарида,
Тик турдилар инқиллаб бир оз.
Такбир айтиб, қоматин тиклаб,
Бошладилар таҳажжуд намоз.

Комил иймон, эътиқод ила,
Руку, сажда бенуқсон, мумтоз.
Шу ҳолатда ҳар куни тунда,
Ўқирдилар юз ракъат намоз.

Энди билди шифокор йигит,
Тиззадаги қадоқлар сирин.
Аммо, у ёш, қандай тушунсин.
Аллоҳга боғланмоқ сурурин?

Дўхтир йигит деди ичида:
“Бемор ҳаддин билиши керак.
Шундай ёшда шунча меҳнатдан,
Чарчайди да ҳар қандай юрак”.

У бир куни: “Жон қоридада,
Нафл намоз ўқиманг”, деди.
Жонингизга жабр қиляпсиз,
Ҳолдан кетиб қоласиз энди.

Фақат фарзни ўқинг, ўтириб”
Қоридада деди: “Майли я,
Мен томондан бундай қуллик,
Ярашадими Роббим шаънига?

Оддий бошлиғингиз олдиди,
“Туринг” деса турасиз сиз ҳам.
Ва буюрган юмушларини,
Бажармоқчи бўласиз бекам.

Бир иш берган бошлиғингизга,
Сизда шунча эътиқод, мана.
Ўтирволиб роз айтаманми,
Яратиб, ризқ берган Роббига?

“Эгил”, деганида эгилиб,
“Тур”, деганда туриб турмайми?
“Юрма”, деган йўлдан тийилиб,
“Юр”, дегандан юриб турмайми?

Фарз амаллар қарзим, у Ҳаққа,
Муҳаббатим кўрсатмоқ учун.
Нафл ҳам шарт, ўзимга Унинг
Муҳаббатин уйғотмоқ учун.

Дўхтир деди: “Жон керакмасми?
Ётинг, юрак бир хилда урсин”.
Қоридада деди: “Тек қўйинг,
Жоним менга чидаса, турсин”.


 
Forum » ARXIV » Yopilgan mavzular » Kutubxona » Ibratli sherlar
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: