• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Shayton bilan suhbat
Shayton bilan suhbat
MASTERDate: Juma, 23-Apr-2010, 00:57 | Message # 1
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7280
Status:
ШАЙТОН БИЛАН СУҲБАТ


Зим-зиё кечада Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтон билан суҳбатлашдим. Фажр азонини эшитган заҳотим масжидга кетмоқчи бўлдим.
У менга: “Ётақол, ҳали тун узун-ку”, деди.
Мен: “фарз намозини ўткизиб юборишдан қўрқаман”, дедим.
У: “Бомдоднинг вақти жуда узун”, деди.
Мен: “Жамоат намозидан кечикишдан қўрқаман”, дедим.
У: «Тоат-ибодат қиламан деб, ўзингни толиқтириб қўйма. Қуёш чиқишига ҳали вақт кўп», деди.
Уйғониб қарасам, қуёш чиқиб бўлибди…

Эрталабки зикр-дуоларимни ўқимоқчи эдим, у менга ўй-фикр дафтарини очди.
Мен: «Дуодан чалғитяпсан», дедим.
У: «Кечқурун ўқирсан», деди.

Қилган гуноҳларимга тавба қилмоқчи бўлдим.
У: «Ёшлигингда ўйнаб-кулиб ол» деди.
Мен: «Ўлимдан қўрқаман», дедим.
У: «Бу сенинг ҳаётинг, бой берма», деди.

Қуръон ёд олмоқчи эдим.
У: «Мусиқа, ашула билан ҳордиқ чиқар», деди.
Мен: «У ҳаром-ку», дедим.
У: «Бу - баъзи олимларнинг гапи», деди.
Мен: «Менда бу ҳақда ҳадислар бор», дедим.
У: «Уларнинг ҳаммаси заиф ҳадислар», деди.

Олдимдан бир гўзал аёл ўтиб қолди, мен ундан кўзимни олиб қочдим
У: «Қарасанг нима бўларди?», деди.
Мен: «Бу мен учун хатарли», дедим.
У: «У аёлни эмас, уни жамолини ўйла. Аллоҳ яратган гўзал нарсалар ҳақида ўйлаш ҳалол-ку», деди.

Байтуллоҳга умра қилиш мақсадида йўлга чиқдим
У: «Қаёққа отландинг?», деди.
Мен: «Умра қилмоқчиман», дедим.
У: «Хавф-хатарларни бўйнингга олиб, умрага борасанми?! Бундан бошқа савобли ишлар кўп-ку!», деди.
Мен: «Гуноҳларим кўп, жаннатга киргим келади», дедим.
У: «Жаннатгами? Унга амалларинг билан эмас Аллоҳни раҳмати туфайли кирасан-ку», деди.

Инсонларга дин ҳақида насиҳат қилмоқчи бўлдим.
У: «Ўзингга шармандалик орттириб олма», деди.
Мен: «Бу инсонларнинг фойдаси учун-ку!», дедим.
У: «Шон-шуҳратга берилиб кетишингдан қўрқаман, чунки бу - бузилишнинг боши», деди.
Мен унга: «Баъзилар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Шоҳу гадо – ким ҳақида гапирай, сўрайвер», деди.
Мен: «Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида нима дейсан?», дедим
У: «У «Сизларга икки нарсани қолдирдим, агарда уни маҳкам тутсангиз, зинҳор залолатга кетмайсизлар, у - Аллоҳнинг китоби ва Набийсини суннатидир» деган сўзи билан мени ҳалок қилди», деди.
Мен: «Имом Бухорий ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У «Саҳиҳ» китоби билан уйимни куйдирди», деди.
Мен: «Ҳажжож ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Қани энди инсонлар ичида мингта Ҳажжож бўлса, унинг қилмишлари биз шайтонларни хурсанд қилади, тутган йўли эса дардларимизга дармондир», деди.
Мен: «Фиръавн ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Биз ундан ёрдамимизи аямаймиз», деди.
Мен: «Абу Жаҳл ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У бизнинг қариндошимиз», деди.
Мен: «Абу Лаҳаб ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У қаёққа борса, биз у биланмиз», деди.
Мен: «Дарвин ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У менинг она бир, ота бошқа акам бўлади», деди.
Мен: «Ленин ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Сталин иккови биз ёзган сценарийнинг бош ижрочилари-ку!», деди.
Мен: «Порнографик журналлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У бизни шариатимиз», деди.
Мен: «Сафсатабозлик ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Биз у билан инсонни ваҳший ҳайвонларга айлантирамиз», деди.
Мен: «Тунги барлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Биз у ерда кўнгилхушлик қиладиганларни қучоқ очиб кутиб оламиз», деди.
Мен: «Сизларнинг зикр-дуоларингиз нима?», дедим.
У: «Мусиқа, қўшиқ», деди.
Мен: «Қиладиган ишинглар нима?», дедим.
У: «Беҳуда ҳою-ҳавас», деди.
Мен: «Бозорлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У - ёр-дўстларимиз тўпланадиган жой, биз эса у ернинг қозиларимиз», деди.
Мен: «Коммунистик партиялар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Мен уларга мол-мулкимни бўлиб берганман, вирду ибодатларимни ўргатиб қўйганман», деди.
Мен: «Инсонларни қандай қилиб йўлдан урасан?», дедим.
У: «Шаҳватлар, шубҳалар, кўнгилочар нарсалар, ҳою-ҳаваслар ва нафси ҳаволарига эргаштириш билан», деди.
Мен: «Аёлларни қандай йўлдан урасан?», дедим.
У: «Ҳусни жамолини ҳаммага кўз-кўз қилиб, ўзларига зеб бериб, очиқ-сочиқ юрдириш, Аллоҳнинг буйруқларини тарк қилиб, тақиқларини қилдириш билан», деди.
Мен: «Уламоларни қандай йўлдан урасан?», дедим.
У: «Шуҳратпарастлик, худбинлик, кибру ҳаво ва ҳасад билан», деди.
Мен: «Омиларни қандай йўлдан урасан?», дедим.
У: «Ғийбат, иғво, миш-миш тарқатиш, беҳудагарчилик билан», деди.
Мен: «Тижоратчиларни қандай йўлдан урасан?», дедим.
У: «Судхўрлик, садақа, закот бермаслик, исрофгарчилик қилиш билан», деди.
Мен: «Йигитларни қандай йўлдан урасан?», дедим.
У: «Севги-муҳаббат, ёндим-куйдим, ошиқ-маъшуқлик, шаръий аҳкомларни назар-писанд қилмаслик, ҳаром-ҳаришларни қилиш билан», деди.
Мен: «Яҳудийлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Уларни ғийбат қила кўрма, бошинга мусибат орттирасан, уларга қалбимиз тўридан жой берганмиз», деди.
Мен: «Шоир Абу Наввос ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «У одам бошимиз устига, гапларимизда шеърларидан иқтибос келтирамиз», деди.
Мен: «Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Улар бизнинг меросхўрларимиз», деди.
Мен: «Секуляристлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Биз секулярист ақидасидамиз, улар эса дажжоллар, кимда-ким уларга мурожаат қилса, бизга мурожаат қилган бўлади», деди.
Мен: «Исломга чорловчи олимлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Улар мени жуда азоблашди, қийнашди, қаритишди, ҳоритишди. Уй қурсам, дарҳол бузишади, қўшиқ айтсам, Қуръон тиловат қилишади, ёнларига борсам, Аллоҳдан паноҳ сўрашади», деди.
Мен: «Олди-қочди газета-журналлар ҳақида нима дейсан?», дедим.
У: «Улар билан одамларнинг вақтини зое қиламиз, умрини ўтказамиз, пулларини қуритамиз», деди.
Мен: «Қорунга нима дегансан?», дедим.
У: «Хазиналарингни асра, дунё сеники, ҳамманинг орзусига айланасан», дедим», деди.
Мен: «Фиръавнга нима дегансан?», дедим.
У: «Эй қасрнинг улуғи, Мисрнинг мулки сеники эмасми? Тез кунларда ҳамманинг устидан ғалаба қозонасан», дедим», деди.
Мен: «Ароқхўрга нима дединг?», дедим.
У: «Ичақол, ғам-ғуссаларингни кетказади, оғирингни енгил қилади. Ахир тавба қилиш йўллари маълум-ку», дедим», деди.
Мен: «Сени нима қатл қилади?», дедим.
У: «Оятал курси, уни эшитсам юрагим тораяди, ҳибсим узаяди, турли бало-офатларга гирифтор бўламан», деди.
Мен: «Сен учун энг суюкли инсон ким?», дедим.
У: «Артистлар, шарм-ҳаёсиз шоирлар, маъсият-гуноҳларга шўнғиганлар, менинг изимдан изма-из юрганлар», деди.
Мен: «Сенга ёқмайдиган инсонлар ким?», дедим.
У: «Масжид аҳллари, ибодатгўй, зоҳид, Аллоҳ ва Росулининг буйруқларига сўзсиз амал қилган, қайтариқларидан қайтган инсонлар», деди.
Мен: «Сенинг васваса ва ёмонликларингдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», дедим, у ўша заҳоти йўқ бўлиб кетди. Мусулмонлар! Мана шу каззобнинг жазосидир.

ziyouz.com dan olindi
 
DURDONDate: Dushanba, 29-Avg-2011, 15:37 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
- Shayton: «Ular shunday narsalarki, meni yolg‘onchi qilib ham qo‘ymaydi, menga xilof ham qilmaydi. Ana shu ikki narsa bilan insonlarni halok qilaman. Ular hirs va hasaddir. Hasad bilan la’natlandim va quvilgan shaytonga aylandim. Ammo hirsga kelsak, Odam uchun jannatda har bir narsaning ruxsati berildi, faqat bir daraxtning ruxsati berilmadi. Bas, men harislik bilan unga daraxt mevasidan yedirib maqsadimga yetdim», dedi...

 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Shayton bilan suhbat
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: