• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Xiyonat (Oramizdagi odamlar...) (Assalomu alaykum wrwb)
Xiyonat (Oramizdagi odamlar...)
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 09:13 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:

Маҳлиё қўни-қўшниларининг шивирлашаётганини кўриб-кўрмасликка нечоғлик ҳаракат қилмасин, бунинг имкони йўқ эди. Аёл буткул довдираб қолди. Уйидан чиқди дегунча, кўзи ўзаро пичир-пичир қилиб турган қўшни аёлларга тушар, уларнинг ёнидан индамасдан ўтиб кетишга виждони қийналгани боис, саломлашиш учун одимлаши билан аёллар жимиб қолишар, Маҳлиё узоқлашиши билан «пичир-пичир» яна давом этарди. Шусиз ҳам оиласидаги носоғлом муҳитдан аёлнинг пора бўлган юраги баттар эзиларди. Дардини кимга айтишни, кимга ишонишни билмай, икки ўт орасида қолгандек ёлғиз, ожиз ҳис қиларди ўзини…

Шундай кунларнинг бирида Маҳлиё бозорга тушди. Эри шу бозорда савдо қиларди. Маҳлиё ҳам икки-уч йилча эрининг ёнида туриб, унинг ишларига ёрдам берди. Эгизаклари туғилишидан салгина олдин уйида қолди.
Бозордагиларнинг кўпчилиги аёлни танирди. У эри савдо қиладиган ерга борди-ю, лекин уни тополмади. Эрига ёрдамлашиб юрадиган йигит савдо қилаётган экан. Ундан эрини сўради:
—Шукуржон, акангиз қани?
—Холмурод акамми? У киши «Отчопар»дан мол олишга кетганди.
—Қачон?
—Эрталаб.
—Келиб қолармикан?


 
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 09:15 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
Davomi.....


—Билмадим…—Негадир кўзларини олиб қочди йигит.—«Сен савдо қилавер, менинг қиладиган бошқа ишларим бор», деганди.
Йигитнинг гаплари Маҳлиёнинг шубҳаларини орттира бошлади. Негаки, уч-тўрт ойдан буён Холмурод анча ўзгариб қолганди. Айниқса, эгизаклари туғилгандан сўнг эрини мутлақо таниёлмай қолди. Холмурод «Олмаотага кетяпман», дея тўрт-беш кунлаб, баъзан бир ҳафталаб уйга келмасди. Эрта-индин кўзи ёрий деб турган хотинининг гапларини энса қотирганча тинглар, гоҳида бўлар-бўлмасга жеркиб соларди. Маҳлиёнинг «Қаерларда юрибсиз?» деган гапини эшитиши билан «Мен ўйнаб юрганим йўқ, сенларни боқаман деб, кечани-кеча, кундузни кундуз демасдан, қор кечиб, жазирамада бошимдан офтоб ўтказиб, юртма-юрт санғиб юрибман!» дея дағдаға қиларди.
Бу сафар Маҳлиёнинг бош қоронғулиги анча оғир кечди. Ҳеч қандай овқат ёхуд егуликка нисбатан иштаҳасизлиги бир томон, фақат буханка нонни кўнгли тусаши бир томон бўлди. Эри рўзғорнинг бор-йўғи билан умуман қизиқмай қўйганидан, Маҳлиё анча қийналиб қолди. Рўзғор учун пул сўрайдиган бўлса, Холмурод: «Нима, энанг сени пул еб туриб туққанми дейман? Бунча «пул-пул!» демасанг! дея ўшқирадиган одат чиқарди. Унинг ҳақоратларидан тўйиб кетган аёл гоҳида қўни-қўшниларидан уч-тўрт сўм сўрар, акаси ёки онаси келиб қолса, ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетарди. Улар берган пулларни қўшниларидан олган қарзларига ёпишга ишлатарди.
Бир ҳафта йўқолиб кетган Холмурод кечга томон уйига иккита тандирда ёпилган нон кўтариб кириб келди. Буғи чиқиб турган иссиқ ноннинг ҳиди бир зумда уй ичини тўлдирди. Маҳлиё қўлини оғзи билан бекитганча ваннахонага югурди. Кўнгли беҳузур бўлиб, қайт қиларкан, роса азобланди.
Анча вақт ўтиб, ўзига келган Маҳлиё овқатни сузгандан сўнг эрига зорланди:
—Илтимос, биттагина буханка нон олиб чиқайлик. Биласиз-ку, бошқоронғу бўланимдан буён тандирда ёпилган нонни умуман еёлмай қолдим. Ҳатто ҳидига ҳам кўнглим айнаб кетяпти…
—Нима? Энди бир камим сенга қўшилиб, буханка чайнашим қолувди! Сенга биров «иккиқат бўл, туғ», деганмиди? Айтиб қўяй, қиз туғсанг, боланг билан бирга ўзингниям йўқотаман! Менга мана шу иккита ўғлим етади!



 
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 09:16 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
Davomi.......

Маҳлиёнинг гапи оғзида, ютган бир қошиқ луқмаси бўғзида қолди. Дастурхон атрофига ўтириб, эндигина бир тишламдан нон еётган икки ўғли бир отасининг совуқ ва қаҳрга тўла башарасига, бир онасининг ёш юмалаётган кўзларига жовдираганча, нафасларини ичига ютиб, жим бўлиб қолишди. Маҳлиё индамасдан туриб кетди.
Шўрлик аёл то ой-куни етиб, кўзи ёригунгача эридан бирор марта бўлсин илиқ гап эшитмади. Шунда ҳам сабр қилди. Чунки юраги остида кундан-кунга улғаяётган зурриёти учун шундай қилишга мажбур эди.
Ой-куни етиб, кўзи ёриган Маҳлиё доянинг гапларидан кўзини очиб, ёнига қаради:
—Қизим, табриклайман! Бир ўғил, бир қизли бўлдингиз!
Маҳлиё шундоқ ёнгинасида ётган эгизакларига меҳр билан термуларкан, юраги тўлиб-тўлиб йиғлади. Шундай неъматларни бергани учун, Яратганга шукрона айтди.
Холмурод туғруқхонага бир марта келгани, қайтиб қорасини ҳам кўрсатмади. Маҳлиёни яқинлари туғруқхонадан олиб чиқишди. Уйларига келишса, Холмурод йўқ экан. Иккита бола ёлғиз ўтиришарди. Маҳлиёнинг кўзларига дунё тор кўриниб кетди. Кечга томон Холмурод қовоғидан қор ёққудай бўлиб кириб келди. Ҳасанни қўлига олди, лекин Зуҳрага қайрилиб ҳам қарамади.
Вақт ғизиллаб ўтиб, эгизаклар ҳам уч ойлик бўлишди. Холмурод ўтган шу уч ой мобайнида заррача ўзгармасдан, хотинига қўпол-қўрс муомаласида давом этаркан, қизини лоақал бир марта бўлсин, қўлига олмади. Бундан эзилган Маҳлиё:
—Қиз бола фарзанд эмасми? Қиз бўлиб туғилган бўлса, бола бечорада нима айб? Худога шукр, ўғлингиз йўқ эмас, бир эмас учта ўғил туғиб берган бўлсам! Мендан яна нима истайсиз?—деди титраб. Шусиз ҳам ҳайвондек қутуриб юрган Холмурод хотинининг устига бостириб келди-да:
—Мен сенга бошида айтганман, «Менга қиз фарзанд керак эмас!» деб. Хоҳласанг, уни бирор қариндошинг ёки танишингга бериб юборишинг мумкин! Лекин мендан унга яхши гапиришни талаб қилиб, оввора бўлма!—деди.
Маҳлиё ўн икки йиллик ҳаёти давомида эрининг кимлигини билиб бўлган, лекин уни бунчалик ваҳшийлигидан бехабар эди. Унинг ўзига қилаётган ҳар қанча ҳақорат-зуғумига чидаши мумкин. Бироқ, ўз пуштикамаридан бўлган зурриётини бунчалик таҳқирлашига чидай олмади.
—Менинг бировларга бериб қўядиган болам йўқ. Сиз оталикдан бош тортсангиз, жавобини ўзингиз берасиз! Мен она эканимни ҳар қандай ҳолатда ҳам унутмайман!—деди.



 
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 09:17 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
Ohiri


Эндигина уч ойлик бўлган эгизакларига қўшнисининг қизи қараб қолгани боис, Маҳлиё эрининг қайтишини кутмасдан уйига кетишга чоғланди. Шу пайт кейинги растада савдо қиладиган Орзигул опа келиб қолди.
—Вой, Маҳлиё! Ўзингизмисиз?
—Орзигул опа, яхшимисиз?
—Эсон-омон қутилиб олдингизми? Катта бўлиб қолишгандир?
—Худога шукур, раҳмат! Ишларингиз яхшими?
—Яхши.
—Майли, мен борай. Болалар йиғлаб қолишгандир. Уйимизга ўтинг, опа!
—Раҳмат! Маҳлиё ўзи анчадан бери сиз билан кўришмоқчи бўлиб юргандим…
—Менда бирор гапингиз бормиди?
—Ҳа, чеккароққа чиқайлик…
—Тинчликми, нима гап?
—Маҳлиё, синглим… Биласизми, кейинги пайтларда эрингиз анча ўзгариб қолган. Бундан ўзингизнинг хабарингиз борми?
Маҳлиёнинг юрагидаги ғулғула кучайгандек бўлди.
—Билмасам…
—Сиз хотинисиз, буни билишингиз керак. Мен айтмаганим билан бир кун келиб, қинғир ишнинг қийиғи барибир чиқади. Сизни синглим деганман. Шунда мендан хафа бўлишингиз аниқ. Мен умримда сиздек соддадил, юраги този аёлни учратмаганман. Сизга ачинаман… Оғир бўлса ҳам, бир ҳақиқатдан сизни воқиф қилмоқчиман… Холмурод анчадан буён бир аёл билан юради…
—Нима?.. Бўлиши мумкин эмас!
—Ишонмасангиз ҳам ўзингиз биласиз. Лекин бир кун келиб албатта ишонасиз. Қандай қийинчиликлар билан шу кунга етишганингизни ҳеч ким билмаса ҳам мен яхши биламан. Холмуроднинг иши юришмай, бир тийинга зор бўлиб юрган вақтида унга қўшилиб, қўш ҳўкиз бўлганинигиздан ҳам хабардорман. Энди оғзингиз ошга етганида бурнингиз қонамасин, дейман… Сизни алдашдан менга нима фойда? Мана бу қоғозда ёзилган манзилга бориб кўринг,— дея бир парча қоғозга ёзабошлади.— Ҳозироқ боринг. ¤з кўзингиз билан кўрасиз. Хайр…
Маҳлиё қандай қилиб бозордан чиқиб олганини билмайди. Дуч келган машинага қўл кўтарди. Ёнгинасига келиб тўхтаган машинага ўтирди. Унинг хаёли паришон эди.
—Қаёққа?—аёлнинг чиройли юзидан кўз узмай сўради ҳайдовчи. У ҳеч нарса демасдан қўлидаги қоғозни унга узатди. Машина жойидан қўзғалди. Йўл давомида ҳайдовчи унга бир-икки бор гап ташлаб кўрди. Маҳлиё унга еб қўйгудек қаради-да:
—Уйингизда хотинингиз, болаларингиз бўлса керак?—ғазаб аралаш савол берди. Ундан буни кутмаган ҳайдовчи довдираб қолди:
—Кечирасиз… Мени сизни…
—Машинангизга бир-иккита фоҳиша ўтирган бўлса, бу «ҳамма аёллар шундай» дегани эмас-ку! Сизнинг хотинингизга бегона эркак шилқимлик қилса, чидайсизми?—нафрат аралаш ҳайдовчига тикилди Маҳлиё. Ҳайдовчи кўзларини олиб қочди. Манзилга етиб улгурмасдан:
—Тўхтатинг!—буюрди аёл. Йўл ҳақини ошиғи билан ташлаганча, машина эшигини қарсиллатиб ёпди-ю, илдамлаб кетди.

* * *

[color=purple][size=14]Холмуроднинг қўйнида ётган Сайёра соатга қаради-да:
—Холмурод ака, Насиба нега кечикаётган экан?—деди.
—Уни нима қиласан, келмагани яхши!—афтини буриштирди Холмурод.
—Вой-вой, нималар деяпсиз? У менга пул олиб келиши керак! «Келмагани яхши!» эмиш! Нима, келса мен уни меҳмон қилармидим? Келади-ю, эшикдан қайтиб кетади, —нозланди Сайёра.
—Сенга фақат пул бўлса-бўлгани! Бошқа пулдорроғини топсанг, мениям алиштириб юборишдан тоймайсан!—пичинг қилди Холмурод.
—Нима деб ўйлагандингиз? Пулингиз бўлмаганида, менга зарилмиди, тўрт болали «чол» билан умримни ўтказиб? Тағинам, «жон» денг, қачондан буён «уй олиб бераман» деган ваъдангизни бажармасангиз ҳам сиз билан яшаб юрганимга!—айёрона кулди Сайёра.
Шу пайт эшик жиринглади. Сайёра эгнига халатини наридан-бери илганча, эшикка югурди:
—Ким?
—Мен…
Сайёра Насибанинг келганидан хурсанд бўлиб, эшикни очиб юборди-ю, нотаниш аёлга кўзи тушиб бир оз саросималаниб қолди. Эшик ортида ниҳоятда гўзал бир аёл турарди.
—Сизга ким керак?—нотаниш аёлнинг чиройига ҳасад қилгандан унга менсимай қарашга уриниб сўради Сайёра.
—Мен Маҳлиёман…
—Қайси Маҳлиё?
—Ҳозир сизнинг уйингизда ўтирган кишининг хотини!
Сайёранинг ҳаяллаб қолганидан хавотирланган Холмурод ички кийимда эшик томон одимларкан, ногоҳ кўзлари Маҳлиёнинг кўзлари билан тўқнашди. Маҳлиё бир лаҳза жарканч қиёфада турган аёлга ва унинг ортида ҳайратдан қотиб қолган Холмуродга қараб турди-да, ортига бурилганча кўчага отилди. Ҳамма-ҳаммаси энди ойдинлашган, Холмуроднинг нега Маҳлиёдан совуб, ҳали дунёга келишга улгурмаган норасида зурриётидан воз кечишгача борганлиги-ю, бошқоронғуликдек оғир паллада хотинига далда бўлиш ўрнига кўксидан итарганлигининг сири ошкор бўлганди!..
Маҳлиё бу ифлос ҳаводан нафас олмаслик учун қўллари билан оғзи-бурнини беркитди.

* * *

Одамлар орасида икки боласини эргаштириб, иккита йўргакланган гўдакни маҳқам бағрига босиб олганча, бир аёл кетиб борарди…



 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Xiyonat (Oramizdagi odamlar...) (Assalomu alaykum wrwb)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: