• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Жаханнам
Жаханнам
RiderDate: Payshanba, 15-Apr-2010, 21:20 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله وحده و الصلاة و السلام على من لا نبي بعده، أما بعد:

Жаханнамдан кўркитиш


Бугунги кунимизда мўмин биродарларимиз иймонларининг кучсиз бўлиб колаётгани ва калбларини куркмас калбга айланиб кетаётганидан шикоят килмокда. Гунохларга дуч келиб колганда жаханнамдан кўркиш сифати мўмин биродарларимизни гунохдан асраб колиши умидида бу рисолани ёзмокдамиз. Бизга хам, мўмин биродарларимизга хам жаханнамдаги азобни эслаб гунохни тарк этиш тавфикини Аллох таоло насиб этсин!

Аллох таоло Ар-Рахмон сурасининг 46 чи оятида бундай мархамат килади:
{ و لمن خاف مقام ربه جنتان} سورة الرحمن: 46
Маъноси: “Роббисининг олдида туришдан куркиб гунохларни тарк этган, тоатлар килган киши учун икки жаннат бор”. Мазкур оят маъносини Мужохид رحمه الله бундай баён килади: Хар бир одамнинг килган иши тепасида Аллох коимдир. Кимки, бир нарсани килмокчи бўлганида Роббисининг олдида туришидан кўркса, унга икки жаннат бор. Яна бу кишидан бўлган бошка ривоятда айтадиларки: Инсон гунох килмокчи бўлиб турганида Аллох олдида туришини эслаб гунохни тарк этади. Оят шу каби мусулмонлар тўгрисида.
Абдуллох бин Аббос رضي الله عنهما айтадилар: Аллох олдида туришдан куркиб, Ул зотнинг фарз килган амалларини адо этган мўминларга Аллох жаннатни ваъда килди
 
RiderDate: Payshanba, 15-Apr-2010, 21:20 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Юкоридаги оятни Абдуррахмон Ас-Саъдий رحمه الله куйидагича тафсир килади: Роббисидан ва Ул зотнинг олдида туришдан кўркиб, Аллох кайтарган нарсаларни тарк этган ва амр килган буйрукларни адо этган киши учун иккита жаннат бор. Бу икки жаннатнинг идишлари, такинчоклари, бинолари ва улардаги нарсалар тиллодандир. Икки жаннатнинг бири кайтарилган нарсаларни тарк этгани учун бандага мукофот килиб берилса, иккинчиси буюрилган тоатларни адо этгани учун берилади.

Абу Хурайра رضي الله عنه дан ривоят килинади, Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дедилар:
" ناركم هذه التي يوقد ابن آدم، جزء من سبعين جزءاً من حر جهنم" قالوا: والله إن كانت لكافية يا رسول الله، قال: " فإنها فضلت عليها بتسعة و ستين جزءا كلها مثل حرها" (رواه مسلم: 2843)
Маъноси: “Одам боласи ёкадиган сизларнинг бу оловингиз жаханнам хароратининг етмиш хиссасидан бир хиссадир”. Сахобалар сўрашди: Аллохга касамки, шу бир хиссанинг ўзи етарли бўлса хамми, ё Расулаллох? Ул зот айтдилар: “Жаханнам олови дунёдаги оловга олтмиш тўккиз баробар зиёда килиб кўйилган. Уларнинг хароратининг хар бири дунё оловининг хароратичадир”.

Нуъмон бин Башийр رضي الله عنه дан ривоят килинади, айтадиларки: Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дедилар:
"إن أهون أهل النار عذابا من له نعلان و شراكان من نار، يغلي منهما دماغه، كما يغلي المرجل، ما يرى أن أحدا أشد منه عذابا، و إنه لأهونهم عذابا". (رواه مسام: 213)
Маъноси: “Дўзах ахлининг энг енгил азобланадиганида оловдан бўлган икки оёк кийим ва унинг иплари бўлади. У оёк кийимлардан козоннинг кайнаши каби унинг мияси кайнаб туради. Ўзидан-да каттикрок азобланаётган бирор кимса бўлмаса керак, деб ўйлайди у. Холбуки, у дўзах ахлининг энг енгил азоб тортаётганидир”
 
RiderDate: Payshanba, 15-Apr-2010, 21:22 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ал-Хасанул-Басрий айтадики:
" قالت الجنة يا رب لمن خلقتني، قال لمن يعبدني و هو يخافني"
“Эй Роббим, мени ким учун яратдинг, деди жаннат. Мендан кўркиб менга ибодат киладиган бандаларимга, деди Аллох”.

Абу Сулаймон Ад-Дороний رحمه الله бундай дейди: Дунё ва охиратдаги барча яхшилик асли Аллох азза ва жалладан кўркишдадир. Аллохдан кўркиши бўлмаган хар бир калб хароба калбдир.

 
DURDONDate: Shanba, 06-Avg-2011, 03:12 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Jahannam.

Bir kun Jabroil alayhissalom Payg‘ambarimiz (s.a.v.) qoshiga keladi. Alloh Rasuli: «Ey Jabroil! Menga jahannam olovini va uning haroratini ta’riflay olasanmi?! -
deb so‘raganda, shu javobni oladilar.
— Alloh jahannam otashini yaratdi va ming yil yoqdi, u qip-qizil holga keldi. So‘ngra ming yil yana yoqdi, oppoq holga keldi. Undan keyin ming yil yana yoqdi, qora holga keldi. U tim qorong‘ilikdir. Ey Muhammad, seni payg‘ambar etib yuborgan Allohga ont ichib aytamanki, agar jahannam ahlining kiyimlaridan bir libos yer yuziga chiqsa, butun insonlar o‘ladi; jahannam suvidan bir ko‘za suv yer yuzining suvlariga qo‘shilsa, undan ichgan halok bo‘ladi. Agar Allohning
— So‘ngra uzunligi yetmish gaz bo‘lgan zanjirga solib bog‘langlar! (Al-Haaqqa surasi, 32-oyat) — oyatida aytgan zanjirlardan bir gazi (taxm. chorak kam bir metr) dunyo tog‘laridan birining ustiga tushsa, muqarrarki, tog‘ erirdi. Agar bir inson jahannamga tiqilib, keyin dunyoga chiqarilsa, yer yuzidagi barcha insonlar uning zaharli hididan o‘lardilar...


 
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 19:40 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ДЎЗАХ – ЭНГ ЁМОН ЖОЙ! Дўзах!.. Аллох сакласин бизни у жойдан! Дўзах жуда хам ёмон жой! Унинг бир неча оти бор: Жаханнам, Жахийм, Сакар, Нор ва хоказо. Дўзах хозир хам бор. Уни Киёмат куни хар битта одам ўз кўзи билан кўради. Ярамас одамлар Киёмат куни коронги зулмат, дахшат ва азоб ичида хор бўлиб колиб кетадилар. Улар: «Бизга рахм килинглар», деб ялиниб, хаммадан ёрдам сўрайдилар. Уларга хеч ким ёрдам бермайди. «Энди холимиз нима бўлади?..» - деб кўркиб, йиглаб турган пайтларида хамма ёкни тўс-тўполон, кий-чув ва кўркинчли овозлар босиб кетади. Одамлар карасалар, жаханнамни олиб келинаётган бўлади. Бу хакда Пайгамбаримиз бундай деганлар: «Киёмат куни дўзахни олиб келинади. Унинг етмиш мингта жилови бўлади. Хар битта жиловидан етмиш мингтадан фаришта ушлаб судраб, уни олиб келади». Дўзах жуда хам улкан бўлиб, у 7 каватдан иборат. Унинг 7 та дарвозаси бор. Айтишларича, дўзах 7 кават ернинг остидадир. Энг ёмон жойи унинг энг пастки кавати бўлади. У ерга мунофиклар тушади. Жаханнам шунака чукурки, агар катта бир тошни ташланса, у жаханнамнинг тагига етмиш йил деганда етиб боради. Киёмат куни жаханнам роса хам аччикланган холда бўлади. У ўзининг ичига ёмон одамлар тушишини билади. Шунинг учун уларни ютиб ёндиришга, азоблашга шайланиб, газабланиб келади. Дўзахдаги оловнинг каттик ёнаётганидан ундан карсиллаган, тараклаган, гумбурлаган овозлар чикиб туради. Кейин гунохкорларни дўзахга ташлаш бошланади. Фаришталар ёмон одамларнинг номини айтиб: «Фалончи ўгли фалончи кани?!» - деб биттама-битта чакирадилар. Кофир, мунофик ва фосикларни тутиб, уларнинг кўлларини гарданларига, оёкларини бошларига килиб боглайдилар. Бўйинларига занжирлар соладилар. Сўнг темирлар билан уриб, жаханнамга судраб борадилар ва оловга улоктирадилар. Золим кимсага: «Сен дунёда ўзингни хаммадан зўр, аклли, энг кучли санаб юрар эдинг, мана, энди азобингни торт!» - деб айтадилар. Дўзахга тушган одамларнинг устларида хам олов, остларида хам олов, ўнгу сўл томонларида хам факат олов! Бўйинларида лахча чўкка айланган огир занжирлар. Уларнинг овкатлари хам, ичимликлари хам олов бўлади. Яна уларга эритилган мисдан кийим кийгазилади. Бу азобни яна хам кучайтиради. Дўзах олови билан бу дунёнинг олови орасида кандай фарк бор? Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтганлар: «...Сизларнинг бу оловингиз жаханнам оловининг етмишдан бир кисмидир». Демак, жаханнамнинг олови жуда хам каттик ва кучли бўлади. Аллох Куръонда биз бу дунёдаги оловни дўзахни эслатиб турадиган килдик, деган. Кадимда баъзи такводор кишилар оловни кўрсалар, дўзах эсларига тушиб, ранглари окариб кетар эди. Куръондаги дўзах хакидаги оятлар ўкилса, кўркиб йиглар эдилар. Дўзахдаги кишилар оловда ёниб туриб хам яна бошка азоблар билан азобланадилар. Жаханнам фаришталари уларнинг юзлари ва баданларига темирлар билан урадилар. Дўзахиларнинг суяклари синиб, майдаланиб кетади, гўштлари титилиб, осилиб ётади. Ичларидан, огизларидан кон-йиринглар окади. Кўл-оёклари боглаб кўйилгани учун оловда юзлари, бошлари билан думалаб юрадилар. Юзлари кўмирдек корайиб колади. Терилари куйиб тушиб кетади. Аммо унинг ўрнига яна янги терилар пайдо бўлади. Яна азоб, яна олов. Улар оловда ёниб, «сув-сув», деб ялинадилар. Шунда уларнинг устларидан кайнок сув куйилади. Огизларидан хам кайнок сув куйилади. Улар бу дунёда айбсиз одамларни кийнаган, ўлдирган, хар хил гунохларни килган, Аллохдан кўркмаган берахм кишилар бўлишгани учун шундай азобланишади. Дўзахнинг остидан юкорига караб ўсиб чиккан каттакон тош бўлади. Фаришталар кофир одамнинг юзини ана шу тошга ишкаб, пастдан юкорига судраб чикишади. Кейин уни темирлар билан уриб пастга кулатиб юборишади. Пастга етиб тушгандан кейин уни яна юкорига караб судрашади... Жаханнамнинг каттакон аждахо илонлари, филдек келадиган улкан чаёнлари бўлади. Улар хам дунёда харом ишларни килган инсонларни чакиб, азоб беради. Баъзи кофирларни дўзахнинг ичида тор бир чукурга тикиб кўйилади. Улар хеч бир кимирлай олмасдан азобланиб ётадилар. Баъзи бир кишининг корни ёрилиб, ичак-чавоклари чикиб кетади ва тошга ёпишиб колади. Ўзи шу тошнинг атрофида айланиб туради. У бу дунёда одамларга яхши насихатларни килган, аммо ўзи амал килмаган одам бўлади. Шунинг учун биз ўкиган, билган нарсаларимизга албатта амал килишимиз керак. Юкорида айтилганлар дўзах азобларининг бир кисми, холос. Дўзахилар у азобларга чидамасдан: «Эй дўзах посбони, бизни бу ердан чикариб юбор, энди хеч гунох килмаймиз», деб ёлворадилар. Аммо дўзах посбонлари уларга: «Баттар бўлинглар! Гапирманглар бизга! Агар сизлар бу ердан чиксанглар, илгари килган ишларингизни яна киласизлар!» - деб айтишади. Дўзахилар дунёда килган гунохларига минг-минг пушаймон бўладилар. Бехуда ўтказган умрларига афсус чекадилар. Аммо афсуслари фойда бермайди. Охири улар ўлимни орзу киладилар. «Канийди, ўлсагу бу азоблардан кутулсак», - дейдилар. Аммо у ерда ўлим бўлмайди. Факат азоб, азоб... Чунки улар дунёда жуда кўп ёмон ишларни килишган-да. Жаханнамдагиларга Зариъ деган овкат едирилади. У тиконга ўхшаган бўлиб, томокка ёпишиб колади. На у ёкка юради на бу ёкка. Зариъ захардан аччик, ахлатдан хам сассик.

 
DURDONDate: Seshanba, 05-Fev-2013, 19:41 | Message # 6
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Яна у ерда Заккум деган дарахт бўлади. У оловда ёнмайди. Олов теккан сайин катталашиб, ўсиб кетаверади. Унинг меваси хам дўзах ахлининг овкатидир. Агар Заккум дарахти мевасининг бир томчиси бу дунёга тушса, дунёдаги хамма сувлар, овкатлар, мевалар ўша захоти сасиб кетади. Дўзахдагиларга яна Гислийн деган овкат хам берилади. У дўзахиларнинг баданларидан ва огизларидан окадиган кон, йиринглардан иборат. Дўзахиларга ичириладиган ичимликлар 4 хилдир: Хамийм, Гассок, Садийд, Мухл. Хамийм бу - кайнок сув. Дўзахда ундан кайнок нарса бўлмайди. Гассок - кофирнинг гўшти ва терисидан окадиган йиринг. Садийд эса кон ва йирингдан иборат. Мухл - кайнаб турган ёг. Дўзахдаги кимсаларга ана шуларни ичиш буюрилади. Дўзахи одам Садийдни огзига олиб борса, огзи ва юзи куйиб тушади. Ичса, ичаклари узилиб- киркилиб, оркасидан чикиб кетади. Кимки бу дунёда арок ичадиган бўлса, Аллох унга дўзах ахлининг йирингларини ичиради. Аллох бизни хамма гунохлардан ва азоблардан Ўзи асрасин. Дўзахиларнинг кўринишлари хам дахшатли ва кўркинчли бўлади. Юзлари куйиб бужмайиб кетади. Юкори лаблари тортилиб бошларигача чикиб колади. Пастки лаблари осилиб, киндикларигача тушади. Тишлари панжарадек очилиб, иржайиб колган бўлади. Баъзиларнинг кўриниши чўчкага ўхшаб колади. Агар битта дўзахи одамни бу дунёга келтириб кўйилса, одамлар уни кўриб кўркиб кетиб ва сассигига чидолмай ўлиб колардилар. Болалар, дўзахга кандай одамлар тушади, эшитганмисизлар? Дўзахга тушадиганлар мана булардир: 1. Аллох ва Расулга иймон келтирмаган кофирлар, ўзини ёлгондан мусулмон килиб кўрсатиб, Исломга, мусулмонларга зарар етказиб юрган мунофиклар, диннинг ривожига тўскинлик килган фосиклар; 2. «мусулмонман», деб туриб, намоз ўкимаган, Аллох ва Пайгамбарнинг айтганларини тўлик бажармаган ёки Исломга ўзгартириш киритган кишилар; 3. халкка зулм килган подшох ва амалдорлар, одамларни кўркитган, нохак пулларини олган, кийнаган, камокка солган хизматчилар; 4. одам ўлдирганлар, ўзини хаммадан афзал деб билган кибрли кишилар, мактанчок-риёкорлар, кўпол, баджахл одамлар, уят ишларни килган ахлоксизлар, гийбатчи-чакимчилар, хасадгўйлар, фитначилар, алдамчилар, фолбинлар, ўгрилар, аракхўрлар, киморбозлар, харомдан пул топганлар, ота-онасини, кариндошларини, дўстларини норози килганлар; Дўзахга мусулмон киши хам тушадими? Дўзах аслида кофирлар учун яратилган. Бирок, мусулмон одам хам агар бу дунёда гунох килса ва тавба килмасдан ўлса, дўзахга киради. У гунохи борича жаханнамда куяди. Гунохлари тугагандан сўнг иймони туфайли дўзахдан чикиб, жаннатга киради. Дўзахдаги мусулмонларнинг баъзиларини Аллохнинг рухсати билан Пайгамбаримиз шафоат киладилар, яъни дўзахдан олиб чикадилар. Хаётда савобли амалларни кўп килган яхши мусулмонлар хам Аллохдан рухсат сўраб, ўзлари таниган баъзи мўминларни дўзахдан чикариб оладилар. Агар инсон бу дунёда Аллохга иймон келтирмаган ва ибодатлар килмаган бўлса, уни дўзахдан хеч ким куткариб кололмайди. Кофир ва мунофиклар дўзахда абадий колиб кетадилар. Бир куни Пайгамбаримиз Курайш кабиласини йигиб, уларга дўзах хакида гапирдилар. Дўзахдан кутулиш учун хар ким ўзи харакат килиши кераклигини айтдилар. Кейин ўзларининг кизларига караб: «Эй, Мухаммаднинг кизи, Фотима!» - дедилар, «Сен хам ўзингни ўзинг дўзахдан куткаргин. Чунки мен сизларга Аллохнинг олдида хеч нима килиб бера олмайман». Ана кўрдингларми?! Хатто Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хам ўз кизларини агар Аллохнинг айтганини килмаса, дўзахдан саклаб кололмас эканлар. Демак, хар бир инсон дўзахга тушиб колмаслик учун ўзи харакат килиб, Ислом динига тўлик амал килиши керак. Кўнгли тоза, одобли ва хушмуомала бўлиши лозим. Тез-тез садака килиб туриши, Аллохга дуо килиб, дўзахдан саклашини сўраб юриши зарур. 15- коида. Аллох Ўзига итоат килмаган банда-лар учун жаханнамни яратган. У жуда хам ёмон жой. Кофирлар, мунофиклар шубхасиз, дўзахга тушадилар ва у ердан кайтиб чикмайдилар. Гунохкор мусулмонлар хам дўзахга кирадилар. Улар гунохлари борича азобланиб, кейин дўзахдан чикадилар ва жаннатга кирадилар. Аллох бизни гунох ишлардан узок килсин. Факат яхши амаллар килиб, жаннатга киришимизни насиб этсин. Омийн! Саволлар: 1. Киёмат куни дўзахни кандай килиб олиб келинади? Ярамас одамларни кандай килиб дўзахга ташланади? 2. Жаханнам олови хакида нималарни биласиз? Жаханнамда яна кандай азоблар бўлади? 3. Дўзахиларнинг овкати ва ичимликлари нималардан иборат? 4. Дўзахга канака одамлар тушишини айтиб беринг. 5. Дўзахга тушиб колмаслик учун нима килиш керак?

 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:01 | Message # 7
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Бахтсизлик ҳовлиси

الشيخ محمد حسان
في رحاب الدار الآخرة
دار الشقاوة
Охират ҳовлиси силсиласи
Шайх Муҳаммад Ҳассон
Ислом Нури таржимаси
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.
Аммо баъд...
Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Сиз билан биз бугун Аллоҳнинг тавфиқи ва мадади билан «Охират ҳовлиси» силсиласидан йигирманчи суҳбат устида кўришиб турибмиз.
Бугунги суҳбатимизда Аллоҳнинг изни билан дўзах ҳақида сўз юритамиз, Аллоҳ барчамизни унинг азобидан сақласин. Бунда биз Қуръони Каримнинг тарҳиб ва тарғиб, яъни қўрқитув ва қизиқтирув услубидан келиб чиқамиз.
Аллоҳ таоло айтади: «Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) қудратли ва билувчи, гуноҳни мағфират қилувчи, тавба-тазарруъни қабул қилувчи, азоби қаттиқ ва инъом-эҳсон эгаси бўлмиш Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир. Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Фақат Унинг Ўзига қайтилур» (Ғофир: 1-3).
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни ва Менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар қилинг!» (Ҳижр: 49-50).
Шунингдек, аҳли суннат ва жамоанинг эътиқодидан келиб чиқамиз. Бу эътиқодга кўра, жаннат ва дўзах яратиб қўйилган, асло йўқ бўлмайди ва тугаб битмайди. Аллоҳ таоло жаннат ва дўзахни халқларни яратишидан аввал яратиб қўйган. Жаннат Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, у билан Ўзи истаган бандаларига раҳм қилади. Дўзах эса Аллоҳнинг азоби бўлиб, у билан Ўзи истаган бандаларига азоб беради. Аллоҳ таоло ҳар иккиси учун ўзига лойиқ бўлган халқларни яратган. Ким жаннатга кирса, Унинг фазли ва раҳмати билан, ким дўзахга тушса, Унинг адли ва ҳикмати биландир. «Парвардигорингиз бандаларига зулм қилувчи эмасдир» (Фуссилат: 46).
Одатимизга кўра, келинг, вақтдан унумли фойдаланиш учун ушбу ўта муҳим ва ғоят долзарб мавзудаги сўзимизни қуйидаги бир неча моддаларга бўлиб оламиз:
Биринчи: Дўзахнинг сифати.
Иккинчи: Дўзах аҳлига бўладиган азоблар.
Учинчи: Абадий қолувчилар ва чиқувчилар.
ўртинчи: Дўзахдан қандай қилиб қутулиш мумкин?!
Суҳбатимизни жон қулоқ билан тинглашингизни умид қиламан. Зеро, мавзу жуда муҳим мавзулардандир. Аллоҳ таолодан сизу бизни дўзах азобидан асрашини ва барчамизни жаннат аҳлидан қилишини сўрайман. У бунга қодир Зотдир.
Биринчи: Дўзахнинг сифати
Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Қай бирингиз ўрмонга ўт кетганида ёки нефт қудуғида ёнғин чиққанида ёки газ омборида портлаш юз бергаганида ёки ҳеч бўлмаса бировнинг уйи ёниб кетганида ўша ёнғинни яқиндан туриб кузатган?! Биласизларми эй мусулмонлар, инсон яқинига боришга ҳам журъат этмайдиган мана шу даҳшатли ёнғин жаҳаннам алангасининг бор йўғи етмишдан бир қисмига тўғри келади!!
«Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ёқаётган бу ўтларингиз дўзах ҳароратининг етмишдан бир бўлагидир». «Аллоҳга қасамки, бир бўлаги ҳам етарди, Ё Расулуллоҳ», дейилди. «Дўзах ўти ўша ҳолатига олтмиш тўққиз баробар кучайтирилгандир ва ҳар бири ўшанча ҳароратдадир», дедилар (Бухорий: №3256, Муслим: №2843, Муваттоъ: №2/994, Термизий: №2592).


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:02 | Message # 8
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Дўзах Аллоҳга шикоят қилганини эшитганмисиз?! Нима деб шикоят қилибди, дейсизми?! Алангасининг ўта кучайиб кетганидан ва бир-бирини еб юбораётганидан шикоят қилган!!
«Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Дўзах Раббига шикоят қилиб: «Эй Раббим, (алангаларим) бир-бирини еб юборди» деди. Шунда Аллоҳ унга икки марта – бир бор қишда ва бир бор ёзда – нафас (чиқариши)га изн берди. Сизлар билган энг қаттиқ иссиқ ва сизлар билган энг қаттиқ совуқ ана шу (нафасдан)дир» (Бухорий: №3260, Муслим: №617, Термизий: №2595).
Термизий ривоятида: «Унинг қишдаги нафаси замҳарир (қаҳратон совуқ), ёздаги нафаси эса самум (жазирама иссиқ)дир».
У – яъни, жаҳаннам самумдир:
Аллоҳ таоло айтади: «Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ), не (бахтсизлик)дир! (Улар дўзахдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида. Ва на салқин, на фойдали бўлмаган қора тутундан иборат «соя» (ос­ти)дадирлар» (Воқеа: 41-44).
У сақардир:
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз. У (бирон кофирни) қолдирмас — қўймас (балки куйдириб ҳалок қилур)! (У) инсонларга яққол кўриниб турувчидир. Унинг устида ўн тўққиз (фаришта қўриқчилик-эгалик қилур)» (Муддассир: 27-30).
У ҳумаза (яъни чил-парчин қилувчи)дир:
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй пайғамбар), чил-парчин қилувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?! (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки, (ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур! Албатта (у кофирлар) узундан-узун занжирлар билан боғлаб қўйилган ҳолларида олов уларнинг устида қопланиб қолувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)! (Ҳумаза: 5-9).
Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳаннамни қиёмат кунида олиб келинишини жуда ажойиб сифатлаб берганлар. Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу саҳиҳ ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қиёмат кунида жаҳаннам олиб келинади ва унинг етмиш минг тизгини бўлади. Ҳар бир тизгиндан етмиш минг фаришта тортиб келади» (Муслим: №2842, Термизий: №2576).
Маҳшарда тўпланиб турган халойиқларни кўргач, жаҳаннам Парвардигор таолонинг ғазаби ифодаси ўлароқ ғазаб билан наъра тортади.
Аллоҳ таоло айтади: «(Дўзах) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини эшитурлар» (Фурқон: 12).


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:03 | Message # 9
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Субҳаналлоҳ!! Жаҳаннам қиёмат куни кўрар экан! Жаҳаннам қиёмат куни эшитар экан! Жаҳаннам қиёмат куни гапирар экан!
Ҳа, Қуръон карим гувоҳлик берадики, жаҳаннам қиёмат куни гапиради!!
Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда Биз жаҳаннамга «тўлиб битдингми?» дермиз, у эса «Яна қўшимча борми?» дер» (Қоф: 30).
Эй Аллоҳим, Ўзинг асрагайсан!! Яна қўшимча кофирлар борми?! Яна қўшимча мунофиқлар борми?! Яна қўшимча мушрик ва мужримлар борми?! Яна қўшимча фожирлар борми?! Жаҳаннам тинмасдан: «Яна қўшимча борми?», деб ҳайқирар! Охири Парвардигори олам унинг тўлишига изн берур. Имом Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Жаҳаннам: «Яна борми?», деб талаб қилаверади, ҳатто Қудрат эгаси бўлган Парвардигор таборака ва таоло унга қадамини қўяди ва жаҳаннам алангалари бир-бирига ўралиб: «Иззатинг ва караминга қасамки, бас, етар» дейди» (Муслим: №2846).
Аллоҳ таоло айтади:
«(Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага айтилур): «Барча (ҳаққа қаршилик қилувчи) қайсар, яхшиликни манъ қилувчи, зўравон ва (Аллоҳнинг динига шак келтирувчи) кофир-кўрнамакни жаҳаннамга ташланглар! (Қай) бир кимса Аллоҳ билан бирга бошқа бир «илоҳ» қилиб олса (яъни ёлғиз Аллоҳга бирон нарса ё кимсани шерик қилиб олса), бас, уни қаттиқ азобга ташланг­лар!» Унинг яқини (бўлган шайтон): «Парвардигоро, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин унинг ўзи (ҳақ йўлдан) йироқ-залолатда бўлди», деди. (Аллоҳ кофир ва унинг шайтонига) айтди: «Менинг даргоҳимда талашиб-тортишманглар, аниқки, Мен илгари сизларга (кофир бўлганларингиз сабабли охиратда азобга гирифтор бўлишларингиз тўғрисида) ваъда қилганман. Менинг даргоҳимда (ваъда қилинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм қилувчи ҳам эмасдирман». У Кунда Биз жаҳаннамга «тўлиб битдингми?» дермиз, у эса «яна қўшимча борми?» дер» (Қоф: 24-30).
Мусулмонлар! Аллоҳга қасамки, агар дўзах азоби ҳақиқатидан озгинасидан воқиф бўлсак, юракларимиз ёрилиб кетишга яқин бўлади. Суҳбатимизнинг иккинчи моддасида шу ҳақда сўз юритилади.


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:05 | Message # 10
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Дўзах аҳлига бўладиган азоблар

Парвардигоримиз жалла ва ало ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаҳаннам аҳли азобланиш борасида ўзаро тафовутли бўлишларини хабар берганлар. Жаҳаннамнинг еттита эшиги бўлиб, ҳар бир эшикдан муайян турдаги одамлар гуноҳларига қараб киритилади.
Аллоҳ таоло айтади: «У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз, жаҳаннамдир. Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур» (Ҳижр: 43-44).
Жаҳаннам ҳам бир неча даражадир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!» (Нисо: 145).
«Саҳиҳ Муслим»да Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Дўзах ўти айримларини тўпиқларигача олади, айримларини тиззаларигача олади, айримларини белигача олади, айримларини томоқларигача олади» (Муслим: №2845).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзах аҳлининг энг азоби енгили ҳақида берган хабар ҳам кишининг юрагини юриб юборгудек даҳшатдир.
«Саҳиҳайн»да Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах аҳлининг энг азоби енгили бир кишики, унинг бир жуфт оёқ кийими ва унинг иплари ўтдан бўлиб, шу билан унинг мияси худди қозон қайнагандек қайнаб туради. Мендан кўра қаттиқроқ азоб тортаётган ҳеч ким бўлмаса керак деб ўйлайди, ҳолбуки у энг енгил азобда бўлади» (Бухорий: №6561, Муслим: №213, Термизий: №2607).
Ўзинг асрагин эй Парвардигор!! Эй Аллоҳ, бизлар ўта заифмиз, Сенинг дўзахингга ва Сенинг азобингга дош беролмаймиз, Ўзинг бизларга нажот бергайсан эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!!
Жаҳаннам ўтида ўтказган бир неча саноқли лаҳзалар бандага бу дунё ҳаётида кўрган барча роҳат ва лаззатларини унуттириб юборади. «Саҳиҳ Муслим»да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дўзах аҳлидан бўлган, дунёда ҳисобсиз ноз-неъматлар берилган киши олиб келиниб, дўзахга бир ботириб олинади-да, ундан: «Эй одам боласи, (дунёда) бирон яхшилик кўрдингми? Сенга бирон неъмат берилган эканми?» деб сўралади. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ эй Роббим», дейди...» (Муслим: №2807).
Тасаввур қилаяпсизми ҳадисда айтилган ҳолатни?!
Дунё ҳаётида кўрмаган роҳати-ю тотмаган лаззати қолмаган, бутун умрини дабдабали ҳаётда ўтказган кишига жаҳаннамда кўрган бир лаҳзалик азоби дунёда кўрган барча роҳат-фароғатларини унуттириб юборади. Балки, кофир ва жиноятчилар жаҳаннам азобидан қутулиш учун ер юзи миқдорида олтинлари бўлса беришга тайёр бўлишади, бироқ азобдан қутулиша олмайди! Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта кофир бўлган ва кофир ҳолда ўлган кимсалар, агар улардан биронтаси Ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб берса ҳам ҳаргиз қабул қилинмас. Ундай кимсалар учун аламли азоб бордир. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас» (Оли Имрон: 91).
«Саҳиҳайн»да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни азоби энг енгил бўлган дўзахийдан: «Ердаги нарсаларнинг ҳаммаси сеники бўлганида, бу азобдан қутулиш учун уларни берган бўлармидинг?» деб сўрайди. У: «Ҳа», дейди. Шунда: «Мен сендан Одамнинг пуштикамарида эканингда бундан кўра анча енгил нарсани – Менга ширк келтирмаслигингни истаган эдим, сен эса Менга ширк келтиришдан бошқасини хоҳламадинг», дейди» (Бухорий: №6557, Муслим: №2805).


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:06 | Message # 11
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Шундоқ экан, ширкдан ҳазир бўлинг, фақат тавҳидни лозим тутинг! Сиз билан биз, қасамки, фақат тавҳид калимаси учун яралганмиз. Ширк дўзах азобида абадий қолишнинг энг катта сабабларидан, тавҳид эса дўзахдан нажот топишнинг энг катта сабабларидандир. Аллоҳ таоло одам боласидан у отасининг пуштикамарида эканидаёқ тавҳидни истаган, у эса ширкдан бошқасига кўнмади. Энди мужрим кофир кимса азобни кўзи билан кўриб, бадани билан тотиб турган паллада ўз жигарбандини – боласини бериб бўлса ҳам Аллоҳнинг азобидан қутулиб қолишни орзу қилади. Балки, суюкли аёлини ўз ўрнига азобга итариб бўлса ҳам, ўзини қутқариб қолгиси келади. Бутун оиласини, қавму қариндошларини ва ҳатто бутун ер юзи аҳлини бериб ҳам, ўзини азобдан қутқариб қолишни жон-жон деб истайди. Аллоҳ таолонинг мана бу сўзлари ҳақида бир ўйланиб кўринг-а: «Жиноятчи-кофир кимса у Куннинг азобидан (қутулиш учун) ўғилларини, биродарини, уни ўз паноҳига оладиган қариндош-уруғини ва Ердаги барча кишиларини тўлов қилиб бериб юборишни, сўнгра (бу тўлов) унга нажот беришини истар. Йўқ, (ҳеч қандай тўлов уни азобдан қутқара олмас)! Албатта (кофирлар ташланадиган дўзах ўз ҳарорати билан бош териларини сидириб олувчи бўлган) бир оловдир! У (Ҳақ йўлидан) юз ўгириб, терс қараб кетган ва (пул-мол) йиғиб тўплаган (яъни уни Аллоҳ буюрган жойларга сарфламаган) кимсаларни (ўзига) чорлаб турар!» (Маориж: 11-18).
Қаранг, кофир кимса у куни Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун агар имкони бўлса, ўзининг болаларини, хотинларини, ака-укалари-ю ёру биродарларини, қўйингки бутун ер юзи аҳлини беришга тайёр бўларкан!! Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!
Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир?! Дўзах аҳлининг емаги ўт бўлса, ичмаги ўт бўлса, кийими ўтдан бўлса?! Дўзахиларнинг таоми заққум, зариъ ва ғислийн бўлади.
Заққум нималигини биласизми?!
Зарийъ нималигини биласизми?!
Ғислийн нималигини биласизми?!
Ким дўзахга дош бера олади?! Ким ўтда ёнишга тоқат қилади?!
Бу дунё ўти баданингизни бир ялаб ўтишини кўтаришга бардошингиз етмайди-ю, бу ўтдан етмиш баробар кучли ўтга қандай тоқат қиласиз?!
Заққум – жаҳаннам қаъридан ўсиб чиққан, мевалари шайтоннинг бошларига ўхшайдиган ифлос бир дарахтдир. Аллоҳ таоло заққум таърифида хабар берган сўзларни бир тасаввур қилиб кўринг: «Дарҳақиқат у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир» (Вас-соффат: 64).
Имом Термизий саҳиҳ санад билан Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ҳақда шундай деганлар: «Агар заққумдан бир томчиси бу дунёга томиб кетса, дунё аҳли ҳаётини бузиб юборарди. Энди емиши заққум бўлган кимсанинг ҳоли не кечаркин?!» (Термизий: №2588, Саҳиҳул-жомиъ: №5250).
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. (У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!» (Духон: 43-46).


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:07 | Message # 12
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Аллоҳ таоло айтади:
«Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар, Шак-шубҳасиз (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан еб, ундан қоринларингизни тўлдирувчидирсизлар» (Воқеа: 51-53).
Аллоҳ таоло айтади:
«62. Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки Заққум дарахтими?
63. Ҳақиқатан Биз уни (яъни Заққум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов қилиб қўйдик.
64. Дарҳақиқат у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир.
65. Унинг мевалари (хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар (шундай экан унинг мазасини сўрамай қўяверинг).
66. Бас улар (яъни дўзахилар) албатта ундан еб, қоринларини тўлдирувчидирлар» (Вас-соффат: 62-66).
Ўт қоринлари ичини ёндиргач, ичларини ловуллатаётган бу алангани ўчириш учун сув сўрайдилар. Шунда уларга қорин ва ичакларни тилка-пора қилиб юборадиган қайноқ сув берилади. Аллоҳ таоло айтади: «(Ана шундай жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!» (Муҳаммад: 15).
Аллоҳ таолонинг мана бу сўзларини фикрлаб кўринг:
«Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб кўйгандирмиз. Агар улар (ташналик шиддатига чидамай) сув сўрасалар, эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдирувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у!» (Каҳф: 29).
Аллоҳ таолонинг мана бу сўзларини ҳам фикрлаб кўринг:
«(Сўнгра пайғамбарлар Аллоҳдан) мадад тиладилар ва барча жабркор-саркаш кимсалар бахтсизликка дучор бўлдилар. Унинг (яъни, ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир» (Иброҳим: 15-17).
Бу Заққум ҳақидаги сўз эди. Энди Зарийъ ҳақида.
Зарийъ – Ҳижоз ерларида ўсувчи заҳарли ва бадбўй тиканакдир.
«1. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга ўраб олувчи (Қиёмат Куни) ҳақидаги хабар келдими? 2. У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолувчи. 3. (Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир. 4. (Улар) қизиган дўзахга кирур! 5. Қайнаб турган булоқдан суғорилур! 6-7. Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат (еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос қилмайдиган зарийъдан (заҳарли ва бадбўй сертикан ўсимлик) бўлур!» (Ғошия: 1-7).
Зарийъ шудир. Ғислийн ҳақида нима биласиз?!
У дўзахилар баданидан чиқувчи қон-йирингдир, дўзах аҳлининг емиши шудир. Аллоҳ таоло айтади:
«25. Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, бас, у дер: «Эҳ, қанийди, менга китобим берилмаса эди! 26. Мен ҳисоб-китобим (яъни оладиган жазойим) нима эканлигини билмасам эди! 27. Эҳ қанийди, ўша (биринчи ўлим барча нарсани) тугатувчи-узувчи бўлса (ва Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди! 28. Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я! 29. Мулку салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!» 30. (Бас, Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар! 31. Сўнгра дўзахга ташланглар! 32. Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» 33. Чунки у (ҳаёти дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди. 34. Мискин-бечорага таом беришга (ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам) тарғиб қилмас эди. 35. Бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўқдир! 36. Бирон таом ҳам йўқдир! Фақат йирингдан бўлган (бир «таом» борки), 37. Уни фақат (йўлдан) адашган (кофир)ларгина ерлар!» (Ал-ҳааққо: 25-37).
Эй осий! Эй бепарво! Эй дунёга машғул!
Ўз нафсингга йиғла, гуноҳларингга йиғла! Бугун йиғламасанг, қачон йиғлайсан?!
Эй дили тош бўлиб кетган, дийдаси қаттиқ инсон! Агар бугун, шу лаҳзаларда қалбингга йўл тополмасанг, аниқ ишонавер, қалбингни йўқотиб бўлибсан!
Эй дийдаси тош қотган, бугун, шу лаҳзаларда Роббул оламийннинг сўзларидан қалбинг титрамаса, пайғамбарлар саййидининг сўзларидан кўзингга ёш келмаса, унда қачон йиғлайсан?!


 
DURDONDate: Yakshanba, 10-Fev-2013, 06:09 | Message # 13
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Эй ўйин-кулгига берилган.. Эй ғафлатга ботган.. Эй гуноҳларга ғарқ бўлган.. Эй намозни зое қилиб юрган.. Эй закотга бепарво.. Эй имкони бўла туриб, ҳаж ва умрани зое қилаётган.. Эй ота-онасига оқ бўлиб юрган.. Эй қўни-қўшниларига озор берувчи.. Эй Аллоҳнинг даъватидан ва Аллоҳнинг йўлидан тўсувчи.. Мана шу лаҳзаларда, ҳозир ўқиб ўтганимиз оятларни эсга ол.. Ўз хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган Содиқ ва Масдуқ зотнинг сўзларини эсга ол.. Емаги ўт бўлса.. Ичмаги ўт бўлса.. Кийими ўтдан бўлса..
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек, дўзах аҳлига ўтдан бўлган кийим кийдирган Зот баракотли-буюкдир. Ҳатто, кийимлар ҳам ўтдан бўлади.. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), у Кунда жиноятчи кимсаларни кишанлар билан боғланган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов ўраб олур» (Иброҳим: 49-50).
«Қора мой» деб таржима қилинган «Қатирон» (قَطِران) сўзининг яна бир маъноси – жуда кучли оловда эритилган мисдир. Кийимлар ана шу қатирондан бўлади. Аллоҳ азза ва жалланинг мана бу сўзларини эшитинг:
«19. Мана шу икки ғаним (яъни мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари(нинг ҳақ дини) хусусида талашдилар (яъни мўминлар Аллоҳнинг ҳақ дини бўлмиш Исломнинг ғолиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу динни йўқ қилмоқчи бўлдилар). Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуюлиб.
20. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур.
21. Улар учун темир гурзилар бордир.
22. Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар ва (уларга): «Ўт азобини тотиб кўрингиз», (дейилур)» (Ҳаж: 19-22).
Таом ўт, ичимлик ўт, кийим ўт.. Шунда дўзахилар ёрдам сўрайдилар. Кимдан ёрдам сўрайдилар?! Жаҳаннам посбонларидан, азоб фаришталаридан ёрдам сўрайдилар. Нима деб ёрдам сўрайдилар?! Дўзах аҳлидан азобни бир кунга бўлса ҳам бироз енгиллатишини парвардигори оламдан сўранглар, деб илтимос қиладилар улардан. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«(Шунда) дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: «Парвардигорингларга дуо қилинглар, бизлардан бирон кунлик азобни енгиллатсин», деб ёлворганларида улар айтдилар: «Ахир сизларга пайғамбарларингиз аниқ ҳужжатлар келтирмаганмидилар?!» «Ҳа, (келтирган эдилар, лекин бизлар уларни ёлғончи қилган эдик)», деди улар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: «У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари албатта залолатдадир (яъни бефойдадир)» (Ғофир: 49-50).
Шундай қилиб, улар ноумид қайтишади. Шундан сўнг улар дўзах посбонлари бошлиғи Моликка нидо қилиб, ундан ёрдам сўрайдилар.
Аллоҳ таоло айтади: «Улар: «Эй Молик, Парвардигоринг бизларга Ўз ҳукмини қилсин (яъни тезроқ жонимизни олcин, бизлар бу азобдан қутулайлик», деб) нидо қилганларида, у «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) турувчидирсизлар», деди» (Зухруф: 77).
Шунда дўзахилар дунёда ўзлари улар устидан масхаралаб кулиб юрган мўминларни эслаб қоладилар ва бир қултум сув сўраб, уларга нидо қиладилар.
Аллоҳ таоло айтади: «Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ бу неъматларини динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кофирларга ҳаром қилгандир», дедилар. Бас бу КУН улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ва Бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари каби Биз ҳам уларни «уну­тиб қўярмиз» (Аъроф: 50-51).
Шундан сўнг улар яна-да ноумид бўлишади. Шундан сўнг улар кимга нидо қилишади, биласизми?! Аллоҳга нидо қилишади!! Шунда уларга жавоб тариқасида Аллоҳ таоло томонидан адолатли ҳукм янграйди:
«(Уларга): «Сизларга менинг оятларим тиловат қилинган эмасмиди, сизлар уларни ёлғон деган эмасмидингизлар?!» (дейилганида), улар дедилар: «Парвардигоро, бадбахтлигимиз бизлардан ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз. Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас агар яна (туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз (ўз жонимизга) жабр қилувчидирмиз». (Аллоҳ) айтди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!» (Муъминун: 105-108).
Ўзинг асрагайсан ё Парвардигор!! Шундан сўнг куфр аҳли дўзахда абадий қолиб кетишади. Тавҳид аҳли бўлган кишилар эса Роббул оламийннинг раҳмати ва пайғамбарлар саййидининг шафоатлари, шунингдек содиқ мўминларнинг шафоатлари билан дўзахдан қутулиб чиқадилар.



 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 12:59 | Message # 14
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Абадий қолувчилар ва қутулиб чиқувчилар

Ҳа, куфр аҳли, ширк аҳли, мўмин-мусулмонларни ўлдирган ва сўйган, Аллоҳнинг йўлидан юз ўгирган ва Аллоҳнинг бандаларига кибр қилган кибр аҳли дўзахда абадий қолади.
Аллоҳ таоло уларга китоблар туширган эди, пайғамбарлар юборган эди, ораларидан уламоларни чиқариб қўйган эди. Уламолар уларга Аллоҳни эслатишган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини етказишган, бироқ улар кибр қилиб, кофирлик йўлини тутишган, қайсарлик билан ширкларида, кибрларида ва Аллоҳнинг йўлидан юз ўгиришда маҳкам тураверишган эди. Ана ўшалар дўзахда абадий қолувчилардир.
Аллоҳ таоло айтади: «У Кун келганида, бирон жон гапирмас, магар Унинг (Аллоҳнинг) изни билангина гапирур. Бас, у (Кунга ҳозир бўлганлар) орасида бахтсизи ҳам бўлур, бахтлиси ҳам. Бас, энди бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оҳу фарёд қилурлар. Улар унда осмонлар ва Ер бор экан (яъни абадий) қолурлар, магар Парвардигорингиз хоҳлаган (тавҳид аҳлидан бўлган осийларни дўзахда бир муддат турганларидан кейин чиқариши бундан мустаснодир). Зотан, Парвардигорингиз фақат Ўзи истаган ишни қилувчи зотдир! Энди бахтиёр зотлар эса жаннатда бўлиб, у жойда осмон­лар ва Ер тургунча (яъни тоабад) турурлар, магар Парвардигорингиз (дўзахда бир муддат туришларини) хоҳлаган (тавҳид аҳлидан бўлган осийларнинг жаннатга киришларининг кечиктирилиши бундан мустаснодир). Бу (яъни жаннатга тушиш бахтига эришиш Парвардигорингизнинг) туганмас инъомидир» (Ҳуд: 105-108).
Абадий қолувчилар куфр ва ширк аҳлидир. Қутулиб чиқувчилар тавҳид аҳлидир.
Ўзи тавҳид аҳлидан бўлгани ҳолда зино, ароқхўрлик, баччавозлик каби бирон гуноҳи кабира устида ўлган ёки ёмонликлари яхшиликларига ғолиб келган кишиларни Аллоҳ таоло албатта дўзах ўти билан тозалайди. Қай биримиз бир соатга бўлса-да ўтга дош бера олади?!!
Шундан сўнг у раҳмлиларнинг раҳмлироғи бўлган Зотнинг раҳмати билан ёки пайғамбарлар саййидининг шафоатлари билан ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари ичидаги содиқ мўмин кишиларнинг шафоатлари билан дўзахдан чиқишга муваффақ бўлади.
«Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат қилинадиган дуоси бўлади, ҳар бир пайғамбар у дуони қилишга шошилган, мен эса уни қиёмат куни умматимнинг шафоати учун асраб қўйганман, у умматимдан Аллоҳга ширк келтирмай ўтган ҳар бир кишига – иншоаллоҳ – албатта етгусидир» (Муслим: №200).
Эй Аллоҳим, Сени гувоҳ қилиб айтамизки, бизлар барчамиз Сенинг тавҳидингга-ягоналигингга иқрор бўлганмиз ва пайғамбарингга иймон келтирганмиз, умримиз хотимасини Ўзинг тавҳид устида қилгайсан.
Бухорий ва Муслим Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларнинг дўзахга тушиб қолган биродарларини шафоат қилишларини айтганлар:
«Улар: «Эй Раббимиз, у биродарларимиз биз билан бирга рўза тутишарди, намоз ўқишарди, ҳаж қилишарди», дейдилар. Шунда уларга айтилади: «Таниган кишиларингизни чиқаринглар. Уларнинг суратлари (баданларига таъсир қилиш) дўзахга ҳаром қилинади». Шунда улар кўп халойиқни у ердан олиб чиқишади, уларнинг болдир ва тиззалари ярмигача олов теккан бўлади. Мўминлар: «Эй Раббимиз! У ерда Сен бизга (чиқаришга) амр қилган кишилардан биронта ҳам қолмади», деб айтишади. Уларга: «Қайтинглар, кимнинг қалбида динор мисқолича яхшилик борлигини топсангиз, уларни ҳам чиқаринглар», дейди. Шунда улар яна кўп одамларни олиб чиқишади. Сўнгра улар: «Эй Раббимиз! Бизларга буюрган кишиларингдан ҳеч бир кишини у ерда қолдирмадик», дейишади. Уларга: «Қайтинглар, кимнинг қалбида ярим динор мисқолича яхшилик борлигини топсангиз, уларни ҳам чиқаринглар», дейди. Шунда улар яна кўп одамларни олиб чиқишади. Сўнгра улар яна: «Эй Раббимиз! Бизларга буюрган кишиларингдан бирон кишини у ерда қолдирмадик», дейишади. Уларга: «Қайтинглар, кимнинг қалбида зарра мисқолича яхшилик борлигини топсангиз, уларни ҳам чиқаринглар», дейди. Шунда улар яна кўп одамларни олиб чиқишади. Сўнгра улар: «Эй Раббимиз! Биз у ерда биронта ҳам яхшилик (эгаси)ни қолдирмадик», дейишади. Аллоҳ таоло: «Фаришталар, пайғамбарлар ва мўминлар шафоат қилишди, фақат раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисигина қолди», дейди-да, дўзахдан бир сиқимни сиқимлаб олиб, ундан ҳеч яхшилик қилмаган, куйиб кўмирга айланиб кетган бир қавмни чиқаради. Уларни жаннат бўсағасидаги «ҳаёт анҳори» деб номланувчи бир анҳорга ташлайди. Улар у ердан худди сел лойқасида уруғ униб чиққани каби униб чиқишади. Кўргансизлар-ку, (сел лойқасидаги ўша уруғ) бирон тош ё дарахт ёнида бўлса, қуёшга қарагани сарғиш ва кўкимтир бўлиб, сояга қарагани оппоқ бўлиб унади».


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:00 | Message # 15
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, сиз худди дала-даштларда қўй боқиб юрган одамдек (тасвирлаб бердингиз)», дейишди.
У зот сўзларида давом этдилар: «Улар марвариддек (товланиб), бўйинларида тақинчоқлар бўлган ҳолда чиқишади. Жаннат аҳли уларни бирон амал қилишмаган ва бирон яхшилик тақдим қилишмаган ҳолларида Аллоҳ таоло жаннатга киритган «Раҳмоннинг озод этган қуллари», деб танишади.
Севикли дўстларим! Суҳбатимиз давомида энди дўзахдан нажот топиш йўллари ҳақида сўз юритамиз.
Иккинчи хутба
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидирлар деб гувоҳлик бераман.
Аллоҳим, Ўзинг у зотни энг яхши мукофотлар билан мукофотлагин.
Аллоҳим, Ўзинг у зотга, аҳли ва асҳобига, то қиёмат у зотни севган ва йўлларига йўлланиб, суннатларини тутган ҳар бир кишига кўпдан-кўп саловоту саломлар йўллагин.
Аммо баъд...
Тўртинчи: Дўзахдан қандай қилиб қутулиш мумкин?!
Дўзахдан қутулиш йўли фақат икки калимада – яъни, Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқариш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишда мужассамдир, бундан бошқа йўл йўқдир. Фақат тавҳид ва эргашиш нажот йўлидир.
Тавҳид тил билангина айтиб қўйиладиган сўз эмас. Балки, тавҳид тил билан айтиш, дил билан тасдиқлаш ва аъзолар билан амал қилишдир. Акс ҳолда, тил билан тавҳид калимасини такрорлаганингиз ҳолда дил уни инкор қилса ва аъзолар унга амал қилмаса, унинг нима қиймати бор?!
Тавҳид – сўз, тасдиқ ва амалдир. Аллоҳ жалла жалолуҳу Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтади: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 6-66).
«Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга киради».
Ибн Масъуд айтадилар: «Мен айтаман: Ким Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса, жаннатга киради». (Бухорий: №1238, Муслим: №92).
«Саҳиҳайн»да Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, расули, чўрисининг ўғли ва Марямга туширган сўзидир, жаннат ва дўзах ҳақдир деб гувоҳлик берса, амалига қараб Аллоҳ уни жаннатга киритади» (Бухорий: №3435, Муслим: №29).
Бир лафзда: «Жаннатнинг саккиз эшигидан ўзи истаганидан киради».
Итбон ибн Молик ривоятида: «Албатта, Аллоҳ Ўзининг юзини истаб «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган кишини дўзахга ҳаром қилгандир».
Тавҳид ва эргашиш тилдагина бўлиши керак эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилувчи, меҳрибондир» (Оли Имрон: 31).
Шеър мазмуни:
«Ким Пайғамбар севгисини даъво қилса-ю, унинг йўлидан юрмаса, унинг даъвоси қуруқ гапдир.
Агар севгиси чин бўлса, севгининг энг биринчи шарти итоат ва вафодир».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш у зотнинг буйруқларига бўйсуниш ва у зот қайтарган ишлардан тийилишдир.
«Саҳиҳайн»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бизнинг бу ишимизда (яъни динимизда) ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир» (Бухорий, Муслим: №1718).


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:02 | Message # 16
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Ким Аллоҳнинг динида бир бидъатни қилса, у мардуд – рад қилингандир. Унинг бу ибодати ўзига қайтарилади. Аллоҳ таоло унинг амалидан фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчи бўлган ҳолда қилганини қабул қилади.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган баъзи бир солиҳ ишлар ҳам борки, улар жаннатга йўл очиб, бандани дўзахдан қутқариб қолади. Қуйидагилар шулар жумласидан:
Рўза. «Саҳиҳайн»да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, шу бир куни эвазига Аллоҳ унинг юзини етмиш йил (масофасида) дўзахдан узоқлатади» (Насоий: №4/174, Саҳиҳул-жомиъ: №6322).
Жиҳод. «Саҳиҳул Бухорий»да келган ҳадис борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимнинг икки қадамига Аллоҳнинг йўлида чанг-ғубор етса, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади». (Бухорий: №811, Термизий: №1632).
Илм мажлислари. «Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Аллоҳ таолонинг шундай фаришталари борки, улар зикр аҳлини қидириб айланиб юрадилар. Агар Аллоҳни зикр қилаётган кишиларни топсалар «Қидирган нарсаларингга келинглар», деб бир-бирларини чақирадилар. Фаришталар зикр аҳлини қанотлари билан ўраб (устма-уст бўлиб), дунё осмонигача етадилар. Аллоҳ таоло Ўзи яхши билиб турса-да, фаришталаридан сўрайди:
- Бандаларим нима дейишяпти?
- Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтиб сени улуғлаяптилар.
- Улар Мени кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, кўрмаганлар.
- Агар мени кўрсалар нима қилишади?
- Унда сенга янада кўпроқ ибодат қилиб, бундан-да кўп тасбеҳ айтиб, сени улуғлашади.
- Улар мендан нима сўраяптилар?
- Сендан жаннат сўрашяпти.
- Жаннатни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, жаннатни кўрмаганлар.
- Агар кўрганларида нима бўларди?
- Агар жаннатни кўрсалар унга янада қаттиқроқ интилиб, талабгор бўлиб рағбатлари ошиб кетарди.
- Нимадан паноҳ тилаяптилар?
- Дўзахдан.
- Улар дўзахни кўришганми?
- Йўқ, Аллоҳга қасам-ки, эй Парвардигор, уни кўрмаганлар.
- Агар кўрсалар нима бўларди?
- Агар кўрсалар дўзахдан яна ҳам кўпроқ қўрққан ва яна ҳам қаттиқроқ қочган бўлардилар.
- Сизлар гувоҳсизлар, Мен уларни мағфират қилдим.
Аллоҳ муҳаббати. Агар Аллоҳ сизни яхши кўрса, асло дўзах юзини кўрмайсиз. Аҳмад ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ Ўзи севган кишисини асло дўзахга ташламайди» (Термизий: №1633, Насоий: №6/12).
Йиғи. Биласизми, Аллоҳ қўрқувидан ҳосил бўлган йиғи ҳам ўз эгасини дўзахдан қутқаради. Нақадар улкан фазл!!
Термизий ва Насоий ривоят қилган, Албоний саҳиҳ санаган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши то сут елинига қайтмагунича (яъни, ҳеч қачон) дўзахга кирмайди». (Термизий: №1633, Насоий: №6/12).
Демак, нажот йўли фақат Аллоҳ таолонинг тавҳидини рўёбга чиқаришда ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишдадир.
Эй Аллоҳ, бизларни (гуноҳларимизни) яширгин ва шарманда қилмагин, бизларни икром этгин ва хор қилмагин, биз томонда бўлгин, бизга қарши бўлмагин.
Эй Аллоҳ, бизлардан бирон кишининг ҳам гуноҳини қўймай кечиргин, биронта ҳам беморни қолдирмай шифо бергин, қарздорларимизнинг қарзини ўтагин, вафот этганларимизни раҳматингга олгин, осийларимизга ҳидоят бергин, тоат-ибодатда бўлганларимизни собитқадам қилгин, Ўзинг рози бўладиган ва биз учун фойдали бўлган ҳожатларимизни раво қилгин эй раҳмлиларнинг раҳлироғи!
Эй Аллоҳ, ушбу жамоатимизни раҳматинг инган жамоат қилгин, бу ердан тарқалишимизни гуноҳдан холи тарқалиш қилгин, ораларимизда биронта ҳам бахтсиз ва маҳрумни қолдирмагин.
Эй Аллоҳ, бизни ҳидоят қилгин, биз сабабли ҳидоят қилгин, бизни ҳидоятланувчиларга сабабчи қилгин.
Эй Аллоҳ, Ўзинг агар одамларни фитналашни истасанг, бизни расво ва шармисор бўлмаган, фитналанмаган ҳолимизда Ўз ҳузурингга олгин.
Эй Аллоҳ, ҳимоясиз мусулмонларни ҳимоя қилгин, кийимсизларига кийим бергин, очларини тўйдиргин.
Аллоҳ йўлидаги дўстларим!
Неки тўғриликка муваффақ этилган бўлсам, ҳаммаси Аллоҳнинг ёлғиз Ўзидан, неки хато, унутиш содир бўлган бўлса, бари ўзимдан ва шайтондандир, Аллоҳ ва Расули ундан покдир. Мен устидан сизлар жаннатга ўтиб оладиган, ўзи эса жаҳаннамга улоқтириладиган кўприк бўлиб қолишдан, сизларга насиҳат қилиб, ўзимни унутишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман.
Эй Аллоҳ, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўллагин.


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Mar-2013, 06:51 | Message # 17
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Дўзах ва дўзахilar
Муаллиф: Али Хасан Али Абдулхамид.
Еру осмонларни яратган ва ошкору яширин ишлардан хабардор Зот - Аллохга хамдлар бўлсин. У инсон (Одам алайхис-салом)ни лойдан, жин (иблис)ни эса оловдан яратди. Иблисни жаннатидан кувгин килди ва киёмат кунига кадар халкларга фитна-синов бўлиши учун унга мухлат берди. Иблис аълайхиллаъна бандалар орасидан ўзига тегишли насиба олишга касам ичди.
«(Аллох) айтди: «Бас, улардан ким сенга эргашса, у холда, шак-шубхасиз, жаханнам сизларга етарли жазо бўлур! Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан кўзгат, уларнинг устига отлик ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва бола-чакаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни харомдан мол-дунё ва бола-чака орттиришга унда), уларга (ёлгон) ваъдалар кил». Дархакикат, шайотн уларга факат алдов-ёлгон нарсаларнигина ваъда килур».[1]
«(Иблис) айтди: «Энди Сенинг кудратингга касам-ки, албатта уларнинг хаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (хак йўлдан озмай колурлар)». (Аллох) деди: «Хакка (касам). Факат хакни айтурманки, албатта Мен жаханнамни сен ва (одамлар) орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдирурман!».[2]
Аллохга хамдлар бўлсинки, У бизларни шайтон ва унинг васвасасидан химоялаб кўйди ва иймон келтириб Роббиларига таваккул килган зотларга уни хукмрон килиб кўймади. У зотлар Аллохнинг панохида тинч-омон бўладилар, уларни ўз инояти билан ихота килур ва модомики улар Аллохнинг хидоятида баркарор туриб Унинг мустахкам арконини махкам тутсалар, уларни омон саклагай.
Аллох бандалари орасидан танлаган, поклаган хамда шайтондан химоя килган улуг пайгамбаримиз Мухаммадга салоту саломлар бўлсин. У зот айтадилар:
- Сизлардан хар бирингизга жинлардан бўлган хамрох бириктириб кўйилгандир!
- Ё Расулуллох сизга хамми?- дейилди.
- Менга хам. Лекин Аллох менга ёрдам берди ва у жин мусулмон бўлди. Мени факат яхшиликка ундайди,- дедилар.[3]
У кишига, сахобаларга Роббимиз суйганидек ва рози бўладиган доимий Аллохнинг салоти ва саломи бўлсин.
Аллох таъоло жаннат ва дўзахни яратиб: «Хар бирингизни тўлдириш Мени зиммамдадир» деб ваъда килди. Иблисга (унга Аллохнинг лаънати бўлсин) бандаларга синов ва имтихон бўлиши учун мухлат бериб кўйди...
«Огох бўлингизким, албатта шайтон хизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир».[4]
Одам болаларининг калбига йўл топиши ва уларнинг кон томирларида юришига имкон бериб кўйди. Унга бошка шайтонларни бўйсундириб берди. Улар иблиснинг буйруги билан иш тутадилар.
Иёз ибн Химор разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир куни хутбаларида шундай дедилар:
- Огох бўлинг, Роббим менга бугун билдирганларидан сизлар билмайдиган нарсаларни ўргатишимни буюрди. «Мен хамма бандаларимни хак динга мойил килиб яратдим, шайтонлар эса уларни динларидан чикариб олдилар хамда Мен халол килиб берган нарсаларни уларга харом килишди ва Мен бирон хужжат туширмаган нарсаларни Менга шерик килишга буюришди»...


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Mar-2013, 06:52 | Message # 18
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


davomi
Дўзах ахли беш турли бўлади:
1) На оилага ва на мол-дунёга кизикиши бўлмаган, (ёмонликдан тўсадиган) акли хам йўк бўлган нотовон-заиф хизматкорларингиз.
2) Арзимас бўлса хам бирон манфаат кўрса, албатта хиёнат киладиган (хиёнатдан тап тортмайдиган) хоин кимса.
3) Эртаю кеч сени ахли-оиланг хусусида хам мол-давлатинг борасида хам алдаш пайида юрадиган кимса.
4) Шундан сўнг ё бахиллик ё ёлгон хакида хамда
5) Огзи шалок безбет кимса хакида хам айтиб ўтдилар».[5]
«Унинг (кофирнинг) якини-хамрохи (бўлган, унинг килиб ўтган гунохларини ёзиб-гувохлик бергувчи фаришта) деди: «Мана бу (номаи аъмол) менинг хузуримда хозиру нозир бўлган нарсадир». (Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага айтилур): «Барча (хакка каршилик килгувчи) кайсар, яхшиликни манъ килгувчи, зўравон ва (Аллохнинг динига шак келтирувчи) кофир-кўрнамакни жаханнамга ташланглар!. (кай) бир кимса Аллох билан бирга бошка бир «илох» килиб олса (яъни Ёлгиз Аллохга бирон нарса ё кимсани шерик килиб олса), бас, уни каттик азобга ташланглар!». Унинг якини (бўлган шайтон): «Парвардигоро, уни мен тугёнга солганим йўк, лекин унинг ўзи (хак йўлдан) йирок-залолатда бўлди», деди. (Аллох кофир ва унинг шайтонига) айтди: «Менинг даргохимда талашиб-тортишманглар, аникки, Мен илгари сизларга (кофир бўлганларингиз сабабли Охиратда азобга гирифтор бўлишларингиз тўгрисида) ваъда килганман. Менинг даргохимда (ваъда килинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм килгувчи хам эмасдирман». У кунда Биз жаханнамга: «Тўлиб битдингми?», дермиз, у эса: «Яна кўшимча борми?», дер».[6]
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «У (жаханнам) яна кўшишни талаб килаверади хатто Жаббор Зот унга кадамини кўяди ва жаханнам бас, етар дейди».[7]
«Дўзах йўлдан озган кимсаларга кўрсатиб кўйилди».[8]
Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «ўша кунда жаханнам олиб келинади ва уни етмиш минг тизгини бўлади хар бир тизгиндан етмиш минг фаришта тортиб келади».[9]
Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одамлар ёкаётган бу ўтларингиз дўзах хароратининг етмишдан бир бўлагидир ва хар бир бўлаги сизларнинг ўтларингиз хароратичадир».
- Аллохга касам-ки, ўша бир бўлак хам етарди, Ё Расулуллох, дейилди.
- Дўзах ўти ўша холатига тўксон тўккиз баробар кучайтирилгандир ва хар бири ўшанча хароратдадир,- дедилар.[10]


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Mar-2013, 06:53 | Message # 19
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:

davomi
Абу Хурайра разияллоху анхудан: «Биз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида эдик, тўсатдан бир нарсанинг тушган товушини эшитдилар. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам:
- Биласизларми, бу нима? - дедилар. Бизлар:
- Аллох ва расули билгувчирок,- дедик. Расулуллох:
- Бу етмиш йил олдин дўзахга отилган тош эди. У хозиргача дўзахга тушиб борарди энди тубига етди,- дедилар.[11]
Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
- Аллох жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрил алайхис-саломни жаннатга юборди ва жаннатимга боккин ва у ерда ахли жаннатларга хозирлаб кўйган нематларимни кўргин, деди. Жибрил бордилар ва жаннат ва ундаги мўминларга хозирлаб кўйилган неъматларни кўрдилар. Кейин Аллохнинг хузурига кайтиб келиб: Иззатингга касам-ки уни бирон жон эшитса, албатта унга киради (яъни киришга харакат килади), дедилар. Аллох жаннатга буюрди у макорихлар (кийинчиликлар) билан ўралди ва Жибрилга: кайтиб бориб, кўргин, деди. Жибрил бориб, келдилар ва: Иззатингга касам-ки унга бирон банданг киролмайди, деб кўркаман, дедилар. Аллох Жибрилга: Дўзахга бориб, карагин ва у ерда ахли дўзахларга тайёрлаб кўйган азобларимни кўргин, деди. Жибрил бориб кўрдиларки дўзах бири бирининг устига мингашиб ётарди. Аллохнинг хузурига кайтиб: Иззатинга касам-ки уни бирон банданг эшитса унга кирмасликка харакат килади, дедилар. Аллох дўзахга буюрди у шахватлар билан ўралди, кейин Жибрилга: Бориб кўргин, деди. Жибрил бориб, кўриб келдилар ва: Иззатингга касам-ки ундан бирон банданг кутулолмайди ва унга кириб кетади, деб кўркаман, дедилар.[12]
Куръони Карим дўзах дахшатлари ва азобларини бандаларга кўп эслатади, токи улар дўзахга олиб борадиган хар кандай ишлардан ўзларини эхтиёт килсинлар.
Хасан Басрий рахимахуллох айтади: Умар разияллоху анху: «Дўзахни кўп эсланглар. Чунки унинг харорати жуда каттик, каъри жуда чукур ва чўкмори темирдандир»- дер эрдилар.
Хасан Басрий рахимахуллох деди: Аллохга касам-ки кай бир банда дўзахга аник ишонса, кенг дунё унга тор бўлиб колади. Мунофик — дўзах гарчи мана бу деворнинг ортида турган бўлса хам, то унга кирмагунича уни тасдикламайди.[13]
«Агар золим-кофир кимсалар учун ердаги бор нарса ва у билан бирга яна ўшанинг мислича нарса бўлса, албатта улар киёмат кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша (кўлларидаги бор нарсаларини) тўлов килиб бериб юборган бўлур эдилар. (Чунки у Кунда) уларга Аллох томонидан улар ўйлаб хам кўрмаган нарсалар – азоблар кўринди. Уларга ўзлари касб килган ёмонликлари ошкор бўлди ва уларни ўзлари (дунёдалик чогларида) масхара килиб ўтган (азоб) ўраб олди».[14]
Хеч бир инсон - у хар канча фасохат ва балогат сохиби бўмасин, - золим-кофирларнинг ўша кундаги фожиаларини куръон тасвирлаб бергани каби тасвирлаб бера олмайди. «Уларга Аллох томонидан улар ўйлаб хам кўрмаган нарсалар кўринди». Уларга кўринган нарсалар нима бўлиши мумкин? кайта тирилишми? Хисобми? Мезонми? Жаннатми? Дўзахми? Бу каби саволларни канча кўпайтирсангиз, шунча кўркинчли ва дахшатли бўлиб, хакикат ёлгиз Аллохнинг ўзигагина аён бўлган гайблигича колаверади. Кофирлар ўйлаб хам кўрмаган, кўнгилларига келмаган ва аклларига хам сигдира олмайдиган нарсалар-азоблар уларга рўбарў бўлди.


 
DURDONDate: Dushanba, 11-Mar-2013, 06:54 | Message # 20
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
«Йўк, улар (куръон оятларига бокмайдилар, чунки улар киёмат) соатини ёлгон деганлар. Биз эса у соатни ёлгон деган кимсалар учун дўзах ўтини тайёрлаб кўйгандирмиз. (Дўзах) уларни узок жойдан кўрган вактидаёк унинг хайкирик ва бўкиригини эшитурлар. качон улар кишанланган холларида (дўзахдан) тор бир жойга ташланганларида ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб колурлар. (Шунда уларга): «Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп ўлим-халокатларга дучор бўлурсиз», дейилур)».[15]
«(Бас, Аллох жаханнам кўрикчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар!. Сўнгра дўзахга ташланглар!. Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб богланглар!». Чунки у (хаёти дунёдалик пайтида) Улуг Аллохга иймон келтирмас эди. Ва мискин-бечорага таом беришга (ўзини хам, ўзгаларни хам) таргиб килмас эди. Бас, бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўкдир!. Ва бирон таом хам йўкдир!. Факат йирингдан бўлган (бир «таом» борки). Уни факат (йўлдан) адашган (кофир) ларгина ерлар!».[16]
«Албатта Биз кофирлар учун занжиру кишанлар ва (дўзах) алангасини тайёрлаб кўйгандирмиз!».[17]
Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кишини дўзах томон судрайдилар ва дўзах йироклашиб гуж бўлиб олади. Шунда Рахмон таъоло: Сенга нима бўлди, дейди. Дўзах эса: Бу банданг мендан панох тиларди, дейди. Аллох: Бандамни кўйиб юборинглар, дейди. Киши яна дўзахга судралади у: Эй Роббим Сендан бу гумонда бўлмагандим, дейди. Аллох: кандай гумонда эдинг, дейди. Банда: Мени Рахматинг ўрашини умид килар эдим, дейди. Аллох: Бандамни кўйиб юборинглар, дейди. Киши яна дўзахга судралади шунда дўзах худди хачир арпани кўриб товуш чикаргани каби ўкиради ва чукур хўрсинади. Буни эшитган одам кўркмай колмайди».[18]
«Качон улар (жаханнамга) ташланганларида кайнаб турган (жаханнамнинг худди эшак ханграганидек) бир ўкирик-фарёдини эшитурлар. У газабдан бўлиниб-парчаланиб кетгудек бўлур».[19] Яъни кофир кимсаларга нисбатан газабининг каттиклиги сабабли у ёрилиб, тилка-пора бўлиб кетгудек бўлади.
«Кофир бўлган кимсалар учун эса жаханнам ўти бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) хукм килиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаханнам) азоби енгиллатилур. Биз хар бир кофирни мана шундай жазолармиз. Улар у жойда: «Парвардигоро, бизларни (бу азобдан) чикаргин, бизлар килиб ўтган амалларимиздан бошка яхши (амалларни) килурмиз», деб дод-вой килурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши (эслатма) олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огохлантиргувчи хам келган эди-ку! Бас энди азобларингизни тотаверинглар! Энди золим кимсалар учун бирон ёрдамчи бўлмас!».[20]
«Бизнинг оятларимизни инкор килган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. качонки терилари куйиб битиши билан хакикий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошка териларни алмаштирамиз».[21]
Хасан Басрий айтади: Уларнинг терилари бир кунда етмиш маротаба алмаштирилади.
Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кофирнинг икки елкаси оралиги тез юрадиган отлик учун уч кунлик йўлдир».[22]
«Кофирнинг озик тиши «Ухуд» тогичалик бўлади ва терисининг калинлиги уч кунлик йўлдир».[23]
«Кофирнинг жаханнамдаги ўтирадиган жойи Макка билан Мадина оралигичадир».[24]
Кофирнинг танаси бунчалик улкан килинишидан максад кўпрок азоб тотиши учун бўлса, ажаб эмас. Чунки азоб баданни камраб олади, жасад улканлашгани сари, азоб хам кучайиб боради. Охиратда кофир-золимларнинг азоблари каттик бўлади. Хатто кофир юзи билан ўзини тўсмокчи бўлади.
«Ахир киёмат Кунида ёмон азобдан ўз юзи билан сакланадиган кимса (у кундаги хар кандай азобдан тинч-хотиржам киши билан баробар бўлурми). (У кунда) золим-кофирларга: «ўзингиз касб килиб ўтган нарсани (яъни динсизлик мевасини) тотиб кўринглар!»- дейилди».[25]
Инсон одатда юзини кўли ёки бирон аъзоси билан тўсади. Банда дўзах азобига дучор бўлган вактда — Аллох барчамизни бундай кундан сакласин — саросима ва изтиробнинг зўридан дўзах азобини юзи билан тўсади. Гўё у азобни тўсиб коладигандек юзини дўзахга тутади.
Кофирнинг хорлиги бунчалик каттик, унинг азоблари бунчалар аламли!
[1] «Исро»- 63,64.
[2] «Сод»- 82,85.
[3] Муслим ривояти.
[4] «Мужодала»- 19.
[5] Муслим ривояти.
[6] «Коф»- 23,30.
[7] Муслим ривояти.
[8] «Шуаро»- 91.
[9] Муслим ривояти.
[10] Муслим ривояти.
[11] Муслим ривояти.
[12] Абу Довуд ва Термизий ривояти.
[13] Имом Ахмаднинг «Зухд» китобидан.
[14] «Зумар»- 47,48.
[15] «Фуркон»- 11,14.
[16] «Ал-Хакка»- 31,37.
[17] «Инсон»- 4.
[18] Ибн Касир бу хадис санадини сахих деган.
[19] «Мулк»-7,8.
[20] «Фотир»- 36,37.
[21] «Нисо»- 56.
[22] Бухорий ривояти.
[23] Муслим ривояти.
[24] Термизий ривояти.
[25] «Зумар» - 24.


 
DURDONDate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:46 | Message # 21
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Жаханнамдан огох бўл!

Тўпловчи: Холид Оли Фурайж
Таржимон: Абу Мухаммад
Бисмиллахир рохманир рохийм
Барча оламлар роббиси бўлган Аллох таъолога хамд ва санолар, сохиби омонат пайгамбаримизга, унинг оиласи, асхобларига салавот ва саломлар бўлсин.
Аллохнинг бандалари, билингларки, сизлар ўласизлар ва ўлгандан сўнг кайта тирилиб, килган ишларингиз учун махшаргохга тўпланиб, ё жазо, ё мукофот оласизлар. Сизларни дунё хаёти алдамасин! Чунки, бу дунё имтихонлар билан ўралган, фонийлик билан шухрат козонган, хиёнат билан сифатлангандир. Ундаги барча нарса завол топувчи ва дунё ахли ўртасида айлангувчидир.
Аллохнинг бандалари, билингларки, сизлардан аввал сизлардан кўра умрлари узун, шавкатлари буюк, диёрлари обод, тарихий асарлари кўхна бўлган авлодлар ўтган. Улар ўлганларидан сўнг моллари тургун, жасадлари чирик, диёрлари хароб бўлиб, асарларидан ном-нишон колмади.
Тошлардан курилган касрлари тупроклардан курилган фоний кабрларга алмаштирилди. Бир-бирларига накадар якин бўлмасинлар, уларнинг эгалари кўркувда, харобалар ичида, бир-бирлари билан на кўшничилик ва на улфатчилик алокаларини кила оладилар. Кандай алока килолсинлар?! Ахир улар чиридилар, тупрок остидалар. Тирик эдилар ўлдилар, келишган жасадлари бир тўп суякка айланди. Уларнинг ортидан ахбоблари фарёд чекдилар. Бирок, улар тупроклар остида колдилар. Хайхот, энди улар кандай кайтсинлар?! «″Шояд, колдирган дунёмда солих амалларни килсам″. Йўк, (у асло кайтарилмас) бу факат у айтаётган сўздир. Уларнинг олдиларида то кайта тирилтириладиган Кунларигача бир тўсик (яъни дунё ва охират ўртасини тўсиб турадиган барзах–кабир хаёти) бордир». (Мўъминун:100)
Фараз килингларки, сизлар хам чиридингиз, кабрларда танхо колдингиз. Ишлар тугаб кабрлар очилиб, калблардаги барча нарса келтирилиб, Буюк Подшох хузирига келтирилган ва килинган гунохлар учун калблар титраган, сизлардан пардалар кўтарилиб, барча сир ва айблар очилган кунда «Бу Кунда хар бир жон ўзи килган иш (амали) билан жазоланур». (Гофир: 17)
Аллох таъоло деди: «У (Аллох) ёмонлик(ширк ва гунох амал)ларни килиб ўтган кимсаларни килган амаллари билан жазолагай ва чиройли (тавхид эътикоди, савобли ишлар) амал килган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай». (Нажм: 31)
"(Сўнг хар бир кишининг) китоби – номаи аъмоли (ўртага) кўйилур. Бас, гунохкорларнинг ундаги (битилган) нарсалардан дахшатга тушиб: ″Бизларга халокат бўлгай, бу кандок китобки, на кичик ва на катта (гунохни) колдирмай, барчасини хисоблаб-битиб кўйибди″, деганларини кўрурсиз. Улар килиб ўтган барча амалларини хозиру нозир холда топурлар. Парвардигорингиз хеч кимга зулм килмас». (Кахф: 49)
Азиз дўстим, у кунни эслаб, у хакда тафаккур килиб кўрдингизми? У кун «Ха-а-кко-(Ha-a-qqo)», «Томматул-Кубро», «Явмул-Залзала» дир ва у кунда одам ўзининг огаси, онаси, отаси, хотини ва фарзандларидан кочади. Хар бир одамнинг у кунда ўзи билан ўзи овора бўлади. «Бас, качон сур чалинганида, (яъни Киёмат койим бўлганида) ана у Кунда уларнинг ўрталарида хеч кандай насл-насаб колмас ва улар бир-бирлари билан савол-жавоб хам кила олмаслар. Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гунохларидан) огир келса, бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар. Кимнинг мезонлари енгил бўлса, (яъни ёмонликлари яхши амалларини босиб кетса) бас, ана ўшалар зиёнкордирлар. Улар жаханнамда мангу колгувчидирлар. Уларнинг юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб колгувчидирлар». (Мўъминун: 101–104)
«Парвардигорингиз (ахли-эгалари) золим бўлган шахарларни (азоб билан) ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва каттикдир. Албатта бу (киссаларда) Охират азобидан кўрккан кишилар учун оят-ибратлар бордир. У Кун барча одамлар тўпланадиган Кундир, хозир бўлинадиган Кундир. Биз уни факат санокли муддатгача таъхир килиб – кечиктириб турамиз, холос. У Кун келганида, бирон жон гапирмас, магар (Оллохнинг) изни билангина гапирур. Бас, у (Кунда хозир бўлган)лар орасида бахтсизи хам бўлур, бахтлиси хам. Сўнг бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оху фарёд килурлар». (Худ: 102–106)
Сиз махшаргох ва бутун сизнинг каршингизга кўрсатма берадиган гувохлар турган кун хакида ўйлаб кўрдингизми? Киёмат кунида хасратларнинг бўлиши мукаррардир. Дунёда килинган зулм у кунда зулматларга айланиб ўз эгаларини коплаб оладир. Номалар барча нарсани, хатто, имо-ишораларни хам колдирмай ўз ичига олгандир. Бир гурух жаннатда олий макомларга кўтарилса, бир гурух эса жаханнамнинг энг тубига кулайди. Сиз билан у куннинг ўртасини тўсиб турган нарса сизнинг ўлимингиз холос. Сиз ўлганингиздан сўнг: «Мени кайтаринглар!» дейсиз. Сизга: «Вакт ўтди» дейилади.
Имом Бухорий ва имом Муслим ўзларининг «Сахих» китобларида Абу Хурайра разияллоху анхудан ушбу хадисни ривоят килдилар, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одамлар киёмат куни терлайдилар. Уларнинг терлари ерга етмиш газ чукурликка кадар сингади ва ўзларини кулокларига кадар кўмади».


 
DURDONDate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:49 | Message # 22
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

Абу Саид разияллоху анхудан эса бу хадисни ривоят килдилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Сўнгра Кўприкни жаханнам устига олиб келинади″— дедилар. Сахобалар: ″Кўприк нима ўзи?″ деб сўрадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: ″Сирпанчик, оёк турмайдиган тойгок нарса. Унинг устида тутувчи ва чангаклар бор. Мўъмин унинг устидан киприк кокишдек, яшиндек, шамолдек ва чопкир отлардек ўтади. Ундан кимдир сог-саломат кутулур, кимдир тилиниб-яраланиб кутулур ва кимдир Жаханнам ўтига улоктирлур. Хатто уларнинг охиргилари судраб олиб ўтилади″».
Кечалари бедор бўлган, жаннатга иштиёклари кучайган: жасадлари нозик, ранглари ўзгарган, хеч бир холатда маломатга эътибор килмаган, нафсларини дунё шахватларидан эртаю кеч мудофаа килган, дунё бозорига кириб олди-сотти килмаган, намоз ва рўза билан тоат ибодатда тиришган кимсалар – улар кандай яхши одамлардир! Сизда хам ана шу сифатлар борми?!
Зайд ибн Мазиддан: «Нега сиз доимо кўркиб йиглайсиз?» деб сўралганида: «Аллох таъоло агар унга осий бўлсам оловга камаб кўйишини баён килди. Аллох номига онт ичиб айтаманки, Аллох агар мени хаммомга камаб кўйиш билан тахдид килса эди, кўз ёшларим куригунига кадар йиглар эдим» — деди.
Ато Суламийга кўп йиглаши хакида дашном берилганида, у: «Мен жаханнам ахли ва уларнинг бошларига келган Аллохнинг азоблари хакида ўйланаман ва ўзимни уларнинг ичига кўйиб кўраман. Оркаларига кўллари богланиб, жаханнам томон судралган нафс йигламай ким йигласин» — деди.
Номалар таркалиб, чап кўлдан олсам
Хатодан сўралса, топмасам жавоб.
Бир дона бўлмаса солих амалим,
Вужудимни камрар ашаддий азоб.
Дунёда гунохла ўтказиб кунлар
Аллохга исённи килдим беомон.
Бугун истигфору, тавба киламан
Аллохдан сўрайман караму эхсон!
Ибн Масъуд разияллоху анху дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: ″Жаханнамни киёмат кунида олиб келинади. Унинг етмиш мингта тизгини бўлади. Хар бир тизгинни етмиш минг фаришта тортиб келади″». (Имом Муслим ривояти)
Хой нотавон банда, Анас разияллоху анху ривоят килган ушбу хадисга кулок тут: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бизга шундай бир хутба килдиларки, мен унакасини хеч эшитмагандим.. Русулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Агар мен билган нарсаларни билсангиз эди озрок кулар ва кўпрок йиглар эдингиз″ — дедилар. Сахобалар юзларини тўсдилар, улардан пингиллаган йигининг товуши эштиларди». (Муттафакун алайх)
Бошка бир ривоятда шундай дейилган: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Агар мен билган нарсаларни билсангиз эди, озрок кулар ва кўпрок йиглар эдингиз″ — дедилар. Сахобаларга бу кундан кўра каттикрок кун бўлмаган эди. Улар бошларини ўраб, йигладилар».
Абу Зар разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Мен сизлар кўрмаган нарсаларни кўраман ва сизлар эшитмаган нарсаларни эшитаман. Само ингради, у инграшга хаклидир. Чунки, самонинг хар тўрт энлик ерида бир фаришта пешонасини кўйиб, Аллох учун сажда килади. Аллох номига онт ичиб айтаманки, агар мен билган нарсаларни билсангиз эди, озрок кулар ва кўпрок йиглар эдингиз ва кўрпалар устида аёллар билан лаззатланмас, кўчаларга чикиб олиб, Аллох таъолога тазаррулар килган бўлар эдингиз″». (Имом Термизий ривояти хасан хадис)
Хой бечора банда, билингки, сиз тез кунда Аллохнинг хузурида турасиз. Сиз билан унинг ўртасида таржимон бўлмас. Аллох сизни хисоб китоб килиб, сиздан саволлар сўрар. У саволлар учун тўгри жавобларни тайёрлаб кўйинг!
Адий ибн Хотим разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: ″Сизларнинг хар бирингизга Аллох таъоло гапиради, ўртада таржимон бўлмайди. Сизлардан бирингиз ўнг томонига карайди ва ўзининг килган ишларинигина кўради, чап томонига карайди ва ўзининг килган ишларинигина кўради. Олдига карайди ва каршисида жаханнамдан бошка нарсани кўрмайди. Бас, яримта хурмони садака килиб бўлсада, жаханнамдан сакланинглар!». (Муттафакун алайх)
Азиз дўстим, салаф-солихнинг хаётларига карасангиз, яхши амаллари кўп бўлишига кирамай, Аллохдан кўпрок кўркканларини кўрасиз. Уларнинг ахволларини билиш учун Аллох таъолонинг ушбу оятларининг маъноларини мен билан бирга ўкинг: «Албатта Парвардигорларидан кўркиб хавфда тургувчи кишилар; Парвардигорларининг оятларига иймон келтирган кишилар; Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар; (Киёмат кунида хисоб-китоб учун) Парвардигорларига кайтгувчи эканликларидан диллари кўркиб турган холда (камбагал-бечораларга) садакалар берадиган кишилар. Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган холларида яхшиликлар килишга шошурлар». (Мўъминун: 57 – 61)
Имом Термизий ўзининг «ал-Жомеъ» китобида Оиша разияллоху анходан ривоят килади. Оиша онамиз дедилар: «Мен расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ушбу оят хакида сўрадим ва: ″Улар маст килувчи ичимлик ичдиган ва ўгирлик киладиганларми?″ — дедим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Хой Сиддикнинг кизи, йўк. Улар рўза тутадиган, намоз ўкийдиган, садака берадиган ва (килган бу амаллари) кабул бўлмай колармикин, деб кўркадиан кишилардир. "Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган холларида яхшиликлар килишга шошурлар ″— дедилар».
* Аллох таъоло бахтиёр кишиларни ″яхшиликни (Аллох кабул килмай кўядими, деб) кўркиб киладилар″, бахтикаро кишиларни эса ″ёмонликларни хотиржамлик билан киладилар″, деб сифатлади.
Сахобалар разияллоху анхумнинг хаётлари хакида тафаккур килган киши, уларнинг ўта кўркув билан ишни пухта килишга харакат килганликларини кўради. Биз эса окибатни ўйламаслик, хаддан ошиш ва хотиржамлик ўртасини бирлаштирдик!!
* Абу Бакр Сиддик разияллоху анху: «Кани энди мен мўъминнинг баданидаги бир дона тук бўлсам» — деб орзу килган эдилар.
У киши хакида шундай ривоят хам бор: «У зот бир куни тилларини кўллари билан ушлаб: ″Мени мана шу нарса балоларга мубтало килди″ — деганлар».
* Умар разияллоху анху «Ват-Тур» сурасини ўкиб: «Роббингизнинг азоби албатта вокеъ бўлур» оятига етиб келганларида, юраклари тўлиб йигладилар ва касал бўлиб колдилар. Сахобалар уни кўргани келганларида кўп йиглаганларидан у кишининг юзларида кора чизик – из бўлиб колганини кўрдилар.
* Усмон ибн Аффон разияллоху анху кабр устида келсалар йиглардилар, хатто соколлари хўл бўлиб кетарди. Ва: «Мен жаннат ва жаханнам ўртасида турган пайтимда, уларнинг кайси бирига киришга буюрилар эканман, билмайман. Уларнинг бирига буюрилишдан аввал кулга айлансам хам майли эди» — дердилар.
* Абуд-Дардоъ разияллоху анху дедилар: «Агар ўлимдан сўнг дуч келадиган нарсаларни билсангиз эди, иштаха билан таомланмас, кониб сув ичмас, салкин уйга кириб ўлтирмас, кўкракларингизга уриб кўчага чикиб кетар ва ўз нафсингиз учун йиглар эдингиз! Мен кесиладиган, кейин эса ёкиладиган дарахт бўлишимни орзу киламан (яъни охиратнинг дахшати, хисоб-китобидан кўркиб шундай дер эдилар)».
* Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху кўп йиглагани сабабли кўзларидан тушган икки чизик бор эди.
* Абу Зар разияллоху анху: «Кошки эди, дарахт бўлиб колсам. Кошки, яралмасайдим» — дер эди.
У кишига байтул-молдан нафака бермокчи бўлганларида: «Бизнинг согадиган эчкимиз, минадиган эшагимиз, хизматкоримиз, ортикча або (кийим)имиз бор. Мен улар учун хисоб беришдан кўркаман» — дедилар.
* Тамим ад-Дорий «Жосия» сурасини ўкир экан: «Балки ёмонлик-гунохлар касб этган кимсалар Биз уларни хам иймон келтирган ва яхши амаллар килган зотлар каби килишимизни ва хаётлари хам, мамотлари хам (яъни, дунёлари хам, Охиратлари хам мўъминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Накадар ёмон (нотўгри) хукм килурлар-а?!». (Жосия: 21) оятига етиб келганида, бу оятни такрор-такрор ўкиди ва тонг отгунига кадар йиглаб чикди.


 
DURDONDate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:50 | Message # 23
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

* Абу Убайда ибнул-Жаррох разияллоху анху: «Мен кўчкор бўлишни, эгаларим сўйиб, шўрвамни ичишларини орзу килардим» — дедилар.
* Молик ибн Дийнор деди: «Робийъ ибн Хусайм разияллоху анхудан кизи: ″Нега одамлар кечалари ухлайди, сиз ухламайсиз?″ — деб сўраганида: «Чунки отангиз ўлимдан кўркади» — деб жавоб бердилар. У киши кечаларни ибодат билан бедор ўтказар эдилар».
Рабийъ ибн Хусайм разияллоху анху кунларнинг бирида Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху билан бирга темирчилар олдидан ўтдилар ва босконнинг дам уриши ва оловнинг ёнишини кўриб, хушдан кетдилар. Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху у кишининг бошида намоз вактига кадар колдилар. Хушларига келмаганларини кўрган Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху у кишини оркараларига кўтариб уйларига олиб кетдилар. Рабийъ бир кеча-кундуз бехуш ётдилар. Беш вакт намозни ўкий олмадилар. Абдуллох ибн Масъуд у зотнинг бошларида эканлар: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мана шу хакикий кўркувдир» — дедилар.
* Ривоят килинишича, Рабийъ разияллоху анху уйида кичик бир хандак казиди. Агар калбида бирон бир догни хис килса ўша хандакка тушиб, ўзини ўлгандек хис этар, килган ишларига афсус чекар ва хаётга яна бир марта кайтишни сўрар ва: «Роббим мени кайтаринглар! Шояд ташлаб келганим дунёда яхши ишларни килсам» — дер эди. Кейин ўзига ўзи жавоб бериб: «Хой Рабийъ, сен кайтдинг! Хой Рабийъ, сен кайтдинг!» — дер эди. Бу килганларининг таъсирида, узок вактлар унда ибодат, тиришкоклик, кайгу ва кўркув белгилари кўринар эди.
Музаний рахимахуллохдан ривоят килинади. У деди: «Мен имом Шофеий рахимахуллохни вафот этишидан аввалги касаллик кунларида зиёрат килдим ва: ″Бугун кандай тонг оттирдингиз?″ — дедим. У: «Мен дунёдан кетган, дўстлардан ажралган, ўлим шаробини ичган, ёмон амалларига дуч келган ва Аллох хузурига келган холатимда тонг оттирдим. Билмайманки, менинг рухим каёкка кетди – жаннатга кетдими, мен уни табрикласам? Ёки жаханнамга кетдими, мен унга таъзия билдирсам?» — деди. Сўнгра йиглади ва ушбу байтларни ўкиди:
Юрагим сикилиб, калбим корайса,
Умидимни афвингга килдим мен нарвон
Гунохим на кадар буюк бўлсада
Афвинг гунохимдан буюк хар замон.
Гунохларни афв этдинг доимо
Кўрсатиб кўп эхсон ва кўплаб карам
Сенсиз, обид Шайтондан саклана олмас
Фитналарга тушганидек отамиз Одам!
* Умар ибн Абдулазиз разияллоху анху бомдод намозини ўкиганидан сўнг куръони Каримни кўлига олар, кўз ёшлари соколини ювар, азоб зикр килинган оятларга етиб келса, ўзини йигидан тўхтатолмай, куёш чиккунига кадар бошка оятга ўта олмас эди.
* Суфён рахимахуллох деди: «Умар ибн Абдулазиз разияллоху анху дўстлари сухбатлашса-да хомуш турар эди. Унга: ″Эй амирал мўъмуминийн, нега гапирмайсиз?″ — деб сўралди: ″Мен жаннат ахлларининг жаннатда бир-бирларини кандай зиёрат килишлари, жаханнам ахиллари жаханнамда кандай дод-фарёд килишлари хакида ўйлаётган эдим″ — деди ва йиглаб юборди».
Хой хар куни бир довонни ошиб ўтган, номалари барча амалларини ёзиб кўяётган, огохлантирувчиларнинг тинимсиз танбехларига эътибор бермаётган, насихатгўйнинг насихатига кулок солмаётган, хидоят нури балксада кўра олмаган ва хатто фикрлай олмаган банда, кандай яшасанг яша, хали олдингда дахшатга солувчи зилзила ва хисоб-китоб бор. Сен баданингни хохлаганингдек лаззатга тўйдир, барибир бир кун у куртларга ем бўлар!
Азиз дўстим, кунларингни бехуда зое этма! Чунки, улар сенинг сармоянгдир. Модомики ўз сармоянгга эга экансан, фойда олишга хам хакли бўласан. Охират матолари сенинг ушбу кунларингда арзондир. Арзонлик пайтида охират матоларини жамлаш учун тириш! Чунки, бу матолар киммат бўлган кун тезда келиб колиши мумкин. Арзончилик кунлари у матоларни кўпайтир!. Сен уни бугунгина топишинг мумкин:
Унутма, махшарда шафкатга мухтож
бўлиб, ялангочу хайрон коласан.
Жаханнам хайкирар гунохкорларга
Аллохни бахайбат холда кўрасан.
Номалар кўлингда, хайронсан ўкиб
Унда гунохларнинг барчалари бор
Аллох дер: «Хой менинг фаришталарим,
Осийни жаханнамга отинг, килиб хор».
Аллох таъолодан барчамизни охират учун тайёрланишга, афсус чекишга муваффак килиши, ўлимдан сўнг кайта хаёт дунёсига кайтишни умид килмайдиган кимсалардан бўлишимиз хамда ўзимиз ва барча мусулмонларга кабр синовларини енгил килишини сўраймиз.
Аллох пайгамбаримиз, унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.


 
DURDONDate: Shanba, 13-Iyul-2013, 10:47 | Message # 24
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Жаханнам хакида:

1___Ярамас одамлар Киёмат куни коронги зулмат, дахшат ва азоб ичида хор бўлиб колиб кетадилар. Улар: «Бизга рахм килинглар», деб ялиниб, хаммадан ёрдам сўрайдилар. Уларга хеч ким ёрдам бермайди. «Энди холимиз нима бўлади?..» - деб кўркиб, йиглаб турган пайтларида хамма ёкни тўс- тўполон, кий-чув ва кўркинчли овозлар босиб кетади. Одамлар карасалар, жаханнамни олиб келинаётган бўлади. Бу хакда Пайгамбаримиз бундай деганлар: «Киёмат куни дўзахни олиб келинади. Унинг етмиш мингта жилови бўлади. Хар битта жиловидан етмиш мингтадан фаришта ушлаб судраб, уни олиб келади». Дўзах жуда хам улкан бўлиб, у 7 каватдан иборат. Унинг 7 та дарвозаси бор. Айтишларича, дўзах 7 кават ернинг остидадир. Энг ёмон жойи унинг энг пастки кавати бўлади. У ерга мунофиклар тушади. Жаханнам шунака чукурки, агар катта бир тошни ташланса, у жаханнамнинг тагига етмиш йил деганда етиб боради. Киёмат куни жаханнам роса хам аччикланган холда бўлади. У ўзининг ичига ёмон одамлар тушишини билади. Шунинг учун уларни ютиб ёндиришга, азоблашга шайланиб, газабланиб келади. Дўзахдаги оловнинг каттик ёнаётганидан ундан карсиллаган, тараклаган, гумбурлаган овозлар чикиб туради. Кейин гунохкорларни дўзахга ташлаш бошланади. Фаришталар ёмон одамларнинг номини айтиб: «Фалончи ўгли фалончи кани?!» - деб биттама-битта чакирадилар. Кофир, мунофик ва фосикларни тутиб, уларнинг кўлларини гарданларига, оёкларини бошларига килиб боглайдилар. Бўйинларига занжирлар соладилар. Сўнг темирлар билан уриб, жаханнамга судраб борадилар ва оловга улоктирадилар. Золим кимсага: «Сен дунёда ўзингни хаммадан зўр, аклли, энг кучли санаб юрар эдинг, мана, энди азобингни торт!» - деб айтадилар. Дўзахга тушган одамларнинг устларида хам олов, остларида хам олов, ўнгу сўл томонларида хам факат олов! Бўйинларида лахча чўкка айланган огир занжирлар. Уларнинг овкатлари хам, ичимликлари хам олов бўлади. Яна уларга эритилган мисдан кийим кийгазилади. Бу азобни яна хам кучайтиради.

2___Дўзах олови билан бу дунёнинг олови орасида кандай фарк бор? Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтганлар: «...Сизларнинг бу оловингиз жаханнам оловининг етмишдан бир кисмидир». Демак, жаханнамнинг олови жуда хам каттик ва кучли бўлади. Аллох Куръонда биз бу дунёдаги оловни дўзахни эслатиб турадиган килдик, деган. Кадимда баъзи такводор кишилар оловни кўрсалар, дўзах эсларига тушиб, ранглари окариб кетар эди. Куръондаги дўзах хакидаги оятлар ўкилса, кўркиб йиглар эдилар. Дўзахдаги кишилар оловда ёниб туриб хам яна бошка азоблар билан азобланадилар. Жаханнам фаришталари уларнинг юзлари ва баданларига темирлар билан урадилар. Дўзахиларнинг суяклари синиб, майдаланиб кетади, гўштлари титилиб, осилиб ётади. Ичларидан, огизларидан кон- йиринглар окади. Кўл-оёклари боглаб кўйилгани учун оловда юзлари, бошлари билан думалаб юрадилар. Юзлари кўмирдек корайиб колади. Терилари куйиб тушиб кетади. Аммо унинг ўрнига яна янги терилар пайдо бўлади. Яна азоб, яна олов. Улар оловда ёниб, «сув-сув», деб ялинадилар. Шунда уларнинг устларидан кайнок сув куйилади. Огизларидан хам кайнок сув куйилади. Улар бу дунёда айбсиз одамларни кийнаган, ўлдирган, хар хил гунохларни килган, Аллохдан кўркмаган берахм кишилар бўлишгани учун шундай азобланишади. Дўзахнинг остидан юкорига караб ўсиб чиккан каттакон тош бўлади. Фаришталар кофир одамнинг юзини ана шу тошга ишкаб, пастдан юкорига судраб чикишади. Кейин уни темирлар билан уриб пастга кулатиб юборишади. Пастга етиб тушгандан кейин уни яна юкорига караб судрашади... Жаханнамнинг каттакон аждахо илонлари, филдек келадиган улкан чаёнлари бўлади. Улар хам дунёда харом ишларни килган инсонларни чакиб, азоб беради. Баъзи кофирларни дўзахнинг ичида тор бир чукурга тикиб кўйилади. Улар хеч бир кимирлай олмасдан азобланиб ётадилар. Баъзи бир кишининг корни ёрилиб, ичак- чавоклари чикиб кетади ва тошга ёпишиб колади. Ўзи шу тошнинг атрофида айланиб туради. У бу дунёда одамларга яхши насихатларни килган, аммо ўзи амал килмаган одам бўлади. Шунинг учун биз ўкиган, билган нарсаларимизга албатта амал килишимиз керак.

3___Юкорида айтилганлар дўзах азобларининг бир кисми, холос. Дўзахилар у азобларга чидамасдан: «Эй дўзах посбони, бизни бу ердан чикариб юбор, энди хеч гунох килмаймиз», деб ёлворадилар. Аммо дўзах посбонлари уларга: «Баттар бўлинглар! Гапирманглар бизга! Агар сизлар бу ердан чиксанглар, илгари килган ишларингизни яна киласизлар!» - деб айтишади. Дўзахилар дунёда килган гунохларига минг-минг пушаймон бўладилар. Бехуда ўтказган умрларига афсус чекадилар. Аммо афсуслари фойда бермайди. Охири улар ўлимни орзу киладилар. «Канийди, ўлсагу бу азоблардан кутулсак», - дейдилар. Аммо у ерда ўлим бўлмайди. Факат азоб, азоб... Чунки улар дунёда жуда кўп ёмон ишларни килишган-да. Жаханнамдагиларга Зариъ деган овкат едирилади. У тиконга ўхшаган бўлиб, томокка ёпишиб колади. На у ёкка юради на бу ёкка. Зариъ захардан аччик, ахлатдан хам сассик. Яна у ерда Заккум деган дарахт бўлади. У оловда ёнмайди. Олов теккан сайин катталашиб, ўсиб кетаверади. Унинг меваси хам дўзах ахлининг овкатидир. Агар Заккум дарахти мевасининг бир томчиси бу дунёга тушса, дунёдаги хамма сувлар, овкатлар, мевалар ўша захоти сасиб кетади. Дўзахдагиларга яна Гислийн деган овкат хам берилади. У дўзахиларнинг баданларидан ва огизларидан окадиган кон, йиринглардан иборат. Дўзахиларга ичириладиган ичимликлар 4 хилдир: Хамийм, Гассок, Садийд, Мухл. Хамийм бу - кайнок сув. Дўзахда ундан кайнок нарса бўлмайди. Гассок - кофирнинг гўшти ва терисидан окадиган йиринг. Садийд эса кон ва йирингдан иборат. Мухл - кайнаб турган ёг. Дўзахдаги кимсаларга ана шуларни ичиш буюрилади. Дўзахи одам Садийдни огзига олиб борса, огзи ва юзи куйиб тушади. Ичса, ичаклари узилиб- киркилиб, оркасидан чикиб кетади. Кимки бу дунёда арок ичадиган бўлса, Аллох унга дўзах ахлининг йирингларини ичиради. Аллох бизни хамма гунохлардан ва азоблардан Ўзи асрасин.



 
DURDONDate: Shanba, 13-Iyul-2013, 10:48 | Message # 25
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
4_____Дўзахиларнинг кўринишлари хам дахшатли ва кўркинчли бўлади. Юзлари куйиб бужмайиб кетади. Юкори лаблари тортилиб бошларигача чикиб колади. Пастки лаблари осилиб, киндикларигача тушади. Тишлари панжарадек очилиб, иржайиб колган бўлади. Баъзиларнинг кўриниши чўчкага ўхшаб колади. Агар битта дўзахи одамни бу дунёга келтириб кўйилса, одамлар уни кўриб кўркиб кетиб ва сассигига чидолмай ўлиб колардилар. Яхшилар, дўзахга кандай одамлар тушади, эшитганмисизлар? Дўзахга тушадиганлар мана булардир: 1. Аллох ва Расулга иймон келтирмаган кофирлар, ўзини ёлгондан мусулмон килиб кўрсатиб, Исломга, мусулмонларга зарар етказиб юрган мунофиклар, диннинг ривожига тўскинлик килган фосиклар; 2. «мусулмонман», деб туриб, намоз ўкимаган, Аллох ва Пайгамбарнинг айтганларини тўлик бажармаган ёки Исломга ўзгартириш киритган кишилар; 3. халкка зулм килган подшох ва амалдорлар, одамларни кўркитган, нохак пулларини олган, кийнаган, камокка солган хизматчилар; 4. одам ўлдирганлар, ўзини хаммадан афзал деб билган кибрли кишилар, мактанчок-риёкорлар, кўпол, баджахл одамлар, уят ишларни килган ахлоксизлар, гийбатчи-чакимчилар, хасадгўйлар, фитначилар, алдамчилар, фолбинлар, ўгрилар, аракхўрлар, киморбозлар, харомдан пул топганлар, ота-онасини, кариндошларини, дўстларини норози килганлар;.

5___Дўзахга мусулмон киши хам тушадими? Дўзах аслида кофирлар учун яратилган. Бирок, мусулмон одам хам агар бу дунёда гунох килса ва тавба килмасдан ўлса, дўзахга киради. У гунохи борича жаханнамда куяди. Гунохлари тугагандан сўнг иймони туфайли дўзахдан чикиб, жаннатга киради. Дўзахдаги мусулмонларнинг баъзиларини Аллохнинг рухсати билан Пайгамбаримиз шафоат киладилар, яъни дўзахдан олиб чикадилар. Хаётда савобли амалларни кўп килган яхши мусулмонлар хам Аллохдан рухсат сўраб, ўзлари таниган баъзи мўминларни дўзахдан чикариб оладилар. Агар инсон бу дунёда Аллохга иймон келтирмаган ва ибодатлар килмаган бўлса, уни дўзахдан хеч ким куткариб кололмайди. Кофир ва мунофиклар дўзахда абадий колиб кетадилар. Бир куни Пайгамбаримиз Курайш кабиласини йигиб, уларга дўзах хакида гапирдилар. Дўзахдан кутулиш учун хар ким ўзи харакат килиши кераклигини айтдилар. Кейин ўзларининг кизларига караб: «Эй, Мухаммаднинг кизи, Фотима!» - дедилар, «Сен хам ўзингни ўзинг дўзахдан куткаргин. Чунки мен сизларга Аллохнинг олдида хеч нима килиб бера олмайман».


 
DURDONDate: Seshanba, 12-Noya-2013, 02:37 | Message # 26
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Жаҳаннам дарвозаларининг исмлари. Аллоҳ биз ва сизларни ундан асрасин!

Биринчи дарвоза: Жаҳаннам.
Иккинчи дарвоза: Саъийр.
Учинчи дарвоза: Лазо
Тўртинчи дарвоза: Ҳутома.
Бешинчи дарвоза: Сақор.
Олтинчи дарвоза: Жаҳийм.
Еттинчиси дарвоза: Ҳовия, мана шу энг тубидир.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Жаханнам
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: