• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ALLOHNING MO`JIZALARI
ALLOHNING MO`JIZALARI
bushroDate: Juma, 27-Mar-2009, 12:42 | Message # 1
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
QIZALOQNING ILK SO`ZI
Канаданинг Торонто шаҳрида истиқомат қилувчи шайх хонадонида ғаройиб воқеа содир бўлди. Шайхнинг 3 ёшли ўғли ва 18 ойлик қизи бор.Фарзанд тарбиясига жиддий қаровчи шайх 3 ёшлик ўғлига қуръону Каримдан кичик сураларни ўргатмоқда.
Машаллаҳ, бола аллақачон Фотиҳа сурасини ва бир нечта бошқа сураларни ёддан билади. Бир куни болакай синглисини ўйнатиб ўтирганида, отаси ундан Фотиҳа сурасини ўқишини сўрайди, бола қироат ила Фотиҳа сурасини ўқиётган вақтида тутилиб қолади ва "Иҳдина Сурат" дея тўхтаб қолади. Шу вақт кутилмаганда 18 ойлик қизалоқ "Ал Мустақим" деб юборади ва сурани яна давом эттириб кетди! Субҳаноллоҳ! Бу қизалоқнинг тили чиқиб 1-айтган сўзи қуръони Каримдаги муқаддас сўз бўлади! Тақводор отанинг ўз ўғлига қуръон ўргатётган вақтида қизалоқ бу сўзларни ёдлаб олгани бунга сабаб бўлган. Фарзандларни ёшлигиданоқ Исломий руҳда тарбиялаш, уларни одоб-ахлоқли, ҳалол инсон қилиб вояга етказиш ота-она учун фарздир. Фарзандларига Қуръон ўқишни ўргатиш уларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Ёшлигиданоқ тўғри ва эгри йўлни фарқини англаб етади. Масалан, дарахт кўчатлигида бир ўзингиз тиргович ёрдамида осонгина тўғирлаб юборишингиз мумкин. Аммо у ўсиб, катта дарахтга айланганида 20та одам ҳам уни тўғирлай олмайди, чунки вақт ўтган, фурсат бой берилган бўлади. Мазкур воқеа бир нечта фарзандларни ота-онаси бўлсалар ҳам ҳали бошлари саждага тегмаган, фарзандларга қуръон ўқишни ўргатиш у ёқда турсин ўзлари ҳали билмайдиганлар учун ибрат бўлади деган умиддамиз. Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони Карим инсонларни фақат ва фақат эзгуликка, тўғриликка йўналтиради. Ассалому алайкум ва раматиллоҳу ва баракотуҳ!



 
bushroDate: Juma, 27-Mar-2009, 12:45 | Message # 2
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
DEVOR

Kasalxona palatalarining birida uchta falaj kasal yotardi, ulardan birinchi bo’lib kelgani oynaning oldiga, ikkinchisi o’rtaga, uchinchisi esa eshik yoniga joylashtirilgan edi. O’rtada yotgan kasal boshqa kasallardan farqli o’laroq tushkunlikka tushmaydigan xarakterda bo’lib, gaplari bilan boshqalarning ham kayfiyatini ko’tarar, ko’nglini ovlar edi.

Sovuq qish kunlarining birida oyna yonida yotgan kasal vafot etdi. Uni olib ketishgach, o’rtadagi kasalni oyna oldiga, eshik oldidagini esa o’rtaga yotqizishib bo’shagan joyga yangi kasalni olib kelishdi.
Oyna yoniga joylashtirilgan ko’tarinki kayfiyatda yuruvchi kasal endi ko’chada ko’rganlarini sheriklariga aytib bera boshladi. U yo’l chetidagi park, katta katta chinor daraxtlari, chug’urlashgan qushlar, ko’chada shosha-pisha ishga ketayotgan odamlar, shod-xurram bolalar va qarshi tog’lardagi gullarga burkangan dalalar haqida so’zlab biroz bo’lsa ham sheriklarining dardlarini unuttirardi.

Ko’p o’tmay bu kishi ko’chadan o’tganlarga nom ham qo’yib oldi. Shunday qilib sheriklari ertalab ishga ketayotganlarning, ko’chada yurib narsa sotuvchining va kechqurun horib uyga qaytuvchilarning hikoyalarini eshita-eshita ularni ko’zlari o’ngida jonlantira boshladilar. Endi palatadagi og’ir va ezuvchi sukunat yo’qolib, yillarga teng tuyuluvchi soatlar, maroqli hikoyalarga to’lgandi.

Kunlarning birida o’rtada yotgan kasalning miyasiga bir fikr keldi. Agar oyna yonidagi kasal biror falokatga yo’liqsa, uning joyiga o’zi o’tadi, shunda uning gaplarini eshitib o’tirmay, aytganlarini o’z ko’zi bilan ko’ra oladi…

Bu fikr unga tinchlik bermay qo’ydi.Yotgan joyida ham faqat shu haqida o’ylar, biror bir chora izlardi. Oxiri bir qarorga keldi, ba’zan sherigining yuragin ushlab qolardi. Bunday hollarda u darrov tumba ustidagi dorilardan olib ichardi.

Bir kun kechqurun oyna yonida yotgan kishining yana yuragi ushlab qoldi,l ekin bu safar o’rtada yotgan sherigi ming bir qiyinchilik bilan dori idishini ag’darib yubordi, shisha yerga tushdi va parcha-parcha bo’lib ketdi.

Ertasi kuni ertalab oyna yonida yotgan kasalning o’lib yotganini ko’rishdi. Va uni olib chiqib ketgach, o’rniga o’rtada yotgan kasalni yotqizishdi.

Kasal niyatiga yetgan edi, endi u o’z ko’zlari bilan ko’chani ko’rish uchun oynadan qaradi, biroq uni to’k urgandek bo’ldi. Chunki oynadan bir necha metr narida qop-qora devordan boshqa hech narsa yo’q edi



 
DURDONDate: Dushanba, 23-May-2011, 15:31 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


 
OSIYODate: Seshanba, 24-May-2011, 06:05 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Seshanba, 24-May-2011, 06:07 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Seshanba, 24-May-2011, 06:17 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Seshanba, 24-May-2011, 07:22 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
DURDONDate: Chorshanba, 25-May-2011, 06:39 | Message # 8
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


 
OSIYODate: Juma, 27-May-2011, 05:55 | Message # 9
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Juma, 27-May-2011, 05:56 | Message # 10
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Shanba, 03-Dek-2011, 16:04 | Message # 11
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
tushda xarakatlanish xaqida
 
SAKINADate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 11:38 | Message # 12
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
109 та
Табиатда мавжуд бўлган 109 турдаги атомларнинг фарқли шакл ва миқдорда бир орага келиши натижасида Ер юзида ҳайратомуз, турфа моддалар вужудга келган.

50 миллион

Бурунда "nasal epitelyum" деб аталган зар воситасида турли ҳидларни сезасиз. Бу зарда 50 миллионга яқин асаб (нерв) ҳужайралари бордир.

25 км

Кечалари тўдалашиб озуқа излаб йўлга чиқадиган Guacharo номли қушлар, полопонларини тўйдириш учун 25 км узоқларга учиб, бориб келадилар.

6 та

Кўз атрофида олтита мускул бўлиб, улар кўзнинг ўнгга ва чапга, юқорига ва пастга ва бошқа ҳаракатлар қилишига ёрдамчи бўладилар.
 
SAKINADate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 11:39 | Message # 13
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
96 500 км
Қондаги ҳужайралар танадаги қон миқдорининг ярмини ташкил қилишларига қарамай, ён-ёнига тизилсалар 96 500 км лик чизиқчани ҳосил қиладилар. Бу – Ер юзининг сиртини икки марта айланиб чиқиш, демакдир.

21 кг

Уча олдаиган энг оғир қуш Otis tarda бўлиб, оғирлиги 21 кг дир.

3 500 дан ортиқ фермент

Инсон ҳужайрасида 3 500 дан ортиқ ферментлар бўлиб, буларнинг бир нечасининг кам бўлиши ҳужайра ичидаги фаолиятнинг бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида ҳужайралар парчаланади, яъни, ўлади.

100 дона

Урғочи анаконда бир мартада 100 та тухум қўяди ва ўзини шу тухмлар устида кулча ҳолига келтиради. Бу ҳаракатдан мақсад, тухумлар устига соя бериб уларни салқинлатиш, ҳарорат тушганида эса вужудини титратиб уларни иситишдир.
 
SAKINADate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 11:40 | Message # 14
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
11 275 м
Rüppell номли калхат тури 11 257 м баландликда уча олади.

100 000 км

Инсон танасидаги томирларнинг жами 10 000 км дан кўпдир. Бир инсондаги томирларнинг учларини бирлаштирилса Ер юзини икки ярим марта айланиб чиқа оладиган даражада узун бўлади.

23 040 марта

Биз бир кунда (тахминан) 23 040 марта нафас оламиз.

200 та

Етук инсон бошининг бир квадрат сантиметрида 200 та соч илдизи бордир.

230 кг

Жирафалар бир ҳафтада ўртача 230 кг ўт ейдилар.

900 мужаллад

Агар ДНК даги маълумотларни бирон қоғозга туширмоқчи бўлсангиз, ҳар бири (тахминан) 500 саҳифадан иборат 900 мужаллад китобдан иборат каттагина кутубхона пайдо бўларди.

100 км

Ниначи ҳеч бир ерга қўнмай (тахминан) 100 км узоқликка уча олади. Урчиш даврида эса, ботқоқлик устидан (тахминан) 15-35 км тезлик билан уча олади.

20 миллион

Ўртача катталикдаги айсберг (муз тоғ)нинг оғирлиги (тахминан) 20 миллион тоннадир.
 
SAKINADate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 11:41 | Message # 15
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
 
SAKINADate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 11:41 | Message # 16
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
 
SAKINADate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 12:57 | Message # 17
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
 
DURDONDate: Chorshanba, 04-Sen-2013, 23:18 | Message # 18
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Дунёга келиб кетган барча инсонларнинг бармоқ излари ҳеч қачон бир бирига ўхшамайди. Бармоқдек жойда нечтагача комбинация бўлиши мумкин? Ақли жойида бўлган киши буни тасодиф дея олмайди.
"3. (Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйлайдими?
4. Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз". Қиёмат сураси.
1400 йил олдин Қуръони Карим айнан нима учун бармоқ учларини зикр қилмоқда? Буни фақатгина молфаҳм атеистларгина тушуна олмасликлари мумкин!




 
DURDONDate: Chorshanba, 04-Sen-2013, 23:21 | Message # 19
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Qor kristallari borasidagi kuzatuvlarini amalga oshirgan Amerikalik Wilson Bentley 6000 dona qor kristallarining suratini 50 yil mobaynida olgan va ularning hech biri bir biriga o'xshamasligini korib: "Bir Buyuk San'at ustasi o'z sanatini ko'rsatmoqda", degan.. Sizningcha bular tasodifmi?



 
DURDONDate: Chorshanba, 04-Sen-2013, 23:35 | Message # 20
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:


Инсон миясида ўрта ҳисобда ўн миллиардга яқин асаб ҳужайраси мавжуд. Ушбу ҳужайралар орасида жойлашган толаларнинг сони эса юз триллионни ташкил этади. Юз триллион сонини тасаввур қилиш учун саккиз миллион км² ер майдонида зич жойлашган дарахтлар бўлса ва ҳар бир дарахтда ўн мингта барг бўлса, ушбу ҳудуддаги дарахтларнинг барглари сони тахминан юз триллионга етиши мумкин. Яъни бизнинг жажжи миямизда шунча миқдордаги асаб толалари мавжуд. Ҳар дақиқада миянинг ўзида ўн мингдан миллионга қадар химиявий реакциялар амалга ошади. Сониянинг мингдан бирида мия томонидан бутун аъзоларга турли буйруқлар бериб турилади. Бунинг натижасида барча аъзоларимиз ўз вазифасини камчиликсиз адо этади. Кўзимиз кўради, қулоғимиз эшитади, бурнимиз ҳид сезади ва ҳоказо... Агар ушбу реакциялардан бирортасида хато содир бўлса, танамиз ўзимизга бўйсунмай қоларди. Қошиқни оғзингизга эмас, балки кўзингизга тиқиб олган бўлардингиз. Миянинг бу қадар аниқ ишлаши тасодиф бўлиши мумкинми? Буни тасодиф дейиш учун ўта кетган молфаҳм атеист бўлиш лозим. Аллоҳга шукурки, биз соғлом ақлли мусулмонмиз.


 
SAKINADate: Juma, 06-Sen-2013, 10:01 | Message # 21
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Нима учун қулоқнинг суви аччиқ,
кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?

Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а!

Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?

Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги ҳикмати:
Аллоҳ Таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу-ҳашоратлардан сақлашга кўмаклашар экан... Масалан, агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган маҳалимизда чумолию, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлишлиги ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва ўзга зарарли нарсалар кириши мумкин. “Тузли сув” шу нарсалардан асрайдиган жуда фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу захоти кўзимизнинг ёшланиши аниқ... Демакки, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлишлиги ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эга. Агар оғизнинг суви аччиқ ёки тузли бўлганида – масалан ширин нарсаларнинг таъмини билолмас эди...

Аллоҳ Таоло – барча ғойибни билувчи, бандаларига меҳрибон, ҳар нарсага қудратли ва ҳикматли Роббимиздир...
 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ALLOHNING MO`JIZALARI
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: