• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қўни-қўшнилар ҳуқуқи (Assalomu alaykum wrwb)
Қўни-қўшнилар ҳуқуқи
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 10:04 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
Қўни-қўшнилар ҳуқуқи

Билинг! Албатта қўшничилик Ислом биродарлиги тақозо этган нарсалар орасида бир қанча ҳақни тақозо этади. Ҳадиси шарифда воридким: “Қўшнилар уч хил бўлади. Биринчи хил қўшнининг бир ҳаққи бўлади. Иккинчи хил қўшнининг икки ҳаққи бўлади. Учинчи хил қўшнининг учта ҳаққи бўлади”. Абу Наим “Хуля”да ривоят этганлар, заиф ҳадис.

Учта ҳаққи бор қўшни мусулмон қариндош қўшни бўлиб, унда қўшничилик ҳаққи, Ислом ҳаққи ва қариндошлик ҳаққи бор.
Иккита ҳаққи бор қўшни мусулмон қўшни бўлиб, унинг Исломдаги ҳаққи ва қўшнилик ҳаққи бор.
Битта ҳаққи бор қўшни мушрик қўшни, (унинг фақат қўшнилик ҳаққи бордир).
Билинг! Дарҳақиқат, қўшничилик ҳаққи фақат азият бермаслик эмас, балки азиятни кўтариш, мулойимлик ва яхшиликни биринчи бўлиб бошлашлик ҳамдир. Қўшнига биринчи бўлиб салом бериш, у билан узоқ сўзлашмаслик, бетоблигида уни кўриш, мусибатда ҳамдардлик билдириш, хурсандчиликда табриклаш, хатосини кечириш, ҳовлисига мўраламаслик, унинг деворига ёғоч қўйиб уни ранжитмаслик, тарновига ўз томи сувини йўлламаслик, ҳовлиси саҳнига тупроқ туширмаслик, ҳовлисига олиб кириб кетаётган нарсаларига назар ташламаслик, очилиб қолган авратларини беркитиш, унинг сўзлашувига қулоқ солмаслик, яъни гап ўғирламаслик, унинг ҳовли-ҳарам – аёл-қизларидан кўз юмиш (қарамаслик), агар қўшни йўқ бўлса, унинг аҳли аёли ҳожатларини мулоҳаза этиш – буларнинг бариси қўшнининг ҳаққи бўлиб ҳисобланади


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қўни-қўшнилар ҳуқуқи (Assalomu alaykum wrwb)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: