• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қалб қотишининг 66 та сабаби
Қалб қотишининг 66 та сабаби
DURDONDate: Juma, 09-Avg-2013, 02:39 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Қалб қотишининг 66 та сабаби
Алҳамдулиллаҳи Роббил
аламийн, вассолату вассаламу
алан Набиййил амийн ва ала
олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
Аммо баъд.
Албатта, қалб танадаги барча
аъзоларнинг подшоҳи ва
йўлбошчисидир. Агар қалб
тўғри бўлса, бошқа аъзолар ҳам
тўғри бўлади. Агар қалб эгри
бўлса, тана аъзолари ҳам
эгриликда унга эргашади. Бу
борада Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам шундай
деганлар: “Огоҳ бўлинглар,
жасадда бир парча гўшт бор. У
ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа
аъзолари ҳам ислоҳ бўлади.
Агар у бузилса, тананинг бошқа
аъзолари ҳам бузилади. Огоҳ
бўлингларки, ўша бир парча
гўшт қалбдир”.
Демак, қалб танамиздаги энг
муҳим аъзо экан, унинг
касаллигини ва ўша
касалликдан қутилиш
йўлларини билишимиз лозим
бўлади. Қалбнинг энг оғир
касал бўлиши, бу унинг
қотишидир. Қотган қалбга ҳеч
қандай насиҳат, ваъз таъсир
қилмайдиган бўлиб қолади.
Қалб қотишининг кўп
сабаблари бор. Қуйида мазкур
сабабларни келтириб ўтамиз.
1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва
ўлимнинг тўсатдан келиб
қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва
хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа
мақсадларда одамлар билан
кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим
амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик
ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш
ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда
яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон. 17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини
тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-
ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган
амалларини кўп деб ҳисоблаш
(ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида
мусобақа қилиш.
27. Ғазаб. 28. Бошқалар ҳақида
ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик,
кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни
зикр қилиш, У зотга шукр
қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо
қилишга бепарво бўлиш. Унинг
вақтини, фарз, вожиб,
суннатларини ҳурмат
қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини
тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг
йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан
парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик. 38. Бойлар,
дунё аҳллари билан кўп
ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга
кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп
эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб
вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ
инсонларга яқин бўлишга
қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга
бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва
унга эргашиш. 48. Нафснинг
сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига,
кофир ва фосиқларга ўхшашга
уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга,
аёлларнинг эркакларга ўхшашга
уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз
қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини
билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган
нарсалардан қўрқмаслик,
уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага,
раҳматнинг кенглигига суяниб
қолиш ва гуноҳларни кетма кет
қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш,
иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала
қилаётганда қўполлик ва
қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва
уларнинг орасини бузишга
интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга,
фисқу фужурга, шаҳватга
ундайдиган китобларни,
қиссаларни ва шеърларни
ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни
менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан,
ёдлашдан, тадаббур қилишдан
ва унга амал қилишдан
узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган
нарсалардан узоқлашиш.
Масалан, ўлимни кам эслаш,
қабристонларни зиёрат
қилмаслик, ҳисоб- китоб,
жаннат, дўзах, сирот ва бошқа
нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оққ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-
келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий
мункарни тарк қилиш.
Юқорида келтирилган қалб
қотишининг сабабларидан
қутулишнинг энг яхши йўли
мазкур ишларнинг тескарисини
бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг
қалбларимизни қотишдан
асрасин. У зотнинг ҳузурига
салим қалб билан
боришимизни насиб айласин,
омин!


 
DURDONDate: Dushanba, 07-Okt-2013, 21:38 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Қалб касалликлари
1 – Мунофиқлик.
2 – Риёкорлик.
3 – Шак-шубҳа касаллиги.
4 – Бадгумонлик.
5 – Ҳасад ва ғайирлик.
6 – Кибр, димоғдорлик, бошқаларни мазах қилиш ва таҳқирлаш.
7 – Гина ва адоват.
8 – Ноумидилик.
9 – Нафс-ҳаво ва Аллоҳдан бошқасини суймоқ.
10 – Аллоҳдан бошқасидан қўрқиш.
11 – Васвасага тушиш.
12 – Дил қотиши.
13 – Ноҳақлик тарафида бўлиш.
Мунофиқлик
Қалб касалликларининг энг хатарлиси, инсонни ҳалокатга олиб борувчи ва охиратда ёмон оқибатларга дучор қилувчиси – мунофиқликдир. Мунофиқлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида, Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул каби шахсларнинг ўлими билан тугаган деб ўйлаган одам хато қилади! Чунки мунофиқликнинг бугунги кундаги хатари мозийдагидан кам эмас.
Салафи солиҳ мунофиқликдан қаттиқ қўрқар эдилар. Мана, илм, амал ва ихлос жиҳатидан тенгсиз зотлардан саналган улуғ саҳоба – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан: «Аллоҳни ўртага қўйиб сўрайман, айтинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени мунофиқлар сафида санаганмидилар?!», деб сўради. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: «Йўқ, аммо сиздан кейин бошқа бирон кишини оқламайман», деб жавоб берди («Канзул-уммол»: 13/344).
Машҳур тобеинлардан бири Ибн Аби Мулайка раҳимаҳуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўттизга яқин асҳобларини кўрдим. Уларнинг барчаси "мен мунофиқлардан эмасмикинман" деб қўрқар эдилар» (Имом Бухорий: 1/109. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бу ҳадисни Марвазий «ал-Иймон» китобида узун жумлалар билан, Абу Зуръа эса «Тарих» китобида келтирдилар).
Хўш, биз ҳам ҳозирда ўзларини мунофиқлардан бўлиб қолишдан қўрқадиган ўттиз кишини топа оламизми?! Мунофиқлар сифатлари ҳақида Аллоҳ таоло Қуръон Каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис шарифларида зикр қилган нарсалар ҳақида фикр юритиб кўрган одам ишнинг жуда ҳам хавфли эканини очиқ-ойдин ҳис этади. Ҳолбуки, биз одамларнинг мунофиқлар сифати билан сифатланишга бепарво қарашларини, ҳатто ундан хотиржам эканликларини кўрмоқдамиз. Мисол учун, айрим одамлар олимлар ва уларнинг ҳақли ёки ноҳақ хатолари ҳақида кўп гапирадилар. Бироқ шу билан бир қаторда ғарбликларнинг ҳаёт тарзларини, уларнинг ҳукмларини, «тенг ҳуқуқликлари»ни мақтай бошлайдилар ва уларнинг Аллоҳ шариатини тарк қилиш ва Аллоҳ оятларига кофир бўлиш билан бошларига келган бахтиқаролик ва парокандаликка билиб ё билмасдан эътиборсиз бўладилар .
Аллоҳ таоло эса: «Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда Сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин Сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).
Бу – баъзи йиғинларнинг суҳбат мавзусига айланиб қолди. Ислом динини ёқтирмаслик, мусулмонлардан нафратланиш ва бошқа ёмон сифатлар билан сифатланиб, мунофиқларга ўхшаб қолишдан ва ундайларнинг сафида юришдан Аллоҳ асрасин!
Риёкорлик
Риёкорлик – яширин, ўта хатарли, амалларни бузишда катта таъсир кўрсатадиган ва камдан-кам одамларгина ундан қутула оладиган касалликдир.
Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло айтди: «Мен (Ўзимга) шерик қилинишидан энг беҳожат бўлган зотман! Ким Менга бошқани шерик қилиб бирон бир амални қилса уни ширки билан ўз ҳолига ташлаб қўяман» (Имом Муслим: 4/2289).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким қилаётган ишларини бошқаларга эшиттиришга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни эшиттириб (шармандасини чиқаради), ким амалларини бошқаларга кўрсатишга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни (шармандали ҳолда) кўрсатиб қўяди)» (Имом Бухорий: 11/335; имом Муслим: 4/2289).
Аллоҳ таоло мунофиқларнинг сифатларини зикр қилди: «... Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо: 142).
Риёкорлик – зулматли кечадаги қора тош устида турган қора қилдан ҳам ингичкадир! Аллоҳ таоло айтди: «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон: 23).
Шак ва шубҳа касаллиги
Аллоҳ таоло айтди:
«Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадидар» (Оли Имрон: 7);
«Балки фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ва кўнгилларида шак-шубҳа бўлган кимсаларгина сиздан (қолиш учун) изн сўрайдилар. Чунки улар ўз шубҳаларида иккиланиб юрадилар» (Тавба: 45);
«Қурган биноларининг (бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолади. Магар юраклари ёрилиб — жонлари чиқиб кетсагина (шак-шубҳа ҳам йўқ бўлар). Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Тавба: 110);
«Уларнинг дилларида мараз борми ёки (Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлигидан) шубҳаландиларми..?» (Нур: 50);
«Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар», дея бошладилар» (Аҳзоб: 12);
«... китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг саноғи тўғрисида) шак-шубҳа қилмайдилар. Ва токи дилларида мараз (мунофиқлик) бўлган кимсалар ва кофирлар: «Буни мисол қилиш билан (яъни фаришталар саноғини ўн тўққизта қилиш билан) Аллоҳ нима демоқчи?» дейдилар» (Муддассир: 31).
Шак ва шубҳа хатарли касалликлардан бири бўлиб, инсонни расво қилиши ҳамда ширк ва куфр ботқоғига улоқтириши мумкин.
Унинг давоси эса Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан кўп паноҳ тилаш, кўнгилга келган шубҳадан юз ўгириш, уни даф қилишда Аллоҳдан мадад сўраш, Аллоҳ ва расулига бўлган иймонга қайтишга, ҳамда Аллоҳнинг ваҳдонияти ва сифатларини эътироф этишга шошилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамлар (уни ким яратди, буни ким яратди, деб) сўрайверадилар. Ҳатто «Аллоҳ махлуқотларни яратибди, Аллоҳни ким яратган?!», деган саволгача етилади. Ким қалбида бундай саволни топса: «Оманту биллаҳи ва росулиҳи» «Аллоҳ ва расулига иймон келтирдим», деб айтсин» (Имом Муслим: 1/119). Бошқа бир ривоятда эса: «Аллоҳдан паноҳ тилаб, (савол беришдан) тўхтасин!», дейилган (Имом Муслим: 1/120).


 
DURDONDate: Dushanba, 07-Okt-2013, 21:38 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Бадгумонлик
Аллоҳ ҳақида бадгумон бўлиш – қалбларнинг энг оғир касалликларидан биридир. Унинг хатаридан огоҳлантириш учун бир оз тўхталиб ўтсак.
Одамларнинг баъзилари Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўладилар. Масалан, Аллоҳнинг мўъмин бандалари ва мужоҳид даъватчиларига берган ваъдаси ва нусрати ҳақида бадгумонда бўладилар.
Баъзилар эса, Аллоҳ таолонинг берадиган ризқи ҳақида бадгумон бўлади-да, одамлар қўлидаги нарсага Аллоҳ ҳузуридаги нарсалардан кўра қаттиқроқ ишонади, «Менинг ризқим давлат, ширкат, ёхуд одамлар қўлидадир» деб ўйлайди ва шунга қараб режаларини қилади. Бироқ Аллоҳга бўлган ишонч ва таваккулни унутади: «Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ¬-равшан Китобда бордир» (Ҳуд: 6).
Аллоҳ таоло Ўзи ҳақида бадгумонда бўлган одамларни мазаммат қилиб, уларнинг бу ишларини жоҳилиятдан ҳисоблади: «Бошқа бир тоифа (яъни мунофиқлар) эса Аллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар» (Оли Имрон: 154);
«.. ва бу дилларингизга чиройли кўриниб, ёмон гумон қилдинглар ҳамда ҳалок бўлгувчи қавм бўлдинглар!» (Фатҳ: 12);
«Ва Роббиларингиз ҳақида ўйлаган мана шу гумонларингиз сизларни ҳалок қилди (яъни жаҳаннамга тушишларингизга сабаб бўлди). Бас сизлар зиёнкор кимсаларга айланиб қолдинглар» (Фуссилат: 23);
«Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдинглар» (Аҳзоб: 10);
«Уларнинг кўплари жонли-жонсиз бутларга сиғинишларида фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса бирон нарсада ҳақиқатнинг ўрнини босолмайди» (Юнус: 36);
«Ва Аллоҳ ҳақида (У Ўз пайғамбарига ва мўминларга мадад, ғалаба бермайди деб) ёмон гумон қилувчи мунофиқ ва мунофиқаларни ҳамда мушрик ва мушрикаларни азоблаш (учун мўминларни уларга қарши жиҳод қилишга буюрди). Уларнинг устига ҳалокат балоси тушгувчидир» (Фатҳ: 6);
«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот: 12).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Гумон қилишдан сақланингиз! Чунки гумон – сўзларнинг энг ёлғонидир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Биз Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишимиз керак. Чунки Аллоҳ бандасининг Ўзи ҳақида қилган гумони қандай бўлса, шундайдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиси жалла жалолуҳудан қилган ривоятида шундай дейилган: «(Аллоҳ таоло айтди): «Мен бандамнинг мен ҳақимда қилган гумонидаман. Бас, мен ҳақимда ҳоҳлаганича гумон қилаверсин!» (Абу Довуд ривояти).
Ҳасад ва ғайирлик
Ҳасад ва ғайирликдан ичимиздаги ким қутула олган?! Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳасад – нафс касалликларидан биридир. Балки нафс касалликларининиг аксари шундандир. Ундан озчилик одамларгина қутула оладилар. Шунинг учун ҳам: «Тана ҳасаддан холий бўлмаган. Фақат уни пасткаш ошкор қилади, карим одам яширади», деб бежиз айтишмаган («Амрозул-қулуб ва шифауҳа»). Аллоҳ таоло айтди:
«Ёки одамларга (яъни Муҳаммад алайҳис-саломга) Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага (яъни пайғамбарликка) ҳасад қиляптиларми!» (Нисо: 54);
«... ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб (Роббимга) илтижо қиламан» (Фалақ: 5).
Ҳадис шарифда: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг ва бир-бирингизга ҳасад қилманг!», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу таоло анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳасаддан сақланингиз! Чунки у, олов ўтинни (бир ривоятда «ўт-ўланни») еганидек яхшиликларни ейди», дедилар» (Шайхулислом ибн Таймийя «Амрозул-қулуб ва шифауҳа»).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳасадни кўксингга кўм! Модомики, қўл ва тил аралашмас экан сенга зарар бермайди» (Аввалги манба).
Энди ҳасаднинг давосига келсак, шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ унинг давоси ҳақида ушбу сўзларни айтган: «Ким ўзида бошқаларга бўлган ҳасад туйғусини сезса унга қарши тақво ва сабрни ишлатсин, шунда у ҳасадни чин юрагидан ёқтирмай қолади.» (Аввалги манба).
Ҳасаддан ҳеч ким, хусусан аёллар ва авом қутула олмаганлари учун ҳам, ҳасад ва ҳавас ўртасидаги фарқни эслатиб ўтмоқчиман. Чунки биринчиси, яъни ҳасад мазамматли, иккинчиси эса ундай эмас.
Ҳасад – бирон кишига берилган неъматнинг заволини орзу қилишдир. Ҳавас эса, бирон кишидаги неъматнинг завол кўрмасдан ўзида ҳам унинг бўлишини орзу қилишдир. Расулуллоҳ соллоллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Икки кишига ҳасад қилса арзийди: Аллоҳ бир кишига бойлик берган, у уни яхши ишларга сарфлайди, ҳамда Аллоҳ таоло бир кишига ҳикмат берган, у ушбу ҳикмат билан ҳукм қилиб, уни бошқаларга ўргатади. »
«Икки кишига ҳасад қилса арзийди: Аллоҳ таоло унга бу китоб (Қуръон)ни берган, у эса унга кечаю-кундуз амал қилган киши ва Аллоҳ унга бойлик ато этган, у эса уни кечаю-кундуз садақа қилган киши. »
Мазкур икки ҳадисдаги "ҳасад" "ҳавас" маъносидадир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ҳасаднинг жоизлигини айтганлар.


 
Solih_96Date: Chorshanba, 09-Okt-2013, 07:39 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:

BARCHA BARCHASI UCHUN


<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>

Message edited by Solih_96 - Chorshanba, 09-Okt-2013, 07:42
 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Қалб қотишининг 66 та сабаби
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: