• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Зикр (Аллохни тилда ва д­илда ёд этиш) фазилати
Зикр (Аллохни тилда ва д­илда ёд этиш) фазилати
SANJAR80Date: Payshanba, 16-Iyul-2009, 18:37 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:

Аллох субханаху ва таоло айтади:

«Бас, Мени эслангиз, Мен хам сизларни эслайман ва Менга шукр килингиз ва Мени инкор килмангиз!» (Бакара: 152).
Аллохни кўп зикр килувчи эркаклар ва (Аллохни кўп зикр килувчи) аёллар – улар учун Аллох магфират ва улуг мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб кўйгандир». (Ахзоб: 35).
Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, кўркиб, дилдан эртаю кеч ёд килинг ва гофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф: 205).
Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бу хакда айтадилар:

«Парвардигорини зикр киладиган киши билан зикр килмайдиган кимсанинг фарки тирик билан ўликнинг фарки (кабидир)». (Бухорий ривояти).
«Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, маликларингиз хузурида энг покизасини, даражаларингизни кўтарувчисини, олтину кумуш эхсон килишдан хам яхширогини ва душманларингизга рўпара бўлиб, сизлар уларни улар сизларни бўйинларингизга уришларидан хам хайр-лирогини хабарини берайми?», - дедилар Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам. Ха, - дейишди (асхоблари). Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: Аллох таолонинг зикри!». (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таоло айтади: Мен бандамнинг Мен хакимдаги ўйидаман. Агар у Мени зикр килса, Мен у билан биргаман. Агар У Мени ичида зикр килса, Мен хам уни ичимда зикр киламан. Агар у Мени жамоа-кишилар (ораси)да зикр килса, Мен уни улардан яхширок халк-жамоа (ораси) да зикр киламан. Агар у Менга бир карич якинлашса, Мен унга бир газ (билак (65-75см) якинлашаман. Агар у Менга бир газ билак якинлашса, Мен унга бир кулоч якинлашаман. Агар у Мен (томон)га юриб келадиган бўлса, Мен унга (томон) югураман». (Бухорий ва Муслим ривояти).

Абдуллох ибн Буср розияллоху анхудан: «Бир киши: Эй Аллохнинг Росули, Ислом шариат-конунлари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга каттик амал килай, - деди. Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: Тилинг хеч качон Аллохнинг зикридан тўхтамасин». (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Ким Аллохнинг китобидан бир харф ўкиса (хам), унга шу учун (хам) хасанот (ёзилади). Мен «Алиф, Лом, Мим» бир харф, деб айтмайман. Лекин «Алиф» бир харф, «Лом» бир харф, «Мим» бир харфдир» (Термизий ривояти).

Укба ибн Омир розияллоху анхудан: «Биз суфада эканимизда Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам чикдилар. «Сизларнинг кайси бирингиз хар куни Бутхон ёки Акикка бориб, хеч кандай гунохсиз, кариндош-уруг ўртасини узмасдан ўркачлари катта-катта бўлган икки туя олиб келишни хохлайди?», - дедилар. Биз - Эй Росулуллох! Хаммамиз хохлаймиз, - деб жавоб бердик. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз масжидга эрталаб бориб, Аллохнинг китобидан икки оят ўрганмайди-ми ёки ўкимайдими? (Бу) унга икки туядан яхширок, учтаси (оят унга) уч туядан, тўрттаси тўртта туядан яхширокдир. Оятлар сонига караб туялар адади бўлади». (Муслим ривояти).

Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Ким бир жойга ўтириб, у ерда Аллохни зикр килмаса, унга Аллох таолодан бир касос - тира бўлади. Бир ўринга ётиб, унда Аллохни зикр килмаса, унга (хам) Аллох (томони)дан бир касос - тира бўлади» (Абу Довуд ривояти).Кайси бир кавм бирон даврада ўтириб, у ерда Аллохни зикр килмасалар ва набийларига салавот айтмасалар, уларга касос бўлади. (Аллох) агар хохласа уларни азоблайди, хохласа магфират килади», - дедилар Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам. (Термизий ривояти).

Росулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Аллохни зикр килмасдан ўринларидан кўзголган кавм эшак ўлимтиги каби нарса устидан турган бўладилар ва (бу) уларга хасрат бўлади». (Абу Довуд ва Ахмад ривояти).


 
DURDONDate: Shanba, 09-Mar-2013, 02:26 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Зикрнинг фойдаларидан

*Зикр Шайтонни кувади, ожиз килади.
*Рахмонни розилигига элтади.
*Калбдан гам ва кайгуни кетказади.
*Калбга шодлик ва сурур бахш этади.
*Калб ва бадан кувватини зиёда килади.
*Юз ва калбни нурли килади.
*Ризкни таъмин этади.
*Зикр этувчига махобат, халоват ва жило беради.
*Исломнинг рухи бўлмиш мухаббатни инсон калбига жо килади.
*У мурокаба (Аллохнинг кўриб турганини хис этиш) ни инсонга бериб, уни эхсон эшигига киритади.
*Инобатни ато этади. Бу-Аллох таолога кайтиш демакдир.
*Аллохга якинлашувга етаклайди.
*Маърифат (Аллохни таниш) эшикларидан улкан бир эшик очади.
*У инсон калбига Роббисидан бўлган кўркув-хайбатни солади.
*Аллохни зикр этиш, У зот хам уни зикр этишига сабаб бўлади: «Бас, Мени эслангиз, Мен хам сизларни эслайман» (Бакара 152).
*Калбга хаёт багишлайди.
*Зикр-калб ва рухнинг кувватидир.
*Калбдан зангни кетказиб, унга жило беради.
*Зикр-хатоларни ўчиради ва кетказади, у улкан хасанотлардан бўлиб, албатта яхшиликлар ёмонликларни кетказгувчидир.
*Хотиржам кунларида Роббисини зикр этган бандани, Роббиси огир кунларда колганда эслайди.
*Зикр- Аллохнинг азобидан кутулиш, нажотдир.
*Аллохни зикр килиш-тилни гийбат, чакимчилик, ёлгончилик, фахш, нохак сўзларни гапириш каби гунохлардан машгул килиб кўяди.
*Албатта зикр мажлислари-малоикалар мажлисларидир, бехуда гаплар, лагв мажлислари эса шайтонлар мажлисларидир.
*Зикр билан машгул бўлиш, зокирга Аллох таолонинг сўровчилардан кўра яхширок неъматларни ато килишига сабабдир.
*У ибодатларнинг енгилроги ва афзалрогидандир.
*У зикр килувчи инсон учун дунёда нур, кабрда нур, Сиротда олдида ва ўнг тарафида юрувчи нурдир.
*Зикр калбни уйкудан тургизади, мудрокдан уйготади.
*Зикр-кул озод килиш, садака бериш, килич чопиш каби амаллар билан савоби тенглашади.
*Аллох наздидаги иззатли халклар бўлмиш муттакийлар-Аллох зикридан тили куримаган, яъни доимо Аллохнинг ёди ила яшаган инсонлардир.
*Калбнинг каттиклиги факат зикр билан кетади.
*Зикр-калбнинг шифосидир, гафлат эса касалидир.
*Кимки дунёдаёк жаннат богларида яшамокни истаса, зикр мажлисларини ватан тутсин, чунки улар жаннат богларидир.(Бу хакда сахих хадис ворид бўлган).
*Зикр калбдан турли кўркувларни кетказиб уни тинчлантиради.
*Зикр банда билан жаханнам ўртасига девор, тўсик бўлади.
*Аллохни зикр килиш, кийинни осон, огирни енгил килади.
*Малоикалар, худди, тавба килувчининг хаккига истигфор сўраганлари каби зикр килувчининг хаккига хам истигфор сўрайдилар.
*Аллохни кўп зикр килиш инсонни нифокдан саклайди.
*Зикр-солих амаллар ичида ўхшаши йўк лаззатдир.
*Йўлда, уйда ва хар ерларда зикрда давомий бўлиш, банда учун киёмат кунидаги гувохликни зиёда килади. Албатта, ер хам киёмат куни зокирни фойдасига гувохлик беради.


 
DURDONDate: Shanba, 09-Mar-2013, 02:28 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Зикрнинг турлари

Зикр икки турдир:

Биринчиси: Аллох таолонинг исмлари ва сифатларини зикр килиш ва Аллох табарока ва таолога лойик бўлган мактовлар билан хамду сано айтиш, поклашлик, улуглашлик. Бу хам икки турлидир: Биринчиси, Зикр килувчи унга хамду сано айтиши. Бунинг афзали жамланма санолар айтишликдир. Масалан, «Махлукотларингни ададича Сенга хамду-санолар бўлсин» каби. Иккинчиси, Аллох таолонинг исми ва сифатлари хакида хабар беришлик билан. Масалан, «Аллох азза ва жалла бандаларининг ноласини эшитувчи зотдир» каби. Бу зикрларнинг афзали, Аллохга, У ўзига сано айтганидек, сано айтиш ёки пайгамбаримиз сано айтганларидек, тахриф, таътил, ташбеху тамсилларсиз макташ, хамду-сано айтишликдир.
Бу нав хам уч турга бўлинади: 1.Хамд 2.Сано. 3.Улуглаш.

Аллохга хамд айтиш-унга мухаббат ва ризолик ила субханаху ва таолонинг мукаммал сифатларининг хабарини беришдир. Агар хамд айтувчи-мухамид такрор-такрор хамд айтса, буни сано дейилади. Агар мадху-сано Аллохнинг жалолат, азамат, кибриё ва моликлик сифатларни билан айтилса бу-улуглаш дейилади. Аллох таоло бандалари учун бу уччала турни хам Фотиха сурасида жамлаб берди. Агар банда «Алхамдулиллах» деса, Аллох, «Бандам Менга хамд айтди» дейди. Агар «Аррохманир рохийм» деса, Аллох, «Бандам Менга сано айтди» дер экан. Качонки, «Маалики явмиддин» деса, Аллох «Бандам Мени улуглади» дер экан. (Абу Хурайрадан Муслим ривояти)

Иккинчи тур зикр эса: Буйруклари, кайтариклари ва хукмларини зикридир. Бу хам ўз ўрнида икки навдир: Аллохни зикр этиш, буюрган ва кайтарган нарсаларини хабарини бериш билан. Иккинчи нав эса, Унинг буйрукларни зикр этиш, У зотнинг итоатига чакиришлик билан ва маън этган нарсаларини зикр этиш, улардан четланишга чакириш билан. Агар зикрни шу турлари жамланиб килинадиган бўлса, у афзал зикрлардан бўлиб, улкан фойдалар хосил бўлади. Энди куйида, тўгри ният билан килинса, хосил бўладиган афзал зикрларнинг баёнидир.

Аллох субханаху ва таолонинг ато этмиш неъматларини, мархаматларини, эхсонларини ёд килиш, бандаларига берган яхшиликларини зикр килиш хам зикруллох жумласидандир. Зикрнинг афзалидир, агар унда тил ва калб келишган холда жам бўлса. Лекин калб зикри алохида бўлса, у алохида бўлган тил зикридан яхширокдир. Чунки, калб зикри инсон дилида Аллохнинг маърифатини ўстиради, мухаббатни зиёдалаштиради. Хаёга етаклайди, Аллохдан кўркувни кўнгилга келтиради. Ўз-ўзини тафтиш килишга ундайди, ибодатлардаги камчиликларни маломат килади, маъсиятлару ёмонликлардан четланишга чакиради. Факат тил билан зикр килишлик эса буларни бирортасини хам юзага келтирмайди. Келтирган такдирда хам, у жуда заиф, кучсиз бўлади

Бир куни Пайгамбаримиз: «Муфарридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «Ким у муфарридунлар ё Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз: «Аллохни кўп зикр этувчи эркак ва аёллар» деб мархамат килдилар. (Муслим ривояти)



 
DURDONDate: Dushanba, 17-Iyun-2013, 08:00 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
وَقَالَ : (أَلاَ أُنَبِّؤُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ، وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيْكِكُمْ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُم؟ قَالُوا: بَلَى، قَالَ: ذِكْرُ اللهِ تَعَالَى).

«Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, Маликларингиз ҳузурида энг покизасини, даражаларингизни кўтарувчисини, олтину кумуш эҳсон қилишдан ҳам яхшироғини ва душманларингизга рўпара бўлиб, сизлар уларни улар сизларни бўйинларингизга (қилич) уришларидан ҳам хайрлироғини хабарини берайми?», - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳа, - дейишди (асҳоблари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таолонинг зикри!». (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

وَقَالَ : (يَقُولُ اللهُ تَعَالَى : أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ شِبْراً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعاً، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعاً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعاً، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги ўйидаман. Агар у Мени зикр қилса, Мен у билан биргаман. Агар у Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар у Мени жамоа-кишилар (ораси)да зикр қилса, Мен уни улардан яхшироқ халқ-жамоа (ораси) да зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ (65-75см) яқинлашаман. Агар у Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен (томон)га юриб келадиган бўлса, Мен унга (томон) югураман». (Бухорий ва Муслим ривояти).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ t أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَيَّ، فَأَخْبِرْنِي بِشَيْءٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ. قَالَ: (لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْباً مِنْ ذِكْرِ اللهِ).

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан: Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом (нинг нафл) амаллари менга кўпайиб кетди. Сиз менга (ўзи енгил савоби кўп) бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин». (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

وَقَالَ : (مَنْ قَرَأَ حَرْفاً مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لاَ أَقُولُ: }الم{ حَرْفٌ، وَلَكِنْ: أَلِفٌ حَرْفٌ، وَلاَمٌ حَرْفٌ، وَمِيْمٌ حَرْفٌ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана (ёзилади). Мен «Алиф, Лам, Мим» бир ҳарф, деб айтмайман. Лекин «Алиф» бир ҳарф, «Лам» бир ҳарф, «Мим» бир ҳарфдир» (Термизий ривояти).

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ t قَالَ: (خَرَجَ رَسُولُ اللهِ وَنَحْنُ فِي الصُّفَّةِ فَقَالَ: أَيُّكُمْ يُحِبُّ أَنْ يَغْدُوَ كُلَّ يَوْمٍ إِلَى بُطْحَانَ أَوْ إِلَى الْعَقِيْقِ فَيَأْتِيَ مِنْهُ بِنَاقَتَيْنِ كَوْمَاوَيْنِ فِي غَيْرِ إِثْمٍ وَلاَ قَطِيْعَةِ رَحِمٍ؟ فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللهِ نُحِبُّ ذلِكَ. قَالَ : أَفَلاَ يَغْدُو أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَسْجِدِ فَيَعْلَمَ – أَوْ يَقْرَأَ – آيَتَيْنِ مِنْ كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ خَيْرٌ لَهُ مِنْ نَاقَتَيْنِ، وَثَلاَثٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلاَثٍ، وَأَرْبَعٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَرْبَعٍ، وَمِنْ أَعْدَادِهِنَّ مِنَ الإِبِلِ).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан: Биз суффада эканимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. «Сизларнинг қайси бирингиз ҳар куни Бутҳон ёки Ақиққа бориб, ҳеч қандай гуноҳсиз, қариндош-уруғ ўртасини узмасдан ўркачлари катта-катта бўлган икки туя олиб келишни хоҳлайди?», - дедилар. Биз - Эй Расулуллоҳ! Ҳаммамиз хоҳлаймиз, - деб жавоб бердик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз масжидга эрталаб бориб, Аллоҳнинг китобидан икки оят ўрганмайдими ёки ўқимайдими? (Бу) унга икки туядан яхшироқ, учта (оят унга) уч туядан, тўрттаси тўртта туядан яхшироқдир. Оятлар сонига қараб туялар адади бўлади». (Муслим ривояти).

وَقَالَ : (مَنْ قَعَدَ مَقْعَداً لَمْ يَذْكُرِ اللهَ فِيْهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ، وَمَنِ اضْطَجَعَ مَضْجَعاً لَمْ يَذْكُرِ اللهَ فِيْهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир жойга ўтириб, у ерда Аллоҳни зикр қилмаса, унга Аллоҳ таолодан бир қасос - тира бўлади. Бир ўринга ётиб, унда Аллоҳни зикр қилмаса, унга (ҳам) Аллоҳ (томони)дан бир қасос - тира бўлади» (Абу Довуд ривояти).

وَقَالَ : (مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِساً لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ فِيْهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ إِلاَّ كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةٌ، فَإِنْ شَاءَ عّذَّبَهُمْ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ).

«Қайси бир қавм бирон даврада ўтириб, у ерда Аллоҳни зикр қилмасалар ва пайғамбарларига салавот айтмасалар, уларга тира-қасос бўлади. (Аллоҳ) агар хоҳласа уларни азоблайди, хоҳласа мағфират қилади», - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Термизий ривояти).

وَقَالَ : (مَا مِنْ قَوْمٍ يَقُومُونَ مِنْ مَجْلِسٍ لاَ يَذْكُرُونَ اللهَ فِيْهِ إِلاَّ قَامُوا عَنْ مِثْلِ جِيْفَةِ حِمَارٍ، وَكَانَ لَهُمْ حَسْرَةً).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳни зикр қилмасдан ўринларидан қўзғолган қавм эшак ўлимтиги каби нарса устидан турган (яъни унинг гўштидан тановул қилиб тургандек) бўладилар ва (бу) уларга ҳасрат бўлади». (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти


 
DURDONDate: Dushanba, 17-Iyun-2013, 08:02 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152).

}يا أَيَّهَا الَّذِيْنَ آمنُوْا اذْكُرُوْا اللهَ ذِكْرًا كَثِيْرًا{

«Эй мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб: 41).

}وَالذَّاكِرِيْنَ اللهَ كَثِيْرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللهُ لَهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيْمًا{

«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп зикр қилувчи) аёллар – улар учун Аллоҳ магфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир». (Аҳзоб: 35).

}وَاذْكُرْ رَبَّكَ فِيْ نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيْفَةً وَدُونَ الْجَهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ وَلاَ تَكُنْ مِنَ الْغَافِلِيْنَ{.

«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф: 205).

وَقَالَ : (مَثَلُ الَّذِي يَذْكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُ رَبَّهُ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда айтадилар:

«Парвардигорини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи тирик билан ўликнинг фарқи (кабидир)». (Бухорий ривояти


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Зикр (Аллохни тилда ва д­илда ёд этиш) фазилати
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: