• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Асрни қазо қилиб қўйган кишининғ гуноҳи ҳақида (Асрни қазо қилиб қўйган кишининғ гуноҳи ҳақида)
Асрни қазо қилиб қўйган кишининғ гуноҳи ҳақида
shorelineDate: Shanba, 26-Dek-2009, 12:43 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 108
Status:
Асрни қазо қилиб қўйган кишининғ гуноҳи ҳақида
Ибп Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Асрни қазо қилиб қўйган одам бола-чақасию, мол-дунёсидан ажраган киши янглиғдир»,— деб айтганлар».
Абу Абдуллоҳ: «Асрни қазо қилиб қўйсангиз, бирор кишингиз ўлдирилган ёким мол-дунёингиз ўғирланган янглиғ катта йўқотиш қилғайдирсиз»,— дейдилар.
Кимки аср ўқимаса,..
Абу Мулайҳа разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Бурайда бирлан бирга Зуғайм куни ғазотда бўлдик, ўшанда ул киши: «Асрни эртароқ ўқингиз, Жаноб Расулуллоҳ: «Аср ўқимаган киши бирор иши барбод бўлган киши янглиғдир, деб айтганлар»,— дедилар».

Абу Қурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни малоикалар кечаю-кундуз кузатиб юрғайдирлар. Бомдод ва асрда келиб тўпланишғайдир, сўнг сизлар бирлан бирга бўлган малоикалар Арши Аълога чиқадирлар, Оллоҳ таоло малоикалардан кўра яхшироқ билса ҳам: «Бандаларимни нечук ҳолатда ташлаб келдингиз?» —деб улардан сўрағай-дир. Малоикалар: «Келаётганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқиётган эрдилар»,— деб айтғайдирлар».
Sahihul Buhoriy


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Асрни қазо қилиб қўйган кишининғ гуноҳи ҳақида (Асрни қазо қилиб қўйган кишининғ гуноҳи ҳақида)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: