• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Аллоҳ таолонинг мўъминларга берган 25 ваъдаси.
Аллоҳ таолонинг мўъминларга берган 25 ваъдаси.
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:52 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймон келтирганларга жуда кўп яҳшиликларни ваъда қилган. У зот бирор нарсани ваъда қилар экан, албатта ўз сўзининг устидан чиқади, зеро Аллоҳ таолонинг ваъдаси хақдир:

Аллоҳнинг ваъдаси шу! Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.(Зумар, 39:20)

Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ва У азиз ва ҳакимдир. (Луқмон, 31:9)

Аллоҳ таоло тақводорларга, сабр қилганларга ва ҳоказо гўзал сифатларга эга бўлган мўъминларга жуда кўп нарсаларни ваъда қилган. Лекин ушбу мақолада айнан иймон сифатига эга бўлган кишилар ҳақида сўз боради.
1. Жаннат

Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар. (Бақара,25)

Аслида биз мўъминларга мана шу биргина ваъданинг ўзи етарлидир. Жаннатда Аллоҳ таоло мусулмонларга кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган яҳшиликларни тайёрлаб қўйган. Мўъмин кишилар жаннатда абадий қолурлар.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:53 | Message # 2
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:

2. Нур

Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнг тарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган кунингда, Сизларга бугунги куннинг хушхабари дарахтлари остидан сувлари оқиб турган жаннатлардир. У жойда абадий қолажаксиз. Бу эса, айнан улкан ютуқдир, (дейиладир). (Ҳадид, 12) .

Қиёмат куни кишилар сирот кўприги устидан ўтаётган вақтларида уларни зулмат қоплаб олади. Мана шундай оғир дамда Аллоҳ таоло ҳақиқий мўъмин ва мўъминаларга енгиллик қилиб, нур ато этади.

Мунофиқ ва мунофиқалар иймонлиларга: «Тўхтаб туринглар, биз ҳам нурингиздан бир оз олайлик», деган ва уларга: «Ортингизга қайтинг ҳамда нур қидиринг», дейилган кунда. Бас, уларнинг орасига эшиги бор қўрғон уриладир. Унинг ичида раҳмат, ташқарисида – олдида азобдир. (Ҳадид, 13).

Шайҳ Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ушбу оят тафсирида айтадилар: Қиёмат куни зулмат бўлиб, албатта, бу ўша кунда рўй берадиган ҳодисаларнинг бир босқичи, холос. Ҳеч ким ҳеч нарсани кўрмай қолганда, мўминларга нур ато қилиниб, улар шодон ва шаҳдам юриб боришади. Шунда мунофиқлар: «Бизни ташлаб кетманглар, кутиб туринглар, бизга ҳам нурингиздан озгина беринглар», деб ялинишар экан. Уларга: «Ортингизга қайтиб, ўзингиз нур ахтаринг», дейиларкан. Улар қандай қилиб нур топишарди. Бу дунёда жоҳилият зулматларидан Ислом нурига чиқишни хоҳламаган эдилар. Энди охират зулматларида хору зор бўлишлари турган гап. (Тафсири Ҳилол).


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:53 | Message # 3
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Davomi

3. Аллоҳ мўъминлар билан биргадир

Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир. (Анфол, 19).

Бунинг маъноси мўъминларга Аллоҳдан ўзга ҳеч ким керак эмас. Зеро Расулаллоҳ с.а.в. айтганларидек: “Аллоҳга риоя қил, сени сақлайди. Аллоҳга риоя қил, Уни рўпарангдан топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин. Агар ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тилагин” (Имом Термизий ривоятлари).
4. Аллоҳнинг фазли

Аллоҳ мўминларга фазл эгаси бўлган зотдир. (Оли Имрон, 132).

Аллоҳнинг фазли жуда кенгдир. Одамлар турли гуноҳлар, маъсиятлар ва мункар ишлар қилишларига қарамай, Аллоҳ таоло ўз фазлу-карами билан бизларни авф қилиб, бизга ўз неъматларини ато этади. Аслида бизнинг мўъмин-мусулмон бўлишимизга У зотнинг фазлу-карами сабабдир, зеро Аллоҳ таоло ҳоҳлаган бандасини Ўз фазли-карами ила ҳидоят қилади, гуноҳлардан сақлайди ва бало-мусибатлардан офият беради.
5. Аллоҳ мўминларнинг валийсидир

Аллоҳ мўминларнинг валийсидир. (Оли Имрон, 68).

Яъни ҳақиқий иймон келтирган кишиларни Аллоҳ таоло ўз ҳимоясига олиб, уларга доимо мадад бериб туради
.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:54 | Message # 4
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi...

6. Аллоҳнинг раҳмати

Бас, иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни Роббилари Ўз раҳматига киритур. Ана ўшанинг ўзи очиқ-ойдин ютуқдир. (Жосий, 30).

Аллоҳнинг раҳматига эришиш ҳар бир киши учун жуда улкан бир ютуқдир. Оҳиратда ҳам кишиларнинг жаннатга киришлари фақатгина Аллоҳнинг раҳматига боғлиқ. Расулаллоҳ с.а.в. ривоят қилган ҳадиси-қудсийда Аллоҳ таоло: “Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳмат қиламан (яъни, сенга уни киргизаман)”, деб айтади. (Имом Муслим ривоятлари).

Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: «Мўътадил бўлинглар (ғулувга ҳам кетманглар, камчиликка ҳам йўл қўйманглар), тўғри йўлни қасд қилинглар. Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», деганларида, «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазлига олганларгина нажот топишади», дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).
7. Нусрат, ғалаба

Албатта, Биз Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга бу дунё ҳаётида ва гувоҳлар турган кунда ҳам нусрат берурмиз. (Ғофир, 51).

Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган. (Рум, 47).

Ҳозирги кунда дунёнинг турли давтлаларида мусулмонлар тазийққа олиниб, азиат чекаётган бўлсаларда Аллоҳ таоло нусратни айнан иймон келтирганларга ваъда қилмоқда. Лекин бунинг учун энг аввало кишилар ўз иймонларини тўғирлаб олишлари зарур. Ҳақиқий иймон келтирганларга Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам оҳиратда ҳам нусрат ваъда қилмоқда.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:54 | Message # 5
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi...

8. Ёмонликларнинг ўчирилиши

Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз.(Анкабут, 7).

Инсон зоти борки ёмон амаллар қилади ва гуноҳлар орттиради, Аллоҳ таоло эса ўз марҳамати билан мўъминларннг гуноҳларини ўчиради. Бунинг учун мўъмин киши қилган гуноҳларига тавба қилиши ва истиғфорлар айтиши лозим. Шунингдек касалликлар ва мусибатлар чоғида сабр қилиш ҳамда фитналар ҳам мўъминларнинг гуноҳлари ўчирилишига сабаб бўлади. Агар киши қилган гуноҳлари учун бу дунёда тавба қилиб, уларни бошқалардан яширса, қиёмат кунида Аллоҳ таоло ҳам унинг гуноҳларини яширади.
9. Аллоҳнинг муҳаббати

Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур. (Марям, 96).

Аллоҳнинг муҳаббати ҳақида жуда кўп гапларни келтириш мумкин, лекин биз Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадиси-қудсий билан чегараланамиз:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Ким менинг валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга уруш эълон қилурман. Бандам Менга Мен унга фарз қилган нарсаларим ила яқинлашгани каби Менга маҳбуб нарса ила яқинлаша олмас. Бандам менга нафллари ила яқинлашишида бардавом бўлса Мен унга муҳаббат қилурман.
Қачон Мен унга муҳаббат қилсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўлурман. Агар Мендан сўраса, албатта, унга берурман. Агар у Мендан паноҳ тиласа, Мен уни Ўз паноҳимга олурман. Ҳеч бир нарсада мўминнинг жони ҳақида иккиланганимдек иккиланган эмасман. У ўлимни ёқтирмайди. Мен эса унга ёмонлик қилишни истамайман». (Имом Бухорий ва Аҳмад ривоятлари).


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:54 | Message # 6
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi

10. Мўъминларнинг ажри зое бўлмайди

Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз. (Кахф,30).

Яъни мўъмин кишининг ҳеч бир солиҳ амали жавобсиз қолмайди. Баъзи солиҳ амаллар кўзимизга кичик кўриниши мумкин, лекин унга бериладиган ажр қандай бўлиши ёлғиз Аллоҳга аён. Шунинг учун мўъмин киши кундалик ҳаётида катта ва кичиклигига қарамай солиҳ амаллар қилишда бардавом бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло айтади:

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. (Залзала, 7).

Абу Журай Хужаймий розияллоҳу анҳу сўради: «Ё Расулуллоҳ биз саҳро аҳлиданмиз, бизга шундай нарсани ўргатингки, Аллоҳ бизни у билан фойдалантирсин!

— Яхшиликдан бирор нарсани ҳам ҳақир санамагин, ҳатто сув сўраган одамнинг идишига челагингдан сув қуйиб беришинг ҳам, биродаринг билан гаплашсанг унга очиқ чеҳра билан туришинг ҳам (яхшиликдир)…». Аҳмад ривояти.

Эҳтимол шу арзимас яхшиликлар гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлиб қолар. Зеро меҳрибон Парвардигор бандаларининг шундай арзимас амалларини ҳам эътиборга олади, шу туфайли уларнинг гуноҳларини кечиради.

«Бир киши кетаётиб йўл устида ётган дарахт шохига кўзи тушди ва ўзига: «Аллоҳга қасамки, мусулмонларга озор бермаслиги учун шуни йўлдан олиб ташлайин!»- деди. Аллоҳ таъоло уни шу иши туфайли жаннатга киргизди». Муслим ривояти.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:55 | Message # 7
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi

11. Шайтондан паноҳ

Албатта, иймон келтирганлар ва ўз Роббиларига таваккал қилганларга у(шайтон)нинг султони йўқ. (Наҳл, 99).

Шайтон алайҳилаъна туну-кун тиним билмасдан мўъминларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Кўп илм ва тажрибага эга бўлган иблис бизлардан кўра кучлироқдир. Шунинг учун шайтон васвасаларидан паноҳ топишнинг ягона йўли Аллоҳга иймондир. Ёлғиз Аллоҳгина бизни шайтондан сақлай олади.

Китоб ва суннатда Аллоҳ таоло бизга шайтонга қарши бир қанча қуроллар берган: аъузуни айтиш, уйқудан олдин оят ал-курсийни ўқиш, ҳадислардан зикр қилинган эрталабки ва кечки зикрлар ва ҳоказоларнинг ҳаммаси шайтонга қарши қуроллардир.
12. Собитқадамлик

Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур.(Иброҳим, 27).

Собитқадамлик ҳар бир мўъмин учун жуда ҳам зарур бўлган ҳислатдир. Балки бугун сиз ўз динингизда маҳкам тургандурсиз, лекин шундай даврлар келиши мумкинки, қийинчилик ва фитналарга чидай олмаган кишилар осонлик билан ўз динларидан воз кечиб юборадилар. Ана шундай қийин вақтларда мўъмин киши Аллоҳнинг мадади ила ҳақ йўлда собитқадам бўлади.
13. Гўзал ҳотима

Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганларга хушнудлик ва гўзал маскан бор. (Раъд, 29).

Яъни мўъминларга Аллоҳ таоло оҳиратда ҳушнудлик ва гўзал маскан ваъда қилмоқда. Балки мусулмонлар бу дунёда қийналиб яшарлар, балки азият чекарлар, балки тазийқ остига олинарлар лекин оҳир-оқибатда гўзал ҳотима айнан мўъминларга ваъда қилингандир.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 03-Avg-2009, 15:55 | Message # 8
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi

14. Нажот

Сўнгра Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бермоғимиз зиммамиздаги бурчдир. (Юнус, 103).

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ушбу оят тафсирида айтадилар: “Охир-оқибатда мўминларнинг нажот топиши ҳақдир. Бу вазифани Аллоҳ таоло Ўзига бурч қилиб олгандир. Бу ҳақиқатни мўмин-мусулмонлар, айниқса, даъватчилар жуда яхши англаб етмоқлари лозим”.
15. Ҳидоят

Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. (Юнус, 9).

Мана шу нарса бизга энг зарур бўлган нарсалардандир. Мўъмин бўлдик дегани, Аллоҳ бизни ҳидоятга бошлади, энди бизга ҳидоят керак эмас дегани эмас. Мўъмин киши ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида ҳидоятга, тўғри йўлга муҳтождир. Шунинг учун ҳам мўъминларнинг энг кўп қиладиган дуоси, “Иҳдинас сиротол мустақийм” яъни “Бизни тўғри йўлга бошлагин” (Фотиҳа, 6). Ушбу дуони ҳар бир намознинг ҳар бир ракатида такрорлашимиз ҳам бежиз эмас.

Давоми бор…


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Аллоҳ таолонинг мўъминларга берган 25 ваъдаси.
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: