• Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Bularni bilishimiz lozim (yomon bo'lmaydi...)
Bularni bilishimiz lozim (yomon bo'lmaydi...)
DURDONDate: Yakshanba, 19-May-2013, 03:38 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10134
Status:
БУЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ!

ЁМОН БO'ЛМАЙДИ... Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса; Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса; Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса; Олдидан қора мушук кесиб ўтса; Остонада кўришилса ёки ўтирилса; Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса; Хўроз бемаҳал қичқирса; Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса; Бойўғли сайраса; Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса; Ҳовлига мажнунтол экилса; Сафар ойида тўй қилинса; Анжир дарахтининг ўтини ёқилса; Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа; Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса; Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса; Биров тишлаган нарсани еса; Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса; Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги; Қўлнинг узунлиги; Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги; Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги; Синиқ ойнага қараш; Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш; Супурги ёки ўқлов учида туртиш илан юзага келмайди! Даромад ва баракага Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш; Ўнг кафт қичиши; Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш; Дам урилган пулни ҳамёнда асраш; Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик асос бўлолмайди! Туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига; Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига; Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга; Сувда қайнатилган мошнинг тез очилишига боғлиқ эмас! НАЗАРДАН сақламайди Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар; Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар; Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана. Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши; Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш; Гўдакни деразадан узатиш, олиш; Бешикни икки киши кўтариши; Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши; Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди! БУЛАРГА ИШОНCАНГИЗ... Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади; Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди; Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади; Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди; Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади; Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади; Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди; Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади; Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди; Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади; Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади; Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради; Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади; Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан; Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????. ...Адашасиз!


 
Forum » ISLOM » Islom va Iymon! » Bularni bilishimiz lozim (yomon bo'lmaydi...)
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: