• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ИХЛОС ҳақида ривоят
ИХЛОС ҳақида ривоят
DURDONDate: Dushanba, 07-Okt-2013, 21:47 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ИХЛОС ҳақида ривоят

Шамсиддин Ҳакимзода.
1992-93-йиллар.

Қандай замон бўлди билмам,
Файз кетмиш оламдан.
Қавллардан субут кетмиш,
Ихлос кетмиш одамдан.

Мухлисларни мен кундузи,
Чироқ ёқиб изладим.
Тополмагач, ихлос ҳақда,
Бир ривоят сўзладим.

Хоҳ эшитинг, хоҳ эшитманг,
Менга бари баробар.
Маъқул келса – олинг, йўқса,
Ташлаб қўйинг биродар.

«Сўзламоқлик бизга дарддир,
Биз шундайин беморлар.
Одамилар эшитмаса,
Эшитар – ку, деворлар»

…Қадим-қадим замонда,
Қуёш чиқар томонда,
Қўрқинч-хавфдан омонда,
Ўз қувонч-у ғами ла,
Яшаркан бир қабила.

Ёлғончиси йўқ экан,
Бисёр экан чинлари,
Ислом экан динлари.
Тоат-ибодат билан,
Тоза экан диллари,
Оқ экан кўнгиллари.

Амаллари андоза,
Ақидаси рост экан.
Аҳли сунна йўлига,
Тутган йўли хос экан.

Залолат-у ширкдан,
Мутлақо олис экан.
Қилган ибодатлари,
Аллоҳга холис экан.

Улар қўшни халқларга,
Раҳмат ели эканлар.
Ўз номига муносиб,
Суннат эли эканлар.

Суннатга мос бу ҳаёт,
Ёқмай иблис калонга,
Мулло қиёфасида,
Юзланиб халқ - авомга,
Дебди: «аё, халойиқ!
Ишларингиз – ҳақойиқ.
Аммо, руҳлар ҳурматин,
Билмасингиз нолойиқ.

Ахир сизларнинг юртда,
Муқаддас бир дарахт бор.
Эллар унга сиғинган,
Тавоф қилган чаҳор ёр!

Бу дарахт билан аллоҳ,
Орасида пайғом бор –
Чунки, унинг остида,
Ухлагандир пайғамбар.

Шундай улуғ дарахтни,
Манзили руҳ дарахтни,
Бир кунда бир зиёрат
Қилмасангиз – уятдир!
Улуғ пайғамбар билан,
Чаҳор ёрнинг ҳурматин
Билмасангиз уятдир!»

Во ҳасрат-о, ё, ҳасрат!
Ожиз дилга жо ҳасрат!
Олиб тинмай бир дилни,
Дилларга вабо ҳасрат!

Ушбу кунидан бошлаб,
Ботилга қадам ташлаб,
Маъсияту гуноҳни
Йирик қилди халойиқ.
Аллоҳга бир дарахтни,
Шерик қилди халойиқ!

Фойдани ҳам зиённи,
Кўрардилар дарахтдан.
Дуо қилиб ҳожатни,
Сўрардилар дарахтдан.

«Бу дарахтнинг ичида,
Азиз руҳ бор» дердилар.
«Улар парвардигорга,
Яқин ва ёр» дердилар.

Дарахт сари шу тахлит,
Оқаверди авом халқ.
Новдасига шох, латта,
Тақаверди авом халқ.


 
DURDONDate: Dushanba, 07-Okt-2013, 21:48 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Баъдал қисса бир куни,
Йиғиб ақл-у ҳушини,
Авомнинг залолатин,
Англаб етди бир обид.

Англади-ю «э, воҳ!» деб,
«Кечир бизни аллоҳ!» деб,
Ширк йўлини тўсмоққа,
Ул дарахтни кесмоққа
Қасам ичди бир обид,
Авом халқнинг раъйидан,
Тамом кечди бир обид.
Қўлга олиб болтасин,
Шитоб кетди бир обид.

Табиий, бу ҳолатга,
Бу ғайрат – шижоатга,
Ғазабланган азозил,
Худди ўша соатда,
Жангари бир ҳолатда,
Осмондан бўлиб нозил,
Зоҳир қилиб зўрликни,
Ҳимоя қилиб ширкни,
Ҳамла қилди обидга.
Ул иймони собитга.

Обид баҳодир эди.
Кўп ишга қодир эди.
Билагига куч қўшган
Ғазаби зоҳир эди.

Хуллас, икки бақувват,
Бир-бирига бермай дов.
Субҳидамдан шомгача
Олишдилар беаёв.

Тун пардасин ёйганда,
Танлар ҳолдан тойганда,
Шайтоннинг ҳолсизланиб,
Қолганин сезди обид.
Мадад сўраб Аллоҳдан,
Ёлғиз Олампаноҳдан,
Ерга босиб шайтонни,
Кўкракдан эзди обид.

Эзиб манфур жасадни,
Пичоқ олиб ёнидан,
«Аблаҳ сенга ўлим!» деб,
Ҳаволатган онида…

«Тўхта!» деди азозил.
«Бир гапим бор, эшитгил
Пухта - деди азозил.

Садоқатинг аллоҳга,
Кўрдим чакки эмасдир.
Лекин…қирқ йил муттасил
Сиғинсанг ҳам сен унга,
Ҳамон нонинг яримта,
Биринг икки эмасдир.

Токайгача, эй, обид
Маймун йиғлар ҳолингга.
Ихлос билан тавҳидни
Еб бўлмайди қоринга.

Нопок бўлгин демасман,
Ҳаромдан хўп, хазар қил.
Аммо, яхшилаб ўйлаб,
Атрофингга назар қил.

Не сабабдан ҳў анов,
Дунё аҳли – боёнлар,
Сен томонга қайрилиб,
Қиё боқиб қарашмас.


 
DURDONDate: Dushanba, 07-Okt-2013, 21:48 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Уларда бўлган гўзал,
Бўстонлар-у, бинолар,
Нечук сенга нолойиқ,
Наҳот сенга ярашмас?

Эшит мени, эй йигит,
Қайтгил дарахт қасдидан.
Айтай сенга ажойиб,
Фойдали гап – ростидан.
Қайтсанг агар, ҳар куни
Икки тилло топарсан,
Шом намоздан кейиноқ
Жойнамозинг остидан.

* * *
Во ҳасрат-о, ё ҳасрат,
Инсонларнинг ҳолига.
Не зотларни йўлидан
Оздирмаган бу дунё!
Тамаъ қўшиб инсоннинг,
Нийят-у омолига,
Холис ишни олдинга,
Ўздирмаган бу дунё!

Эр йигитга ҳақиқий
Хеш бўлмаган бу дунё.
Эзгуликка ҳеч қачон,
Эш бўлмаган бу дунё.

Ким берилса дунёга,
Шайтон бўлар ёрони.
Хароб қилган бу дунё,
Искандар-у Дорони.

Обид демай, шоҳ демай,
Хароб қилган бу дунё.
Ҳақиқатни ёлғон-у
Сароб қилган бу дунё.

Аксар найранг-ҳийладан,
Ўсиб чиққан бу дунё!
Мудом ҳақнинг йўлини,
Тўсиб чиққан бу дунё!

* * *
Во ҳасрат-о ,ё ҳасрат,
Намозхоннинг ҳолига!
Алданди у шайтоннинг,
Ёлғон қийл-у қолига:
«Маъқул – деди – ризқимнинг,
Тўрвасини тешмайин.
Озод қилай сени ҳам,
Дарахтни ҳам кесмайин.
Лекин, эшит Азозил,
Кўриб қўй бу яроқни,
Қачон ваъданг бузилса,
Йўқ қилурман дарахтни!

* * *
Шу тариқа намозхон,
Кечди дарахт қасдидан.
Тилло топиб ҳар куни,
Жойнамози остидан,
Мол-у дунё йиғарди.
«Аллоҳ» демай, «тилло» деб,
Ҳар лаҳзада дунё деб,
Дунё учун қувониб,
Дунё учун йиғларди.

Пул топишнинг турфа хил,
Режаларин тўқирди.
Намозни ҳам у фақат,
Тилло учун ўқирди.

* * *
Обид ҳоли шул эрса,
Нима қилсин авом халқ?
Уйғотмай дил – карахтни,
Илоҳ қилиб дарахтни,
Ушбу амалларида,
Этаверди давом халқ.

* * *

Шайтон мудом шайтондир,
Сўзлагани ёлғондир.
Қачон шайтон ваъдаси,
Тўғри ваъда бўлғондир?

Йўлдан урган бу баттол,
Ҳатто одам-атони.
Алдамаса, ўлибди,
Бир обиди хаттоъни.
Шайтон иши мустасно,
Қўш келади «иллолар»
Хуллас, бир кун жойидан –
Жойнамознинг пойидан,
Топилмабди тиллолар!


 
DURDONDate: Dushanba, 07-Okt-2013, 21:50 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Кўринг энди обидни,
Қаҳр тўкиб афтидан,
Қайтмай яна «шаштидан»,
Қаттиқ қисиб тутганча,
Қурч болтасин дастидан,
Йўл олибди далага,
Яна дарахт қасдида.

Етиб борса Азозил,
Ўшал жойда турганмиш.
Ваъдасини эслатса,
Эрмак қилиб кулганмиш.

Жанжал-сурон бошланиб,
Айланибди урушга.
Лекин ҳожат қолмабди,
Кўп беллашиб туришга.
Негадир ҳолсизланиб,
Чарчаб қолган намозхон,
Енгилибди бу сафар,
Шайтону бадбурушдан.

- Во ажабо! бу не ҳол?
Бу қандайин синоат?!
Шайтон, сенга бу қувват,
Қайдан бўлди бино, айт?

- Хом сут эмган эй, банда,
Эй, бадбахт, эй шарманда!
Ғалат бордир сўзингда.
Менда ҳеч ўзгариш йўқ,
Ҳамма бало ўзингдан:

Сен аввалги чиққанда,
Бор ғайрат-у кучингни,
Билагингга йиққанда,
Бузуқ ўй-у ҳаёллар,
Дилингдан олис эди.
Ғайрат-у шижоатинг
Аллоҳга холис эди.

Кураш олдидан «Аллоҳ!»
Деб айлаган дуойинг,
Эшитиб, куч қўшганди,
Билагингга худойинг.

Худо ўзининг холис,
Бандасин хор этмагай.
Холис зотларга эса,
Менинг кучим етмагай.

Ҳозир эса сен шўрлик,
Дунё учун курашдинг.
Холис Аллоҳ учунмас,
Тилло учун курашдинг.
Шул сабабдан Худойинг,
Дариғ тутди нусратин.
Шундандир ғолиблигим,
Шундан сенинг ҳасратинг.

* * *

Во ҳасрат-о, ё ҳасрат,
Инсонларнинг ҳолига!
Не зотларни йўлидан,
Оздирмаган бу дунё!
Тамаъ қўшиб фикр-у,
Нийят-у омолига,
Холис ишни олдинга,
Ўздирмаган бу дунё!

* * *

Хайр энди, ўқувчим,
(Улуғдирсиз ё бола)
Қисса тамом, ҳиссаси,
Ўзингизга ҳавола.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ИХЛОС ҳақида ривоят
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: