• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » islomni buzadigan amallar
islomni buzadigan amallar
DURDONDate: Shanba, 13-Iyul-2013, 03:30 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
Исломни бузадиган амаллар!

Шайх Бин Боз раҳимаҳуллоҳ.

1. Аллоҳ таъолога ибодат қилишда шерик килиш.
2. Аллоҳ билан ўзи ўртасида воситачилар килиб, уларга дуо, таваккул қилган ва улардан шафоат сўраган киши кофир бўлади.
3. Мушрикларни ва кофирлиги аниқ кишиларни кофир деб ҳисобламаган, ёки уларнинг кофир эканлигида шубҳа қилган, ёки уларнинг йўллари ва оқимларини тўғри деб ҳисоблаган киши кофир бўлади.
4. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламдан бошқа кимсанинг йўли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламнинг йўлидан кўра мукаммалроқ, ҳукми расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламнинг ҳукмидан кўра гўзалроқ»- деб эътиқод қилган киши кофирдир. Тоғут (Золим махлуқлар)ларнинг демократик ҳукмларини расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларидан афзал кўрган кишилар шу бузувчи остига кирадилар.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимотларнинг баъзисини, гарчи ўзи унга амал қилса-да, ёмон кўрган киши кофир бўлади.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин ва шу диндаги савоб ва жазолар устидан масхара қилган киши кофир бўлади.
7. Сеҳр. Эркак ва аёлни бир бирига иссиқ совуқ қилиш ҳам шунга киради.
8. Мусулмонларга қарши душманларига ёрдам бериш куфрдир.
9. «Баъзи одамларнинг расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам олиб келган шариатдан чиқиш хуқуқлари бор»- деб эътиқод килган киши кофирдир.
10. Аллоҳнинг динидан юз ўгириш: уни ўрганмаслик ва унга амал килмаслик.


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » islomni buzadigan amallar
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: