• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Ислом фалсафаси
Ислом фалсафаси
RiderDate: Yakshanba, 04-Apr-2010, 23:54 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
بسم الله الرحمن الرحيم

الحمد لله رب العالمين و الصلاة و السلام على أشرف الأنبياء و

المرسلين

أما بعد:

Ислом фалсафаси

Аллох таоло Ўзининг сўнги пайгамбари Мухаммад صلى الله عليه و سلم ни юборди. Ул кишига очик-равшан, улуг Куръонни туширди. Куръонни баён килиб беришлари учун, Ул кишига суннатни илхом килди.
{و أنزلنا إليك الذكر لتبين للناس ما نزل إليهم} النحل: 44
Маъноси: “Одамларга туширилган нарсани уларга баён килиб беришингиз учун, Биз Сизга Куръонни туширдик”. 23 йил мобайнида Расулуллох صلى الله عليه و سلم пайгамбарликни мукаммал етказдилар. Куръони каримни баён килдилар. Шариатни тушунтирдилар. Шундай чиройли ва тушунарли услублар билан тушунтирдиларки, одамзот бундай устозни кўрмаган эди, кўрмайди хам. Жаннат йўлини шунака иршод килдиларки, унинг туни кун каби ёругдир.

 
RiderDate: Yakshanba, 04-Apr-2010, 23:55 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Эртага, Киёмат кунида нажот топишни, бахтли юзлар зумрасида тирилишни умид килган инсонга Расулуллох صلى الله عليه و سلم суннатларидан бошка йўл йўк. Олим тобеъинлардан бўлган имом Зухрий рахимахуллох айтадилар:
" السنة سفينة نوح، من تمسك بها نجا"
“Суннат - Нух (алайхиссалом)нинг кемасидир. Кимки, уни мустахкам тутса нажот топади”. Расулуллох صلى الله عليه و سلم ва инсоният юлдузлари бўлмиш Ул кишининг сахобалари хамда сахобаларнинг шогирдлари, хулоса килиб айтганда, солих салафларимиз фалсафа билан шугулланишмаган. У фалсафага хох Юнон фалсафаси дейиладими, хох ислом фалсафаси дейиладими, барибир Аллохнинг газабини чикарадиган бехуда ва бефойда бошкотиришлар деб аталади. Ислом мукаммал дин. Исломни фалсафага хожати йўк. Одамлар ўзларининг аклларидан келиб бир нарса пайдо килишса ва унга ислом номини беришса хам, Куръон ва хадисга солиштирилади. Мувофик бўлса олинади. Мухолиф бўлса – гарчи анча-мунча одамлар наздида севимли бўлса хам – рад килинади. Одамларнинг кўп микдорини адашишлигига сабаб фалсафа эканлигини акл эгаси англай олади. Суннатни мустахкам тутган уламоларимиз фалсафадан каттик кайтаришган. Ханафий мазхабининг етук олими имом Абу Юсуф рахимахуллох айтадиларки: “Калом-фалсафа илмини билиш жахолатдир. Фалсафани тўгримас деб, ундан юз ўгириш эса, илмдир. Кимда-ким илмни фалсафа йўли билан талаб килса зиндик-мунофик бўлади”.
 
RiderDate: Dushanba, 05-Apr-2010, 00:02 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Ибни Коййим рахимахуллох ўз китобларида бундай ёзадилар: “Фалсафанинг маъноси хикматни яхши кўришдир. Файласуфнинг маъноси эса – файла-яхши кўрувчи, суф-хикмат - хикматни яхши кўрувчидир. Сўздаги хикмат - хак сўзни айтиш бўлса, феълдаги хикмат – тўгри иш”. Хулоса килиб айтганда, хар бир нарсани ўз ўрнига кўйишга хикмат дейилади. Расулуллох صلى الله عليه و سلم ва сахобаларнинг хикмати ва йўлини колдириб, юлдузларга сигиниб ўтган Юнон файласуфларидан таъсирланиб, “ислом” фалсафасини тузиш хикмат ва донлик эмас, балки адашишдир. Аллох таоло барчаларимизни хидоятда саботли килиб, факат муборак суннат йўлидан юришимизни насиб этсин.
 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Ислом фалсафаси
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: