• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Yahudiylar aqidasi haqida bilasizmi?
Yahudiylar aqidasi haqida bilasizmi?
DURDONDate: Payshanba, 05-Dek-2013, 03:27 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Мана сизга яҳудийларнинг ақидаси!

Яҳудий ундай... яҳудий бундай... деган гапларни кўп эшитгансиз албатта. Лекин уларни ёвузликка нима ундаётганини биласизми? Уларнинг ақидалари ҳақида ҳеч ўқиганмисиз?

Бехабарман десангиз, оз-моз билишингиз учун, уларнинг дунёқарашларидан бир парчасини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўқинг ва ёдингиздан чиқарманг!

Талмуд – бузилган Тавротнинг бузилган шарҳи

Талмуд – яҳудийлар наздида жуда "муқаддас" ҳисобланади. Талмудда шундай деб ёзилган:

“Яҳудийлар Аллоҳга малоикалардан ҳам маҳбуб бўлган кимсалардир. Фарзанд отанинг бир бўлаги бўлгани каби, яҳудийлар ҳам Аллоҳнинг бир бўлагидир. Яҳудийни бир шапалоқ уриш мисли Аллоҳни уришдир. Ўлим – яҳудий бўлмаган халқ ва умматлар жазосидир".

(Аллоҳ таоло уларнинг бу даъвосидан чексиз даражада пок ва муқаддасдир).

Шунингдек, "уммат" калимаси яҳудий бўлмаган халқ ва элатларга ишлатилади, улар наздида "уммат" калимаси яҳудийларга ишлатилмайди.

Яҳудийлар наздида инсонлар икки қисм: яҳудийлар ва умматлар. Агар яҳудийлар бўлмаса Ер юзида баракот кўтарилиб кетади. Қуёш ҳам кўринмайди, ёмғир ҳам тўхтайди. Инсон ҳайвондан ҳар томонлама афзал бўлгани каби, яҳудийлар ҳам бошқа умматлардан худди шундай афзалдир. Яҳудийлар наздида ўзга умматларнинг барчаси мисли ит ва чўчқадир. Бошқа умматларнинг уйлари молхона каби нажасдир. Ўзга умматларга меҳр-­шафқат кўрсатиш яҳудийлар учун ҳаромдир. Чунки ўзга умматлар яҳудийлар эътиборида Аллоҳнинг душманидир. Яҳудийларга умматлар берадиган озордан сақланиш учун заруратан улар билан муроса қилиш ва эҳтиёт бўлиб муомала қилиш жоиз.

Яҳудийнинг ўзга умматга қилган ҳар бир яхшилиги катта хато ҳисобланади. Яҳудийнинг бошқа умматга қилган ҳар бир ёмонлиги катта савоб ва Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишдир.”

Талмуд муаллифининг раъйича:

“Яҳудийнинг иккинчи бир яҳудийга қилган озгина рибоси жоиз. Катта миқдордаги судхўрлик эса бошқа умматлар билан савоб ишдир. Ер юзидаги барча нарсалар яҳудийларнинг мулкидир, бошқа умматлар қўл остидаги бойликлар эса яҳудийлардан тортиб олинган мулкдир. Шунинг учун яҳудийларга ўша тортиб олинган молу дунёни ҳар қандай восита билан қайтариб олиш вожиб.”

Шунингдек, Талмуд қуйидагиларга ишора қилади:

“Яҳудийлар ўзларини қутқарадиган Масиҳни кутмоқдалар. Бу Масиҳ яҳудийларни ўзга умматга бўйсунишдан озод қилади. Довуд алайҳис-салом наслидан бутун мулкни Исроилга қайтариб берадиган ва бутун мамлакатларни яҳудийларга итоат қилдирадиган бир подшоҳ дунёга келади. Бу подшоҳ улар кутаётган Масиҳдир, чунки бутун олам миллати ва элатларига ҳукмронлик қилиш Аллоҳнинг ваъдасига мувофиқ яҳудийлар хусусиятидир.

Яҳудий яҳудийдан бирор нарсани ўғирлаб олиши ҳаром, бошқа умматларнинг мол­дунёсини ўғирлаш яҳудийларга вожиб. Чунки бутун дунё хазиналари яҳудийлар учун яратилган ва уларнинг ҳаққидир. Шунинг учун ўша ҳақни қайтариб олиш яҳудийларга шарт”.

Талмуддаги мана бу асосларга кўра, яҳудийлар қуйидагича эътиқод қилишади:

"Яҳудийлар Аллоҳнинг танлаб олган халқидир. Улар Аллоҳнинг ўғилларидир ва маҳбубларидир. Ибодат қабул бўлиши учун обид яҳуд бўлиши шарт. Улар Аллоҳнинг руҳидан яратилган. Аллоҳ таоло уларни ҳурмат қилиш учун башарий суратни инъом этди, бошқа умматларни эса шайтоний балчиқдан ва нажас ҳайвондан яратди. Бошқа умматларга башарий сурат фақат яҳудийлар улар билан муомаласи осон бўлиши ва жирканмасликлари учунгина берилган. Бу ўхшашлик фақат зоҳирийдир, асли эса бошқадир. Инсонийлик, поклик ва бошқа гўзал ахлоқлар фақат яҳудийларга хос. Бошқа умматлар эса гарчи инсон шаклида бўлса ҳам, аслида ҳайвон ва нажасдир”.

سُبْحَانَ اللهِ عَمَّا يَقُولُونَ عُلُوًّا عَظِيمًا

Аллоҳ таоло кофирларнинг бу бўҳтонларидан чексиз даражада пок ва муқаддасдир.


“Ақидаи ҳанифия” китобидан


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Yahudiylar aqidasi haqida bilasizmi?
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: