• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » 10 бефойда нарсалар (Assalomu alaykum wrwb)
10 бефойда нарсалар
enjoyDate: Payshanba, 14-Yan-2010, 20:48 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
10 бефойда нарсалар


1. Амал қилинмайдиган илм.

[size=14]2. Ҳолис Аллоҳ учун қилинмаган ёки солиҳ бўлмаган амал.

3. Кишига на бу дунёда роҳат олиб келадиган ва на оҳирати учун фойдали бўлган, асраб қўйилган пул.

4. Аллоҳнинг муҳаббатини истамайдиган, Унга яқин бўлишни орзу қилмайдиган ва У зотга талпминмайдиган қалб.

5. Аллоҳга осий, Унинг ҳизматини қилмайдиган жасад.

6. Аллоҳнинг розилигини истамай, Унинг буйруқларига бўйинсунмай лекин Аллоҳни севишликни даъво қилиш.

7. Гуноҳларни ювишга ёки солиҳ амалларни қилишга сарфланмаган вақт.

8. Фойдасиз, лағв нарсаларни ўйлайдиган онг.

9. На Аллоҳга сизни яқинлаштирадиган ва на бу дунёда сизга манфаъати тегадиган шаҳсларга итоат қилишлик.

10. Ҳатто ўзига ҳам на фойда ва на зарар келтира оладиган, на жон бериб ва на жон оладиган, ўзини ҳам қайта тирилтира олмайдиган киши ва нарсалардан қўрқиб, улардан яҳшилик кутиш.

Лекин юқоридагилардан ҳам кўра ҳавфлироғи бу қалб ва вақтнинг исроф бўлишидир. Қалб исрофи ҳаёти-дунёни оҳират ҳаётидан афзал кўришда, вақт исрофи эса ушалмас орзулардадир. Киши орзусига эришиш учун ўз нафсига эргашади, ваҳоланки энг гўзал ва фойдали нарсалар ҳақ йўлда яъни Аллоҳни учратиш учун тайёргарлик кўрилган йўл устида бўлади.

Банда дунёвий муаммоларига ечим топиш учун Аллоҳга мурожат қилади, ундан мадад сўрайди, лекин нима учундур қалб ҳасталигидан мадад сўрамайди токи ҳавои-нафсга эргашган қалб Аллоҳга осий бўлиб, жоҳилият ва бидаътлар орасида “ўлим” топмагунига қадар. Қалби ўлик банда эса гуноҳларининг улканлиги ва уларнинг (ўзига ва бошқаларга) таъсирини сезмайди.

Имом Ибн Қаййим ал-Жавзийнинг Ал-Фавоид китобларидан
[/size]


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » 10 бефойда нарсалар (Assalomu alaykum wrwb)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: