• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Бемазҳаб” vs. “Мазҳабпараст” (Assalomu alaykum wrwb)
Бемазҳаб” vs. “Мазҳабпараст”
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 10:20 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
Бемазҳаб” vs. “Мазҳабпараст”

Сўнгги пайтларда ўзбек тилидаги исломий форумларда кишиларнинг икки тараф бўлиб олиб, бир-бириларига нисбатан турли ҳақоратомуз сўзларни ишлатаётганларининг гувоҳи бўлаяпмиз. Баъзи Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабларини маҳкам ушлаган биродарлар, мазҳабдан бир қадам четга чиққанларга “бемазҳаб”, “ваҳҳобий” ва бошқа шу каби тамғаларни ёпиштиришда жуда фаоллашиб кетдилар. Ачинарлиси, бундай инсонлар Ислом учун катта ҳизматлар қилиб кетган, барча Ислом уламолари тарафидан қаттиқ ҳурмат қилиниб, эъзозланадиган олимларга ҳам уялмасдан тил текказишга ўтиб кетдилар. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.

Яна ҳам ачинарлиси бу кишиларнинг ўз фикрларини қувватлаш учун мана шундай “бемазҳаб”ларнинг номларидан ёлғон гапириб, уларнинг шаънига туҳмат ва бўҳтонлар қилиш йўлига тушиб олганларидир. Мана шундай бўҳтонлардан бири Ислом.уз info.islom.uz cайтида чоп этилган “«Cалафий»ларнинг адашуви…” номли мақоладир. Мақоладан кичик парча келтирамиз:

“Агар бугунги куннинг одами шариат ва суннат чегарасидан «қутулмоқчи» бўлса, бунинг йўли бор. Бу «салафий» бўлиб олишдир. У салафий оқимига кирган заҳоти, ўз нафсига бемалол эрк бериб юборавериши мумкин. Ислоҳотчи «салафий»лар бепарво, оми мусулмонларни ўзларининг залолат ва ёлғонлари домига тортиш учун жуда катта алдовни ишга соладилар. Бу оқимнинг бошқалардан ажралиб турувчи жиҳати шуки, улар солиҳ салафларимизнинг мазҳабларини инкор қиладилар”

Субҳаналлоҳ! Мақола бошидан мана шундай иғво ва бўҳтонлар билан бошланади. Давоми ҳам мана шундай мантиққа ҳам, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар билан тўлган. Мақола муаллифи нафақат “салафийлар” балки Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳбалари, ва умуман ислом ҳақида билимининг нақадар саёз ва тубан эканлигини бутунлай намойиш қилган (муаллиф исми келтирилмаганинг сабаби шунда бўлса ажаб эмас).


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Бемазҳаб” vs. “Мазҳабпараст” (Assalomu alaykum wrwb)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: