• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ЯҲУДИЙЛАР ФИТНАСИ.
ЯҲУДИЙЛАР ФИТНАСИ.
DURDONDate: Shanba, 13-Iyul-2013, 11:06 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
ЯҲУДИЙЛАР ФИТНАСИ.

1240 йили
Бухорода Ислом дини таназзулига
сабаб бўлган воқеа юз берди.
Ўқинг, қулоқ тутинг ва ибрат олинг.
Шаҳар кўчаларидан бирида ўйнаб
юрган бир яҳудий бола, шу
маҳалланинг муслим болалари
билан тортишиб қолди. Жанжал
чиқиб, ҳалиги болани маҳалла
ўсмирлари роса калтаклашди. Бола
уйига бориб отасини етаклаб
келди.Яҳудий киши у ерда
тўпланиб турган уч тўрт болани
тутиб ура бошлади. Бу ҳолатни
кўрган маҳалладаги бошқа болалар
тезда тўпланишиб яҳудийни ўраб
олишди. Оқибатда дўппослаш
зарбига дош беролмаган яҳудий
ўша ерда жон берди.Яҳудийнинг
акаси ўз қавмидаги энг бой
кимсалардан эди. У шаҳар қозиси ва
ҳокимларидан укасининг хунини
талаб қила бошлади. Ҳеч ким унинг
гапига қулоқ солмагач, у
мусулмонларга нисбатан
қасдланиб, ўз қавмини тўплади.
Икки юз яҳудий иштирок этган бу
йиғинда, мусулмонларга нисбатан
фитна қўзғаш режаси тузилди. —
Мусулмонларнинг ҳукмронлиги
қачонгача давом этади? - дея ўз
биродарларига савол ташлади
йиғиндаги бир яҳудий. Бунга ҳеч
ким аниқ бир даврни кўрсатиб,
жўяли жавоб беролмагач, "кимда-
ким аниқ жавоб топса, икки юз
олтин танга мукофот берилади",
деган қарорга келишди. Яҳудийлар
гоҳида тўпланиб, гоҳида ўз ҳолича
тинимсиз фикр юритишга
тушдилар. Орадан бир йил ўтгач,
ўша йиғиндаги барча яҳудийлар яна
тўпланишиб, "мусулмонлар
ҳукмронлиги уларнинг дилидан
Аллоҳнинг зикри кўтарилгунча
давом этади. Демак, улардилини
Аллоҳга зикр айтишдан
адаштирмоқ керак", деган хулосага
келдилар. Агарда ким мусулмонлар
дилидан Аллоҳнинт зикрини
чиқариб ташлаб, уларни ғофил
ҳолатга келтиришнинг энг қисқа ва
қулай йўлини топса, ўша яҳудийга
200 тилла танга миқдорида
мукофот бериладиган бўлди.
Яҳудийлар, Мовароуннаҳрда
қачонлардир кенг тарқалган, лекин
Ислом нури билан барҳам топган,
бугун агар қайтадан жонланса,
мусулмонлар бошига турли
офатлар олиб келадиган, улар
дилини сўндириб, Аллоҳнинг
зикрини ёд этишдан қайтарадиган
ўн банддан иборат энг осон ва қисқа
усуллар ўйлаб топишди ва бундай
хулосага келдилар:


 
DURDONDate: Shanba, 13-Iyul-2013, 11:07 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
davomi

1. Қуръони
шариф тафсирлари, Ҳадис илми,
ҳалолни ҳаромдан ажратувчи
масалашунос олимлар,
мусулмонларнинг шу даражага
(1240 йилдаги) етишувига сабабчи
бўлган улкан уламоларни ғайри
динларга нисбатан билдирган
кескин фикрларини. уларни
бошидан ўтказган машаққатли
меҳнатларини келажак авлодга
етказмастик. Тафсир, ҳадис, фиқҳ,
наҳу, сарф, ақоид каби Ислом асоси
бўлмиш дарсларни мадрасалардан
чиқариб ташлаб, улар ўрнига
фалакиёт, жуғрофия, мантиқ
кабиларни жорий этиш. 2.
Қурбонлик, ақиқа, хатмул Қуръон,
мавлуди Шариф каби
маросимларни тўхтатиш. 3. Тўйлар,
хусусан, фотиҳа тўйларини жорий
этиш, чойхоналар очиш. Бозор ва
маҳалла гузарларида ошхоналар
ташкил қилиш. 4. Тамаки, чилим,
нос, кўкнори, наша каби сотувчи
алоҳида дўкончалар очиш. 5.
Бесоқолбозлик ва фоҳишахоналар
очиш. 6. Беданабозлик,
хўрозбозлик, қўчқор уруштириш
каби ўйинлар ташкил қилиб,
кишиларни тўплаш ва уларни
тарафма-тараф қилиб, "у ютса сен
ютасан, бу ютса мен ютаман"
дейдиган даражадаги тоифага
айлантириш. 7. Сурат олдириш ва
суратхоналарни жорий қилиш.
Ўлим маросимларини тантанали
равишда ўтказишни йўлга қўйиб,
уларда қўй, мол каби жонлиқлар
сўйдириш. 8. Карта, нарда,
шатранж, домино каби ўйинларни
ташкил қилиш. Мусулмонлар
вақтини оладиган, Аллоҳнинг
зикрини айтишга ҳалал берадиган
улоқ ва пойга каби беллашувларни
оммалаштириш. 9. Кишиларни
ақлини йўқотадиган ичимликларга
ўргатиб, ароқхона, бўзахона ва
қиморхоналар ташкил қилиш. 10.
Бенамоз ва рўза тутмайдиган
кишиларга белгиланган Исломий
жазони бекор қилиш. Бенамоз ва
рўза тутмайдиганлар ҳам инсон,
улар ҳам мусулмон, уларнинг
қизларига уйланса бўлаверади,
деган ақидани мусулмонлар онгига
сингдириш. Закот бермаганларга
жазо беришни тақиқлаш. Энди,
ушбу ўн банддан иборат,
Мовароуннаҳр мусулмонларининг
тарихий ҳукмронлиги-ю бирлигини
пароканда қиладиган услубларни
ташкил этиш йўл-йўриқларини
ишлаб чиқиш лозим эди. Улар бу
масул ишга лозим шахсни
тайинлаш учун ўзаро маслаҳат
қилиб бир тўхтамга келишди. Икки
юзта шаҳардан ўз вакилларини
чақириб, йиғилишга тўпландилар.
Улар ичида машҳур яҳудий
олимлар, бой-бадавлат кишилар,
дуохонлар бор эди. Бир неча кун
давом этган ушбу маслаҳат
йиғинида "Бу муҳим ишларни фақат
мусулмонлар бошлиғи Шайхул
исломгина амалга ошириши
мумкин. Бу катта ғалабага
осонликча эришиб бўлмайди.
Шошилиш ҳам хавфли", деган
хулосага келдилар. Бир яҳудий
туриб бундай деди: "Бу
маслаҳатимизни бутун дунё
яҳудийларига етказиш керак.
Агарда ўзини яҳудий деб билган
дунёдаги ҳар бир киши,
яҳудийларни мусулмонлар
хукмронлигидан озод этмоқни
хоҳласа, ҳар йили бир ойлик топган
маблағини бизга холис ният билан
юбориб турсин. Биз бу пулларни
мусулмонлар динини заиф
киладиган Шайхул исломни
тарбиялашга сарф этамиз".


 
DURDONDate: Shanba, 13-Iyul-2013, 11:09 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Бутун
дунёдаги яҳудийларга қарата, худди
шундай мурожаат қабул қилинди.
Улар шу йили туғилган Абрам исмли
гўдакни бўлажак Шайхул
исломликка муносиб топиб, унинг
тарбиясига киришдилар. Абрамга
Абдураҳмон деб исм қўйилди. Уни
етти ёшга тўлмай, катта совға
саломлар эвазига мусулмонлар
мактабига топширишди.Ҳижрий
1240 йилдан 1270 йилгача Бухоро
яҳудийлари қўлида дунёнинг турли
мамлакатларидан юборилган жуда
катта бойлик тўпланди. Улар бу
бойликдан бор йўғи мингта олтин
танга олиб, қолганини кофир
яҳудий Абдураҳмон қўлига
топширишди. Қайси мақсад йўлида
тарбияланаётганини яхши тушунган
кофир Абдураҳмон, катта совғалар
эвазига Бухородаги уламоларнинг
ва амирнинг кўнглига йўл
топди.Яҳудийлар орзу қилган вақт
яқинлашаётган зди. Шунинг учун
улар Абдураҳмонни Шайхул ислом
даражасига эриштириш учун ҳамма
чораларни ишга сола бошлашди.
Бухорода истиқомат қилаётган
Шайхул исломга суиқасд
уюштиришди. Амир ва уламолар
ишга солиниб, Абдураҳмонни
Шайхул ислом мансабига
ўтқазишди.Яҳудийлар асосий
мақсади амалга ошгач, бир йилгача
ҳеч қандай ҳаракат қилмадилар.
1271 йилдан бошлаб, махсус
тайёргарлиқдан ўтган кофир
Абдураҳмон, яҳудийлар кенгашида
ишлаб чиқилган ўн банддан иборат
режаларни мусулмонлар орасида
ўз фатволари билан, гоҳида
одамлар ёллаш орқали тарғиб қила
бошлади. Яҳудийлар ишни
шунчалик усталик билан олиб
боришардики, мусулмон
фуқароларда-ю уламоларда
шубҳага ўрин қолмасди. 1290 йилга
келиб мадрасалардан тафсир,
тарих, ҳадис, масала каби дарслар
олиб ташланди. 1290 йили
марғилонлик Каримжон исмли
домла Шайхул ислом билан намоз
ўқиётганида, шайх ташаҳҳудга
ўтиргач, оёғи учи билан ниманидир
тепгандай бўлди. Бу ҳол бутун
намоз давомида такрорланиб турди.
Шайхнинг бу ҳаракатидан
шубҳаланган Каримжон домла
намоздан кейин унинг жойнамози
тагига Пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом ва ул Зотнинг тўрт
ёрлари Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрати
Умар, ҳазрати Усмон, ҳазрати
Алининг исмлари ёзилганлигини
кўрди. Шайхул ислом мансабига
макр-ҳийла йўли билан эришган
кофир яҳудий Абдураҳмон умри
бўйи мусулмонлар пайғамбари ва
унинг чор-ёрлари исмини оёғи
билан топтаб, намоз ўқиб келаётган
эди.Каримжон домла бу воқеани
амирга етказди ва шайхни осиб
ўлдиртирди. Лекин фурсат ва
мусулмонликдек олий мулкка
ҳукмронлик қилиш қўлдан бой
берилган эди...


 
LOLADate: Yakshanba, 21-Iyul-2013, 15:32 | Message # 4
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:
Alloh rozi bo'lsin, bu hikoyaning og'zaki versiyasini eshitgan edik. Biror kitobdan olingan bo'lsa, qaysi kitob yoki saytdan topganingizni aytolmaysizmi?
Buxoroda kichkina yahudiylar guruhi qadimdan har doim bo'lgan. Shaharda ularning o'z sinagoglari ham bor shekilli. Isroil qurilgandan so'ng bir qismi Isroilga ko'chib ketdi.
Ularni mahalliy tilda "jugut" deb aytadilar. Rus tilida hurmatsiz so'z hisoblangan "yupin" so'zi bilan yoki "jid" so'zi bilan nomlanadilar. Buxoro shahrida boshiga "kippa", ya'ni kichkinagina qora yahudiy do'ppichasini qo'ndirib olgan bolalarni ko'rganman.
Buvilarimizning aytishlaricha, to'ylarga "artist" chaqirish urfini yahudiylar chiqarishgan, shekilli. Chunki, avvallari to'yga chaqirilgan raqqosalar, ashulachilar doim yahudiylar, ya'ni jugutlar bo'lar ekan. Sovet davrida eng mashhur Buxorolik tojikcha kuylovchi artistlar ham jugutlar bo'lishgan, hozir ismlari yodimga kelmayapti.




Message edited by LOLA - Yakshanba, 21-Iyul-2013, 15:41
 
LOLADate: Yakshanba, 21-Iyul-2013, 15:38 | Message # 5
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:
Buxorodagi yahudiy maktabida sovg'a tarqatilishi videosi. "Shalom" - salom degani, "shabbat" -ularning shanba kunini bayram qilishlari .

 
LOLADate: Yakshanba, 21-Iyul-2013, 15:51 | Message # 6
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:
 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » ЯҲУДИЙЛАР ФИТНАСИ.
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: